25.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3735
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 25.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3735
Кучга кириш санаси
28.03.2026
Ҳужжат 28.03.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт билан бериладиган дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 25 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3735]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сон «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт билан бериладиган дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 10 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмита раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 26 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 24 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 22 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 23-сон буйруғига
1-ИЛОВА

Референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт билан бериладиган дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт билан бериладиган маҳаллий ва импорт дори воситалари нархларини қайд этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат этилган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш даврида ишлаб чиқарилган рецепт билан бериладиган дори воситаларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида нархларни қайд этиш дори моддалари (субстанциялар), кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатида (рўйхат рақами 3258, 2020 йил 30 июнь) келтирилган орфан дори воситаларига ва рецептсиз бериладиган дори воситаларига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референт нарх шакллантириш тизими — дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда худди шундай фаол моддага эга дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакатда ва референт мамлакатларда, Pharmaceutical Inspection Co-operation Scheme» (PIC/S) халқаро ташкилотига аъзо мамлакатларда ва Ўзбекистон Республикасида сотиш нархларини таҳлил қилиш натижаси асосида ҳар бир савдо номи учун референт нархларни қайд этиш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референт мамлакатлар — Жаҳон банкининг аҳоли жон бошига нисбатан ялпи ички маҳсулотнинг ҳисобланган даромадлар даражасидан юқори, ўртачадан юқорироқ ва ўртачадан пастроқ бўлган давлатлар гуруҳига кирувчи Ўзбекистон Республикаси билан макроиқтисодий жиҳатдан таққосланадиган мамлакатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референт нарх — референт нарх шакллантириш тизими доирасида қайд этилган нарх;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чекланган нархлар — референт нарх шакллантириш тизими доирасида референт нархларга чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан ҳисобланган улгуржи ва чакана нархлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референт ва чекланган нархлар реестри — дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун Ўзбекистон Республикасида қайд этилган референт ва чекланган нархларнинг электрон (онлайн) реестри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) — аризаларни қабул қилиш, референт нарх шакллантириш тизими доирасидаги маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш, референт нархларни қайд этиш ҳамда референт ва чекланган нархлар реестрини юритиш учун мўлжалланган махсус электрон тизим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — референт нархларни қайд этиш ва қайта қайд этиш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи орган — референт нархларни қайд этиш учун аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда ахборот тизимининг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш учун масъул бўлган ваколатли органнинг референт нархлар билан ишловчи масъул бўлинмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рецепт билан бериладиган дори воситалари — истеъмолчиларга қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ шаклдаги рецепт (электрон рецепт) тақдим этилгандан кейингина реализация қилинадиган дори воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза — рецепт билан бериладиган дори воситаларининг референт ёки илгари қайд этилган референт нархларини қайта қайд этиш ҳақидаги мурожаат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — дори воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси эгаси бўлган юридик шахс ёки унинг ишончли вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ишлаб чиқарувчи — Ўзбекистон Республикасида дори воситаларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий дори воситалари — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт дори воситалари — хорижий фармацевтика корхоналари томонидан ишлаб чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган ва ушбу ҳудуддан қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз эркин муомалага чиқарилган дори воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оригинал дори воситаси — сифати, самарадорлиги ва хавфсизлиги клиник олди ва клиник тадқиқотлар натижалари асосида тасдиқланган, дунё фармацевтика бозорида биринчи бўлиб рўйхатга олинган янги таъсир этувчи моддага ёки моддаларга эга бўлган дори воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
