Ҳужжат кучини йўқотган 19.10.2004 27.07.1998 йилдаги 314-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.10.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 24 июлдаги ПФ-2059-сон Фармонини рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмаси (2-илова) ва штатдаги ходимлар сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 40 нафар этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари ҳудудий бошқармаси ва туман хизматининг намунавий тузилмалари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси раисига зарур ҳолларда Қўмита марказий аппарати ва унга қарашли ҳудудий органларнинг тасдиқланган тузилмаларига ходимларнинг белгиланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасига Қўмита раисининг икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасининг ҳайъати таркиби етти кишидан иборат этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари мақомига кўра тегишли равишда вазирга, вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасининг раиси айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш бош давлат инспектори, унинг ўринбосарлари эса, тегишли равишда бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари бошқармаси бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан вилоятлар ер ресурслари бошқармалари бошлиқлари эса вилоят ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ресурслари туман хизматлари бошлиқлари туман ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари бошқармаси, вилоятлар ер ресурслари бошқармалари томонидан тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ер ресурслари бошқармаси бошлиғи, ер ресурслари вилоят бошқармалари ва туман хизматлари бошлиқлари айни пайтда тегишли ҳудудларда ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш давлат инспекторлари ҳисобланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари давлат қўмитаси марказий аппарати фаолиятини маблағ билан таъминлаш республика бюджети маблағлари ҳисобига, ер ресурслари ҳудудий бошқармалари ва туман хизматларини маблағ билан таъминлаш эса маблағ маҳаллий бюджет маблағлари ва уларнинг хўжалик фаолияти даромадлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда ер ресурслари вилоят бошқармаси ва туман хизмати тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудий бошқармалар ва хизматларини ташкил этиш, уларни жойлаштириш, алоқа, асбоб-ускуналар, техник воситалар ва автотранспорт билан таъминлаш юзасидан ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан Қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларини келишиб олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ер тузиш, ер мониторингини амалга ошириш ва давлат ер кадастрини юритиш бўйича бош буюртмачи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаштириш институти бош лойиҳаловчи — дастлабки лойиҳа, лойиҳа ишлари, қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган режалаштириш-картография материалларини тайёрлаш ва нашр этиш ҳамда давлат ер тузиш, ер мониторинги ва давлат ер кадастрига боғлиқ бошқа изланишларнинг бажарувчиси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқшунослик ва агрокимё институти тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш, ошириш ва қайта тиклаш билан боғлиқ тупроқшунослик бўйича илмий ишларнинг, бошқа тадқиқотлар ва изланишларнинг бажарувчиси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасини ер ресурсларини ўрганиш, ер тузиш, ер мониторингини ва давлат ер кадастрини юритиш билан боғлиқ махсус тадқиқотлар ва изланишларни, лойиҳалаш ҳамда бошқа ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган аэрокосмик суратга олиш материаллари, турли масштабдаги харита-картография асослари, топография ишлари ва маълумотлари билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси белгиланган тартибда «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасини Давлат кадастрлари ягона тизимини юритишни таъминлаш учун қишлоқ жойлардаги ерлар давлат кадастрини юритиш билан боғлиқ материаллар билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика бюджетида ва маҳаллий бюджетларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер тузишни амалга ошириш, ер мониторингини, давлат ер кадастрини юритиш ва тупроқшунослик тадбирларини маблағ билан таъминлаш учун маблағларни назарда тутсин. 1998 йилда маблағ билан таъминлаш Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ушбу мақсадлар учун бюджет кўрсаткичларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ер тузиш ва ердан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясига эга бўлган ер тузиш ва ердан фойдаланиш бош бошқармасининг берилаётган ходимлари сони, иш ҳақи фонди ва бошқа харажатларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ва унинг бўлинмалари харажатларига маблағ ажратишни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасига учта енгил автомобиль харажатларига лимит ажратсин. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси транспорт хизмати кўрсатишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплашдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари бошқармаси ва вилоят бошқармаларининг махсус счётларига тушади ҳамда улардан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 88-моддасига мувофиқ янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш чораларини ва ўрмонлар аҳволини яхшилашга йўналтирилган бошқа тадбирларни амалга ошириш учун қатъий мақсадли фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплашдан тушадиган маблағларни жамлаш ва ундан фойдаланиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тупроқшунослик ва агрокимё институти ходимлар сони ва маблағ билан таъминлаш ҳажми, шунингдек Тошкент шаҳар, Қамарнисо кўчаси, 3-уйда жойлашган бинолар комплекси, иншоотлар, асбоб-ускуналар билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси балансидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси балансига берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда зарур миқдорда ер тузиш мутахассислари, тупроқшунослар, харита тузувчилар тайёрлаш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси марказий аппарати Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, «М» мавзесидаги «Ўздаверлойиҳа» институти биносига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси марказий аппаратини зарур алоқа воситалари, шу жумладан учта ҳукумат алоқаси телефони билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Адлия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда амалдаги меъёрий ҳужжатларни ва низомларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. .Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 27 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
