13.03.2026 йилдаги ПФ-40-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 13.03.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФАРМОНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда сўнгги йилларда кузатилаётган иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, экологик муаммоларни бартараф этиш, ўсиб бораётган аҳолининг озиқ-овқатга ва саноатнинг хомашёга бўлган талабини қондириш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишда қишлоқ хўжалиги соҳаси илм-фани ўрнини юксалтириш ҳамда инновацион фаолиятни бошқариш ва тартибга солишнинг ягона тизимини яратиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсадлар ва устувор йўналишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар республикада қишлоқ хўжалиги соҳасини илмий-инновацион ривожлантириш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қишлоқ хўжалигига оид патентланган янги илмий ишланма ва технологиялар сонини 3 бараварга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) халқаро илмий нашрларда чоп этилган мақолалар сонини 2 бараварга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги танловларга тақдим этиладиган лойиҳалар сонини 2 бараварга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) агромаслаҳатлар ва илғор хорижий агротехнологиялар трансфери хизматларидан фойдаланадиган субъектлар қамровини 4 бараварга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилган илмий тадқиқотлар сонини 3 бараварга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Қишлоқ хўжалиги соҳаси илм-фанида давлат бошқарувини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (кейинги ўринларда — Академия)ни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 1-иловага мувофиқ Академия ташкилий тузилмасига вазирлик ва идоралар тизимидаги илмий ташкилотларни ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг асосий фаолият йўналишлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Академия қишлоқ хўжалиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар йўналишлари, узоқ ва яқин муддатли дастурларни белгиловчи ҳамда мувофиқлаштирувчи, агросаноат мажмуини илмий жиҳатдан ривожлантиришни амалга оширувчи давлат илмий муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қишлоқ хўжалиги, ер муносабатлари билан боғлиқ ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишиш жараёнида мажбурий тартибда Академияда илмий экспертизадан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Академия Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Академияга қишлоқ хўжалиги вазири тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан беш йил муддатга тайинланадиган раис раҳбарлик қилади ҳамда у уч нафар ўринбосарга эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Академия бошқарув аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 60 та этиб белгиланади, шундан қўшимча 19 та штат бирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотлар штатларининг мақбуллаштирилган қисми ҳисобига ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) Республика агрохизматлар маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларига Академияда янги агротехнологияларни, самарадор инновациялар ва илм-фан ютуқларини жорий этиш вазифалари юклатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) Академия қишлоқ хўжалигида тупроқ сифати, уни тиклаш ва бошқа муаммоларни биргаликда ҳал қилиш учун муайян инновацион муҳитда маҳсулот етиштирувчи — тадбиркор — тадқиқотчи ҳамкорлигидаги ташаббусларга қаратилган «Living lab» лойиҳаларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) Академия ва унинг таркибидаги ташкилотларда амалдаги молиялаштириш тартиби, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда моддий рағбатлантириш шартлари сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(к) Академия Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани «А. Яссавий» МФЙ Ш. Рашидов кўчаси 1-уй манзилига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Академияда қуйидаги унвонлар бериш тартиби жорий қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ёш академик — илмий соҳада самарали фаолият юритиб келаётган, иқтидорли ва лидерлик қобилиятига эга 40 ёшгача бўлган фан докторлари (DSc) орасидан талабгорларга танлов асосида қишлоқ хўжалиги вазири томонидан берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Академия профессори — юқори илмий салоҳиятга эга, профессор унвонини олган олимлар ҳамда ёш академиклар орасидан талабгорларга танлов асосида қишлоқ хўжалиги вазири томонидан берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Академиянинг мухбир аъзоси — муайян даражадаги илмий-амалий ечимга эга ишланмалар яратган, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган олимлар (фан докторлари, профессорлар) ҳамда Академия профессорлари орасидан танлов асосида Академия умумий йиғилишида сайланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) Академиянинг ҳақиқий аъзоси (академик) — халқаро даражадаги илмий ишлари билан танилган, ўзининг илмий мактабини яратган, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган олимлар (фан докторлари, профессорлар) ва Академия мухбир аъзоларидан Академия умумий йиғилишида сайланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) Академиянинг хорижий аъзолари — жаҳон илм-фанида юқори натижаларга эришган, халқаро ҳамкорлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган хорижий фуқаролар орасидан Академия умумий йиғилишида сайланади ҳамда (ёки) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йилда