ИЛОВА
ИНДИКАТОРЛАР
Т/р | Мезон | Индикатор |
1-боб. Ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналиши | ||
1. | Таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий тузилма ва унинг самарали ишлаш механизмларининг мавжудлиги | Таълим дастурини амалга ошириш учун масъул бўлган таркибий тузилма (институт, марказ, факультет, кафедра, бўлим) (бундан буён матнда таркибий тузилма деб юритилади)ни ташкил этиш учун зарур моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари билан таъминлаш бўйича аниқ режалар мавжуд* |
Таркибий тузилманинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари таълим дастурини самарали амалга оширишга йўналтирилган ва таълим дастури доирасида белгиланган мақсадларга уйғун тарзда аниқ белгиланган | ||
Таълим дастурини самарали амалга ошириш учун таркибий тузилма моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари билан таъминланган ҳамда таркибий тузилманинг иш режалари ишлаб чиқилган** | ||
Таркибий тузилма томонидан таълим дастурини меҳнат бозори талабларига ва технологик ўзгаришларга мувофиқ мунтазам такомиллаштириш механизмлари йўлга қўйилган** | ||
2. | Таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича 3 йиллик истиқболли режанинг (бундан буён матнда истиқболли режа деб юритилади) мавжудлиги | Истиқболли режа кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотининг (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади) мақсади (миссия, стратегияси) билан мос ҳолда ишлаб чиқилган ва таълим ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган |
Истиқболли режада таълим сифати, таълим дастурини ривожлантириш, кадрлар салоҳияти, рақамлаштириш, халқаро ҳамкорлик ва молиявий барқарорлик йўналишлари қамраб олинган | ||
Истиқболли режадаги ҳар бир йўналиш бўйича аниқ мақсадлар, вазифалар ва ушбу вазифаларнинг амалга ошириш механизмлари, молиявий манбалари, масъуллар ва бажариш муддати белгиланган | ||
Истиқболли режада белгиланган вазифаларнинг бажарилишини доимий мониторинг қилиш механизмлари мавжуд ва аниқланган камчиликларни тузатиш чоралари кўрилади** | ||
3. | Таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш механизмининг мавжудлиги ҳамда бу жараёнларда манфаатдор томонларнинг иштироки таъминлангани | Таълим дастурини ички мониторинг қилиш ва сифатни таъминлаш тизими йўлга қўйилган ва мониторинг мунтазам (йиллик/ярим йиллик) амалга оширилади |
Педагоглар, иш берувчилар, буюртмачилар, соҳа мутахассислари ва тингловчилардан (бундан буён матнда манфаатдор томонлар деб юритилади) мунтазам равишда фикр-мулоҳазалар йиғилиб, таҳлил қилинади ҳамда ушбу таҳлиллар натижасига кўра таълим дастури такомиллаштирилган** | ||
Такомиллаштирилган таълим дастурларини таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларида очиқ эълон қилинган** | ||
4. | Меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжларини аниқлаш бўйича мониторинг тизимининг мавжудлиги | Меҳнат бозори ва таълим соҳаси эҳтиёжларини мунтазам ўрганиш, прогнозлаш ва таҳлил қилиш тизими жорий қилинган |
Мониторинг жараёнига манфаатдор томонларнинг тизимли иштироки таъминланган** | ||
Мониторинг натижалари таҳлил қилиниб, таълим дастурларини янгилаш, мазмунни меҳнат бозори талаблари билан мослаштириш бўйича аниқ чоралар белгиланган ва амалга оширилган** | ||
Мониторинг натижалари асосида ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналишлари такомиллаштирилган** | ||
2-боб. Таълим дастурлари йўналиши | ||
5. | Манфаатдор томонлар иштирокида таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани. Бунда таълим дастурининг мақсади, натижаларининг белгилангани, меҳнат бозори, давлат таълим талаби ва миллий малакалар рамкаси талабларига мувофиқлиги | Ишчи гуруҳ таркибига иш берувчилар, соҳа мутахассислари, педагоглар ва зарур ҳолларда тингловчилар жалб этилган |
Таълим дастурининг мазмуни давлат таълим талаби, миллий малакалар рамкаси ва тегишли касбий стандартлар (малака талаблари) ҳамда меҳнат бозори таҳлилига мувофиқ ишлаб чиқилган* | ||
Тегишли таълим дастурлари манфаатдор томонлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган, таълим дастурларида унинг мақсади ва ўқитиш натижалари (компетенциялар), билим кўникма ва малакага оид аниқ талаблар белгиланган | ||
Таълим дастурини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш бўйича қабул қилинган қарорлар, муҳокама баённомалари ҳужжатлаштирилган | ||
Таълим дастури ҳақидаги асосий ахборот (мақсад, ўқитиш натижалари, қабул талаблари, ўқиш шартлари) жамоатчилик ва тингловчилар учун очиқ ва мунтазам янгиланиб борилади** | ||
6. | Таълим дастурининг миллий таълим тизимидаги устувор йўналишлар ва халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилгани | Таълим дастурининг мазмуни миллий таълим тизими устувор йўналишлари (миллий малака рамкаси) ва барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги бўйича таҳлил қилинган |
Таълим дастури илғор хорижий тажрибалар (ёки халқаро стандартлар) асосида ишлаб чиқилган | ||
Таълим дастурининг хорижий илғор тажрибалар асосида ишлаб чиқилганлиги бўйича хорижий ва (ёки) маҳаллий экспертлар томонидан берилган расмий хулоса мавжуд | ||
7. | Таълим дастурининг давомийлиги, модулларнинг узвийлиги ва узлуксизлиги таъминлангани | Таълим дастурининг давомийлиги (умумий кредитлар (соатлар), ўқиш муддати) ушбу дастурнинг мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига мос равишда белгиланган |
Таълим дастурида фанлар (модуллар) ўртасида мантиқий изчиллик ва узвийлик таъминланган ҳамда фанлар (модуллар) таълим дастури якунида кутилаётган ўқув натижаларга эришишга йўналтирилган | ||
Фан (модул)лардаги амалий ва назарий машғулотлар ўртасида ўзаро интеграция таъминланган | ||
Машғулот турлари (назарий, амалий ва бошқалар) таълим дастури мазмунига мувофиқ равишда белгиланган | ||
