02.06.2026 йилдаги ПФ-103-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 июнь куни ўтказилган маданият, санъат ва адабиёт ходимлари билан соҳаларни янада ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган учрашувда илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш, шунингдек, ижодкорларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда соҳада хусусий сектор иштирокини янада кенгайтириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) театр, кино, рақс, опера, фольклор, эстрада, академик ва миллий чолғу, тасвирий ва амалий санъат ҳамда адабиёт каби йўналишларда ижодий бирлашмалар фаолиятини йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ижодкорларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг халқаро танловлардаги иштироки сонини 2027 йилда 20 фоизга, ғолиблар сонини 30 фоизга, 2030 йилга қадар иштирокчилар сонини 5 бараварга, ғолиблар сонини эса 2 бараварга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) шоир ва ёзувчилар томонидан ҳар йили камида 50 та энг сара асарлар яратилишини, миллий адабиётнинг энг яхши 10 та асари хорижий тилларга таржима қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ижодкорларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, жумладан, ҳар йили 1 минг нафар ижодкорни уй-жой билан таъминлаш, 3 минг нафарини бепул даволаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) нодавлат театр ва театр-студиялар сонини 2028 йилда 50 тага етказиб, театр соҳасида хусусий сектор иштирокини 25 фоизга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Соҳада истеъдодларни юзага чиқаришнинг янги тизимини жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ёзувчилар уюшмаси ва кенг ижодкорлар жамоатчилигининг 1-иловага мувофиқ маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида ижодий бирлашмаларни (кейинги ўринларда — ижодий бирлашмалар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ижодий бирлашмаларнинг ижодий раҳбарлари ва уларга ташкилий масалаларни ҳал этишда кўмаклашувчи ҳамраҳбарлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ижодий раҳбар ўз йўналишида янги иқтидорларни юзага чиқаришга масъул ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ижодий бирлашмаларга бириктирилган ҳамраҳбарлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ижодий бирлашма ҳамда унинг йўналишига мос ижодкорлар ва жамоалар фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларни молиявий қўллаб-қувватлашга масъул ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ижодий бирлашма йўналиши бўйича маҳалла — туман — вилоят — республика даражасидаги танловлар ва маданий тадбирларнинг йиллик режа-графигини ижодий раҳбарлар билан биргаликда тасдиқлайди ҳамда уларни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) халқаро ва республика танловлари ғолиб ва совриндорларининг гастроль сафарларини ташкил этишга ҳамда халқаро фестиваль ва танловларда иштирок этишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ҳамраҳбарларга ўзлари бевосита раҳбар бўлган муассаса (ташкилот, корхона) ва унинг тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижодий бирлашмаларга маблағ йўналтиришга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ижодий бирлашмаларнинг фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилган ҳомийлик хайриялари меценатлик кўмаги ҳисобланади ҳамда уларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) 2027 йилдан бошлаб ижодий бирлашмаларнинг йиллик ижодий ҳисоботи шаклида Миллий ижодкорлар қурултойи ўтказилади ҳамда унда ижодий бирлашмаларнинг йил давомида энг яхши натижа кўрсатган ижодкорлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ижодкорларнинг бадиий кечаси, маҳорат мактаби ва ижод уйлари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) бир йил давомида ҳар ойда 5 миллион сўм миқдорида гонорар тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) уч йил давомида Ўзбекистон бўйлаб самолёт, поезд ва жамоат транспортидан бепул фойдаланади, бунда ташиш харажатлари бўйича олинмай қолган даромадлар кейинчалик ҳар ойда қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) давлат тиббиёт муассасаларида даволаниш харажати тўлиқ қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Истеъдодларни аниқлаш ва ривожлантириш, уларнинг продюсерлик фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган бизнес лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида Маданият вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомисиз «Ижодга инвестиция» давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жамғармага 2026 йил 1 июлга қадар республика бюджети ҳисобидан 200 миллиард сўм маблағ ажратиш чорасини кўрсин ҳамда 2027 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида ҳар йили камида 200 миллиард сўм маблағ ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маданият вазирлиги 2026 йил 1 июлдан бошлаб Жамғарма ҳисобидан очиқ ва шаффоф тизим асосида энг истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш тизимини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маданият вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2027 йилдан бошлаб ҳар йили театр, чолғу, хор ва рақс йўналишида умумий ўрта таълим муассасалари ўртасида туман — вилоят — республика даражасида танловларни ўтказиб боришни йўлга қўйсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳар бир йўналиш бўйича республика даражасидаги танловда ғолиб деб топилган умумий ўрта таълим муассасасига ўз ижодини тарғиб қилиш, саҳна декорациялари ва либослари, мусиқа асбоблари харид қилиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан 500 миллион сўмдан грант берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) республика танлови ғолиблари маданият ва санъат йўналишлари бўйича давлат таълим ташкилотларига киришда ижодий имтиҳондан озод этилади ва уларга максимал балл берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2026 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларига миллий чолғу асбобларини сотиб олиш харажатларининг 30 фоиз қисмини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тизими жорий қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Соҳани қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, 2026 йил 1 сентябрдан 2036 йил 1 январга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) асосий фаолияти концерт-томоша, кинематография, болалар учун контент яратиш бўлган субъектлар, нодавлат театр ва театр-студиялар ҳамда маданият ва санъат йўналишидаги хусусий таълим ташкилотлари қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мол-мулк солиғидан, уларда ишловчи ходимлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) хорижий компанияларнинг Ўзбекистон ҳудудида кино маҳсулотини яратиш билан боғлиқ фаолияти натижасида олган даромадлари Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларига тўлов манбаида солиқ солишда солиқ базасига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси ҳамда Маданият вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Фармоннинг 9-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларини тақдим этиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагиларни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили молиялаштириш тизими жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) йилига камида 50 та энг сара асарларни яратиш учун шоир ва ёзувчиларга ижодий буюртма бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) опера, симфония каби мумтоз ва замонавий жанрлар бўйича ҳар йили камида 20 та янги асар яратиш учун ижодкорларга давлат буюртмаси бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ҳар йили миллий адабиётнинг энг сара 10 та асарини хорижий тилларга таржима қилиш ва муаллифлар иштирокида чет элларда тақдимотлар ўтказиш харажатларини қоплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Ёзувчилар уюшмаси тавсияси асосида чоп этиладиган китобларни нашр этиш учун қоғоз харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) шеърият