Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022 13.11.2003 йилдаги 506-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

ҚИММАТли ҚОҒОЗЛАР БЛАНКАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда амалдаги идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 13 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
506-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 13 ноябрдаги
506-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
(низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(1 ва 2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юридик шахслар — матбаа корхоналари ёки матбаа ишлаб чиқаришига эга бўлган корхоналар лицензия талабгорлари бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат томонидан қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқариш бўйича қонун ҳужжатларига мажбурий риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек қуйидагиларнинг мавжуд бўлиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришнинг тугалланган цикли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бланкалари тайёрлаш, шу жумладан намуналар тайёрлаш, босиш шакллари, уларга тартиб рақами қўйиш ва ишлов беришнинг махсус технологик жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бланкаларини қалбакилаштиришдан юқори даражада ҳимояланганлигини амалга ошириш имкониятини таъминловчи махсус асбоб-ускуналар ва технологиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган хоналар (ишлаб чиқариш хоналари, омборлар, ёрдамчи хоналар ва бошқаларнинг) мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда лицензия талабгорида мавжуд бўлиши;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
матбаа асбоб-ускуналарида ишлаш бўйича махсус билим ва тажрибага эга бўлган камида иккита мутахассиснинг бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бланкаларининг ҳисобга олиниши ва сақланишини таъминлаш бўйича асосий талабларга, шунингдек лицензия талабгорига қўйиладиган режим талабларига мувофиқ бўлган ҳисобга олиш ва сақлаш тизими (1 ва 2-иловалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бланкаларининг техник параметрларига қўйиладиган талабларнинг бажарилишини таъминловчи шарт-шароитлар (3-илова).
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лицензия талабгори лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган фаолиятнинг лицензияланадиган тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгори аризасининг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгорида махсус касбий тайёргарликка эга бўлган ходимларнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияланаётган фаолият амалга ошириладиган асбоб-ускуналар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгорининг ишлаб чиқариш хоналарида бойликларнинг сақланиши режими ҳолати тўғрисида ички ишлар ҳудудий органларининг хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лицензия талабгорининг аризасини лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бериш ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лицензияловчи орган тегишли хулосаларни тайёрлаш учун зарурат бўлганда шартномавий асосда экспертларни жалб этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан биргаликдаги аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмайдиган муддатда қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида мазкур орган томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма равишда хабардор қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялар лицензия талабгори давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилиши учун лицензия берилаётган фаолият турининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгорига қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиянинг амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг лицензия битими талаблари ва шартларини бузганлик учун жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгорининг лицензия битими талаблари ва шартларини бажаришини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун биттадан нусхада тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
(102-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лицензиянинг амал қилиш муддати тугагач у лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунгача икки ойдан кечикмай берилиши керак. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш лицензияловчи орган томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Лицензияловчи орган қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга лицензиялар реестрини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритади.
(13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияларнинг амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияларни бекор қилиш асослари ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(13-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбошига алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматбаҳо қоғозлар бланкалари
ишлаб чиқаришни лицензиялаш
тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бланкаларининг ҳисобга олиниши ва сақланишини таъминлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий талаблар