8. | Таълим мазмунининг замонавий андрагогик ёндашувларга мослиги, модуллар муаммоли кейслар асосида шакллантирилгани | Таълим мазмуни замонавий андрагогик принциплар (катта ёшдаги тингловчиларнинг эҳтиёжлари, тажрибага таянган ўқитиш, ўз-ўзини ўрганишга йўналтириш, мотивацион ёндашув ва бошқалар) асосида ишлаб чиқилган |
Фан (модул)лар компетенцияга йўналтирилган, амалий фаолиятга асосланган ва реал иш муҳитидаги муаммоли вазиятлар бўйича ишлаб чиқилган | ||
Таълим жараёнида муаммоли кейслар, реал секторлардан мисоллар, ишлаб чиқаришдан олинган вазиятли топшириқлардан тизимли равишда фойдаланилади** | ||
Муаммоли кейсларни қўллаш самарадорлиги мониторинги амалга оширилади** | ||
9. | Амалдаги таълим дастурларининг тизимли равишда мониторинги юритилгани ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилгани | Тингловчиларни таълим дастурлари фан (модул)лари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари доимий равишда мониторинг қилинган** |
Мониторинг натижасидан келиб чиқиб, таълим дастурлари фан (модул)ларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган** | ||
Мониторинг натижалари асосида заруратга кўра таълим дастури, шу жумладан фанларнинг (модулларнинг) мазмуни, ўқитиш усулларига зарур ўзгартишлар киритилган** | ||
3-боб. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқув натижаларини баҳолаш йўналиши | ||
10. | Ўқув жараёнининг таълим дастурида белгиланган ўқув натижаларига эришишга йўналтирилгани ва малака оширишнинг муқобил шаклларининг йўлга қўйилгани | Давлат таълим талаблари (малака талаблари) асосида ўқув режа ва ўқув дастурлари (ишчи ўқув режа ва дастурлар) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган* |
Малака оширишнинг муқобил шакллари (масофавий, аралаш) бўйича методик материаллар ишлаб чиқилган | ||
Ўқув машғулотлари ўқув режа ва дастурлар ҳамда дарс жадвалига мувофиқ ташкил этилган** | ||
Ўқув натижаларини баҳолаш тизими жорий этилган бўлиб, баҳолаш воситалари ўқув натижаларини аниқлашга хизмат қилади ва мунтазам равишда таҳлил қилинади** | ||
Ўқув жараёнининг сифатини ички мониторинг қилиш механизми мавжуд, мониторинг натижалари асосида ўқув жараёни такомиллаштирилади** | ||
11. | Ўқув жараёнининг тўғри ташкил этилгани, унинг доимий баҳолаб борилиши ва такомиллаштиришга қаратилгани | Ўқув режа асосида дарс жадвали ишлаб чиқилган |
Ўқув машғулотлари дарс жадвалига мувофиқ ҳолда, узлуксиз ва тизимли равишда ташкил этилган** | ||
Ўқув жараёни сифатини баҳолаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш ишлари амалга оширилган** | ||
12. | Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнида илғор педагогик технологияларнинг қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани | Дарс жараёнларида илғор педагогик ёндашувлар мунтазам қўлланилади** |
Илғор педагогик ёндашувлар фанлар (модуллар) мазмунини чуқур ўзлаштириш ва таълим дастурида белгиланган ўқув натижаларига самарали эришишга қаратилади** | ||
Илғор педагогик ёндашувлар тингловчиларда мустақил таълим олиш, таҳлилий, танқидий ва ижодий фикрлаш ҳамда ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилади** | ||
Илғор педагогик ёндашувлар самарадорлиги бўйича мунтазам мониторинг ва таҳлил олиб борилади** | ||
Мониторинг ва таҳлил натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида илғор педагогик ёндашувлар бўйича педагогларнинг салоҳияти мунтазам ривожлантирилади** | ||
13. | Тингловчиларнинг кириш ва чиқиш тестлари, баҳолаш натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини олиш имконияти мавжудлиги | Тест саволлари ўқув дастурига мос равишда ишлаб чиқилган |
Тингловчиларнинг баҳолаш натижалари ва тестлар бўйича фикр-мулоҳазаларини аноним сўровномалар ҳамда LMS/онлайн шакллар орқали мунтазам равишда йиғиш ва таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилган | ||
Кириш ва чиқиш тестлари натижалари фанлар (модуллар) кесимида таҳлил қилиниб, тингловчиларнинг билим ва кўникмалардаги ўзгариши аниқланган** | ||
Тингловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва тест натижалари илмий-методик кенгашлар ёки кафедра мажлисларида муҳокама қилинади** | ||
14. | Таълим дастурида академик ҳалоллик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги | Таълим ташкилотида академик ҳалоллик, этика ва касбий масъулиятга оид тартиб (қоидалар) ва йўриқномалар мавжуд |
Плагиат ва бошқа академик ҳалоллик қоидаларини бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича антиплагиат тизими ва ташкилий чоралар жорий этилади** | ||
Академик ҳалоллик қоидаларини бузиш ҳолатларини кўриб чиқиш ва жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича шаффоф тартиб мавжуд** | ||
4-боб. Тингловчилар фаолияти йўналиши | ||
15. | Таълим дастури бўйича қабул талаблари аниқ белгилангани, ўқишга қабул қилиш шаффоф тарзда йўлга қўйилгани | Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тингловчилар контингентини шакллантириш механизми мавжуд |
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тартиби тасдиқланган | ||
Қабул жараёнлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда ташкил этилган** | ||
Қабул жараёнлари ҳужжатлаштирилган, тегишли буйруқлар қабул қилинган** | ||
Малака ошириш курсларига буюртма бериш ҳамда тингловчиларни қабул қилиш жараёнлари рақамлаштирилган | ||
16. | Малака ошириш режа-графиги таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мос келиши ҳамда таълим дастурларини самарали амалга ошириш учун етарлилиги | Малака ошириш курсларининг даврийлиги, шакллари, муддатлари белгиланган |
Таълим дастури бўйича қабул параметр(лар)и таълим ташкилотининг инфратузилмаси, молиявий имкониятлари, аудитория, лаборатория, ўқув амалиёт базалари ва давлат таълим талабларига мос равишда белгиланган | ||
Таълим дастури бўйича қабул параметр(лар)и ҳудуднинг меҳнат бозори, таълим ташкилотининг мақсади (миссия, стратегия), педагоглар сони ва таркиби, уларнинг иш (ўқув) юкламаси билан уйғунлаштирилган | ||
