24.03.2026 йилдаги ПҚ-107-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда спорт соҳасидаги субъектларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, соҳани ривожлантириш учун спорт федерация (уюшма)лари ва профессионал спорт клублари бошқарувига босқичма-босқич тадбиркорларни ҳамда соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий йўналишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар мазкур қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) спорт соҳасини молиялаштиришнинг замонавий механизмлари ва муқобил молиялаштириш манбаларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) спорт соҳасига ажратилаётган маблағлар йўналтирилишини марказлаштириш, бюджет маблағлари ҳажмини кенгайтириш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) спорт соҳасида бизнесни ривожлантириш мақсадида замонавий механизмларни жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) профессионал футбол клубларида корпоратив бошқарувни жорий этиш орқали уларнинг фаолиятини тижоратлаштириш ҳамда уларга қулайликлар яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Молиялаштириш механизмини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Спорт вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Спорт соҳасида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарманинг васийлик кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Жамғармани молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича республика комиссиясига спорт соҳаси учун, истисно тариқасида, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг тизимидаги корхоналарни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда ҳомий сифатида бириктириш ҳамда ҳомийлик маблағлари миқдорини белгилаб боришга рухсат берилсин. Бунда мазкур ҳомийлик маблағлари Жамғармага йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йилда Жамғармага Давлат бюджетидан 700 миллиард сўм маблағ ажратилишини, 2027 йилдан бошлаб Спорт вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига асосан зарур маблағлар Давлат бюджети параметрларида кўзда тутиб борилишини таъминласин. Бунда 2026 йилда Жамғармага ажратиладиган маблағлардан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 200 миллиард сўм 2026 йил 1 апрелга қадар, қолган қисми йил якунига қадар ҳар чоракда ажратиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига 2026 йил 1 июнга қадар 100 миллиард сўм ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Суперлигадаги ҳар бир футбол клуби учун 2026 йилда 35 миллиард сўмдан, 2027 йилда 30 миллиард сўмдан ва 2028 йилда 25 миллиард сўмдан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш, Миллий паралимпия қўмитасини сақлаш билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар учун ҳамда мамлакатимизда нуфузли халқаро спорт тадбирларини юқори савияда ўтказиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Миллий олимпия қўмитасига 55 миллиард сўм, Миллий паралимпия қўмитасига 50 миллиард сўм ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари тегишлилиги бўйича Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталарининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ўрнатилган тартибда ушбу ташкилотларга ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталарига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) олимпия ва паралимпия спорт турларини ривожлантириш, Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталарини сақлаш билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларни молиялаштириш, миллий терма жамоаларнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ҳамда бошқа нуфузли халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриши ва уларнинг иштирокини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) спорт федерация (уюшма)лари фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) республика ҳудудида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича ташкил этиладиган халқаро спорт тадбирлари харажатларини қоплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон футбол ассоциациясига профессионал футбол клублари фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) спорт федерация (уюшма)ларига уларнинг фаолиятини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақалари республика босқичи — «Президент Олимпиадаси» мусобақаларини ташкил қилишга доир (ўтказиш, жойлаштириш, тақдирлаш ва бошқалар) харажатларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) профессионал футбол клубини бошқарувга олган ва спорт федерация (уюшма)сига жалб этилган тадбиркорларнинг соҳани ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳалари учун грантлар ажратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра спорт федерация (уюшма)ларига раҳбар сифатида сайланган давлат ташкилотлари ва давлат иштирокидаги корхоналар раҳбарларига ўзлари раҳбар бўлган спорт федерация (уюшма)ларига тегишли давлат ташкилотларининг бюджетдан ташқари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг маблағлари ҳисобидан Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича республика комиссияси билан келишилган ҳолда маблағ йўналтиришга рухсат берилади. Бунда спорт федерация (уюшма)ларига тадбиркорларни жалб қилиш, ушбу тадбиркорларга кўмаклашиш ҳамда тегишли федерациянинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича шахсий масъулият юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари профессионал футбол клубларига кўмакчи сифатида бириктирилсин. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда профессионал футбол клубларини бошқарувга оладиган тадбиркорларга ташкилий масалаларда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) профессионал футбол клубларига молиявий фаолиятини таъминлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадлари маблағларини ажратиб боришига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 январдаги ПҚ-22-сон қарори билан Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон кураш федерациясига ҳар йили ажратилиши белгиланган 50 миллиард сўм маблағлар ушбу федерацияларга Жамғарма орқали йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқлангунга қадар маблағларни ажратиш Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ушбу бандда кўзда тутилган спорт федерация (уюшма)лари сўровномаларига асосан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ҳар йили Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Спорт соҳасида замонавий бошқарув тизимини жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилаб қўйилсинки, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб спорт соҳасини бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) спорт федерация (уюшма)си фаолияти билан боғлиқ йиллик барча харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркорни спорт федерация (уюшма)ларининг ижро органларига киритиш йўлга қўйилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) бошқарувда тадбиркорлар иштирок этадиган спорт федерация (уюшма)лари рўйхати Миллий олимпия қўмитаси томонидан Спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) тадбиркор спорт федерация (уюшма)си ижро органи аъзолигига олий бошқарув органи қарори билан киритилиши ҳамда спорт федерация (уюшма)си раҳбарлигига сайланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) спорт федерация (уюшма)лари бошқарувига киритилган тадбиркорлар билан спорт федерация (уюшма)сининг олий бошқарув органи томонидан бир йил муддатга ўзаро мажбуриятлар келишуви тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) спорт федерация (уюшма)лари бошқарувига киритилган тадбиркорлар спорт федерация (уюшма)лари фаолиятини ривожлантириш бўйича дастурлар, стратегиялар ва йиллик сметаларни тузишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) тадбиркор спорт федерация (уюшма)си фаолиятини қўллаб-қувватлаш хайриялари ва краудфандинг жамғармалари тизимини йўлга қўйиш, мусобақаларга чипталар сотилишини рақамлаштириш ва турли лотерея ўйинлари, спорт объектлари ҳудудида турли кўнгилочар тадбирларни ўтказиш ёки ижарага бериш ва бошқалар ҳисобига молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) профессионал футбол клублари фаолияти билан боғлиқ бўлган йиллик барча харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳига профессионал футбол клубини ишончли бошқарувга бериш амалиёти жорий этилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан танлов асосида ишончли бошқарувга берилиши режалаштирилаётган профессионал футбол клублари рўйхати Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан эълон қилинади ва танлов муддати 15 кун этиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) профессионал футбол клуби фаолиятини сақлаш харажатларига энг кўп ҳомийлик маблағи киритишни таклиф қилган тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳи ғолиб деб топилади. Бунда профессионал футбол клубига ўтган йилларда ҳомийлик қилиб келган тадбиркорларга устунлик берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) танлов иштирокчиларининг ҳомийлик маблағи киритиш тўғрисидаги таклифлари қиймати бир хил бўлганда, тегишлилиги бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан профессионал футбол клубини ривожлантириш бўйича энг яхши таклиф берган талабгор ғолиб деб эълон қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) танлов ғолиби бўлган тадбиркор ҳамда профессионал футбол клуби таъсисчилари ўртасида ишончли бошқариш тўғрисида шартнома тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) мазкур тартиб муассислари таркибида тадбиркорларнинг улуши 50 фоиздан юқори бўлган профессионал футбол клубларига татбиқ этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vi) профессионал футбол клубини ишончли бошқарувга беришда қонунчиликда назарда тутилган инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиларига қўйиладиган умумий талаблар татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ишончли бошқарувга берилган профессионал футбол клубларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) клубни молиявий ва стратегик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда молиявий шаффофликни таъминлаш мақсадида Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тадбиркор Кузатув кенгашига раислик қилиши мумкин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) клуб раҳбарияти Кузатув кенгаши томонидан тайинланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Кузатув кенгаши клуб фаолиятини ривожлантириш бўйича дастурлар ва узоқ муддатли бизнес-режани тасдиқлайди, клуб истиқболи учун маркетинг ва трансфер сиёсатини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) тадбиркорлар клуб фаолиятини мустақил равишда ташкил этади. Давлат идоралари ва бошқа мансабдор шахсларнинг клуб молиявий фаолиятига ноқонуний аралашувига йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) тадбиркорлар клубни қўллаб-қувватлаш хайриялари ва краудфандинг жамғармалари тизимини йўлга қўйиш, футбол ўйинларига чипталар сотилишини рақамлаштириш ва турли лотерея ўйинлари, ўйингоҳ ҳудудида кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш ёки ижарага бериш орқали молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Профессионал футбол клублари ишончли бошқарувига ва спорт федерация (уюшма)ларига жалб қилинган тадбиркорлар уларнинг самарали фаолият юритиши ҳамда белгиланган мақсад ва вазифаларга эришилишига масъул ҳисобланади, шунингдек, сифат кўрсаткичларига эришиш юзасидан тегишлилиги бўйича Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Белгилансинки, профессионал футбол клублари ишончли бошқарувига ва спорт федерация (уюшма)ларига жалб қилинган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) фойда солиғини ҳисоблашда юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спорт федерация (уюшма)лари ҳамда профессионал футбол клубларининг фаолиятини молиялаштиришга йўналтириладиган ҳомийлик хайриялари шаклидаги маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда камайтирилади. Бунда мазкур имтиёз футбол клубларига ва спорт федерация (уюшма)ларига ҳомийлик маблағлари ажратаётган барча тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил 1 апрелдан 2029 йил 1 апрелга қадар бўлган даврда Суперлига ва Пролигада иштирок этувчи футбол клублари футболчилари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинади ҳамда улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мазкур банднинг «б» кичик бандида назарда тутилган имтиёзлар Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича республика комиссияси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича миллий терма жамоаларни тайёрлаш учун жалб этиладиган хорижий ҳамда Ўзбекистонда туғилган