ИЛОВА
Т/р | Мезон | Индикатор |
1-боб. Ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналиши | ||
1. | Таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий тузилма ва унинг самарали ишлаш механизмларининг мавжудлиги | Олий таълимдан кейинги таълим дастури (бундан буён матнда таълим дастури деб юритилади)ни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида олий таълим ва/ёки илмий ташкилот (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади)нинг мувофиқлаштирувчи коллегиал органининг (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техник кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқалар) (бундан буён матнда Коллегиал орган деб юритилади) тегишли қарори мавжуд |
Таълим дастурини амалга ошириш учун масъул бўлган таркибий тузилмани (кафедрани, бўлимни) (бундан буён матнда таркибий тузилма деб юритилади) ташкил этиш ҳамда уни моддий-техник база ва молиявий ресурслар билан таъминлаш бўйича аниқ режалар мавжуд* | ||
Таркибий тузилманинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари таълим дастурини самарали амалга оширишга йўналтирилган ва таълим дастури доирасида белгиланган мақсадларга уйғун тарзда аниқ белгиланган | ||
Таълим дастурини самарали амалга ошириш учун таркибий тузилма моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари билан таъминланган ҳамда таркибий тузилманинг иш режалари ишлаб чиқилган** | ||
Таркибий тузилманинг фаолияти таълим ташкилоти ҳамда таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига уйғун** | ||
Таркибий тузилма фаолияти мунтазам мониторинг ва таҳлил орқали тизимли равишда таҳлил қилинади** | ||
Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида таркибий тузилманинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириб борилади** | ||
2. | Таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича уч йиллик истиқболли режанинг (бундан буён матнда истиқболли режа деб юритилади) мавжудлиги | Истиқболли режа ишлаб чиқилган ҳамда таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси) билан мос |
Истиқболли режада тадқиқот сифати, кадрлар салоҳияти, инфратузилма, рақамлаштириш, халқаро ҳамкорлик ва молиявий барқарорлик йўналишлари қамраб олинган | ||
Истиқболли режани амалга ошириш учун таълим ташкилотида моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари мавжуд | ||
Истиқболли режада белгиланган вазифаларни амалга оширишга таъсир қилувчи хавф таҳлили мавжуд ҳамда ушбу хавфларни бартараф этиш бўйича муқобил чоралар белгиланган | ||
Истиқболли режанинг бажарилиши бўйича мониторинг ва таҳлил тизими йўлга қўйилган** | ||
Мониторинг ва таҳлил натижалари тақозо этган тақдирда, истиқболли режага тегишли ўзгартиришлар киритиб борилади** | ||
3. | Таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш механизмининг мавжудлиги ҳамда бу жараёнларда манфаатдор томонларнинг иштироки | Таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш бўйича ички ҳужжатлар, шу жумладан тартиб (қоидалар) таълим ташкилотининг стратегик режасида (миссиясида, стратегиясида) белгиланган мақсадлар ва институционал сифатни таъминлаш сиёсатига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган, тасдиқланган ҳамда жамоатчилик учун очиқ |
Таълим дастурини мунтазам мониторинг қилиш, таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш тартиби (қоидалари) мавжуд | ||
Таълим дастурини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда изланувчилар, илмий раҳбар (консультант)лар, иш берувчилар, соҳа мутахассислари ва битирувчиларнинг (бундан буён матнда манфаатдор томонлар деб юритилади) фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш механизми мавжуд** | ||
Манфаатдор томонлар фикри асосида таълим дастурини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган** | ||
Сифатни ички таъминлаш тизими доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар самарадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади** | ||
4. | Меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари ҳамда илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларини аниқлаш бўйича мониторинг тизимининг мавжудлиги | Меҳнат бозори, таълим эҳтиёжлари ҳамда илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларига оид маълумотларни мунтазам равишда тўплаш, таҳлил ва мониторинг қилиш тартиби мавжуд ҳамда ушбу масалалар юзасидан таркибий тузилманинг вазифа ва функциялари аниқ белгиланган |
Йиғилган маълумотлар таълим дастурини режалаштириш ва ишлаб чиқишда фойдаланилган** | ||
Илмий-тадқиқот ва меҳнат бозоридаги сўнгги тенденциялар таҳлил қилиниб, таълим дастурини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб бориладим** | ||
Таҳлил ва мониторинг натижалари ва белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш якунларидан келиб чиқиб, таълим дастурига зарур ўзгартишлар киритилади** | ||
Таълим эҳтиёжлари ва илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденциялари бўйича йиғилган маълумотлар манфаатдор томонлар фойдаланиши учун очиқ эълон қилинади** | ||
5. | Таълим дастурининг самарадорлигини мониторинг қилиш ва такомиллаштириш механизмларининг жорий этилгани | Изланувчилар ва соҳанинг етакчи мутахассислари ўртасида таълим дастурлари бўйича сўровномалар (интервьюлар, муҳокамалар ва изланувчилар фикрини ўрганишга қаратилган бошқа тадбирлар) ўтказиш тартиби белгиланган |
Сўровномалар таълим дастурининг ташкилий-бошқарув, ўқув ва илмий жараёнлари сифати билан боғлиқ саволларни (масалаларни) қамраб олган | ||
Сўровнома саволлари (масалалари) ва ўтказиш жараёнлари илмий-методологик асосланганм** | ||
Сўровнома натижалари бўйича муаммоларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилган** | ||
Таҳлил натижалари ва амалга оширилган чора-тадбирлар якунларидан келиб чиқиб, таълим дастурига зарур ўзгартишлар киритиб борилади** | ||
Изланувчилар сўровнома натижалари ва улар асосида амалга оширилган ишлар тўғрисида хабардор қилинади** | ||
2-боб. Таълим дастурлари йўналиши | ||
6. | Манфаатдор томонлар иштирокида таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани. Бунда таълим дастурининг мақсади, натижаларининг белгилангани, меҳнат бозори, давлат таълим талаби ва миллий малакалар рамкаси (бундан буён матнда ММР деб юритилади) талабларига мувофиқлиги | Таълим дастурини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қайта кўриб чиқиш бўйича тартиб мавжуд |
Таълим дастурини ишлаб чиқиш жараёнида иш берувчилар, соҳа мутахассислари ва илмий раҳбар (консультант)лар иштироки таъминланиб, мазкур жараён тизимли йўлга қўйилган | ||
Таълим дастури мақсадлари, кутилган илмий натижалари ва компетенциялари аниқ белгиланган ҳамда ўзаро узвий боғланган | ||
Таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган илмий натижалари ММР, давлат таълим талаби, касбий стандарт(лар) ва (ёки) халқаро таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган | ||
Таълим дастурида соҳага оид долзарб илмий, назарий ва амалий билимлар ўз аксини топган | ||
