07.07.2023 йилдаги ПҚ-216-сон
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, инсон ресурсларини ривожлантириш ва унинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш, кафолатли меҳнат бозорини шакллантириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармонига асосан йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Национальная база данных законодательства, 16.02.2024 г., № 06/24/36/0130)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳамда туманларда агрохизматлар марказлари фаолиятини тизимли ташкил қилиш.

1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Агробанк» АТБ бошқарувининг жойларда илмий тавсия ва маслаҳатларга асосланган агрохизматлар марказларини ўзаро узвий ва мувофиқлашган фаолиятини ташкил этишнинг аниқ механизмларини ўз ичига олган қўшма қарорини қабул қилиш.

2023 йил август

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

«Агробанк» АТБ

(Р. Маматқулов)

2. Замонавий билимга эга ва юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, зарур таҳлил-лаборатория, ташкилий техника ва жиҳозлар билан таъминлаш орқали агрохизматлар марказларининг моддий-техника ва интеллектуал базасини мустаҳкамлаш.

2023-2024 йиллар

Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

3. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, ҳудудий Агрохизматлар марказлари фаолиятини танқидий таҳлил қилган ҳолда уларнинг туманлар Агрохизматлар марказлари билан уйғун ва мувофиқлашган фаолиятини ташкил қилишга қаратилган қўшимча ташкилий, таркибий ва меъёрий чоралар белгилаш.

2023 йил якунига қадар

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев)

4. Барча турдаги қишлоқ хўжалиги корхоналари учун очиқ, шаффоф ва тезкор агрохизматлар кўрсатиш ҳамда илмий асосланган тавсия, маслаҳатлар берилишини тизимли йўлга қўйиш мақсадида рақамли технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланиш, ахборот майдонида махсус платформалар ташкил этиш.

2023 йил якунига қадар

Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2.

Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлари маркази (Centre Of Excellence) ҳамда Дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш.

1. Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлари марказини (Centre Of Excellence) (кейинги ўринларда — Марказ) Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

Марказга Тошкент давлат аграр университетининг Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳудудидаги 10 гектар ер майдонини ижара ҳуқуқи асосида ажратиш.

2023 йил октябрь

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

2. Марказ учун Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтига қарашли ер майдонида янги бино барпо этиш бўйича дастурни тасдиқлаш. Бунда Марказ биносини лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, Жаҳон банки талаблари асосида тендер савдоларини ўтказиш ва қурилиш ишларини якунлаш, зарур лаборатория жиҳозларини харид қилиш чораларини кўриш.

2023-2024 йиллар

Халқаро молия институтлари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

3. Дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирекциясини (кейинги ўринларда — Дирекция) Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, «А. Яссавий» МФЙ ҳудудидаги Тошкент вилояти Агрохизматлар маркази биносига жойлаштириш.

Дирекцияга Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, «А. Яссавий» МФЙ ҳудудидаги Тошкент вилояти Агрохизматлар марказига қарашли 57 гектар, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига қарашли 7,3 гектар ер майдонларини ижара ҳуқуқи асосида, 0,5 гектар иссиқхона жойлашган ер майдонларини белгиланган тартибда ажратиш ҳамда 1 000 тонна сиғимдаги совутгич мажмуасини, шунингдек, техника, агрегат, жиҳозлар ва асбоб-ускуналари билан комплект ҳолда белгиланган тартибда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш.

2023 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

3.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий ходим ва изланувчиларини хорижий давлатларга стажировка ўташ ва малака ошириш учун юбориш.

1. Инновацион ривожланиш агентлигининг малака ошириш ва стажировка ўташ учун ажратилган маблағлари ҳамда халқаро ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳисобидан вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий ходим ва изланувчиларини хорижий давлатларга стажировка ва малака ошириш учун юбориш чораларини кўриш.

2024 йил январдан бошлаб

Инновацион ривожланиш агентлигининг маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

2. Ўзбекистоннинг хориждаги элчихона ва ваколатхоналари томонидан аграр соҳадаги олий таълим муассасаларининг талаба, магистрант, докторантлари, соҳа мутахассисларининг хорижий давлатларда амалиёт (стажировка) ўташлари учун вазирлик талабномасига кўра виза расмийлаштириш ва амалиёт ўталадиган корхоналар билан ҳамкорликни ташкил этишга кўмаклашиш.

