1-ИЛОВА
Т/р | Маълумот ва ҳужжатлар номи | Масъул давлат органлари ва ташкилотлар |
1. | Йўқолган ашёнинг топилмаганлиги тўғрисида маълумотнома | Адлия вазирлиги |
2. | Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан сўралаётган ахборот ва (ёки) ҳужжат мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома | |
3. | Манзил бўйича яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлар тўғрисида маълумотнома | Ички ишлар вазирлиги |
4. | Фуқаро яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида қайд варағи | |
5. | Автотранспорт воситасига нисбатан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома | |
6. | Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
7. | Тиббиёт муассасаларида даволаниш учун берилган имтиёзли йўлланмалар ва уларнинг нусхалари | |
8. | Туберкулёз касаллиги бўйича ҳисобда туриш ёки турмаслиги бўйича маълумотнома | |
9. | 083 шаклдаги тиббий маълумотнома | |
10. | 063 шаклдаги тиббий маълумотнома | |
11. | Давлат экологик экспертиза хулосаси | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
12. | Экологик аудиторнинг малака сертификати ва унинг нусхаси | |
13. | Электрон онлайн аукцион баённомаси | Давлат активларини бошқариш агентлиги |
14. | Хўжалик жамиятининг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) тўғрисида маълумот | |
15. | Алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома | |
16. | Баҳоловчининг малака сертификати ва нусхаси | |
17. | Риэлторларнинг малака сертификати ва нусхаси | |
18. | Давлат улуши мавжуд корхона томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситасига бериладиган электрон ҳисоб-маълумот | «Ўзавтосаноат» АЖ |
19. | Солиқ органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномалари тўғрисида маълумот | Солиқ қўмитаси |
20. | Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома | Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси |
21. | Спортчининг спортчи паспорти нусхаси | Спорт вазирлиги |
22. | Спортчилар учун спортчининг разряди ва унвонлари маълумотномаси | |
23. | Талабалар турар жойига жойлашиш учун берилган йўлланмалар ва уларнинг нусхалари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
24. | Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат ва унинг нусхаси | |
25. | Илмий даража ёки илмий унвон олганлик тўғрисидаги маълумотномалар | |
26. | Тасдиқланган баҳолар (ўзлаштириш) табели ёки мактабнинг 9-синфини тамомламаганлиги тўғрисида тасдиқланган маълумотнома (9-синф доирасида экстернат тартибида имтиҳонда қатнашиш учун) | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
27. | 9-синфдан кейин мажбурий ўрта таълимни якунламаганлиги тўғрисида тасдиқланган маълумотнома | |
28. | Давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун йўлланма ва унинг нусхаси | |
29. | Мактабгача таълим ташкилотларидаги тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумот | |
30. | Барча фанлардан (тегишли умумтаълим ва махсус фанлардан) билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат ва унинг нусхаси |
2-ИЛОВА
Т/р | Шахсга доир маълумот номи | Маълумотларни тақдим этишга масъул ваколатли орган |
1. | Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумот | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. | Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумот | |
3. | Давлат тиббиёт муассасасида ҳисобда турганлиги тўғрисида маълумот | |
4. | Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумот | Ички ишлар вазирлиги |
5. | Биометрик паспорт (ID карта) маълумотлари | |
6. | Ҳайдовчилик гувоҳномаси маълумотлари | |
7. | Яшаш жойи ва турган жойи тўғрисида маълумот | |
8. | Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги тўғрисида маълумот | |
9. | Номида мавжуд бўлган автотранспорт воситалари тўғрисида маълумот | |
10. | Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ҳақида маълумот | |
11. | Хорижга чиқиш биометрик паспорти тўғрисида маълумот | |
12. | Талаба ўқиш жойидан маълумот (олий таълим муассасасидан) | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
13. | Шахснинг таълим олганлиги тўғрисида маълумотлар (ўрта махсус, касб-ҳунар, профессионал ва олий таълим) | |
14. | Шахснинг умумий ўрта таълим олганлиги тўғрисида маълумот (шаҳодатнома маълумотлари) | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
15. | Номига расмийлаштирилган лицензия, рухсатнома ва хабарномалар тўғрисида маълумот | Адлия вазирлиги |
16. | Якка тартибдаги тадбиркорлиги тўғрисида маълумот | |
17. | Иш стажи ва иш жойи тўғрисида маълумот | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
18. | Турар жойнинг майдони тўғрисида маълумот | Кадастр агентлиги |
19. | Номидаги кўчмас мулк объектлари тўғрисида маълумот | |
20. | Ижтимоий реестрга киритилганлиги тўғрисида маълумот | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
21. | Фуқаронинг «Темир дафтар»га киритилгани ҳақида маълумот | |
22. | Фуқаронинг «Ёшлар дафтари»га киритилгани ҳақида маълумот | Ёшлар ишлари агентлиги |
23. | Солиқ ва йиғимлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот | Солиқ қўмитаси |
24. | Иш ҳақи тўғрисида маълумот | |
25. | Ўзини ўзи банд қилганлиги тўғрисида маълумот | |
26. | Фуқаронинг «Аёллар дафтари»га киритилгани ҳақида маълумот | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
27. | Тўланган пенсиялар (нафақалар) миқдори тўғрисида маълумот | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
28. | Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумот | |
29. | Ижро ҳужжати бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот | Мажбурий ижро бюроси |