билан санъатни уйғунлаштирган ҳолда ташкил этиладиган энг сара 100 та шеърий концертларни ўтказиш бўйича давлат буюртмаси бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу Фармоннинг 11-бандида белгиланган чора-тадбирларни молиялаштириш учун республика бюджети ҳисобидан 2026 йилда 25 миллиард сўм, 2027 йилдан бошлаб ҳар йили 50 миллиард сўм ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Истеъдодлар ва уларнинг устозларини қўллаб-қувватлаш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиб ва совриндорлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Гран-при ва 1-ўрин ғолиби — халқаро танлов бўйича 300 миллион сўм, республика танлови бўйича 100 миллион сўм миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 2-ўрин соҳиби — халқаро танлов бўйича 200 миллион сўм, республика танлови бўйича — 50 миллион сўм миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) 3-ўрин соҳиби — халқаро танлов бўйича 100 миллион сўм, республика танлови бўйича 25 миллион сўм миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) танловларнинг ғолиб ва совриндорларини тайёрлаган ўқитувчи (концертмейстер)нинг ойлик маошига бир йил давомида 100 фоизгача устама Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) нуфузли халқаро танловларнинг ғолиб (совриндор)лари ва уларнинг ўқитувчи (концертмейстер)ларининг танловларда иштирок этиши харажатлари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ушбу бандда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш чоралари хусусий секторда фаолият юритувчи шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ушбу бандда назарда тутилган нуфузли халқаро ва республика танловлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Соҳа вакилларининг ижтимоий таъминотини янада мустаҳкамлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. 2026 йил 1 июлдан бошлаб ҳар йили 1000 нафар уй-жойга муҳтож маданият, санъат ва ижодий соҳа вакилларига бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун қуйидаги тартибда ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилсин, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ипотека дастури доирасида ипотека кредитлари ажратишда бошланғич тўлов кредит олувчи томонидан 2-иловада белгиланган миқдорларда шакллантирилади, бунда шакллантириладиган бошланғич тўловнинг 50 фоизи ҳамда кредит муддатининг биринчи беш йили давомида тўланадиган кредит фоизларининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) бошланғич тўловнинг 50 фоизини қоплаб бериш Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими орқали автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маданият соҳаси вакилларини зарур уй-жойлар билан таъминлашга масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бир ҳудуддан бошқа ҳудудга келиб ишлаётган ва ушбу ҳудудда ўз уй-жойига эга бўлмаган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига уй-жой ижараси тўловларининг бир қисмини қуйидаги миқдорларда қоплаб бериш тартиби жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур Фармоннинг 14 ва 16-бандларида назарда тутилган харажатлар учун 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджетидан 50 миллиард сўм ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. 2026 йил 1 июлдан бошлаб ижодий бирлашмаларнинг тавсияси асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатларни қоплаб бериш йўлга қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳар йили 1 минг нафаргача Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш бўйича имтиёзга эга бўлмаган, бироқ ўз фаолиятида яхши натижаларга эришган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига юқори технологик операцияларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳар йили 2 минг нафаргача маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига суғурта мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган ихтиёрий тиббий суғурта бадаллари учун харажатларнинг 50 фоизини қоплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ҳар йили 100 нафаргача соҳада камида 10 йил ишлаган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси санаторийларида бепул даволаниш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб бюджетдан молиялаштириладиган театр ва концерт-томоша муассасаларида фаолият юритувчи рақс жамоасининг бадиий раҳбари, балетмейстери, репетиторлари, балет артистларининг лавозим маошларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий лавозим маошлари миқдорига ва (ёки) Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициентлари миқдори Давлат бюджети ҳисобидан 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат муассасаларида рақс санъати соҳасида фаолият юритаётган раққос ва раққосаларни имтиёзли иш стажи билан пенсияга чиқаришда талаб этиладиган 20 йиллик иш стажининг камида 15 йили раққос ва раққосалик фаолиятидан иборат бўлган тақдирда, қолган 5 йили учун балетмейстер ва балет бўйича репетитор фаолияти билан шуғулланган даврни инобатга олишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳудудларда инклюзив ижодий устахоналар ташкил қилинсин. Бунда инклюзив ижодий устахоналарни ташкил этиш ҳамда уларни дарсликлар ва ижод учун зарур анжомлар билан таъминлаш харажатларини молиялаштириш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 30 миллиард сўм ажратиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. 2026 йил 15 июндан бошлаб 3-иловага мувофиқ давлат мукофотлари билан тақдирланган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аэропорт ва темир йўл вокзалларидаги «VIP» заллардан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Соҳада нодавлат сектор фаоллигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) нодавлат театр ва театр-студияларнинг қуйидаги харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ҳар йили 50 та саҳна асари яратиш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ҳар ойда хусусий бинони ижарага олиш харажатларининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат маданият объектлари уларнинг бўш вақтларида нодавлат театр ва театр-студияларга спектакль намойиш этиш учун ижара тўловисиз фойдаланиш учун берилади. Бунда томоша заллари учун талабгорлар иккита ёки ундан кўп бўлган тақдирда, улар орасида танлов ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ушбу банднинг «а» кичик бандида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун ҳар йили Давлат бюджетидан қўшимча 10 миллиард сўм ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Белгилансинки, 2026 йил 1 июлдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Нукус шаҳри ва вилоятлар марказлари бундан мустасно) концерт-томоша тадбири ташкил этилган ва бир тадбир доирасида 1 000 тадан ортиқ билет сотилган тақдирда, концерт-томоша ташкилотчиларига сотилган билетлар қийматининг 20 фоизига тенг бўлган миқдорда субсидия берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат ва нодавлат театрларга ўзи фаолият юритаётган жойда саҳналаштирилган спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча 10 минг сўм, бошқа ҳудудга чиққан ҳолда намойиш этилган тақдирда, 20 минг сўм миқдорида субсидия берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Белгилансинки, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб ҳар йили 500 минг нафар ўқитувчи, шифокор, давлат хизматчиси, фаол ўқувчи ва талабаларга ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган 100 мингта оилаларнинг бир нафар фарзандига, шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларга театр, кино ва концерт тадбирлари учун бепул ваучер берилади, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ваучер қийматидаги маблағлар шахсларнинг номига очиладиган ижтимоий карта орқали тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ваучер бериш билан боғлиқ харажатлар тегишли равишда Давлат бюджети маблағлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Киноиндустрия соҳасини янада ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Хусусий