Таълим дастурининг мақсадлари ва кутилган илмий натижалари таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси) ва академик профилига мувофиқ ишлаб чиқилган | ||
7. | Таълим дастурини ривожлантириш бўйича йиллик устувор йўналишлар ишлаб чиқилгани, асосий фаолият самарадорлик кўрсаткичлари (KPI), зарур ресурслар ва масъуллар билан таъминлангани | Таълим дастурини ривожлантириш бўйича йиллик устувор йўналишлар расмий ҳужжат (режа ёки дастур) сифатида ишлаб чиқилган |
Йиллик устувор йўналишлар бўйича аниқ мақсад ва вазифалар белгилаб қўйилган | ||
Йиллик устувор йўналишлар бўйича аниқ мақсад ва вазифалар учун самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ишлаб чиқилган | ||
Таълим дастурини ривожлантириш бўйича йиллик фаолият натижалари таҳлил қилиниб, кейинги йил учун таклиф ва тавсиялар шакллантирилган** | ||
Йиллик устувор йўналишлар ва KPI ижроси бўйича ҳисоботлар таълим ташкилоти коллегиал органида кўриб чиқилиб, тасдиқланган** | ||
8. | Қабул параметрлари таълим ташкилотининг тадқиқот ва илмий раҳбарлик салоҳияти, жамиятдаги илмий ва ижтимоий эҳтиёжлар, меҳнат бозори таҳлили асосида шакллантирилгани | Қабул параметрларини белгилашда меҳнат бозори таҳлиллари ва прогнозлаш маълумотларидан фойдаланилган (олдинги фаолият натижалари, илмий тадқиқот ишини ҳимоя қилган изланувчиларнинг натижалари) |
Қабул параметрларини шакллантиришда тегишли ихтисосликлар бўйича тадқиқотлар олиб бораётган фан номзодлари, фалсафа докторлари (PhD) ва фан докторлари салоҳияти таҳлил қилинган ва ҳисобга олинган* | ||
Қабул параметрларини белгилашда жамиятнинг илмий ва ижтимоий эҳтиёжлари инобатга олинган | ||
Қабул квоталарини шакллантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига амал қилинган | ||
Қабул натижалари таҳлил қилиниб, кейинги йил учун қабул параметрларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган** | ||
9. | Таълим дастури илмий-тадқиқот режасида белгиланган давомийлик муддатида кутилаётган тадқиқот натижаларига эришилишини таъминлашга қаратилгани | Илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш бўйича йиллик тадқиқот режаси мавжуд ҳамда мақсад ва вазифалари аниқ белгиланган |
Илмий-тадқиқот ишлари бўйича ижро ва натижаларни мониторинг қилиш тизими мавжуд | ||
Илмий-тадқиқот натижалари илмий мақолалар, монография, тезислар ёки патентлар кўринишида расмийлаштирилган** | ||
Тадқиқот натижалари амалиётга жорий қилинган (фан, таълим, амалиёт ёки методик ишларда қўлланилган)** | ||
Илмий-тадқиқот фаолияти бўйича илмий раҳбар (консультант)лар томонидан доимий назорат амалга оширилган** | ||
Тадқиқот ишлари натижаси бўйича кафедра/бўлим ёки коллегиал орган муҳокамаси ўтказилган** | ||
Илмий-тадқиқот ишлари бўйича ихтисосликка мос илмий ютуқлар (грантлар, мукофотлар, натижалар) мавжуд** | ||
10. | Амалдаги таълим дастурларининг тизимли равишда мониторинги юритилгани ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилгани | Таълим дастурларининг самарадорлигини баҳолаш тартиби ва мезонлари ишлаб чиқилган** |
Таълим дастури бўйича тизимли мониторинг ва таҳлил жараёнлари таълим ташкилоти томонидан белгиланган даврийликда изчил амалга оширилади** | ||
Мониторинг ва таҳлил натижалари тадқиқот сифати бўйича ички йиғилишларда муҳокама қилинган ва тегишли қарорлар қабул қилинган** | ||
Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тизимли равишда ишлаб чиқилади ҳамда мазкур чора-тадбирларнинг ижро ҳолати назоратга олинади** | ||
Таълим дастурининг мониторинги ва таҳлил натижалари электрон ахборот тизимга доимий жойлаштирилади ҳамда улардан очиқ фойдаланиш имконияти мавжуд** | ||
11. | Таълим дастурининг мазмунида ўқиш жараёни давомида тадқиқот фаолиятининг кўзда тутилгани ва изланувчиларни тадқиқот фаолиятига тайёрлашга йўналтирилгани | Илмий изланувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларида иштирокини таъминловчи тадқиқот режаси ва уларни амалга оширишнинг механизмлари ишлаб чиқилган |
Илмий-тадқиқот ишлари учун илмий раҳбар (консультант)лар томонидан раҳбарлик ва маслаҳат тизими йўлга қўйилган | ||
Илмий изланувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларини баҳолаш ва ҳисобот тизими мавжуд | ||
Илмий изланувчилар учун илмий анжуманлар, конференциялар ва семинарларда иштирок этиш имконияти яратилган | ||
Таълим жараёнида тадқиқот методологияси ва илмий таҳлил усуллари бўйича машғулотлар ўтказилади** | ||
Таълим дастурида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш бўйича йиллик таҳлилий ҳисоботлар тайёрланади** | ||
3-боб. Тадқиқот жараёнини ташкил этиш ва тадқиқот натижаларини баҳолаш йўналиши | ||
12. | Таълим дастурида изланувчилар фаолиятини баҳолаш тартибининг мавжудлиги ва баҳолаш усуллари белгиланган тадқиқот натижаларига қай даражада эришилганини аниқлашга йўналтирилгани | Изланувчилар фаолиятини баҳолаш жараёнларини самарали ташкил этиш учун тартиб ва уни амалга ошириш механизм(лар)и ишлаб чиқилган |
Илмий раҳбар (консультант)лар томонидан изланувчилар фаолиятининг самарадорлигини мунтазам назорат қилиш ва баҳолаш тизими йўлга қўйилган | ||
Изланувчиларнинг ярим йиллик ва йил якунидаги илмий фаолияти натижалари юзасидан ҳисобот тақдим этиш амалиёти мавжуд** | ||
Ҳисобот натижалари асосида илмий-тадқиқот самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилган** | ||
Илмий ишлар натижалари (мақолалар, монография, конференция чиқишлари, патентлар) баҳолаш тизимида инобатга олинган** | ||
Баҳолаш натижалари асосида изланувчиларга индивидуал тавсиялар бериб борилади** | ||
13. | Таълим дастурида академик эркинлик ва ҳалоллик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги | Таълим ташкилотида академик ҳалоллик, этика ва эркинликка оид тартиб (қоидалар) ва (ёки) йўриқномалар мавжуд |
Плагиат ва бошқа академик ҳалоллик қоидалари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича антиплагиат тизими мавжуд | ||
Академик ҳалоллик тамойиллари таълим дастурини ишлаб чиқиш, ўқитиш, баҳолаш ва тадқиқот фаолияти жараёнларига тизимли равишда интеграция қилинади** | ||
Академик ҳалоллик қоидаларини бузиш ҳолатларини кўриб чиқиш ва жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича шаффоф тартиб мавжуд** | ||
Изланувчилар томонидан яратилган илмий ишлар, инновацион ғоялар ёки ихтиролар бўйича муаллифлик ҳуқуқи ва интеллектуал мулк эгалиги аниқ белгиланган | ||
Изланувчилар, илмий раҳбар (консультант)лар учун академик ҳалоллик, этика, плагиат, сунъий интеллектдан тўғри фойдаланиш, муаллифлик ҳуқуқи ва манфаатлар тўқнашуви бўйича мунтазам равишда тренинглар (семинарлар, маърузалар) ташкил этилади** | ||
Академик ҳалоллик, этика ва эркинлик бўйича масъул шахс ёки комиссия фаолияти ташкил этилган** | ||
14. | Изланувчиларнинг баҳолаш натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини олиш имконияти мавжудлиги | Изланувчиларнинг баҳолаш натижалари юзасидан таклифлари, фикр-мулоҳазалари ва шикоятларини йиғиш, кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, шунингдек ушбу масалаларни бажариш учун масъул ижрочиларни белгилаш бўйича тартиб ишлаб чиқилган |
