Ҳужжат кучини йўқотган 04.12.2020 29.07.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1500
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарори, 29.07.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1500
Кучга кириш санаси
08.08.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 04.12.2020
Ҳужжат 19.11.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ, СОЛИҚЛАР, МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР ВА ДАРОМАДЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР, ЁЗМА АРИЗАЛАР ВА БИЛДИРИШНОМАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШ ҲАМДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 24 ноябрдаги 2020-43-сонли ««Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, аризалар ва билдиришномалар қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1500-5, 04.12.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-100-сонли қарорига асосан Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномалар қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Низоми иловага асосан тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 28 сентябрда 824-сон билан рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1999 йил 10 сентябрда 99-114-сон билан тасдиқланган «Солиқ тўловчиларнинг ҳисоботлари ва балансларини қабул қилиш вақтинчалик тартиби» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раис Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 10 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005-42-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитасининг
2005 йил 10 июлдаги 2005-42-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги ва «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ–100 сонли қарорига асосан солиқ тўловчилар томонидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва ажратмалар, даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар (шу жумладан қонунчиликка мувофиқ ҳисоб-китобларга илова қилинадиган ҳужжатлар) ҳамда солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаш, тўлашга доир ёзма аризалар ва билдиришномаларни (бундан кейин «ҳисоботлар») солиқ органларига тақдим этиш борасида ўзаро муносабатлар тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низом амалдаги қонунчиликка кўра солиқ тўловчи бўлган ва давлат солиқ хизмати органларига ҳисоботлар тақдим этиши белгиланган тадбиркорлик субъектларига ва бошқа ташкилотларга (бундан кейин «солиқ тўловчи») татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Солиқ тўловчининг ҳисобот тақдим этиш турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқ тўловчилар томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларнинг шакллари, уларни тузиш тартиби ва тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда микрофирма ва кичик корхоналар томонидан бухгалтерия балансидан иборат молиявий ҳисобот — 1-шаклни ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-шаклни ҳар ҳисобот йили бўйича ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечикмасдан давлат солиқ хизмати органларига топширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 10 октябрдаги 2012-29-сонли қарори (рўйхат рақами 1500-2, 09.11.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 45-сон, 520-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқлар, мажбурий тўловлар ва ажратмалар бўйича ҳисоб-китобларни тузиш тартиби ҳамда тақдим қилиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Амалдаги қонунчилик билан белгиланган молиявий, солиқ ҳисоботлар ва солиқларни ҳисоблаб чиқиш билан боғлиқ бўлган мажбурий маълумотномалардан ташқари солиқ тўловчилардан қўшимча равишда ҳар қандай маълумотлар, маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳисоботлар солиқ тўловчилар томонидан қуйидаги тартибларда тақдим этишлари мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган давлат солиқ хизмати органига бевосита ташрифи орқали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тартибда ҳисоботлар бевосита солиқ тўловчи томонидан икки нусхада тузилиб, белгиланган муддатларда давлат солиқ инспекциясининг солиқ тўловчиларнинг ҳисобот ва балансларни қабул қилувчи тегишли бўлинмага тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчилар томонидан ҳисоботлар солиқ инспекциялардаги алоҳида махсус ажратилган хоналарда (операцион залларда) тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) почта алоқаси орқали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тартибда солиқ тўловчи томонидан ҳисоботлар икки нусхада тузилиб, битта конвертга солинади ва ўзининг муҳри билан тамғаланади. Конвертга солинган ҳисоботлар, солиқ тўловчилар ҳисобга қўйилган давлат солиқ инспекциясига почта орқали юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) электрон ҳужжат айланиши орқали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тартибда ҳисоботлар солиқ тўловчи томонидан электрон