киностудияларнинг мустақил фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда соҳада эркинлик ва рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Миллий кинематография, кинокомпания ва кинотеатрлар тармоғини янада ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Кинематография агентлиги ҳузуридаги Бадиий кенгаш фаолияти ҳамда ҳар бир фильмга маслаҳатчилар гуруҳини бириктириш амалиёти тугатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат буюртмаси асосида яратиладиган фильмларнинг мавзусидан келиб чиқиб, соҳа мутахассисларидан иборат ҳақ тўланадиган эксперт гуруҳлари ташкил қилиб борилсин. Бунда Бадиий кенгаш томонидан маъқулланган ва (ёки) ишлаб чиқаришга туширилган лойиҳаларни якунлаш ушбу кенгаш томонидан амалга оширилади ва улар бўйича эксперт гуруҳларининг хулосасини олиш талаб этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Ўзбекфильм» киноконцерни» давлат муассасасига «миллий» мақоми берилсин ҳамда унинг фаолияти маҳаллий ва халқаро киностудияларга хизмат кўрсатувчи киноконцерн сифатида йўлга қўйилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан ўтказиладиган «Олтин Ҳумо» миллий кино тақдимоти нуфузини ошириш мақсадида 2027 йилдан бошлаб ҳар йили 5 миллиард сўм ажратиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ давлат буюртмаси асосида кино, шу жумладан, Болалар контентини ривожлантириш маркази лойиҳалари яратилишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) маркетинг ва реклама харажатлари учун фильм бюджетининг 30 фоиз миқдоригача маблағларни ажратишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) харид шартномаларини экспертизадан ўтказиш талаби бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) фильмлар намойишидан тушган маблағларнинг 50 фоизи продюсер ва ижодий гуруҳга қўшимча рағбат сифатида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Ҳудудларда маданият тадбирларини ташкил этиш ва китобхонликни ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. 2026 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳар, Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида маданий тадбирларни ташкил этиш дирекциялари (кейинги ўринларда — дирекциялар) фаолияти йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) дирекциялар тегишли ҳокимликлар муассислигида масъулияти чекланган жамиятлар шаклида ташкил этилади, бошқа тадбиркорларга дирекция устав фондига ўз пул маблағлари билан иштирок этишига рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) дирекциялар тегишли ҳудудда жойлашган, маданий, оммавий, концерт-томоша тадбирлари ташкил этилиши мумкин бўлган бинолар, мажмуалар, павильонлар, стадионлар, саҳналар, залларга (кейинги ўринларда — маданият объектлари) эга бўлган барча давлат муассасалари, шу жумладан, концерт, театр, маданият саройлари билан мажбурий равишда, шундай бино ва иншоотларга эга хусусий ташкилотлар билан эса ўзаро келишувлар асосида хизмат кўрсатиш тўғрисида шартномалар имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) дирекциялар тузилган шартномалар асосида ҳар бир маданият объектининг ҳар кунлик иш режими, уларнинг банд ва бўш вақтлари ҳақида онлайн режимда маълумот олиб туради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) дирекциялар маданият объектларининг бўш вақтидан самарали фойдаланиш мақсадида уларда маданий тадбирлар ўтказилишини ташкил этади, ўзи жалб қилган тадбир ташкилотчилари билан маданий масканларнинг мулкдорлари номидан шартномалар тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) дирекциялар томонидан мулкдор номидан тузилган шартномаларга асосан маданият объектларини тадбирлар учун ижарага беришдан тушган маблағларнинг хизмат кўрсатиш шартномасида томонлар ўзаро келишув асосида белгилайдиган қисми дирекцияларга ўтказиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) дирекциялар ўзлари тузган шартнома асосида ўтказиладиган оммавий тадбирларга рухсат олиш бўйича тартиб-таомилларнинг бажарилишини бевосита ўзи таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маданият вазирлигининг таклифлари асосида 2026 йил якунига қадар 50 тадан 100 тагача чекка ва олис ҳудудлардаги маҳаллаларда намунали маҳалла кутубхонаси ва китоб дўконларини ташкил қилсин. Бунда Ёшлар ишлари агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда намунали маҳалла кутубхоналарининг бадиий, илмий-оммабоп, маърифий, ҳужжатли ва биографик адабиётлар билан тўлдирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси билан биргаликда ушбу кутубхоналар фаолияти тўлиқ рақамлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2027 йил 1 январдан бошлаб ушбу кутубхоналарда «Мутолаа» платформасидан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. 2026 йил 1 июлдан бошлаб Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри ва Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрига молиявий, ижодий ва ташкилий масалаларни мустақил ҳал қилиш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Таълим тизимини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 10 тадан умумий ўрта таълим муассасаларида, тажриба тариқасида, мусиқа, тасвирий санъат ва технология дарсларини илғор хорижий тажрибага мувофиқ «Art» ўқув дастури асосида такомиллаштирилган ҳолда ўқитиш йўлга қўйилсин. Бунда умумий ўрта таълим муассасаларини «Art» йўналишларига мос ҳолда жиҳозлаш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Белгилансинки, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари иш ҳақига ўқувчиларининг чолғуларни ижро этиши даражасидан келиб чиқиб, ҳар ойда 20 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда ихтисослашган мактаблар билан умумий таълим муассасалари ўртасида ижодий ҳамкорлик йўлга қўйилади ҳамда ижодий жамоалар томонидан умумий ўрта таълим муассасаларида даврий равишда концерт-томоша дастурлари ва маҳорат дарслари ўтказиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ҳар бир умумий ўрта таълим муассасасида мусиқа ва санъат йўналишида камида 4 тадан тўгарак ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия икки ой муддатда ёш ижодкорларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун маданият ва санъат йўналишидаги 10 та олий таълим муассасасига Давлат бюджети ва Олий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда 50 миллиард сўм ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Касбий таълим агентлиги тизимидаги Республика мусиқа ва санъат техникуми ҳамда Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк техникуми олий мактаб сифатида қайта номланган ҳолда Маданият вазирлиги тизимига ўтказилсин, бунда Республика мусиқа ва санъат олий мактаби ҳамда Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк олий мактабида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) битирувчиларга касбий таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) иқтидорли битирувчиларга белгиланган тартибда ўз ўқишини тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича олий таълим ташкилотларининг иккинчи босқичидан давом эттириш имкони яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) талабаларга таниқли ижодкорлар бириктирилади ва уларга олий таълим ташкилоти профессор-ўқитувчисига тенг миқдорда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази негизида Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъат ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Маданият вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ушбу Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб маданият вазири О.А. Назарбеков белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Фармон ижросини назорат қилиш ва масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 2 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-103-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июндаги ПФ-103-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида ташкил этиладиган ижодий бирлашмаларнинг йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Адабиёт ва ноширлик