30. | Ўзбекистон Республикасидан чиқишга вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳақида маълумот |
3-ИЛОВА
Т/р | Давлат хизмати номи | Жорий этиш муддати | Давлат хизматини кўрсатиш учун масъул ваколатли орган |
1. | Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш | 2025 йил декабрь | Миграция агентлиги |
2. | Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида мутахассисларни сертификатлаш | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | |
3. | Суд эксперти сифатида нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида фаолият юритаётган суд экспертларининг касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат олган шахсларни ягона реестрга киритиш | Адлия вазирлиги | |
4. | Давлат ўрмон фонди участкаларини илмий тадқиқот, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланишга беришни келишиш | 2026 йил март | Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги |
5. | Саноат хавфсизлиги декларациясини ҳисобга олиш | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси | |
6. | Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш | ||
7. | Идентификациялашдан ўтказилган хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш | ||
8. | Автомобиль транспорти соҳасида кадрлар малакасини ошириш курсларини тугатганлик ҳақидаги сертификатни бериш | Транспорт вазирлиги | |
9. | Автомобилда халқаро ташувчининг касбий маҳорат сертификатини бериш | ||
10. | Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш | 2026 йил август | Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги |
11. | Ўлчаш воситаларини давлат синовидан ўтказиш | ||
12. | Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш | ||
13. | Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш | ||
14. | Ўлчаш воситалари, синов воситалари, стандарт намуналар ва ўлчашларни бажариш услубиётларини метрологик текшируви натижаларини эътироф этиш | ||
15. | Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш | ||
16. | Гидрометеорологик маълумотларни бериш | Гидрометеорология хизмати агентлиги | |
17. | Хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига чартер рейсларни ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш | Туризм қўмитаси | |
18. | Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиш учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш | ||
19. | Юридик шахсларни ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш | Божхона қўмитаси | |
20. | Илмий ва инновацион фаолият юритувчи субъектларни рўйхатдан ўтказиш | Инновацион ривожланиш агентлиги |
4-ИЛОВА
Т/р | Давлат хизмати номи | Давлат хизмати кўрсатиш муддати | Ваколатли орган | |
умумий | тезлаш-тирилган | |||
1. | Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолияти учун лицензия бериш | 7 иш куни | 4 иш куни | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
2. | Кўприклар ва туннелларни лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни таъмирлаш фаолияти учун лицензия бериш | 10 иш куни | 5 иш куни | |
3. | Хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича фаолият учун лицензия бериш | 14 иш куни | 10 иш куни | |
4. | Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензия бериш | 7 иш куни | 3 иш куни | |
5. | Автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш | 10 кун | 5 иш куни | Ички ишлар вазирлиги |
6. | Юридик шахслар бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш | 2 иш куни | 4 иш соати | Адлия вазирлиги |
7. | Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш | 4 иш куни | 4 иш соати | |
8. | Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив маълумотномаларини бериш | 2 иш куни | 1 иш куни | |
9. | Иш ҳақини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш | 20 иш куни | 10 иш куни | |
10. | Иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш | 5 иш куни | 3 иш куни | |
5-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Молиялаштириш манбаси | Ижро муддати | Масъул ижрочи |
1. | Мазкур Фармонга 2-иловадаги маълумотларни сақловчи ахборот тизимларини «Рақамли ҳукумат» тизимига интеграция қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2025 йил октябрь | Мазкур Фармонга 2-иловада белгиланган масъул вазирлик ва идоралар, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. | Мазкур Фармонга 2-иловада белгиланган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да жисмоний шахсларнинг шахсий кабинетида акс эттириш. | Амалий чора-тадбирлар | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2025 йил ноябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги |
3. | «Лицензия» ахборот тизими ва Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида ахборот ва маслаҳат хизматлари сунъий интеллект воситасида кўрсатилишини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | Адлия вазирлиги маблағлари | 2026 йил июнь | Адлия вазирлиги |
4. | ЯИДХПда ахборот ва маслаҳат хизматлари сунъий интеллект воситасида кўрсатилишини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | Рақамли технологиялар вазирлиги маблағлари | 2026 йил июнь | Рақамли технологиялар вазирлиги |
5. | «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида ахборот ва маслаҳат хизматлари сунъий интеллект воситасида кўрсатилишини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | Божхона қўмитаси маблағлари | 2026 йил июнь | Божхона қўмитаси |
6. | Жисмоний шахсларни ягона идентификация тизимида (OneID) рўйхатдан ўтказишда, шунингдек фойдаланувчи кабинетини тиклашда муқобил тарзда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face ID) тартибини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | Рақамли технологиялар вазирлиги маблағлари | 2025 йил октябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги |
7. | Давлат хизматлари марказларига ЯИДХПдаги барча давлат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини бериш бўйича тегишли техник имкониятни яратиш. | Амалий чора-тадбирлар | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2025 йил октябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
8. | Автомототранспорт воситаси мулкдорининг маълумотлари ўзгарганда мулкдорнинг хоҳишига кўра автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича аризаларни композит тарзда ички ишлар органларига юборишни йўлга қўйиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2025 йил октябрь | Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги |
9. | ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ва «Лицензия» ахборот тизими орқали берилган аризалар асоссиз равишда рад этилганда, фуқароларнинг мурожаатлари ва адлия органларининг тегишли хулосасига асосан давлат хизмати учун ундирилган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг ваколатли органларга йўналтирилган қисмини ваколатли органлар томонидан фуқароларга қайтариб бериш тартибини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2025 йил ноябрь | Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
10. | Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олишни йўлга қўйиш юзасидан ахборот тизимларини интеграция қилиш: автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномалари ва бошқа нотариал тасдиқланган битимлар; «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш» АЖ томонидан берилган аукцион баённомалари; давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситаларига бериладиган электрон ҳисоб-маълумотлар; автомототранспорт воситаси мулкдорининг маълумотлари (жисмоний шахс Ф.И.О., юридик шахс номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзили) ўзгарганлигини тасдиқловчи маълумотлар. | Амалий чора-тадбирлар | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2025 йил ноябрь | Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ |
11. | Тиббий кўрик натижалари тиббиёт муассасалари томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига реал вақт режимида киритилишини таъминлаш. Бунда: | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2025 йил ноябрь | ||
Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан ОИВ/ОИТС, психик, наркологик, таносил ва сил касалликлари бўйича тиббий кўрик натижаларини мажбурий тартибда фақатгина «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимларига киритиш тартиби жорий этилади; | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги | |||
«Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимларини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими билан интеграция қилинади. | Амалий чора-тадбирлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги | |||
12. | Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ бўлган суд қарорларини улар қонуний кучга кирган куни ушбу қарорни қабул қилган суд органи томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига электрон тизим орқали юбориш ҳамда судда кўриб чиқилаётган далолатнома ёзувларини ахборот тизимидан юклаб олиш орқали қарорларни ўзаро боғлаш тартибини жорий этиш. Бунда: | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2025 йил ноябрь | ||
суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги қарорлари қонуний кучга кирган куннинг ўзида автоматик равишда «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига электрон шаклда, никоҳдан ажрашаётган шахсларнинг шахсий идентификация рақами ҳамда далолатнома ёзуви рақами (ID) асосида юборилиши; | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Адлия вазирлиги, Олий суд | |||
никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви суд жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ФҲДЁ органи томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилиши ҳамда суд қарори нусхаси никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги гувоҳномага тенглаштирилиши; | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Адлия вазирлиги, Олий суд | |||
никоҳ бекор қилинганлигини қайд этганлик учун ундириладиган давлат божи суднинг қарорига асосан эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ёки уларнинг биридан белгиланган тартибда Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ундирилишини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Адлия вазирлиги, Олий суд | |||
Олий суд ахборот тизими «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига интеграция қилиш орқали никоҳдан ажрашиш билан боғлиқ барча жараёнларни далолатнома ёзуви рақамига (ID) боғлаш ҳамда барча инстанция судида иш кўриб чиқилаётганлиги жараёнларини ва натижаси бўйича қонуний кучга кирган қарорларни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига юбориш амалиётини жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | Олий суд, Адлия вазирлиги | |||
13. | Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд қилиш, ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ барча ҳаракатларни фақатгина «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида амалга оширилишини таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2025 йил ноябрь | Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
14. | Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи, ўқиш жойи, иш жойи ва лавозимидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизими орқали Мудофаа вазирлигига тақдим этиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2025 йил ноябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги |
15. | Автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасида автомототранспорт воситаси мулкдорининг манзилини кўрсатиш талабини бекор қилиш юзасидан автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси шаклига тегишли ўзгартириш киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2025 йил ноябрь | Ички ишлар вазирлиги |
16. | Мазкур Фармонга 4-иловада белгиланган давлат хизматларини ариза берувчиларнинг хоҳишига кўра тезлаштирилган тартибда кўрсатишни йўлга қўйиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2025 йил ноябрь | Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
17. | Мазкур Фармонга 1-иловадаги маълумотларни сақловчи ахборот тизимларини «Рақамли ҳукумат» тизимига интеграция қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | Ижрочи маблағлари | 2025 йил ноябрь | Мазкур Фармонга 1-иловада белгиланган масъул вазирлик ва идоралар, Рақамли технологиялар вазирлиги |
18. | «Vakolat.uz» платформасидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2025 йил ноябрь | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
19. | Корхона директори ҳамда бош бухгалтери ишга қабул қилингани, улар ахборот тизимларида корхона директори ҳамда бош бухгалтери сифатида белгиланганини идентификация қилишни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали амалга ошириш. Бунда, давлат хизматлари марказлари томонидан юридик шахсларга электрон рақамли имзо калитларини бериш тизими «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига интеграция қилинади. | Амалий чора-тадбирлар | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2025 йил декабрь | Солиқ қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги |
20. | Ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда мазкур Фармонга 1-иловада белгиланган маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизими орқали ушбу тизим фойдаланувчиларига тақдим этиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | Рақамли технологиялар вазирлиги маблағлари | 2025 йил декабрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
21. | «Vakolat.uz» платформасини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни таъминлаш: жисмоний шахслар томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш ва давлат хизмати натижаларини олиш учун ўз ихтиёрига кўра «Vakolat.uz» платформасида бошқа шахсларга ишончномаларни расмийлаштириш, ўзгартириш ва бекор қилиш; юридик шахслар томонидан ўз ихтиёрига кўра «Vakolat.uz» платформасида ишончномаларни расмийлаштириш, ўзгартириш ва бекор қилиш; нотариал шаклда расмийлаштирилган ҳамда «Vakolat.uz» платформасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан расмийлаштирилган ишончномаларнинг ҳақиқийлигини онлайн режимда текшириш; «Vakolat.uz» платформасини «Рақамли ҳукумат» тизимини ягона идентификация тизими билан интеграция қилиш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ваколат берилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар асосида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш; «Vakolat.uz» платформасини ЯИДХП ҳамда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | Адлия вазирлиги маблағлари | 2025 йил декабрь | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
22. | «Давлат хизматлари» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида Давлат хизматлари ягона реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2025 йил ноябрь | Адлия вазирлиги |
23. | Адлия вазирлигининг «Давлат функциялари» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими базасида «Давлат хизматлари» автоматлаштирилган онлайн ахборот модулида Давлат хизматлари ягона реестрини доимий тарзда янгиланадиган ҳамда долзарблиги таъминланадиган шаклда электрон шаклда юритилишини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | Адлия вазирлиги маблағлари | 2025 йил декабрь | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
24. | Туман (шаҳар) адлия бўлимлари, давлат хизматлари марказлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва юридик хизмат кўрсатиш марказларини ягона адлия бўлимлари сифатида қайта ташкил этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2026 йил май | Адлия вазирлиги |
25. | Қуйидаги давлат хизматларини ўзаро композит тарзда кўрсатишни йўлга қўйиш: фуқароларнинг руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумот; фуқароларнинг наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумот; шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақида маълумот; ҳисобланган иш ҳақи суммалари ҳақида маълумот; меҳнат фаолиятини тасдиқлаш ҳақида маълумот. | Амалий чора-тадбирлар | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2026 йил февраль | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
26. | Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг интерактив киосклар орқали давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини оширишга қаратилган манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | Адлия вазирлиги маблағлари | Доимий | Адлия вазирлиги |
27. | Давлат-хусусий шериклик асосида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишдаги талабларни Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома талабларига ўзаро мувофиқлаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2026 йил март | Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
28. | Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш: давлат хизматлари кўрсатишда муддат бузилишига йўл қўйилганда маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорларни автоматлаштирилган тартибда расмийлаштириш; давлат хизматлари кўрсатишда аризаларни асоссиз рад этиш ва бошқа қонун бузилиши ҳолатлари учун (бундан муддат бузилиши ҳолатлари мустасно) жазо чораларини кучайтириш; давлат хизматлари кўрсатилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун турли жавобгарликни назарда тутувчи нормаларни ўзаро мувофиқлаштириш; Адлия вазирлиги Давлат хизматлари кўрсатилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғига ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқларига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколатини бериш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2026 йил март | Адлия вазирлиги |
29. | Лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш сифатини тубдан такомиллаштириш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: марказлаштирилган манбалар, давлат органлари ва корхоналари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари учун лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини аниқлаш тартибини Ҳукумат қарори даражасида белгилаш; лойиҳа-тадқиқот ишларининг муддатларини мақбуллаштириш; марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуришда муаллифлик назоратини амалга оширишда тўловлар ўз вақтида тўланишини таъминлаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2026 йил май | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
30. | Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни бино-иншоотлар ва уларнинг қисмларининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда электрон юритишни йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маблағлари | 2026 йил июнь | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
31. | Бино (иншоот) ва хоналарнинг санитария-эпидемиология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни бино-иншоотлар ва уларнинг қисмларининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда электрон юритишни йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси маблағлари | 2026 йил июнь | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
32. | Объектлар ва фаолият турлари бўйича санитария-эпидемиология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса бериш тартибини такомиллаштириш. Бунда: объектлар ва фаолият турлари бўйича санитария-эпидемиология талаблари тизимлаштирилади; санитария-эпидемиология талаблари мавжуд бўлмаган объектлар ва фаолият турлари бўйича тегишли хулосалар беришга йўл қўйилмайди; санитария-эпидемиология хулосалари объектларнинг кадастр рақамига боғлаган ҳолда берилади; объектнинг ихтисослашиши ўзгартирилмаган, қайта қурилмаган ёки реконструкция қилинмаганда, мазкур объектга нисбатан қайтадан санитария-эпидемиология хулосаларини олиш талаб этилмайди. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | 2026 йил июль | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Адлия вазирлиги |
33. | Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг электрон реестрларини шакллантириш ҳамда улардаги маълумотларни машинада ўқиладиган форматда рақамлаштириш. Шунингдек, мулк ва унга нисбатан ҳуқуқлар электрон реестрини юритиш бўйича ахборот тизими ишлаб чиқилишини, барча мулкларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, мулкка нисбатан уникал идентификация рақами шакллантирилишини ҳамда ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларга солиқ тўловчи юридик шахсларнинг идентификация рақамлари ва жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамлари бириктирилишини якунлаш. | Амалий чора-тадбирлар | Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси маблағлари | 2026 йил декабрь | Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси |
34. | Аттракционлар ва кўтариш иншоотлари (минора кранлари)га бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг электрон реестрларини шакллантириш ҳамда улардаги маълумотларни машинада ўқиладиган форматда рақамлаштириш. Шунингдек, мулк ва унга нисбатан ҳуқуқлар электрон реестрини юритиш бўйича ахборот тизими ишлаб чиқилишини, барча мулкларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, мулкка нисбатан уникал идентификация рақами шакллантирилишини ҳамда ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларга солиқ тўловчи юридик шахсларнинг идентификация рақамлари ва жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамлари бириктирилишини якунлаш. | Амалий чора-тадбирлар | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги маблағлари | 2026 йил декабрь | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги |
35. | Кемаларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг электрон реестрларини шакллантириш ҳамда улардаги маълумотларни машинада ўқиладиган форматда рақамлаштириш, мулк ва унга нисбатан ҳуқуқлар электрон реестрини юритиш бўйича ахборот тизими ишлаб чиқилишини, шунингдек, барча мулкларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, мулкка нисбатан уникал идентификация рақами шакллантирилишини ҳамда ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларга солиқ тўловчи юридик шахсларнинг идентификация рақамлари ва жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамлари бириктирилишини якунлаш. | Амалий чора-тадбирлар | Транспорт вазирлиги маблағлари | 2026 йил декабрь | Транспорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
36. | Мазкур Фармонга 3-иловада белгиланган давлат хизматлари бўйича маъмурий регламент лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | Молиявий харажатлар талаб этилмайди | Мазкур Фармонга 3-иловада белгиланган давлат хизматларини жорий этиш муддатларидан икки ой олдин | Мазкур Фармонга 3-иловада белгиланган давлат хизматларини кўрсатиш учун масъул ваколатли органлар |
6-ИЛОВА