шаклларда тайёрланиб, белгиланган муддатларда ҳисобга қўйилган давлат солиқ инспекцияларига электрон алоқа орқали юборилади. Электрон ҳужжатларда тайёрланган ҳисоботлар бевосита солиқ тўловчи ёки уларнинг ахборот воситачиси орқали юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклда қайд этилган ҳисоботлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва ҳисоботларнинг белгиланган шакллари тўлиқ тўлдирилган бўлиши керак. Солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлашга доир ёзма аризалар ва билдиришномаларни идентификация қилиш имкониятини берадиган қуйидаги мажбурий реквизитларига эга бўлиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзо;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжатни жўнатувчи солиқ тўловчининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжатни жўнатувчининг почта ва электрон манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжат яратилган сана.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ҳужжатларда тақдим этилаётган ҳисоботлардаги маълумотларни ҳимоясини таъминлаш мақсадида, электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари томонидан маълумотларни криптография ҳимоя воситалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклда ҳисоботларни тақдим этган солиқ тўловчилар ушбу ҳисоботларни қоғоз нусхаларда тақдим этиш мажбуриятига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби солиқ тўловчилар томонидан танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ҳисоботларни тасдиқланган шаклларда тақдим этилиши таъминланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Солиқ идораларининг ҳисоботларни қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқ тўловчилар томонидан электрон ҳужжат айланиши орқали тақдим этилган ҳисоботларни қабул қилиш ва ишлов бериш учун ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинмада алоҳида электрон манзилга эга бўлган электрон ҳужжатларни қабул қилиб олувчи компьютер ўрнатилади. Ушбу компьютер давлат солиқ инспекциясининг локал тармоғига уланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Почта алоқаси орқали солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган ҳисоботлар давлат солиқ инспекциясининг умумий бўлимига келгач, умумий бўлим почта конвертидаги барча ҳужжатларни ягона рақам ва келиб тушиш санаси билан рўйхатдан ўтказиб, бир кун ичида реестр асосида ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинмага тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Солиқ тўловчилар ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинманинг масъул ходимларига бевосита ҳисоботларни топширганда, ҳисоботларни қабул қилиб олган шахс солиқ тўловчининг ҳисоботнинг иккинчи нусхасининг ўнгдан пастки бурчагига давлат солиқ хизмати идорасининг рўйхатга олиш штампини қўяди, кириш рақами ва ҳужжатнинг келиб тушган санасини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат солиқ инспекциясининг ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинмага солиқ тўловчиларнинг ҳисоботлари тушгандан сўнг, уларни олинганлигини, ушбу тартибдаги 1-иловага мувофиқ, солиқ тўловчиларнинг ҳисоботларини рўйхатга олиш журналига бир кун ичида қайд қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топшириладиган ҳисоботларни қайд қилиш журнали рақамланиши, тикилган, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг имзоси ва муҳр билан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Солиқ тўловчиларнинг ҳисоботларини олиш журналида ҳисоботлар солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган санаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжат айланиши орқали тақдим этилганда, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ҳисоботларни жўнатувчи томонидан унинг бекор қилиниши мумкин бўлмаган жўнатилиш санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботларни жўнатувчи томонидан унинг бекор қилиниши мумкин бўлмаган жўнатилиш санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
почта алоқаси орқали тақдим этилганда, ҳисоботларни юборилганлиги тўғрисида почта бўлимининг штампидаги санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчиларнинг бевосита давлат солиқ инспекциясига ташрифи орқали тақдим этилганда, мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ ҳисоботларни қабул қилиб олган шахс томонидан ҳужжатнинг келиб тушганлиги тўғрисида кўрсатилган санаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинма ходимлари солиқ тўловчилардан қабул қилинган ҳисоботларда қуйидагиларнинг мавжудлигини текширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботлар шаклларини тўлиқлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботларда мансабдор шахсларининг имзоларининг ва муҳрнинг мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжат айланиши орқали юборилганда ҳисоботлардаги мансабдор шахсларнинг электрон рақамли имзоларининг мавжудлигини ва электрон ҳужжат имзоланаётган пайтда электрон рақамли имзо калитининг сертификати амал қилиб турганлиги ҳам текширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботларнинг барча мажбурий реквизитларини (банк ҳисобварақлари рақамлари, солиқ тўловчининг идентификация рақамлари, юридик манзил, саналар ва шу кабиларни) тўлдиришини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботлардаги шаклларида назарда тутилган барча кўрсаткичларни тўлдиришини, шунда корхонада тегишли активлар, пассивлар, операциялар мавжуд бўлмаган ҳолда бу модда (қатор, устун чизиб ) («х» белги билан) қўйилганлигини.