15.05.2025 йилдаги ПҚ-183-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан муносиб тарбиялаш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ва ўзликни англаш ҳиссини шакллантириш мамлакатимизнинг келгуси тараққиётини белгилайдиган энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Ҳозирги глобаллашув жараёнида ёш авлод онгида турли ахборот хуружларига қарши ғоявий иммунитетни кучайтириш тобора долзарб аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарзандларимизни миллий ўзлигимиз мезонларига зид бўлган контентларнинг салбий таъсиридан ва саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган ахборотлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, уларни таълимга кенг жалб этиш, касбга йўналтириш ҳамда юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашга мўлжалланган миллий контентлар яратишни қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар республикада болалар учун мўлжалланган миллий контентлар, жумладан, аудиовизуал ва санъат асарлари, ноширлик ва рақамли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда уларни оммалаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) болаларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш, уларда соғлом турмуш тарзи кўникмаси, табиатни асраб-авайлаш, миллий қадриятларга ҳурмат ва она Ватанга садоқат ҳиссини тарбиялашга хизмат қилувчи контентлар яратиш ҳамда уларни таълим ва тарбия дастурлари билан интеграция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) чет эл контентларининг болаларнинг онги ва қалбига таъсирини мунтазам таҳлил қилиб бориш ва тегишли таклифлар ишлаб чиқиш, ушбу йўналишда зарарли трендлар, хатарли челленжларни аниқлаш ва уларга қарши контентлар ишлаб чиқиш, болалар учун хавфсиз ахборот муҳитини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ота-оналар ва болаларни интернет тармоғидаги ахборотларни тўғри баҳолашга ҳамда хавфли контентларни аниқлашга йўналтирувчи механизмларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш ва уларни реализация қилишни изчил қўллаб-қувватлаш, ушбу йўналишда юқори билим ва малакага эга кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, соҳада илм-фан ва технологияларни ривожлантириш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратишни мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) тузилсин, унинг таркиби ҳамда асосий вазифалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Болалар контентини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилганлиги ҳамда 3-иловага мувофиқ унинг асосий вазифалари белгилаб олингани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Марказнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи сифатида Марказни белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, Марказ вакиллари ва малакали мутахассислардан иборат таркибда экспертлар кенгашини тузиш;
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) экспертлар кенгаши томонидан Марказ буюртмасига асосан ишлаб чиқариладиган контентларнинг ғояси, мазмун-моҳияти, бадиий савиясини кўриб чиқиш, лойиҳа ва сценарийларни саралаш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга тавсия этиб боришни йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, 2025 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) болалар учун мўлжалланган контентлар яратишдан олган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этган юридик шахслар, шунингдек, Марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) фойда солиғи тўлашдан озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) юридик шахсларга болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш билан боғлиқ бўлган харажатларини фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) юридик шахслар ва Марказ томонидан болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш учун бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғи солиқ ҳисоботлари тақдим этилгандан кейин Давлат бюджетидан уларга тўлиқ миқдорда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Солиқ қўмитаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Марказ билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг 5-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларини тақдим этиш бўйича қонун лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Маданият вазирлиги, Солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда ушбу қарорнинг 5-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларини 2026 йил 1 январдан 2030 йил 1 январга қадар миллий фильм ва сериаллар ишлаб чиқарувчи субъектларга ҳам татбиқ этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Болалар учун мўлжалланган контентлар яратишни қўллаб-қувватлаш мақсадида белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) болалар учун мўлжалланган контентлар яратишни қўшимча молиялаштириш учун ҳар йили:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ушбу қарорнинг 4-иловасида белгиланган вазирлик ва идоралар, шунингдек, бошқа давлат бошқаруви органлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан уларга Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар, маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратилган маблағлар тўғридан-тўғри шартномалар асосида Марказга йўналтирилади;
