1-ИЛОВА
Т/р | Олий таълим ташкилоти номи | Олий таълим ташкилоти жойлашган ҳудуд |
1. | Ўзбекистон миллий педагогика университети | Тошкент шаҳри |
2. | Нукус давлат педагогика институти | Қорақалпоғистон Республикаси |
3. | Андижон давлат педагогика институти | Андижон вилояти |
4. | Бухоро давлат педагогика институти | Бухоро вилояти |
5. | Жиззах давлат педагогика университети | Жиззах вилояти |
6. | Шаҳрисабз давлат педагогика институти | Қашқадарё вилояти |
7. | Наманган давлат педагогика институти | Наманган вилояти |
8. | Гулистон давлат педагогика институти | Сирдарё вилояти |
9. | Термиз давлат педагогика институти | Сурхондарё вилояти |
10. | Чирчиқ давлат педагогика университети | Тошкент вилояти |
11. | Урганч давлат педагогика институти | Хоразм вилояти |
12. | Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали — Каттақўрғон давлат педагогика институти сифатида | Самарқанд вилояти |
13. | Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти — Самарқанд давлат педагогика институти сифатида |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Муддати | Молиялаштириш манбаси | Масъул ижрочилар |
I. Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари учун ягона ёндашув асосида педагог кадрлар тайёрлашни амалга ошириш | |||||
1. | Педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига ўтказиш. | 1. Педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига ўтказиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш. | 2025 йил июль | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига ўтказилаётган таълим муассасаларининг бино ва иншоотлари, товар-моддий бойликларини топшириш-қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштириш. | 2025 йил август | ||||
3. Педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларининг низоми ва ташкилий тузилмасини тасдиқлаш. | 2025 йил сентябрь | ||||
4. Педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларининг гувоҳномаларини қайта расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. | 2025 йил сентябрь | ||||
2. | Педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларида халқаро тажриба асосида ўқув жараёнларини самарали бошқариш тизимини (LMS — Learning Management System) жорий этиш. | 1. Педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларида халқаро тажриба асосида ўқув жараёнларини самарали бошқариш тизимини (LMS — Learning Management System) жорий этиш режа-жадвали ва йўриқномасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. Режа-жадвал асосида тизимни жорий этиш ва «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (HEMIS) ахборот тизими билан интеграция қилиш. | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб | ||||
3. | Самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) асосида педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг раҳбар ходимлари фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш. | 1. Самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) асосида педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг раҳбар ходимлари фаолиятини баҳолаш бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш. | 2026 йил октябрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. Республика педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг раҳбар ходимлари фаолияти самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш. | 2026 йил ноябрь | ||||
4. | «Госпитал педагогика» магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш. | 1. Ўзбекистон миллий педагогика университетида «Госпитал педагогика» магистратура мутахассислигида кадрлар тайёрлаш бўйича таклиф киритиш. | 2025 йил ноябрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. «Госпитал педагогика» магистратура мутахассислигининг ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил апрель | ||||
3. Ўзбекистон миллий педагогика университетига «Госпитал педагогика» магистратура мутахассислигига талабаларни қабул қилиш. | 2026 йил август | ||||
5. | Умумий ўрта таълим мактабларининг олий малака тоифасига эга ўқитувчилари учун педагогика соҳасида мақсадли магистратура жорий этиш. | Умумий ўрта таълим мактабларининг олий малака тоифасига эга ўқитувчилари учун педагогика соҳасида мақсадли магистратура жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Бунда: Университетда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида мақсадли магистратура ташкил этиш; олий малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ишдан ажралмаган ҳолда билим олишлари учун таълим жараёнини масофавий таълим шаклида ташкил этиш; магистратурага фақат халқаро ташкилот томонидан аккредитациядан ўтказилган тизимда олий малака тоифасига эга бўлган ўқитувчиларни қабул қилиш; магистратурада масофадан ўқиш ва давлат намунасидаги диплом бериш тартиби, тўлов-контракт миқдорини белгилаш ҳамда талабалар билимини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишни назарда тутиш. | 2025 йил декабрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
