29.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3872
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг буйруғи, 29.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3872
Кучга кириш санаси
01.10.2026
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ БОШЛИҒИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3872]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон «Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги ҳамда 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Ж. ХАТАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 19 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 18 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2026 йил 1 июндаги 21-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар — Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасини аниқ мезонларга асосланиб, ташкилотлар томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув — ташкилотлар томонидан фаолиятни тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали ўтказиладиган назорат қилиш тадбири.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Департамент томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими ташкилотда текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишлаб чиқилган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, ташкилотга нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилотнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни ташкилот фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган ташкилотни умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка мувофиқ ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар, ахборотлар ва шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларнинг ваколатли органлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлардан олинган маълумотлар ва сўровлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар томонидан қонунчилик талабларига риоя этилишини ҳамда белгиланган мажбуриятларни бажарилишини ўрганиш натижалари бўйича тўпланган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан олинган маълумотлар ва ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва ташкилотнинг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида ташкилотлардан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хавф даражаси таҳлили Департаментнинг назорат ваколати доирасида фаолият кўрсатувчи ташкилотларда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат ваколатига кирмайдиган ташкилотлар фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хавф даражалари таснифи ва уларни мезонлашга доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 3-иловаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар ва суб-кўрсаткичларга ташкилот фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда суб-кўрсаткичлар мавжуд бўлганда ҳар бир асосий кўрсаткичнинг баҳоси ушбу кўрсаткич остидаги суб-кўрсаткичлар баҳосининг йиғиндисидан келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Департамент ташкилотларнинг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичларни (суб-кўрсаткичларни) «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ички назорат фаолиятини ташкил этишга оид қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ташкилотларнинг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар (суб-кўрсаткичлар) бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Амалга оширилган баҳолаш натижаларига кўра аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида ташкилотлар ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи бўйича қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хавф даражаси таҳлили, қоида тариқасида, бир йилда камида бир маротаба ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ташкилотлар фаолиятида профилактика тадбирлари ва текширувларфақатгина жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишнимолиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риояэтишини ўрганиш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги ташкилотларда профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонун ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарори ҳамда 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хавф даражаси паст бўлган ташкилотлар фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Низомнинг талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ички назорат фаолиятини ташкил этишга оид қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Ички назорат хизмати ташкил этилмаганлиги (ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида)*

70

1.1.

Ички назорат ходим(лар)и тайинланмаганлиги ва (ёки) қуйи бўлинмаларда (филиалларда) ички назорат ходим(лар)и ички назорат тайинланмаганлиги

1.2.

Ички назорат хизматининг ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) ахборот дастурида рўйхатдан ўтмаслик

1.3.

Қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ички назорат ходим(лар)ининг тайинланганлиги

2.

Ички назорат хизмати лозим даражада ташкил этилмаганлиги (ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида)*

20

2.1.

Ички назорат хизмати раҳбарининг ташкилотнинг қуйи бошқаруви раҳбариятига ҳисобдорлиги ва (ёки) бошқа бўлинмалардан мустақил эмаслиги

2.2.

Операциялар кўлами, таваккалчилик даражаси ва бошқа асосларга кўра ички назорат хизмати ходимларининг сони етарли эмаслиги

2.3.

Департаментнинг ахборот дастуридан доимий ёки умуман фойдаланмаслик

3.

Ички назорат хизмати ходимларининг малакасини оширмаганлиги

5

4.

Департаментнинг сўровларига ўз вақтида маълумотлар тақдим этилмаслиги, тўлиқ тақдим этилмаслиги ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилиши

5

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: Асосий кўрсаткич таркибидаги суб-кўрсаткичлардан биттаси ёки бир нечтаси бузилса ҳам, шу асосий кўрсаткич учун белгиланган балл берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Тўхтатиб турилиши ва тегишли чора-тадбирлар кўрилганидан сўнг ўтказилиши шарт бўлган операцияларни тўғридан-тўғри амалга ошириш (ҳар бир суб-кўрсаткич бўйича алоҳида)*

80

1.1.

Амалга оширилиши оқибатида жуда кўп миқдорда зарар етишига сабаб бўладиган жиноятларни содир этишга шароит яратиб берувчи шубҳали операция аломатлари мавжуд ва (ёки) юқори таваккалчилик тоифасидаги операцияларни тегишли чора-тадбирларни кўрмасдан, мижозни лозим даражада текшириш ва (ёки) кучайтирилган тартибда мижозни лозим даражада текширишсиз ўтказиш

1.2.