(7-банд (а) кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 июлдаги ПҚ-232-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан устав фонди (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ҳамда ундан ортиқ бўлган корхоналарнинг бизнес-режаларида маблағлар назарда тутилади ҳамда ушбу маблағларнинг тўғридан-тўғри шартномалар асосида Марказга ажратилиши ташкил этилади;
(7-банд (а) кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 июлдаги ПҚ-232-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Марказ унга ажратилган маблағлар, шу жумладан, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Экспертлар кенгаши хулосаларига мувофиқ ижодий танловда ғолиб чиққан ишлаб чиқариш субъектига болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш бўйича буюртмалар беради.
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июндаги ПФ-103-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 06/26/103/0561-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Марказ буюртмаси асосида болалар учун мўлжалланган контентлар яратган субъектлар 2030 йил 1 январга қадар шартномада назарда тутган ҳолда ушбу контентларни бевосита ўзлари томонидан реализация, шу жумладан, прокат қилишдан тушган маблағнинг 50 фоизини ўз тасарруфига олиб қолади ва уни Марказ билан келишган ҳолда ўз фаолиятини ривожлантиришга сарфлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июндаги «Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-294-сон қарорига асосан болаларга мўлжалланган теле- ва радио маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича энг яхши 30 та лойиҳа учун ҳар йили Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни Марказга йўналтиради. Бунда Марказ ушбу маблағлар ҳисобидан болалар учун мўлжалланган 2 та маърифий шоу-дастур тайёрлайди;
(8-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Марказнинг асосий вазифаларини амалга ошириш мақсадида Марказга 2025 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида ажратилган маблағлар ҳисобидан 20 миллиард сўм маблағ ажратилади, 2026 йилдан бошлаб эса Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра зарур маблағлар Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси «Баркамол авлод» болалар мактабида, 2026 йилдан бошлаб эса вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Баркамол авлод» болалар мактабларида босқичма-босқич иқтидорли ёшларни селекция қилиш ва уларнинг иқтидорини янада ривожлантириш бўйича креатив индустрия йўналишида тўгараклар (кейинги ўринларда — тўгараклар) фаолиятини йўлга қўйсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш учун «Баркамол авлод» болалар мактабларининг хоналарини таъмирлаш харажатлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) замонавий компьютер ва техникалар билан жиҳозлаш харажатлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳамда вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тўгаракларга машғулот олиб бориш учун жалб этиладиган мутахассисларнинг иш ҳақи Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, анимация ва болалар контенти йўналишидаги тўгаракларда машғулотлар Марказ тавсия этган мутахассислар томонидан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Рақамли технологиялар, контентлар яратиш билан боғлиқ замонавий касбларни эгаллашга иштиёқи баланд бўлган ўқувчи-ёшларни қўллаб-қувватлаш, саралаб олиш ҳамда уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида «Рақамли авлод» лойиҳаси амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Рақамли авлод» лойиҳаси доирасида ҳар йили IT оромгоҳ, ҳафталик, мусобақа, «Рақамли авлод қизлари» танлови, сайёр тадбир, хакатон ва бошқа тадбирлар ўтказилади, шунингдек, ҳар чоракда «Ренессанс» болалар оромгоҳида ўқув-семинар тренинглари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилган тадбирларнинг республика босқичи ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Замонавий технологиялар асосида болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш йўналишида юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ҳар йили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан жаҳондаги етакчи олий таълим ташкилотларида бакалавриат дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш учун 5 та квота;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари доирасида жаҳондаги етакчи компанияларда амалиёт (стажировка) ўташ учун 10 та квота ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 2028 йил 1 июнга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича Марказ томонидан ўз фаолиятида фойдаланиш мақсадида олиб кириладиган қурилма, дастурий ва техник воситалар, бутловчи қисмлар божхона божидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани «Навниҳол» маҳалла фуқаролар йиғини Тепамасжид кўчасидаги 4-уйда жойлашган IT парк ҳудудидаги бинонинг 4000 кв. метрдан кам бўлмаган қисми Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Марказга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларида ушбу қарор ижроси учун зарур маблағларнинг назарда тутилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-183-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПҚ-183-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратишни мувофиқлаштирувчи кенгаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