Малака ошириш курслари режа-графиги ва тингловчилар контингентини тасдиқлаш тўғрисида тегишли ҳужжатлар мавжуд | ||
Таълим дастури бўйича қабул параметр(лар)ининг бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлиллар амалга оширилади, таҳлил натижалари асосида келгуси йил қабул режасига ўзгартиришлар киритилади** | ||
17. | Тингловчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга маслаҳат бериш механизмларининг мавжудлиги | Таълим дастури бўйича тингловчиларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан академик, ижтимоий ва касбий йўналиш бўйича маслаҳат бериш тизими жорий қилинган |
Тингловчиларни қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат хизматлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ (веб-сайт, буклетлар, ахборот стендлари орқали) ёритилган | ||
Тингловчиларни қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат хизматларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар тизимли равишда йиғилади, таҳлил қилинади, хизматлардан қониқиш даражаси ўрганилади ҳамда маслаҳат тизими самарадорлиги такомиллаштирилади** | ||
5-боб. Инсон ресурслари йўналиши | ||
18. | Таълим дастури учун белгиланган меъёрларга мувофиқ педагог кадрлар, шунингдек, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар мавжудлиги ҳамда уларнинг сифат таркиби, малакаси ва мутахассислиги белгиланган талабларга мослиги | Бошқарув ходимлар сони ва уларнинг малакаси белгиланган штат нормативларига мос, вазифалар тақсимланган ва лавозим йўриқнома (касбий стандарт)лари тасдиқланган |
Педагог кадрлар сони таълим дастури талаблари ва тингловчи нисбатига мос келади | ||
Педагог кадрлар мутахассислиги ўқитиладиган фанлар (модуллар) билан мос келади ёки тегишли йўналиши бўйича амалий иш тажрибасига эга, уларнинг диплом/сертификатлари ва малака тасдиғи ҳужжатлар билан тасдиқланган | ||
Илмий салоҳият (PhD, DSc, профессор, доцент ва бошқалар) даражаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ | ||
19. | Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги модулларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлангани | Педагог кадрларнинг мутахассислиги, иш стажи ва тажрибаси малака ошириш курслари фанлар (модуллар) бўйича фан профилига мос келади** |
Малака ошириш курслари фанлар (модуллар) бўйича тегишли олий маълумот ва касбий тайёргарликка эга педагог кадрлар билан таъминланган** | ||
Педагог кадрлар илмий мақолалар, илмий нашрлар ёки илмий-техник лойиҳалар ва тадқиқотларда фаол иштирок этган** | ||
Педагог кадрлар даврий равишда малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида, семинар ва тренингларда ёки стажировкаларда иштирок этган** | ||
Фанларнинг (модулларнинг) амалий (лаборатория) қисмларини олиб бориш учун педагог кадрларнинг етарли малакаси мавжуд** | ||
20. | Янги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги модулларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича аниқ режанинг мавжудлиги | Янги таълим дастури бўйича педагог кадрларга бўлган эҳтиёж таҳлил қилинган* |
Янги таълим дастурлари бўйича педагог кадрларни жалб қилиш стратегияси (танлов, конкурс, грантлар орқали) белгиланган | ||
Фанлар (модуллар) мазмунига мос касбий кўникмага эга бўлган педагог кадрларни ишга қабул қилиш ва кадрлар захирасини яратиш механизми мавжуд | ||
Ўқув жараёнига педагогик маҳорат ва касбий компетенцияга эга мутахассисларни жалб қилиш имкониятлари кўзда тутилган | ||
21. | Амалиётчи ҳамда хорижий мутахассисларни жалб қилиш имкониятларининг мавжудлиги | Ўқув жараёнига халқаро ва маҳаллий ташкилотлардан амалиётчи мутахассисларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик меморандум (ҳуқуқий асос)лари мавжуд |
Амалиётчи ҳамда хорижий мутахассисларни жалб қилишнинг молиявий манбалари (бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқалар) белгиланган | ||
Таълим дастурлари мазмунига мос амалиётчи ва хорижий мутахассислар жалб этилиши ҳамда улар томонидан мастер-класслар ёки тренинглар ўтказиш учун етарли шарт-шароитлар яратилган | ||
22. | Кадрларнинг касбий ривожланиши ва малака оширишига шароит яратилгани, моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги | Педагог ва ходимлар учун касбий ривожланиш ва малака ошириш чора тадбирлари ишлаб чиқилган |
Педагоглар ва ходимлар учун моддий рағбатлантириш тизими (мукофотлаш, лавозим ўсиши) жорий этилган | ||
Педагог ва ходимлар учун маънавий рағбатлантириш тизими (фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, диплом ва бошқалар) йўлга қўйилган | ||
23. | Хорижда малака оширган профессор-ўқитувчиларнинг ўқув жараёнига жалб қилингани | Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган педагог кадрларга оид тўлиқ маълумотлар базаси мавжуд |
Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган педагог кадрлар таълим дастурлари ва фанлар (модуллар) доирасида дарс беришга жалб қилинган** | ||
Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган педагог кадрлар томонидан таълим ташкилотида мастер класслар ўтказилган** | ||
6-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши | ||
24. | Таълим дастурини амалга ошириш бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини бажариш учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллари ва бошқаларнинг мавжудлиги ҳамда методик қўлланма (кўрсатма)лар билан таъминлангани | Таълим дастурини амалга ошириш бўйича инфратузилма, амалий ва лаборатория машғулотлари учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, хомашё материаллари ва инвентарлар мавжуд ҳамда улар таълим дастурининг талабларига мос* |
Таълим дастури бўйича жиҳозлар ва техникалар сони тингловчилар контингентидан (гуруҳ ҳажмидан) келиб чиққан ҳолда таъминланган | ||
Таълим дастурини амалга ошириш бўйича корхоналар, ташкилотлар, таълим ташкилотлари билан амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказиш бўйича ҳамкорлик шартномалари ёки келишувлар мавжуд | ||
