13.03.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3786
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 13.03.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3786
Кучга кириш санаси
14.03.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни буюртмачиларга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3786]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон «Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни буюртмачиларга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Бош прокуратураси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 17 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
333-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 5 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 23 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 17 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт вазири А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 январь

Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари А. ТАДЖИХАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 13 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Ш. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 9 январь

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари З. ИШПУЛАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 9 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 17 февралдаги 333-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни буюртмачиларга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (бундан буён матнда Дастур деб юритилади) доирасида буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни объектлар (лойиҳалар) ҳамда буюртмачилар кесимида тақсимлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи — объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни амалга оширувчи, шунингдек шу мақсадларда лойиҳа-қидирув, экспертлик, қурилиш-монтаж ва назорат ишларини бажариш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағлар (бундан буён матнда тақсимланмаган маблағлар деб юритилади) — Дастур параметрларида назарда тутилган ва мақсадли йўналишга эга бўлган ҳолда буюртмачиси аниқланмаган ва объектлар (лойиҳалар) кесимида тақсимланмаган бюджет тизими бюджетларининг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитор қарздорликлар (кафолат суммаси) — қурилиш-монтаж ишлари якунланган ва фойдаланишга топширилган объектлар бўйича лойиҳа (бажарилган ишлар ва амалга оширилган харажатлар) қийматидан объектни кафолатлаш учун келгусида тўлаб бериш шарти асосида пудратчи ташкилотига вақтинча тўланмай турган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, лойиҳа-смета ҳужжатлари, ишчи ҳужжатлар) — шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ҳажмий-режали, амалий ва техник ечимларни, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш ишларининг қийматини белгиловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом қоидалари тақсимлаш тартиб-таомиллари амалда мавжуд бўлган тақсимланмаган маблағлар, шунингдек давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, мудофаа қобилиятини яхшилаш, ички тартибни сақлаш ҳамда давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун йўналтирилган маблағларни тақсимлашга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тақсимланмаган маблағларни тақсимлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тақсимланмаган маблағлар Дастурдаги асосий параметрларнинг алоҳида сатрларида ушбу маблағларнинг мақсадли йўналишлари белгиланган ҳолда акс эттирилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ белгиланган йўналишлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ваколатли орган тақсимланмаган маблағлар (мақсадли йўналишлар кесимидаги тақсимот ва қолдиқ маблағлар) тўғрисидаги йиғма маълумотларни шакллантиради ҳамда Дастур ижросини мониторинг қилиш мобайнида тақсимланмаган маблағларнинг ҳисобини юритиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тақсимланмаган маблағлар Дастурнинг асосий параметрларига мувофиқ қуйидаги мақсадли йўналишлардаги харажатларни молиялаштириш учун шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) лойиҳа-қидирув ҳужжатлари ва бош режаларни ишлаб чиқиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош режа, ҳудудларнинг архитектура-режалаштириш лойиҳалари ва бош схемаларини (АРЛ) ҳамда батафсил режалаштириш лойиҳаларини (БРЛ) ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси йиллар лойиҳа-қидирув ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лойиҳаларнинг Ўзбекистондаги улуши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) лойиҳалар (объектлар) бўйича қурилиш, реконструкция қилиш ва (мукаммал) таъмирлаш ишларини олиб бориш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янги Ўзбекистон» ва уй-жой массивларида барпо этиладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жадал комплекс ривожлантириш режалаштирилган туман ва шаҳарларнинг туризм салоҳиятини ошириш ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ерости пиёдалар йўлакларини қуриш (ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
каналларни суғориш мавсуми бўлмаган даврда реконструкция қилиш учун аванс маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристик-рекреацион зоналарни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни амалга оширишни биргаликда молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабларнинг санитария-гигиена инфратузилмасини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий буюртма лойиҳалари асосида аҳоли яшаш пунктини тоза ичимлик суви билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия тежовчи ускуналарни ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёр чарм-пойабзал, мўйна ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўқимачилик саноатини ривожлантириш инвестиция лойиҳаларини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цемент-бетон қопламали ички хўжалик автомобиль йўлларини қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаларини натижага йўналтирилган дастурли молиялаштириш (PForR) асосида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Амударё» ҲСХБ объектлари учун келгуси йилларга лойиҳа-қидирув ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) махсус техника ва сув ҳисоблаш ускуналарини харид қилиш ҳамда модернизация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) кредитор қарздорликлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 740-сон «Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан талаб этиладиган қўшимча маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ белгиланган бошқа йўналишлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари (бундан буён матнда ташаббускор деб юритилади) тақсимланмаган маблағлардан фойдаланиш бўйича таклифларни уларнинг мақсадли йўналишларидан четга чиқмаган ҳолда ишлаб чиқади ҳамда мазкур Низомнинг иловасида белгиланган муддатларда ваколатли органга электрон шаклда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур параметрларида келтирилган, бироқ мазкур Низомда ўз аксини топмаган йўналишларга тегишли тақсимланмаган маблағлар бўйича ташаббускорларнинг таклифлари мазкур Низомда белгиланган тартибда 1 октябрга қадар ваколатли органга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тақдим этилаётган таклифларга мақсадли йўналишлар доирасида тегишлилиги бўйича қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) лойиҳа-қидирув ҳужжатлари ва бош режаларни ишлаб чиқишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асословчи ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ва бошқалар);

