Ҳужжат кучини йўқотган 11.11.2021 21.01.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1301
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 21.01.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1301
Кучга кириш санаси
31.01.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 11.11.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

«Тижорат банкларида молиявий ҳисоботларидаги хатоларни тузатиш тартиби тўғрисида» низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 21 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1301]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 15 июлдаги 17/3-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3317, 10.08.2021 й.) асосан 2021 йил 11 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 3, 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Тижорат банкларида молиявий ҳисоботларидаги хатоларни тузатиш тартиби тўғрисида» низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва Давлат бюджетининг касса ижроси департаменти (Д.А. Орипов) га ушбу Низомни 10 кун муддат давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 2004 йил 31 январдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари М.Р. Жумагалдиевга юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқарувининг раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 8 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27/4-сон

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банк Бошқарувининг
2003 йил 8 ноябрдаги
27/4-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларида молиявий ҳисоботларидаги хатоларни тузатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, молиявий ҳисобот халқаро стандартларига (кейинчалик матнда — МҲХС) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари (кейинчалик матнда — банклар) молиявий ҳисоботларидаги хатоларни тузатишга қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг мақсади Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари ва МҲХСга мувофиқ банкларнинг молиявий ҳисоботидаги хатоларни тузатиш бўйича сиёсат ва тартиботларни жорий этиш бўлиб ҳисобланади. Мазкур Низомнинг амал қилиши фақат бош банклар томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ТАЪРИФЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомнинг мақсадларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатолар — бу жорий даврда аниқланган ва мавжуд бўлган, шунингдек ушбу ўтган даврлар бўйича молиявий ҳисоботларни тузишда ва тақдим этишда олиниши ва ҳисобга олиниши мумкин бўлган ишончли ахборотлар билан тасдиқланган ўтган бир ёки ундан ортиқ даврлар учун банкларнинг молиявий ҳисоботидаги камчиликлар ёки бошқа нотўғри ифодаланган маълумотлар. Мазкур ҳолда ишончли ахборот деганда тўғри фойдаланилганда ва ҳисоблаб чиқарилганда хатога йўл қўймаслик имконияти мавжуд бўлган маълумотлар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу хатоларни юзага келиш сабаблари: нотўғри математик ҳисоб-китоблар, ҳисоб сиёсатининг хатолик билан қўлланиши, воқеаларни яхши кўздан кечирмаслик ёки нотўғри талқин қилиш, воқеаларни қасддан бузиб кўрсатиш, шунингдек товламачилик бўлиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ретроспектив (ёки ретроактив) қайта ҳисоблаш — бу тузатилган маълумотларни қайта кўздан кечирилган ҳисоботда тан олиш ва очиб бериш йўли билан хатоларни, унга йўл қўйилмагани сингари тузатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. БАНК МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТИДАГИ ХАТОЛАРНИ ТУЗАТИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Банклар хатоларни тузатиш суммасини ретроспектив ҳисобга оладилар. Банклар томонидан бу хато аниқланган даврдаги фойда ёки зарарни аниқлашда хатоларни (ўтган ёки ундан олдинги даврларга тегишли бўлган) тузатишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Банклар хато(лар)га йўл қўйилган ўтган йил (ёки йиллар)даги бош китобга тузатувчи ўтказма (ёки ўтказмалар)ни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бош китобни тўлдириш бўйича дастурий таъминот мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган тузатувчи ўтказмаларни амалга оширишга имкон бермаса, банклар тузатувчи ўтказмаларни жорий даврда қуйидаги тарзда амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агарда хатолар баланс ҳисоботидаги баланс ҳисобварақлари қолдиқлари суммасигагина таъсир кўрсатса, уларни тўғрилаш учун баланс ҳисоботининг тегишли ҳисобварақлари дебетланади ва кредитланади (1-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агарда хатолар бир вақтнинг ўзида ҳам баланс ҳисоботи ҳисобварақларига, ҳам фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот ҳисобварақларига таъсир кўрсатса, ўтган даврлар учун фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботдаги хатолар суммасига тўғрилаш мақсадида тегишли баланс ҳисобварағи билан боғланишда тақсимланмаган фойданинг бошланғич салдоси дебетланади ёки кредитланади (2-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) агарда хатолар фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот ҳисобварақларигагина таъсир кўрсатса (баланс ҳисоботининг бирорта ҳам ҳисобварағига тегинилмасин), банклар хато суммасига дебетлаш ва бир вақтнинг ўзида тақсимланмаган фойданинг бошланғич сальдосини кредитлаш йўли билан хатони тузатишни акс эттирадилар (3-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хатоларни тузатишда банклар хатони муфассал тавсифловчи ва зарурий тўғрилашни тушунтирувчи ишчи жадвалини тузадилар, у банк бошқаруви томонидан тасдиқланади. Бошқарув томонидан тасдиқланган ишчи жадвали мазкур тўғриловчи ўтказма бўйича тасдиқловчи ҳужжат сифатида жилд (кун ҳужжатлари)га тикиб қўйилади, бир нусхаси эса молиявий ҳисоботларни тайёрлашда фойдаланиш учун қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ХАТОЛАРНИНГ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТГА ТАЪСИРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Таққосланадиган молиявий ҳисоботларни тайёрлашда банклар хатоларни тузатишни бу хатога йўл қўйилган ўша давр(лар)нинг таққосланадиган маълумотларини қайта ҳисоблаш йўли билан, хатолар ҳеч қачон бўлмагани сингари амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таққосланадиган молиявий ҳисоботларда акс эттирилган даврлардан олдинги даврга тегишли бўлган хатоларни ретроспектив тузатишда бу хато кўрсатилган даврларнинг энг биринчиси тақсимланмаган фойдасининг бошланғич сальдосини тўғрилаш йўли билан акс эттирилиши лозим. Олдинги даврларга нисбатан акс эттириладиган молиявий ҳисоботлардаги ҳар қандай бошқа маълумот худди шундай қайта ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тузатувчи ўтказмалар тўғрисидаги ахборот улар амалга оширилгандан кейин 30 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларида молиявий ҳисоботларидаги хатоларни тузатиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баланс ҳисоботигагина таъсир қиладиган хатоларни тузитишга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИСОЛ

Фараз қиламиз:

20x1 йилда А банк 100 млн. сўм суммадаги асосий восита хатолик билан банкнинг бошқа хусусий мулки сифатида таснифланганини аниқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу хато тўловчи қобилиятсиз қарздорнинг гаровга қўйилган мулкига бўлган ҳуқуқни сотишда харид қилинган бино, банк 20х0 йилда ушбу бинога нисбатан ўз ниятини ўзгартиргандан ва янги филиал учун банк биноси сифатида кейинчалик фойдаланиш мақсадида уни реконструкция қилишни бошлагандан кейин тугалланмаган қурилиш сифатида қайта таснифланмаганлиги сабабли юз берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А банкнинг 20х0 йил учун бухгалтерия китобларида қуйидаги маълумотлар мавжуд:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг мулки — 9 000 млн. сўм.‎
Бошқа хусусий мулк — 360 млн. сўм.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20х0 йилга тегишли бўлган хатоларни тузатиш учун 20х1 йилда бажарилган бухгалтерия ўтказмалари (минг сўмда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Дт Банкнинг мулки

100.000

Кт Бошқа хусусий мулк

100.000

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўғри таснифлаш ва моддаларни тўғри позицияга жойлаштириш учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу хато фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга таъсир кўрсатмаганлиги сабабли даромадлар ва харажатлар ёки 20х1 йил бошидаги тақсимланмаган фойда ҳисобварақлари бўйича ўтказма талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Хатоларнинг тақдим этиладиган молиявий ҳисоботга таъсири
А банкнинг 20х0 йил 31 декабрдаги баланс ҳисоботи

(минг сўмда)

Моддалар

20x1‎

20x0 (қайта ҳисоблангандан кейин)