Машғулотларда зарур асбоб-ускуна ва техникалардан фойдаланиш бўйича методик қўлланмалар, йўриқномалар мавжуд | ||
Хомашё ва (ёки) ёнилғи-мойлаш материалларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳисобдан чиқариш тартиби мавжуд ва улар юритиб (ҳужжатлаштириб) борилади** | ||
Асбоб-ускуна ва техникалар билан ишлаш бўйича педагог кадрлар ва тингловчилар учун соҳа мутахассислари ёки иш берувчилар билан ҳамкорликда тренинглар ўтказиш йўлга қўйилган** | ||
25. | Модуллар кесимида ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, электрон таълим ресурслари билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани | Ҳар бир фан (модул) бўйича ўқув адабиётлар, қўлланмалар ва ўқув услубий мажмуалар мавжуд* |
Ўқув адабиётлари, қўлланмалар ва ўқув услубий мажмуалар фан (модул)нинг мазмуни ва ўқув мақсадларига мос | ||
Фан (модул)лари бўйича рақамли таълим ресурслари ишлаб чиқилган ва электрон кутубхонага жойлаштирилган** | ||
Педагог кадрлар ва тингловчилар учун электрон таълим ресурсларга узлуксиз кириш имконияти мавжуд** | ||
Ўқув жараёнида адабиётлар ва электрон ресурсларнинг қўлланилиши самарадорлиги (тингловчи фаоллиги, натижалар таҳлили орқали) мунтазам таҳлил қилинади ва янгилаб борилади** | ||
Фан (модул) мазмунига мос замонавий хорижий адабиётлардан ва қўшимча материаллардан фойдаланиш имконияти яратилган** | ||
26. | Ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахона (полигон)ларнинг тингловчилар сонидан келиб чиқиб, таълим дастурларига мос жиҳозлар ва ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя қилингани | Таълим ташкилоти тингловчилар контингентидан келиб чиққан ҳолда ўқув хоналари билан таъминланган* |
Амалий ва лаборатория машғулотлар ўтказиладиган ўқув хоналари ва моддий-техник база меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига жавоб беради | ||
Лабораториялар ва устахоналар (полигонлар) таълим дастурига мос асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва техникалар билан таъминланган, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари мавжуд, эвакуация йўллари (схемалари) белгиланган ҳамда хавфсизлик журналларини юритиш йўлга қўйилган | ||
Фанлар (модуллар) эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ўқув хоналарида ахборот-коммуникация воситалари (проектор, компьютер ва бошқалар) ўрнатилган ҳамда IT инфратузилма шакллантирилган | ||
Ўқув, лаборатория хоналари ва устахоналарда (полигонларда) тингловчилар учун етарли ўриндиқлар ва иш жойлари мавжуд | ||
27. | Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани | Таълим ташкилоти бинолар ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, лифтлар, эшиклар ва санитария хоналари ногиронлиги бўлган шахслар (тингловчилар) учун мослаштирилган |
Инклюзив таълим учун ахборот-коммуникация технологиялари (бундан буён матнда АКТ деб юритилади), электрон таълим ресурслари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти яратилган | ||
Таълим жараёнида инклюзив таълимни қўллаб-қувватловчи педагог ва психолог томонидан ёрдам кўрсатиш тизими мавжуд** | ||
28. | Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) (бундан буён матнда АРМ деб юритилади) таълим дастурларига мос ўқув адабиётлари, компьютерлар билан таъминлангани, ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги | АРМда таълим дастурига мос ўқув қўлланма ва адабиётлар, бадиий адабиётлар мавжуд, кутубхона фонди яратилган |
АРМда ўқув зали, электрон кутубхонадан фойдаланиш ва интернет тармоғига уланиш имконияти яратилган | ||
АРМ компьютер воситалари ва интернет тармоғига уланган электрон қурилмалар билан жиҳозланган ҳамда Wi-Fi зоналарни ташкил этилган | ||
Электрон кутубхона тизимида таълим дастури бўйича ўқув қўлланма ва адабиётлар, ўқитиш материаллари тўплами, рақамли таълим ресурслари ва мультимедиа контентлар рақамли форматда жойлаштирилган | ||
АРМ дан фойдаланиш тартиби қулай ва очиқ, электрон маълумотлар базасига эркин кириш таъминланган, кутубхона хизматларидан фойдаланиш самарадорлиги мониторинги юритилган** | ||
29. | Рақамли таълим муҳити яратилгани (LMS, wi-fi зоналари, онлайн курслар, вебинарлар ва масофавий таълим имкониятлари) | Таълим дастури бўйича тингловчилар ва педагоглар учун барқарор интернет уланиши, Wi-Fi зоналари ва зарур рақамли қурилмалардан (компьютерлар, планшетлар ва бошқалар) фойдаланиш имконияти яратилган |
Таълим дастури бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш, баҳолаш ва мониторинг қилиш учун LMS ва (ёки) таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимлари жорий этилган ва амалда қўлланилмоқда | ||
Таълим дастури бўйича онлайн курслар, видео дарслар, тестлар ва бошқа рақамли таълим ресурслари мавжуд бўлиб, улар ўқув режа ва ўқув натижалари билан уйғунлаштирилган ҳамда мунтазам янгиланиб борилади | ||
Масофавий таълим платформалари орқали ўқув жараёнида қатнашиш имконияти яратилган, масофавий таълимда иштирок этаётган педагоглар ва тингловчилар сони бўйича мониторинг олиб борилади ва натижалар таҳлил қилинади | ||
Рақамли таълим ресурслари ва LMSдан фойдаланишни бошқариш бўйича масъул ходим ҳамда техник қўллаб-қувватлаш механизмлари мавжуд. | ||
LMS, масофавий таълим платформалари ва рақамли таълим технологияларидан фойдаланиш бўйича педагоглар ва тингловчилар учун мунтазам ўқув-семинарлар, тренинглар ва вебинарлар ташкил этиб борилади** | ||
ИНДИКАТОРЛАР
Т/р | Мезон | Индикатор |
1-боб. Ташкилий-бошқарув фаолияти йўналиши | ||
1. | Таълим ташкилотида Илмий-педагогик (методик) кенгашнинг (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) ташкил этилгани ва унинг фаолияти самарадорлиги | Кенгаш ташкил этилган ҳамда таълим ташкилотининг бошқарув тузилмасида ўз ўрнига эга |
Кенгаш таркиби, ваколатлари, функциялари ва масъулияти ички низомларда аниқ белгиланган, аъзоларнинг малакаси таълим сифати бўйича асосли қарорлар қабул қилиш имконини беради | ||