Ишлаб чиқилган тартибда шикоят бериш шакллари, муддатлари, уларни кўриб чиқиш тартиби ва қарор қабул қилиш механизми белгиланган | ||
Таклифлар, фикр-мулоҳазалар ва шикоятлар изланувчилар учун қулай шароитларда ва уларнинг эҳтиёжларига мос шакллар орқали қабул қилинади ҳамда уларни кўриб чиқиш жараёни шаффофлик, ҳисобдорлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик тамойилларига асосан амалга оширилади** | ||
Изланувчиларнинг баҳолаш жараёни, натижалари бўйича шикоятлари таълим ташкилотининг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тизимли равишда таҳлил қилинади** | ||
Таҳлил натижалари бўйича ҳисоботлар тайёрланади ҳамда баҳолаш жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланади, баҳолаш тартиби ва мезонларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади** | ||
4-боб. Изланувчилар фаолияти йўналиши | ||
15. | Таълим дастури бўйича қабул талаблари аниқ белгилангани, ўқишга қабул қилиш шаффоф тарзда йўлга қўйилгани | Таълим дастурига қабул қилиш мезонлари ва талаблари аниқ белгиланган, ҳужжат топширувчилар ва барча манфаатдор томонларга очиқ тарзда етказиш механизми мавжуд |
Қабул жараёнлари ва мезонлари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ | ||
Қабул комиссияси таркиби ва иш фаолияти бўйича ички ҳужжат мавжуд | ||
Қабул жараёни ва натижалари бўйича апелляция ва қайта кўриб чиқиш механизми мавжуд | ||
Таълим дастурига қабул талаблари изланувчиларнинг илмий-тадқиқот натижалари ва бошқа тегишли ички ҳамда ташқи мезонлар асосида мунтазам равишда тизимли қайта кўриб чиқилади ва зарур ҳолларда янгиланади** | ||
16. | Қабул параметрларининг таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мос келиши | Қабул йўналишлари таълим ташкилотининг моддий-техник базаси ва кадрлар имкониятларига мос белгиланган* |
Илмий раҳбар (консультант)ларнинг сони докторантура таълим дастурига қабул қилинадиган изланувчилар сонига нисбати қонунчилик ҳужжатларига мос келади | ||
Молиявий имкониятлардан (бюджет, грантлар, контракт тушумлари) келиб чиққан ҳолда қабул параметрлари шакллантирилган | ||
Қабул параметрлари таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси) ва академик профили билан уйғунлаштирилган | ||
Қабул параметрларини бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлил амалга оширилади ҳамда таҳлил натижалари асосида қабул параметрларига зарур ўзгартишлар киритиб борилади** | ||
17. | Изланувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишдан четлаштириш ва ўқиш муддатини узайтириш тартибининг белгилангани | Изланувчилар ҳаракати бўйича ички ҳужжат(лар) (қоидалар, тартиб, низом) ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос равишда ишлаб чиқилган |
Изланувчилар ҳаракатига оид жараёнлар ва қарорлар бўйича шикоят бериш имконияти мавжуд | ||
Изланувчилар уларнинг ҳаракати бўйича ички ҳужжат(лар) (қоидалар, тартиб, низом), изланувчилар ҳаракати жараёнлари ҳамда натижалари ҳақида хабардор қилинади** | ||
Якка тартибдаги режасини белгиланган муддатда бажармаган изланувчилар билан ишлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланган** | ||
Ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тегишли буйруқ орқали расмийлаштирилади** | ||
18. | Изланувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга маслаҳат бериш хизматларининг мавжудлиги | Изланувчилар учун психологик маслаҳат ва ёрдам маркази мавжуд |
Изланувчиларни илмий ва психологик қўллаб-қувватлаш хизматлари йўлга қўйилган | ||
Илмий менторлик (академик раҳбарлик) тизими жорий этилган ва самарали ишлайди** | ||
Маслаҳат бериш хизматларидан фойдаланиш ва ушбу хизматларнинг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлар мунтазам йиғилади ва таҳлил қилинади** | ||
Изланувчиларнинг маслаҳат хизматларига бўлган қониқиш даражаси мунтазам ўрганилади ва тизим шу асосда такомиллаштирилади** | ||
5-боб. Инсон ресурслари йўналиши | ||
19. | Илмий раҳбар ва консультантларнинг кўникма, малака ва илмий даражаларининг ихтисосликка мослиги | Илмий раҳбар (консультант)лар ихтисосликлар бўйича мос илмий даража ва унвонларга эга |
Илмий раҳбар (консультант)ларнинг ихтисосликлари таълим дастурининг йўналишига мувофиқ | ||
Илмий раҳбар (консультант)ларнинг мос тадқиқот йўналиши бўйича юқори импакт факторли нуфузли илмий журналларда нашрлари мавжуд** | ||
Илмий раҳбар (консультант)лар хорижий ҳамда маҳаллий малака ошириш курсларида, шунингдек бошқа илмий-амалий анжуманларда иштирок этганлик тўғрисида сертификат(маълумот)ларга эга** | ||
20. | Таълим дастури етарлича мутахассис ва маъмурий-бошқарув ходимлари билан таъминлангани, уларнинг сифат таркиби, малакаси ва мутахассислиги белгиланган талабларга жавоб бериши | Таълим дастури бўйича мутахассис ва маъмурий-бошқарув ходимлари билан таъминланганлик даражаси белгиланган штат нормативларига жавоб беради (Бунда янги таълим дастури учун мутахассис ва маъмурий-бошқарув ходимлари таркиби бўйича аниқ режа тақдим этилган тақдирда мутахассис ва маъмурий-бошқарув ходимлари билан амалда таъминланиш талаб этилмайди) |
Илмий ёрдамчи кадрлар (лаборант, методист ва бошқалар) сони таълим дастурларига мос таъминланган (Бунда янги таълим дастури учун илмий ёрдамчи кадрлар таркиби бўйича аниқ режа тақдим этилган тақдирда илмий ёрдамчи кадрлар билан амалда таъминланиш талаб этилмайди) | ||
Ходимларни рағбатлантириш ва лавозим ўсиши тизими жорий этилган** | ||
21. | Илмий раҳбар ва консультантларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги | Илмий раҳбар (консультант)лар учун мукофот ва қўшимча ҳақ тўлаш тартиби мавжуд |
Илмий раҳбар (консультант)лик фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими мавжуд | ||
Илмий фаолиятда фаол бўлган ходимлар моддий ва маънавий рағбатлантирилади** | ||
22. | Хорижлик илмий раҳбар ва консультантларни жалб қилиш имкониятларининг мавжудлиги | Хорижий илмий раҳбар (консультант)лар билан тузилган шартномалар мавжуд** |
Хорижий илмий раҳбар (консультант)лар иштирокидаги илмий-тадқиқот ишлари мавжуд** | ||
Хорижий илмий ташкилотлар (ташкилот ходимлари) билан қўшма илмий лойиҳалар ва тадқиқот натижалари мавжуд** | ||
Хорижий илмий раҳбар (консультант)лар томонидан масофавий маслаҳат бериш тизими йўлга қўйилган | ||
Хорижий илмий раҳбар (консультант)ларни жалб қилиш учун ҳуқуқий ҳамда молиявий асос мавжуд | ||
6-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши | ||
23. | Ихтисослик хусусиятидан ва изланувчилар сонидан келиб чиқиб, тадқиқот соҳаси бўйича илмий манбаларнинг мавжудлиги ва электрон ресурслар билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани | Илмий кутубхона фонди барча ихтисосликларни қамраб олган ва доимий янгиланиб борилади |
Электрон кутубхона ва маълумотлар базалари мавжуд | ||
Илмий манбаларга изланувчиларнинг онлайн кириш имконияти мавжуд | ||
Илмий адабиётлар рўйхатида халқаро нашрлар улуши қонунчилик ҳужжатлардаги талабларга мос | ||
