20.10.2025 йилдаги ПҚ-311-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини рақамлаштириш ҳамда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимини рақамли трансформация қилиш, соҳага сунъий интеллект ва робототехника имкониятларини татбиқ этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик йўналишларини ўзаро интеграция қилиш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг яхлит инновацион занжирини яратиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар соҳани яхлит рақамли трансформация қилиш ҳамда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш доирасида истиқболдаги асосий вазифалар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2027 йил 1 декабрга қадар соҳага масъул вазирлик ва идораларнинг табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш каби ахборот тизимларини умумий техник ёндашув асосида ягона платформага бирлаштириш, 2030 йилга қадар зарур ахборот инфратузилмаси ва ресурсларини тўлиқ шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2028 йил 1 декабрга қадар фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологиялари ва рақамли ечимларни жорий этиш орқали рақамлаштириш даражасини 60 фоизга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мониторинг, прогнозлаш ва профилактика фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш мақсадида соҳада кибертаҳдидлардан ҳимояланган ахборот инфратузилмасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 2030 йилга қадар соҳага зарур бўлган импорт қилинаётган авария-қутқарув ва ёнғин-техник маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражасини 30 фоизга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) соҳага оид инновацион маҳсулотларни яратиш, синов-тадқиқот ишларини, мувофиқликни баҳолаш тизимини ва ёнғин-техник экспертизасини янада ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Устувор чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси доирасида масъул вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимлари, ресурслари, мультисервис тармоқларини яратиш ҳамда сунъий интеллект технологияларини қўллаш учун зарур шарт-шароитларни ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил якунига қадар Фавқулодда вазиятлар вазирлигида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Digital team» идоралараро рақамли жамоа (кейинги ўринларда — Идоралараро рақамли жамоа) фаолияти 1-иловага мувофиқ вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат таркибда йўлга қўйилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қуйидагилар Идоралараро рақамли жамоанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасига рақамли технологиялар, замонавий рақамли ечимлар, дастурий маҳсулотлар, электрон хизматлар ва инновацияларни жорий этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) соҳани рақамлаштириш борасида ташаббуслар, таклифлар ишлаб чиқиш, лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни татбиқ этиш (тажриба-синовлар ўтказиш) ва бошқариш бўйича зарур тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Идоралараро рақамли жамоа иштирокчиларининг ахборот тизимлари (маълумотлар базаси)ни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот инфратузилмасига интеграция қилиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) Идоралараро рақамли жамоа иштирокчилари ўртасида рақамли воситалар ёрдамида ҳимояланган ва барқарор ахборот алмашинувини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш, рақамлаштириш бўйича самарали стратегияларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) ҳимояланган аппарат-дастурий комплексларни жорий этиш, ахборот ва киберхавфсизлик таҳдидларидан ҳимоя қилиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда белгиланган вазифаларни амалга оширишда Идоралараро рақамли жамоа таркибидаги вазирлик ва идоралар тегишли мутахассислари ва молиявий ресурслари билан иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг мувофиқлаштирувида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 декабрга қадар Идоралараро рақамли жамоа томонидан ягона технологик талаблар асосида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси яхлит рақамлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2027 йил 1 декабрга қадар вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот ресурслари ва тизимлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот-таҳлилий платформаларига интеграция қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Идоралараро рақамли жамоанинг фаолиятига хорижий мутахассис ва экспертлар жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2025 йил 1 декабрга қадар Фавқулодда вазиятлар вазирлигида соҳавий тузилмаларнинг малакали ходимлари ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари мутахассис-экспертларидан иборат кросс-функционал гуруҳ ташкил этилсин. Бунда кросс-функционал гуруҳ 2027 йил якунига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ташкилий-техник, иқтисодий, ҳуқуқий ва методологик асослари яратилиши, маҳаллий ва илғор хорижий тажрибаларнинг таҳлилий хулосалари шакллантирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимини яхлит рақамлаштириш орқали бизнес жараёнларини мақбуллаштириш учун самарали, янги ва инновацион ечимлар ишлаб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) рақамли трансформация лойиҳаларининг сегментлари, компонентлари ва алгоритмлари ишлаб чиқилиши, соҳага татбиқ этилиши ва такомиллаштирилишига масъул бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини 2026-2027 йилларда рақамли трансформация қилиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Соҳада илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар муаммолари ва ёнғин хавфсизлиги илмий-тадқиқот институти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги илмий-инновацион ва синов-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) этиб қайта ташкил этилсин ва қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида илмий-инновацион лойиҳаларни шакллантириш ҳамда синов-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қурилиш материалларининг ёнғин хавфлилиги синфини аниқлаш ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга мўлжалланган маҳсулотларнинг халқаро талабларга мувофиқлигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишнинг халқаро стандартларга мос келадиган юқори самарали янги технологияларини ишлаб чиқиш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) илғор технологияларни ишлаб чиқиш учун давлат тузилмалари, илмий марказлар ва хусусий сектор билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий ихтисослашган ташкилотлар билан тажриба алмашиш ва технологик лойиҳаларда