Кенгашнинг йиллик иш режаси тасдиқланган ҳамда режа асосида ўтказилган йиғилишлар, кўриб чиқилган масалалар ва қабул қилинган қарорлар тегишли тартибда баённомаларда расмийлаштирилган | ||
Кенгаш томонидан қабул қилинадиган қарорлар таълим сифати, стратегик ривожланиш, молиявий бошқарув ва ресурслардан самарали фойдаланишни яхшилашга қаратилган | ||
Кенгаш қарорларининг ижроси бўйича масъуллар ва муддатлар аниқланган, қарорлар ўқув жараёни, илмий-методик фаолият, моддий-техник база ва бошқарув жараёнларини такомиллаштиришга таъсир кўрсатади | ||
Кенгаш қарорларининг ижроси ва самарадорлиги бўйича мониторинг тизими жорий этилган, натижалар мунтазам таҳлил қилинади ва зарур ҳолларда тузатиш чора-тадбирлари кўрилади | ||
2. | Таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва режалаштириш, таълим сифатини таъминлаш учун молиявий ресурсларнинг мақсадли йўналтирилгани | Таълим ташкилотининг истиқболли ривожланиш режаси, йиллик иш режаси ва молиявий режаси (смета) ўзаро уйғун ҳолда ишлаб чиқилган, таълим сифати кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган ва тасдиқланган |
Молиявий ресурсларни шакллантириш манбалари аниқланган, улардан фойдаланиш тартиби ва устувор йўналишлари таълим сифатини таъминлашга қаратилган ҳолда ҳужжатлаштирилган | ||
Молиявий режада таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнини модернизация қилиш, педагог кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва моддий-техник базани янгилашга йўналтирилган харажатлар аниқ белгиланган, маблағлар мақсадли ва самарали йўналтирилади | ||
Маблағларнинг белгиланган йўналишларда мақсадли ва самарали сарфланишини таъминловчи ички аудит ва молиявий назорат жараёнлари йўлга қўйилган, аудит натижалари бўйича тегишли тузатиш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади | ||
3. | Таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг ишлаб чиқилгани ва уни амалга ошириш учун ресурслар мавжудлиги, шунингдек, унинг жамоатчилик учун очиқлиги ва мониторинги юритилгани | Таълим ташкилотини ривожлантириш режаси соҳанинг устувор йўналишлари, меҳнат бозори таҳлиллари ва кадрлар малакасини ошириш билан уйғун ҳолда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган* |
Таълим ташкилотини ривожлантириш режасида мақсадлар, устувор йўналишлар, муддат ва масъул ижрочилар ҳамда кутилаётган натижалар белгиланган | ||
Таълим ташкилотини ривожлантириш режасини амалга ошириш учун зарур молиявий, моддий ва инсон ресурслари ажратилган, уларнинг тақсимоти устувор йўналишлар билан уйғунлаштирилган | ||
Таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг бажарилиш ҳолати ва натижаларини очиқ ҳамда шаффоф тарзда жамоатчиликка етказиб бориш механизмлари яратилган | ||
4. | Таълим ташкилотининг ҳудуд ва республиканинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси | Ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган |
Ташкилотнинг ҳудудий ва республика даражасида ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантиришдаги иштироки ва қўшган ҳиссаси | ||
Маданий-маърифий ёки илмий тадбирлар (конференция, семинар, давра суҳбати, фестивал, кўргазма ва бошқа анжуманлар) ташкил этилган | ||
5. | Таълим жараёнларини бошқариш ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича ахборот тизимининг мавжудлиги ва ушбу тизимнинг таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани | Таълим ташкилотида ўқув жараёнлари ва таълим сифатини бошқаришга хизмат қилувчи рақамли ахборот тизими жорий этилган |
Ахборот тизими таълим соҳасидаги ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинган, маълумотлар автоматик алмашинуви йўлга қўйилган | ||
Ахборот тизими фойдаланувчилар учун қулай, маълумотлар хавфсизлиги ва махфийлиги таъминланган | ||
Ахборот тизими орқали ўқув жараёнларини режалаштириш, мониторинг ва ҳисобот ишлари юритилган, маълумотлар асосида йиллик таҳлилий ҳисоботлар тайёрланган ва коллегиал органининг йиғилишларида муҳокама қилинган | ||
Ахборот тизимининг самарадорлиги, маълумотлар билан ишлаш жараёнлари ва интеграция ҳолати бўйича доимий мониторинг тизими амалга оширилган ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун зарур тузатишлар киритиш чора-тадбирлари кўрилган | ||
6. | Таълим ташкилотини халқаролаштириш ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйилган | Хорижий таълим, илмий ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган |
Педагоглар соҳаси бўйича нуфузли хорижий ташкилотларда малака ошириш ва стажировкаларда иштирок этган | ||
Таълим жараёнига малакали хорижий мутахассислар жалб этилган | ||
Халқаро ҳамкорлик орқали ўқув жараёнлари, илмий салоҳият ва таълим дастурларининг ривожланишига эришилган | ||
2-боб. Таълим сифатини таъминлаш йўналиши | ||
7. | Манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда таълим сифатини ички таъминлашнинг йўлга қўйилгани | Таълим сифатини ички таъминлаш тизими фаолияти йўлга қўйилган, унинг асосий мақсад ва вазифалари белгиланган |
Таълим ташкилотида таълим сифати самарадорлигини аниқлаш бўйича тегишли мезонлар ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга жорий этилган | ||
Манфаатдор томонлар фикрини ўрганиш бўйича сўров ва таҳлил ишлари тизимли амалга оширилган | ||
8. | Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги мунтазам таҳлил қилиб борилгани ва таҳлил натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани | Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги Кенгаш йиғилишларида муҳокама қилинган |
Таҳлил натижалари асосида малака ошириш тизимида аниқланган муаммолар, уларни бартараф этиш, такомиллаштириш бўйича таклифлар олинган | ||
Таҳлиллар ҳамда манфаатдор томонлар тавсиялари асосида таълим дастурлари ва жараёнларига тегишли ўзгартиришлар киритилган | ||
9. | Ички баҳолаш жараёни ўтказилгани, баҳолаш натижалари асосида чора-тадбирларнинг амалга оширилгани. | Ички баҳолаш жараёни таълим ташкилотида тасдиқланган тартиб асосида ўтказилган |