314-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
27 июлдаги 314-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси (Ер ресурслари давлат қўмитаси) ер муносабатларини тартибга солиш, ер тузишни, ер мониторингини ташкил этиш, давлат ер кадастрини юритиш, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари давлат қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлари барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси халқаро ташкилотларда ер масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва ер тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш, давлат бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ерлардан фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш, ошириш ва тиклаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор иқтисодиётини ривожлантириш, қишлоқда мулкдорлар синфини шакллантириш эҳтиёжларига мувофиқ ер муносабатларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер тузиш, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер ресурсларини баҳолашни ҳисобга олиб бориш, қулай экологик муҳитни яратиш ва табиий манзараларни яхшилашни такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер фонди ҳолатини кузатиш, ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларни баҳолаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида ер мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ер кадастрини ташкил этиш ва юритиш, ерга эгалик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш, давлат бошқаруви органларини, юридик ва жисмоний шахсларни ернинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, ерларнинг тоифалари, сифат тавсифлари, жойлашган ўрни ва ер участкаларининг ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар бўйича тақсимланиши тўғрисидаги ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, юридик ва жисмоний шахслар, бошқарув органлари, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш, йўл қўйилаётган қонун бузилишларини бартараф этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер фондидан фойдаланишни яхшилаш, тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш, ошириш ва тиклаш Миллий дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ресурсларининг аҳволи тўғрисида ҳар йиллик Миллий ҳисобот тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер муносабатлари соҳасида ягона илмий-техника сиёсатини ўтказиш, ер тузишни, давлат ер кадастрини юритишнинг энг янги жаҳон технологияларини ўрганиш ва жорий этиш ҳамда Ер ресурслари давлат қўмитаси ташкилотларини замонавий техника воситалари ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси билан биргаликда вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, қишлоқлар ва овуллар маъмурий чегараларини белгилаш (аниқлаштириш) ишларини ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер тузиш, давлат ер кадастри ва тупроқшунослик соҳаси мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ресурсларини бошқариш, тупроқ унумдорлигини ошириш тизимини такомиллаштириш, Ватанимиз ютуқларини чет элларда тарғиб қилиш мақсадида хорижий мамлакатлар билан алоқаларни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ресурсларидан фойдаланиш мақсадли дастурлари бўйича хорижий компаниялар, фирмалар, илмий марказлар билан ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер мониторинги, давлат ер кадастрини юритиш, ер участкаларига ҳуқуқларни, сервитутлар тўғрисидаги битимларни рўйхатдан ўтказиш, тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш, ер ресурсларини ҳисобга олиш, ердан фойдаланиш ва унинг муҳофаза этилиши устидан назорат қилиш, шунингдек Ер ресурслари давлат қўмитасига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминловчи бошқа мақсадлар учун зарур бўлган ер тузиш, тупроқ, геоботаника, топография, картография ва ерни баҳолаш ишлари бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ўз ваколатлари доирасида тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича зарур ахборотларни сўраш ва текин олиш, тупроқ кадастр маълумотларига мувофиқлигини аниқлаш учун тупроқни анализ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат мажлисларида давлат бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларининг ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича текширишлар ўтказиш, давлат бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши сабаблари ва шароитларини бартараф этишга йўналтирилган ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айбдор мансабдор шахсларни ва фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортиш, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарарни қоплаш тўғрисида даъво қилиш, тегишли корхоналарга ва ташкилотларга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шахсларни жавобгарликка тортиш учун тақдимномалар юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда маҳаллий ҳокимият давлат органларига ер участкаларини олиб қўйиш, шу жумладан ер ижараси шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, шунингдек ердан фойдаланишни чеклаш ва тўхтатиб қўйиш тўғрисида материаллар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалаларини биргаликда ишлаб чиқиш учун бошқа вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, муассасалар ва ташкилотлар мутахассисларини белгиланган тартибда жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ер ресурслари давлат қўмитаси ўз ишини коллегиаллик, якка бошчилик ва марказлаштирилган раҳбарликни