Доимий

Маблағ талаб этилмайди

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

3. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳаларга донорлик қилувчи халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий давлатлар ваколатхоналари билан биргаликда амалга ошириладиган лойиҳаларга миллий координатор сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг малакали мутахассисларини бириктириш.

2023 йил якунига қадар

Маблағ талаб этилмайди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

4.

Аграр соҳадаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари учун соҳавий ягона электрон ахборот ресурс марказларини ташкил қилиш.

1. Илмий-тадқиқот институтлари кутубхоналари ва олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларида мавжуд илмий ҳамда ўқув адабиётларини хатловдан ўтказиш.

2023 йил ноябрь

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2. Талаб этилаётган янги адабиётлар, даврий матбуот нашрлари ягона реестрини ҳамда улар бўйича етакчи хорижий давлатларда чоп этилган адабиёт ва нашрлар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил декабрь

Маблағ талаб этилмайди

3. Мазкур адабиётлар, нашрларни харид қилиш, таржимаси ва электрон вариантларини яратиш ишларини ташкил қилиш.

2023 йил декабрь

Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари маблағлари, ҳомийлар маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари

4. «Қишлоқ хўжалиги терминларининг изоҳли луғати» ва «Қишлоқ хўжалиги энциклопедияси»ни нашр этиш ва уларнинг электрон вариантларини яратиш.

2023-2024 йиллар

Халқаро молия институтлари маблағлари

5. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Республика илмий қишлоқ хўжалиги кутубхонасида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалараро электрон ахборот-ресурс марказини ташкил қилиш ҳамда унда илмий ходимлар ва тадқиқотчилар томонидан хорижий ва маҳаллий босма ва электрон нашрлари, жумладан илмий журналлардан бепул фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

2023-2024 йиллар

Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари маблағлари, ҳомийлар маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари

5.

Аграр соҳадаги олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари ва низомларини замонавий талаблар асосида қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Кадрлар буюртмачилари ва олий таълим муассасалари таклифлари ҳамда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида мутахассислар тайёрлаш, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлар сони, малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурларини танқидий кўриб чиқиш ҳамда ўқув адабиётларини (ўқув-методик комплекслари) қайтадан ишлаб чиқилишини ташкил қилиш.

Вазирликлар, идоралар, агрокластерлар ва кооперативларнинг махсус стипендияларини таъсис этиш, етакчи хорижий таълим муассасаларига тажриба орттириш учун юбориш мақсадида талабалар ўртасида танловлар ташкил этиш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Халқаро молия институтлари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

6.

Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

1. Олий таълим муассасалари моддий-техника базасини модернизация қилишда ҳомийлар имкониятларидан фойдаланиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, агрокластерлар ва кооперативлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларини жалб қилган ҳолда васийлик кенгашлари ташкил қилиш.

2023 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, олий таълим муассасалари раҳбарлари

2. Ўқув-услубий базани зарур жиҳозлар ва лаборатория ускуналари билан бойитиш ва янгилаш.

2023 — 2026 йиллар

Олий таълим муассасалари маблағлари, ҳомийлар маблағлари ва хорижий грантлар

3. Илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг таъмирлаш ва жиҳозлаш талаб этиладиган ижтимоий объектларини ва инфратузилмаларини «Очиқ бюджет» портали орқали эълон қилинадиган ташаббусли лойиҳаларда иштирокини ташкил этиш йўли билан уларнинг таъмирланиши ва жиҳозланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш.

2023 — 2026 йиллар мобайнида

Давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳудуддаги илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда

7.

Аграр соҳадаги олий таълим муассасаларининг лаборатория базаси ва ўқув аудитория фондларини бойитиш.

1. Тошкент давлат аграр университети Ўрмон хўжалиги факультети биносини таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ниҳоясига етказиш.