Ички баҳолаш натижалари бўйича аниқланган муаммо ва ривожланиш соҳалари учун аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган | ||
Чора-тадбирлар режасидаги бандлар белгиланган муддатларда бажарилган, ижро ҳолати бўйича мунтазам мониторинг ва ҳисобдорлик тизими йўлга қўйилган | ||
10. | Тингловчилар билимини баҳолашнинг белгиланган тартибда амалга оширилгани ва унинг ўқув натижаларига мувофиқлиги | Тингловчилар билимини баҳолаш тизими ва мезонлари бўйича тартиб ва кўрсатмалар ишлаб чиқилган |
Баҳолаш тизими таълим дастурларидаги ўқув натижалари ва фан (модул) мақсадларига мос равишда ишлаб чиқилган | ||
Педагоглар баҳолаш мезонларидан хабардор ва уларни амалиётда қўллай олади | ||
Баҳолаш жараёнида рақамли технологиялар самарали қўлланилади ҳамда жараён очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланиб ташкил этилган | ||
Баҳолаш натижалари бўйича апелляция ёки қайта кўриб чиқиш механизми мавжуд | ||
Баҳолаш натижалари доимий мониторинг қилиб борилган ҳамда манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда муҳокама қилинган | ||
11. | Таълим ташкилотида академик ҳалоллик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги | Академик ҳалоллик қоидалари таълим ташкилотининг ички ҳужжатлари орқали расман тасдиқланган |
Академик ҳалолликни таъминлаш учун масъул (комиссия ёки бўлинма) белгиланган, унинг ваколатлари, функцияси ҳужжатлаштирилган ҳамда мунтазам фаолият юритади | ||
Тингловчилар учун академик ҳалоллик қоидаларига оид тарғибот ишлари мунтазам ўтказилган ва ахборот материаллари тайёрланган | ||
Илмий ва ўқув ишларида плагиат ҳамда сохталик ҳолатларини олдини олиш мақсадида электрон текширув тизими жорий этилган, тингловчилар ва педагог ходимлар учун тизимдан очиқ фойдаланиш имконияти яратилган | ||
12. | Иш берувчиларнинг малака оширган тингловчиларга оид фикр-мулоҳазаларининг таҳлил қилингани | Таълим ташкилотида иш берувчилар фикрини йиғиш бўйича амалиёт (анкеталар, интервьюлар, онлайн платформа) йўлга қўйилган |
Иш берувчилар билан мунтазам ҳамкорлик ва алоқа механизмларининг йўлга қўйилган | ||
Иш берувчилар фикрлари асосида таълим дастурларига ўзгартиришлар киритилиши имконияти мавжуд | ||
3-боб. Тингловчилар фаолияти йўналиши | ||
13. | Қабул параметрларининг таълим ташкилоти ресурслари ва имкониятларига мослиги | Тингловчиларни ўқишга қабул қилишда таълим ташкилотининг қуввати, бино ва иншоотлар сиғими, молиявий ресурслари ҳамда моддий-техник базаси имкониятларидан келиб чиқиб белгиланган* |
Таълим ташкилотининг ўқитувчилари ва тингловчилари сонининг бир нафар ўқитувчи ҳисобига нисбатининг чекланган нормативлари мавжуд | ||
Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга қаратилган дидактик имкониятларнинг мавжудлиги | ||
Тингловчиларни ўқишга қабул қилиш параметрларининг мониторинги олиб борилган | ||
Мониторинг натижалари асосида қабул режасига зарур ўзгартиришлар киритилади | ||
14. | Тингловчиларни ўқишга қабул қилиш белгиланган тартиб-қоидалар асосида тўғри ташкил қилингани | Тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиб-қоидалари, мезонлари ва комиссия фаолияти таълим ташкилотининг ички ҳужжатларида белгиланган бўлиб, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилади |
Коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашуви хавфини камайтириш ва баҳолашнинг холислигини таъминловчи рақамлаштирилган тизим жорий этилган | ||
Тингловчилар ҳужжатларни қабул қилиш ва текшириш бўйича аниқ регламентлар, масъуллар ва муддатлар белгиланган | ||
Тингловчиларни ўқишга қабул қилиш жараёнининг доимий мониторинги амалга оширилган | ||
4-боб. Ўқув жараёнини ташкил этиш йўналиши | ||
15. | Ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатларининг ишлаб чиқилгани ва белгиланган тартибда тасдиқлангани | Давлат таълим талаблари (малака талаблари) асосида ўқув режа ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган* |
Ишчи ўқув режа ва дастурлар таълим дастурларига мос ҳолатда ишлаб чиқилган | ||
Дарс жадваллари ўқув режадаги кредит/соат ҳажми, фан (модул)лар кетма-кетлиги бўйича ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ҳамда ўқув курси бошланишидан олдин эълон қилинган | ||
Маъруза, амалий, лаборатория, семинар-тренинг, кўчма машғулотлар ва мустақил таълим бўйича ҳафталик юклама тақсимоти ҳужжатлаштирилган | ||
Ўқув жараёнини режалаштиришга оид асосий ҳужжатлар (дарс жадваллари, имтиҳонлар жадвали ва бошқалар) тингловчи, педагог ва манфаатдор томонлар учун очиқ ҳолда веб-сайт ёки ахборот тизими орқали эълон қилинган | ||
16. | Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари белгиланган талаб асосида ишлаб чиқилгани, тасдиқлангани ва юритилиши | Ўқув дастурларда фан (модул)нинг мақсад ва вазифалари, ўқув натижалари, асосий ва қўшимча адабиётлар, таълим технологиялари аниқ белгиланган |
Ҳар бир фан (модул)нинг ўқув дастури давлат таълим талаблари ва таълим дастурининг мақсад ва натижаларига мос ҳолда ишлаб чиқилган* | ||
Ўқув-меъёрий ҳужжатлар педагогларга дарс машғулотлари бошланишидан олдин етказилган ва тингловчилар учун ҳам очиқ ҳолда тақдим этилган | ||
Ўқув-меъёрий ҳужжатларнинг сифати, мазмуни ва амалий аҳамияти мунтазам равишда тегишли бўлимлар томонидан назорати амалга ошириб борилади | ||
17. | Профессор-ўқитувчиларга ўқув юкламаларининг белгиланган нормаларга мувофиқ ажратилгани | Таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик ва маънавий-маърифий иш турлари ҳажмини белгилаш қоидалари мавжуд ва тасдиқланган |
Профессор-ўқитувчилар мутахассислиги ўқитиладиган фанлар (модуллар) билан тўлиқ мос келади ёки тегишли йўналиши бўйича амалий иш тажрибасига эга | ||
Ўқув юклама педагоглар ўртасида уларнинг иш ставкаси ва заруратга кўра илмий даража ва илмий унвонлардан келиб чиқиб мутаносиб равишда тақсимланган. | ||
Ўқув юклама тўғрисидаги маълумотлар ўқув йили бошланишидан аввал ўз вақтида педагогларга тегишли тартибда етказилган | ||