иштирок этиш ҳамда хорижий мамлакатларнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) содир бўлган техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар (ҳолатлар)ни ўрганиш ҳамда ёнғин-техник экспертизасини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг қуйидаги ташаббуслари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказини Институтнинг илмий-инновациявий ишланмаларини тажриба-конструкторлик жиҳатидан таъминлаш ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги маҳсулотларнинг тажриба намуналарини яратиш ва уларни ишлаб чиқиш бўйича масъул ташкилот этиб белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Институтнинг илмий-инновациявий ишланмаларини тижоратлаштириш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни, шунингдек, ушбу мақсадларда имконият ва ресурсларга эга бўлган тадбиркорларни уларнинг хоҳишига кўра жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Институт фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида инновацион технологияларни ривожлантириш ва синов-тадқиқотлар ўтказишга ихтисослаштирилган давлат муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Институтнинг бино-иншоотлари, синов-тадқиқот ва бошқа инфратузилмаси Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Эркин қишлоғи, «Қуёшли» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2027 — 2029 йилларда Институт бино-иншоотларини қуриш ва жиҳозлаш Фавқулодда вазиятлар вазирлигига инвестиция дастурларида ҳар йили кўзда тутиладиган капитал қўйилмаларнинг тегишли лимитлари доирасида, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, халқаро молия институтлари кредит ва грантлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Институтга фавқулодда вазиятлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Институт Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг юридик шахс мақомига эга таркибий тузилмаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) Институтнинг пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлари тенг улушда Институтнинг ҳарбий хизматчи, хизматчи ҳамда ишчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда моддий рағбатлантиришга, шунингдек, моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) 2027 йил 1 январдан бошлаб Институтда инновацион лойиҳалар ва синов-тадқиқот ишлари асосида ишлаб чиқилган, маҳаллийлаштириладиган махсус-техник, илмий-техник ва интеллектуал маҳсулотларни уч йил муддатга шартнома тузиш орқали Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан кафолатли харид қилиш механизми жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Рақамлаштириш ва ахборотни ҳимоялаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига ҳамда Институтга, тегишинча бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан, бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда рақамли технологиялар ва тор соҳадаги малакали мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) ва унинг ҳудудий филиаллари резидентларининг фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муаммоларнинг ечимига қаратилган стартап лойиҳаларини шакллантириш ва уларни инкубация ва акселерация дастурларига киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор ижросини мониторинг қилиб бориш режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қарор ижросини мониторинг режасига асосан ҳар йили 15 февралга қадар мониторингдан ўтказсин ҳамда мониторинг натижаларини Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ҳисоб палатаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мониторинг режаси асосида қарор ижросини назорат қилсин ҳамда ҳар йили 25 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Ijro.gov.uz» тизимида қарор ижросини назоратдан ечишда мониторинг режасида кўрсатилган мақсадларга эришилгани инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қарор ижросини самарали ташкил қилишнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб фавқулодда вазиятлар вазири Б.Б. Кудратходжаев белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) устувор чора-тадбирлар ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида қуйидагилар масъул этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Рақамли технологиялар вазирлиги — 2026-2027 йилларда соҳани рақамлаштириш ҳамда соҳага сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш учун зарур шароитларни яратишга ва трансформация жараёнларини мувофиқлаштириб боришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — соҳада илмий ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, маҳаллий юқори технологик, саноат-тажриба ва импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортга йўналтирилган инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнига илғор замонавий технологияларни жорий қилишда кўмаклашишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси — илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга имконият ва ресурсларга эга бўлган тадбиркорларни, маҳаллий ва хорижий инвесторларни, шунингдек, соҳани рақамлаштириш ва илмий-инновацион фаолиятни ривожлантиришга 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида тижорат банклари, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар имтиёзли кредитлари ҳамда венчур фондларининг молия ресурсларини манзилли жалб этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ҳар чоракда соҳани рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги ва Идоралараро рақамли жамоанинг фаолияти фавқулодда вазиятлар ва рақамли технологиялар вазирлари ҳузурида муҳокама қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) қарор ижроси натижаларини ҳар олти ойда муҳокама қилиб бориш ва масъул ижрочилар фаолияти самарадорлигини ошириш Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғи Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 20 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-311-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлигида фаолият кўрсатувчи «Digital team» идоралараро рақамли жамоа
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлигида фаолият кўрсатувчи «Digital team» идоралараро рақамли жамоанинг (Идоралараро рақамли жамоа) таркиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг рақамлаштириш, инновация ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари — Идоралараро рақамли жамоа раҳбари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари — Идоралараро рақамли жамоа ҳамраҳбари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — Идоралараро рақамли жамоа ишчи органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Идоралараро рақамли жамоа иштирокчилари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