Иқтисодий жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ўттиз иш куни муддатига қадар операцияларни тўхтатиш ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги кўрсатмани ижро этмаслик оқибатида операцияларни ўтказиш ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланиш

1.3.

Ички назорат қоидаларига мувофиқ тўхталиши ёки рад қилиниши лозим бўлган (идентификация қилиш ёки мижозларни лозим даражада текшириш имконияти бўлмаган) операцияларни ўтказиш

2.

Шубҳали операциялар ҳақидаги хабарларни ўз вақтида тақдим этмаслик, тўлиқ тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумотлар тақдим қилиш (ҳар бир суб-кўрсаткич бўйича алоҳида)*

5

2.1.

Шубҳали операциялар аломатлари мавжуд операциялар ҳақида хабар юбормаслик

2.2.

Амалга ошириш рад этилган операция ва (ёки) қайтариб юборилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўғрисида хабар юбормаслик

2.3.

Шубҳали операциялар ҳақидаги хабарларни расмийлаштириш тартибини (маълумотларни тўлиқ киритмаслик, нотўғри киритиш ва ҳ.к.) бузган ҳолда юбориш

3.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг сўровларига ўз вақтида маълумотлар тақдим этмаслик, тўлиқ тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумотлар тақдим қилиш (ҳар бир суб-кўрсаткич бўйича алоҳида)*

10

3.1.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилаётган молиявий таҳлил юзасидан юборилган сўровга белгиланган муддатда маълумотларни тўлиқ тақдим этмаслик, нотўғри маълумотлар тақдим этиш ёки муддатида тақдим этмаслик

3.2.

Алоҳида назоратдаги молиявий таҳлил бўйича юборилган сўровга белгиланган муддатда операциялар ҳақидаги маълумотларни тўлиқ тақдим этмаслик, хато маълумот тақдим этиш ёки ўз муддатида тақдим этмаслик

4.

Юқори мансабдор шахсларга алоқадор ва (ёки) бенефициар мулкдорларга нисбатан белгиланган чора-тадбирларни амалга оширмасдан операцияларни ўтказиш

5

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: Асосий кўрсаткич таркибидаги суб-кўрсаткичлардан биттаси ёки бир нечтаси бузилса ҳам, шу асосий кўрсаткич учун белгиланган балл берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Тўхтатиб турилиши ва тегишли чора-тадбирлар кўрилганидан сўнг ўтказилиши шарт бўлган операцияларни тўғридан тўғри амалга ошириш (ҳар бир суб-кўрсаткич бўйича алоҳида)

80

1.1.

Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатидаги (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) шахсларга алоқадор қуйидаги операциялардан бирини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб турмаслик, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатмаслик:

а) Рўйхатдаги шахснинг ўзи, унинг номидан ёки топшириғига асосан бевосита ёхуд билвосита ҳаракат қилаётган шахслар иштирок этаётган операциялар;

б) Рўйхатдаги шахсга тўлиқ ёки қисман бевосита ёки билвосита тегишли ёхуд унинг назорати остида бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк иштирок этаётган операциялар;

в) Рўйхатдаги шахсга тўлиқ ёки қисман бевосита ёки билвосита тегишли ёхуд унинг назорати остида бўлган пул маблағларидан ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланишдан олинган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк иштирок этаётган операциялар;

г) Рўйхатдаги шахснинг тўлиқ ёки қисман бевосита ёки билвосита мулкида ёхуд унинг назорат остида бўлган юридик шахс иштирок этаётган операциялар.

1.2.

Хорижий давлатларга алоқадор бўлган операцияни унинг иштирокчиларини идентификация қилмасдан ва (ёки) Рўйхатдаги шахслар билан солиштирмасдан ўтказиш

1.3.

Терроризм хавфи юқори бўлган ҳудудларга (фаол террорчилик ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудлар ёки ушбу ҳудудларга чегарадош ҳудудлар) алоқадор операцияда иштирок этаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбаси ва операция мақсадини ўрганмасдан ўтказиш

1.4.