Ўқув юклама тақсимоти барча педагоглар учун очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилган | ||
18. | Таълим дастурларини иқтисодиёт, саноат ва соҳа эҳтиёжларидан келиб чиқиб, такомиллаштирилгани ҳамда мазмунининг янгилангани | Таълим дастурларини такомиллаштириш жараёнида иш берувчи ва буюртмачилар, соҳа мутахассислари фикр-мулоҳазалари ўрганилган |
Таълим дастурлари меҳнат бозори, соҳа эҳтиёжлари ва иқтисодий ривожланиш тенденцияларига мос равишда ишлаб чиқилган | ||
Дастур мазмунига рақамли технологиялар, замонавий компетенциялар ва инновацион ёндашувлар интеграция қилинган | ||
Таълим дастурларига киритилган ўзгаришлар тингловчилар, педагоглар ва иш берувчиларга очиқ ва шаффоф тарзда етказилган | ||
19. | Таълим ташкилотида дарс таҳлилларининг олиб борилгани ва натижаларининг муҳокама қилингани | Дарс таҳлилларини ўтказиш тартиби, мезонлари ва баҳолаш кўрсаткичлари ички ҳужжатларда белгиланган |
Дарс таҳлиллари ўтказиш режа-графиги ишлаб чиқилган ва тасдиқланган | ||
Дарс таҳлиллари белгиланган режа асосида мунтазам амалга оширилади | ||
Дарс таҳлиллари натижалари кафедра, факультет ёки тегишли бўлинма йиғилишларида муҳокама қилинади | ||
Аниқланган камчиликлар ва такомиллаштириш имкониятлари бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилади | ||
5-боб. Инсон ресурслари йўналиши | ||
20. | Таълим ташкилотида белгиланган талаблар ва меъёрларга мувофиқ илмий салоҳиятга эга педагог кадрларнинг мавжудлиги | Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига соҳанинг етук профессор-ўқитувчилари ҳамда тажрибали мутахассислари жалб қилинган* |
Ҳар бир қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишларидан келиб чиқиб етарлича илмий даража ва илмий унвонга эга педагоглар жалб қилинган | ||
Педагог кадрлар илмий-тадқиқот фаолиятида фаол иштирок этади, уларнинг илмий ишлари ва натижалари доимий таҳлил қилинади | ||
21. | Таълим ташкилотида педагог кадрларнинг мутахассислиги (ихтисослиги) ва фаолият йўналишлари дарс ўтадиган фан(лар)га мослиги | Педагогларнинг ўқитаётган фанлари бўйича тегишли олий маълумоти, ихтисослиги ва касбий тайёргарлиги мавжуд |
Педагогларнинг мутахассислиги ўқитилаётган фанларнинг профили ва мазмунига мос келади | ||
Таълим ташкилотларида ўқув жараёнига жалб қилинган педагоглар дарс бераётган фан (модул)и бўйича малака оширишдан ёки қисқа муддатли тренинглардан ўтказилган | ||
22. | Таълим ташкилотига педагог кадрларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғри ташкил қилингани ҳамда кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилгани | Педагог кадрларни ишга қабул қилиш жараёнлари амалдаги қонунчилик ва ички ҳужжатлар асосида амалга оширилади |
Ишга қабул қилиш очиқ ва шаффоф танлов асосида ташкил этилади ҳамда холис баҳолаш мезонлари қўлланилади | ||
Ишга қабул қилинган педагог ходимлар билан меҳнат шартномалари меҳнат қонунчилиги талаблари асосида расмийлаштирилади | ||
Педагог кадрларни ишдан бўшатиш жараёнлари меҳнат қонунчилиги талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади | ||
23. | Педагог кадрларнинг хорижда ва/ёки ишлаб чиқариш корхоналарида малака ошириши ёки стажировкалари ташкил этилгани | Таълим ташкилоти хорижий таълим ташкилотлари, илмий марказлар ва ишлаб чиқариш корхоналари билан малака ошириш ва стажировка бўйича ҳамкорлик келишувларига эга |
Охирги уч йилда стажировка ва малака оширишда иштирок этган педагоглар улуши ўсиш тенденциясини кўрсатган | ||
Малака ошириш ва стажировка жараёнлари учун зарур молиявий ва ташкилий шарт-шароитлар яратилган | ||
Малака ошириш ёки стажировка натижалари бўйича олинган билим ва кўникмалар ўқув жараёнига жорий этилган | ||
24. | Ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими (KPI)нинг йўлга қўйилгани ҳамда у асосида ходимларнинг моддий ва маънавий рағбатлантирилгани | Таълим ташкилотида раҳбар ва ходимлар ҳамда педагоглар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими (KPI) тўғрисидаги тартиб ишлаб чиқилган |
KPI кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонлари аниқ белгиланган | ||
KPI баҳолаш жараёни очиқлик ва холислик тамойиллари асосида амалга оширилади | ||
KPI баҳолаш натижалари бўйича ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш амалиёти йўлга қўйилган | ||
KPI тизимининг самарадорлиги даврий равишда таҳлил қилиниб, натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқилади | ||
6-боб. Тингловчиларни қўллаб-қувватлаш йўналиши | ||
25. | Таълим хизматлари юзасидан тингловчилар фикр-мулоҳазаларининг мониторинг қилиниши ва унинг натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани | Тингловчилар фикр-мулоҳазаларини ўрганиш механизмлари йўлга қўйилган |
Тингловчилар қониқишини баҳолаш бўйича сўровнома (анкета) шакли ва методологияси ишлаб чиқилган | ||
Фикр-мулоҳазаларни йиғиш бўйича мониторинг тизими мавжуд (онлайн анкета платформаси) | ||
Тингловчилар фикр-мулоҳазаларининг умумий натижалари кафедра (бўлим, кенгаш ва б.) йиғилишида муҳокама қилинган | ||
26. | Тингловчиларга етарли даражада таълим олиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш ҳамда карера хизматларининг ташкил этилгани | Тингловчиларни ижтимоий, академик ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш тизими йўлга қўйилган |
Тингловчилар ижтимоий, академик ва психологик қўллаб-қувватлаш учун малакали мутахассислар жалб қилинган | ||
Тингловчилардан олинган фикр-мулоҳазалар асосида хизматлар фаолияти такомиллаштирилган | ||
27. | Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган тингловчилар учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг жорий этилгани | Ижтимоий ҳимояга мансуб тингловчилар учун малака ошириш курсларини ташкил қилишда имтиёзлар белгиланган |
Имконияти чекланган тингловчилар учун таълим ва инфратузилма шароитлари яратилган | ||
Таълим ташкилотида тингловчилар турар жойи (ТТЖ) мавжуд ва унинг фаолияти ташкил этилган | ||