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Матбаа корхоналарида қимматли қоғозлар бланкаларининг сақланишини таъминлаш мақсадида қоғозлар, ярим тайёр маҳсулотлар, матбаа ва шакл буюмларини тайёрлаш, қабул қилиш, сақлаш, ишлов бериш, топшириш, бериш, транспортда ташишнинг ягона тартиби амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қимматли қоғозлар бланкалари қоғозлари, ярим тайёр маҳсулотлари, қимматли қоғозларнинг тайёр матбаа ва шаклли буюмларини тезкорлик билан ҳисобга олишнинг ташкил этилиши, ишлаб чиқаришнинг барча участкаларида ва уларни сақлаш жойларида ушбу ҳисобга олиш ишлари учун бош бухгалтер жавоб беради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бухгалтерия цехларда, омборхоналарда, сақлаш жойларида тайёрланаётган буюмларнинг тўғри ва ўз вақтида ҳисобга олиб борилишини ҳар куни назорат қилиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қимматли қоғозлар бланкалари қоғозлари, ярим тайёр маҳсулотлари, тайёр матбаа ва шаклли буюмлари ҳисобга олиб бориладиган барча дафтарлар, карточкалар рақамланади, ип ўтказиб боғланади, пломбаланади, бош бухгалтер (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади ва махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилгандан кейин тилхат билан берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қоғозлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришга бериш ҳамда ишлаб чиқарилгандан кейин қабул қилиб олиш фақат бажарувчининг назорати остида биттадан қайта санаб амалга оширилади ва ҳисобга олиш дафтарида тилхат бўйича расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қимматли қоғозлар бланкалари қоғозлари, ярим тайёр маҳсулотлари, буюмларини маҳсулотнинг сақланиши учун жавобгар бўлган бажарувчининг алмашиниши билан боғлиқ ҳолда цех ичида битта операциядан иккинчи операцияга (ёки цехдан цехга) бериш фақат тегишли омборчилар орқали расмийлаштирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қимматли қоғозлар бланкалари буюмларини тайёрлаш, қабул қилиб олиш, сақлаш ва бериш билан боғлиқ бўлган моддий жавобгар шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий жавобгарлик тўғрисида мажбурий шартнома тузган ҳолда лицензиат раҳбарининг буйруғи билан тайинланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ярим тайёр маҳсулотлар ва буюмлар сақлаш учун махсус жиҳозланган омборхоналарда, сақлаш жойларида, стеллажларда уларнинг ўғирланишдан, йўқотишдан ва яроқсизланишдан тўлиқ сақланишини таъминлайдиган шароитларга риоя этилган ҳолда сақланиши керак. Шу билан бирга, қимматли қоғозлар бланкаларининг ярим тайёр маҳсулотлари ва буюмларини стеллажларда сақлаш ёпиқ контейнерларда ёки ёпиқ сеткаларда ва ушбу қоғозларнинг ўғирланишига йўл қўймайдиган бошқа усулларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бланкаларининг бошқа буюмлар билан биргаликда бир-биридан тўсилмаган битта омборхонада, шкафда сақланиши тақиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қимматли қоғозлар бланкалари қоғозлари, чала тайёр маҳсулотлари ва буюмлари тушлик танаффуслар вақтида ҳамда иш сменаси тугагач санаган ҳолда, омборчининг. Ҳисоблаш дафтаридаги тилхати бўйича омборхонага сақлаш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушлик танаффуслар вақтида қимматли қоғозлар бланкалари қоғозлари, ярим тайёр маҳсулотлари ва буюмларини иш жойларида қолдиришга фақат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоанинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартномасини имзолаган бригада ходимларидан бирортаси қимматли қоғозлар бланкаларини кузатиб туриш учун иш жойида қолган;
(9-банднинг 1—3 хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарувчилар айнан бир вақтда чиқиб кетадиган ва кейинчалик бир айнан вақтда кириб келадиган шароитда буюмлар маҳкам беркитилган участкаларда қолдирилганда, бунда участка қулфланадиган ва пломбаланадиган ҳолларда йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қимматли қоғозлар бланкалари буюмларининг камайиб қолганлиги аниқланганда далолатнома тузилади, у тегишли чора-тадбирлар кўриш учун лицензиат раҳбарига берилади ва етишмаётган буюмларни қидириб топиш чора-тадбирлари кўрилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лицензиат бажарилган ҳар қайси буюртмадан биттадан архив нусхаси қолдириши керак, унга «тўланган» ёзувли штамп қўйиши ва уни махфий ҳужжат сифатида сақлаши лозим. Ҳар бир архив нусхасига инвентар тартиб рақами берилади. Архив нусхасини сақлаш муддати: депозит сертификатлар учун – 4 йил, векселлар учун – 3 йил, акция ва облигациялар учун – 50 йил, давлат мажбуриятлари учун – уларни тўлаш муддатигача. Лицензиат – тайёрловчининг фаолияти тўхтатилган тақдирда архив нусхаси далолатнома бўйича буюртмачига (эмитентга) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматбаҳо қоғозлар бланкалари
ишлаб чиқаришни лицензиялаш
тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгорига қўйиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режим талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ташкилотларнинг ишлаб чиқариш биноларига ва хўжалик ҳовлилари ҳудудига кириш қўриқлаш пости орқали, рухсатномалар бўйича ёки ташкилот раҳбариятининг рухсати билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишлаётган ёки асбоб-ускуналар, нусха кўпайтириш техникаси, шрифтлар, матрицалар мавжуд бўлган қурилаётган матбаа ташкилотлари ҳудуди ўралади ва қўриқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матбаа ташкилотларининг, нусха кўпайтириш участкаларининг бинолари қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш бўйича огоҳлантириш воситалари билан жиҳозланади, уларнинг дераза ва эшикларига (қўриқлаш), шипларига (ёнғиндан сақлаш) датчиклар сигналлар қўриқлаш постига ёки ички ишлар органларининг марказлаштирилган қўриқлаш пультига етадиган қилиб ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Биринчи қаватдаги деразаларга ичкаридан очиладиган, табақали (сурилма) панжаралар ўрнатилади. Ёнғиндан сақлаш нарвонлари, соявонлар ёки туташ бинолар томлари мавжуд бўлганда панжаралар улар яқинидаги деразаларга ўрнатилади (дераза панжаралари диаметри камида 12 мм бўлган пўлат симлардан ясалади, улар кўпи билан 150х150 мм катакли қилиб ҳар қайси бостирмага маҳкамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Алоҳида ҳолларда «шаклли» панжаралар тайёрлашга йўл қўйилади, лекин бу ҳолда улар ишлаб чиқариш биноларига киришга мутлақо имкон бермайдиган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Матбаа ташкилотларининг кириш эшиклари, шунингдек ҳарф териш, босма цехлари эшиклари (камида 40 мм қалинликдаги) бир хил тахталардан ясалган, мустаҳкам ва ишончли тамбалар (камида иккита ички қулфлар) ёки шифрли қулфлар ўрнатилган, икки томони четлари эшиклар ёнига қайириб қўйилган рухланган, асбестли тунукалар билан қопланган бўлиши керак. Эшикларга бегона кишиларнинг киришини тақиқловчи трафаретлар ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳарф териш, босма цехлари (участкалари), шунингдек нашр қилишга (кўпайтиришга) буюртмалар қабул қилиш ва тайёр материалларни бериш бўйича иш жойлари оловга чидамлилиги 2-даражадан паст бўлмаган, бошқа ёрдамчи ва хизмат биноларидан тўсилган, ёнғиндан сақлаш деворлари ва уларга киришга йўл қўймайдиган бостирмалар билан бўлинган биноларда жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иш тугагач бинолар қулфланади, пломбаланади (муҳрланади), уларнинг калитлари эса махсус дафтарда сана ва вақт кўрсатилган ҳолда имзо қўйдирилиб қўриқлаш учун масъул бўлган шахсга берилади. Калитларни беришда вақт кўрсатилади, уларни олувчи ўз фамилиясини ёзиб имзо қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Матбаа ташкилоти маъмуриятининг ва таҳририятнинг, таҳририят-нашриёт бўлимининг бинолари ишлаб чиқариш ва омборхона биноларидан ажратилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маъмуриятга, таҳририятга ва таҳририят-нашриёт бўлимига келувчиларнинг ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари орқали ўтишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шакллар ясаш, ҳарф териш, шрифтлар қуйиш ва босма цехлари (участкалари) ишлаб чиқариш биноларида цех (участка) бошлиғи ёки ташкилот раҳбари тайинлаган масъул шахс бўлмаган вақтда айрим ходимларнинг ишлашига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Янги очилган ва ишлаётган матбаа ташкилотлари ҳудудида уй-жойларни ва ушбу ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлмаган ҳар хил хизматларни жойлаштиришга, шунингдек матбаа ташкилоти ҳудудида ташкилот раҳбарининг махсус рухсатисиз бошқа ташкилотлар транспорт воситаларининг юришига рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Матбаа асбоб-ускуналари ўрнатилган ишлаб чиқариш хоналарини супуриш-сидириш ишлари иш вақтида, у ерда ишловчининг иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматбаҳо қоғозлар бланкалари
ишлаб чиқаришни лицензиялаш
тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғоз бланкасининг техник параметрларига қўйиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаблар
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот буюртмачига бажарилган буюртма билан бирга қимматли қоғоз бланкасининг (намунавий нусхага мувофиқ) техник параметрлари ёзилган ҳужжатни беришга мажбур, унда қуйидаги маълумотлар бўлади:
(биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дизайннинг тўлиқ тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бадиий безаш элементларини полиграфик бажариш усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қалбакилаштиришдан график ҳимоя қилиш элементлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қалбакилаштиришдан кимёвий ҳимоя қилиш элементлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳақиқийлигини назорат қилиш усуллари ва бундай назоратни техник жиҳатдан амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қоғознинг тўлиқ тавсифи (тола бўйича таркиби, қалинлиги, бир квадрат метрининг оғирлиги, қоғознинг механик жиҳатдан пишиқлигини белгиловчи икки марта букланган жойлари сони, узилиш узунлиги, ялтироқ толалар мавжудлиги, конфетти мавжудлиги).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғоз бланкасининг техник параметрлари ёзилган ҳужжат икки нусхада тўлдирилади, улардан биттаси маҳсулотни қабул қилиш — бериш далолатномаси бўйича буюртмачига берилади. Иккинчи нусхаси қимматли қоғоз бланкасининг архив нусхаси билан бирга лицензиат-тайёрловчида сақланади.
(саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 217-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда, 2009 й., 52-сон, 568-модда; 2012 й., 6-сон, 57-модда, 44-сон, 507-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; 2016 й., 18-сон, 195-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)