сайловни ўтказиш учун Академияга 3 нафар ҳақиқий (академик) ва 5 нафар мухбир аъзолар учун бўш ўрин (квота) ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Академия ҳақиқий (академик) ва мухбир аъзолигига қишлоқ хўжалиги соҳасида эришган улкан ютуқлари, яратилган ишланмалари, янги инновацион технологиялари ишлаб чиқаришда кенг миқёсда татбиқ этилган ҳамда юқори иқтисодий ва ижтимоий самара берган, шунингдек, уларни оммалаштириш бўйича хорижий тажрибаларда ўзини оқлаган «спин-офф» каби услубиётлар орқали хизматларни йўлга қўйган номзодлар танлаб олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Академия ҳақиқий (академик) ва мухбир аъзолигига номзодларни танлов асосида саралаш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда кўпи билан икки йилда бир маротаба ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Академияда ҳақиқий аъзолардан ташқари Академиянинг фахрий профессори унвони жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Академиянинг қуйидаги аъзоларига гонорар тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ҳақиқий аъзоларига (академикка) — Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларига (академикка) тенглаштирилган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) мухбир аъзоларига — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,81 баравари миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий (академик) ва мухбир аъзолари тегишлилиги бўйича Академиянинг ҳақиқий (академик) ва мухбир аъзолари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Академиянинг ҳақиқий (академик) ва мухбир аъзоларига Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари учун белгиланган тиббий хизматлар кўрсатиш, саломатлигини санаторий ва курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Академиянинг ҳақиқий (академик) ва мухбир аъзоларининг гонорар ва соғломлаштириш харажатларини молиялаштириш 2026 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилган республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Илмий-тадқиқот муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Академия ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб (кейинги ўринларда — Жамғарма) қайта номлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамғарманинг қўшимча молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига асосан республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган 50 миллиард сўмгача маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан илмий лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари йўналтириладиган асосий харажатлар йўналишлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июлдаги ПҚ-216-сон қарорига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази (Centre оf Excellence) (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) белгилансинки, Марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Суранкент мавзеси «Аҳмад Яссавий» МФЙ ҳудудидаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига қарашли 9,2 гектар ер майдонида барпо этиладиган бино ва иншоотларда жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ўз биноси қурилгунга қадар вақтинчалик Академия биносида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қишлоқ хўжалигида фундаментал тадқиқотлар маркази (Centre оf Excellence) биносининг қурилиши ишларини жадаллаштириш ва ўз вақтида якунлаш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилсин ва унинг таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муаммоларга илмий ечим топишда асосий қонуниятлар ҳақидаги янги билимларни олишга, улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни ўрганишга қаратилган назарий ва тажриба-синов ўтказишга қаратилган фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қишлоқ хўжалигида глобал иқлим ўзгаришининг салбий таъсири ва шўрланиш каби муаммоларнинг фундаментал асосларини тадқиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) жаҳон илм-фани ютуқлари ва илғор технологияларни қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори ҳосилдор, иссиққа ва қурғоқчиликка чидамли, генетик жиҳатдан яхшиланган нав ва дурагайларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) «илмга асосланган, амалиётга йўналтирилган (science-based, practice-oriented) таълим» тамойили асосида илмий тадқиқотлар ўтказиш ва юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Академия қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор тажрибага эга халқаро тан олинган экспертларни жалб қилган ҳолда 2026 йил 1 июнга қадар ўз тизимидаги илмий муассасалар илмий ходимлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) ва илмий муассасалар фаолият самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳар уч йилда бир марта ташқи мустақил илмий аудит ташкилотини жалб қилган ҳолда илмий-тадқиқот муассасаларида илм-фан аудитини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) илм-фан аудити натижалари асосида илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий-инновацион фаолияти натижалари рейтингини эълон қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдураҳмонов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Фармон ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 13 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-40-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкилий тузилмасига вазирлик ва идоралар тизимидан ўтказиладиган илмий ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Илмий ташкилот номи