женерик дори воситаси — оригинал (патентланган) дори воситасининг фаол моддаси билан сифат ва миқдорий жиҳатдан бир хил таркибга, дори шаклига эга бўлган, лекин патент муддати тугагандан сўнг ишлаб чиқарилган дори воситаси бўлиб, хавфсизлиги, таъсир кучи, хоссалари, қўлланилиш соҳаси ҳамда биоэквивалентлиги оригинал дори воситасига нисбатан тасдиқланган дори воситаси. Фаол модданинг турли тузлари, эфирлари, изомерлари, изомерлар аралашмалари, комплекслари ёки ҳосилалари хавфсизлиги ва самарадорлиги жиҳатидан сезиларли фарқ қилмаса, бир хил фаол модда сифатида эътироф этилади. Оғиз орқали қабул қилиш учун мўлжалланган ва таъсир этувчи моддаси тез ажраладиган турли дори шакллари биокираолишликни ўрганиш доирасида бир хил дори шакли сифатида тан олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биосимиляр дори воситаси — табиий манбалардан олинадиган, таркибида рўйхатдан ўтказилган оригинал (референс) дори воситасининг таъсир этувчисини сақловчи ҳамда сифати, биологик фаоллиги, самарадорлиги ва хавфсизлиги кўрсаткичлари бўйича оригинал (референс) дори воситасига солиштириш тадқиқотлари асосида ўхшашлиги исботланган биологик дори воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) — дори воситасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ва унинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат берилганини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколатли орган доимий тарзда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтида ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида хронологик тартибда қайд этилган ва қайта қайд этилган референт нархлар ҳақидаги маълумотларни жойлаштириб боради. Бунда аввалги маълумотлар сақланган ҳолда ўзгартиришлар киритилади ҳамда референт нархлар ҳақидаги маълумотлардан эркин фойдаланиш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қайд этилган референт нархлар ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати даврида ва муддати тугаган кундан кейин беш йил давомида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Референт ва чекланган нархларни қайд этиш ва қайта қайд этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ариза берувчи референт нархларни қайд этиш ва қайта қайд этиш учун электрон рақамли имзо билан ахборот тизимига кириб, референт нархларни қайд этиш ёки қайта қайд этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини (гувоҳнома, ишончнома) ҳамда референт нархлар қайд этиладиган Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситалари ҳақида маълумотни киритади ва ишчи органга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишчи орган ариза қабул қилинган санадан бошлаб икки иш куни ичида ариза берувчининг гувоҳнома эгаси ёки унинг ишончли вакили эканлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган ариза берувчини ҳақиқатдан ҳам гувоҳноманинг эгаси ёки унинг ишончли вакили эканлигини тасдиқлагандан сўнг уни ахборот тизимида рўйхатдан ўтказади ва бу ҳақидаги маълумотни ариза берувчига дарҳол ахборот тизими ёки электрон почта манзили орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг аризада кўрсатилган дори воситаларига референт нархларни қайд этиш учун маълумотларни киритиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда ариза берувчининг гувоҳнома эгаси ёки унинг ишончли вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлари нотўғри ёки бузиб кўрсатилган бўлса, ишчи орган рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисидаги электрон хабарни дарҳол ахборот тизими орқали ариза берувчига жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ариза берувчи (маҳаллий дори воситалари учун) ахборот тизими орқали ишчи органга дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида референт нархларни (ҚҚСни қўшмаган ҳолда) ахборот тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага рецепт билан бериладиган дори воситасининг сотиш қийматини шакллантириш бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ҳисоб-китоб ва бошқа нархни шакллантиришга оид маълумотлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда киритилган референт нархларнинг тўғри шаклланганлиги юзасидан жавобгарлик ариза берувчи зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчи (импорт дори воситалари учун) ахборот тизими орқали ишчи органига дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун қуйидаги маълумотларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган референт мамлакатларда ушбу дори воситасини ишлаб чиқарувчи учун белгиланган расмий нархлар (агар расмий нархлар улгуржи ёки чакана савдо учун белгиланган нархлар бўлса, уларнинг устамалари, шунингдек божхона тўловлари, ҚҚС ва бошқа қўшимча тўловлар чегириб ташланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу дори воситасини ишлаб чиқарувчи мамлакатда ишлаб чиқарувчи учун белгиланган расмий нарх (агар расмий нархлар улгуржи ёки чакана савдо учун белгиланган нархлар бўлса, уларнинг устамалари, шунингдек ҚҚС ва бошқа қўшимча тўловлар чегириб ташланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнгги ўн икки ой давомида импорт қилинган дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан Inkoterms халқаро қоидаларининг CIP (ташиш ва суғурта ҳақи тўланган) шарти (бундан буён матнда Inkoterms CIP шарти деб юритилади) асосида берилган миқдор ва нархлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги маълумотларни тақдим этиш имконияти бўлмаса, аризачи томонидан ишлаб чиқарувчи мамлакатда, «Pharmaceutical Inspection Co-operation Scheme» (PIC/S) халқаро ташкилотига аъзо мамлакатларда ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги бир хил фаол модда ва бир хил дори шаклидаги қуйидагилар асосида расмий нархлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир хил фаол модда дозасига эга бўлган бир хил қадоқ ва миқдордаги дори воситаларининг энг арзон нархи. Бунда ушбу маълумот мавжуд бўлмаса, бир хил фаол модда дозасига эга энг яқин катта қадоқ ҳажмидаги дори воситасининг нархига нисбатан пропорционал ҳисобланган нарх;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банднинг олтинчи хатбошисидаги ҳолатлар мавжуд бўлмаса, бир хил фаол модда дозасига эга энг яқин кичик қадоқ ҳажмидаги дори воситасининг нархи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқарувчи мамлакат референт мамлакатлар рўйхатига киритилган бўлса, мазкур мамлакат референт мамлакат сифатида эмас, балки ишлаб чиқарувчи мамлакат сифатида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи томонидан