16.02.2026 йилдаги 60-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари мутахассисларини сертификатлашни давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш тартибини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари мутахассисларини сертификатлашни давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сон Фармонида шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида мутахассисларни сертификатлашни давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги икки ой муддатда давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкаларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 февралдаги 60-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «13» рақами «14» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги мазмундаги 14-илова билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига
14-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари мутахассисларига сертификат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАСПОРТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Малака сертификатининг номи:

Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари мутахассисларининг «Мутахассис сертификати»

2.

Сўровнома берувчилар тоифаси:

Жисмоний шахс

3.

Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар):

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Компетенцияни ривожлантириш институти

4.

Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар:

а) Сўровнома:

сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади);

паспорт (ID-карта) серияси ва рақами;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

яшаш манзили;

электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

ўқув курси йўналиши;

таълим тили;

ўқиш ҳудуди;

тест топшириш ҳудуди;

б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжат.

Талабгорнинг олий маълумот ҳақидаги дипломи ва меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.

5.

Тест синовидан ўтиш ҳамда сертификат олиш учун ундириладиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари.

Ундирилган йигим қуйидаги тартибда тақсимланади:

30 фоизи-Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳисобварағига;

20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика марказининг шахсий ҳисобварағига;

50 фоизи — Компетенцияни ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт)нинг ҳисобварағига ўтказилади.

6.

Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати:

1 иш куни

7.

Малака сертификатининг талаб ва шартлари

Талабгор шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари бўйича олий маълумот (кўп квартирали уйларнинг бошқарув органларига раҳбарлик қилиш учун — олий ёки ўрта махсус маълумот) тўғрисидаги дипломга ҳамда тегишли соҳа бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлиши керак.

8.

Малака сертификатининг амал қилиш муддати

3 йил

9.

Изоҳ:

Сертификат — Институтда ёки унинг ҳудудий филиаллари (кейинги ўринларда — таълим муассасалари)да ўқув дастурини тамомлаган ва тест синовини муваффақиятли топширган мутахассисга бериладиган, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, қурилаётган объектларда ички, муаллифлик, техник ва давлат назоратини олиб бориш ҳамда фойдаланишга топширилган объектларда назорат ўлчовини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат.

Сертификат таълим муассасаларида дастурлар бўйича ўқув курсини тугатган ҳамда белгиланган тартибда ўтказилган тест синовида саволларнинг 56 ва ундан юқори фоизига тўғри жавоб берган мутахассисларга берилади.

Талабгорлар сертификат талаб этиладиган лавозимга тайинланган санадан бошлаб бир йил муддат давомида дастур асосида ўқиши ва сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Агарда талабгор бир йил муддат давомида белгиланган тартибда тегишли сертификатга эга бўлмаса, улар билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади.

Ўқув курсида ўқимоқчи бўлган талабгорлар шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси мутахассислари учун ташкил этилган ўқув курси йўналишларидан (лойиҳа бошқарувини ва техник назоратни, шу жумладан, йўналишлар бўйича назоратни олиб борувчи, лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борувчи, шунингдек, лойиҳа бош муҳандислари ва бош архитекторлари, пудрат ташкилотларининг ички назоратини амалга оширувчи, назорат ўлчовини амалга оширувчи мутахассислар, эксперт ташкилотлари экспертлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари раҳбарлари, туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари инспекторларидан) бирини танлаб, ариза топширганидан сўнг шаҳарсозлик фаолияти соҳаси бўйича олий маълумотга ва тегишли соҳа бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга эканлигини текшириб, сараланади.

Саралашдан ўтган талабгорларни ўқишга қабул қилиш мақсадида шартнома тузилади ҳамда ўқиш учун белгиланган тўлов амалга оширилади.

Дастур асосида ўқитиш учун тўлов миқдори Институт томонидан мустақил белгиланади.

Таълим муассасалари ўқув машғулоти бошланиши ҳақида талабгорга камида уч кун олдин электрон хабарнома юборади (электрон почта манзили, мобил илова ёки ижтимоий тармоқлар орқали).

Талабгорларга ўз иш жойидан ажралган ва ажралмаган ҳолда ўқув машғулотларида иштирок этишга (ўқишига) рухсат берилади.

Талабгорлар ўқув жараёни давомида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ўтказиладиган тест синовида иштирок этиш учун белгиланган йигимни тўлайди.

Таълим муассасаси дастур асосидаги ўқиш якунлангандан сўнг талабгорларнинг ўзлаштирган билимини тест синовидан ўтказиш учун Агентликка сўровнома юборади.

Сўровнома орқали Агентликка рўйхати юборилган талабгорлар ўқиш якунланган кундан бошлаб уч ой муддат ичида тест синовларида иштирок этиши лозим.

Тест синовидан ўта олмаган ҳамда тегишли тоифасини оширмоқчи бўлган талабгорларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йигим тўлаб, уч ой муддат ичида қайтадан тест топшириш учун имконият берилади.

Бунда қайта тест топширган талабгорнинг тест натижасидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобга олинади.

Ушбу муддат давомида ўтказилган тест синовларида иштирок этмаган талабгорлар тест синовидан ўтмаган ҳисобланади.

