21.01.2026 йилдаги ПҚ-22-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда спорт курашларини янада оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш тизимини яхшилаш ҳамда миллий терма жамоаларнинг нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар спорт курашларини (юнон-рум, эркин ва аёллар кураши) ривожлантириш ва оммалаштиришнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) спорт курашларини оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш ҳамда уларни профессионал спортчи сифатида тайёрлаш, мусобақаларнинг янги турларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) спорт курашлари бўйича замонавий спорт мажмуаларини барпо этиш, мавжуд моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни доимий равишда спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ташкилий чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Спорт курашларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 — 2032 йилларда спорт курашларини ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2026 йилдан бошлаб спорт курашлари бўйича қуйидаги мусобақалар мунтазам ўтказиб борилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Бош прокурор кубоги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Ўзбекистон ботирлари» турнири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида кубок ва чемпионатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 3-бандида кўрсатилган спорт мусобақалари 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан ўтказиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Спортчиларни профессионал тайёрлаш ва улар захирасини яратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ҳузурида Минтақавий спорт курашлари академиясини (кейинги ўринларда — Академия) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) илғор хорижий тажрибани ўзлаштириш ва халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда, спорт курашлари бўйича спортчилар, тренерлар, ҳакамлар ва бошқа спорт мутахассисларини замонавий, инновацион методикалар, илмий-таҳлилий ёндашув асосида тайёрлаш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Бирлашган кураш дунёси, Осиё спорт курашлари федерацияси ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг спорт курашлари бўйича федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) барча даражадаги спорт-таълим ташкилотларида ягона ёндашув асосида спорт курашлари бўйича спортчиларни тайёрлашни ташкил этишга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш маҳорат мактабларида миллий кураш ва спорт курашлари бўйича спортчиларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)да 1 тадан умумий ўрта таълим муассасаларида спорт курашларига ихтисослашган спорт клублари ташкил этилади ва кураш маҳорат мактабларига бириктирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) спортчиларни замонавий илмий-методик ёндашувлар асосида тайёрлаш учун хорижий тренерлар ва мутахассислар жалб этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон кураш федерациясига ҳар йили жами 50 миллиард сўм йўналтириб борилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мазкур маблағлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ва Ўзбекистон кураш федерацияси фаолиятини молиявий таъминлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, миллий терма жамоаларни тайёрлашни ташкил қилишга сарфланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) жиноят натижасида давлатга етказилган зарар бўйича ундирувлар ҳамда ундирилган давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича ундириладиган маблағлардан (тақсимотдан аввал) ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Спорт вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Спорт курашлари ва миллий курашни ривожлантириш жамғармасида жамланади ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон кураш федерациясининг сўровномасига асосан грант сифатида ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) маблағларнинг тақсимоти Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича республика комиссияси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Спорт курашларини оммалаштириш ва кенг тарғиб қилишни ташкил қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ҳар бир туман (шаҳар)да камида биттадан умумий ўрта таълим муассасаларида спорт курашларига ихтисослаштирилган спорт клублар фаолиятини йўлга қўйсин. Бунда ушбу мактабларни спорт инвентарлари билан жиҳозлаб бориш мазкур қарорнинг 9-бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 2026/2027 ўқув йилдан бошлаб зарур инфратузилмаси мавжуд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида спорт курашлари бўйича спорт мактабининг бошланғич тайёргарлик гуруҳлари учун ишлаб чиқилган режа асосида «Болалар учун кураш» дастурини жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) спорт курашлари клубларига эга бўлган ҳамда «Болалар учун кураш» дастури жорий этилган умумий ўрта таълим муассасалари ўртасида спорт курашлари бўйича тизимли равишда спорт мусобақаларини ўтказиб бориш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Спорт вазирлиги Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси билан биргаликда жойларда спорт курашлари билан шуғулланаётган, шунингдек, мусобақаларда қатнашувчи барча спортчилар тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириш тизимини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ёшлар, айниқса уюшмаган ёшларни спорт курашларига кенг жалб этиш ва иқтидорли спортчиларни энг қуйи бўғиндан саралаб боришни ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ҳар йили талабалар ўртасида спорт курашлари бўйича тизимли равишда спорт мусобақалари ўтказиб борилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) олий таълим ташкилотларида спорт курашлари бўйича секция ва клублар фаолияти йўлга қўйилишини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари спорт курашларини оммалаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ёшлар ўртасида туман (шаҳар) ва ҳудуд миқёсида мусобақаларни мунтазам равишда ташкил қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) маҳаллий ўқув-машғулот йиғинлари ва спорт мусобақаларида ҳудудий спорт жамоалари иштирок этишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Спорт вазирлигининг буюртманомалари (виза талабномалари)га кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ташқи ишлар вазирлиги спорт курашлари бўйича жалб этиладиган хорижий спортчи, тренер ва бошқа мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ички ишлар вазирлиги спорт курашлари бўйича жалб этиладиган хорижий спортчи, тренер ва бошқа мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига белгиланган тартибда кўп марталик визалар расмийлаштирилиши (узайтирилиши) ҳамда Ўзбекистон Республикасида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин;
(12-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги спорт курашлари бўйича хорижий спортчи, тренер ва бошқа мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси Н.Т. Йўлдошев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 21 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-22-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 январдаги ПҚ-22-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