Изланувчиларнинг илмий манбалардан фойдаланиш фаоллиги бўйича статистикаси юритилади** | ||
24. | Маҳаллий ҳамда халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумеътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) фойдаланиш имкониятларининг яратилгани | Таълим ташкилоти халқаро умумеътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларига расмий равишда обуна бўлган |
Изланувчиларга халқаро умумеътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш бўйича имконият яратилган | ||
Халқаро базалардан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ўтказилади** | ||
Фойдаланиш статистикаси (изланувчи фаоллиги) мавжуд ва доимий юритилади** | ||
Халқаро маълумотлар базалари бўйича ички йўриқнома мавжуд | ||
25. | Илмий-экспериментал лабораториялар билан таъминланганлик даражаси, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллари ва бошқалар билан таъминлангани ва улардан фойдаланилиши ҳолати | Илмий-экспериментал лабораториялардаги асбоб-ускуналар ва уларнинг сони мавжуд барча ихтисосликларига мос келади |
Асбоб-ускуналарнинг замонавийлиги, техник ҳолати ва яроқлилик муддатлари доимий равишда назорат қилинади ва янгиланиб борилади | ||
Илмий-экспериментал лабораториялардан фойдаланиш графиги ва изланувчилар иштироки таъминланган | ||
Асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва техникаларнинг техник паспортлари мавжуд, техник кўрикдан ўтказилган, техник хизмат кўрсатилганлик (таъмирлаш, профилактика) ишлари ҳужжатлаштириб борилади** | ||
26. | Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан (бундан буён матнда АКТ деб юритилади) фойдаланиш имконияти яратилгани | Таълим ташкилоти бинолари ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, лифтлар, эшиклар ва санитария хоналари ногиронлиги бўлган шахслар (изланувчилар) учун мослаштирилган |
Махсус ўқув материаллари (Брайл алифбосидаги китоблар, кўргазмали материаллар), махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар мавжуд | ||
Инклюзив таълим учун АКТ, электрон ресурслар, дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти (аудио-видео ресурслар, Брайл ёзуви алифбоси, субтитр ва бошқалар) яратилган | ||
Имконияти чекланган изланувчилар учун психологик маслаҳат хизматлари фаолияти йўлга қўйилган | ||
ИНДИКАТОРЛАР
Т/р | Мезон | Индикатор |
1-боб. Ташкилий-бошқарув фаолияти йўналиши | ||
1. | Таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва режалаштириш, таълим сифатини таъминлаш учун молиявий ресурсларнинг мақсадли йўналтирилгани | Таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва тадқиқот сифатини таъминлаш мақсадида таълим ташкилотини ривожлантириш режасига (стратегик режа, миссия, стратегия) мувофиқ молиявий маблағларни бошқариш ва тақсимлаш тизими йўлга қўйилган |
Молиявий ресурслар устувор йўналишлар (инфратузилма, методик таъминот, кадрлар малакаси, рақамли технологиялар)га мувофиқ тақсимланган | ||
Молиявий режалар ижроси бўйича тизимли мониторинг, таҳлил ва ички назорат тизими йўлга қўйилган ҳамда уларнинг натижалари асосида тегишли қарорлар қабул қилинган | ||
Молиявий бошқарув тизими орқали таълим сифат кўрсаткичлари барқарор равишда яхшиланган | ||
Маблағлардан фойдаланиш жараёни шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида ташкил этилган ҳамда харажатлар самарадорлиги, натижадорлиги мунтазам таҳлил қилинган | ||
2. | Илмий кенгашлар (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техник кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқалар) (бундан буён матнда коллегиал орган деб юритилади) ташкил этилгани ва унинг фаолияти самарадорлиги | Таълим ташкилотида коллегиал органнинг мавжудлиги, ушбу коллегиал органларни ташкил этиш асослари, мақсадлари ва вазифалари аниқ белгиланган ҳамда уларнинг тадқиқот сифатини таъминлашдаги иштироки таъминланган |
Коллегиал орган қарорларини қабул қилиш жараёнида изланувчилар, илмий раҳбар (консультант)лар, иш берувчилар, соҳа мутахассислари ва битирувчиларнинг (бундан буён матнда манфаатдор томонлар деб юритилади) таклиф ва фикр-мулоҳазалари инобатга олинган | ||
Коллегиал орган йиғилишлари белгиланган режа асосида мунтазам ўтказилади | ||
Йиғилишларда таълим ва/ёки илмий фаолиятга оид долзарб масалалар кўриб чиқилади | ||
Коллегиал орган қарорлари ва ушбу қарорлар юзасидан қабул қилинган чора-тадбирлар режаси ижроси бўйича ягона мониторинг тизими жорий этилган ҳамда мониторинг натижалар мунтазам таҳлил қилинган | ||
3. | Таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг ишлаб чиқилгани ва уни амалга ошириш учун ресурслар мавжудлиги, шунингдек, унинг жамоатчилик учун очиқлиги ва мониторинги юритилгани | Таълим ташкилотининг ривожлантириш режаси (стратегик режа, миссия, стратегия) соҳанинг устувор йўналишлари, меҳнат бозори таҳлиллари ва кадрлар тайёрлаш мақсади билан уйғун ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган |
Ривожлантириш режасини самарали амалга ошириш учун таълим ташкилотидаги барча таркибий бўлинмаларнинг йиллик иш режалари тасдиқланган | ||
Ривожлантириш режасини амалга ошириш учун таълим ташкилотининг барча таркибий бўлинмаларини йиллик иш режалари ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган | ||
Ривожлантириш режасини амалга ошириш учун моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари ажратилган, уларнинг тақсимоти ривожлантириш режасининг мақсадлари ва вазифалари билан уйғунлаштирилган | ||
Таълим ташкилотининг ривожлантириш режасини бажарилиш ҳолати ва натижалари очиқ ҳамда шаффоф тарзда жамоатчиликка мунтазам тақдим этилган | ||
Таълим ташкилотининг ривожлантириш режасини мунтазам таҳлиллар, мониторинг натижалари, манфаатдор томонларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари асосида такомиллаштириш чоралари кўрилган | ||
4. | Таълим ташкилотининг ҳудуд ва республиканинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси | Ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларни ривожлантириш йўналишларида ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган |
Маданий-маърифий ва илмий тадбирлар (фестиваллар, кўргазмалар, анжуманлар ва бошқалар) ташкил этилган | ||
Таълим ташкилоти ташаббуси билан ҳудуд ёки жамоатчилик манфаатига хизмат қилувчи лойиҳалар амалга оширилган | ||
Таълим ташкилоти илмий фаолияти натижалари маҳаллий ёки миллий ОАВ орқали ёритилган | ||
Жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилган ижтимоий, маданий-маърифий ва илмий тадбирларнинг натижалари таҳлил қилинган | ||
5. | Тадқиқот жараёнларини бошқариш ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича очиқ ахборот тизимининг (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) мавжудлиги ва ушбу тизимнинг таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани | Таълим ташкилотида илмий фаолиятни бошқариш, мониторинг қилиш ва назоратни амалга ошириш учун ахборот тизими (НEMIS, LMS, электрон журнал, бошқарув платформаси ва бошқалар) жорий этилган* |
Ўзаро маълумотлар алмашинуви йўлга қўйиш мақсадида ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган | ||
