Ҳужжат кучини йўқотган 15.10.2004 24.07.1998 йилдаги ПФ-2059-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.10.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 15 октябрдаги ПФ-3502-сонли «Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси қоидаларини рўёбга чиқариш, ерга оид муносабатлар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ер ресурсларини бошқариш структурасини такомиллаштириш ва ер фондидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар ташкил қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ер тузиш ва ердан фойдаланиш Бош бошқармаси билан ердан фойдаланишни назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Pecпубликаси Ер ресурслари давлат қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудий ер тузиш хизматлари негизида Қорақалпоғистон Республикаси ер ресурслари бошқармаси, ер ресурслари вилоят бошқармалари ва туман хизматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ерга оид муносабатларни тартибга солиш, ер тузишни, ерлар мониторингини амалга ошириш, давлат ер кадастрини юритиш ҳамда ерлардан фойдаланишни назорат қилиш ва уларни муҳофаза этиш соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ресурслари бўйича ҳудудий бошқармалар ва хизматлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасига бўйсунадилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоят ҳокимликларига ҳисобот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат қилиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва ерга оид қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш, ердан фойдаланиш, уни сақлаш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва қайта тиклаш соҳасида давлат бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер фондидан фойдаланишни яхшилаш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва қайта тиклаш борасидаги Миллий дастурни ишлаб чиқиб, амалга ошириш ҳамда ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида йиллик Миллий ҳисоботни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор иқтисодиётини ривожлантириш, қишлоқда мулкдорлар синфини шакллантириш талабларига мувофиқ ерга оид муносабатлар тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер тузишни ташкил этишни, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, ер ресурсларига бериладиган баҳони ҳисобга олишни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиб, амалга ошириш, қулай экология муҳитини вужудга келтириш ва табиат манзараларини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер фондининг ҳолатини кузатиб бориш, ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларни баҳолаш, ерга салбий таъсир ўтказиш жараёнлари оқибатларининг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида ерлар мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ер кадастрини ташкил этиш ва юритиш, ерга бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш, давлат ҳокимияти органларини, юридик ва жисмоний шахсларни ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, сифат хусусиятлари, ер участкаларининг қаерда жойлашгани ва ҳажмлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар бўйича тақсимланиши тўғрисида ҳаққоний маълумотлар ва ҳужжатлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш, юридик ва жисмоний шахслар, бошқарув органлари, маҳаллий ҳокимият органлари қонун талабларига риоя этишларини таъминлаш, йўл қўйиладиган бузилишларни бартараф этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер тузишни ташкил этиш борасидаги энг янги жаҳон технологияларини ўрганиш ва жорий этиш, ердан фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш соҳасидаги илмий тадқиқотларни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер тузиш, давлат ер кадастри ва тупроқшунослик соҳасида банд бўлган мутахассислар тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ўз ваколати доирасида қабул қиладиган қарорлар барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этиш учун мажбурийдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги техник инвентаризация республика ва ҳудудий кадастр бюролари ер тузиш, ердан фойдаланиш, шаҳарлар ҳамда қишлоқларнинг ерларини баҳолаш ва уларнинг мониторинги масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасига ҳисобот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ер тузиш бўйича Давлат илмий-лойиҳа институти «Ўздаверлойиҳа» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тупроқшунослик ва агрохимия институти Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси таркибига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздаверлойиҳа» илмий-лойиҳа институти ҳамда Тупроқшунослик ва агрохимия институти давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажарадиган ер-кадастр, ер тузиш, тупроқ ва геоботаника ишлари топография ишларига тенглаштирилиши ҳамда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2059-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 7-сон, 135-модда)