1.

Спорт курашлари бўйича спорт инфратузилмасини яхшилаш.

1. Спорт курашлари бўйича ҳудудлардаги спорт иншоотларини хатловдан ўтказиш ҳамда спорт иншоотларининг жорий ҳолати ва таъмирга муҳтожлигини жойига чиқиб ўрганиш.

2. Ўрганиш натижаларига мувофиқ спорт курашлари бўйича спорт иншоотларини капитал таъмирлаш (реконструкция қилиш) бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил март

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

3. Манзилли дастурга мувофиқ жойлардаги спорт курашлари бўйича спорт иншоотларини капитал таъмирлаш (реконструкция қилиш)ни амалга ошириш.

Манзилли дастурда белгиланган муддатларда

2.

Спорт курашлари билан шуғулланувчиларнинг умумий сонини ошириш.

1. Спорт курашлари билан шуғулланувчилар сонини таҳлил қилиш.

2. Илғор хорижий давлатлар (АҚШ, Япония, Туркия, Россия, Грузия, Озарбайжон ва бошқалар) тажрибасини ўрганган ҳолда спорт курашлари билан шуғулланувчилар сонини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил апрель

-

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси,

Спорт вазирлиги

3.

Умумтаълим мактабларида спорт курашларига ихтисослаштирилган спорт клублари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Ҳар бир туман (шаҳар)даги спорт курашларига ихтисослаштириладиган умумтаълим мактаблари рўйхатини шакллантириш.

2026 йил июнь

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

2. Ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумтаълим мактабида спорт курашларига ихтисослашган спорт клубларини ташкил этиш.

2026/2027 ўқув йили

3. Ушбу мактабларни зарур спорт инвентарлари билан жиҳозлаб бориш.

Доимий

4.

Қуролли Кучлар тизимида спорт курашларини янада оммалаштириш ва ривожлантириш.

1. Қуролли Кучлар тизими ҳарбий хизматчилари ва ходимлари орасидан сифатли спорт захирасини шакллантириш.

2026 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Мудофаа вазирлиги,

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

2. Қуролли Кучлар тизимидаги спорт курашлари бўйича спорт секцияларини тренер ва спортчи лавозимлари билан тўлдириш, халқаро талабларга жавоб берадиган спорт анжомлари, жиҳозлари, спорт кийимлари ва экипировкаси ҳамда бошқа зарурий воситалар билан таъминлаш.

Доимий

5.

Ҳудудларда спорт курашлари бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.

1. Ҳудудлардаги селекционерларни жалб қилган ҳолда иқтидорли ёшларни аниқлаш тизимини йўлга қўйиш.

