28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш, соҳага жалб этилаётган инвестициялар ва экспорт ҳажмини сезиларли даражада ошириш ҳамда аҳолини сифатли, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари билан таъминлашга оид янги бошқарув тизимини жорий қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик фаол қўшимчалар ва косметика маҳсулотлари саноатини ривожлантириш, шу жумладан, бозор конъюнктурасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ушбу йўналишдаги соҳа корхоналарига илғор хорижий амалиёт ва стандартларни татбиқ этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳудудий фармацевтика корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фармацевтика соҳасини рақамлаштириш ва ахборот дастурларини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 апрелдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан амалдаги референт нархни шакллантириш тизими сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасини улгуржи ва чакана сотишда уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган (базавий) қийматидан 15 фоиздан ва чакана савдо учун сотиб олинган қийматидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама қўлланади. Ушбу дори воситаларининг улгуржи ва чакана нархлари чекланган улгуржи ва чакана референт нархлардан юқори бўлмаслиги шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рецептсиз бериладиган дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилишда чекланган савдо устамалари қўлланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади (дори моддалари (субстанция) ишлаб чиқарувчиларида фарқ бўлган ҳоллар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси томонидан хорижий валютада қайд этилган референт нархлар қуйидаги ҳолларда автоматик равишда (тадбиркор мурожаатисиз) қайта кўриб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий валютанинг миллий валютага нисбатан қиймати дори воситасига қайд этилган охирги қийматдан 3 фоиз юқори бўлса — ҳар йилнинг январь ва июль ойларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий валютанинг миллий валютага нисбатан қиймати дори воситасига қайд этилган охирги қийматдан 5 фоиз юқори бўлса — муддатидан аввал.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) 2025 йил якунига қадар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг лабораториясини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дастлабки квалификация (prequalification) тартибидан ўтказиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фармацевтика маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш мақсадида Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фармацевтика корхоналарининг барқарорлик рейтингидан келиб чиқиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг дори воситаларидан биттасини АҚШнинг «Food and Drug Administration» (FDA) ёки Европа Иттифоқининг «European Medicines Agency» (EMA) ташкилотларида рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 100 фоизи улар рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг қоплаб берилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг фармацевтика маҳсулотларини хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи улар рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг қоплаб берилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) соҳа корхоналарига фармацевтика йўналишидаги нуфузли халқаро кўргазма ва ярмаркаларда стендлар билан иштирок этиш харажатларини Агентликнинг аризасига мувофиқ олдиндан 100 фоиз тўлаб бериш тартиби жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур бандда кўзда тутилган чораларни қўллаш тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Асакабанк» АЖ ва Агентликнинг икки ой муддатда «Асакабанк» АЖ таъсисчилигида масъулияти чекланган жамият шаклида устав фонди 10 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган, фармацевтика соҳасининг биофармацевтика, ҳужайра технологиялари, онкология каби йўналишларидаги стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Асакабанк» АЖ ва Агентлик «Асакабанк» АЖ ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Фармацевтика тармоғининг истиқболли лойиҳалари инвестиция жамғармасини (кейинги ўринда — Инвестиция жамғармаси) ташкил этсин. Бунда:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 06/26/35/0205-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция жамғармасига «Асакабанк» АЖ 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар киритади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 06/26/35/0205-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция жамғармасига фармацевтика йўналишидаги илмий-амалий ва инвестиция лойиҳаларида улуш билан иштирок этишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция жамғармаси маблағларини шакллантириш фармацевтика тармоғининг инвестиция лойиҳалари маъқулланишига қараб амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари Агентлик ҳузуридаги илмий-техник кенгаш экспертизасидан, лойиҳа доирасидаги импорт контрактлари эса «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан экспертизадан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Асакабанк» АЖ ва Агентлик икки ой муддатда Фармацевтика тармоғининг истиқболли лойиҳалари инвестиция жамғармаси тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 06/26/35/0205-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инновацион ривожланиш агентлигининг маҳаллий дори воситаларини яратишга қаратилган илмий лойиҳалари ҳамда фармацевтика соҳасидаги стартап лойиҳаларни инкубация ва акселерация дастурларига киритиш ва молиялаштириш учун Давлат бюджетидан Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 2030 йилга қадар ҳар йили 20 миллиард сўмгача маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг донор қони плазмасидан шартнома асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш мақсадида донор қони плазмасини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Агентликнинг хулосаси асосида 2027 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда донор қони плазмасидан ишлаб чиқарилган дори воситаларининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги эҳтиёжидан ортиқча қисми хорижий давлатларга реализация (экспорт) қилиниши мумкинлиги белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) 2025 йил 1 мартга қадар донор қони плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқариш мақсадида донор қони плазмасини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ҳамда донор қони плазмасидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини хорижий давлатларга экспорт қилишга рухсат бериш тартибини белгиловчи тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) Агентлик (А. Азизов), «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси (Э. Адилов), Фанлар академияси (Ш. Турдикулова) билан биргаликда 2025 йил 1 июлга қадар ҳужайра технологияси асосида биотехнология воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан тегишли қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Асакабанк» АЖ (К. Туляганов), Агентлик (А. Азизов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ташаббускор тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда 2025 йил 1 июлга қадар 1-иловага мувофиқ 5 та намунавий доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этсин ва 2026 йил якунига қадар ушбу плантацияларда етиштирилган доривор ўсимликларни қайта ишлаш лойиҳалари ишга туширилишига кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ташаббускор тадбиркорлик субъектларига намунавий плантацияни яратиш ва маҳсулотни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга оширишда консультатив ёрдам кўрсатиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентлик ҳузурида фармацевтика корхоналари фаолиятига илғор стандартларни татбиқ этиш бўйича маркетинг ва консалтинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган «Pharm Service» давлат муассасаси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Pharm Service» давлат муассасасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа корхоналарига фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш ишларида кўмаклашиш, миллий ва хорижий стандартларни татбиқ этиш ишларида ҳуқуқий ва консультатив ёрдам кўрсатиш ҳамда маркетинг хизматларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий корхоналарнинг фармацевтика йўналишидаги нуфузли халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишида ҳамда стендлар ташкил этишида кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фармацевтика тармоғини рақамлаштириш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фармацевтика корхоналарини лойиҳалаш ва қуриш ишлари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Pharm Service» давлат муассасасининг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиладиган пулли хизматлардан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки, дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, биологик фаол қўшимчалар, доривор ўсимликлар ҳамда косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг статистика кўрсаткичлари фармацевтика тармоғи ҳисоботида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагилар Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасининг қўшимча манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилинадиган дори воситаларига нисбатан қўлланадиган божхона божининг 75 фоизи;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 06/26/35/0205-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ хизматлардан тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фармацевтика фаолияти учун берилган лицензия талабларини, референт нархларнинг талаб ва шартларини бузганлик учун тадбиркорлик субъектларидан ундириладиган жарималарнинг 50 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка фармацевтика соҳасини рақамлаштириш билан боғлиқ ишларни (хизматларни) белгиланган тартибда Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширишга рухсат берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона қўмитаси импорт қилинган дори воситалари бўйича ундирилган божхона божининг алоҳида ҳисобини юритсин ҳамда ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли маълумотларни тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Божхона қўмитаси тақдим этган маълумотлар асосида импорт қилинган дори воситалари бўйича ундирилган божхона божи суммасининг 75 фоизини ҳар ой учун кейинги ойнинг 10 санасига қадар Давлат бюджети даромадларини ушбу суммага камайтирган ҳолда, Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиб берсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сонли Фармонига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 06/26/35/0205-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармацевтика тармоғидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.А. Азизов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросига масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-13-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 июлга қадар ташкил этиладиган намунавий доривор ўсимликлар плантациялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Доривор ўсимлик турлари

