03.02.2021 йилдаги ПҚ-4975-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида»ги ПФ-6159-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Фанлар академиясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (кейинги ўринларда — Миллий марказ) тизимида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси негизида Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Қашқадарё филиали негизида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси ва Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси негизида Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти» масъулияти чекланган жамиятини белгиланган тартибда давлат муассасаси шаклида қайта ташкил этган ҳолда Миллий марказ тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг (кейинги ўринларда — Академия) Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардаги ахборот ва маслаҳат тизими асосида иш юритадиган ҳудудий агрохизматлар марказлари (кейинги ўринларда — ҳудудий агрохизматлар марказлари) намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ташкил этиладиган ҳудудий агрохизматлар марказлари жойлашув манзиллари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирига, зарур ҳолларда, Академия, унинг таркибидаги илмий-тадқиқот муассасалари ва агрохизматлар марказларининг тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Х. Тошқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) ушбу қарорга 4-иловада кўрсатилган таълим муассасаларининг ҳудудий агрохизматлар марказларига ўтказилаётган бино-иншоотлари ҳамда мол-мулклари, уларнинг фаолиятини таъминлашга етарли қисмини белгиланган тартибда оператив бошқарув ҳуқуқи билан, шунингдек, ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Академия ва ҳудудий агрохизматлар марказлари қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини жорий этиш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади ҳамда юридик шахс мақомига, ўз балансига, Ўзбекистон Республикаси Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, Давлат герби тасвирланган муҳрига эга бўлади;
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Миллий марказ Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги «Агроинновация» давлат унитар корхонаси ва Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги «Ғўза уруғчилиги маркази» давлат муассасасининг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Академия тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари ва илмий-тажриба станциялари юридик шахс мақомига эга давлат муассасалари бўлиб:
(4-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиалининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол илмий-тажриба станциясининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти ҳузуридаги «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти» масъулияти чекланган жамиятининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясининг ҳамда Шоличилик илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон илмий-тажриба станциясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳудудий агрохизматлар марказлари биносига жойлаштирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳудудий бўлинмаларининг мутахассислари фаолияти ҳудудий агрохизматлар марказлари томонидан мувофиқлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот институтлари, муассасалари, илмий-тажриба станциялари ва участкалари (кейинги ўринларда — илмий-тадқиқот муассасалари), олий таълим муассасалари ҳамда Академия ва ҳудудий агрохизматлар марказлари:
(4-банд «ж» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларини мақбуллаштириш, олиб қўйиш ва уларнинг ихтисослашувига мос бўлмаган экинларни жойлаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ходимларини уларнинг фаолиятига хос бўлмаган бошқа ишларга жалб этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов) «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ устав капиталидаги давлат улуши Миллий марказ тизимига ўтказилаётган «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти» масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ улушининг баланс қиймати ҳисобига камайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳудудий агрохизматлар марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, уларда хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун ойлик маоши ва устамаларни сақлаб қолган ҳолда агросаноат соҳасига хизмат кўрсатувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари мутахассислари жалб этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фан ва таълимнинг узвий интеграциясини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба-синов тариқасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларининг кафедра мудирлари бир вақтнинг ўзида тегишли таълим йўналиши бўйича илмий-тадқиқот институтлари директорларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари кафедра мудирларига ҳамда илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ишлар ва инновацион ишланмалар бўйича ўринбосарига таълим жараёнини илм-фан билан интеграция қилган ҳолда ташкил этиш вазифаси юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддатда мазкур бандга асосан тажриба-синов ўтказиладиган олий таълим муассасалари кафедралари ва илмий-тадқиқот институтларини аниқласин ҳамда 2021 йил 1 декабрга қадар тажриба-синов натижалари юзасидан аниқ таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Академия ва ҳудудий агрохизматлар марказлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда жалб этиладиган бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни белгиланган тартибда тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Миллий марказ ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларини бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида идоравий мансублигига кўра тегишли вазирлик ва идораларга ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий агрохизматлар марказларини ташкил этишда давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида хусусий секторнинг иштирокини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий агрохизматлар марказларида хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун ойлик маош ва устамаларни сақлаб қолган ҳолда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, хизмат кўрсатувчи банк, суғурта ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари мутахассислари жалб этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий мулкчилик асосида юридик шахс мақомига эга бўлган ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги консалтинг хизматларини ташкил этиш бўйича ташкилий, молиявий ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф.К. Умаров) ва Тошкент вилояти ҳокимлиги (Д.А. Хидоятов) белгиланган тартибда қуйидагиларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманининг А. Яссавий маҳалласи ҳудудида жойлашган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги «Агроинновация» давлат унитар корхонасига тегишли барча мол-мулкларни оператив бошқарув ҳуқуқи билан ҳамда 10,7 гектар ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан Миллий марказга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманининг А. Яссавий маҳалласи ҳудудида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги «Ғўза уруғчилиги маркази» давлат муассасасига тегишли бинони оператив бошқарув ҳуқуқи билан Миллий марказга ва 57,4 гектар ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан Миллий марказнинг Тошкент вилояти агрохизматлар марказига ўтказиб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этилаётган муассасаларнинг мол-мулки ва пул маблағларини оқилона тақсимлаш мақсадида уларни хатловдан ўтказишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорга мувофиқ қайта ташкил этилаётган муассасаларнинг моддий-техник базасини яратиш, улар ишини самарали ташкил этиш учун зарур бўлган компьютер техникаси, алоқа воситалари билан жиҳозлаш тадбирлари ташкил қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этилаётган муассасаларни, уларнинг ҳудудий бўлинмаларини жойлаштириш, шунингдек, улар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этилаётган муассасаларнинг штат бирликларини таҳлил қилган ҳолда иш ҳажмидан келиб чиқиб, қайта тақсимланишини ҳамда уларни шаффоф тарзда ўтказиладиган танловлар асосида юқори малакали, замонавий билимга ва дунёқарашга эга кадрлар билан тўлдиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 апрелга қадар Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида Республика агрохизматлар, ахборот маслаҳат (extension) марказини ташкил этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил май ойидан бошлаб ҳудудий агрохизматлар марказларини босқичма-босқич ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппаратида Ўқув юртлари ва малака ошириш бўлими негизида 6 та штат бирлигидан иборат Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини ривожлантириш бошқармасини ташкил этсин. Бунда, қўшимча 3 та штат бирлиги вазирлик тизимидаги мавжуд бошқарув ходимлари штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Миллий марказнинг аниқ ҳисоб-китобларига асосан унинг тизимидаги илмий муассасаларда ташкил этиладиган бирламчи лабораториялар, уруғликни сақлаш, қуритиш омборхоналарини барпо этиш, уларни қадоқлаш ва қайта ишлаш ускуналари билан жиҳозлашга «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида маблағ ажратиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Миллий марказ ва илмий-тадқиқот муассасаларининг тузилмаларини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий агрохизматлар марказлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Фанлар академияси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларининг нав муаллифлари ва оригинаторларини рағбатлантириш, уруғчилик ва кўчатчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш, уруғлик ва кўчатларни сертификатлаш тизимини жорий этиш механизмини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июлдаги ПҚ-216-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 07/23/216/0457-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Эл-юрт умиди» жамғармаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари ҳамда соҳа мутахассисларини, биринчи навбатда, қуйи тизимдагиларни «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига узоқ ва қисқа муддатли стажировка, малака ошириш ва ўқишга юбориш юзасидан 2021-2022 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқласин ҳамда ижрога қаратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.К. Кўчимов) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг ижросини ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А.Ходжаев, қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 3 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4975-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий агрохизматлар марказларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Марказ директори

