1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Ахборот тизимларидан олинадиган маълумот | Вазирлик ва идора |
1. | 1) Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида суд томонидан қабул қилинган қарорлар ва ажримлар, шу жумладан, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш, кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув тартиб-таомилларини жорий этиш, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш, суд бошқарувчисини тайинлаш, алмаштириш ёки вазифасидан озод қилиш тўғрисида чиқарилган ажримлар ҳақида, қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарорлар ва бошқа суд ҳужжатлари; 2) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида ва бундай ишлар доирасидан ташқарида кўрилган субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар; 3) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги маълумотлар. | Олий суд |
2. | Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар. | Ички ишлар вазирлиги |
3. | Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, сана, ой, йил, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шакли, муассислар таркиби ва улар тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахслар бўйича — исми, фамилияси, паспорт маълумотлари, яшаш жойи ва бошқалар, юридик шахслар бўйича — номи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, жойлашган жой манзили ва бошқалар), шунингдек, уларнинг давлат реестридан чиқарилган санаси ва реестр рақами, устав фондининг миқдори, муассисларнинг устав фондидаги улушлари (ҳиссалари), кўчар мулкларда лизинг мажбуриятлари, тақиқ ёки бошқа чекловлар, мажбуриятлар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар. | Адлия вазирлиги |
4. | Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификатори. | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
5. | Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектлари, шу жумладан, уларга нисбатан мулкий ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотлар. | Кадастр агентлиги |
6. | 1) Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судларга киритилган аризалар тўғрисидаги маълумотлар; 2) божхона расмийлаштирувидаги мол-мулклар, экспорт ва импорт операциялари бўйича қарздорликлар тўғрисида маълумотлар. | Божхона қўмитаси |
7. | 1) Мажбурий ижро органлари иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатлари ҳамда уларни ижро этиш юзасидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар; 2) қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш қўзғатилиши, кузатув, суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ва (ёки) уларнинг муддати узайтирилиши муносабати билан юритуви тўхтатилган ижро ишлари тўғрисидаги маълумотлар; 3) юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши муносабати билан ижро иши юритиш тугатилган ва тугатувчига (молиявий бошқарувчига) юборилган ижро ҳужжатлари бўйича маълумотлар; 4) Мажбуриятлар реестри; 5) «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси биринчи қисми 2 ва 3-бандларига асосан тамомланган ижро ҳужжатлари бўйича маълумотлар. | Мажбурий ижро бюроси |
8. | 1) Кредит ахборотининг маълумотлар базасидан маълумотлар; 2) Гаров реестридаги маълумотлар; 3) санация ҳисобварақлари ва тугатиш тартиб-таомиллари доирасида очилган ягона ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотлар; 4) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиб-таомиллари доирасида очилган ҳаракатсиз депозит ҳисобварақлари, шунингдек, ёпилган ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотлар; 5) банкларни санация қилиш, уларни суддан ташқари тугатишга доир маълумотлар. | Марказий банк |
9. | Судгача санация ва суд санацияси тартиб-таомилларини қўллаш доирасида молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларини тақдим этиш тўғрисидаги мурожаатлар, уларни кўриб чиқиш натижалари ва тақдим этилган молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари тўғрисидаги маълумотлар. | «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ |
10. | 1) Жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ мажбуриятларига оид маълумотлар; 2) солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида қабул қилинган қарорлар ва судга киритилган аризалар ҳамда уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар; 3) солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси биринчи қисми 2 ва 3-бандларига асосан тамомланган ва бу ҳақида солиқ органларини мажбурий ижро органлари томонидан хабардор қилинган ижро ҳужжатлари бўйича маълумотлар; 4) тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судларга киритилган аризалар тўғрисидаги маълумотлар; 5) солиқ қарзини тўлаш муддатини ўзгартириш тўғрисида берилган аризалар ва уларни кўриб чиқиш натижаларига оид маълумотлар; 6) солиқ қарзини тўлаш муддати ўзгартирилган солиқ тўловчилар ва солиқ тўлаш муддати ўзгартирилган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотлар; 7) солиқ қарзи умидсиз қарз деб эътироф этилган ва ҳисобдан чиқарилган солиқ тўловчилари ҳамда солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотлар; 8) тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш тартиб-таомиллари доирасида уларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш)га оид маълумотлар; 9) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги муносабати билан солиқ органлари томонидан фаоллик ҳолати фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартирилган, ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисида тақдимнома киритилган тижорат ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиб-таомиллари — доирасида солиқ органлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар. | Солиқ қўмитаси |