Ахборот тизимини техник қўллаб-қувватлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган ҳамда ахборот тизимида фойдаланувчиларнинг самарали ва қулай ишлай олиши таъминлаган | ||
Ахборот тизими орқали ўқув ва илмий фаолиятни режалаштириш, мониторинг ва ҳисобот ишлари юритилган, маълумотлар асосида йиллик таҳлилий ҳисоботлар тайёрланган ва коллегиал орган йиғилишларида муҳокама қилинган | ||
Ахборот тизимининг самарадорлиги, маълумотлар билан ишлаш жараёнлари ва интеграция ҳолати бўйича доимий мониторинг тизими амалга оширилган ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилган | ||
6. | Таълим ташкилотини халқаролаштириш ва халқаро ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилгани | Хорижий таълим ташкилотлари, шунингдек нуфузли халқаро институтлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган |
Таълим ташкилотида қўшма докторантура таълим дастурлари, илмий лойиҳалар ёки илмий нашрлар амалга оширилган | ||
Илмий ходимлар, изланувчилар хорижда ўз соҳалари бўйича етакчи хорижий таълим ва/ёки илмий ташкилотларда малака ошириш, тажриба алмашиш ва стажировка дастурларида иштирок этган | ||
Тадқиқот жараёнларига тегишли соҳалар бўйича юқори малакага эга хорижий мутахассислар жалб этилган ҳамда уларнинг илмий фаолиятдаги иштироки тадқиқот сифатини оширишга хизмат қилган | ||
Халқаро ҳамкорлик натижасида илмий-тадқиқот фаолияти ва таълим дастурларининг мазмуни такомиллаштирилган | ||
Таҳлиллар натижасида самарадорлик кўрсаткичлари аниқланиб, халқаро ҳамкорлик фаолияти қайта кўриб чиқилган ва манфаатли йўналишларда ривожлантирилган | ||
2-боб. Тадқиқот сифатини таъминлаш йўналиши | ||
7. | Манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда таълим сифатини ички таъминлашнинг йўлга қўйилгани | Тадқиқот сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлигини аниқлаш бўйича баҳолаш тартиби манфаатдор томонлар иштирокида ишлаб чиқилган ва ижрога йўналтирилган |
Тадқиқот сифатини ички таъминлаш тизими фаолиятида илмий раҳбар (консультант)лар, изланувчилар, иш берувчилар, битирувчилар ва жамоатчилик вакилларининг иштироки таълим ташкилотининг ички ҳужжатлари билан тартибга солинган | ||
Тадқиқот сифатини ички таъминлаш жараёнида манфаатдор томонларнинг иштироки таъминланган ҳамда уларнинг иштирокида мунтазам тадбирлар (учрашувлар, семинар-тренинглар, муҳокамалар, анжуманлар сўровномалар, интервьюлар, фокус-гуруҳлар ва бошқалар) ўтказилган | ||
Йиғилган маълумотлар, шу жумладан манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ва (ёки) ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида тадқиқот сифатини ички таъминлаш тизими, таълим дастурлари ва жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳамда мунтазам такомиллаштирилган | ||
Олинган тавсиялар асосида тадқиқот сифатини ички таъминлаш тизими, таълим дастурларига тегишли ўзгартириш ва такомиллаштиришлар киритилган | ||
8. | Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги мунтазам таҳлил қилиб борилгани, изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги юритилгани ва натижалар асосида такомиллаштириш чоралари кўрилгани | Таълим ташкилотида ички таълим сифати аудитини амалга оширишга масъул таълим сифатини таъминлаш бўлими ёки штати жорий этилган |
Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлигини аниқлаш бўйича баҳолаш тартиби амалиётга жорий этилган | ||
Таълим сифатини ички таъминлаш тизими фаолияти мунтазам равишда (йиллик ёки ярим йиллик) мониторинг қилинган ҳамда таҳлиллар асосида баҳолаб борилган | ||
Мониторинг ва таҳлил натижалари коллегиал орган йиғилишларида муҳокама қилинган ҳамда жамоатчилик ва манфаатдор томонларга етказилган | ||
Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек таълим сифатини ички таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган | ||
Аниқланган муаммо ва камчиликлар чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўз вақтида бартараф этилган | ||
9. | Таълим ташкилотида академик ҳалоллик ва эркинлик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги | Таълим ташкилотида академик ҳалоллик, этика ва касбий масъулиятга оид тартиб (қоидалар) ва (ёки) йўриқнома(лар) мавжуд |
Академик ҳалоллик тамойиллари таълим дастурларини ишлаб чиқиш, ўқитиш, баҳолаш ва тадқиқот фаолияти жараёнларига тизимли равишда интеграция қилинган | ||
Плагиат ва бошқа академик ҳалоллик қоидалари бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича антиплагиат тизими ва ташкилий чоралар жорий этилган* | ||
Академик ҳалоллик қоидаларини бузиш ҳолатларини кўриб чиқиш ва жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича шаффоф тартиб мавжуд | ||
Изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар академик ҳалоллик ва этика қоидалари билан таништирилган | ||
Изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар учун академик ҳалоллик, этика, плагиат, сунъий интеллектдан тўғри фойдаланиш, муаллифлик ҳуқуқи ва манфаатлар тўқнашуви бўйича мунтазам равишда тренинглар (семинарлар, маърузалар) ташкил этилган | ||
Изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар томонидан яратилган илмий ишлар, инновацион ғоялар, ихтиролар ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ҳимоя қилинган | ||
Академик ҳалоллик тизимининг самарадорлиги доимий таҳлил қилинган ҳамда уни такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўрилган | ||
10. | Диссертация иши ҳимояси учун мавжуд илмий кенгашлар фаолияти, уларнинг таркибий тузилиши, иш тартиби ва қабул қилинган қарорларининг илмий-ҳуқуқий асослангани | Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан тасдиқланган ва рўйхатга олинган |
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш таркиби фан соҳалари бўйича малакали мутахассислардан шакллантирилган | ||
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолияти белгиланган низом ва регламент асосида амалга оширилади | ||
Диссертациялар ҳимояси очиқлик ва илмий ҳалоллик принципларига мувофиқ ўтказилади | ||
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар илмий ва ҳуқуқий жиҳатдан асосланган | ||
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолияти натижалари бўйича ҳисоботлар юритилади ва ОАКга тақдим этилади | ||
3-боб. Тадқиқотчилар фаолияти йўналиши | ||
11. | Қабул параметрлари илмий-тадқиқотлар учун мавжуд маблағлар, тадқиқот лойиҳалари ёки бошқа молиялаштириш манбалари имкониятларини инобатга олган ҳолда белгилангани | Қабул параметрлари (изланувчилар сони, ихтисосликлар кесимидаги квоталар ва бошқалар) таълим ташкилотининг аудиториялари, махсус хоналар, лабораториялари, амалиёт базалари, техникавий жиҳозланиши ҳамда таълим, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва соғломлаштириш фаолиятини таълим дастурларида белгиланган мақсадларни амалга ошириш имконини берадиган инфратузилма қувватига мос равишда белгиланган* |
Қабул параметрлари меҳнат бозори эҳтиёжлари, устувор тадқиқот йўналишлари, амалиёт базалари ва илмий салоҳият билан уйғун ҳолда шакллантирилган | ||