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Солиқ тўловчиларнинг ҳисоботларини қайта ишлов бериш келиб тушган пайтидан то ҳисоботнинг ёки мулоҳазаларнинг бир нусхаси солиқ тўловчига берилиши пайтигача уч кундан ошмаган муддатда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда юқорида айтилган муддатнинг тугаш вақти дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
(14-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 19 октябрдаги 2008-42-сонли қарори (рўйхат рақами 1500-1, 04.11.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 44-45-сон, 448-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳисоботга доир эътирозлар бўлмаган тақдирда тааллуқли компьютер дастури орқали ҳисобот кунига ҳисобланган солиқ тўловлари суммалари кўрсаткичлари ҳисобварақларига ёзувларни ўтказиш ва бюджет билан ўзаро ҳисоб-китобларга кўра оператив таққосланишни амалга ошириш учун, солиқлар тушумини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва солиқ статистикасини олиб борувчи бўлинмага топширилади, шундан кейин бюджет билан ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотлар кўчирилиб, солиқ суммаларининг шахсий ҳисобварақларига ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотни компьютердан чиқариб, белгиланган ҳолда ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинмага топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Шундай кейин, ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинманинг ходимлари, қоғоз шаклларда тақдим этилган ҳисоботларни қабул қилингани ҳақида штамп қўйиб, қабул қилинган ҳисоботнинг бир нусхасини солиқ тўловчига қайтарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклдаги ҳисобот қабул қилинганлиги ҳақида солиқ инспекциясининг мансабдор шахси томонидан электрон рақамли имзо қўйилади ва имзоланган ҳисобот солиқ тўловчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботнинг қабул қилинган нусхаси, солиқ тўловчи томонидан ушбу ҳисобот тақдим этилган шаклига қараб, яъни электрон ҳужжат айланиши орқали, почта алоқаси орқали ёки бевосита солиқ тўловчининг ўзига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тақдим этилган ҳисоботлар белгиланган талабларга мувофиқ келмаган тақдирда давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан, мазкур Низомда белгиланган муддатларда ҳамда Низомнинг 2-иловасига мувофиқ «Ҳисоботга доир мулоҳазалар» тайёрланиб, қайта ишлаш учун солиқ тўловчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳисоботга доир мулоҳазалар» ва ҳисоботлар, солиқ тўловчи томонидан ушбу ҳисобот тақдим этилган шаклига қараб, яъни электрон ҳужжат айланиши орқали, почта алоқаси орқали ёки бевосита солиқ тўловчининг ўзига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур мулоҳазалар тузатилиш ва ҳисоботлар топшириш учун белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этилиши лозим. Бундай ҳолда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган жавобгарлик чоралари солиқ тўловчига нисбатан қўлланмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Билдирилган мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда такрор ишлаб чиқилган ҳисобот давлат солиқ хизмати идорасига қайта тақдим этилади ва ҳисоботга боғлиқ кейинги ишлар ушбу Низомнинг 15-16 бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Солиқ тўловчиларнинг қабул қилинган ҳисоботлари ҳисоботлар ва балансларни қабул қилиш бўлинмасида махсус ажратилган ва ёпиладиган яроқли идора шкафларида ва қонунчилик билан белгиланган муддатларда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклда тақдим этилган ҳисоботлар махсус ажратилган компьютерларда сақланади. Электрон ҳисоботларни сақлаш чоғида улардан фойдаланиш ва уларнинг қоғоз нусхаларини тақдим этиш имконияти таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклдаги ҳисоботларни сақлаш муддати, қоғоз нусхалардаги ҳисоботлар учун белгиланган муддатдан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ҳисоботларни қабул қилишни ташкиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Солиқ тўловчилар ҳисоботларни топшириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органларидан солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари масалалари бўйича ахборот ва маслаҳатлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва йиғимлар бўйича бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги ўз мажбуриятларини бажариш юзасидан солиқ органларидаги мавжуд маълумотлар билан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ солиш объектини ҳисобга олишда, солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ўзлари йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ортиқча миқдорда тушган солиқлар ва йиғимлар суммасини қайтариш тўғрисида ёзма ариза билан мурожаат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган мурожаатлари юзасидан маълумотлар солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчиларнинг хоҳишига кўра — электрон ҳужжат айланиши орқали, почта алоқаси орқали ёки бевосита солиқ тўловчининг ўзига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунда, ҳар бир маълумот белгиланган тартибда солиқ органининг муҳри ва мансабдор шахснинг имзоси билан тасдиқланади. Электрон ҳужжат орқали тақдим этилган маълумот эса солиқ органи мансабдор шахсининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат солиқ органларида солиқ тўловчилардан ҳисоботлар тўлиқ иш куни давомида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Солиқ тўловчилардан ҳисоботларни қабул қилишда, уларни мулкчилик шаклига, фаолият турига, тўлаётган солиқ турларига қараб ёки бошқа мезонларга қараб ҳисоботларни қабул қилувчи ходимларга бириктириш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Солиқ тўловчилар томонидан ҳисоботларни топшириш жараёнида қулайликлар яратиш мақсадида ҳисоботларни қабул қилиш ҳар бир операцион залларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли меъёрий ҳужжатлар ҳамда солиқ тизимидаги янгиликларни ёритувчи информацион ахборот стендлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботларни қабул қилиш бўлинмасининг ходимларини жойлашганлиги ва уларнинг функционал вазифалари ҳақида информацион ахборот стендлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ инспекциясининг локал ахборот тизимига уланмаган, меъёрий ҳуқуқий-информацион дастурлари киритилган компьютерлар ўрнатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботларни топширишда мавжуд саволлар ва муаммолар, шунингдек солиқ қонунчилигида ўзгаришлар тўғрисида солиқ тўловчиларга тезкор консультациялар бериш учун солиқ хизмати органининг масъул ходимини бириктириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ҳисоботлардан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ҳисоботларни қабул қилиш бўлинмаси ва солиқ идорасининг бошқа бўлинмалари масъул ходимлари (ҳисоботлардан фойдаланувчилар), солиқ тўловчиларнинг топширган ҳисоботлардан фойдаланишни (маълумотларни кўчириб ёзиш, ҳисобот шаклларидан, солиқ ҳисоб-китобларидан нусхалар олиш) фақат махсус ажратилган хонадан амалга оширишлари мумкин ва шунда хонадан ташқарисига олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳисоботдан фойдаланувчига солиқ тўловчининг бухгалтерлик ҳисоботи ёки ҳисоботларнинг айрим шакллари зарур бўлиб қолган тақдирда ҳисоботдан фойдаланувчи зарур ҳужжатларнинг нусхаларини олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботдан фойдаланувчиларни ва улар томонидан олинган айрим ҳисобот шаклларини рўйхатга олиш учун 3-иловада кўрсатилган, рақамланган, тикилган ва муҳр билан тасдиқланган ҳисоботлардан фойдаланувчиларни рўйхатга олиш журнали юритилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ҳисоботлардан фойдаланувчиларга ҳисоботлар ўрнатилган тартибда фақатгина солиқ органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларини ёзма равишдаги кўрсатмасига асосан берилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ҳисоботларни қабул қилишда давлат солиқ органлари ходимларининг ва ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Солиқ тўловчилардан ҳисоботларни қабул қилувчи бўлинма ходимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботларнинг сақланиши ва ундаги маълумотлари сир сақланишини таъминлаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунчилик билан белгиланган молиявий ва солиқ ҳисоботлардан ташқари солиқ тўловчилардан қўшимча равишда ҳар қандай маълумотлар, маълумотнома ва ҳужжатларни талаб қилганлик учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган саволлар бўйича олиб борилган текширувнинг сифатсиз амалга оширилганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ҳисоботлардан фойдаланувчилар солиқ тўловчиларнинг ҳисоботлардаги маълумотларининг сир сақланиши учун қонунда белгиланган тартибда жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Солиқ тўловчилар, тақдим этиладиган ҳисоботлар тасдиқланган шаклларда тўлдирилиши, ундаги барча кўрсаткичларининг ҳаққонийлиги ҳамда ҳисоботларни ўз вақтида топширилиши учун амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчиларнинг ҳисоботларини рўйхатга олиш журнали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎‏

Солиқ тўловчининг номи‎‏

‎‏Ҳисоботнинг тури (молиявий ҳисобот, солиқлар ёки мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоб ва ҳоказо)

Ҳисоботлар тақдим этилган сана‎‎

Қайта ишлашга юборилган сана‎‏

Ҳисобот қайта ишловдан сўнг қабул қилинган сана‎‏

электрон ҳужжат айланиши орқали‎

Почта алоқаси орқали‎

Солиқ тўловчиларнинг бевосита Солиқ инспекциясига ташрифи орқали‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎


‎‎‎Изоҳ: 4, 5, 6-устунларда ҳисоботни қабул қилиш санаси Низомнинг 14 бандига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботлар юзасидан мулоҳазалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎1. Ҳисоботлар тўлиқ эмас _______________________________________________________

‎‎(ҳисоботларнинг қайси шакллари йўқлиги кўрсатилсин)

‎‎____________________________________________________________________________
‎‎2. Мансабдор шахслар имзоси йўқ ________________________________________________

‎‎(қайси шаклларда)

3. Барча реквизитлар тўлдирилганми:

‎‎— банк ҳисоботлари рақами
‎‎— СТИР фаолият коди
‎‎— юридик манзил
‎‎— жавобгар шахс
‎‎Зарурат бўлсин, қайси шаклларда тўлдирилмаганлиги кўрсатилсин
‎‎4. Ҳисоботлар шаклларининг тўлдирилмаган кўрсаткичлари бор ёки ҳисобот шакллари
‎белгиланган меъёрлар бузилган ҳолда тўлдирилган ___________________________________ ____________________________________________________________________________

‎‎(қайси шаклларда эканлиги кўрсатилсин)

‎‎5. ___________________ солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қўлланадиган имтиёзлар
‎тафсилоти йўқ
‎‎6. ___________________ солиқларни ва мажбурий тўловлар тўлашдан озод қилишда
‎ тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-китоблар) йўқ
‎‎7. Бошқалар __________________________________________________________________

‎‎(сабаби кўрсатилсин)

‎‎Изоҳ: мулоҳазалар фақат ҳисоботлар юзасидан эътирозлар бор бўлганда тўлдирилади. Мулоҳазалар икки нусхада тўлдирилади, улардан биттаси инспекцияда сақланади.

‎‎‎Инспектор ____________________ (исми, шарифи); сана ____________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботлардан фойдаланувчиларни рўйхатга олиш журнали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎

Ҳисоботдан
‎фойдаланувчи
‎(исми, шарифи)‎

Фойдаланган
‎ҳисоботлар рўйхати‎

Олинган
‎вақти‎

Олувчининг
‎ имзоси‎

Қайтариш
‎ вақти‎

Қайтариб
‎олувчининг
‎имзоси‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