2023 йил сентябрь

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги

(Н. Бакиров)

2. Россия Федерацияси Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилояти филиалида ўқув жараёнларини Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ва балиқчилик фаолияти билан шуғулланадиган хўжалик субъектлари билан интеграциялаш мақсадида ўқув бинолари билан таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил август

Маблағ талаб этилмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

3. Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот маркази биносини реконструкция қилиб, унинг негизида Экофизиологик тадқиқотлар лабораториясини ташкил этиш.

2023-2024 йиллар

Халқаро молия институтлари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

8.

Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари талабалари учун ҳақ тўланадиган хорижий стажировкаларни ташкил қилиш.

Талабаларни ёзги таътил даврида замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари ва юқори унумли ресурс тежайдиган илғор технологияларни самарали қўллаётган ривожланган мамлакатлардаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш корхоналарига амалиётга юбориш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Халқаро молия институтлари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари

9.

Аграр соҳадаги илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 3-уйда жойлашган Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти собиқ биносини институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2023 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

10.

Илмий ишлар натижадорлиги ва уларни амалиётга жорий қилиш самарадорлигини таъминлаш.

1. Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлар ҳамда соҳа ва унинг тармоқларидаги долзарб муаммолар юзасидан бир ёки бир нечта илмий муассасалар ўзаро ҳамкорликда изланишлар ва тажриба-синов ишларини амалга ошириб, амалиётга жорий этишда аниқ амалий натижалар берадиган мавзулар асосида фундаментал, амалий, инновацион лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиш, қўшма қарор билан тасдиқлаш.

2023 йил август

Маблағ талаб этилмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

2. Илмий-техник лойиҳалар ва диссертациялар мавзулари долзарблиги, илмий-амалий аҳамияти ҳамда илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишлари якунлари натижадорлигини баҳолаш, тайёр ишланмаларни амалиётга жорий қилиш учун Идоралараро илмий-технологик кенгаш ташкил қилиш.

2023 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

3. Сўнгги йилларда амалга оширилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар, диссертациялар натижалари ва амалда ишлаб чиқаришга жорий этилган ёхуд алоҳида аҳамиятга молик, жорий этилиши талаб этиладиган лойиҳалар тўғрисида маълумотлар банкини шакллантириш, уларни татбиқ этиш чораларини белгилаш ҳамда ушбу жараёнларни жадаллаштириш мақсадида лойиҳалаш, конструктор-технологик муассасаларни фаол жалб қилиш.

2023 йил октябрдан бошлаб

Маблағ талаб этилмайди

4. Ҳудудларда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд муаммоларга илмий-амалий ечим топиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, ветеринария, ўсимликлар ҳимояси ва карантини, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги илмий, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг жамоаларига маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан мақсадли маблағлар ажратиш тизимини жорий қилиш.

2024 йилдан бошлаб

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

11.

Аграр соҳадаги илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш.

1. Фаолият йўналишлари бўйича етакчи хорижий ва миллий илмий муассасалар тажрибалари асосида зарур лаборатория-таҳлил ва тажриба-синов жиҳозлари ва ускуналари рўйхатини шакллантириш, уларнинг барча параметрларини таҳлил қилган ҳолда тегишли экспертлар хулосалари асосида харидларини ташкил қилиш.

2023 — 2026 йиллар

Давлат бюджети, халқаро молия институтлари маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

2. Маъмурий бўйсунувидан қатъи назар илмий муассасалардаги мавжуд лаборатория-таҳлил ва тажриба-синов жиҳозларидан тадқиқот ишларида ҳамкорликда фойдаланиш тизимини жорий қилиш.

2024 йилдан бошлаб

Маблағ талаб этилмайди

3. Катта қийматдаги лаборатория-таҳлил ва тажриба-синов жиҳоз ва ускуналаридан самарали фойдаланиш ҳамда ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш мақсадида биотадқиқот ва технологияларнинг ягона мажмуасини — Марказни (Centre of Excellence) ташкил қилиш.