2.

Академик чолғу ижрочилиги

3.

Амалий санъат

4.

Аския, қизиқчилик ва стендап

5.

Бахшичилик ва халқ ижодиёти

6.

Болалар ижодкорлиги

7.

Ғижжак чолғу ижрочилиги

8.

Кино санъати

9.

Композитор ва бастакорлик

10.

Мақом санъати

11.

Миллий чолғу ижрочилиги

12.

Мода ва дизайн санъати

13.

Мусиқий эстрада

14.

Опера санъати

15.

Оркестр ва хор

16.

Рақамли санъат

17.

Рақс санъати

18.

Тасвирий санъат

19.

Театр санъати

20.

Фортепиано ижрочилиги

21.

Цирк санъати ва майдон томошалари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июндаги ПФ-103-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимлари ҳамда ижодкорларга ипотека кредитлари ажратишда харид қилинадиган уй-жойларнинг бошланғич тўловини шакллантириш миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги иш стажи

Шакллантириш лозим бўлган бошланғич тўлов миқдори

(уй-жой нархига нисбатан)

1.

3 йилдан 5 йилгача

15 фоиз

2.

5 йилдан 15 йилгача

25 фоиз

3.

15 йилдан 25 йилгача

30 фоиз

4.

25 йилдан ортиқ бўлганда

35 фоизи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) бошланғич тўлов миқдорини ҳисоблашда уй-жойнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг энг кўп миқдорларида белгиланган нархигача бўлган қисми ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) сотиб олинаётган квартиранинг нархи уй-жойнинг қайта молиялаштириладиган энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам бошланғич тўлов ушбу иловага мувофиқ шакллантирилади. Бунда бошланғич тўловнинг ошган қисми кредит олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июндаги ПФ-103-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аэропорт ва темир йўл вокзалларидаги «VIP» заллардан бепул фойдаланиш ҳуқуқи бериладиган давлат мукофотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони

2.

«Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби» фахрий унвони

3.

«Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони

4.

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони

5.

«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони

6.

«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони

7.

«Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» фахрий унвони

8.

«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвони

9.

«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони

10.

«Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» фахрий унвони

11.

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони

12.

«Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» фахрий унвони

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июндаги ПФ-103-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

1.

Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида ижодий бирлашмалар фаолиятини йўлга қўйиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, уларнинг ижодий раҳбарлари ва ҳамраҳбарларини тайинлаш.

Амалий чора-тадбирлар,

заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июнь

-

Вазирлар Маҳкамаси,

Маданият вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ҳар бир ижодий бирлашманинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича, заруратга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Режа-график асосида

2.

Миллий ижодкорлар қурултойини ўтказиш. Бунда ижодий бирлашмаларнинг йил давомида энг яхши натижа кўрсатган ижодкорларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги тартибда рағбатлантиришни назарда тутиш:

ижодкорларнинг бадиий кечаси, маҳорат мактаби ва ижод уйларини ташкил этиш;

бир йил давомида ҳар ойда 5 миллион сўм миқдорида гонорар тўлаш;

уч йил давомида Ўзбекистон бўйлаб самолёт, поезд ва жамоат транспортидан бепул фойдаланиш, бунда ташиш харажатлари бўйича олинмай қолган даромадларни кейинчалик ҳар ойда қоплаб бериш;

давлат тиббиёт муассасаларида даволаниш харажатини тўлиқ қоплаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил апрель

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Маданият, санъат ва адабиёт вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, ижодий бирлашмалар ташкил қилиш ва қўллаб-қувватлаш, соҳага оид танловлар ўтказиш ва уларни рағбатлантиришни кафолатлаш, имтиёз ва рағбатлантириш чораларини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил ноябрь

-

Маданият вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли халқаро ва республика танловларида ижодкорларнинг иштирокини ошириш ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

халқаро танлов ғолибларининг ижодий ва касбий фаолиятини рағбатлантириш ҳамда ютуқларини кенг тарғиб этиш;

республика танлови ғолибларига 100 миллион сўмгача, нуфузли халқаро танлов совриндорларига эса 300 миллион сўмгача мукофот бериш ва иштирок этиш харажатларини тўлиқ қоплаш;