уйғунлаштириш асосида ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган раис бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси раиси айни пайтда Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш бош давлат инспектори ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ер ресурслари давлат қўмитаси раисининг икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари давлат қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси раисининг ўринбосарлари айни пайтда Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ер ресурслари давлат қўмитаси таркибига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ер ресурслари бошқармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ер ресурслари хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздаверлойиҳа» ер тузиш давлат илмий-лойиҳалаштириш институти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқшунослик ва агрокимё институти киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари бошқармаси, ер ресурслари вилоят бошқармалари, туман хизматлари фаолият кўрсатаётган тегишли ер тузиш хизматлари негизида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари бошқармаси, ер ресурслари вилоят бошқармалари, туман хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасига бўйсунади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари бошқармаси бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан, вилоятлар ер ресурслари бошқармалари бошлиқлари эса вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси томонидан тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари бошқармаси, вилоятлар ер ресурслари бошқармалари бошлиқлари айни пайтда тегишли ҳудудларда ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза этишни назорат қилиш давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ер ресурслари туман хизматлари бошлиқлари туман ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари бошқармаси, вилоятлар ер ресурслари бошқармалари томонидан тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари туман хизматлари бошлиқлари айни пайтда туман ҳудудида ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза этишни назорат қилиш давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Ўздаверлойиҳа» ер тузиш давлат илмий-лойиҳалаштириш институтининг бош директори ва Тупроқшунослик ва агрокимё институтининг директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси томонидан тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ер ресурслари давлат қўмитасида Ер ресурслари давлат қўмитаси раиси — ҳайъат раиси, унинг ўринбосарлари ва Ер ресурслари давлат қўмитасининг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қарорлари, қоидага кўра, Ер ресурслари давлат қўмитаси раисининг буйруқлари билан рўёбга чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари давлат қўмитаси раиси билан ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда Ер ресурслари давлат қўмитаси ўз қарорини ҳаётга татбиқ этади, вужудга келган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради, ҳайъат аъзолари, ўз навбатида, ўз фикрини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига билдиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ер ресурслари давлат қўмитаси, зарурат бўлганда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қарорлар, буйруқлар, йўриқномалар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ер ресурслари давлат қўмитаси раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари давлат қўмитаси фаолиятига раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикасининг давлат органларида ва бошқа органларида ва ташкилотларида, шунингдек халқаро ташкилотларда Ер ресурслари давлат қўмитаси номидан вакиллик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради, йўриқномаларни, нормаларни, қоидаларни ва бошқа норматив ҳужжатларни тасдиқлайди, кўрсатмалар беради ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг белгиланган сони доирасида Ер ресурслари давлат қўмитаси марказий аппарати, унга қарашли Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари бошқармаси, ер ресурслари вилоят бошқармалари, туман хизматлари штат жадвалини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари давлат қўмитаси таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва аппарати ходимларининг жавобгарлик даражасини белгилайди, белгиланган тартибда уларни рағбатлантириш ва жазолаш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари давлат қўмитаси ҳузурида илмий-техника кенгашини ташкил этади, унинг таркибини белгилайди ҳамда кенгаш тўғрисида низомни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари давлат қўмитаси таркибига кирувчи ташкилотлар ва ҳудудий органлар устав (низом)ларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари давлат қўмитасини, унинг таркибий бўлинмаларини, ташкилотларини ва илмий-ишлаб чиқариш дастурларини маблағ билан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий-хўжалик фаолият таҳлилини, пул маблағлари ва моддий бойликлар сақланиши устидан назоратни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тежамкорлик режимига риоя этилишини, тўғри ва ишончли ҳисоб-китоб ва ҳисобот юритилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ер ресурслари давлат қўмитаси марказий аппарати фаолиятини маблағ билан таъминлаш республика бюджети маблағлари ҳисобига, ер ресурслари ҳудудий бошқармалари ва туман хизматларини маблағ билан таъминлаш эса маҳаллий бюджетлар маблағлари ва уларнинг хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, тегишли штампларга ва бланкларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
27 июлдаги 314-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси марказий аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси

Жами ходимлар сони — 40 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
27 июлдаги 314-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари вилоят бошқармасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
27 июлдаги 314-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари туман хизматининг