С.Ш. Мирзиёева

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси

2.

Д.М. Зиямухамедова

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари

3.

Э.Г. Каримова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

4.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

5.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

6.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

7.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

8.

М.С. Матчонов

Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси

9.

Х.И. Ибрагимов

Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти директори

10.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон болалар ижодкорлари уюшмаси раиси

11.

Ж.А. Ахмедов

Болалар контентини ривожлантириш маркази раҳбари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби                                                                   

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПҚ-183-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратишни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Болаларга оид давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, шунингдек, республикада болалар учун мўлжалланган миллий контентларни яратиш ҳамда уларни оммалаштиришнинг устувор йўналишлари изчил амалга оширилишини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш, реализация қилиш ва оммалаштиришда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, соҳа вакиллари, тадбиркорлар ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Болалар онгида маънавий қадриятлар ва миллий давлатчилик ғояларига ҳурмат ҳиссини шакллантиришга мўлжалланган контентлар яратиш концепциясини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон миллий тараққиётини болалар ўртасида содда ва таъсирчан усулларда тарғиб қилишга мўлжалланган махсус мультимедиа ва ахборот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Болаларга йўналтирилган ташқи ва ички ахборот таҳдидларини мунтазам таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш чораларини кўриш, болалар учун хавфсиз ахборот муҳитини яратиш ишларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Болаларнинг онги ва дунёқарашини ҳар хил зарарли ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш бўйича миллий медиа стратегиясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Болалар учун мўлжалланган контентлар яратишни молиявий қўллаб-қувватлаш учун давлат ва хусусий сектор маблағлари, халқаро грантлар жалб этилишини ташкил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Болалар учун мўлжалланган контентларни оммалаштириш, реализация қилиш ва халқаро бозорларга олиб чиқилишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш, болаларни зарарли контентлардан ҳимоя қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Болалар учун мўлжалланган миллий ахборот муҳитини ҳамда контентлар яратишни ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПҚ-183-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар контентини ривожлантириш марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Болалар учун мўлжалланган тарбиявий, маърифий аҳамиятга эга миллий контентлар ва тарғибот воситалари яратишни қўллаб-қувватлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хорижий контентларнинг болалар онги ва дунёқарашига таъсирини таҳлил қилиш орқали уларнинг энг сара ва фойдали намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда оммавий намойишга тавсия этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика ҳудудида болалар учун мўлжалланган зарарли ахборотлар тарқалишининг олдини олишга ҳамда болалар ва ота-оналарнинг медиа саводхонлигини оширишга қаратилган материаллар тайёрлашни йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар орасида болалар учун мўлжалланган миллий контентларни оммалаштириш бўйича чет эллардаги маданий марказлар билан ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Болалар учун фойдали ҳисобланган контентларни тавсия қилувчи ижтимоий тармоқ саҳифалари ва сунъий интеллект тизимларини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Болалар учун мўлжалланган миллий контентларни яратишга хорижий мутахассисларни жалб қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Болаларга миллий маданият, санъат, адабиёт, тарих ва маънавий қадриятлар ҳақида тушунчалар беришга, уларда экологик маданиятни шакллантириш ҳамда соғлом турмуш тарзи кўникмасини ривожлантиришга мўлжалланган миллий контентлар яратишга оид лойиҳаларни жорий қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Болаларнинг ўзбек тилида равон сўзлаш ва имловий хатоларсиз ёзиш кўникмасини ривожлантиришга мўлжалланган интерактив дастурлар яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПҚ-183-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратишни молиялаштириш учун маблағ ажратишга масъул бўлган асосий вазирлик ва идоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2.

Бош прокуратура

3.

Ички ишлар вазирлиги

4.

Мудофаа вазирлиги

5.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

6.

Рақамли технологиялар вазирлиги

7.

Энергетика вазирлиги

8.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

9.

Транспорт вазирлиги

10.

Маданият вазирлиги

11.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

12.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

13.

Спорт вазирлиги

14.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

 15.

Сув хўжалиги вазирлиги

 16.

Божхона қўмитаси

17.

Солиқ қўмитаси

18.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

19.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

20.

Ёшлар ишлари агентлиги

21.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ҳар бир вазирлик ва идора томонидан болалар учун мўлжалланган миллий контентлар ишлаб чиқаришни молиялаштириш мақсадида бир молия йилида уларга Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан маблағ ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПҚ-183-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш ва натижаларга эришиш механизмлари

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Болалар контентини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини самарали йўлга қўйишга кўмаклашиш.

1. Марказни керакли жиҳозлар, техника ва материаллар, эҳтиёт қисмлари, дастурий маҳсулотлар, бутловчи буюмлар билан таъминлаш.

2025 йил июль

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Марказ

2. Марказ фаолиятини самарали олиб бориш учун унга ҳар жиҳатдан кўмаклаш.

Доимий

2.