2024 — 2026 йиллар

Халқаро молия институтлари маблағлари

12.

Аграр соҳадаги илмий ва илмий педагог ходимларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш.

1. Ёш тадқиқотчилар ва докторантлар учун моддий шарт-шароитлар яратиш мақсадида шартнома асосида уларнинг стипендиялари ва иш ҳақининг 50 фоизигача моддий рағбатлантиришни агрокластерлар, кооперативлар, хўжалик бирлашмалари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳисобидан амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш.

2023 йил якунига қадар

Корхоналарнинг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев)

2. Докторантура битирувчиларини олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига йўлланма асосида юборилишини, уларнинг меҳнат фаолиятини рағбатлантириш учун базавий докторантуранинг 2-курсидан имтиёзли ипотека кредитини 15 йил муддатга ажратиш механизми жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил якунига қадар

Маблағ талаб этилмайди

3. Алоҳида аҳамиятга эга илмий ишланмаларни амалга оширган ҳамда натижаларга эришган тадқиқотчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2023 йил якунига қадар

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, агрокластерлар, кооперативлар маблағлари

13.

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Халқаро қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқотлари маслаҳат гуруҳига аъзо бўлиш, гуруҳ таркибидаги халқаро илмий марказлар билан вазирлик тизимидаги илмий тадқиқот муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш.

2023 йил якунига қадар

Халқаро молия институтлари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

14.

Аграр олий таълим муассасаларида хорижий университетлар билан ҳамкорликда қўшма дастурларни ҳамда академик алмашинув салмоғини кўпайтириш.

1. Аграр соҳадаги олий таълим муассасаларида қўшма таълим дастурлари бўйича кириш синовларини бир босқичли қилиб ташкил этиш, яъни, ҳамкор олий таълим муассасаларида ўрнатилган тартиб бўйича абитуриентларни қабул қилиш.

Натижаларни белгиланган тартибда мамлакатимиздаги ҳамкор олий таълим муассасаларига тақдим этиш, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка тавсия этиш тўғрисида буйруқ қабул қилиш.

2023 йил якунига қадар

Маблағ талаб этилмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

2. Аграр соҳадаги олий таълим муассасаларида мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, тегишинча Италия, Буюк Британия, АҚШ, Латвия, Польша ва бошқа мамлакатлар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини ва олий таълим муассасаларини очиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2023 йил якунига қадар

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

15.

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Институт) Кузатув кенгаши таркибини тасдиқлаш.

Институтнинг устави ва тузилмасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

Институтнинг Кузатув кенгаши таркибини тасдиқлаш.

2023 йил август

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Институт Кузатув кенгаши

Институтнинг Кузатув кенгаши йиғилишларини даврий равишда ўтказиб бориш.

2023 йил сентябрь

16.

Институт фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш билан боғлиқ чора-тадбирлар.

Институт фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолиш (Давлат бюджети маблағлари, талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик, илмий фаолият ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтларининг грантлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар).

Институтга Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Даҳбед шаҳарчаси, А. Темур кўчаси 7-уйда жойлашган бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди ва тажриба хўжалиги билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш, унинг ўқув ва лаборатория жиҳозлари, транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникалари, компьютер техникалари, ўқув адабиётлари ҳамда бошқа мол-мулкини топшириш.

Оқдарё туман ҳокимлигига қарашли Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Даҳбед шаҳарчаси, А. Темур кўчаси 7-уйдаги ётоқхона биносини Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2023 йил август

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

17.

Корея Республикаси Ҳукуматининг 4,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан «Картошка уруғчилиги ва ишлаб чиқариш тизимини ривожлантиришда кадрлар салоҳияти ва тадқиқотларни ривожлантириш» лойиҳаси доирасида Институт ҳузурида Ўзбекистон-Корея картошка уруғчилиги марказини ташкил қилиш.

Ўзбекистон-Корея картошка уруғчилиги марказининг асосий вазифаларини белгилаш.

Ўзбекистонлик мутахассисларга ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга билимларни тарқатиш — экстеншн хизмати ташкил этиш.