ТТЖда маданий ва маърифий тадбирлари ҳамда тингловчилар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича фаолият йўлга қўйилган | ||
28. | Тингловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шикоятларини кўриб чиқиш тартибининг мавжудлиги | Тингловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шикоят ва мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини тартибга солувчи ички ҳужжат мавжуд |
Шикоят ва мурожаатларни қабул қилиш учун ахборот тизими жорий этилган | ||
Тингловчилар мурожаатларини кўриб чиқиш муддати ва тартибига риоя қилинади | ||
Шикоятлар ва мурожаатлар бўйича қарорлар расмий равишда ҳужжатлаштирилган | ||
Мурожаатлар натижалари таҳлил қилиниб, тизимли чоралар кўрилган | ||
7-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши | ||
29. | Таълим дастури хусусиятидан келиб чиқиб, ўқув жараёнини ташкил қилиш учун тингловчилар контингентига мос равишда зарур бино ва иншоотлар, замонавий моддий-техник база, хомашё материаллари ва дастурий таъминот билан таъминланган | Таълим муассасасининг умумий майдони тингловчиларнинг контингенти ҳисобга олинган ҳолда ўқув хоналари, лабораториялар, амалий машғулот хоналари, ахборот ресурс маркази ва бошқа инфратузилмалар билан таъминланган* |
Таълим ташкилотининг бино ва иншоотлари ва моддий-техник базаси меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига жавоб беради | ||
Лаборатория ва амалий машғулотлар тингловчиларнинг амалий кўникма ва малакаларини шакллантириш учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, мусиқа асбоблари, техник воситалар ва хомашё билан етарли даражада таъминланган | ||
Тингловчилар ва педагогларнинг электрон таълим платформалари ҳамда дастурий таъминотларга кириш имконияти мавжуд | ||
Инфратузилмадан фойдаланиш ва уни ривожлантириш учун ажратилган маблағлар бўйича молиявий ҳисоботлар мавжуд | ||
30. | Таълим жараёнлари учун зарур бўлган амалиёт базалари, устахоналари ва лабораториялари мавжудлиги ёки саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотлари базаларидан фойдаланиш йўлга қўйилгани | Амалиёт ўтиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилма (лабораториялар, устахоналар, амалиёт хоналари) мавжуд ва фаолият кўрсатмоқда* |
Таълим дастурига мос лаборатория ва амалиёт базалари ташкил этилган ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминланган | ||
Лаборатория жиҳозлари ва асбоб-ускуналар ишчи ҳолатда бўлиб, уларни янгилаш бўйича режали ишлар амалга оширилган | ||
31. | Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) зарурий ўқув ва бадиий адабиётлар, ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда унда ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги | Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) фонди таркиби ва ундан фойдаланиш кўрсаткичлари, шу жумладан китоблар сонининг (электрон манбаларнинг) тингловчилар сонига нисбати ўқув-методик таъминотга қўйиладиган минимал талабларга мос келади |
Фанлар (модуллар) бўйича зарур ўқув, илмий адабиётлар ва ўқув услубий мажмуалар етарли миқдорда мавжуд | ||
Электрон кутубхона ва маълумотлар базалари (жумладан халқаро) фойдаланиш учун очиқ | ||
Ахборот-коммуникация технологиялари (компьютерлар, интернет, электрон каталог) жорий этилган | ||
Электрон каталог ва онлайн фойдаланиш тизими яратилган ва мунтазам янгиланади | ||
Ахборот-ресурс маркази соҳавий илмий манбалар ва журналлар билан таъминланган | ||
Кутубхона ва электрон ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги таҳлил қилинади ва ҳисобот юритилади | ||
32. | Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани | Таълим ташкилоти бинолар ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, лифтлар, эшиклар ва санитария хоналари ногиронлиги бўлган шахслар (талабалар) учун мослаштирилган |
Таълим дастурлари бўйича махсус ўқув материаллари (Брайл алифбосидаги китоблар, кўргазмали материаллар), эргономик ўриндиқлар, махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар мавжуд | ||
Инклюзив таълим учун АКТ, электрон таълим ресурслари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти (аудио-видео ресурслар, Брайл алифбоси, субтитр ёки бошқалар) яратилган | ||
Индивидуал таълим режалари ишлаб чиқилган ва амалга оширилади | ||
Инклюзив таълим жараёнлари самарадорлиги мунтазам таҳлил қилинади ва ҳисобот юритилади | ||
33. | Ўқув ва лаборатория хоналарида жиҳозларнинг хавфсизлик қоидалари ҳамда ўқитиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилгани | Ўқув ва лаборатория хоналарида жиҳозлар ва асбоб-ускуналарнинг жойлашуви ўқув машғулотларининг мазмуни ва амалиёт жараёнларига мос |
Ўқув ва лаборатория хоналарида эркин ҳаракатланиш таъминланган ҳамда фавқулодда ҳолатларда эвакуация чиқиш йўллари белгиланган | ||
Лаборатория асбоблари хавфсиз масофада ўрнатилган ва фойдаланиш бўйича йўриқномалар мавжуд | ||
Электр ускуналар хавфсиз уланган, мунтазам текширувлар амалга оширилади | ||
Ҳаво айланиши ва ёритиш тизимлари санитар-гигиеник талабларга жавоб беради | ||
Жавон ва сақлаш жойлари хавфсизлик талабларига мувофиқ ташкил этилган | ||
34. | Ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлангани ва рақамли таълим муҳити яратилгани | Ўқув хоналари АКТ воситалари (компьютерлар, электрон доскалар, проекторлар ёки бошқалар) билан жиҳозланган |
Рақамли таълим муҳити (LMS, электрон журнал, электрон кутубхона, рақамли ўқув ресурслари) жорий этилган ва ўқув жараёнида фаол қўлланилади | ||
Педагоглар ўқув жараёнида электрон таълим платформалари, мультимедиа воситалари ва интерактив ускуналардан самарали фойдаланади | ||
Онлайн дарслар ва видеоконференциялар учун тўлиқ техник шароит яратилган | ||
АКТ воситаларидан фойдаланиш бўйича хавфсизлик техникаси ва тартиб-қоидалари ишлаб чиқилган | ||
Ўқув биноларида барқарор ва юқори тезликдаги интернет тармоғи таъминланган ва Wi-Fi қамров ҳудуди етарли даражада ташкил этилган | ||