11. | Юк кўтариш кранлари. | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
12. | 1) Суд бошқарувчиларини тайёрлаш бўйича махсус курсларда ўқиш ҳамда малакасини ошириш учун талабгорлар томонидан берилган аризалар ва уларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар; 2) суд бошқарувчилиги учун ўқиётган талабгорлар ҳамда малака ошираётган суд бошқарувчилари тўғрисидаги маълумотлар; 3) Суд бошқарувчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курсини ўтаганлиги тўғрисида гувоҳнома ҳамда суд бошқарувчиси малака оширганлиги ҳақида сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар. | Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби |
13. | 1) Давлат иштирокидаги корхоналар молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган ва тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган деб топилган корхоналар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда улар бўйича қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги маълумотлар; 2) давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан ўтказилган судгача санация қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, уларни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурлари ҳамда уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар; 3) фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган давлат иштирокидаги корхоналарнинг электрон маълумотлар базаси маълумотлари; 4) тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга киритилган аризалар, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида санация ва ташқи бошқарув режаларининг амалга оширилиши юзасидан маълумотлар; 5) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида суд бошқарувчилари томонидан «E-auksion» савдо платформасида савдога чиқарилган мол-мулклар ва савдо натижалари тўғрисидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ томонидан тақдим этиладиган маълумотлар; 6) давлат мулкини сотиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган иқтисодий ночор корхоналар бўйича маълумотлар. | Давлат активларини бошқариш агентлиги |
Қимматли қоғозлар, уларнинг эгалари, уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотлар. | «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти |
3-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизмлари | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
I. Институционал ислоҳотлар орқали ваколат ва бошқарув архитектурасини янада такомиллаштириш | |||||
1. | Тўловга қобилиятсизлик тизимини ривожлантириш истиқболларини белгилаш. | 1. Маҳаллий ва хорижий экспертлар, халқаро ташкилотлар, жумладан, Жаҳон банки тавсия ва таҳлиллари асосида ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келган муаммоларни аниқлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил сентябрь | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов) |
2. Таҳлил натижаларига асосан, Тўловга қобилиятсизлик институтини ривожлантириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | ||||
2. | Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг муқобил ва самарали механизмларини ишлаб чиқиш. | 1. Маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда тўловга қобилиятсизлик ишларини юритиш бўйича жорий қонунчиликни тартибга солиш таъсирини баҳолаш. 2. Натижалари бўйича суддан ташқари муқобил механизмларни, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил декабрь | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
3. | Халқаро молия институтлари ва заруратга кўра консалтинг компаниялари кўмагида тўловга қобилиятсизликни ҳал этиш учун замонавий воситаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Мезонин облигациялар (Mezzanine Financing, Mezzanine Bonds), қарзни капиталга айлантириш, айирбошланадиган облигациялар, кредиторларнинг ундирувни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги келишуви, қайта ташкил этиш режаси судга ариза беришдан олдин келишиш (pre-packaged restructuring), қайта ташкил этиш жараёнида янги молиялаштириш (Debtor-in-Possession Financing)ни жорий этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2027 йил май | Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