Инновацион лабораторияда «in-vitro» усулида кўпайтирилган кўчатлардан микро ва минитуганакларни кўпайтириб, тажриба майдонида супер-элита уруғлик етиштиришни йўлга қўйиш.

Халқаро экспертлар иштирокида ўқув-амалий семинарлар ва конференциялар ташкил этиш ва соҳани ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2023 йил сентябрь

Халқаро молия институтлари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

18.

Европа Иттифоқининг таълим дастури доирасида етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан Институт ҳузурида «Биоиқтисодиёт» марказини ташкил этиш.

Қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда «Биоиқтисодиёт» марказининг асосий вазифаларини белгилаш:

иқтисодиётни қайта тикланувчи табиий ресурсларга асосланган иқтисодиётга ўтказиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш;

биоиқтисодиёт бўйича таълим ва тадқиқотларда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Халқаро ҳамкорлар билан семинар ва конференциялар ташкил этиш ва соҳани ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил сентябрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

19.

Институт ҳузурида ташкил этилаётган CARIS «Самарқанд инновацион таълим ва қишлоқ хўжалиги ислоҳотлари тадқиқотлари» марказининг асосий вазифаларини белгилаш.

Марказда халқаро стандартлар асосида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси таҳлил ва тадқиқотларини ўтказиш.

Жаҳондаги етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш.

Қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар бўйича раҳбар кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.

Доимий

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Институт

20.

Аграр соҳадаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбар, профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг иш самарадорлигини ошириш.

1. Педагог ва илмий ходимларни ишга қабул қилишнинг янги тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Раҳбарият, кафедралар ва таркибий бўлинмаларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари (KPI) асосида рағбатлантириб бориш тизимини жорий этиш.

2023 йил сентябрь

Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

тегишли олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари

2. Илмий, илмий-педагог ходимлар, профессор-ўқитувчилар, шу жумладан, ёш тадқиқотчилар учун зарур ижтимоий шароитлар яратиш мақсадида бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали уларни уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида хонадонлар билан таъминлаш.

2024 йил январдан бошлаб

Ипотека кредитлари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

21.

Аграр соҳадаги олий таълим муассасаларида талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун етарли шароит яратиш.

1. Талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун олий таълим муассасаларида инновацион кутубхона ташкил қилиш ҳамда китоблар фондини янги авлод ўқув адабиётлари билан бойитиш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, грант маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари

2. Ушбу кутубхоналар ва ўқув залларини соҳавий ягона электрон ахборот-ресурс марказига уланишини таъминлаш.

22.

Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари талабаларининг мутахассисликлари бўйича амалий машғулотлар ҳамда малака амалиётларини ташкил этиш.

1. Иш берувчи ташкилотлар ҳамда соҳада фаолият юритаётган бошқа хўжалик субъектлари билан талабаларни малий ма?ғулотлар ва малака амалиётига бириктириш бўйича шартномалар тузиш.

2024 йил март

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар, илмий-тадқиқот муассасалари

2. Мазкур шартномаларга мувофиқ амалий машғулотлар ва малака амалиётини ўқув жараёни жадвали асосида ташкил этиш.

Режа асосида

3. Малака амалиётларини ўтаётган талабаларга корхоналар томонидан иш ҳақлари берилишини ташкил қилиш.

2023 йилдан бошлаб

Корхоналарнинг маблағлари

23.

Аграр соҳадаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида илмий-инновацион фаолиятни ташкил этиш ва ривожлантириш.

1. Профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ва талабаларни илмий-тадқиқот ишларига мақсадли жалб қилиш.

Ҳар йили октябрь-ноябрь ойларида

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари

2. Олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини Scopus, Web of Science маълумотлар базасидаги журналларда чоп этиш. Натижаларни ишлаб чиқариш соҳасида амалиётга кенг жорий этиш чораларини кўриш.

Доимий

24.

Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва педагог ходимлари, ёш тадқиқотчилар ҳамда талабалар томонидан яратилган илм-фан ютуқларини доимий равишда тижоратлаштириш ҳамда молиявий ресурсларни жалб этиш ишларини ташкил этиш.

Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш юзасидан илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

Қишлоқ хўжалиги тармоқлари, агрокластерлар ҳамда озиқ-овқат саноати корхоналарининг мавжуд ва келгуси эҳтиёжларини ўрганиб чиқиб, таҳлил қилиш.

Доимий

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари таълим йўналишлари ва мутахассисликларини мақбуллаштириш, талабалар қабулини ташкил этиш ҳамда профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабаларини академик мобиллигини йўлга қўйиш.

1. Тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, агрокластерлар, кооперативлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг эҳтиёжлари ҳамда соҳани яқин келажакдаги истиқболларини инобатга олиб, таълим йўналишларини белгилаш ва қабулни ташкил этиш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев),

тизимдаги олий таълим муассасалари раҳбарлари

2. Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабаларини хорижий давлатларнинг ҳамкор университет ва илмий тадқиқот муассасаларида тажриба алмашиш ва ўқиб келишлари учун ҳамкор олий таълим муассасалари ва Европа Иттифоқининг Erasmus+ мобиллик лойиҳаларида иштирок этиш.

2023 йилдан бошлаб доимий

Халқаро грант дастурлари маблағлари

26.

Тошкент давлат аграр университетининг ўқув лабораторияси, моддий-техника базасини яхшилаш ва бино-иншоотларининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш.

1. Тошкент давлат аграр университетининг фойдаланишида бўлган 31,9 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини университетга ижара ҳуқуқи асосида бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш.

2023 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Вазирлар Маҳкамаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

2. Тошкент давлат аграр университетининг маъмурий ва ўқув бинолари, шунингдек, иншоотлари ҳамда талабалар турар жойлари жойлашган 32 гектар ер майдонини университетга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш юзасидан Тошкент вилояти ҳокимининг қарорини қабул қилиш.

2023 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

3. Тошкент давлат аграр университетининг бино-иншоотларининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва расмийлаштириш.

2023 йил октябрь

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

(Ф. Пўлатов)

4. Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги собиқ Ғўза уруғчилиги маркази учун харид қилинган лаборатория жиҳозларини Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказидан Тошкент давлат аграр университетга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2023 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

27.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ва Институтда хорижий тиллар бўйича таълим беришнинг самарали усулларини қўллаш чораларини кўриш.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ва Институтда 2023/2024 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида хорижий тилларни ўргатишни аутсорсинг шаклида ташкил этиш.

2023/2024 ўқув йилидан

Олий таълим муассасаларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

28.

Институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2023 йил октябрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

2. Ўқув биносини қуриш, талабалар турар жойи биносини реконструкция қилиш бўйича тендерлар ўтказиш.

2024 йил март

3. Институтда 1 000 ўринли ўқув биносини қуриш, 360 ўринли талабалар турар жойи биносини реконструкция қилиш.

2024/2025 ўқув йилига қадар

Давлат бюджети маблағлари

29.

Талабаларнинг бўш вақтларида ўз таълим йўналишлари бўйича амалий кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш.

1. Қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларида агромаслаҳатлар ва хизматларга бўлган талабларни қондиришда талаба ёшлар, магистрлар ва докторантлар имкониятларидан фойдаланиш ҳамда уларнинг касбий малака ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида «Сервис гуруҳлари»ни ташкил қилиш.

2023 йилдан бошлаб

Маблағ талаб этилмайди

Олий таълим муассасалари раҳбарлари

2. «Сервис гуруҳлари»ни фаолият учун зарур мини-техника ва агрегатлар, иш қуроллари билан таъминлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратиш.

2023 йил октябрдан бошлаб

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган имтиёзли кредитлар

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Марказий банк

(М. Нурмуратов)

3. Талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, қўшимча касб эгаллаши, ўз устида ишлаши учун олий таълим муассасалари қошида уларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, турли ўқув курслари фаолиятини йўлга қўйиш.