Агентлик сўровнома келиб тушгандан кейин беш иш кунидан кўн бўлмаган муддатда тест синови ўтказилишини таъминлайди.

Тест топшириқлари Агентлик томонидан белгиланган тартибда махфийлиги таъминланган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда тизимли равишда янгилаб борилади.

Тест топшириқларини ишлаб чиқишда дастур ҳамда амалдаги шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларидан фойдаланилади.

Талабгор тест синови ўтказиладиган ҳудуд (бино)га шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорти, Хорижга чиқиш паспорти, идентификация ID-картаси, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси каби ҳужжатлардан бирини) аслини кўрсатган ҳолда текшириб киритилади.

Тест синовига келмаган ёки кечиккан талабгорлар уч ой давомида навбатдаги тест синовларида иштирок этишига рухсат этилади.

Тест синови компьютерда Агентлик томонидан тасдиқланган комиссия аъзолари ва кузатувчилар иштирокида ўтказилади.

Тест синовидаги топшириқлар сони талабгорларнинг сўровномасида қайд этилган йўналишга мувофиқ 50 тадан иборат бўлади.

Талабгорга тест синовини топшириш учун икки соат вақт берилади.

Тест синови ўтказиладиган хонага барча турдаги мобил алоқа воситалари ва шпаргалка олиб кириш, бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш тақиқланади.

Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синовидан четлаштирилади ва тест синовидан ўтмаган деб ҳисобланади. Тест синовидан четлаштирилган талабгорлар бўйича далолатнома тузилади (кўрилган таъсир чораси фақат мазкур тест синовига тегишли).

Тест синови натижаси тест якунланган вақтнинг ўзида компьютерда чиқарилади.

Талабгор тест синови натижаларидан норози бўлса, компьютерда тест синови натижалари эълон қилинган вақтнинг ўзида, Агентликка тест синови натижалари юзасидан шикоят бериш ҳуқуқига эга.

Шикоятни кўриб чиқиш учун ҳар йили бир маротаба Агентлик ва Институт раҳбарларининг қўшма буйруғи билан 5 ёки 7 нафар аъзодан иборат комиссия тузилади.

Комиссия томонидан шикоят бир ҳафта мобайнида кўриб чиқилади. Талабгор комиссия қарори тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.

Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

тест синови натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятнинг қаноатлантирилишини рад этиш;

тест синовлари натижаларини ўзгартириш ва шикоятни қаноатлантириш.

Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса, шикоятнинг қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар асосли деб топилса, комиссия қарори билан тест натижалари ўзгартирилади.

Такрорий шикоят кўриб чиқилмайди.

Талабгорлар комиссиянинг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

Тест синовидаги топшириқлар талабгорларнинг сўровномасида қайд этилган йўналиш ва объектлар хавф-хатар тоифаларига мувофиқ бўлиши шарт.

50 та тест топшириғининг:

28 — 35 тасига (56 — 70 фоиз) тўғри жавоб берган талабгорга хавф-хатарлиги бўйича II тоифали;

36 — 42 тасига (71 — 85 фоиз) тўғри жавоб берган талабгорга хавф-хатарлиги бўйича III тоифали;

43 — 50 тасига (86 — 100 фоиз) тўғри жавоб берган талабгорга хавф-хатарлиги бўйича IV тоифали қурилиш объектларининг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, техник назоратни амалга ошириш, қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш ва назорат ўлчовини амалга ошириш ҳуқуқи берилади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида сертификатланган мутахассисларининг электрон реестри юритилади.

Реестрда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

а) сертификатланган мутахассиснинг фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами;

б) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

в) сертификат рақами, берилган санаси ва унинг амал қилиш муддати;

г) сертификатланган мутахассислар:

ҳудудлар (вилоят ва туманлар) кесимида;

соҳалар (архитектура, муҳандислик, қурилиш ва уй-жой коммунал);

йўналишлар (лойиҳа-қидирув, пудрат, техник назорат ва архитектура, экспертиза, давлат назорати, назорат ўлчови).

Реестрга сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб, реестрдан чиқарилгани тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритиб борилади.

Реестрни юритиш тартиби Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.

Қуйидагилар сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қ)шиш учун асос ҳисобланади:

мутахассис томонидан сертификатга эга бўлиш учун ушбу паспортда белгиланган маълумотларни қасддан нотўғри тўлдирилгани аниқланганда;

сертификат эгасини белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори ёхуд озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги суд ҳукми қонуний кучга кирганда;

сертификат эгасига нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилиб, ушбу иш бўйича суднинг қарори қонуний кучга кирганда;

сертификат эгасининг вафот эттанлиги муносабати билан.

Сертификатнинг амал қилиши уни тўхтатиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинган санадан бошлаб бекор қилинади ва сертификатланган мутахассиснинг шаҳарсозлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи тўхтатилади.

Мутахассис Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги буйруғи устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 февралдаги 60-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари мутахассисларини сертификатлаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги 460-сон қарорининг 2-банди ва унга илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига илованинг 50-банди «б» кичик банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қурилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2025 йил 22 октябрдаги 666-сон қарорига илованинг 8-банди «д» кичик банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 09/26/60/0152-сон)