ёш истеъдодларнинг устоз ва мураббийларининг ойлик маошига бир йил давомида 100 фоизгача устама тўлаш;

ҳар йили 100 нафаргача ёшларнинг давлат ҳисобидан маданият, санъат ва адабиёт йўналишлари бўйича хорижий давлатларда таълим олиши, малака ошириши ва стажировка ўташини йўлга қўйиш;

2 та халқаро нуфузли танловларнинг франшизасини Ўзбекистонга олиб кириш, 1 та республика танловини халқаро нуфузли танловга айлантириш;

танловларни мувофиқлаштириш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва танловлар ғолиблари билан мунтазам ишлаш тизимини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июль

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Юртимиздаги ёш истеъдодларни аниқлаб, юзага чиқарадиган, продюсерларни қўллаб-қувватлайдиган бизнес лойиҳаларни кўпайтириш мақсадида «Ижодга инвестиция» давлат мақсадли жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этиш ва йилига 200 миллиард сўмдан кам бўлмаган маблағ беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 25 июнь

Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

6.

Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш. Бунда асар муаллифларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳар бир асарнинг рақамли изини яратиш, ижод маҳсулидан ноқонуний фойдаланиш ва тарқатишни олдини олиш, бу орқали ижодкорлар ҳуқуқини кафолатли ҳимоялаш бўйича аниқ механизмларни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июль

Давлат бюджети маблағлари

Адлия вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Шоир ва ёзувчиларга ҳар йили 50 та асар учун ижодий буюртма бериш, ўзбек адабиётининг энг яхши 10 та асарини хорижий тилларга таржима қилиш ва муаллифлар иштирокида чет элларда тақдимотлар ўтказиш, Ёзувчилар уюшмаси тавсияси асосида китобларни нашр этишда қоғоз билан боғлиқ харажатларни давлат томонидан қоплаш тартибини белгилаш.

Ижодкорлар, айниқса, ёш истеъдодларнинг шеърият билан санъатни уйғунлаштирган шеърий концертларини ташкил этиш. Бунда, биринчи навбатда, энг сара 100 та лойиҳани Давлат бюджетидан молиялаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июль

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ёзувчилар уюшмаси

8.

Чекка ва олис ҳудудлардаги 50 тадан 100 тагача маҳаллаларда намунали маҳалла кутубхонаси ва замонавий китоб дўконларини ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Ижрочиларнинг маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги

Намунали маҳалла кутубхоналарининг бадиий, илмий-оммабоп, маърифий, ҳужжатли ва биографик адабиётлар билан тўлдирилишини таъминлаш.

Ёшлар ишлари агентлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ёзувчилар уюшмаси

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Кутубхоналарнинг фаолиятини 2030 йилгача ривожлантириш ҳамда китоб савдоси тизимини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда:

кутубхоналар фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

маданият марказларига китоб савдоси ваколатини бериш ва китоб савдосини яхши йўлга қўйган ходимларни қўшимча қўллаб-қувватлаш;

янги адабиётларни ҳудудларда муаллифлар иштирокидаги тарғиботини амалга ошириш ва уни рағбатлантириш;

энг кўп ўқилган китоблар муаллифларини қўшимча молиявий рағбатлантириш;

муаллифлик ҳақи ва унга доир бошқа тўлов турларининг энг кам ва энг юқори ставкаларини қайта кўриб чиқиш, жумладан, назм, наср, либретто каби асарлар яратишга буюртмаларни бажарганлик учун муаллифлик ҳақи ставкаларини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ёзувчилар уюшмаси

10.

Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг уй-жойга, шу жумладан, ижара асосида яшашга эҳтиёжини аниқлаш, ижтимоий-ижодий фаоллигини рағбатлантириш ҳамда шаффоф ва рақамлаштирилган навбатга қўйиш, шунингдек, субсидияларни тўлаш тартибини тасдиқлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 25 июнь

Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

11.

Қуйидаги имтиёзларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплашни назарда тутувчи тартибни тасдиқлаш:

фаолиятида яхши натижага эришган 1 минг нафар соҳа ходимларининг даволаниш харажатларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириш;

2 минг нафар ижодкорларга тиббий суғурта пакети тақдим этиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш;

ҳар йили 100 нафаргача соҳада камида 10 йил ишлаган шахсларга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси санаторийларига бепул йўлланма бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 25 июнь

Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

12.

Рақс санъатини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ўз ичига олган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қарор лойиҳасида Янги Тошкентда қурилиши бошланган мақом маркази ёнида замонавий ва муҳташам рақс саройини барпо этишни назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил август

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Театр, кино ва концертга бепул ваучер тақдим этиш тартибини, жумладан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш:

ҳар йили 500 минг ўқитувчи, шифокор, давлат хизматчиси, фаол ўқувчи ва талабаларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, Ижтимоий реестрга киритилган 100 мингта оиланинг бир нафар фарзандига ва ногиронлиги бор болаларга Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ваучер ажратиш;

ваучерларни эҳтиёжманд оилалар учун ижтимоий карта орқали тақдим этиш;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил август

Давлат бюджети маблағлари, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Маданият вазирлиги

ваучерни ўз вақтида расмийлаштириш ва тақдим этиш учун барча маданият ва санъат муассасаларини «Ижтимоий карта» ахборот тизими билан интеграция қилиш.

2026 йил сентябрь

Маданият вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

14.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Нукус шаҳри ва вилоятлар марказлари бундан мустасно) концерт-томоша тадбири ташкил этилган ва бир тадбир доирасида 1 000 тадан ортиқ билет сотилган тақдирда, концерт-томоша ташкилотчиларига сотилган билетлар қийматининг 20 фоизига тенг бўлган миқдорда субсидия бериш назарда тутувчи тартибни тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 25 июнь

Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

15.

Миллий тўй маросимларида мақом ва халқ ашулаларининг ижро этилишини тарғиб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

-

Маданият вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

16.