ахборот тизимига нарх ҚҚС суммаси қўшилмаган ҳолда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишчи орган ахборот тизими орқали етти иш куни ичида аризани кўриб чиқади. Ахборот тизимига киритилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса ёки тақдим этилган маълумотларга аниқлик киритиш зарурати мавжуд бўлса, ишчи орган камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарномани дарҳол ариза берувчига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишчи орган томонидан хабарнома юборилган кундан бошлаб йигирма иш куни ичида ариза берувчи маълумотларидаги ноаниқликлар ва камчиликларни бартараф этган ҳолда икки мартагача референт нархларни қайд этиш ёки қайта қайд этиш учун аризани топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилгандан сўнг ваколатли орган ишчи органнинг тавсиясига биноан уч иш куни ичида таклиф этилган референт нархларни қайд этади ёки қайта қайд этади ҳамда референт ва чекланган нархлар реестрига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган талаб қилган маълумотлар ариза берувчи томонидан ахборот тизимига ўз вақтида киритилмаса ёки тўлиқ бўлмаса, камчиликлар бартараф этилмаса, референт нарх ишчи орган тавсиясига биноан ваколатли орган томонидан қайд этилади ҳамда бу ҳақида аризачи хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ахборот тизими рецепт билан бериладиган импорт дори воситалари нархлари бўйича маълумотларни қабул қилиб, қуйидагиларни автоматик тарзда ҳисоблаб чиқади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референт мамлакатлардаги нархларнинг умумлаштирилган ўртача қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рецепт билан бериладиган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакатда белгиланган референт нархга маҳсулот нархининг 15 фоизидан кўп бўлмаган суғурта ва транспортда ташиш харажатларининг қўшилган қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнгги ўн икки ой давомида импорт қилинган рецепт билан бериладиган дори воситаларининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан Inkoterms CIP шарти асосида берилган нархларининг ўртача қиймати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизими мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган асослар бўйича ҳисобланган қийматлардан энг кам қийматни, ариза тўлдирилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича ариза берувчининг танловига асосан АҚШ доллари, евро ёки Россия рублида референт нархлар сифатида қабул қилишни тавсия этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референт нархлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича миллий валютада шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Женерик дори воситаларининг референт нархлари оригинал дори воситалари референт нархларининг 80 фоизидан қиммат бўлиши мумкин эмас. Бунда нархлар пропорционал асосда таққосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биосимиляр дори воситаларининг референт нархлари оригинал дори воситаларининг референт нархларидан қиммат бўлиши мумкин эмас Бунда, нархлар пропорционал асосда таққосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оригинал дори воситалари Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтмаган ҳолларда, уларнинг референт нархлари мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган референт мамлакатлардаги дори воситаларининг умумлаштирилган ўртача нархи асосида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади (дори моддалари (субстанция) ишлаб чиқарувчиларида фарқ бўлган ҳоллар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ариза берувчи қайд этилган референт нархлардан норози бўлган тақдирда, референт нархлар қайд этилган санадан бошлаб ўн иш куни ичида ваколатли органнинг Апелляция кенгашига шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган раҳбарининг буйруғига асосан камида етти нафар мутахассислардан иборат таркибда Апелляция кенгаши ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Апелляция кенгаши таркибига бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ҳам мутахассислар жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Апелляция кенгаши қайд этилган референт нарх бўйича шикоятни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши томонидан шикоятни кўриб чиқишда ариза берувчи иштирок этиши мумкин. Бунда Апелляция кенгаши ариза берувчини шикоят кўриб чиқилишидан икки иш куни олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Апелляция кенгаши шикоят келиб тушган кундан бошлаб, ўн иш куни ичида ариза берувчининг шикоятини кўриб чиқиб, қарор қабул қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция кенгаши томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референт нархини ўзгаришсиз қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референт нархга ўзгартириш киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Апелляция кенгаши қарори устидан ариза берувчи томонидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тиббиёт амалиётида қўлланишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилган рецепт билан бериладиган дори воситаларининг референт нархлари ваколатли орган томонидан ариза берувчининг тегишли ариза тақдим этишидан қатъи назар қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Импорт қилинадиган, шунингдек маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинадиган рецепт билан бериладиган дори воситаларини улгуржи ва чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган қийматларда чекланган савдо устамаларини қўллаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт қилинадиган дори воситаларининг чекланган улгуржи ва чакана нархи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ChUN = (Rn + B + Bx + QQS) * UU;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ChChN = ChUN * CНU;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:

ChUN — чекланган улгуржи нарх;

Rn — референт нарх;

B — Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисобланган божхона тўловлари (ҚҚСдан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Bx — бошқа харажатлар (референт нархнинг 2 фоизи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
QQS — қўшилган қиймат солиғи (12 фоиз);

UU — улгуржи устама (15 фоиз = 1,15);

ChChN — чекланган чакана нарх;

ChU — чакана устама (20 фоиз = 1,20).

Маҳаллий дори воситаларининг чекланган улгуржи ва чакана нархи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ChUN = (Rn + QQS) * UU;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ChChN = ChUN * ChU;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ChUN — чекланган улгуржи нарх;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Rn — референт нарх;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
QQS — қўшилган қиймат солиғи (12 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
UU — улгуржи устама (15 фоиз = 1,15);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ChChN — чекланган чакана нарх;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ChU — чакана устама (20 фоиз = 1,20).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референт ва чекланган нархлар реестрида чет эл валютасидаги нархлар бутун сондан сўнг юздан бир қисмгача, миллий валютадаги нархлар бутун сонгача яхлитланган ҳолда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Референт ва чекланган нархлар реестри ахборот тизимида қайд этилган чекланган нархларни, шунингдек ариза тўлдирилган кунга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида мазкур Низомнинг 19-бандига мувофиқ ҳисобланган чекланган нархларни акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референт ва чекланган нархлар реестрида чекланган нархлар ҚҚС суммаси қўшилган ҳолда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган томонидан референт ва чекланган нархлар реестрида кўрсатилган рецепт билан бериладиган импорт дори воситаларининг референт нархлари ҳар йили 1 январь ва 1 июль саналарида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасига автоматик тарзда индексация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда автоматик тарзда индексация қилиш фақат хорижий валютадаги референт нархнинг жорий кунда миллий валютадаги қиймати охирги қайд этилган миллий валютадаги референт нархга нисбатан камида 3 фоизга ошган дори воситаларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар хорижий валютадаги референт нархнинг миллий валютадаги қиймати охирги қайд этилган миллий валютадаги референт нархга нисбатан 5 фоиздан ошган ҳолларда автоматик индексация белгиланган муддатдан қатъи назар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ариза берувчи ваколатли орган томонидан референт нархлар қайд этилган санадан эътиборан камида олти ой ўтгандан сўнг ишчи органга референт нархларни қайта қайд этиш учун ариза топширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ариза берувчи томонидан аризада нархлар ўсишининг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатларни аризага илова қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референт нархларни олти ойдан кам бўлган муддатда қайта қайд этиш учун фақат дори воситалари ишлаб чиқариладиган мамлакатда енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларининг юз бериши асос бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ваколатли орган томонидан ҳар олти ойда референт ва чекланган нархлар реестри таҳлил қилинади ҳамда ўрганиш натижасида рецепт билан бериладиган дори воситаларининг нархлари қайд этилган нархларга нисбатан 15 ва ундан