Банкнинг мулки

Х ХХХ ХХХ‎

9 100 000‎

Бошқа хусусий мулк

ХХХ ХХХ‎

260 000‎

А банкнинг молиявий ҳисоботига изоҳ:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20х0 йилда 100 млн. сўм суммадаги асосий воситалар автив қайта таснифланмаганлиги сабабли «Бошқа хусусий мулк» моддасида нотўғри акс эттирилган. Тегишлича, 20х0 йил учун таққослама маълумот қайта ҳисобланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларида молиявий ҳисоботларидаги хатоларни тузатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баланс ҳисоботи ва фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот ҳисобварақларига таъсир қиладиган хатоларни тузатишга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИСОЛ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фараз қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20x1 йилда А банк қарз қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромад 20х0 йилда 300.000 сўмга оширилганлигини аниқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу хато 1999 йил 1 мартда ишга туширилган дастурий таъминотга киритилган дисконт амортизациясини ҳисоблашдаги нотўғри математик формула сабабли юз берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А банкнинг 20х1 йил учун бухгалтерия китобларида қуйидаги маълумотлар мажуд:
фоизли даромад
‎фоизли харажатлар
бошқа даромад
бошқа харажатлар‎
— 43,4 млн. сўм.;
‎—‎ 36 млн. сўм.;
‎—‎ 14,6 млн. сўм.;
‎—‎ 16,5 млн. сўм.
(юқорида кўрсатилган 20х1 йилдаги фоизли даромад суммаси тузатилган математик формула асосида ҳисоблаб чиқарилди)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромад (фойда) солиғи ставкаси 20х1 йилда 31%ни ва 20х0 йилда 33%ни ташкил қилиши лозимлиги тахмин қилинди. (Банк 20х0 йил учун солиқ солинадиган даромад суммасига нотўғри қўшилган 300.000 сўм фоизли даромад бўйича солиқ тўлаган деб ҳисобланди. Шунингдек солиқ органлари хато тузатиладиган 20х1 йилда ушбу суммадан қайта солиқ ундирмайди деб тахмин қилинди).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақсимланмаган фойда қолдиғи 20х0 йилда давр бошига 8,6 млн. сўмни, давр охирига эса 10,61 млн. сўмни ташкил қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20х0 йил учун тақдим этилган фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги кўринишга эга (минг сўмда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоизли даромад
‎фоизли харажатлар
‎бошқа даромад
‎бошқа харажатлар
‎даромад солиғи тўлангунга қадар фоизлар
‎даромад (фойда) солиғи
‎соф фойда ‎

34.400
‎(29.900)
‎12.000
‎(13.500)
‎3.000
‎(990)
‎2.010‎

20х1 йилга тегишли бўлган хатоларни тузатиш учун 20х1 йилда амалга оширилган бухгалтерия ўтказмалари
‎‎‎ ‎ ‎ ‎‎‎
1-усул
(банкнинг дастурий таъминоти ўтган йилдаги бош китобга ўтказмаларни амалга оширишга ИМКОН БЕРАДИ деб тахмин қилинади):
Дт Фоизли даромадларни ҳисобга оладиган ҳисобварақлар (20х0 й.)

300.000‎

Кт Қимматли қоғозлар бўйича дисконтни ҳисобга оладиган ҳисобварақлар

300.000‎

(20х0 йилдаги фоизли даромадни хато суммасига тўғрилаш учун. 20х0 йилдаги бош китобга тўғрилашни акс эттиришда бу 20х1 йил учун йил бошидаги тақсимланмаган фойда қолдиғини ҳам тўғрилайди)
Дт Муддати узайтирилган солиқ

99.000‎

Кт Даромад солиғини баҳолаш (20x0 й.)

99.000‎

(Даромад суммаси оширилганлиги сабабли 20х0 йил учун солиқ бўйича оширилган харажат суммасини тўғрилаш учун. Бу ўтказма 20х1 йил учун тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғини ҳам тўғрилайди.)
2-усул.
(банкнинг дастурий таъминоти ўтган йилдаги бош китобга ўтказмаларни амалга оширишга ИМКОН БЕРМАЙДИ деб тахмин қилинади):
Дт Тақсимланмаган фойда — йил бошига

300.000‎

Кт Қимматли қоғозлар бўйича дисконтни ҳисобга оладиган ҳисобварақлар

300.000‎

(20х0 йилда йўл қўйилган хато суммасига тақсимланмаган фойдани тўғрилаш учун. Изоҳ: бу тўғрилаш 20х1 йилдаги тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғига 1-усулни қўллаш натижасидаги сингари таъсир кўрсатади)
Дт Муддати узайтирилган солиқ

99.000‎

Кт Тақсимланмаган фойда — йил бошига

99.000‎

(20х1 йилдаги тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғини 20х0 йилда солиқ бўйича оширилган харажат суммасини тўғрилаш учун. Изоҳ: бу тўғрилаш 20х1 йилдаги тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғига 1-усулни қўллаш натижасидаги сингари таъсир кўрсатади)

Хатоларнинг тақдим этиладиган молиявий ҳисоботга таъсири

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мисолда мазкур Низомнинг 2-иловасидаги мисол маълумотларидан фойдаланилади. Қуйида хатоларни тузатишнинг тақдим этиладиган молиявий ҳисоботга таъсири келтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

А банкнинг 20х1 йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботи (минг сўмда)

Моддалар

20x1‎

20x0 (қайта ҳисоблангандан кейин)

Фоизли даромад

43.400‎

34.100‎

Фоизли харажатлар

(36.000)‎

(29.900)‎

Бошқа даромад

14.600‎

12.000‎

Бошқа харажатлар

(16.500)‎

(13.500)‎

Даромад (фойда) солиғи тўлангунга қадар фойда

5.500‎

2.700‎

Даромад (фойда) солиғи

(1.705)‎

(891)‎

Соф фойда

(3.795)‎

1.809‎

А банкнинг 20х1 йил учун тақсимланмаган фойдаси графиги (минг сўмда)