Қабул параметрлари таълим ташкилотининг ривожлантириш режаси (стратегик режаси, миссияси, стратегияси) ва академик профили билан уйғунлаштирилган | ||
Қабул параметрлари илмий-тадқиқотлар, грантлар ва ташқи молиялаштириш манбалари билан узвий боғланган ҳолда режалаштирилган | ||
Қабул жараёнларини ташкил этиш ҳамда қабул параметрлари бажарилиши бўйича мунтазам мониторинг олиб борилади | ||
Қабул параметрларини бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлил амалга оширилган ҳамда таҳлил натижалари асосида қабул параметрларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилган | ||
12. | Изланувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишдан четлаштириш ва ўқиш муддатини узайтириш белгиланган тартиб-қоидалар асосида тўғри ташкил қилингани ҳамда шаффоф ва адолатли амалга оширилгани | Изланувчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби, қабул мезонлари, баҳолаш усуллари ва қабул комиссияси фаолияти белгиланган ва ҳужжатлаштирилган |
Изланувчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби, қабул мезонлари, баҳолаш усуллари ва қабул комиссияси фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ | ||
Коррупцияни олдини олиш, манфаатлар тўқнашуви хавфини камайтириш ва баҳолашнинг холислигини таъминловчи рақамлаштирилган тизим жорий этилган | ||
Қабул натижалари бўйича апелляция комиссиясига келиб тушган аризалар расмийлаштирилган, кўриб чиқилган ва уларнинг ижроси назоратга олинган | ||
Қабул жараёни доимий равишда назорат ва таҳлил қилинган ҳамда таҳлил натижалари асосида қабул жараёнини такомиллаштириш чоралари кўрилган | ||
13. | Изланувчиларнинг белгиланган талаблар асосида диссертация ишини тайёрлашнинг якка тартибдаги режаси, ихтисослик бўйича назарий-методологик дастури ишлаб чиқилгани ва тасдиқлангани | Изланувчиларнинг диссертация ишини тайёрлаш бўйича якка тартибдаги режаси ишлаб чиқилган ҳамда илмий раҳбар (консультант) ва таълим ташкилоти раҳбарияти томонидан тасдиқланган* |
Ихтисослик бўйича назарий-методологик дастур ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ҳамда вазифаларнинг бажарилиши мунтазам мониторинг қилинади | ||
Изланувчиларнинг диссертация ишлари бўйича оралиқ ва якуний ҳисоботлар топширилиб борилади | ||
Диссертация ишини тайёрлаш жараёнида илмий семинарлар ва муҳокамалар ташкил этилган | ||
Изланувчиларнинг илмий фаолияти натижалари илмий раҳбар (консультант) ва масъул бўлимлар томонидан мониторинг қилинади ҳамда расмий равишда ҳужжатлаштирилади | ||
14. | Республика ва хорижий мамлакатлардаги илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш сектори билан академик мобилликни йўлга қўйилгани | Республика ва хорижий мамлакатлардаги илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш секторлари билан академик мобилликни тартибга солувчи ички тартиб мавжуд |
Республика ва хорижий мамлакатлардаги илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш секторлари билан академик мобилликни амалга ошириш бўйича келишув шартномалари (меморандумлар ва ҳамкорлик битимлари) тузилган | ||
Академик мобилликни қўллаб-қувватлаш бўйича таркибий бўлинма ташкил этилган ва (ёки) масъул ижрочи(лар) белгиланган | ||
Академик мобиллик жараёнлари миллий ва халқаро академик мобиллик талаблари асосида амалга оширилган | ||
Илмий раҳбар (консультант)лар ва изланувчиларнинг академик мобиллик лойиҳаларида, шу жумладан ҳамкорлик дастурлари асосида йўлга қўйилган лойиҳаларда иштирок этиши учун тенг имкониятлар яратилган | ||
Академик мобилликда иштирок этган илмий раҳбар (консультант)лар ва изланувчилар таълим сифатини ички таъминлаш тизими, таълим дастурлари ва ўқув ҳамда илмий жараённи яхшилашга қўшаётган ҳиссаси тизимли таҳлил қилинган | ||
4-боб. Тадқиқот жараёнини ташкил этиш йўналиши | ||
15. | Илмий раҳбарлар (консультант) фаолияти белгиланган талаб асосида ишлаб чиқилгани, тасдиқлангани ва юритилиши | Илмий раҳбар (консультант)ларни тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ |
Илмий раҳбар (консультант)лар зиммасига юклатилган вазифалар аниқ белгиланган, уларнинг фаолиятини баҳолаш ва самарадорлигини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилган | ||
Илмий раҳбар (консультант)лар фаолиятининг натижалари бўйича таҳлил ва таклифлар тайёрланади | ||
Илмий раҳбар (консультант)лар учун малака ошириш ва услубий кўмак тизими йўлга қўйилган | ||
16. | Диссертация мавзуларининг жамият, иқтисодиёт ва саноатдаги долзарб муаммоларнинг ечимига қаратилгани, олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилгани | Диссертация мавзулари жамият, иқтисодиёт ва саноатдаги долзарб муаммоларнинг ечими ва амалий эҳтиёжлари билан мувофиқлаштирилган |
Диссертация мавзулари таълим ташкилоти тадқиқот йўналишларига мувофиқ ва манфаатдор ташкилотлар ва ишлаб чиқариш соҳаси билан келишилган ҳолда танланган | ||
Илмий-тадқиқот натижалари амалиётда қўлланилган ёки жорий этилган (далолатнома, маълумотнома ёки келишув ҳужжатлари расмийлаштирилган) | ||
Диссертация мавзулари бўйича олинган натижалар илмий ва амалий конференцияларда тақдим этилган | ||
Илмий натижалар бўйича патент, монография, муаллифлик гувоҳномаси ёки лицензия олинган (тегишли соҳалар бўйича) | ||
17. | Илмий раҳбарлар (консультант) юкламаларининг белгиланган нормаларига мувофиқ ажратилгани | Илмий раҳбар (консультант)лар юкламаларини белгилаш тартиби ички ҳужжат(лар) (қоидалар, тартиб, низом) билан тартибга солинган |
Ҳар бир илмий раҳбар (консультант)га юклама ажратишда белгиланган нормативлар (изланувчилар сони, вақт меъёри ва вазифалар ҳажми) инобатга олинган | ||
Илмий раҳбар (консультант)лик юкламаси изланувчилар сонига мутаносиб равишда аниқ ҳисобланган | ||
Илмий раҳбар (консультант)лар юкламаси тўғрисидаги маълумотлар электрон ёки қоғоз шаклида ҳисобга олинади | ||
18. | Изланувчиларнинг илмий-тадқиқот натижалари асосида чоп этилган мақола, тезис ва интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ҳужжатларга эгалиги | Илмий иш натижасига доир интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ҳужжатлар (патент, гувоҳнома ва бошқалар) олинган |
Чоп этилган ишлар ва патентлар бўйича маълумотлар таълим ташкилотининг электрон ахборот базасига киритилган | ||
Изланувчиларнинг илмий-тадқиқот натижалари (илмий янгилик, амалий аҳамият ва илмий нашрлари) илмий даража талабларига мувофиқлиги жиҳатидан муҳокама қилинган ва баҳоланган. | ||
19. | Таълим ташкилотида тадқиқотлар натижадорлиги таҳлилларининг олиб борилгани ва натижаларининг муҳокама қилингани | Илмий-тадқиқот ишлари натижадорлиги бўйича йиллик ёки ярим йиллик таҳлилий ҳисоботларни юритувчи мониторинг тизими мавжуд |
Таҳлил натижалари коллегиал орган ёки махсус комиссия йиғилишларида муҳокама қилинган | ||
Муҳокама натижалари асосида илмий фаолиятни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган | ||
Илмий фаолият натижалари таҳлили бўйича ҳисоботлар маълумотлар базаси ёки ахборот тизимида сақланади | ||