Рўйхатга киритилмаган, лекин терроризмга ёки экстремизмга алоқадор шахслар мазкур Кўрсаткичларнинг 1-бандида кўрсатилган шаклларда иштирок этган операцияни, унда иштирок этаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбаси ва операция мақсадини ўрганмасдан ўтказиш

1.5.

Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича операцияларни ўттиз иш кунига тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмани ижро этмаслик оқибатида операцияларни ўтказиш ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланиш

2.

Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ахборотларни ўз вақтида тақдим этмаслик, тўлиқ тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумотлар тақдим қилиш (ҳар бир суб-кўрсаткич бўйича алоҳида)

5

2.1.

Рўйхатдаги шахслар иштирокидаги рухсат берилган операцияларнинг ўтказилганлиги ва (ёки) ишга солмай тўхтатилган маблағлар ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланилганлиги ҳақида хабар юбормаслик

2.2.

Амалга ошириш рад этилган ёки тўхтатилган ва (ёки) ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулклар ҳамда операцияни амалга оширишга уринишлар тўғрисида хабар юбормаслик

2.3.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилаётган молиявий таҳлил юзасидан юборилган сўровга белгиланган муддатда маълумотларни тўлиқ тақдим этмаслик, нотўғри маълумотлар тақдим этиш ёки муддатида тақдим этмаслик

2.4.

Алоҳида назоратдаги молиявий таҳлил бўйича юборилган сўровга белгиланган муддатда маълумотларни тўлиқ тақдим этмаслик, нотўғри маълумотлар тақдим этиш ёки ўз муддатида тақдим этмаслик

2.5.

Шубҳали операциялар ҳақидаги хабарларни расмийлаштириш тартибини (маълумотларни тўлиқ киритмаслик, нотўғри маълумотлар киритиш ва ҳ.к.) бузган ҳолда юбориш

3.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий сайти ва (ёки) Департаментнинг автоматлаштирилган дастурий маҳсулоти ёхуд электрон алоқа канали орқали юборилган юқори таваккалчилик тоифасидаги мижозлар реестрига киритилиши ҳамда зудлик билан ижрога қаратилиши мажбурий бўлган маълумотларни ўз вақтида ижрога қабул қилмаслик ва қуйи тармоқларга етказмаслик

3.1.

Террорчилар рўйхати ўзгаришига ва (ёки) терроризмни молиялаштириш хавфи юқори бўлган ҳолатлар (терроризмга оид жиноятлар бўйича давлатлараро қидирувдаги шахслар рўйхати — МДҲ Терроризмга қарши курашиш маркази қидирув рўйхати, Фаол террорчилик ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудлар рўйхати ва ҳ.к.) ўзгаришига муносабат билдирмаслик, ўзгартирилган маълумотларни ўз вақтида ижрога қаратмаслик, қуйи бўлимлар ёки ходимларга етказмаслик

3.2.

Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ўттиз иш куни муддатига қадар операцияларни тўхтатиш ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш бўйича кўрсатмага (оқибатлари мавжуд бўлмаган ҳолатда) зудлик билан муносабат билдирмаслик ва ижрога йўналтирмаслик

4.

Тўхтатилган операцияларни тиклаш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйишни бекор қилиш ва улардан фойдаланишга рухсат беришга доир талабларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик (ҳар бир суб-кўрсаткич бўйича алоҳида)

5

4.1.

Рўйхатдаги шахсга унинг операцияси тўхтатилганлиги ва операцияни тиклаш тартиби бўйича маълумот бермаслик

4.2.

Тўхтатилган операцияни тиклаш бўйича аризани расмийлаштириш ва юбориш тартибига риоя қилмаслик

4.3.

Рухсат берилган операцияларни тиклаш бўйича мурожаат муаллифига хабар бермаслик

5.

Мижозларни лозим даражада текшириш ёки кучайтирилган тартибда мижозларни лозим даражада текширишни амалга оширмасдан операцияларни асоссиз тўхтатиш

5

5.1.

Рўйхатдаги шахсларга алоқадор бўлмаган операцияларни асоссиз тўхтатиш ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиш

5.2.

Тиклашга рухсат берилган Рўйхатдаги шахсларнинг операцияларини ўтказмаслик

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: Асосий кўрсаткич таркибидаги суб-кўрсаткичлардан биттаси ёки бир нечтаси бузилса ҳам, шу асосий кўрсаткич учун белгиланган балл берилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2026 й., 10/26/3872/0654-сон)