Директор ўринбосари

Бухгалтер

1

Илмий, таълим ва малака ошириш бўлими раҳбари

1

Агрохизматлар тизимини ривожлантириш бўлими раҳбари

1

Юрист

1

Илмий ишларни тижоратлаштириш, таълим ва малака ошириш бўйича мутахассислар

2

Халқаро иқтисодий муносабатлар ва маркетинг бўйича бош мутахассис

1

HR бўйича бош мутахассис

1

АКТ ва рақамлаштириш бўйича бош мутахассис

1

Фаолияти ҳамкорликда амалга ошириладиган ташкилотлар вакилларининг шуъбалари*

Сув хўжалиги соҳасида

Агрокимё соҳасида

Маҳсулотларни қайта ишлаш соҳасида

Банк хизматларини кўрсатиш соҳасида

Лаборатория мудири

1

Деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгаларини ривожлантириш соҳасида

Картошка етиштириш соҳасида

Субтропик, тропик, цитрус экинлар етиштиришни ривожлантириш соҳасида

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати лабораторияси; Тупроқ ва ўғитлар таҳлили лабораторияси;

Фитосанитария лабораторияси; In-vitro лабораторияси ва бошқалар**

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида

Паррандачилик соҳасида

Балиқчилик соҳасида

Пиллачилик ва қоракўлчилик соҳасида

Ўсимликлар карантини соҳасида

Агросервис соҳасида

Агролизинг ва суғурта соҳасида

Бошқа соҳаларда

One-stop shop**

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг умумий чекланган сони (ёрдамчи ходимлардан ташқари) — 12 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан жалб этиладиган мутахассислар сони ҳудудий марказлар билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Лабораториялар ва one-stop shop хусусий бизнес вакиллари ҳисобига шакллантирилади ҳамда ишчилар сони талабдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ташкил этиладиган ҳудудий агрохизматлар марказлари жойлашув манзиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ*
(4-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПФ-40-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

Туман/ шаҳар

Жойлашган манзили

Бинони балансида сақловчи ташкилот номи

Ажратиладиган ер майдони, гектар**

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Кегейли тумани

Жузимбағ МФЙ

Кегейли агросаноат касб-ҳунар коллежи

5

2.

Андижон вилояти

Андижон тумани

Куйганёр МФЙ

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

9,8

3.

Бухоро вилояти

Бухоро тумани

Боғикалон МФЙ

Галаосиё сув хўжалиги ва мелиорация коллежи

20,6

4.

Жиззах вилояти

Ш. Рашидов тумани

А. Навоий МФЙ

Шароф Рашидов туман 2-сон касб-ҳунар мактаби

6,6

5.

Навоий вилояти

Кармана тумани

Дўрмон МФЙ

Кармана озиқ-овқат саноати ва меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи

4,2

6.

Наманган вилояти

Тўрақўрғон тумани

Тошкент маҳалласи МФЙ

Тўрақўрғон агротехнологиялар техникуми

9,4

7.

Қашқадарё вилояти

Қамаши тумани

Қўшкапа МФЙ

Қарши давлат университети ҳузуридаги Қамаши хизмат кўрсатиш техникуми

5,15

8.

Самарқанд вилояти

Оқдарё тумани

Даҳбет қўрғони

Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали

12,8

9.

Сурхондарё вилояти

Термиз тумани

А. Навоий МФЙ

Архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи

4,2

10.

Сирдарё вилояти

Боёвут тумани

Бекат МФЙ

Боёвут ижтимоий иқтисодиёт коллежи

3,2

11.

Тошкент вилояти

Юқори Чирчиқ тумани

Аҳмад Яссавий МФЙ

Тошкент Давлат Аграр университети Ғўза уруғчилиги маркази

2,9

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

Ал-Фарғоний кўчаси

Фарғона политехника институти қошидаги Ёрмозор академик лицейи

4,3

13.

Хоразм вилояти

Урганч тумани

Ғойбу МФЙ

Урганч агротехнологиялар техникуми

3,7

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: * Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига, заруратга кўра, мазкур иловага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ажратилаётган бино-иншоотлар ҳамда мол-мулклар, шунингдек, ер участкаларининг ҳудудий агрохизматлар марказлари фаолиятини таъминлашга етарли қисми ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги «Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2640-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банднинг еттинчи хатбошиси ва 5-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3290-сон қарорига 2-илованинг 29-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

29.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

Фарғона политехника институти қошидаги Ёрмозор академик лицейи

».

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4795-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 11, 12-позициялар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

11.

Марҳамат тумани

Марҳамат агротехнологиялар техникуми

1 200

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

Марҳамат агротехнологиялар техникуми

12.

Асака тумани

Асака озиқ-овқат технологияси ва саноати коллежи

900

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

Асака агротехнологиялар техникуми

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 101-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

101.

Денов тумани

Денов-Хазорбоғ агротехнологиялар техникуми

652

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали

Денов-Хазорбоғ агротехнологиялар техникуми

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 111, 112-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

111.

Бўка тумани

Бўка агротехнологиялар техникуми

715

Тошкент давлат аграр университети

Бўка агротехнологиялар техникуми

112.

Янгийўл шаҳри

Янгийўл туман технология иқтисодиёт коллежи

720

Тошкент давлат аграр университети

Янгийўл агротехнологиялар техникуми

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4803-сон қарорига 2а-илованинг 3-позицияси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2125-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4246-сон қарори 12-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2021 й., 07/21/4975/0085-сон, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2021 й., 06/21/6262/0680-сон; 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон; 10.07.2023 й., 07/23/216/0457-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон; 13.03.2026 й., 06/26/40/0227-сон)