05.02.2026 йилдаги ЎРҚ-1117-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 1 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 4 сентябрда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга ҳуқуқни қўллашда ягона амалиётни таъминлашга тўсқинлик қилувчи, коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг ортиқча сарсон бўлишига сабаб бўлувчи айрим нормаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурияти юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга ва коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўрмон тўғрисида»ги 770-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-475-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 423-модда; 2019 йил, № 8, 470-модда; 2020 йил, № 9, 539, 540-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда) 31-моддасининг тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат ўрмон хўжалиги органлари ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида бериши мумкин. Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари жисмоний ва юридик шахсларга инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-139-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 1, 1-модда; 2009 йил, № 12, 471-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 12, 881-модда; 2020 йил, № 3, 199-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 3, 185-модда, № 4, 265-модда; 2024 йил, № 9, 958-модда; 2025 йил, № 2, 198-модда) 23-моддасининг иккинчи қисмидаги «мажбурий умумий ўрта таълим ва ўрта махсус таълим» деган сўзлар «мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус таълим ва бошланғич профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 6, 227-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 3, 166-модда, № 4, 199-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 10, 968, 973-моддалар; 2022 йил, № 3, 217-модда; 2023 йил, № 4, 272-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 10, 1079-модда; 2025 йил, № 2, 188, 191-моддалар, № 4, 519-модда) 18-моддасининг матнидаги «бундан акциядорларнинг талабига кўра акцияларнинг» деган сўзлар «бундан акцияларнинг акциядорлар томонидан имтиёзли ҳуқуқ асосида сотиб олиниши ёки акциядорларнинг талабига кўра» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27 декабрда қабул қилинган «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги ЎРҚ-276-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 476-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 11, 792-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 973-модда; 2022 йил, № 6, 575-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 10, 1076-модда) 7-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадларини олиб келишни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 463-модда, № 6, 577-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 3, 373-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 217-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга» деган сўзлар «ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 219-модданинг 5-бандидаги «ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга» деган сўзлар «ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда; 2021 йил, № 1, 9-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 8, 787-модда, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 185-модда, № 4, 269-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1286-модда; 2025 йил, № 3, 373-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 27-модда биринчи қисмининг 3-бандидаги «сайлов комиссияларининг» деган сўзлар «сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номидаги «Сайлов комиссияларининг» деган сўзлар «Сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сайлов комиссиясининг, референдум ўтказувчи комиссиянинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай суд томонидан кўриб чиқилиши, агар сайловга ёки референдумга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши лозим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмидаги «сайлов комиссиясининг вакилини» деган сўзлар «сайлов комиссиясининг вакилини ёки референдум ўтказувчи комиссиянинг вакилини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмидаги «сайлов комиссиясига» деган сўзлар «сайлов комиссиясига, референдум ўтказувчи комиссияга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 167-модданинг иккинчи қисмидаги «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва сайлов комиссияларининг» деган сўзлар «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат, сайлов комиссияларининг ва референдум ўтказувчи комиссияларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрда қабул қилинган «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги ЎРҚ-595-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 889-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 4, 290-модда, № 10, 968-модда; 2023 йил, № 3, 185-модда; 2024 йил, № 9, 958-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари тегишинча еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 10-модданинг биринчи қисми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти ишлаб чиқилишини таъминлайди ҳамда уни тасдиқлайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи — йигирма учинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 4, 519, 520, 521, 522-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 16-модданинг иккинчи қисмидаги «қонунчилик ҳужжатларида» деган сўзлар «қонунларда» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 17-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йиғимларни жорий этиш тартиби қонунларда, йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодексда ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 5, 648-модда) 5-моддасининг 3-бандидаги «сайлов комиссияларининг» деган сўзлар «сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 595-модда; 2021 йил, № 4, 287-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570-модда, 10-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 8, 818-модда, № 9, 958, 968-моддалар, № 10, 1079-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 5, 648-модда) 36-моддасининг матнидаги «базавий ҳисоблаш миқдори суммасининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий солиқ» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 февралда қабул қилинган ЎРҚ-676-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 2, 145-модда; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061-модда; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 923-модда, № 12, 1010-модда; 2024 йил, № 8, 830, 831-моддалар, № 9, 961-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 5, 643-модда) 6-моддаси иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 3 июлда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги ЎРҚ-850-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 7, 533-модда; 2024 йил, № 9, 955-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 3, 370-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 3-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу Қонун интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқлар билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди, бундан инсофсиз рақобатни тақиқлаш ҳоллари мустасно»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг индивидуаллаштириш воситаларига, товарни индивидуаллаштириш воситаларига бўлган мутлақ ҳуқуқини олиш орқали аввал фуқаролик муомаласига киритилган товарнинг реализация қилинишини чеклашга қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 5 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-1117-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)