30.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3739
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг буйруғи, 30.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3739
Кучга кириш санаси
05.01.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун йиғимлар миқдорлари ва уларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3739]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун йиғимлар миқдорлари ва уларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Б. ЮЛДАШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 24 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 9 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 3 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 26 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 25 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 2025 йил 24 декабрдаги 1-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун йиғимлар миқдорлари ва уларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Ушбу Низом ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолият юритувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ҳамда комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун йиғимлар миқдорлари ва уларни ҳисоблаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Комплекс ва махсус давлат аккредитацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризани кўриб чиқиш учун йиғим — таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисидаги аризани (бундан буён матнда ариза деб юритилади) кўриб чиқиш ҳамда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текшириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ундириладиган тўлов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий йиғим миқдори — таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш жараёнида ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асос сифатида белгиланган бошланғич тўлов миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коэффициентлар — таълим ташкилотидаги талабалар ва дастурлар сонидан ҳамда аризаларни қабул қилиш муддатидан келиб чиқиб, аккредитация жараёнидаги харажатлар миқдорини аниқлашда базавий йиғим миқдорига нисбатан қўлланиладиган нисбий кўрсаткичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс давлат аккредитациясиўрта махсус, касбий, олий таълимни ва олий таълимдан кейинги таълимни, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижаларига асосланган жараён;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус давлат аккредитациясиўрта махсус, касбий, олий таълимни ва олий таълимдан кейинги таълимни, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин амалга ошириладиган жараён.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун йиғимлар миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича йиғим миқдори қуйидаги формулага асосан ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

KAO = YKO * KT * KD + YK

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:

KAO — олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича йиғим миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
YKO — олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича базавий йиғим миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
KT — талабалар сони коэффициенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
KD — дастурлар сони коэффициенти;

YK — олий таълим ташкилотининг асосий биноси (бинолар мажмуи, кампус) жойлашган ҳудуддан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ташқаридаги ҳар бир ўқув биноси (бинолари мажмуи, кампус) учун йиғим миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўрта махсус, касбий, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича йиғим миқдори қуйидаги формулага асосан ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

KAB = YKB * KD + YK

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
KAB — ўрта махсус, касбий, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича йиғим миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
YKB — ўрта махсус, касбий, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича базавий йиғим миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
KD — дастурлар сони коэффициенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
YK — ўрта махсус, касбий, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотининг асосий биноси (бинолар мажмуи, кампус) жойлашган ҳудуддан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ташқаридаги ҳар бир ўқув биноси (бинолари мажмуи, кампус) учун йиғим миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича йиғим миқдори қуйидаги формулага асосан ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

MA = YMB + YK

MA — таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича йиғим миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
YMB — махсус давлат аккредитацияси бўйича базавий йиғим миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
YK — таълим ташкилотининг асосий биноси (бинолар мажмуи, кампус) жойлашган ҳудуддан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ташқаридаги ҳар бир ўқув биноси (бинолари мажмуи, кампус) учун йиғим миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун қуйидаги миқдорларда базавий йиғим ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари, махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун (ҳар бир таълим дастури учун) — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн саккиз баравари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз йигирма баравари, махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун (ҳар бир таълим дастури учун) — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълимдан кейинги таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз ўттиз саккиз баравари, махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун (ҳар бир таълим дастури учун) — базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон олти баравари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари, махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун (ҳар бир таълим дастури учун) — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн етти баравари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат аккредитациясидан ўтказиш учун амалга оширилган барча йиғимлар, аккредитация натижасидан қатъи назар, таълим ташкилотига қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Йиғимлар миқдорига таъсир этувчи омиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Таълим ташкилотини комплекс ёки махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда, таълим ташкилотининг асосий биноси (бинолар мажмуи, кампус) жойлашган ҳудуддан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ташқаридаги ҳар бир ўқув биноси (бинолари мажмуи, кампус) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Олий таълим ташкилотини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш учун базавий йиғим миқдори таълим ташкилотидаги талабаларнинг умумий сонига мутаносиб равишда талабалар сони коэффициентига кўпайтириш орқали ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда коэффициентнинг бошланғич қиймати бир бирлик этиб белгиланади ҳамда сиртқи ва масофавий таълим шаклларидаги ҳар бир талаба учун коэффициентга 0,000016 бирлик ва бошқа шаклларидаги ҳар бир талаба учун коэффициентга 0,00004 бирлик қўшиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда базавий йиғим миқдори таълим дастурларининг умумий сонига мутаносиб равишда дастурлар сони коэффициентига кўпайтириш орқали ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда коэффициентнинг бошланғич қиймати бир бирлик этиб белгиланади ҳамда ҳар бир таълим дастури учун коэффициентга 0,01 бирлик қўшиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим дастурларининг умумий сонини аниқлашда ўрта махсус таълим йўналишлари, касбий таълимнинг касб ва мутахассисликлари, бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари, олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликлари ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг сони инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган аризаларни қабул қилиш муддатларидан ташқари бошқа муддатларда ариза тақдим этилганда, Агентлик ва таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун белгиланган базавий йиғим миқдорига 1,5 оширувчи коэффициент қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/3739/0005-сон)