2026 йил июнь

-

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

2. Ҳудудларда хорижий ва маҳаллий мутахассислар иштирокида спорт курашлари бўйича ёш спортчилар билан маҳорат дарсларини ташкил қилиб бориш.

3. Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва саралаб олиш ҳамда уларни профессионал спортчи сифатида тайёрлаш учун спорт-таълим ташкилотларига йўналтириб бориш.

Доимий

6.

Спорт курашлари бўйича терма жамоаларнинг нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриши ва унда муносиб иштирок этишини таъминлаш.

1. Спорт курашлари бўйича миллий терма жамоаларга малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2. Нуфузли халқаро мусобақалар (Олимпия ва Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари, халқаро турнирлар)га тайёргарлик кўриш режасини ишлаб чиқиш.

3. Режага мувофиқ терма жамоа аъзолари учун халқаро ва маҳаллий ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб бориш.

2026 йил июль

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

4. Терма жамоа аъзоларининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш.

Доимий

7.

Спорт курашлари бўйича ўқув режа ва ўқув дастурларини такомиллаштириш ҳамда ушбу спорт турини ривожлантиришнинг илмий-методик таъминотини йўлга қўйиш.

1. Ўқув режа ва ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш.

2026 йил август

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси,

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

2. Халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув режа ва ўқув дастурлари, махсус таълим дастурларини ишлаб чиқиш.

3. Давлат спорт-таълим ташкилотларида ишлаб чиқилган ўқув режалар ва ўқув дастурларини жорий қилиш.

2026/2027 ўқув йили

8.

Спорт курашлари бўйича спортчилар, тренерлар, ҳакамлар ва бошқа спорт мутахассисларини замонавий, инновацион методикалар, илмий-таҳлилий ёндашув асосида тайёрлаш тизимини жорий этиш.

Минтақавий спорт курашлари академияси фаолиятини йўлга қўйиш.

2026 йил март

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Спорт вазирлиги

9.

Миллий терма жамоаларни илмий ва услубий жиҳатдан таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Спорт курашлари бўйича миллий терма жамоалар учун илмий ва услубий қўлланмалар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил август

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Спорт вазирлиги

2. Рўйхатга мувофиқ илмий ва услубий қўлланмаларни такомиллаштириш.

3. Такомиллаштирилган илмий ва услубий қўлланмаларни Спорт вазирлиги тизимидаги олий таълим ташкилотларининг илмий кенгашларида кўриб чиқиш ва чоп этиш.

Доимий

10.

Спорт курашлари бўйича етакчи хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий этиб бориш чораларини кўриш.

1. Ўқув-машғулот жараёнларига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиб бориш.

2. Миллий терма жамоа тренерлари ва бошқа мутахассисларини тажриба алмашиш мақсадида спорт курашлари ривожланган етакчи хорижий давлатларга юборишни йўлга қўйиш.

3. Спорт курашлари ривожланган хорижий давлатлар спортчилари иштирокида хорижий ва маҳаллий ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиб бориш.

Доимий

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

11.

Миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик қўллаб-қувватлаш.

1. Спорт курашлари бўйича миллий терма жамоаларнинг тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминланганлик ҳолати ва эҳтиёжини ўрганиш.

2. Аниқланган эҳтиёжга кўра, спорт курашлари бўйича миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминлаб боришни ташкил қилиш.

Доимий

Ижрочилар маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 январдаги ПҚ-22-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 — 2032 йилларда спорт курашларини ривожлантириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

Масъул ижрочилар

2026

2027

2028

2029

2030

2031

2032

1.

Спорт курашлари билан шуғулланувчилар сони

нафар

26 700

26 900

27 100

27 300

27 500

27 700

27 900

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

2.

Спорт курашлари билан шуғулланувчи аёллар сони

нафар

1 500

1 600

1 700

1 800

1 900

2 000

2 100

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

3.

Спорт курашлари бўйича тренерлар сони

нафар

1 070

1 090

1 110

1 130

1 150

1 170

1 190

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

4.