Юридик манзили

Юқори турувчи ташкилот номи

1.

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 3-уй

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2.

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, «Шалола» МФЙ, ЎзЧИТИ кўчаси, 22-уй

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

3.

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор қўрғони, «Қўшёғоч» МФЙ, 2-уй

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

4.

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 47-уй

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

5.

Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 97-уй

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Бошқа идоралар тизимидан Академия тизимига ўтказиладиган илмий ташкилотларнинг амалдаги молиялаштириш тартиби ва тасдиқланган штат бирликлари сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АСОСИЙ ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалигида фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион фаолиятнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги илм-фан соҳасини яқин ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегия (дастур)ларини ишлаб чиқиш ҳамда соҳадаги яқин ва узоқ муддатли прогнозларни ишлаб чиқишда илмий тавсиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Замонавий селекция усулларини қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори ҳосилдор, иссиққа ва қурғоқчиликка чидамли, генетик жиҳатдан яхшиланган нав, дурагайларини яратиш ҳамда уларни етиштиришнинг интенсив технологияларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилиши назарда тутиладиган йирик ишлаб чиқариш (шу жумладан, тажриба тариқасидаги) лойиҳаларини кўриб чиқиш ва илмий хулосалар ва/ёки тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори унумли ва ресурстежамкор техника ва технологияларни яратиш ва амалиётга кенг жорий қилиш ҳамда соҳада бошқарув жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган «ақлли қишлоқ хўжалиги» илм-фанини ривожлантириш ва интеллектуал салоҳиятни оширишнинг янги замонавий механизмларини татбиқ этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқлим ўзгаришини баҳолаш, унинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигига салбий оқибатларини юмшатиш бўйича таъсирчан илмий-амалий ёндошувларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда органик ва экологик тоза маҳсулот етиштиришнинг фундаментал асосларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги стандартларни ишлаб чиқишда тегишли илмий муассасалар билан биргаликда илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Чорва ҳайвонлари, парранда, балиқ ва асаларининг янги зотларини яратиш ҳамда уларнинг маҳсулдорлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўсимликлар ўсишини бошқаришда биологик ва экологик хавфсиз замонавий қарши курашиш усулларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ёш олимдан — академикликкача» тамойили асосида юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга илмий асосланган ахборот-маслаҳат ва замонавий хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқаришга илм-фан ютуқларини кенг жорий қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хорижий илмий марказларнинг илм-фан ютуқларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, улардан қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланиш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Умумий йиғилиш

Директорлар кенгаши

Бошқарув аппарати

Ҳайъат

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти

Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти

Тошкент давлат аграр университети*

Республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар агрохизматлар марказлари

Толали экинлар илмий-тадқиқот институти

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети*

Дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирекцияси

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти*

Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

Республика қишлоқ хўжалиги илмий кутубхонаси

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти

Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти*

Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув маркази,

Ўзбекистонда «ақлли қишлоқ хўжалиги» саноат технологиялари инновацион маркази,

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг кўчатларини етиштириш маркази*

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти*

Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти*

Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

Қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки махсус саноат зонаси дирекцияси

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнология университети (филиаллари)*

Шоличилик илмий-тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази

Элита уруғчилик хўжаликлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Академия мазкур муассасаларнинг илмий-инновацион фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (кейинги ўринларда — Академия) фаолиятини ташкил этиш.

1. Қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Академиянинг устави;

Академиянинг ҳақиқий (академик) ва мухбир аъзолигига танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом.

2026 йил май

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Фанлар академияси

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил июнь

3. Ҳукумат қарори лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил июль

2.

Академия таркибидаги илмий ташкилотларнинг фаолият йўналишларини қайтадан кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

1. Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Академия таркибидаги илмий ташкилотларнинг фаолият йўналишларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2026 йил май

Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Ўрганиш натижалари асосида илмий ташкилотлар фаолиятини баҳолаш, уларнинг вазифа ва функциялари ҳамда илмий йўналиш ва лойиҳаларини такрорланиши нуқтаи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқиш.

2026 йил июнь

3. Ишлаб чиқаришнинг реал эҳтиёжи ва халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда илмий ташкилотларнинг фаолият йўналишларига ўзгартиришлар киритиш.

2026 йил июль

3.

Илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва янги замонавий илмий лабораториялар ташкил этиш.