4. | Тўловга қобилиятсизлик соҳасида судьяларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш. | Тўловга қобилиятсизликка оид ишлар бўйича судьяларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқитишлар ташкил этиш. Шу жумладан, судьялар учун тўловга қобилиятсизлик соҳасида халқаро тажриба, умумбелгиланган қоидалар мавзусида онлайн ўқув дастури асосида қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Судьялар олий кенгаши (Х. Ёдгоров) Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги |
5. | Тўловга қобилиятсизликка оид ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиётини умумлаштириш. | Тўловга қобилиятсизликка оид ишларни судларда кўриб чиқиш бўйича суд амалиётини умумлаштириб бориш ва умумлаштириш натижаларини махсус ваколатли орган иштирокида муҳокама қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | Ҳар йили | Олий суд (Б. Исламов) |
6. | Тўловга қобилиятсизликка оид ишларни судларда кўриш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида, илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, судьяларни ихтисослаштириш. | Тўловга қобилиятсизликка оид ишларни иқтисодий судларда кўриш тенденцияси ва судьяларнинг иш юкламасини таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларида тўловга қобилиятсизликка оид ишларни кўрадиган судьяларни жорий этиш (судьяларни ихтисослаштириш), шунингдек, зарурат бўлганда, тўловга қобилиятсизликка оид ишлар бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиш ва тегишли таклифлар киритиш. | Таҳлилий маълумотлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2027 йил февраль | Олий суд (Б. Исламов), Судьялар олий кенгаши, (Х. Ёдгоров), Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги |
7. | Жиноят ишини юритиш доирасида мол-мулкни ташқи бошқарувга бериш тартибини жорий этиш. | Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: (а) жиноят ишларини юритиш доирасида мол-мулкни суд бошқарувчисига ёки ихтисослаштирилган ташкилотга сақлаш ва вақтинчалик бошқариш учун бериш мумкин бўлган ҳолатлар, шу жумладан, бундай мол-мулк (мулкий комплекслар ва бошқа активлар)нинг минимал қийматига доир чекловлар; (б) жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жиноят иши доирасида мол-мулкни ташқи бошқарувга бериш борасидаги масъулияти; (в) суд бошқарувчисини тайинлаш (ихтисослаштирилган ташкилотни танлаш) ҳамда мол-мулкни сақлаш ва вақтинчалик бошқариш учун топшириш-қабул қилиш тартиби; (г) жиноят иши доирасида мол-мулкни вақтинчалик бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари, шу жумладан, белгиланадиган чекловлар; (д) мол-мулкларни вақтинчалик бошқариш мобайнида олинган даромадларни махсус ҳисобварақда жамлаш, уларни тасарруф этиш, шу жумладан, ҳукмнинг мулкий ундирувга оид қисмини ижро этишга қаратиш тартиби; (ж) суд бошқарувчиси ёки ихтисослаштирилган ташкилот фаолиятини назорат қилиш механизмлари. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2027 йил сентябрь | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Олий суд (Б. Исламов), Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (А. Буриев), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
8. | Тўловга қобилиятсизлик масалалари бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш. | Тўловга қобилиятсизлик масалалари бўйича ягона ахборот тизимини вазирлик ва идораларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар ҳамда алмашинадиган ахборотлар таркиби ва тартиби белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил ноябрь | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий суд (Б. Исламов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Муродов), Марказий банк (Т. Ишметов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Миллий статистика қўмитаси (Б. Ҳамраев), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров), Мажбурий ижро бюроси (М. Эгамбердиев), Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
9. | Тўловга қобилиятсизликка оид ишлар шаффофлигини ошириш. | Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилган санадан эътиборан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими ҳамда Миллий статистика қўмитасининг Корхона ва ташкилотлар тўғрисида маълумот саҳифасида юридик шахснинг «тўловга қобилиятсизлик ҳолатида» эканлигини автоматик тарзда ўзгартириш амалиётини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Миллий статистика қўмитаси (Б. Ҳамраев), Олий суд (Б.Исламов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов) |
II. Суд бошқарувчиларининг профессионал корпусини яратиш, соҳани бошқариш ва такомиллаштиришда суд бошқарувчиларининг ўзини-ўзи бошқариш ташкилоти роли ва аҳамиятини ошириш | |||||
10. | Ўзбекистон суд бошқарувчилари палатаси фаолиятини ташкил этиш. | Лойиҳада қуйидаги масалалар назарда тутилади: (а) Палатанинг мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари; (б) суд бошқарувчиларининг Палатага мажбурий аъзолиги; (в) Палата фаолиятини ўзини-ўзи бошқариш тамойили асосида ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари; (г) суд бошқарувчилар фаолиятини бошқаришнинг ҳуқуқий асослари ва тартиби, жумладан, уни бошқариш ва бошқарув органларини шакллантиришда махсус ваколатли орган (регулятор) билан ўзаро ҳамкорлиги; (д) Палатанинг ўз мақсад ва вазифаларига эришиш учун зарур бўлган ташкилий, ҳуқуқий, молиявий ресурслар ва механизмлар. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил сентябрь | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги |
11. | Тўловга қобилиятсизлик ишлари билан шуғулланадиган юқори малакали бошқарувчиларнинг профессионал корпусини яратиш бўйича тизимли тадбирларни амалга ошириш. | Тўловга қобилиятсизлик ишлари билан шуғулланадиган юқори малакали бошқарувчиларнинг профессионал корпусини яратиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: (а) иқтисодиётда корхоналарни молиявий соғломлаштириш, фаолият самарадорлигини ошириш, тўловга қобилиятсизлик хавфларини бошқариш ва тартиб-таомилларини юритиш билан шуғулланадиган бошқарувчиларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, бу соҳада юқори малакали бошқарувчилар корпуси шаклланишини рағбатлантириш, шу жумладан, улар сонини босқичма-босқич кўпайтириш; (б) тўловга қобилиятсизлик соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларни мунтазам малакасини ошириб бориш ва ўзаро тажриба алмашиш тизимини, шу жумладан, тўловга қобилиятсизликнинг айрим соҳалари бўйича махсус дастурлар асосида ўқитиш ва кўникмаларни ошириш механизмларини йўлга қўйиш ва рағбатлантириш; (в) заруратга кўра, бошқарувчиларнинг компетенцияларини мустақил малака имтиҳонлари орқали сертификатлаш тизимини жорий қилиш ва уларнинг реестрини шакллантириш; (г) сертификатланган тўловга қобилиятсизлик амалиётчиларининг касбий фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш ҳамда улар фаолияти натижалари асосида энг юқори кўрсаткичларга эришган «топ-50» бошқарувчилар рейтингини шакллантириш ва мунтазам эълон қилиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2027 йил март | Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, Ўзбекистон суд бошқарувчилари палатаси |
12. | Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. | Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси ва унинг ҳудудий тузилмаларининг мурожаатларига асосан уларни давлат мулки объектларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил давомида | Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Муродов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ўзбекистон суд бошқарувчилари палатаси |
13. | Суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш механизмларини такомиллаштириш. | Суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш механизмларини (ҳақ миқдори, тўлаш манбалари ва тартиби) қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил декабрь | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
14. | Суд бошқарувчиларининг иш фаолиятини ташкил этишнинг ягона тартибини белгилаш. | Лойиҳада: (а) суд бошқарувчилари ишини ташкил этиш тартиби, шу жумладан, ички ҳужжатларини юритиш масалалари; (б) суд бошқарувчиларини номзодлар орасидан энг мақбулини танлаб олиш ва вазифага тайинлаш учун тавсия этиш тартиби; (в) суд бошқарувчиларининг ҳисоботлари ҳамда уларни шакллантириш ва тақдим этиш тартиби; (г) суд бошқарувчилари фаолиятини мониторинг ва назорат қилиш, шу жумладан, текширишлар ўтказиш тартиби; (д) суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалалар назарда тутилади. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил декабрь | Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, Ўзбекистон суд бошқарувчилари палатаси |
15. | Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигининг фаолиятини ташкил этиш. | 1. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2026 йил июнь | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Муродов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги |
2. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимларини шакллантириш, уларни малакали кадрлар билан қисқа муддатларда тўлдириш ҳамда зарур моддий-техника ресурслари билан таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июль | |||
3. Адлия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ташкилий тузилмалари ва штат бирликларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармонидан келиб чиқадиган ўзгартиришларни киритиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил май | |||
4. Агентлик моддий-техника базасини шакллантириш (компьютер, мебель, транспорт ва бошқа товар моддий бойликларини сотиб олиш) учун Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур маблағлар ажратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил май | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | ||
5. Агентлик фаолияти учун алоҳида бино ажратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил май | Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Муродов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | ||
6. Бинони таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил май | |||
