Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.1997 26.06.1993 йилдаги 316-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.1997
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ ВА СТАТИСТИКА
ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИ ИШИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА
ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1997 йил 22 майдаги 253-сон «Ўзбекистон Республикаси макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистика ва истиқболни белгилаш-таҳлилий ишларни чуқурлаштириш, давлат статистика ахборотининг ишончлилигини ва республикада иқтисодий ислоҳотларнинг қандай бораётганлигини тўлақонли таҳлил этиш, бу ишда истиқболни белгилаш ва статистика органларининг роли ва масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман (шаҳар) иқтисодиётни мувофиқлаштириш ва статистика бўлимларининг намунавий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва туманлар иқдисодиётни мувофиқлаштириш ва статистика бўлимлари туман (шаҳар) ҳокимига ҳамда вилоят ва Тошкент шаҳар истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармасига бўйсунадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) иқтисодиётни мувофиқлаштириш ва статистика бўлимларининг раҳбарларини, шунингдек, уларнинг ҳисоблаш марказлари раҳбарларини тайинлаш туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тақдимномаларига мувофиқ тегишли вилоят, Тошкент шаҳар истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармалари томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётни мувофиқлаштириш ва статистика бўлимининг бошлиғи лавозими бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари, ҳисоблаш марказининг бошлиғи эса — иқтисодиётни мувофиқлаштириш ва статистика бўлими бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) иқтисодиётни мувофиқлаштириш ва статистика бўлимлари ходимларининг Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 августдаги 367-сон қарори билан белгиланган сони қисқартирилиши мумкин эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик, хусусий корхоналар, кооперативлар фаолияти тўғрисидаги статистика ахборотини тўла қамраб олиш ва унинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида истиқболни белгилаш ва статистика маҳаллий органларининг вакиллари янги бозор тузилмаларини рўйхатга олиш бўйича комиссияларнинг таркибига албатта киритиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ва Тошкент шаҳар истиқболни белгилаш ва статистика бошқармалари тегишли ҳудудлар ҳокимига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига бўйсунадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ва Тошкент шаҳар истиқболни белгилаш ва статистика бошқармалари раҳбарларини, шунингдек, уларнинг ҳисоблаш марказлари раҳбарларини тайинлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармасининг бошлиғи лавозими бўйича вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 апрелдаги 186-сон қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар истиқболни белгилаш ва статистика вилоят, туман, шаҳар органларининг муҳим вазифалари ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли ва аниқ статистика ахбороти, уни таҳлил этиш тизимини шакллантириш, ҳокимият ва бошқарув, маҳаллий ва республика органларини зарур маълумотлар билан тез таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларига қарашли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида табиий ва меҳнат ресурсларидан, барпо этилган ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланишнинг қисқа муддатли ва истиқболини белгилашни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатга қобил маҳсулотлар ишлаб чиқаришни устувор ривожлантириш, ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларни комплекс ривожлантириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳокимлик бошқармалари ва бўлинмаларининг, корхоналар, ташкилотларнинг, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг, ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши истиқболини белгилашга оид фаолиятини мувофиқлаштириш, ягона статистика сиёсатини ўтказиш, шунингдек, бу ишга услубий раҳбарлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларда ҳисоб, ҳисоботнинг ҳолатини ва ҳисобот маълумотларининг ишончлилигини мунтазам текшириш, дастлабки ҳисоб ва ҳисоботнинг йўлга қўйилишини яхшилашда уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий талабларга жавоб берувчи ҳисобот кўрсаткичлари тизимини жорий этиш, статистикани халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқ келтиришни босқичма-босқич амалга ошириш, маълумотларни тўплаш ва уларни қайта ишлашнинг илғор тизимларини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман, шаҳар, вилоят