Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.1997 06.04.1994 йилдаги 186-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.1997
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ ВА СТАТИСТИКА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 майдаги 253-сонли «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий сиёсатни амалга оширишнинг таъсирчан механизмини яратиш, бозор муносабатларини макроиқтисодий бошқаришнинг ролини ошириш, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш учун ахборот-таҳлилий негизни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси («Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси) зиммасига қуйидагилар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича ишлаб чиқилган стратегия, қоидалар ва устуворликлар асосида уларни амалга ошириш механизмини, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг истиқболли вариантларини белгилаш, республиканинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга қаратилган муҳим халқ хўжалиги муаммоларини комплекс ҳал этишнинг мақсадли дастурларини, табиий ва меҳнат ресурсларидан, яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланишни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларини ўрганиш ва умумлаштириш ҳамда уларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириб бориш, иқтисодий сиёсатнинг устуворликларини амалга ошириш механизмига тузатишлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика иқтисодиёт ташкилотлари, вазирликлари, идоралари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий бошқарув органларининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш истиқболини белгилаш соҳасидаги фаолиятларини ўзаро мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ хўжалиги ҳисобот ва йиғма прогноз балансларини ишлаб чиқиш асосида тармоқ ва ҳудудий-таркибий ўзгаришларнинг макроиқтисодий мутаносибликларини, тамойилларини таҳлил қилишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ривожланиш ҳамда моддий фаровонликни ошириш йўналишларини, аҳолини муайян тарзда ижтимоий ҳимоя қилиш, республика истеъмол товарлари ва хизматлар кўрсатиш бозорини тўлдириш, меҳнат ресурсларини иш билан оқилона таъминлаш чора-тадбирларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий ва идоравий ўзгаришлар, инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш механизми, ҳудудларни истиқболли ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш бўйича таклифларни асослаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон бозорида рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ва хизматлар кўрсатилишини таъминловчи индустрлаштириш ва аграр сиёсатни амалга оширишнинг, коммуникация воситаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ҳамда йўлларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар экспортини кенгайтириш, хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли савдо иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг аниқ йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш механизмини асослаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона статистика сиёсатини олиб бориш ва республика статистика тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ишларни ташкил этиш, уларни халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмаси 1, 1а иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболни белгилаш ва статистика ҳудудий органларининг намунавий тузилмалари ва ходимларининг сони 2, 2а, 3, 4, 5 иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларининг чекланган сони тегишли иш ҳақи фонди доирасида 260 кишидан иборат этиб белгилансин (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитада раиснинг бир нафар биринчи ўринбосари, раиснинг беш нафар ўринбосарлари — бошқарма бошлиқларига ҳамда раиснинг бир нафар ўринбосари — Бош ҳисоблаш маркази бош директори шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 11 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат мақоми, моддий-маиший таъминот, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазирга, раис ўринбосарлари — вазирнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси бўлимлар ва кичик бўлимлар бошлиқларига Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 590 ва 589-сон (2-илова) қарорларига мувофиқ бошқарма ва бўлим бошлиқлари учун тегишли равишда белгиланган Ягона тариф сеткаси бўйича тариф ставкалари, амалдаги моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитларини сақлаб қолган ҳолда, жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармаларининг, иқтисодиётни мувофиқлаштириш ва статистика туман (шаҳар) бўлимларининг бўйсуниши, улар раҳбарларининг лавозимга тайинланиши ва ундан озод этилиши, хизмат мақоми, ходимлар сони бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 26 июндаги 316-сон қарори билан белгиланган тартиб сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболни белгилаш ва статистика бўйича ҳудудий бўлинмаларнинг раҳбарларига ва ходимларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда ҳокимликларнинг тегишли даражадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раисига зарурат бўлганда белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида қўмитанинг тасдиқланган марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон Республикаси Ишлаб чиқариш кучларини ўрганиш бўйича Кенгашни унинг штатлари ва ходимлар сонини Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг Иқтисодиёт ва статистика илмий-тадқиқот институти билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иқтисодиёт институти ўртасида тақсимлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва статистика илмий-тадқиқот институти ҳамда Ишлаб чиқариш кучларини ўрганиш бўйича Кенгаш негизида Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг Иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилсин. У Тошкент шаҳар, Буюк ипак йўли кўчаси, 42-уйдаги, Ўқув-консалтинг маркази эса Тошкент шаҳар, Рахматулин кўчаси, 314-уйдаги бинога жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги илгари Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг Иқтисодиёт ва статистика илмий-тадқиқот институтида ўрнатилган барча алоқа воситаларини, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситаларини Иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ихтиёрида қолдирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг Кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг Бозор муносабатлари ўқув-консалтинг марказига айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги вазифалар ва фаолият йўналишларини ҳисобга олган ҳолда қўмита тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош ҳисоблаш марказининг тузилмасини ва Уставини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва Тошкент шаҳар Истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармалари тўғрисидаги Намунавий низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш бўйича ташкилий масалаларни ҳал этсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда институтнинг илмий-тадқиқот ишлари йўналишларини, унинг тасдиқланган давлат илмий-техника дастурларини бажаришда қатнашувини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тасарруфидаги муассаса ва ташкилотлар ходимлар сонини, тузилмаларини ҳамда Уставини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 августдаги 367-сон қарорининг 1, 2, 3, 4-бандлари (3-хатбошидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 26 июндаги 316-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбоши 2-илова билан, 2-бандининг бешинчи хатбошидаги «ҳисоблаш марказининг бошлиғи эса тегишли ҳудудий истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳисобланади» деган қисми, 5-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 6 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186-сон