2024 йил январь ойидан бошлаб доимий

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

тизимдаги олий таълим муассасалари

30.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ходимлар, Тошкент давлат аграр университети профессор-ўқитувчиларининг маданий ҳордиқ чиқаришлари ҳамда талабаларнинг ўқув амалиётларини самарали ташкил этиш учун шароит яратиш.

1. Тошкент давлат аграр университетининг Бўстонлиқ туманидаги 5,4 гектар майдондаги «Юсуфхона» ўқув амалиёти масканини давлат хусусий-шериклик асосида хусусий секторни жалб қилган ҳолда реконструкция қилиш, замонавий жиҳозлаш, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва вазирлик ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари учун дам олиш маскани, ўқув маркази ва бошқа қулай шарт-шароитларга эга бўлган биноларни қуриш. Бунда махсус дам олиш маскани дирекциясини ташкил қилиш.

2023 — 2025 йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Тошкент давлат аграр университети

(С. Исломов)

2. Тошкент давлат аграр университетининг Ўртачирчиқ туманидаги 2,55 гектарда жойлашган ўқув амалиёт базасида талабаларнинг ўқув амалиётини самарали ташкил этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

2023 йил октябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, хусусий сектор маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Тошкент давлат аграр университети

(С. Исломов)

31.

Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейлар битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириши улушини ошириш.

1. Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларда ўқув жараёнларини ҳамда моддий-техника базасини яхшилаш.

Доимий

Халқаро молия институтлари маблағлари ҳамда олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

2. Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

2023 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

32.

Тошкент давлат аграр университетининг ўқув аудитория фондини бойитиш чораларини кўриш.

1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилидаги биносини Тошкент давлат аграр университетга ўтказиш.

2023 йил август

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов)

2. 1997-1998 йилларда Тошкент давлат аграр университетидан Мудофаа вазирлигига берилган Қибрай тумани, Университет кўчаси, 1-уйда жойлашган (143-ҳарбий шаҳарча манзили) биносини университетга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Мудофаа вазирлигининг таклифига кўра, мазкур бинода жойлашган тузилмаларни жойлаштириш учун бўш турган бино ажратилиши ва уларни оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминлаш.

2023 йил октябрь

Маблағ талаб этилмайди

Мудофаа вазирлиги

(Б. Қурбонов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов)

3. 2018 йилда узоқ муддатли ижарага берилган Тошкент давлат аграр университети қошидаги Академик лицейнинг 6-қаватли маъмурий бино ва иншоотларини Университетнинг ихтиёрига қайтарилишини таъминлаш.

2023 йил якунига қадар

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов)

33.

Тошкент давлат аграр университетининг спорт комплекси ва талабалар турар жойлари билан таъминлаш даражасини ошириш.

Тошкент давлат аграр университетининг спорт комплекси, 7 ва 12-талабалар турар жойини капитал таъмирлаш мақсадида 2024-2025 йилги инвестиция дастурига киритиш чораларини кўриш.

2024-2025 йиллар

Давлат бюджети маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

34.

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабаларини талабалар турар жойлари билан таъминлаш даражасини ошириш.

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг 550 ўринли бош ўқув биноси, шунингдек, 1 ва 2-талабалар турар жойини капитал таъмирлаш мақсадида 2024-2025 йилги инвестиция дастурига киритиш чораларини кўриш.

35.

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти фаолиятини самарали ташкил этиш.

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтига 4 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 2 та магистратура мутахассисликларига қабулни ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023-2024 ўқув йили

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

36.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг талабалар амалиёт базаларини мустаҳкамлаш.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг фойдаланишида бўлган Андижон туманидаги 50,6 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини Институтга ижара ҳуқуқи асосида бериш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш.

2023 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Вазирлар Маҳкамаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

37.

Аграр соҳада магистрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳаси учун магистратура мутахассисликларида ўқиш муддатини 1 йил, илмий ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланувчи талабалар учун ўқиш муддатини 2 йил этиб белгилаш.

2024 йил

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

38.

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Зомин илмий-тажриба станциясини ташкил этиш.