юқори фоизга пасайганлиги, шунингдек, нотўғри ёки ишончли бўлмаган маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланса, ваколатли орган ахборот тизими ёки электрон почта манзили орқали ариза берувчига кўрсатилган дори воситаларига референт нархларни қайта қайд этиш лозимлиги тўғрисида хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ариза берувчи ўн иш куни ичида ушбу дори воситасига референт нархни қайта қайд этиш тўғрисида ишчи органга ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи томонидан мазкур муддат ичида референт нархни қайта қайд этиш тўғрисида ариза тақдим этилмаса, ваколатли орган томонидан рецепт билан бериладиган дори воситасининг пасайтирилган референт нархи ва чекланган улгуржи нархи референт ва чекланган нархлар реестрида қайта қайд этилади ва эълон қилинади. Бунда чекланган чакана нархлар уч ойдан сўнг ўзгартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ишчи орган ариза берувчи томонидан референт нархни қайд этиш ёки қайта қайд этиш учун тақдим этилган маълумотларни ошкор қилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт билан бериладиган дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга

Маҳаллий ишлаб чиқарувчининг рецепт билан бериладиган дори воситасини сотиш қийматини шакллантириш бўйича ҳисоб-китоб шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Дори воситасининг бир қадоғи учун тўғри келадиган қиймат

(сўмда)

I

Дори воситасининг таннархи, шу жумладан:

1.1.

Асосий хомашё

1.2.

Ёрдамчи моддалар

1.3.

Қадоқлаш материаллари

1.4.

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари

1.5.

Ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар

1.6.

Коммунал тўловлар

1.7.

Бошқа асослар

II

Бошқа харажатлар, шу жумладан:

2.1.

Маъмурий харажатлар

2.2.

Сотиш харажатлари

2.2.1.

шу жумладан, маркетингга, рекламага сарфланган харажатлар

2.3.

Бошқа операция харажатлари

2.4.

Молиявий фаолият бўйича харажатлар

III

Жами харажатлар (I + II сатрлар)

Соф фойда (%)

Дори воситасининг сотиш қиймати, ҚҚСсиз

Дори воситасининг сотиш қиймати, ҚҚС билан

Раҳбар Бош ҳисобчи __________________________ режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт билан бериладиган дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли жон бошига нисбатан даромадлар даражаси юқори, ўртачадан юқорироқ ва ўртачадан пастроқ бўлган давлатлар гуруҳига кирувчи референт мамлакатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1.

Венгрия Республикаси

2.

Россия Федерацияси

3.

Украина Республикаси

4.

Польша Республикаси

5.

Туркия Республикаси

6.

Руминия Республикаси

7.

Қозоғистон Республикаси

8.

Болгария Республикаси

9.

Молдова Республикаси

10.

Миср Араб Республикаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: маълум бир референт мамлакатдаги дори воситасининг нархи икки ва ундан ортиқ референт мамлакатлардаги дори воситаларига белгиланган нархларга нисбатан 50 фоиздан ортиқ белгиланган бўлса, мазкур референт мамлакатлардаги нархлар ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 23-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 115-сон «Референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт билан бериладиган дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3242, 2020 йил 10 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/3242/0752-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 14 апрелдаги 3-сон «Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3242-1, 2025 йил 12 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 10/25/3242-1/0431-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 10/25/3735/1222-сон)