ёки Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган, илғор хориж тажрибасини ўзлаштирган тренерлар, спорт мутахассисларига нисбатан ҳам қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ликвидли гаров таъминотини (спорт федерация (уюшма)лари ва профессионал футбол клубларининг балансида бўлган бино, иншоот ва ер майдонлари бундан мустасно) ҳамда истиқболли бизнес-режаларни тақдим этган ҳолда тижорат банклари томонидан профессионал футбол клубларини сотиб олиш ёки спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари учун 1 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга йиллик 14 фоиз ставкада кредит ажратилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) тижорат банкларининг маржаси «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) профессионал футбол клублари учун спорт объектларини қуриш, уларнинг балансидаги спорт объектларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш харажатлари суммаси профессионал футбол клублари устав капиталига уларнинг бошқарув органлари қарорлари асосида бозор қийматида тадбиркор улуши сифатида киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) профессионал футбол клубини бошқарувга олган ва спорт федерация (уюшма)сига жалб қилинган тадбиркорларнинг ўз маҳсулот (хизмат)лари спортни оммалаштириш ва янада тарғиб қилишга йўналтирилган эфирларни трансляция қилиш давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги марказий ва ҳудудий телеканалларда реклама қилишда 50 фоизли чегирмалар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Давлат активларини бошқариш агентлиги Спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2026 йил якунига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) барча профессионал футбол клубларининг мол-мулклари тўлиқ хатловдан ўтказилишини таъминласин, баланс қийматларини аниқлаш ва ҳисоботларда акс эттирилишини ҳамда фаолиятига тегишли бўлмаган мол-мулкларни тасарруф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) «катта тўртлик» туркумига кирувчи ҳамда шу каби аудит ва консалтинг ташкилотларини жалб қилган ҳолда профессионал футбол клубларининг бозор нархини баҳолаш ва улардаги давлат улушини хусусийлаштириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ушбу бандда кўзда тутилган тартиб таъсисчилари хусусий корхоналар (жисмоний шахслар) бўлган профессионал футбол клубларига тавсия этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Миллий олимпия қўмитасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) спорт федерация (уюшма)лари фаолиятини хатловдан ўтказиш ва йиллик молиявий фаолияти бўйича аудитдан ўтиш тизими ва молиявий ҳисобдорлигини юритиш ҳамда эълон қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш учун консалтинг компаниясини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ўтказилган аудит натижасига кўра спорт федерация (уюшма)лари тузилмаси ва регламентларини халқаро спорт федерациялари қоидаларига мослаштириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳисоб палатаси мазкур қарор билан белгиланган молиявий маблағларнинг самарали ишлатилишини ҳамда бюджетдан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини доимий назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Спорт вазирлиги Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда 2026 йил якунига қадар Жамғарма маблағлари ҳисобидан халқаро консалтинг ташкилотини жалб қилган ҳолда профессионал футбол клублари фаолиятини халқаро футбол ташкилотлари талабларига мувофиқлаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) клубларнинг молиявий фаолиятини юритиш ва ҳар йили мажбурий аудитдан ўтказиш, клубларнинг бюджетдан ташқари ва ҳомийлик маблағларини жалб қилиш ва тижорат фаолияти самарадорлигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) клубларнинг бошқарув тузилмасини замонавий корпоратив бошқариш талабларига мослаштириш ва ходимлар учун KPI кўрсаткичларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) клублар томонидан ўз фаолияти ва молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисоботларни жамоатчилик учун очиқ тарзда эълон қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон футбол ассоциациясига Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда профессионал футбол клубларининг таъсис ва ички ҳужжатлари тўлиқ хатловдан ўтказилишини ҳамда замонавий корпоратив бошқарув тизимига мос бўлган ўзгартиришлар киритилишини ташкил қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Спорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Профессионал футбол клубларининг фаолият юритиш тартиби. Бунда профессионал футбол клублари томонидан маҳаллий ва чет эллик футболчилар, шунингдек, клуб ходимларига иш ҳақи ва бошқа тўловлар мутаносиб миқдорларда тўланиши кўзда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда спорт федерация (уюшма)лари ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур қарор ижросини ташкил қилиш учун Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва спорт вазири А.И. Икрамов масъул ва шахсан жавобгар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қарорнинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-107-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ-107-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт соҳасида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси васийлик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси спорт вазири — Васийлик кенгаши раиси

2.

О.М. Умаров

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3.

О.Р. Фазилкаримов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

4.

Ш.Ш. Махмудов

Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари

5.

М.М. Ташходжаев

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси

6.

Р.С. Ирматов

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти

7.

О.О. Касимов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби

8.

А.Я. Камилов

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси

9.

С.Ж. Полатов

Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари

10.

Х.М. Хусанов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси департамент директори

11.

А.А. Низаметдинов

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи, Васийлик кенгаши котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 07/26/107/0273-сон)