1. Мавжуд лабораторияларни ҳамда тажриба-синов инфратузилмасини хатловдан ўтказиш ҳамда зарур янги замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил август

Жамғарма маблағлари,

халқаро грант маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Академия

2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг янги нав ва дурагайларини яратишда селекция жараёнларини жадаллаштиришнинг замонавий усулларидан фойдаланишни жорий этиш.

Доимий

3. «In-vitro» лабораторияси ҳамда фитотрон иссиқхоналарини ташкил этиш.

2026 йил декабрь

4.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида хориждаги етакчи олимларни Академия таркибидаги илмий ташкилотларга ҳамкорлик учун жалб қилиш.

1. Илмий ташкилотларнинг фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда етакчи хорижий турдош илмий муассасалар билан узвий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш.

2026 йил октябрь

Жамғарма маблағлари, халқаро молия институтлари грант маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Белгиланган устувор йўналишларга мувофиқ илмий ташкилотларнинг хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва кенгайтириш.

Доимий

3. Академия илмий ташкилотларига маслаҳатчи ва етакчи олимлар сифатида юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш.

2026 йил декабрь

5.

Академиянинг ҳақиқий (академик) ва мухбир аъзолари томонидан шакллантирилган илмий жамоалар томонидан эришилган салмоқли натижаларни амалиётга кенг жорий этиш.

1. Академиянинг ҳақиқий (академик) ва мухбир аъзолари ва уларнинг илмий жамоалари томонидан яратилган янги ишланмаларни амалиётга кенг жорий этиш.

2. Ҳақиқий (академик) ва мухбир аъзолар билан ишлаб чиқариш корхоналарининг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш.

3. Хорижий тажрибаларда ўзини оқлаган «спин-офф» ва «соил-доктор» каби корхоналар орқали консальтинг хизматларини кўрсатиш.

2027 йилдан доимий

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Фанлар академияси,

Академия

6.

Академияда илмий йўналишлар бўйича «академик мактаблари»ни яратиш.

1. Соҳа учун салоҳиятли кадрларни тайёрлашда тегишли олий таълим ташкилотларида ўқиш давридан бошлаб иқтидорли талабаларни «устоз-шогирд» тизими асосида илмий тадқиқотлар олиб бориш жараёнига бевосита жалб қилиш.

Доимий

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Академия,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси

2. Академия таркибида «ёш олим — профессор — мухбир аъзо — академик» тизими асосида келажак академикларини тайёрлаш илмий мактабини шакллантириш.

Доимий

3. Академия тизимидаги илмий ташкилотларда илғор хорижий тажрибалар асосида «ўзига ўзи кадр тайёрлаш» амалиётини жорий қилиш.

Доимий

7.

Академия тизимидаги илмий муассасаларнинг ер участкаларидан мақсадли фойдаланиш ҳолатини ўрганиш.

1. Илмий муассасаларнинг ер участкаларини хатловдан ўтказиш.

2026 йил май

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Академия,

Кадастр агентлиги,

вилоят ҳокимликлари

2. Хатлов натижалари бўйича ер участкаларидан мақсадли фойдаланиш ҳолатини ўрганиш.

2026 йил июнь

3. Ўрганиш натижалари бўйича ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2026 йил июль

8.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида глобал иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган истиқболли илмий дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Глобал иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган илмий-тадқиқотлар мавзуларини шакллантириш.

2026 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Академия,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Иқлим ўзгаришининг салбий таъсирига мос истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил октябрь

9.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навлари селекциясини янада ривожлантириш чораларини белгилаб олиш ва амалга ошириш.

1. Илмий-тадқиқот институтлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари (сабзавот) селекцияси бўйича йўналишларни белгилаб олиш ва 5 йиллик муддатда яратиладиган нав, дурагайлар режаларини ишлаб чиқиш.

2026 йил июль

Жамғарма маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Академия,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Илмий-тадқиқот институтлари томонидан белгиланган режага мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари (сабзавотлар) нинг янги нав ва дурагайлари селекцияси бўйича тадқиқотлар олиб борилишини ташкил қилиш.

2026 — 2030 йиллар давомида

10.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг селекцияси билан шуғулланувчи ёш мутахассисларнинг малакасини ошириш.

