ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БЛАНКАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТЕХНИК ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 17 февралда 1312-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 ноябрдаги «Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 506-сонли қарорига мувофиқ, Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Қимматли қоғозлар бланкаларига қўйиладиган техник талаблар тўғрисидаги низом (янги таҳрири) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Марказий банк Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда 285-сон билан тасдиқланган «Қимматли қоғозлар бланкаларига қўйиладиган техник талаблар» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (1998 йил 30 ноябрь, рўйхат рақами 553-сон).
Марказий банк Бошқаруви раиси вазифасини в.б. М. ЖУМАГАЛДИЕВ
Тошкент ш.,
2003 йил 27 декабрь,
555-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 90-модда)