Моддалар

20x1‎

20x0 (қайта ҳисоблангандан кейин)

Давр бошидаги тақсимланмаган фойда қолдиғи

10.610‎

8.600‎

Муҳим хатоларни тузатиш (99.000 даромад солиғи чегирилган ҳолда)

(201)‎

---

Тақсимланмаган фойданинг қайта ҳисобланган қолдиғи

10.409‎

8.600‎

Соф фойда

3.795‎

1.809‎

Давр охиридаги тақсимланмаган фойда қолдиғи

14.204‎

10.409‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А банкнинг молиявий ҳисоботига изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Математик хато туфайли 20х0 йилда фоизли даромад 300.000 сўмга ошириб кўрсатилган. Тегишлича, 20х0 йил учун таққослама маълумот қайта ҳисобланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларида молиявий ҳисоботларидаги хатоларни тузатиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот ҳисобварақларигагина таъсир қиладиган хатоларни тузатишга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИСОЛ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фараз қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20x1 йилда А банк 20х0 йилда операцион ижарадан олинган 100 000 минг сўм суммадаги даромад хатолик билан фоизли даромад сифатида таснифланганини аниқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу хато операцион ижарадан олинадиган даромадларни акс эттириш бўйича ҳисоб сиёсатининг хато қўлланиши сабабли юз берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг 20х0 йил учун тақдим этилган фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботи қуйидаги кўринишга эга, минг сўмда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоизли даромад

34.400 ‎

фоизли харажатлар

(29.900)‎

бошқа даромад

12.000 ‎

бошқа харажатлар

(13.500)‎

даромад (фойда) солиғи тўлангунга қадар фойда

3.000 ‎

даромад (фойда) солиғи

(990) ‎

соф фойда

2.010 ‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фоизли даромад ва операцион ижарадан даромад бир хил ставка бўйича даромад (фойда) солиғига тортилади деб ҳисоблаймиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20х0 йилга тегишли бўлган хатони тузатиш учун 20х1 йилда амалга оширилган бухгалтерия ўтказмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-усул
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(банкнинг дастурий таъминоти ўтган йилдаги бош китобга ўтказмаларни амалга оширишга ИМКОН БЕРАДИ деб тахмин қилинади):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Дт Фоизли даромадларни ҳисобга оладиган ҳисобварақлар (20x0 й.)

100 000

Кт Банк мулкини ижарага беришдан олинган даромад (20x0 г.)

100 000

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(20х0 йилдаги фоизли даромадни хато суммасига тўғрилаш учун. Даромадни қайта таснифлашда 20х1 йилдаги тақсимланмаган фойданинг йил бошидаги қолдиғи ўзгармайди)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-усул
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(банкнинг дастурий таъминоти ўтган йилдаги бош китобга ўтказмаларни амалга оширишга ИМКОН БЕРМАЙДИ деб тахмин қилинади):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Дт Тақсимланмаган фойда — йил бошига

100 000

Кт Тақсимланмаган фойда — йил бошига

100 000

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Бу тўғрилаш 20х1 йилдаги тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғига 1-усулни қўллаш натижасидаги сингари таъсир кўрсатади)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Хатоларнинг тақдим этиладиган молиявий ҳисоботга таъсири‎
А банкнинг 20х1 йил учун Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботи

‎(в тыс. сум.)‎

Моддалар

20x1‎

20x0 (қайта ҳисоблангандан кейин)

Фоизли даромад

43.400‎

34.300‎

Фоизли харажатлар

(36.000)‎

(29.900)‎

Бошқа даромад

14.600‎

12.100‎

Бошқа харажатлар

(16.500)‎

(13.500)‎

Даромад (фойда) солиғи тўлангунга қадар фойда

5.500‎

3.000‎

Даромад (фойда) солиғи

(1.705)‎

(990)‎

Соф фойда

(3.795)‎

2.010‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А банкнинг молиявий ҳисоботига изоҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Операцион ижарадан олинадиган даромадларни акс эттириш бўйича ҳисоб сиёсатининг хато қўлланиши сабабли 20х0 йилда фоизли даромад 100.000 сўмга оширилган. Тегишлича, ушбу суммадаги даромад бошқа даромадлар сифатида қайта таснифланди ва 20х0 йил учун таққослама маълумот ушбу қайта таснифлашни ҳисобга олган ҳолда тақдим этилди. Мазкур хато бирор-бир даврдаги тақсимланмаган фойда суммасига таъсир қилмаган.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 37-модда)