1. Картошкачилик бўйича илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш, ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил навларини яратиш, бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва маҳсулот етиштиришда илмий ёндашувни янада жадаллаштириш мақсадида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Зомин илмий-тажриба станциясини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил сентябрь

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Зомин тумани ҳокимлигига қарашли бўш турган бинолардан Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Зомин илмий-тажриба станциясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ажратиш.

2023 йил ноябрь

Маблағ талаб этилмайди

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

3. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Зомин илмий-тажриба станциясини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш.

2024 йил давомида

Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов)

39.

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Фарғона илмий-тажриба станцияси фаолиятини самарали ташкил этиш.

Фарғона вилояти, Учкўприк тумани ҳокимлиги захирасида бўлган «Янги Деҳқонов замини» массивидаги 883, 927, 928 ва 959-контурлардаги жами 9,58 гектар ер майдонини замонавий кўчатхона мажмуасини ташкил қилиш мақсадида Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Фарғона илмий-тажриба станциясига ижара ҳуқуқи асосида ўтказиш.

2024 йил февраль

Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозаров),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

40.

Тошкент давлат аграр университетининг 0,5 га ер майдонини эгаллаган авария ҳолатидаги бокслар ўрнида университет илмий, илмий-педагог ходимлари, ёш тадқиқотчилари ва ишчи — хизматчиларининг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида камида 150 хонадондан иборат бўлган арзон нархлардаги турар-жой мажмуасини хусусий инвесторларнинг ёки университет ходимларининг маблағларини пайчилик асосида жалб этган ҳолда қуриш.

Турар-жой мажмуасининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда ичимлик сув, оқава сув, газ ва электр тармоқларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатларни университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишига рухсат бериш.

Турар-жой мажмуасидан хонадон ажратилган университет ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга имтиёзли шартларда, узоқ муддатли ипотека кредитлари ажратиш.

2024 йилнинг якунига қадар

Хусусий инвесторларнинг маблағлари, университет ходимларининг пайчилик асосида жалб этилган маблағлари, университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Тошкент давлат аграр университети

(С. Исломов)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)

1.

О.К. Абдурахманов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Кенгаш раиси

2.

А.Б. Воитов

қишлоқ хўжалиги вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари

3.

И.Ю. Абдураҳмонов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

4.

Б.С. Юлдашев

Фанлар академияси Президенти

5.

Р.Ў. Маматкулов

«Агробанк» АТБ бошқаруви раиси

6.

Б.Т. Норқобилов

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси

7.

Б.Қ. Шарипов

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси

8.

Лавозимига кўра

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

9.

Лавозимига кўра

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

10.

Э.У. Абдуалимов

қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси

11.

А.Н. Шукуров

қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси

12.

И.К. Эргашев

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори

13.

Лавозимига кўра

Тошкент давлат аграр университети ректори

14.

Б.С. Мирзаев

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ректори

15.

Х.Б. Юнусов

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори

16.

К.С. Комилов

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори

17.

М.А. Аминова

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ректори

18.

Лавозимига кўра

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ректори

19.

Ҳ.Х. Марданов

Тошкент давлат аграр университети проректори, Кенгаш котиби

б) 4-илова қуйидаги мазмундаги 441-позиция билан тўлдирилсин:
в) 6-илованинг 86-позиция чиқариб ташлансин.

«

17.

Қизириқ, Ғиждувон агротехнологиялар техникумлари моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш.

1. Қизириқ, Ғиждувон агротехнологиялар техникумлари учун зарур бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2. Реконструкция ва таъмирлаш ишлари учун тендер ҳужжатларини тайёрлаш, тендер савдоларини ўтказиш.

3. Белгиланган тартибда пудратчи ташкилот билан шартнома тузиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

4. Техникумларни зарур инвентарлар, мебеллар, замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, кутубхона фондлари, компьютер техникаси ва бошқалар билан таъминлаш.

Халқаро молия институтлари ва ЮНЕСКО маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари

2022 — 2024 йиллар давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари

».

* мазкур илованинг 13-банди 2024 йил 1 январдан кучга киради.