кейинги йил Дастурига киритиладиган объектларнинг (лойиҳаларнинг) манзилли рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашларининг қарорлари;

ишлаб чиқиладиган бош режа, ҳудудларнинг архитектура-режалаштириш лойиҳалари ва бош схемалари (АРЛ) ҳамда батафсил режалаштириш лойиҳалари (БРЛ) рўйхати ва зарур ҳисоб-китоблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) лойиҳалар (объектлар) бўйича қурилиш, реконструкция қилиш ва (мукаммал) таъмирлаш ишларини олиб боришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асословчи ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатлари (янгидан бошланувчи лойиҳалар бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа (лойиҳаолди) ва (ёки) шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун маблағларга бўлган эҳтиёж бўйича ҳисоб-китоблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектни (лойиҳани) амалга ошириш қиймати бўйича ҳисоб-китоблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давр учун объект (лойиҳа) бўйича амалга оширилган ва молиялаштирилган иш ва харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар (лойиҳалар) бўйича манзилли рўйхатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашларининг қарорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 306-сон «Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан ташкил этилган ишчи гуруҳининг лойиҳа бўйича берилган хулосаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг экспертиза хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) махсус техника, ускуналар ва жиҳозларни харид қилиш ҳамда модернизация қилишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асословчи ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилинадиган махсус техника, ускуналар ва жиҳозларнинг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асословчи ҳисоб-китоблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) кредитор қарздорликлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 740-сон «Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан талаб этиладиган қўшимча маблағлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асословчи ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектни фойдаланишга топшириш далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли солиштирма далолатномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ белгиланган бошқа йўналишларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асословчи ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлар ажратиш таклиф этилаётган объектларнинг (лойиҳаларнинг) (манзилли) рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналишга алоқадор бошқа ҳужжатлар ва ҳисоб-китоблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур доирасида тақсимланмаган маблағларни оқилона ва самарали тақсимлаш ҳамда зиддиятларга аниқликлар киритиш мақсадида ташаббускорлар томонидан қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ваколатли орган таклифлар келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида тақдим этилган таклифлар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда Дастурни шакллантиришнинг асосий тамойилларидан келиб чиққан ҳолда таклифларнинг мақсадга мувофиқлиги ва уларни амалга оширишнинг молиявий имкониятларини ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолатларда ташаббускорлар томонидан тақдим этилган таклифларни қабул қилиш рад этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асослантирувчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган таклифда назарда тутилган йўналиш ушбу Низомнинг 5-бандида келтирилган мақсадли йўналишларга мувофиқ бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифда назарда тутилган молиялаштириш ҳажмлари тақсимланмаган маблағларни тақсимлаш учун ажратилиши белгиланган маблағлар ҳажмидан ошиб кетганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижаларига асосан ваколатли орган томонидан ташаббускорларга таклиф қабул қилинганлиги (қисман ёки тўлиқ) ёхуд қабул қилинмаганлиги тўғрисидаги асослантирилган жавоб хатлари мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддат доирасида юборилади. Бунда, жавоб хатида таклифларга оид тавсиялар ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ваколатли орган ташаббускорларнинг асослантирилган таклифлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ҳамда Дастур ижросининг ҳар ойлик мониторинги натижаларидан келиб чиқиб, ҳар бир объект (лойиҳа) бўйича буюртмачини кўрсатган ҳолда ҳар чоракда камида бир марта ягона (манзилли) рўйхатни шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ягона (манзилли) рўйхат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ваколатли орган тақсимланмаган маблағларнинг ҳисобини юритади ва мониторинг қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган томонидан таҳлилий маълумотлар тайёрланади ҳамда тақсимланмаган маблағларнинг мақсадли йўналишларга мувофиқ ишлатилишининг жорий ҳолати юзасидан ҳар чоракда ташаббускорларга маълумотлар киритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тақсимланмаган маблағлар бўйича буюртмачиларни белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тақсимланмаган маблағлар бўйича буюртмачилар ваколатли орган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлиси баёни билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақсимланмаган маблағларни объектлар (лойиҳалар) кесимида тақсимлашда ушбу объектлар (лойиҳалар) бўйича буюртмачиларни белгилаш тўғрисидаги ваколатли орган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ягона (манзилли) рўйхат билан бирга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тақсимланмаган маблағлар бўйича буюртмачилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига асосан белгиланган, бироқ объектлар (лойиҳалар) кесимида тақсимланмаган ҳолларда буюртмачиларни белгилаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Дастур доирасида буюртмачилари ва (ёки) тармоқ йўналиши мавжуд бўлган ҳолда лойиҳалар (объектлар) кесимида тақсимланмаган кредитор қарздорлик маблағлари буюртмачилар томонидан қурилиш (лойиҳалаш) объектлари бўйича манзилли рўйхатларни расмийлаштириш орқали тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни буюртмачиларга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағлардан фойдаланиш бўйича молия йили давомида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига таклифлар киритиб боришнинг мақсадли йўналишлари ва муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мақсадли йўналиш номи