16. | Суд бошқарувчиларининг касбга оид қоидаларини ҳамда Суд бошқарувчиларини рейтинг асосида баҳолаш тартибини тасдиқлаш. | Бунда: 1) касбга оид қоидалар ҳамда рейтинг асосида баҳолаш мезонлари суд бошқарувчисига қўйилган юқори касбий талаблардан келиб чиқиб қайтадан кўриб чиқилади; 2) ушбу ҳужжатлар Палата томонидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади. | Идоравий ҳужжат лойиҳаси | 2027 йил январь | Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси, Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги |
17. | Суд бошқарувчиларининг иш нормаларини ишлаб чиқиш. | Суд бошқарувчилари бир пайтнинг ўзида ўз иш юритувига қабул қилиши мумкин бўлган ишларнинг йўл қўйиладиган нормаларини белгилаш. | Идоравий ҳужжат лойиҳаси | 2027 йил январь | Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) Ўзбекистон суд бошқарувчилари палатаси |
18. | Тўловга қобилиятсизлик соҳасининг турли масалаларига оид норматив-ҳуқуқий қоидалар ва услубий тавсияларни ўз ичига оладиган стандартларни жорий қилиш. | Бунда қуйидаги масалалар бўйича стандартлар қабул қилинади: (а) кузатув тартиб-таомиллари; (б) санация тартиб-таомиллари; (в) ташқи бошқарув тартиб-таомиллари; (г) юридик шахсни тугатиш тартиб-таомиллари; (д) жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомиллари; (ж) кредиторларнинг талаблари реестрини шакллантириш ва юритиш; (з) кредиторларнинг ва кредиторлар қўмитасининг йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказиш; (и) қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш; (к) суд бошқарувчиси ҳисоботларини тайёрлаш; (л) суд санацияси режаси ва ташқи бошқарув режаси; (м) тугатиш режаси; (н) кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш шартлари, тартиби, навбати ва нисбати; (о) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида мол-мулкни баҳолаш ва сотиш; (п) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида аудитор, мутахассис ва бошқа шахсларни жалб қилиш; (р) ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин бўлган битимларни таҳлил қилиш ва аниқлаш; (с) қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахснинг ва бошқа шахсларнинг субсидиар жавобгарлиги; (т) сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш; (у) суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш; (ф) суд бошқарувчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва текшириш; (х) суд бошқарувчиси фаолиятига доир ҳужжатлар ва ҳисоботлар; (ч) трансчегаравий тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича тавсиялар; (ш) жиноят иши доирасида хатланган активларни сақлаш ва вақтинчалик бошқариш; (э) тўловга қобилиятсизлик соҳасига оид, шу жумладан, суд бошқарувчилари фаолиятига оид бошқа масалалар. | Тўловга қобилиятсизлик масалаларига оид стандартлар | 2026 — 2030 йиллар | Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси |
III. Тўловга қобилиятсизлик соҳасида кадрларни тайёрлаш ва уларнинг сифатини ошириш | |||||
19. | Суд бошқарувчиларини тайёрлаш тизимини институционал такомиллаштириш. | Лойиҳада: (а) суд бошқарувчилари тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан, етук ва салоҳиятли таълим ташкилотларини жалб қилиш; (б) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига, шунингдек, қонунчилик талабларига жавоб берадиган бошқа таълим муассасаларига тегишли махсус ўқув курсларини ташкил қилиш ҳамда талабгорларга махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги ҳақида гувоҳнома (сертификат) бериш ҳуқуқини бериш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил август | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
20. | Суд бошқарувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўталадиган махсус ўқув курслари учун намунавий ўқув дастурларини тасдиқлаш. | Намунавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда ўқув дастурлари қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги янгиликлар, илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, шунингдек, махсус стажировкадан ўтиш амалиётини назарда тутган ҳолда тасдиқланади ҳамда доимий равишда такомиллаштириб борилади. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил июль | Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, Ўзбекистон суд бошқарувчилари палатаси |
21. | Суд бошқарувчиларига малака аттестатини бериш, уларни аттестациядан ва қайта аттестациядан ўтказиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш. | Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: а) тегишли тартиб-таомилларни касб вакилларига қўйиладиган юқори талабларни ҳамда адолатлилик ва очиқликни таъминлаган ҳолда қайта кўриб чиқиш; б) суд бошқарувчиси сифатида фаолият юритиш учун иқтисодиёт, менежмент, бухгалтерия ва юридик соҳадаги юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан, тегишли лицензияга эга бўлган адвокатларни жалб этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил август | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, Ўзбекистон суд бошқарувчилари палатаси |
IV. Молиявий механизмлар ва иқтисодий барқарорлаштириш воситаларини кучайтириш | |||||
22. | Солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш (кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш) тартиб-таомилларини такомиллаштириш. | Лойиҳада: (а) солиқ тўлаш муддатларини ўзгартиришга имконият бериш тўғрисида қарор қабул қиладиган ваколатли ташкилотларни қайта кўриб чиқиш ва номарказлаштириш. Шу жумладан, ушбу ваколатни ҳудудий солиқ органларига бериш ва улар ўртасида солиқ тури, суммаси ва кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) муддатларидан келиб чиқиб дифференциациялаш; (б) солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашга имкон бериш тўғрисидаги аризаларини Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги алоҳида интерактив хизмат модули орқали бериш ҳамда уларни кўриб чиқиш муддатини 30 кундан 20 кунга қисқартириш; (в) солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашда гаров мулки ёки банк кафолати ёхуд суғурта полиси тақдим этилганда, молиявий ҳолати ва истисно этувчи ҳолатлар мавжудлигидан қатъи назар солиқ органлари томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш; (г) солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш асослари ва шартларини тубдан енгиллаштириш, шу жумладан, айрим ҳолларда (барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлик субъектларининг аризалари, қисқа муддатларга ёки муайян миқдордан юқори бўлмаган суммаларга солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш тўғрисидаги аризалар, солиқ тўловчи томонидан банк кафолати ёки мол-мулк гарови тақдим этилган ҳолатлар ва бошқалар) соддалаштирилган тартибда солиқ тўловчи ва солиқ органи ўртасида онлайн келишув тузиш механизмини жорий этиш назарда тутилади. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил август | Адлия вазирлиги (А. Тошкулов), Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
23. | Банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан ажратилган кредитлар ва улар бўйича қарздорликни реструктуризация қилишнинг ҳуқуқий ва методологик асосларини яратиш. | Лойиҳада кредитлар бўйича қарздорликни таркибий жиҳатдан ўзгартириш асослари, турлари ва тартиби назарда тутилади. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил июль | Марказий банк (Т. Ишметов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги |
24. | Фуқаролардан пул мажбуриятлари бўйича қарздорликни ундиришда қарздор ва кредитор (уларнинг вакиллари) ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш. | Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: (а) қарздор ва кредитор (уларнинг вакиллари) ўртасидаги қарздорликни ундириш бўйича ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий қоидалари ва чегараларини белгилаш; (б) талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш (цессия), вакиллик, воситачилик (агентлик) ёки қонунчиликда белгиланган бошқа шаклдаги битимлар асосида қарздорликни суддан ташқари ва суд тартибида ундириш хизматларини кўрсатадиган нодавлат тузилмалар фаолиятини тартибга солиш; (в) кредиторлар, уларнинг вакиллари томонидан қарздорликни суддан ташқари ундириш учун кўрилиши мумкин бўлган чоралар (музокара ўтказиш, медиация ва бошқалар), уларни амалга ошириш тартиби, чеклов ва тақиқлар, шунингдек, қарздорнинг ҳуқуқларини аниқ белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2027 йил май | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Марказий банк (Т. Ишметов), Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
25. | Жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги институтини такомиллаштириш. | Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: (а) молиявий қийин аҳволга тушган аҳоли қатлами учун суддан ташқари юритиладиган тўловга қобилиятсизлик институтини, шу жумладан, кредит таътиллари бериш амалиётини жорий этиш; (б) жисмоний шахсларнинг суд тартибида кўриб чиқиладиган ишлардан фойдаланишини кенгайтириш, жараённи соддалаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил октябрь | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Марказий банк (Т. Ишметов), Олий суд (Б. Исламов), Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
V. Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунбузилишларни аниқлаш, олдини олиш ва уларга қарши курашиш | |||||
26. | Маъмурий жавобгарлик тизимини тўловга қобилиятсизлик соҳасида содир этиладиган қонунбузилишларни олдини олиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш. | Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади: (а) тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга мурожаат этиш мажбуриятини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш; (б) тўловга қобилиятсизлик соҳасига янги тартиб-таомиллар жорий этилиши муносабати билан ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутиш; (в) қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш тариқасидаги ҳамда тўловга қобилиятсизлик соҳасида бошқа айрим ҳуқуқбузарликлар учун муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш (дисквалификация) тариқасидаги маъмурий жазо чорасини жорий этиш. Бунда ушбу жазо чораси, қоида тариқасида, ҳуқуқбузарга янги ташкил этилаётган ёки фаолият юритаётган юридик шахснинг таъсисчиси (иштирокчиси) бўлишини ёхуд унинг якка тартибдаги раҳбарлигига ёки бошқарув органларидаги бошқа лавозимларга тайинланишини (сайланишини) муайян муддатга тақиқлашда ифодаланади. | Норматив ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси | 2027 йил январь | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
27. | Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортиш тизимини тўлиқ қайта кўриб чиқиш. | Лойиҳада тўловга қобилиятсизликни яшириш, қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш, сохта тўловга қобилиятсисизлик ҳолатини юзага келтириш, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчиликни бошқа тарзда бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик ва жазо чораларини дифференсация қилиш ва кучайтириш назарда тутилади. | Норматив ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил сентябрь | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Олий суд (Б. Исламов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
VI. Тўловга қобилиятсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш | |||||
28. | Тўловга қобилиятсизлик соҳасида халқаро алоқаларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш ва унда иштирок этиш. | Қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш: (а) тўловга қобилиятсизлик соҳасида кўп томонлама ва икки томонлама халқаро шартномалар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш; (б) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги томонидан тўловга қобилиятсизлик соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини амалга оширишда ваколатли орган вазифасини бажариш; (в) тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги халқаро стандартлар, шу жумладан, UNCITRAL тавсиялари миллий қонунчиликка тизимли равишда имплементация қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги |
29. | Тўловга қобилиятсизлик масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш. | Қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш: (а) IAIR (International Assosiation of Insolvency Regulators)га аъзо бўлиш чораларини кўриш; (б) INSOL International халқаро ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш; (в) хорижий давлатларнинг тўловга қобилиятсизлик масалалари бўйича ваколатли органлари билан икки томонлама манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026-2027 йиллар давомида | Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
4-ИЛОВА
« | ||||
17. Адлия вазирлиги | ||||
Адлия вазирлиги | 3 381 | 1 809 | 1 572 | |
шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони | 4 | 4 | ||
1. | «Ўзархив» агентлиги | 89 | 89 | |
шу жумладан, директор ўринбосарлари сони | 1 | 1 | ||
2. | Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги | 81 | 81 | |
шу жумладан, директор ўринбосарлари сони | 1 | 1 | ||
»; | ||||
« | |||
17.2. | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги | Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги | Агентство по делам неплатежеспособности |
». |
1а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари | «Ўзархив» агентлиги | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази | Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тошкент давлат юридик университети | Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Академик лицейлар | «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси | «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази» давлат муассасаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
1б-ИЛОВА
«Ўзархив» агентлиги | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари | Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар, туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви | Ўзбекистон миллий архиви | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
1в-ИЛОВА
Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги | |||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тўловга қобилиятсизлик ишлари бўлимлари | |||||||||||||||||
». | |||||||||||||||||
1. | С.Ш. Мирзиёева | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси |
2. | Д.М. Зиямухамедова | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари |
3. | Э.Г. Каримова | — | мактабгача ва мактаб таълими вазири |
4. | О.А. Назарбеков | — | маданият вазири |
5. | К.А. Шарипов | — | олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
6. | Ш.Х. Шерматов | — | рақамли технологиялар вазири |
7. | С.С. Саидов | — | Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси |
8. | М.С. Матчонов | — | Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси |
9. | Х.И. Ибрагимов | — | Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти директори |
10. | Лавозимига кўра | — | Ўзбекистон болалар ижодкорлари уюшмаси раиси |
11. | Ж.А. Ахмедов | — | Болалар контентини ривожлантириш маркази раҳбари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби ». |