ва республика истиқболни белгилаш ва статистика органларининг куч-ғайратларини статистика ишларига, давлат буюртмаларининг бажарилишига, олинаётган ахборот холис таҳлил этилишига ва тегишли ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболи белгиланиши ишлаб чиқилишига қаратсинлар. Қайд этиб ўтилган органларга уларга хос бўлмаган функциялар юклаб қўйилишига йўл қўйилмасин, уларнинг самарали ишлашлари учун зарур шароитлар яратсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилаётган ахборотнинг ишончлилиги учун марказий аппарат томонидан назоратнинг кучайтирилиши билан бир қаторда истиқболни белгилаш ва статистика тизими туман, шаҳар ва вилоят бўғинларининг статистика ва истиқболни белгилаш-таҳлилий ишлари тезкорлиги ва сифатини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболни белгилаш ва статистика органлари тизимининг ахборот-ҳисоблаш негизи мустаҳкамланишини таъминласинлар. Туман, шаҳар, вилоят ҳисоблаш марказлари тузилмасида таҳлилий ишлар бўйича махсус бўлинмалар тузишни назарда тутсинлар, уларни тақдим этилаётган ахборотнинг ишончлилигини баҳолашга ва уни таҳлил қилишни амалга оширишга қодир бўлган малакали иқтисодчи кадрлар билан тўлдирсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 апрелдаги 186-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига қуйидагилар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини ишончли статистика ахбороти билан тез таъминлаш, уни чуқур таҳлил қилиш асосида республиканинг жаҳон ҳамжамиятига киришини, жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда республика халқ хўжалиги комплексининг самарали ихтисослашуви бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор иқтисодиёти шаклланиши жараёнига таҳлилий-истиқболни белгиловчи баҳо бериш, хўжалик механизмини, бошқарув усул за услубларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ хўжалигини таркибий қайта қуриш, инвестиция сиёсатини шакллантириш, рақобатга қобил тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ишлаб чиқаришларни устувор ривожлантириш, ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш, Қорақалпоғистон Республикасини, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларни комплекс ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро фойдали ташқи иқтисодий, савдо ва илмий-техника алоқаларини ривожлантириш, чет эл инвестицияларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика аҳолисининг моддий фаровонлигини мустаҳкамлаш, унинг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича таклифларни асослаб бериш, халқ турмуши даражасини ошириш, экологик вазиятни соғломлаштириш йўналишлари ва йўллари истиқболини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона статистика сиёсати юргизиш, халқ хўжалиги фаолият кўрсатишининг вужудга келаётган шароитларини, бозор муносабатларига ўтишни, нархларнинг ўзгаришини, мулкчиликнинг хилма-хил шакллари ривожланишини акс эттирувчи илмий асосланган ҳисобот кўрсаткичлари тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни тўплаш ва уларни қайта ишлашнинг илғор тизимларини жорий этиш, компьютерлаштиришни кенг жорий этиш ва республика ҳисоблаш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий счётлар ва халқ хўжалиги баланси тизими услубиятини ишлаб чиқиш, бутун статистикани замонавий халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқлаштириш ишларига раҳбарлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молия вазирлиги (ўртоқ Э. Ж. Боқибоев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда 10 кун муддатда ҳисоблаш марказларида, шунингдек, туман (шаҳар) истиқболни белгилаш ва статистика органларида амалга ошириладиган таҳлилий ишларни таъминлашга бюджетдан маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йилдан бошлаб истиқболни белгилаш ва статистика органларининг моддий негизини мустаҳкамлашга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳисоб-китоблари бўйича мақсадли йўналишда зарур валюта ва бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси (Б. С. Ҳамидов) 20 кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистикани такомиллаштириш бўйича янги вазифаларни ва ҳисоблаш марказлари фаолиятини мувофиқлаштиришни ҳисобга олган ҳолда Бош ҳисоблаш маркази ва унинг тузилмаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппарат ва ўзига қарашли ташкилотларнинг иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг замонавий талабларига жавоб берувчи малакали ходимлар билан бутланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 августдаги 367-сон қарорининг 1, 3-бандлари (1, 2, 3-иловаларни тасдиқлашга оид қисми) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 26 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
316-сон