вазирлик ва Идоралар

хўжалик бирлашмалари

Мудофаа вазирлиги

Фанлар академияси

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Ички ишлар вазирлиги

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

«Ўзсувтаъминот» АЖ

Миллий гвардия

Инновацион ривожланиш агентлиги

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

«Uzbekistan airways» АЖ

Рақамли технологиялар вазирлиги

Кадастр агентлиги

«Uzbekistan airports» АЖ

Транспорт вазирлиги

Гидрометеорология хизмати агентлиги

Ташқи ишлар вазирлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Энергетика вазирлиги

Сув хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Автомобиль йўллари қўмитаси

Божхона қўмитаси

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини 2026-2027 йилларда рақамли трансформация қилиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТУВОР ЛОЙИҲАЛАР РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лойиҳа ва чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

1.

Аҳоли пунктлари ва объектларнинг умумий хусусиятлари, хавф манбалари (индикаторлари) ва даражаларини ўз ичига олувчи маълумотлар базасидан иборат «Маҳалла хавфсизлик паспорти» автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш.

1. Ўрнатилган тартибда лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил июль

Асосланган ҳисоб-китобларга кўра,

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

«Digital team» идоралараро рақамли жамоа

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2026 йил сентябрь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2026 йил декабрь

2.

Фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш, геоахборот тизимида таҳлил ва прогнозлаш ҳамда куч-воситаларни ситуацион бошқариш учун тегишли ахборот-таҳлилий платформа, шунингдек, турли режимларда идоралараро маълумотларни алмашиш учун интеграцион платформа жорий этиш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2026 йил июль

Асосланган ҳисоб-китобларга кўра,

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

«Digital team» идоралараро рақамли жамоа,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2026 йил сентябрь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2027 йил декабрь

3.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида локал ва корпоратив тармоқларни модернизация қилиш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2026 йил декабрь

Асосланган ҳисоб-китобларга кўра,

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2027 йил март

3. Марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар учун зарур тармоқ ва сервер қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш.

2027 йил ноябрь

4.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан давлат назоратини амалга оширишда келиб тушадиган мурожаатлар асосида хулосалар тақдим этиш ва мониторинг юритиш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида «Фавқулодда вазиятлар мониторинги» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

Бунда «Е-инспектор» ахборот дастурий комплекси имкониятлари негизида такомиллаштириш.

1. Ўрнатилган тартибда лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил июль

Асосланган ҳисоб-китобларга кўра,

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

«Digital team» идоралараро рақамли жамоа

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2026 йил сентябрь

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга синов тариқасида жорий этиш.

2026-2027 йиллар

4. Тизимни экспертизадан ўтказиш ва ишга тушириш.

2027 йил давомида

5.

Ёнғиндан огоҳлантириш қурилмалари, сигнализация тизимларидан сигналларни қабул қилишнинг ягона платформасини яратиш.

1. Ўрнатилган тартибда лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил июль

Асосланган ҳисоб-китобларга кўра,

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

«Digital team» рақамли жамоа

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2026 йил октябрь

3. Лойиҳани амалга ошириш ва амалиётга жорий этиш.

2026-2027 йиллар

6.

Республикада ва унинг чегара ҳудудларида содир бўлиши мумкин бўлган трансчегаравий фавқулодда вазиятларнинг рақамли харитасини яратиш.