20. | Изланувчилар белгиланган шахсий иш режаларининг ўрнатилган тартибда бажарилиши мониторинг қилиб борилгани | Якка тартибдаги режаларининг бажарилиши бўйича мониторинг графиги ва назорат тизими йўлга қўйилган |
Илмий раҳбар (консультант)лар томонидан изланувчилар фаолияти бўйича даврий ҳисоботлар тақдим этилади | ||
Изланувчиларнинг якка тартибдаги режаси бажарилиши натижалари бўйича йиғилишлар ёки муҳокамалар ўтказилади | ||
Мониторинг натижалари асосида хулосалар ва тавсиялар тайёрланади | ||
Бажарилмаган вазифалар бўйича чоралар белгиланган ва ижро назорати амалга оширилади | ||
5-боб. Инсон ресурслари йўналиши | ||
21. | Илмий раҳбар (консультант)лар фаолиятининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ва уларнинг раҳбарлигида сўнгги уч йилда битирган изланувчиларнинг ўз вақтида ҳимоя қилганлари салмоғи | Ҳар бир илмий раҳбар (консультант) бўйича раҳбарлик қилган изланувчилар рўйхати шакллантирилган |
Илмий раҳбар (консультант)лар кесимида изланувчиларнинг сўнгги уч йилдаги ҳимоя қилганлик ҳисоботи юритилган | ||
Изланувчилардан белгиланган муддатларда ҳимоя қилганлар салмоғи ҳисобланган | ||
Илмий раҳбар (консультант)лик самарадорлиги бўйича таҳлил йўлга қўйилган | ||
Илмий раҳбар (консультант)лик фаолияти натижалари коллегиал органнинг йиғилишларида муҳокама қилинган | ||
22. | Таълим ташкилотларида фаолият юритаётган фан докторларининг илмий раҳбарлик (консультантлик)ка жалб этилгани | Таълим ташкилотида фаолият юритаётган фан докторларнинг ихтисосликлар кесимидаги илмий раҳбар (консультант)ликка жалб этилган |
Илмий раҳбар (консультант) сифатида фаолият юритаётган фан докторлари ва изланувчиларнинг ихтисосликлари ўртасидаги мувофиқлик таъминланган | ||
Фан докторларининг илмий раҳбар (консультант)лик фаолияти натижалари бўйича таҳлилий ҳисобот юритилган | ||
23. | Илмий раҳбар (консультант)лар таркибининг сифат кўрсаткичлари ҳамда уларнинг илмий-ташкилий фаолияти натижадорлиги | Илмий раҳбар (консультант)ларнинг сўнгги 3 йилдаги чоп этилган илмий нашрлари рўйхати юритилган |
Илмий раҳбар (консультант)ларнинг амалга оширган илмий-лойиҳавий ва инновацион ишларда иштироки таъминланган | ||
Илмий раҳбар (консультант)лар иштирокида ихтиро ёки селекция ютуғи (патент), шунингдек салмоқли илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори ва халқаро тизимга кирган илмий журналларда мақолалар (белгиланган талабда) билан ҳимоя қилинган ишланмалар мавжуд | ||
Илмий раҳбар (консультант)лар фаолияти самарадорлиги бўйича йиллик баҳолаш натижалари мавжуд | ||
24. | Илмий раҳбар (консультант)лар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг йўлга қўйилгани ва шу асосида моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг ташкил этилгани | Илмий раҳбар (консультант)лар фаолиятини баҳолаш мезон ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилган |
Баҳолаш жараёнини амалга ошириш тартиби (даврийлиги, масъул тузилмалар) белгиланган | ||
Илмий раҳбар (консультант)лар фаолияти бўйича йиллик ёки ярим йиллик баҳолаш натижалари мавжуд | ||
Баҳолаш натижалари асосида рағбатлантириш ёки таклифлар киритиш амалиёти йўлга қўйилган | ||
Илмий раҳбар (консультант)лар фаолияти самарадорлиги бўйича моддий ва маънавий рағбатлантириш тизими амалда йўлга қўйилган | ||
25. | Ўз вақтида ҳимоя қилмаган тадқиқотчилар билан олиб борилган ишлар, назорат тадбирлари ва самарадорлиги, илмий раҳбар ҳамда маслаҳатчиларга чоралар кўрилгани | Ўз вақтида ҳимоя қилмаган изланувчилар рўйхати шакллантирилган ва улар бўйича таҳлил юритилган |
Ўз вақтида ҳимоя қилмаган изланувчилар билан олиб борилган тушунтириш, маслаҳат ва ёрдам тадбирлари мавжуд | ||
Илмий раҳбар (консультант)ларнинг масъулиятини баҳолаш ёки уларга нисбатан чоралар кўриш амалиёти мавжуд | ||
Изланувчилар билан индивидуал режа ёки қайта иш режаси ишлаб чиқилган ва бажарилиши назорат қилинган | ||
Ўз вақтида ҳимоя қилмаган изланувчилар улуши йиллар кесимида таҳлил қилиниб, самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган | ||
6-боб. Илмий-тадқиқот ишлари йўналиши | ||
26. | Халқаро миқёсда ва республика миқёсидаги илмий-методик ва амалий анжуманлар ўтказилгани | Таълим ташкилоти томонидан халқаро ва республика миқёсидаги анжуманлар ўтказилган |
Анжуманлар йўналиши ва мавзулари илмий-тадқиқот йўналишларига мос | ||
Анжуманларда илмий изланувчилар, илмий раҳбар (консультант)лар, ходимлар, тизим ташкилотлари ва хорижий ташкилотлар иштирок этган | ||
Анжуман материаллари (тезислар, мақолалар тўплами) нашр этилган | ||
Анжуманлар натижаси бўйича қабул қилинган қарорлар, тавсиялар ёки амалий таклифлар мавжуд | ||
Анжуманларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигига таъсири бўйича таҳлил ёки ҳисобот мавжуд | ||
27. | Илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширишда корхона ва ташкилотлар билан тадқиқот натижаларини татбиқ этиш йўналишида ҳамкорлик йўлга қўйилгани | Ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича имзоланган шартномалар ва амал қилиш муддатлари мавжуд |
Амалга оширилган илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар мавжуд | ||
Илмий натижаларни татбиқ этиш бўйича далолатномалар, баённомалар ёки тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд | ||
Ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилган илмий анжуманлар, семинарлар ёки тақдимотлар мавжуд | ||
28. | Таълим ташкилотининг тегишли соҳаларда маҳаллий ва халқаро илмий грант танловларида иштирок этгани ҳамда унинг натижадорлиги | Таълим ташкилоти илмий раҳбар (консультант) ва изланувчилари томонидан маҳаллий ҳамда халқаро илмий грант танловларида мунтазам иштирок этиш имконияти яратилган |
Таълим ташкилотида илмий раҳбар (консультант) ва изланувчиларининг илмий-инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича ўқув-семинарлар, тренинглар ва мастер-класслар ўтказилган | ||
Давлат буюртмаси асосида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ва «Стартап» лойиҳалари мавжуд | ||
Халқаро илмий фондлар, дастурлар ва донор ташкилотлари томонидан молиялаштирилган грантлар мавжуд | ||
Ютиб олинган грантлар таълим ташкилотининг устувор илмий йўналишларига мос бўлиб, уларнинг натижалари ишлаб чиқариш ҳамда ўқув жараёнига жорий этилган, шунингдек тегишли таълим дастурларини ривожлантириш ва такомиллаштириш жараёнига бевосита интеграция қилинган | ||
Грант лойиҳалари доирасида илмий-тадқиқотлар олиб борилиб, уларнинг натижасида илмий мақолалар, патентлар, монографиялар, янги технологиялар ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқилган ва жорий этилган | ||
29. | Маҳаллий ҳамда халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумеътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) (бундан буён матнда индексацияланган маълумотлар базалари деб юритилади) фойдаланиш имкониятларининг яратилгани | Таълим ташкилотида индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш имконияти мавжуд |