Марказ буюртмаларига асосан яратиладиган контентларнинг ғояси, мазмун-моҳияти, ижодий-бадиий савиясини кўриб чиқиш, лойиҳа ва сценарийларни саралаш ҳамда ишлаб чиқаришга тавсия этиб бориш.

1. Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, Марказ вакиллари ва малакали мутахассислардан иборат таркибда экспертлар кенгашини тузиш, заруратга кўра, унинг таркибига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиб бориш.

2025 йил июнь

Марказ
маблағлари

Марказ,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. Экспертлар кенгаши фаолиятига оид ҳужжатларни қабул қилиш.

2025 йил июнь

3. Экспертлар кенгаши фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

Доимий

4. Болалар учун мўлжалланган контентлар бўйича болалар, уларнинг ота-оналари ва экспертларнинг фикр-мулоҳазаларини экспертлар кенгаши томонидан мунтазам ўрганиб, инобатга олиб бориш.

Ҳар йили
режа асосида

Марказ

3.

Болалар учун мўлжалланган контентлар яратишни мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш.

1. Болалар учун мўлжалланган контентлар яратишнинг буюртмалар режасини ишлаб чиқиш.

Келгуси йиллар учун ҳар йили
июнь
(2025-2026 йиллар учун 2025 йил июнь)

Вазирлик ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Вазирлик, идора, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,
Марказ

2. Буюртмалар режасини тасдиқлаш учун Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратишни мувофиқлаштирувчи кенгашга тасдиқлаш учун киритиш.

3. Буюртмалар режасига мувофиқ контентларни юқори бадиий савияда ишлаб чиқишни ташкил қилиш, тақдимотларини ўтказиш ва кенг оммалаштириш чораларини кўриш.

Белгиланган муддатларда

4.

Болалар учун мўлжалланган контентлар яратишни қўшимча молиялаштириш.

1. Вазирлик ва идоралар, шунингдек, бошқа давлат бошқарув органлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, устав фонди (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ҳамда ундан ортиқ бўлган корхоналар билан Марказ ўртасида тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳамда бўнак тўловларини 30 фоиздан юқори бўлган миқдорда тўлаш.

Келгуси йиллар учун ҳар йили
июнь
(2025-2026 йиллар учун 2025 йил июнь)

Вазирлик ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Вазирлик, идора, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,
Марказ

2. Ушбу вазирлик, идора ва корхоналар томонидан шартномаларда кўрсатилган маблағларни Марказга ўтказиш.

Ҳар йили
1 апрелга қадар
(2025 йил учун
1 сентябрга қадар)

3. Болалар учун мўлжалланган контентлар яратишни ташкил этиш.

Белгиланган муддатларда

5.

Марказ буюртмаларига асосан ишлаб чиқилган контентлар бўйича муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга оид муносабатларни оқилона йўлга қўйиш ҳамда контентлардан самарали фойдаланиш.

1. Марказ буюртмаларига, шу жумладан, вазирлик, идора ва корхоналар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ишлаб чиқиладиган контентларда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга оид муносабатларни шартномаларда аниқ белгилаш.

Бунда қоида тариқасида, контентлардан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқларни Марказга тегишли бўлишини инобатга олиш.

Шартномалар тузиш давомида

Марказ,
тегишли вазирлик, идора ва корхона ҳамда бошқа субъектлар

2. Марказ буюртмаси асосида контент яратган субъектлар 2030 йил 1 январга қадар шартномада назарда тутган ҳолда ушбу контентларни бевосита ўзлари томонидан реализация, шу жумладан, прокат қилишдан тушган маблағларнинг 50 фоизини ўз тасарруфига олиб қолиш, улар ушбу маблағларни Марказ билан келишган ҳолда ўз фаолиятларини ривожлантиришга сарфлашини йўлга қўйиш.

Белгиланган муддатларда

6.

Республикада болалар учун ихтисослашган телерадиоканаллар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда қўллаб-қувватлаш.

2. «Bolajon» ва «Aqlvoy» телеканалларининг телерадио-эшиттиришларни узатиш ва тарқатиш, шунингдек, «Ўзбектелеком» АЖ томонидан кўрсатиладиган телекоммуникация хизматлари билан боғлиқ харажатларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.

2025 йил
августдан бошлаб доимий

Давлат бюджети маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги

3. Болалар контентини ривожлантириш маркази фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ҳудудида марказ учун офис биноси, студиялар ҳамда павильонларни ташкил этиш масаласини ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.