1. Ўрнатилган тартибда лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил март

Асосланган ҳисоб-китобларга кўра,

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

«Digital team» идоралараро рақамли жамоа

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2026 йил май

3. Лойиҳани амалга ошириш ва амалиётга жорий этиш.

2026 йил декабрь

7.

Республика ҳудудидаги кўп қаватли бинолар ва иншоотларга ўрнатилган видеокузатув қурилмалари орқали атроф-муҳитни кузатиш ва ёнғинларни барвақт аниқлаш тизимини жорий этиш.

1. Ўрнатилган тартибда лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил май

Асосланган ҳисоб-китобларга кўра,

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

«Digital team» идоралараро рақамли жамоа

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2026 йил сентябрь

3. Лойиҳани амалга ошириш ва амалиётга жорий этиш.

2026-2027 йиллар

8.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида кадр бўлинмалари фаолиятини автоматлаштиришни таъминловчи «E-kadr» ахборот тизимини жорий этиш.

«E-kadr» ахборот тизимида қуйидаги функцияларни назарда тутиш:

кадр масалаларига доир ҳужжатларни шакллантириш;

ахборот тизимлари фойдаланувчиларини идентификация қилиш (SSO);

Face-ID технологияси асосида кириш-чиқиш режимини назорат қилиш;

номзодларни ҳарбий-касбий саралаш, кадрларни инсон омилисиз ишга қабул қилиш;

ходимлар соғлиғини назорат қилиш ва профилактикаси.

1. Ўрнатилган тартибда лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил август

Асосланган ҳисоб-китобларга кўра,

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

«Digital team» идоралараро рақамли жамоа

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2026 йил сентябрь

3. Тизимни ишга тушириш.

2027 йил июль

9.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида электрон ҳужжат алмашинуви ва ҳисоботлар шаклланишини таъминловчи ахборот тизимини жорий этиш.

1. Ўрнатилган тартибда лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил март

Асосланган ҳисоб-китобларга кўра,

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2026 йил август

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2026 йил декабрь

10.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида моддий-техник воситалар ҳисобини юритишнинг «Е-ta’minot» автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш.

1. Ўрнатилган тартибда лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил октябрь

Асосланган ҳисоб-китобларга кўра,

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2027 йил февраль

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2027 йил декабрь

11.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи-ходимлари меҳнат фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича «FVV-KPI» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

1. Ўрнатилган тартибда лойиҳа-техник ҳужжатларини, шу жумладан, KPI кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил май

Асосланган ҳисоб-китобларга кўра,

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2026 йил сентябрь

3. Лойиҳани амалга ошириш ва амалиётга жорий этиш.

2027 йил декабрь

12.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида узлуксиз алоқани таъминловчи идоравий IP-телефон ва видеоконференцалоқа тизимини такомиллаштириш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил март

Асосланган ҳисоб-китобларга кўра,

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Вазирликда IP-телефония ва видеоконференцалоқа тизимлари ускуналарини харид қилиш учун тендер (танлов) савдоларини ўтказиш.

2026 йил апрель

3. Вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларида IP-телефония ва видеоконференцалоқа тизимларини яратиш.

2026-2027 йиллар давомида

13.

Соҳада манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш учун туну кун ишловчи колл-марказни («1109» қисқа рақам) ишга тушириш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил ноябрь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

2. Республика бўйича «1109» қисқа рақамини ишга тушириш.

2026 йил январь

14.

Техник-профилактик хизматлар турлари, қийматлари, гувоҳномаларини қайд этувчи, аҳолини хабардор қилиш имкониятига эга «Маҳалла муҳофазаси» махсус ахборот тизимини ишга тушириш.

1. Ўрнатилган тартибда лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

Асосланган ҳисоб-китобларга кўра,

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ж. Қўчқоров),

«Digital team» идоралараро рақамли жамоа

2. Лойиҳа доирасида шартномавий ишларни амалга ошириш.

2026 йил март

3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва тўлов тизимлари билан интеграция қилиш.

2026 йил декабрь

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий муносабатларнинг предмети ва тартибга солиш соҳасидан келиб чиқиб, тадбирларни амалга ошириш шакллари, молиялаштириш манбалари ўзгариши, тадбирлар эса бирлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Икки ва ундан кўп бандлар бирлаштирилганда, ижро муддати сифатида бирлашаётган бандлар учун кўрсатилган энг кечки муддат белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-311-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини рақамлаштириш ҳамда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Индикатор (субиндикатор) номи

Ўлчов бирлиги

Жорий ҳолат

(йиллик)

Мақсадли кўрсаткичлар

Маълумот беришга масъул идоралар

2025

2026

2027

2028

2029

2030

МАҚСАД: СОҲАДА РАҚАМЛАШТИРИШНИ ҲАМДА ИЛМИЙ-ИННОВАЦИОН ВА СИНОВ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

I. Ресурс кўрсаткичлари

1.1.

Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш каби ахборот тизимларини ягона техник ёндашув асосида ягона платформага бирлаштириш

сон

2

-

15

45

-

-

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, соҳага масъул вазирлик ва идоралар

1.2.

Фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятини замонавий ахборот технологиялари ва рақамли ечимларни жорий этиш орқали рақамлаштириш даражасини ошириш.

фоиз

30

-

40

50

60

-

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

1.3.

Рақамли радиоалоқа тизими қамровини кенгайтириш.

фоиз

30

-

35

40

50

-

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

1.4.

Қарорнинг 2-иловаси асосида устувор лойиҳаларни амалга ошириш

сон

-

-

5

9

-

-

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

1.5.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги илмий-инновацион ва синов-тадқиқот институти бино-иншоотларини қуриш ва жиҳозлаш ишларини 2027 — 2029 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурлари доирасида молиялаштириш

млрд. сўм

-

-

-

31

30

30

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1.6.

2026 — 2028 йилларда Институтнинг бино ва иншоотларини қуриш ва жиҳозлаш

фоиз

30

70

100

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

II. Амалиёт кўрсаткичлари

Локал ва корпоратив тармоқларни яратиш ва модернизация қилиш

2.1.1.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида локал тармоқларни яратиш

сон

321

-

20

38

-

-

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2.1.2.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида локал тармоқларни модернизация қилиш

сон

321

-

40

50

-

-

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Видеокузатув қурилмалари орқали атроф-муҳитни кузатиш ва ёнғинларни барвақт аниқлаш тизимини жорий этиш

2.2.1.

Қорақалпоғистон Республикаси (Нукус шаҳри, Хўжайли, Тўрткўл, Беруний ва Тахиатош туманлари)

сон

1

-

3

4

-

-

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2.2.2.

Андижон вилояти (Андижон, Асака, Шаҳрихон шаҳарлари ва Пахтаобод тумани)

сон

1

-

4

4

-

-

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2.2.3.

Қашқадарё вилояти (Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Китоб, Муборак, Ғузор туманлари )

сон

1

-

4

5

-

-

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2.2.4.

Навоий вилояти (Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, Кармана, Қизилтепа ва Учқудуқ туманлари)

сон

1

-

3

3

-

-

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2.2.5.

Сирдарё вилояти (Гулистон, Янгиер, Ширин ва Бахт шаҳарлари)

сон

1

-

2

3

-

-

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2.2.6.

Сурхондарё вилояти (Термиз шаҳри, Денов, Шеробод, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари)

сон

1

-

3

4

-

-

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2.2.7.

Фарғона вилояти (Фарғона, Қўқон, Марғилон ва Қува шаҳарлари, Риштон тумани )

сон

1

-

4

5

-

-

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Маҳаллийлаштириш ва норматив-ҳуқуқий базани яратиш

2.3.1

2026 — 2030 йилларга мўлжалланган давлат илмий ва инновацион устувор лойиҳалар дастури доирасида авария-қутқарув ва ёнғин-техник маҳсулотларини маҳаллийлаштириш

тури

-

-

6

6

7

7

7

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Мудофаа саноати агентлиги

2.3.2

Институтнинг норматив-ҳуқуқий базасини яратиш (2 та-Ҳукумат қарори, 1 та-идоравий ва 1 та-идоралараро ҳужжат)

сон

-

2

2

-

-

-

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Мудофаа саноати агентлиги

III. Натижадорлик кўрсаткичлари

3.1.

Рақамли инфратузилмани яратиш

фоиз

60

-

70

75

80

90

100

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

3.2.

Видеокузатув қурилмалари орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида атроф-муҳитни кузатиш ва ёнғинларни барвақт аниқлаш қамровини ошириш

фоиз

12

-

50

100

-

-

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

3.3.

2030 йилга қадар соҳага зарур бўлган импорт қилинаётган авария-қутқарув ва ёнғин-техник маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш

фоиз

11

-

15

18

20

25

30

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Мудофаа саноати агентлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2025 й., 07/25/311/0959-сон)