Ахборот ресурсларидан, шу жумладан индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар (йўриқномалар) ишлаб чиқилган ҳамда ўқув-семинарлар ва тренинглар ўтказилган | ||
Изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар учун индексацияланган маълумотлар базаларига кириш имконияти (IP манзил, логин, корпоратив аккаунт ёки бошқалар) яратилган | ||
Илмий мақолалар индексацияланган маълумотлар базаларида чоп этилган ҳамда чоп этилган илмий мақолалар ва уларга иқтибослик кўрсаткичлари бўйича изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар кесимида таҳлиллар юритилган | ||
Илмий натижалари халқаро даражада тан олинишини белгиловчи кўрсаткич «Хирш» индекси (ҳ-индекс) беш ва ундан юқори бўлган изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар бўйича таҳлиллар юритилган ҳамда уларни моддий рағбатлантириб бориш тизими жорий этилган | ||
Ахборот ресурсларидан, шу жумладан индексацияланган маълумотлар базаларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича таҳлил олиб борилган ва ҳисоботлар юритилган | ||
30. | Илмий-ноширлик фаолиятида кўчирмачиликни аниқлаш бўйича ахборот тизимининг жорий этилгани ҳамда доимий ҳисоботларнинг юритилиши | Илмий-ноширлик фаолиятида антиплагиат тизими жорий этилган* |
Кўчирмачиликни аниқлаш бўйича ички тартиб (йўриқнома) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган | ||
Барча диссертациялар, монографиялар, илмий мақолалар ва тезисларни антиплагиат тизими орқали текшириш йўлга қўйилган | ||
Текширув натижалари бўйича ҳисоботлар шакллантирилган ҳамда маълумотлар базаси юритилган | ||
Плагиат ҳолатларини таҳлил қилиш ва олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси мавжуд | ||
Илмий ишларнинг ўртача ўхшашлик фоизи ва тенденциялари бўйича йиллик ҳисоботлари тайёрланган | ||
7-боб. Тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш йўналиши | ||
31. | Таълим хизматлари юзасидан тадқиқотчиларнинг фикр-мулоҳазаларини мониторинг қилиниши ва унинг натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани | Изланувчилар қониқишини аниқлашга қаратилган мунтазам сўровномалар ўтказилади |
Фикр-мулоҳазаларни йиғишда онлайн ва анъанавий усуллардан фойдаланилади | ||
Изланувчилар фикрларини таҳлил қилиш бўйича масъул комиссия ёки гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган | ||
Сўров натижалари бўйича таҳлилий ҳисоботлар тайёрланади ва масъул бўлинма(лар)га тақдим этилади | ||
Фикр-мулоҳазаларни ўрганиш натижалари тадқиқот жараёнларини такомиллаштиришда инобатга олинади | ||
32. | Тадқиқотчилар учун илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўйича ўқув-методологик тренинглар ташкил этилгани | Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўйича ўқув-методологик тренинглар режаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган |
Охирги 3 йилда изланувчилар учун мунтазам равишда тренинглар, семинарлар ёки мастер-класслар ўтказилган | ||
Тренингларда изланувчилар, илмий раҳбар (консультант)лар ва ташқи экспертлар иштирок этган | ||
Тренинглар натижасида илмий-тадқиқот фаолиятида ижобий натижалар қайд этилгани ҳақида таҳлилий маълумотлар шакллантирилган | ||
33. | Тадқиқотчиларга етарли даражада тадқиқот олиб бориш ва қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш хизматларининг ташкил этилгани | Изланувчиларни ижтимоий, академик ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш хизматлари мавжуд |
Ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам чоралари тизимли амалга оширилади | ||
Изланувчилардан олинган фикр-мулоҳазалар асосида маслаҳат бериш хизматлари такомиллаштирилган | ||
34. | Тадқиқотчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шикоятларини кўриб чиқиш тартибининг мавжудлиги | Изланувчилар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш тартиби белгиланган |
Шикоят ва мурожаатларни қабул қилиш тизими йўлга қўйилган | ||
Мурожаатлар ва шикоятларни қабул қилиш учун очиқ ахборот каналлари (онлайн/ анъанавий) мавжуд | ||
Изланувчилар мурожаатларини кўриб чиқиш муддати ва тартибига риоя қилинади | ||
Шикоятлар ва мурожаатлар бўйича қарорлар расмий равишда ҳужжатлаштирилган | ||
8-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши | ||
35. | Илмий-экспериментал лаборатория ва майдонлар билан таъминланганлик даражаси, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллар ва бошқалар билан таъминлангани ва улардан фойдаланилиши ҳолати | Илмий-тадқиқот фаолияти учун махсус илмий-экспериментал лабораториялар ва майдон (полигон)лар мавжуд |
Лабораториялар ва илмий майдон (полигон)лар асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарлар билан жиҳозланган* | ||
Асбоб-ускуналарнинг техник ҳолати, калибровка ва/ёки хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилган | ||
Лабораториялардаги жиҳозлардан докторантлар, мустақил изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар фойдаланиш имконияти мунтазам таъминланган | ||
Илмий фаолият учун хомашё, материал ва реактивлар билан таъминлаш тизими мавжуд ва мунтазам янгиланиб борилади | ||
36. | Тадқиқот олиб бориш учун зарур бўлган амалиёт базалари ва лабораториялари мавжудлиги ёки саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотлари базаларидан фойдаланиш йўлга қўйилгани | Илмий-тадқиқотлар учун зарур база ва инфратузилма мавжуд |
Ихтисосликларга мос лабораториялар фаолият кўрсатади | ||
Лаборатория жиҳозлари ишчи ҳолатда ва доимий янгиланиб борилади | ||
Илмий-тадқиқотлар ва стажировкалар учун саноат ҳамкорлари билан шартномалар қилинган | ||
Тадқиқот натижаларининг таҳлиллари таълим жараёнини такомиллаштириш учун қўлланилади | ||
37. | Ихтисослик хусусиятидан ва изланувчилар сонидан келиб чиқиб тадқиқот соҳаси бўйича илмий манбаларнинг мавжудлиги ва электрон ресурслар билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани | Ихтисосликлар бўйича замонавий илмий манбалар фонди мавжуд |
Изланувчилар учун илмий журналлар, диссертациялар ва статистик маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилган | ||
Таълим ташкилотида илмий электрон ва/ёки анъанавий кутубхона фаолият кўрсатади | ||
Илмий манбалар ва электрон ресурслар доимий янгиланиб борилади ва изланувчилар эҳтиёжига мослаштирилган | ||
Изланувчилар ва илмий раҳбар (консультант)лар томонидан электрон базалардан фойдаланишнинг статистик таҳлили юритилади | ||
Ахборот-таълим муҳитида фойдаланувчилар учун йўриқнома ва қўлланмалар ишлаб чиқилган ҳамда амалда қўлланилади | ||
38. | Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани | Таълим ташкилотида пандус, лифт ва махсус ҳожатхоналар мавжуд |
Таълим ташкилотига кириш ва ҳаракатланиш қулайлиги таъминланган | ||
Аудиториялар имконияти чекланганлар учун махсус ускуналар билан жиҳозланган | ||
Таълим ташкилотида махсус ўқув материаллари (брайл ёки аудио материаллар) мавжуд | ||
Махсус ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда ёрдамчи воситалари жорий этилган | ||
Имконияти чекланган изланувчилар учун индивидуал таълим олиш режаси тузилган | ||