Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2025 05.03.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1322
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг буйруғи, 05.03.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1322
Кучга кириш санаси
15.03.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҳУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОғОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУғИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯЛАР ЎЗ МАБЛАҒЛАРИ МИҚДОРИНИНГ ҲИСОБИ ВА ИНВЕСТИЦИЯ АКТИВЛАРИНИНГ ЎРТАЧА ЙИЛЛИК ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 5 мартда 1322-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисида»ги низомга мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор М.С. ЮНУСМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003-19-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2003 йил 30 декабрдаги 2003-19-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда) мувофиқ ўз маблағлари миқдорини (бундан буён матнда ўз маблағлари деб юритилади) ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг ишончли бошқарувида бўлган инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ инвестиция активларини ишончли бошқаришни амалга оширувчи тижорат банкларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция активлари — қимматли қоғозлар, пул маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ инвестиция активлари деб эътироф этиладиган бошқа мол-мулк;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси (бундан буён ишончли бошқарувчи) — инвестиция активларини ишончли бошқаришни амалга оширувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли бошқаришнинг таъсисчиси — ишончли бошқариш шартномасига биноан инвестиция активларини маълум муддатга бошқариш учун топширадиган ишончли бошқариш шартномасининг тарафи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наф олувчи — ишончли бошқарувнинг таъсисчиси ёки ишончли бошқарув шартномасида белгиланган ишончли бошқарувчининг ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишончли бошқарувчи бошқарадиган инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматидан камида 5 фоиз миқдорида ўз маблағларига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли бошқарувчилар ўз маблағларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳар чоракда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан мазкур Низомга мувофиқ ишончли бошқарувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларга асосан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инвестиция активларни қийматини баҳолаш ва ҳисоблаш қуйидагилар учун амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли бошқарувчининг ўз маблағлари миқдорининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли бошқарувдаги инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли бошқарувчининг фаолияти натижаларини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа мақсадларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низом мақсадлари учун ўз маблағларининг миқдори қуйидаги суммалардан белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав капитали (акциядорлардан (иштирокчилар) олинган ва (ёки) сотиб олинган ўзининг акциялари (улушлари, ҳиссалари) бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган капитал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира капитал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарарни);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси харажатлар ва тўловлар захиралари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўз маблағлари миқдори ва инвестиция активларининг қиймати Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги — сўмда ифодаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар ишончли бошқарувчи ўз маблағлари миқдори мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаса, ишончли бошқарувчи уни бир ойдан кечиктирмай белгиланган талабларга мувофиқлаштириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда, ишончли бошқарувчи амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Инвестиция активларини қийматини аниқлаш, баҳолаш ва қайта баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ишончли бошқарувчининг инвестиция активларининг қийматини мунтазам баҳолаш ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги биринчи кунидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мунтазам баҳолаш натижалари ишончли бошқарувчининг инвестиция активларини шакллантириш бўйича ҳисоботда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишончли бошқарманинг таъсисчиси ва/ёки наф олувчиси ишончли бошқарувчидан инвестиция активларини қийматини ишончли бошқарув шартномасида белгиланган муддатларда ва шартларда қўшимча баҳолашни ўз иҳтиёри билан талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш натижалари ишончли бошқарувчи томонидан ишончли бошқарув шартномасида белгиланган муддатларда ишончли бошқарув таъсисчиси ва/ёки наф олувчининг эътиборига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инвестиция активларининг таркиби Уларнинг қийматини аниқлашда ҳисобга олинган инвестиция активларининг таркиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларнинг қимматли қоғозлари, шу жумладан ишончли бошқарув шартномасини имзолаш вақтида давлат мулкчилигида бўлган қимматли қоғозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкида бўлган ва уларни ишончли бошқариш тўғрисида шартнома тузиш вақтида хўжалик юритувчи субъектларнинг улуши (ҳиссаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозларга инвестиция қилишга мўлжалланган пул маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли бошқарувчи томонидан шартнома мажбуриятларини бажариш натижасида олган пул маблағлари ва қимматли қоғозлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Инвестиция активларини сотиб олиш ва уларни қайта баҳолаш натижалари бухгалтерия ҳисобида белгиланган тартибда қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳисобот даврининг охирида листинга киритилган ҳамда биржа ва биржадан ташқари савдо ташкилотларининг савдо майдончаларида котировка қилинган эмитентлар қимматли қоғозлари, ушбу қимматли қоғозлар ҳисобот даврида сотилган ўртача нарх асосида қайта бахоланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳисобот даврида ушбу қимматли қоғозлар билан битимлар тузилмаган бўлса, аввалги ўртача нарх қайта баҳолаш учун қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Биржа ва биржадан ташқари савдо ташкилотчиларининг листингига киритилмаган, лекин иккиламчи биржа ва биржадан ташқари бозорда сотилган эмитентларнинг қимматли қоғозлари, агар улар камида иккита юридик шахс томонидан сотилган бўлса ва битимлар ҳажми ушбу эмитент томонидан чиқарилган бир турдаги қимматли қоғозларнинг умумий миқдоридан камида 5 фоизини ташкил этган бўлса ҳисобот даври учун битимларнинг ўртача нархида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агар ҳисобот даврида 11 ва 12-бандларда кўрсатилган қимматли қоғозлар билан битимлар биржа ва биржадан ташқари савдо ташкилотчиларининг савдо майдончаларида тузилмаган бўлса, унда қайта баҳолаш мақсадида олдинги ўртача нарх қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган битимларнинг ўртача баҳоси ва ҳажми биржа ташкилотлари ва биржадан ташқари савдо