1. Қишлоқ хўжалиги экинларининг селекцияси билан шуғулланувчи ва хорижий тилларни биладиган мутахассислар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил май

Халқаро молия институтлари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг (сабзавот, полиз) Ғ1 дурагайлар селекция ва уруғчилиги ривожланган давлатлар билан малака ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2026 йил июнь-июль

3. Ёш иқтидорли мутахассисларни малака ошириш учун қисқа муддатли стажировкага юбориш.

2026 — 2030 йиллар давомида

11.

Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари (мева-сабзавот, полиз экинлари, картошка ва узум) селекциясини жадаллаштириш мақсадида лабораторияларни маркер селекцияси учун зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

1. Илмий-тадқиқот институтларида лабораторияларга маркер селекцияси учун зарурий асбоб-ускуналарни сотиб олиш мақсадида талаб этиладиган маблағлар манбасини аниқлаш.

2026 йил сентябрь

Халқаро молия институтлари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Академия,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Мева-сабзавот, полиз экинлари, картошка ва узум маркер селекцияси учун зарур асбоб-ускуналарни сотиб олиш мақсадида тендер танловларини ўтказиш.

2026 йил октябрь-ноябрь

3. Мева-сабзавот, полиз экинлари, картошка ва узум маркер селекцияси учун асбоб-ускуналарни сотиб олиш.

2027 йил I чорак

12.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва инновацион ресурстежамкор агротехнологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

1. Соҳадаги долзарб йўналишлар маълумотлар базасини яратиш.

2026 йил апрель

Халқаро молия институтлари ва Жамғарма маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Академия,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Устувор драйвер йўналишларни белгилаш ва уларнинг илмий ечими бўйича лойиҳалар мавзуларини шакллантириш.

2026 йил май

3. Қишлоқ хўжалиги экинларининг хусусиятларидан (экин тури, экиш муддати, ўсиш даври) келиб чиқиб инновацион ресурстежамкор агротехнологияларни ишлаб чиқиш бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш.

Доимий

13.

Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий генбанкига ноёб илмий объект мақомини бериш.

1. Миллий генбанк фаолияти ва унинг моддий-техника базаси, сақланаётган генетик ресурслар таркиби ва аҳамияти бўйича тўлиқ таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

2026 йил май

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш агентлиги,

Академия

2. Мутасаддиларни жалб қилган ҳолда генбанкнинг озиқ-овқат хавфсизлиги, селекция, биотехнология ва илмий тадқиқотлардаги аҳамиятини асословчи илмий хулоса ишлаб чиқиш.

2026 йил июнь

3. Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий генбанкини ноёб илмий объект сифатида эътироф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил сентябрь

14.

Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларида Академиянинг илмий ташкилотлари олимлари билан тармоқ йўналишлари бўйича маҳорат дарслари, семинарлар, тренинглар, вебинарлар ва онлайн маслаҳатлашувлар ташкил қилиш.

1. Маҳорат дарслари, семинар-тренинг, тематик вебинар, онлайн маслаҳатлашувлар ўтказиш бўйича бир йилга мўлжалланган олий таълим муассасалари кесимида режа-жадвални ишлаб чиқиш.

Доимий

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Академия,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Тингловчи ва иштирокчиларни жалб қилиш учун режа-жадвални интернет тармоғига жойлаштириш.

Ҳар йили январь ойида

3. Ўтказилган тадбирлар бўйича умумлаштирилган маълумотларни таълим жараёнига татбиқ қилиш.

Доимий

15.

Соҳа олимларининг илмий ютуқлари ва яратилган ишланмаларини мунтазам равишда кенг ёритиб бориш.

1. Академия ва илмий ташкилотлар томонидан эришилган ютуқлар ва яратилган янги ишланмалар тўғрисидаги ахборотларни тарқатиш бўйича масъул гуруҳ ташкил этиш.

2026 йил апрель

Жамғарма маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Академия,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

2. Тармоқ йўналишларидан келиб чиқиб, даврий нашр этиладиган электрон журналлар ташкил этиш.

2026 август

3. ОАВ вакиллари билан доимий матбуот анжуманлари, очиқ эшиклар кунини ташкил этиш.

Доимий

16.

Қишлоқ хўжалигида фундаментал тадқиқотлар маркази (Centre оf Excellence) фаолиятини ташкил этиш.

1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2026 йил апрель

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Академия,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил 1 июнь

3. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил июль

17.

Академия ҳузуридаги Ёш олимлар кенгаши фаолиятини ташкил этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш.