Жойларда концерт, театр, маданият саройлари заллари фаолиятини тўлиқ ишлатиш мақсадида 2026 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари, кейинчалик қолган ҳокимликлар ҳузурида алоҳида дирекция фаолиятини йўлга қўйиш.

Бунда туман (шаҳар)лар кесимида тадбирлар жойи ва масъулларини белгилаган ҳолда концерт ва томошалар ўтказиш бўйича бир йиллик дастурни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлашни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар, заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июнь

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Давлат маданият объектларини модернизация қилиш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июль

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри ва Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрига молиявий, ижодий ва ташкилий масалаларни мустақил ҳал қилиш ваколатини бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июнь

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Хусусий театрлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб ишлаб чиқиш:

нодавлат театр ва театр-студияларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили ажратиладиган қўшимча 10 миллиард сўм ҳисобидан қуйидаги харажатларни қоплаб бериш:

ҳар йили 50 та саҳна асари яратиш харажатлари;

ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача хусусий бинони ижарага олиш харажатлари;

нодавлат театр ва театр-студияларга спектакль намойиш этиш учун давлат маданият объектларини бўш вақтларда ижара тўловисиз фойдаланиш учун бериш. Бунда томоша заллари учун талабгорлар иккита ёки ундан кўп бўлган тақдирда, улар орасида танлов ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 15 август

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Давлат ва хусусий театрларга ўзи фаолият юритаётган жойда саҳналаштирилган спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча 10 минг сўм, бошқа ҳудудга чиққан ҳолда намойиш этилган тақдирда, 20 минг сўм миқдорида субсидия бериш тартибини тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 25 июнь

Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

21.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри ва биносини мукаммал таъмирлаш ва театр ҳудудида қурилган қўшимча бинони реконструкция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар,

заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026-2027 йиллар давомида

Давлат бюджети маблағлари,

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари

Маданий мерос агентлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

22.

Ўзбекистон давлат ёшлар театри биносини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини якунига етказиш ҳамда объект ҳудудини ободонлаштириш.

Бунда таъмирлаш ишларини давом эттириш учун дастлабки босқичда 5 млрд сўм ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 2026-2027 йилларда зарур маблағларни ажратиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар,

заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026-2027 йиллар давомида

Давлат бюджети маблағлари

Маданий мерос агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

23.

Нуфузли халқаро ташкилотлар ва таниқли ижодкорлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, дизайн, ҳунармандчилик ва замонавий санъат асарларини намойиш этишга қаратилган кўргазма ва тадбирлар сонини ошириш. Бунда:

Европа, Америка Қўшма Штатлари, Жанубий ва Шарқий Осиё ҳамда Яқин Шарқ мамлакатлари ва Ўзбекистонда мазкур кўргазмаларни ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқилган таклифларни белгиланган тартибда киритиш ва тасдиқлаш;

тадбирларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрдан бошлаб доимий

Давлат бюджети маблағлари

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

«Ҳунарманд» уюшмаси,

Маданий мерос агентлиги

24.

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича, жумладан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

халқаро фестиваллар дирекциясининг ташкилий, ижодий ва институционал салоҳиятини ошириш;

ҳар бир ҳудудда катта маданий тадбирларни йил давомида ташкил қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўтказиш бўйича амалий чораларни белгилаш;

халқаро йирик маданий тадбирларни тизимли равишда ташкил этиш ва уларнинг сонини ошириб бориш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Давлат бюджети маблағлари

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

25.

Тошкент шаҳридаги замонавий санъат марказининг очилиш маросимини ўтказиш. Бунда:

замонавий санъат марказида очилиш маросимига бағишланган халқаро кўргазма ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;

халқаро кўргазмани юқори савияда ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

26.

Ҳар бир вилоятдаги 10 тадан умумтаълим мактабида тажриба тарзида мусиқа, тасвирий санъат ва технология дарсларини илғор хорижий тажрибага мувофиқ «Art» ўқув дастури асосида такомиллаштирилган ҳолда ўқитишни йўлга қўйиш. Бунда:

1 — 4-синф ўқувчиларни расм, мусиқа ва ўйинлар орқали ижодга, маданият ва санъатга қизиқтириш;

5 — 7-синф ўқувчиларини ижодий жамоада ишлаш ва ўз фикрини эркин ифода этишга ўргатиш;

8-9-синфларда дизайн, графика ва сунъий интеллект орқали креатив лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

10-11-синфларда ушбу лойиҳаларни тайёр маҳсулотга айлантиришни ўргатиш.

Пилот лойиҳа амалга ошириладиган умумтаълим мактабларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан «арт» йўналишларига мос ҳолда жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги

27.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига миллий чолғу асбобларини сотиб олиш харажатларининг 30 фоиз қисмини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 25 июнь

Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

28.

Ҳар йили театр, чолғу, хор ва рақс йўналишида умумтаълим мактаблари ўртасида туман, вилоят, республика даражасида танловларни ўтказиб боришни йўлга қўйиш.

Бунда уларнинг ижод маҳсулини республика бўйича тарғиб қилиш, саҳна декорациялари ва либослари, мусиқа асбоблари олиш учун «Ижодга инвестиция» давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан 500 миллион сўмдан грант бериш.

Шунингдек, республика танлови ғолибларини маданият ва санъат олийгоҳларига ўқишга кириш учун йўлланма бериш.

Амалий чора-тадбирлар,

заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йилдан бошлаб доимий

«Ижодга инвестиция» давлат мақсадли жамғармаси

Маданият вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

29.

Театр, кино, мусиқа, дизайн, анимация йўналишида малакали мутахассислар билан биргаликда инклюзив ижодий устахона лойиҳасини йўлга қўйиш. Бунда:

Амалий чора-тадбирлар

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Маданият вазирлиги

инклюзив ижодий устахона лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш;

2026 йил 1 август

тажриба-синов тариқасида инклюзив ижодий устахона лойиҳасини Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятларида йўлга қўйиш;

2026 йил 1 сентябрь

тажриба-синов якунларидан келиб чиққан ҳолда инклюзив ижодий устахона лойиҳасини бошқа ҳудудларда йўлга қўйиш.