2026 йил июнь

2026-2027 йиллар Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий
ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

7.

Болалар учун мўлжалланган энг яхши теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатишни рағбатлантириб бориш.

1. Марказ томонидан болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун танловини эълон қилиш.

Бунда ҳар бир танлов қийматини базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача миқдорда белгилаш.

Ҳар йили

Давлат бюджети маблағлари

Марказ

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июндаги «Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-294-сон қарори билан ушбу мақсад учун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига Давлат бюджети ҳисобидан ажратилган маблағларни Марказга йўналтириш.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Марказ

8.

«Баркамол авлод» болалар мактабларида босқичма-босқич иқтидорли ёшларни селекция қилиш ва уларнинг иқтидорини янада ривожлантириш бўйича креатив индустрия йўналишида тўгараклар (кейинги ўринларда — тўгараклар) фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси «Баркамол авлод» болалар мактабида хоналарни таъмирлаш, жиҳозлаш ва тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Баркамол авлод» болалар мактабларида босқичма-босқич тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш.

2026 йилдан бошлаб босқичма- босқич

3. Тўгаракларга жалб этилган мутахассисларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 30 баравари миқдорида лавозим маоши тўлаш.

Бунда:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан фаолияти йўлга қўйиладиган тўгаракларга жалб этиладиган мутахассисларга зарур маблағларни ажратиш учун молия йили бўйича тегишли ҳисоб-китоблар Рақамли технологиялар вазирлигига киритилади;

Рақамли технологиялар вазирлиги ушбу тақдим этилган ҳисоб-китобларда кўрсатилган жами маблағларни ўн кун муддатда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказиб беради.

Ҳар йили
1 апрелга қадар
(2025 йил
учун
1 августга қадар)

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

9.

«Рақамли авлод» лойиҳаси доирасида ҳар йили «Рақамли авлод IT оромгоҳи», «Рақамли авлод қизлари», «Рақамли авлод IT ҳафталиги» ва бошқа сайёр тадбир ва танловлар, шунингдек, IT мусобақа ва хакатонлар ўтказишни йўлга қўйиш.

1. «Рақамли авлод» лойиҳаси доирасида тадбир ва танловларда иштирок этишни ташкил қилиш, ўқувчи-ёшлар ўзларининг креатив ғояларини, лойиҳаларини амалга оширишлари учун замонавий бино билан таъминлаш.

2025 йил 31 декабрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. «Рақамли авлод» лойиҳаси доирасида тадбир ва танловларнинг республика босқичини ўтказиш.

Ҳар йили режа-жадвал асосида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари,
Марказ
маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Марказ

3. «Рақамли авлод» лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбир ва танловлар ғолибларини ривожланган давлатларга таълим саёҳатига юбориш.

Бунда «Digital Generation Uzbekistan» нодавлат нотижорат ташкилотига «Рақамли авлод» лойиҳасини амалга оширишга ҳамда «Ренессанс» оромгоҳида ўқув-семинар тренингларни ташкил этишга рухсат бериш.

Ҳар йили режа-жадвал асосида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

10.

Замонавий технологиялар асосида болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш йўналишида кадрлар тайёрлаш.

1. Ушбу йўналишда кадрлар тайёрлаш бўйича ҳар йили:

«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан жаҳондаги етакчи олий таълим ташкилотларида бакалавриат дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш учун 5 та квота;

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари доирасида жаҳондаги етакчи компанияларда амалиёт (стажировка) ўташ учун 10 та квота ажратиш.

Ҳар йили
йил давомида

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Марказ

2. Марказ томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда танлов асосида аниқланган шахсларга ушбу таълим грантлари ва имкониятлардан фойдаланишни йўлга қўйиш.

11.

Болалар учун мўлжалланган контентлар яратиш бўйича солиқ имтиёзлари ва бошқа преференцияларни тақдим этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги «Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-183-сон қарорида назарда тутилган:

солиқ имтиёзларини тақдим этиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

2025 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Солиқ қўмитаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

солиқ имтиёзлари ва бошқа преференцияларни қўллаш тартибига оид Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил июль

Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Марказ

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2025 й., 07/25/183/0446-сон; 17.09.2025 й., 07/25/277/0833-сон; 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон; 04.06.2026 й., 06/26/103/0561-сон)