6. | Ўзбекистон миллий педагогика университетида 10 та штат бирлигидан иборат трансформация департаменти фаолиятини ташкил этиш. | 1. Трансформация департаментининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда: Департамент ходимларининг вазифа ва мажбуриятларини белгилаш. Департамент раҳбарининг лавозим маошини олий таълим муассасаси декани, бош мутахассис лавозим маошини олий таълим муассасаси доценти, етакчи мутахассис лавозим маошини олий таълим муассасаси катта ўқитувчиси лавозим маошига тенглаштиришни назарда тутиш. | 2025 йил 1 сентябрь | Ўзбекистон миллий педагогика университетининг бюджетдан ташқари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. Трансформация департаментининг штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил 1 сентябрь | ||||
3. Трансформация департаментига юқори малакали мутахассисларни ишга қабул қилиш. | 2025 йил 1 октябрь | ||||
II. Педагогика таълим соҳасининг таълим дастурларини халқаро таълим дастурларига мос равишда такомиллаштириш | |||||
7. | Педагогика таълим йўналишлари ва мутахассисликлари сонини мақбуллаштириш. | 1. Педагогика соҳасида кадрлар тайёрланаётган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини таҳлил қилиш. | 2025 йил октябрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
2. Жаҳон тенденцияларига мувофиқ янги талаб қилинаётган йўналишлар, меҳнат бозори конъюнктураси ҳамда таълим соҳаси талабларини таҳлил қилган ҳолда мақбуллаштирилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхатини ишлаб чиқиш. | 2025 йил ноябрь | ||||
3. Мақбуллаштирилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқишнинг режа графиги ва тармоқ ишчи гуруҳлари таркибини тасдиқлаш. | 2025 йил декабрь | ||||
8. | Халқаро таълим дастурлари жорий этиладиган таълим йўналишлари учун ўқув-методик таъминотни босқичма-босқич яратиш. | 1. Таълим йўналишлари учун халқаро таълим дастурлари, ўқув-методик мажмуаларни танлаш. 2. Таълим дастурлари, ўқув-методик мажмуаларни таржима қилиш бўйича малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳни тузиш. 3. Ишчи гуруҳ томонидан халқаро таълим дастурлари, ўқув-методик мажмуаларни ўзбек тилига таржима қилиш. | 2025 — 2028 йиллар давомида | Ўзбекистон миллий педагогика университетининг бюджетдан ташқари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
9. | Педагогика олий таълим ташкилотларида таълим беришнинг замонавий усулларини қўллаш имкониятларини яратиш. | 1. Педагогика олий таълим ташкилотларида таълим беришнинг замонавий усуллари асосида видеоконтентларни ишлаб чиқиш учун замонавий медиамарказлар ташкил этиш. 2. Фанлар бўйича виртуал лабораториялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш. 3. Инклюзив таълим ва госпитал педагогика бўйича электрон таълим ресурсларини яратиш. 4. Ҳар бир педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим ташкилотларида 2 тадан STEAM йўналишлари лабораторияларини ташкил этиш чораларини кўриш. | 2027 йил 1 сентябрь | Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
10. | Педагог кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш. | 1. Педагог кадрларни тайёрлашга қўйилган малака талабларини такомиллаштириш. | 2026 йил январь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. Педагог кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш. | 2026 йил апрель | ||||
3. Давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш мақсадида талабаларнинг билимларини ташқи диагностика қилиш тизимини жорий этиш. | 2026 йил май | ||||
4. Ташқи диагностикани Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгилайдиган тизим ташкилоти томонидан амалга ошириш. | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб | ||||
11. | Педагогика олий таълим ташкилотларида халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишлари битирувчиларини касбий сертификатлаш тизимини жорий этиш. | Педагог кадрларни тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларида халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини касбий сертификация тартибида ташкил этиш ва баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда: битирувчиларга якуний давлат аттестацияси билан бирга касбий сертификациянинг назорат синовларини топшириш имкониятини яратиш; якуний давлат аттестациясида ижобий баҳоланган ва касбий сертификатлаш синовларидан муваффақиятли ўтган битирувчиларга мутахассис ўқитувчи лавозимида ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификат беришни назарда тутиш. | 2026 йил август | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
III. Педагог кадрлар тайёрлаш мазмуни мактабгача ва мактаб таълими дастурлари мазмуни билан узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш | |||||