2027 йил 1 сентябрдан бошлаб

30.

Ёш ижодкорларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун маданият ва санъат йўналишидаги 10 та олий таълим муассасасига 50 миллиард сўм ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Давлат бюджетидан 25 миллиард сўм,

Олий таълимни ривожлантириш жамғармасидан 25 миллиард сўм

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Бадиий академия

31.

Республиканинг барча ҳудудларида очиқ осмон остидаги концерт ва маданий тадбирларни ўтказишни кенгайтириб, уларни мунтазам ташкил этиб боришни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрдан бошлаб доимий

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

32.

Маданият саройлари ва театрларда кийиниш ҳамда саҳна маданиятига амал қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

-

Маданият вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

33.

Композитор ва бастакорлар фаолиятини молиялаштириш, уларни моддий рағбатлантириш тизимини кучайтириш мақсадида уларга опера, симфония каби мумтоз ва замонавий жанрлар бўйича ҳар йили камида 20 та янги асар яратиш учун давлат буюртмаси бериб бориш тизимини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар,

заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил сентябрдан бошлаб доимий

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги

34.

Жамоат жойлари, аэропорт, вокзал, метро, парк, йирик савдо-сервис объектлари, кафе ва ресторанларда миллий куй-қўшиқлар янграшини ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси,

Маданият вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

35.

Мамлакатимизда катта ҳурмат ва эътибор қозонган зиёлилар бошчилигида «Мен Ўзбекистон фарзандиман» эзгу ғояси асосида маҳалла ва жамиятда бирдамлик, оилани мустаҳкамлаш, ҳалол меҳнатни улуғлаш, табиатни асраш, атроф-муҳитни тоза сақлаш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, исрофгарчиликни олдини олиш, одамлар қалбида шукроналик, ислоҳотларга дахлдорлик, миллий ғурур туйғусини кучайтириш каби мавзуларда асарлар яратиш ҳамда уларни рақамли майдонда кенг тарғиб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Давлат бюджети маблағлари,

ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги,

Бадиий академия,

Ёзувчилар уюшмаси,

Ўзбекистон Композиторлари ва бастакорлари уюшмаси

36.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг телеканалларида устоз санъаткорларнинг ҳаёти ва ижодий меросини ёритишга бағишланган махсус кўрсатув ва дастурларни кўпайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Маданият вазирлиги

37.

Маҳаллада, умумтаълим ва мусиқа мактабларида кастинглар ўтказиб, янги-янги истеъдодларни кашф қилиш ҳамда уларнинг ўсишига ёрдам бериш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

38.

Алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган ўқувчи-ёшларнинг ижодкорлигини ривожлантириш. Бунда:

инклюзив вокал, аудиокитоб яратиш ва тифлокино яратиш, пантомима каби ижодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш учун махсус инклюзив студиялар фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш ва бунинг учун зарур бўладиган жиҳозларни харид қилиб бориш;

студиялар учун хореограф, саҳна нутқи, мусиқа ва ритм йўналишида тажрибали мутахассисларни бириктириш;

Амалий чора-тадбирлар

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Маданият вазирлиги

энг яхши натижа кўрсатган бириктирилган мутахассисларни эришилган натижаларига қараб рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш;

2026 йил декабрь

алоҳида таълим эҳтиёжларига эга ўқувчиларда ижодкорликни ривожлантиришга қаратилган соддалаштирилган замонавий дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китоблари ҳамда дидактик маҳсулотларни яратиш ёки харид қилиш.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб

Ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

39.

Маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасаларида 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир талабага таниқли ижодкорларни бириктириб, дуал таълимни йўлга қўйиш.

Бунда бириктирилган устозларга олийгоҳ профессор-ўқитувчисига тенг миқдорда ҳақ тўлаш ёки олийгоҳда дарс берадиган бўлса, ойлигига 50 фоиз устама тўлаш тизимини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил август

Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Маданият вазирлиги

40.

Маданият ва санъат олий таълим муассасаларининг таълим дастурларига арт-менежмент, креатив индустрия, лойиҳаларни тижоратлаштириш сингари замонавий мавзуларни киритиш.

Кино индустрияси, мода ва дизайн, маданият менежменти каби йўналишларда хориждан 50 нафар тажрибали мутахассис-ўқитувчини олиб келиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

41.

Маданият ва санъатда узлуксиз таълимни йўлга қўйиш бўйича миллий дастур ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил март

-

Маданият вазирлиги,

Бадиий академия,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

42.

Санъат таълим йўналишларига магистратура босқичига қабул қилишда хорижий тил сертификати талабини қайта кўриб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2026 йил август

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Бадиий академия

43.

Мазкур Фармонда белгиланган чора-тадбирларни инобатга олган ҳолда Маданият соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил март

-

Маданият вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

44.

Болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил сентябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Болалар контентини ривожлантириш маркази

45.

И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейининг 1-блок биносини реконструкция қилиш ва 60 йиллик юбилей тадбирини юқори савияда ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Давлат бюджети маблағлари

Маданий мерос агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

46.

Кино саноатини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, жумладан қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш:

давлат хизматлари тизимида кинони суратга олиш локацияларига рухсат бериш, суратга олиш жойларида ички ишлар бўлимлари томонидан хавфсизликни таъминлаш ва ҳамкорлик қилиш хизматини жорий этиш;

киностудияларни фильм яратиш учун молиявий кўмак механизмларини такомиллаштириш;

хорижий компанияларнинг республикада амалга оширилган харажатларини 25 фоиздан 30 фоизгача компенсация қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,

Кинематография агентлиги,

Марказий банк,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

47.