Спорт курашлари бўйича халқаро тоифадаги ҳакамлар сони

нафар

13

15

17

20

23

26

30

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

5.

Спорт курашлари бўйича терма жамоаларнинг халқаро спорт мусобақаларидаги иштироки

сон

21

20

22

20

21

20

22

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

6.

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро спорт мусобақалари

сон

3

4

4

3

3

3

3

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 январдаги ПҚ-22-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги «Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-337-сон қарорининг 6-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) «Б. Курбанов» сўзлари «Ш. Халмухаммедов» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) учинчи хатбошидаги «2024-2025 йилларда» сўзлари «2024 — 2027 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 ноябрдаги ПҚ-414-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини комплекс ривожлантириш дастурининг 44-позицияси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги «Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-449-сон қарорига 1-илованинг 9-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

9.

Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида замонавий моддий-техника ва ўқув-машқ базасига эга бўлган ҳудудий гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказларини ташкил этиш.

1. Объект барпо этиладиган манзилни аниқлаш, тегишли ер майдонини ажратиш.

2023 йил апрель

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(А. Бобоев),

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозаров)

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(У. Розукулов),

Спорт вазирлиги

(М. Исмаилов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

2. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилотлар хулосасини олиш.

2023 йил май — июль

«Ўзавтосаноат» АЖ ҳомийлик маблағлари,

ижрочилар маблағлари

3. Объектни қуриш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

4. Қурилиш ишларини амалга ошириш учун танлов (тендер) эълон қилиш ва пудратчи ташкилотлар билан шартномаларни расмийлаштириш.

5. Қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2026 йил декабрь

6. Бино ва иншоотларни замон талаблари асосида жиҳозлаш.

Ижрочилар маблағлари

7. Амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларини қабул қилиш, назорат-ўлчовдан ўтказиш.

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-149-сон қарорининг 3-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2026 йил 1 февралдан бошлаб биологик намуналарни тўплаш ва тадқиқотлар (допинг-тестлар) ўтказиш бўйича махсус мосламалар ҳамда бошқа товар ва хизматларни харид қилишни (хорижий ва маҳаллий етказиб берувчилардан) «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомили орқали амалга оширади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ-355-сон қарори билан тасдиқланган Миллий футбол маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 5-позицияси «Ижро муддатлари» устунидаги «2024-2025 йиллар давомида» сўзлари «2024 — 2026 йиллар давомида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июлдаги ПҚ-274-сон қарори билан тасдиқланган 2024 — 2026 йилларда волейбол спорт турларини ривожлантириш дастурининг 9-позицияси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-421-сон қарори билан тасдиқланган Жамоавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишни ташкил қилиш ҳамда ушбу спорт турларини янада ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»нинг 6-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

6.

Тадбиркорлик субъектлари ходимларини жамоавий спорт турлари билан шуғулланишга тизимли жалб қилиб боришни йўлга қўйиш.

1. Тадбиркорлик субъектлари ходимларини жамоавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб боришга жалб қилиш.

Доимий

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

«Тадбиркор аёл»

Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси

2. Тадбиркорлик субъектларида жамоавий спорт турлари бўйича спорт клубларини ташкил қилишга кўмаклашиш.

Доимий

3. Тадбиркорлик субъектларининг ўз ходимларининг жамоавий спорт турлари билан шуғулланишини ташкил қилиши бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Солиқ қўмитаси

(Ф. Пулатов)

4. Ходимларининг жамоавий спорт турлари билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда жамоавий спорт турларига ҳомийлик маблағларини йўналтирганлик учун солиқ имтиёзларини тақдим қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2025 йил июнь

5. Тадбиркорлик субъектларининг ходимларни спортга жалб қилиш бўйича рейтингини жорий этиш ҳамда уларнинг спорт клублари реестрини юритиш, шунингдек, ҳар йили эълон қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

2026 йил апрель

Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси маблағлари

Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 07/26/22/0069-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)