1. Ёш олимлар кенгашининг мақсад ва вазифалари, тузилмаси ва самарали фаолият юритиши бўйича иш дастурларини шакллантириш.

2026 йил май

Жамғарма маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

2. Академиклар ва етакчи олимлар билан ёш олимлар мулоқотини кучайтириш, улар учун форумлар, ижтимоий тармоқларда махсус гуруҳлар ташкил қилиш.

Режа асосида

3. Кенгаш фаолияти бўйича ёш олимлар орасида ижтимоий сўровлар ўтказиш.

Режа асосида

4. Кенгаш ҳисоботини Академия Президиумида эшитиб бориш.

Ҳар йили январь ойида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари йўналтириладиган харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Академия ва унинг тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатларини молиялаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илмий асбоб-ускуналар, реагент, реактив, хомашё, сарфлов материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Долзарб илмий-тадқиқот натижаларига оид монография ва китоблар чоп этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олимларнинг малакасини ошириш учун курслар, семинарлар ва тренинглар ташкил этиш ҳамда уларнинг иштирокини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Академия ходимларини моддий рағбатлантириш, уларни хорижий хизмат сафарларига юбориш харажатларини қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Scopus», «Web of science» ва бошқа маълумотлар базаларига обуна бўлиш харажатларини қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Янги агротехнологияларни, самарадор инновациялар ва илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этиш бўйича семинар-тренинглар ўтказиш харажатларини қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида фундаментал тадқиқотлар маркази (Centre оf Excellence) биносининг қурилиши ишларини жадаллаштириш ва ўз вақтида якунлаш бўйича ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ш.Ж. Тўхтабоев

Бош прокурор ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

А.Н. Шукуров

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Т.Ю. Рапиков

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибиятининг мудири

4.

А.Я. Хайдаров

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

5.

Д.К. Адилов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари

6.

М.А. Мадраҳимов

ташқи ишлар вазири ўринбосари

7.

У.М. Мамадаминов

энергетика вазири ўринбосари

8.

Ш.У. Турдикулова

Фанлар академияси вице-президенти

9.

Ж.С. Казбеков

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари

10.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси раиси

11.

Э.А. Кахоров

«Агробанк» АТБ бошқаруви раиси

12.

У.Б. Атемов

Юқори Чирчиқ тумани ҳокими

13.

Т.У. Атакулов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида»ги ПФ-6159-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (кейинги ўринларда — Академия) Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия ўз тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаси фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, чорвачилик йўналишлари, ўрмон ва сув хўжалиги, ипакчилик соҳаларидаги илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда иш олиб боради, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий ва профессионал таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолиятини мувофиқлаштиради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «б» кичик банддаги «Инновацион ривожланиш вазирлигига» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в) беш йиллик дастурда назарда тутилган, шунингдек, қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан таклиф этилган ва бюджетдан молиялаштирилмаган ёки тўлиқ молиялаштирилмаган лойиҳалар ҳамда бошқа вазифалар Академия ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «Миллий марказ» сўзлари «Академия» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Миллий марказ» сўзлари «Академия» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) 10-банднинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Миллий марказ» сўзлари тегишли келишикдаги «Академия» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «Миллий марказ» сўзлари «Академия» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) 4-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-90-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) олтинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси» ҳамда «Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти» блоклари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» блоки қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 8-илованинг 6-позицияси «Чора-тадбирлар номи» устуни биринчи хатбошисидаги «Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида» сўзлари «Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани «А. Яссавий» МФЙ ҳудудида жойлашган Дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирекцияси ҳудудида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4975-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) учинчи — бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг» сўзлари «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг (кейинги ўринларда — Академия)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) учинчи хатбошидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг» сўзлари «Академиянинг» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) тўртинчи хатбошидаги «Миллий марказ» сўзлари «Академия» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «а» ва «б» кичик бандлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) «в», «д» ва «ж» кичик бандлардаги «Миллий марказ» сўзлари «Академия» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Миллий марказ» сўзлари «Академия» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) 3 ва 4-иловаларнинг номланишидаги «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг» сўзлари «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги «Республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-269-сон қарорининг 2-банди «а» кичик бандидаги «1 декабрга қадар кейинги» сўзлари «1 февралга қадар жорий» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)