Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Қарори
Академик лицей ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3119-5]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-232-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ва 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги 78-қ/қ, 13/ққ, 32-қ/қ, 162-сон қарори (рўйхат рақами 3119, 2019 йил 11 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2019 й., 10/19/3119/2469-сон) билан тасдиқланган Академик лицей ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 декабрь,
61-ққ-сон
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 6 декабрь,
33-2025/Қ-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 19 декабрь,
314-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 25 декабрдаги 61-ққ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 6 декабрдаги 33-2025/Қ-сон ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 19 декабрдаги 314-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Академик лицей ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига киритилаётган ўзгартиришлар
1) I-бобнинг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« | |||||||||
1. | Директор | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 |
»; |
2) I-бобнинг 11-позицияси чиқариб ташлансин.
3) I-бобнинг 19-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« | |||||||||
Таълим сифати назорати бўлими*** | |||||||||
19. | Бош мутахассис | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 |
»; | |||||||||
4) II-бобнинг 23-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« | |||||||||
Таълим сифати назорати бўлими | |||||||||
23. | Бош мутахассис | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 |
». | |||||||||
2. Изоҳ қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«*** Таълим сифати назорати бўлими бош мутахассиси штат бирлигини сақлаш харажатлари таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.».
3. Иловада:
1) 9-банднинг учинчи хатбошисидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 20-банднинг биринчи хатбошисидаги «0,5 бирлик, директорнинг молия-иқтисод ишлари бўйича ўринбосари — 0,5 бирлик» деган сўзлар «0,5 бирлик,» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2026 й., 10/26/3119-5/0004-сон)