Миллий фильмлар прокати тизимини ислоҳ қилиш. Бунда:

кино прокати учун бир марталик рухсатнома бериш тартибини қайта кўриб чиқиш ва рухсатнома беришни рад этиш асосларини аниқ белгилаш;

кинотеатр (кинозал)лар муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш имконини берувчи рақамли (DCP ва ундан юқори форматдаги) кино намойиш этиш қурилмалари билан жиҳозланган тақдирда, уларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоиз қисмини, бироқ битта қурилма учун 50 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;

белгиланган талабларга зид фильмларни намойиш этган кинотеатрларга нисбатан молиявий санкция қўллаш ва уни назоратини юритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил август

-

Кинематография агентлиги,

Болалар контентини ривожлантириш маркази

48.

Кинотеатрларини ягона тармоққа бирлаштириш. Бунда:

кинотеатрларда чипталар ҳисобини ва томошабинлар статистикасини юритиш мақсадида ягона платформа жорий этиш;

ягона платформа орқали республика бўйича барча кинотеатрларда чипталарни электрон сотиш имконини яратиш;

кинотеатрлар фаолиятини марказлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил якунига қадар

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Маданият вазирлиги,

Кинематография агентлиги

49.

Кинотеатрлар тармоғини кенгайтириш. Бунда:

ҳудудларда маданият бўлимлари биноларида бўш турган залларни кинотеатрга қайта жиҳозлаш ва ижара асосида имтиёзли бериш;

ҳудудларда мавжуд барча давлат кинотеатрларини фаолият турини ўзгартирмаган ҳолда хусусийлаштиришни кўриб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар, заруратга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил якунига қадар

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Маданият вазирлиги,

Кинематография агентлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

50.

Давлат буюртмаси тизимини ислоҳ қилиш, кино соҳасида замонавий ва шаффоф тизимни йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Бунда, давлат буюртмаси асосида олинадиган фильмлар танловида фильм ғоясига мувофиқ тегишли соҳа мутахассисларидан иборат ҳақ тўланадиган бир марталик эксперт гуруҳлар ташкил қилиб бориш назарда тутилсин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил август

-

Кинематография агентлиги,

Болалар контентини ривожлантириш маркази

51.

«Кинематография тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

кинопрокатни тақиқловчи омиллар рўйхатини чегаралаган ҳолда аниқ белгилаш;

кинопрокат учун ёш тоифалари бўйича таснифлаш ва халқаро стандартларга асосланган янги замонавий назорат тизимини жорий этиш;

муаллифлик ҳуқуқини кафолатлаган ҳолда қароқчилик (пиратлик)ка қарши курашиш ва кинотеатр ҳамда интернет платформаларда фильмларни намойиш этиш қоидаларини белгилаш;

соҳада ягона ваколатли орган мақоми, функцияларини аниқ белгилаб бериш ва киностудиялар фаолиятига бошқа давлат органлари аралашувини қатъий тақиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил апрель

-

Кинематография агентлиги,

Адлия вазирлиги

52.

«Дўрмон киноижодкорлар уйи» биносини таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 — 2028 йиллар давомида

Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Кинематография агентлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

53.

Инклюзив жамият ғояларини кенг тарғиб этиш, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёти, ютуқлари ва салоҳиятини кенг ёритиш. Бунда:

«Инсон ҳақида» республика қисқа метражли фильмлар танловини эълон қилиш;

Танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш;

Чекка ҳудудлардаги истеъдодлар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун «ижтимоий лифт» вазифасини бажарувчи «Ўзбекистон иқтидори» инклюзив телешоу дастурини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил январь

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Заруратга кўра, ишлаб чиқилиши белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари бирлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июндаги ПФ-103-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-190-сон Фармонига 4-иловадан 624 ва 640-позициялар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги «Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-183-сон қарори 7-бандининг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«(б) Марказ унга ажратилган маблағлар, шу жумладан, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Экспертлар кенгаши хулосаларига мувофиқ ижодий танловда ғолиб чиққан ишлаб чиқариш субъектига болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш бўйича буюртмалар беради».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида»ги 458-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 1а-илованинг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Цирк ва театрларнинг Бош балетмейстер, саҳналаштирувчи-балетмейстер, рақс жамоасининг бадиий раҳбари, балетмейстер, балет бўйича репетитор ходимлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 2 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2а-илованинг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Театрлар балет артисти ходимлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 2 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 3а-илованинг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Концерт ташкилотлари Бош балетмейстер, рақс гуруҳининг бадиий раҳбари, саҳналаштирувчи балетмейстер, балетмейстер, балет бўйича репетитор ходимлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 2 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 4а-илованинг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Концерт ташкилотлари, мусиқа ва рақс жамоалари, шунингдек, цирклардаги балет артисти ходимлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 2 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 октябрдаги «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини ҳамда ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 637-сон қарорига 1-илованинг 1-позицияси «IV қисм. театрлар, концерт томоша ва бошқа томошабоб театр муассасалари артистлари» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

1-ҚIV

IV ҚИСМ. ТЕАТРЛАР, КОНЦЕРТ ТОМОША ВА БОШҚА ТОМОШАБОБ ТЕАТР МУАССАСАЛАРИ АРТИСТЛАРИ

1-90

Балет артисти*

3435

1-91

Артист-профессионал бадиий жамоаларда рақс ижро этувчилар*

3435

1-92

Артист-мимика ва имо-ишора театрларида

3435

1-93

Артист-вокалчи (солист)-опера ва балет театрлари, мусиқали ва мусиқали драма театрлари, концерт ташкилотлари, телевидение ва радио эшиттиришларда (Аёллар)

3435

1-94

Травестчи (ўғил болалар, ўсмирлар, қизлар ролини ижро этувчи артистлар)

* Давлат муассасаларида рақс санъати соҳасида фаолият юритаётган раққос ва раққосаларнинг 20 йиллик имтиёзли нафақага чиқиш даврининг дастлабки 15 йили раққос ва раққосалик билан, қолган 5 йили балетмейстер ва балет бўйича репетитор фаолияти билан шуғулланганлиги инобатга олинади.

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 06/26/103/0561-сон)