ташкилотчилари томонидан белгиланади ва ишончли бошқарувчининг сўровига асосан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қисқа муддатли давлат облигацияларни (ҚМДО) ҳар бир чиқариш учун алоҳида баҳоланади, бунда облигациялар инвестиция активларини охирги баҳолаш санасидан бошлаб иккиламчи савдоларда сотилган ўртача нарх ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция активларини баҳолаш вақтида ҚМДОнинг муайян масаласи бўйича иккиламчи савдолар ўтказилмаган тақдирда, унда ушбу облигациялар дастлабки жойлаштириш бўйича ким ошди савдосида сотилган ўртача нархда баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Муайян диллер орқали савдо қилиш тартиби белгиланган бошқа давлат қимматли қоғозларини, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимият органларининг қимматли қоғозларини баҳолаш дилер томонидан эълон қилинган охирги котировканинг қиймати бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар инвестиция активларининг қийматини аниқлидиган куни бир хил қимматли қоғозларнинг котировкаси икки ёки ундан ортиқ дилерлар томонидан эълон қилинган бўлса унда қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу қимматли қоғозларнинг тахминий қиймати дилерлар томонидан эълон қилинган барча котировкаларнинг ўртача нархи асосида белгиланади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар купонли даромад билан чиқарилган давлат қимматли қоғозлари ва маҳаллий давлат ҳокимият органлари қимматли қоғозларининг котировкалари тўпланган даромад суммасини ўз ичига олмаса, унда охирги қиймат инвестиция активларининг қийматини аниқлашда ушбу қимматли қоғозларни олишда тўланган тўпланган даромад суммаси чегириб ташланган ҳолда, баҳолаш ўтказиш санасида тўпланган даромад суммаси сифатида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан ишончли бошқарувчига берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг улушини (улушларини) баҳолаш номинал қиймат бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низомнинг 11 — 15-бандларига мувофиқ инвестиция активларини баҳолаш имконсиз бўлган тақдирда, ишончли бошқарувчининг инвестиция активларини қиймати номинал қиймати бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Инвестиция активлариннинг ўртача йиллик қиймати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ишончли бошқарувчининг ишончли бошқарувида бўлган инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати ҳар чоракда ҳисобот чораги учун инвестиция активларининг қиймати ва ушбу Низомда ўрнатилган тартибда белгиланган олдинги уч чорак асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Активларни ўртача йиллик қийматини аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САўртача йиллик = (А1 + А2 + А3 + А4)/4, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САўртача йиллик — инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А1 — ҳисобот чорагидаги инвестиция активларининг баҳоланган қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А2 — ўтган чоракдаги инвестиция активларининг баҳоланган қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А3 — аввалги икки чоракдаги инвестиция активларининг баҳоланган қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А4 аввалги уч чоракдаги инвестиция активларининг баҳоланган қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А1, А2, А3, А4 — ушбу Низомнинг 11 — 15-бандларида белгиланган тартибда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даври учун маълумотлар бўлмаганда 19-бандда кўрсатилган ўртача йиллик қийматини ҳисоблаш учун формуланинг сурати ва махражи қийматлари тегишли чорак учун ҳисобга олинмайди, маҳраж қиймати эса маълумотлар мавжуд бўлмаган даврлар сонига камаяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ишончли бошқарувчининг бир нечта муассисларидан ишончли бошқарувига олинган инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати ушбу Низомда белгиланган тартибда инвестиция активларининг қийматини жамлаш йўли билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ишончли бошқарувчи инвестиция фондларининг активларини бошқариш фаолиятини инвестиция активларининг ишончли бошқариш фаолияти билан бирлаштирганда инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати инвестиция активларининг чорак сметалари ёрдамида ҳисобланади ҳамда инвестиция фондларининг соф активлари қиймати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Ҳисоботларни тақдим этиш шакли ва муддатларига қўйилган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Инвестиция активларини шакллантириш ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати тўғрисидаги ҳисоботлар ишончли бошқарувчининг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи олдидаги ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли бошқарувчилар чорак ҳисобот таркибида инвестиция активларини шакллантириш тўғрисидаги ҳисоботни тузади ва уни ҳар чоракда молиявий ҳисоботларни топшириш учун белгиланган муддатларда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция активларини шакллантириш ва инвестиция активларини ўртача йиллик қиймати тўғрисидаги ҳисобот, шунингдек ишончли бошқарувчи шартномасига мувофиқ ишонч бошқарувчининг таъсисчиси ва/ёки наф олувчининг талабига биноан ишончли вакил томонидан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ишончли бошқарувчи чорак ҳисоботлар билан бир қаторда бухгалтерия балансининг нусҳасини 1-сон шаклини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли бошқарувчининг 4-чорак учун ҳисоботига йиллик бухгалтерия балансининг 1-сон шакли илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳисоботлар қоғоз ва электрон шаклда тақдим этилади. Ҳисобот саҳифалари боғланади, рақамланади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2020 йил 20 январдаги 2020-03-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1322-3, 05.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2020 й., 10/20/1322-3/0128-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклдаги ҳисобот форматига қўйиладиган талаблар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади. Электрон шаклдаги ҳисоботлар мазмуни қоғоз шаклидаги ҳисоботларнинг мазмунига мос келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳисоботни имзолаган мансабдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳисоботларда мавжуд бўлган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгардирлар.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончли бошқарувчи инвестиция активларини баҳолашнинг тўғрилиги ва ўз вақтида бажарилиши учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Кўрсатилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончли бошқарувчилар томонидан тақдим этилмаслиги, қонунчилик ҳужжатлари ва қимматли қоғозларни тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг талабларини бузиш, ишончли бошқарувчи сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун тақдим этилган лицензиянинг амал қилишини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш учун асос ҳисобланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 30 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 111-модда; 2009 й., 26-сон, 302-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 10/19/1322-2/2768-сон; 05.02.2020 й., 10/20/1322-3/0128-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)