12. | Педагог кадрлар тайёрлашда дуал таълим шаклидан кенг фойдаланиш ҳамда ҳафталик ўқув машғулотларини «4+2» тартибида ташкил қилиш механизмини такомиллаштириш. | Педагог кадрлар тайёрлаш таълими жараёнларини дуал таълим шаклида ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда: «4+2» тартибида педагогик амалиётни «бир устозга бир талаба» тамойили асосида ташкил этиш; таълим дастурларида «4+2» тартибида педагогик амалиёт 3-4 босқич талабаларига жорий этилишини назарда тутиш. | 2025 йил сентябрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
13. | Мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим ташкилотларида фойдаланиладиган дарслик мажмуалари ҳамда методик қўлланмаларни педагогика олий таълим ташкилотлари, А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, педагогик маҳорат марказларига етказиб бериш. | 1. Дарслик мажмуалари ҳамда методик қўлланмаларни педагогика олий таълим ташкилотлари, А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, педагогик маҳорат марказларига етказиб бериш тизимини жорий этиш. Бунда етказиб беришни Давлат бюджетидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига умумий ўрта таълим муассасаларида дарсликларни янгилаш билан боғлиқ харажатларга ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширишни назарда тутиш. | 2025 йил август | Давлат бюджети маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. Дарслик мажмуалари ҳамда методик қўлланмалар сонининг талабалар ва тингловчилар сонига нисбатини белгилаш. | 2025 йил август | ||||
3. Дарслик мажмуалари ҳамда методик қўлланмаларни етказиб бериш. | 2026 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь ойида | ||||
14. | Мактабгача таълим мазмунини халқаро талабларга мувофиқлаштириш ҳамда замонавий методик ёндашувларни жорий этиш. | «Marshall Cavendish Education» ташкилоти билан ҳамкорликда мактабгача таълим тарбияланувчилари учун математика ва STEAM йўналишлари бўйича халқаро талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган дастурларни жорий этиш. | 2025-2026 йиллар | Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
15. | Олий педагогик таълим мазмунини халқаро талабларга мувофиқлаштириш ҳамда замонавий методик ёндашувларни жорий этиш. | Буюк Британиянинг «Cambridge University Press and Assessment» ташкилоти билан ҳамкорликда педагогика олий таълим ташкилотлари учун халқаро талабларга мувофиқ таълим дастурларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш, таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | 2025 — 2030 йиллар | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
IV. Педагог кадрлар тайёрлаш соҳасига халқаро тажриба, юқори малака ва илмий салоҳиятга эга мутахассис кадрларни жалб қилиш | |||||
16. | Педагогика олий таълим ташкилотларида хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Университетнинг халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларида дарс бериш учун профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш тизимини йўлга қўйиш. | 1. Педагогика олий таълим ташкилотларида халқаро таълим дастурлари жорий этиладиган таълим йўналишларида дарс берадиган профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш тартибини ишлаб чиқиш. | 2025 йил август | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. Тартиб асосида босқичма-босқич профессор-ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилишни жорий этиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | ||||
17. | Халқаро таълим дастурлари жорий этиладиган таълим йўналишлари учун профессор-ўқитувчиларни Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан хорижий университетларга мақсадли малака оширишга юбориш тизимини жорий этиш. | 1. Педагогика олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларининг хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малака ошириш ва стажировкадан ўтиш ҳолатини таҳлил қилиш. | 2025 йил сентябрь | Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. Педагогика олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларининг хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малака ошириш ва стажировкадан ўтиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш. | 2025 йил октябрь | ||||
3. Педагогика олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларини хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малака ошириш ва стажировкага юбориш. | Режа-жадвал асосида | ||||
18. | Ўзбекистон миллий педагогика университети таркибидаги Олий таълим муассасалари педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази фаолиятини такомиллаштириш. | 1. Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Олий таълим муассасалари педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази фаолиятини халқаро таълим дастурлари асосида такомиллаштириш. Бунда: Халқаро таълим дастурларига ўқитиш маҳорат марказида педагогика олий таълим ташкилотлари барча профессор-ўқитувчиларининг малакасини оширишни йўлга қўйиш; малака ошириш таълим дастурларини халқаро тажриба асосида такомиллаштириш. 2. Педагогика олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш истиқбол режасини ишлаб чиқиш. | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб | Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
