1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагоглар учун дуал таълим шаклида (бир кун педагогика олий таълим ташкилотида, беш кун мактабгача таълим ташкилотида) (кейинги ўринларда — дуал таълим шакли) ҳудудлардаги эҳтиёждан келиб чиқиб, қабул параметрларини шакллантириш. | 1. Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог кадрлар таркибини таҳлил қилиш. 2. Дуал таълим шаклида ўқиш истагини билдирган педагоглар сони ва мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш. 3. Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига қабул параметрларини шакллантириш бўйича таклиф киритиш. | 2026 йил июль | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |
Олий таълим ташкилотларига қабул жараёнида дуал таълим шаклидаги мактабгача таълим йўналишига фақат тегишли ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида камида уч йил давомида фаолият юритаётган педагоглар қабул қилинишини абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш шартларига киритиш. | 1. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги расмий веб-сайтининг техник имкониятларини кенгайтириш. 2. Камида уч йил давомида фаолият юритаётган педагоглар қабул қилинишини абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш шартларига киритиш. | 2026 йил август | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги | |
Мактабгача таълим ташкилотларининг ўрта махсус маълумотли педагог кадрлари учун дуал таълим шаклида ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш. | 1. Ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун дуал таълим шаклида ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда педагогика олий таълим ташкилотлари томонидан ўқитишнинг масофавий ва муқобил шаклларидан кенг фойдаланишни назарда тутиш. 2. Дуал таълим шаклида ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини тасдиқлаш. | 2026 йил август | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги | |
Педагогика олий таълим ташкилотларида дуал таълим шаклида ўқитишнинг тўлов-шартнома миқдорларини белгилаш. | 1. Дуал таълим шаклида ўқитишнинг тўлов-шартнома миқдорларини ҳисоб-китоб қилиш. 2. Тўлов-шартнома миқдорларини тасдиқлаш. | 2026 йил август | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун дуал таълим шаклида бакалаврлар тайёрлашнинг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш. | 1. Дуал таълим шаклида бакалаврлар тайёрлашнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш. Бунда мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида замонавий кўникмаларни шакллантириш билан бирга жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур билим ва кўникмаларга эга педагогларни тайёрлашни назарда тутиш. 2. Ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш. | 2026 йил август | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
Дуал таълим шаклида ўқув жараёнларини ташкил этишда талабаларнинг мактабгача таълим ташкилотларидаги амалий фаолиятини методик таъминлаш, мувофиқлаштириш ва баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш. | 1. Дуал таълим шаклида талабаларнинг мактабгача таълим ташкилотларидаги амалий фаолиятини методик таъминлаш, мувофиқлаштириш ва баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган тартибни тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш. | 2026 йил август | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
2-ИЛОВА
Т/р | Олий таълим ташкилоти номи | Олий таълим ташкилоти жойлашган ҳудуд |
1. | Ўзбекистон миллий педагогика университети | Тошкент шаҳри |
2. | Нукус давлат педагогика институти | Қорақалпоғистон Республикаси |
3. | Андижон давлат педагогика институти | Андижон вилояти |
4. | Бухоро давлат педагогика институти | Бухоро вилояти |
5. | Жиззах давлат педагогика университети | Жиззах вилояти |
6. | Шаҳрисабз давлат педагогика институти | Қашқадарё вилояти |
7. | Наманган давлат педагогика институти | Наманган вилояти |
8. | Навоий давлат университети | Навоий вилояти |
9. | Самарқанд давлат педагогика институти | Самарқанд вилояти |
10. | Каттақўрғон давлат педагогика институти | Самарқанд вилояти |
11. | Гулистон давлат педагогика институти | Сирдарё вилояти |
12. | Термиз давлат педагогика институти | Сурхондарё вилояти |
13. | Чирчиқ давлат педагогика университети | Тошкент вилояти |
14. | Урганч давлат педагогика институти | Хоразм вилояти |
15. | Қўқон давлат университети | Фарғона вилояти |
3-ИЛОВА