Таклиф киритиш муддати

I.

Лойиҳа-қидирув ҳужжатлари ва бош режаларни ишлаб чиқиш.

1.

Бош режа, ҳудудларнинг архитектура-режалаштириш лойиҳалари ва бош схемаларини (АРЛ) ҳамда батафсил режалаштириш лойиҳаларини (БРЛ) ишлаб чиқиш.

ҳар чоракда бир марта

2.

Келгуси йиллар лойиҳа-қидирув ишлари.

1 июлга қадар

3.

Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лойиҳаларнинг Ўзбекистондаги улуши.

1 мартга қадар

II.

Лойиҳалар (объектлар) бўйича қурилиш, реконструкция қилиш ва (мукаммал) таъмирлаш ишларини олиб бориш.

1.

Йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш.

йил давомида

2.

«Янги Ўзбекистон» ва уй-жой массивларида барпо этиладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини яхшилаш.

1 августга қадар

3.

Жадал комплекс ривожлантириш режалаштирилган туман ва шаҳарларнинг туризм салоҳиятини ошириш ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш.

1 июлга қадар

4.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ерости пиёдалар йўлакларини қуриш (ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш).

1 июлга қадар

5.

Каналларни суғориш мавсуми бўлмаган даврда реконструкция қилиш учун аванс маблағлари.

1 ноябрга қадар

6.

Туристик-рекреацион зоналарни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш.

йил давомида

7.

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни амалга оширишни биргаликда молиялаштириш.

1 июнга қадар

8.

Мактабларнинг санитария-гигиена инфратузилмасини яхшилаш.

1 мартга қадар

9.

Давлат ижтимоий буюртма лойиҳалари асосида аҳоли яшаш пунктини тоза ичимлик суви билан таъминлаш.

1 апрелга қадар

10.

Энергия тежовчи ускуналарни ўрнатиш.

1 августга қадар

11.

Тайёр чарм-пойабзал, мўйна ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш.

йил давомида

12.

Тўқимачилик саноатини ривожлантириш инвестиция лойиҳаларини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш.

йил давомида

13.

Цемент-бетон қопламали ички хўжалик автомобиль йўлларини қуриш.

1 июлга қадар

14.

«Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаларини натижага йўналтирилган дастурли молиялаштириш (PforR) асосида амалга ошириш.

1 июлга қадар

15.

«Амударё» ҲСХБ объектлари учун келгуси йилларга лойиҳа-қидирув ишлари.

1 июлга қадар

III.

Махсус техника ва сув ҳисоблаш ускуналарини харид қилиш ҳамда модернизация қилиш.

йил давомида

IV.

Кредитор қарздорликлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 740-сон «Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан талаб этиладиган қўшимча маблағлар.

йил давомида

V.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ белгиланган бошқа йўналишлар.

Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати баёни асосида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 10/26/3786/0230-сон)