19. | Хорижий мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларни таълим жараёнига жалб этиш. | 1. Ҳудудлардаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда фаолият юритаётган хорижий мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ва уларни педагогика олий таълим ташкилотларининг таълим жараёнига жалб этиш чораларини кўриш. | 2025 йил августдан бошлаб | Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. Илғор хорижий олий таълим ташкилотларининг малакали мутахассисларини педагогика олий таълим ташкилотларининг халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларининг таълим жараёнига жалб этиш чораларини кўриш. | 2025 йил сентябрдан бошлаб | ||||
20. | Педагогика таълим йўналишлари битирувчиларини хорижий олий таълим муассасаларига магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали соҳа ходимлари салоҳиятини ошириб бориш. | Педагогика таълим йўналишлари битирувчиларини «Эл-юрт умиди» жамғармасининг таълим дастурлари бўйича танлов асосида хорижий олий таълим муассасаларига магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш тизимини йўлга қўйиш. Бунда педагогика олий таълим ташкилотлари талабалари учун магистратура ва докторантурага танловларда иштирок этиш кўникмаларини ривожлантириш бўйича ўқувлар ва семинарлар ташкил этишни назарда тутиш. | 2026 йил сентябрдан бошлаб | - | «Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов) |
V. Педагогика соҳасида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида таълим-тарбия жараёнларининг натижадорлигини таъминлаш муаммоларига қаратиш | |||||
21. | Педагогика соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги илмий муаммоларга йўналтириш. | 1. Мактабгача ва мактаб таълими тизимининг илмий муаммолари банкини яратиш. 2. Педагогика олий таълим муассасаларидаги илмий-тадқиқот ишларини тизимдаги муаммолар ечимига йўналтириш. 3. Педагогика соҳасидаги илмий мактабларнинг ютуқлари ва тажрибаларини оммалаштириш. | 2025 йил октябрдан бошлаб | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
22. | Педагог кадрларни тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари томонидан «Scopus» ва «Web of Science» халқаро маълумотлар базаларига киритилган илмий журналларда мақолалар чоп этиш, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари салмоғини ошириш. | 1. Профессор-ўқитувчилар илмий журналларда мақолалар чоп қилишлари учун семинар-тренинглар ташкил этиш, консультация ва маҳорат дарсларини ўтказиш. | Ҳар йили сентябрь-октябрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини таҳлил қилиш. | Ҳар ўқув йили якунида | ||||
3-ИЛОВА
1. | Х.У. Умарова | — | мактабгача ва мактаб таълими вазири, Республика кенгаши раиси |
2. | Лавозимига кўра | — | мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори, Республика кенгаши раиси ўринбосари |
3. | Ш.А. Аюпов | — | Фанлар академияси президенти, академик |
4. | А.Т. Уббиев | — | Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори |
5. | Г.И. Мухамедов | — | Чирчиқ давлат педагогика университети ректори |
6. | Ш.С. Шарипов | — | Жиззах давлат педагогика университети ректори |
7. | К.А. Кадиров | — | Нукус давлат педагогика институти ректори |
8. | Б.Б. Маъмуров | — | Бухоро давлат педагогика институти ректори |
9. | Ш.Қ. Нематов | — | Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори |
10. | Лавозимига кўра | — | Самарқанд давлат педагогика институти ректори |
11. | Лавозимига кўра | — | Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори |
12. | Ж.Х. Қаршибоев | — | Гулистон давлат педагогика институти ректори |
13. | Б.М. Расулов | — | Андижон давлат педагогика институти ректори |
14. | А.Б. Хасанов | — | Термиз давлат педагогика институти ректори |
15. | Б.Э. Хусанов | — | Наманган давлат педагогика институти ректори |
16. | Ф.Р. Мадрахимова | — | Урганч давлат педагогика институти ректори |
17. | Ш.И. Мустафакулов | — | Халқаро Нордик университети ректори |
18. | Б.Г. Юлдашев | — | «Янги Ўзбекистон» университети проректори |
19. | А.А. Исмаилов | — | А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ректори |
20. | М.А. Таджибаева | — | Тошкент шаҳридаги Президент мактаби директори |
21. | М.У. Насиров | — | Нукус шаҳридаги Президент мактаби директори |
22. | М.А. Юлдашев | — | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи, Республика кенгаши котиби |
4-ИЛОВА
« | ||||
13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги | ||||
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги | 4929 | 4929 | ||
шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони | 5 | 5 | ||
1. | Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги | 73 | 73 | |
шу жумладан, директор ўринбосарлари сони | 2 | 2 | ||
». | ||||