Ажратиладиган ер майдонлари

(гектар)

Вилоятлар

Туманлар

1.

Тукли эрва (пол-пола), мойчечак, шумғия, исириқ, тирноқгул, стевия, гулхайри

5

Бухоро вилояти

Ромитан тумани

2.

Далачой, тоғрайҳон, кийик ўти, ковул, наъматак, тожик каврак, заъфарон

5

Жиззах вилояти

Бахмал тумани

3.

Махсар, наъматак, мойчечак, далачой, тоғрайҳон, ковул, ошқовоқ

5

Сирдарё вилояти

Сардоба тумани

4.

Наъматак, мойчечак, далачой, тоғрайҳон, газанда ўти, андиз, қалампир ялпиз, лаванда, гулхайри

5

Тошкент вилояти

Бўстонлиқ тумани

5.

Мойчечак, лаванда, гулхайри, эхинацея, малина, ола ўт, кийик ўти

5

Фарғона вилояти

Бешариқ тумани

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

«Зарур амалиётлар маркази» давлат муассасаси

Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти

«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти

Фармацевтика техник университети

«Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институти

«Pharm Service» давлат муассасаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармацевтика тармоғидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбаи

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фармацевтика маҳсулотлари бўйича таҳлилий ва статистик маълумотлар жамланган таҳлилий платформани (BI) ишлаб чиқиш.

1. Лойиҳаолди ўрганиш ишларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси

2025 йил март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

2. Платформанинг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2025 йил октябрь

3. Платформани ишлаб чиқиш ва режа-графикка асосан ишга тушириш.

2026 йил март

2.

Давлат тиббиёт муассасаларида маркировка орқали дори воситаларининг ҳисобини юритиш учун зарур шароитлар яратиш.

Давлат тиббиёт муассасаларини улар томонидан беморларни даволаш учун сотиб олинадиган дори воситаларининг ҳисоботларини юритишда маркировкани жорий этиш учун керакли жиҳозлар билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари

2025 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

3.

Фармацевтика соҳасини рақамлаштириш тизимини такомиллаштириш.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот базасини Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Статистика агентлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот базалари билан интеграция қилиш ва электрон ахборот алмашишни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ташкилотларнинг ўз маблағлари

2025 йил сентябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Божхона қўмитаси,

(А. Мавлонов),

Статистика агентлиги

(А. Икрамов),

Ўрмон хўжалиги агентлиги

(Н. Бакиров),

«Ўзсувтаъминот» АЖ

(Т. Хайдаров)

4.

Дори воситаларига нисбатан қўшилган қиймат солиғини қўллаш натижаларини таҳлил қилиш.

Дори воситаларига нисбатан қўшилган қиймат солиғини қўллаш натижаларини таҳлил қилиш ва ушбу тизимни такомиллаштириш юзасидан таклиф киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

-

2025 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

5.

Аҳолининг маҳаллий фармацевтика маҳсулотларига бўлган ишончини оширишга қаратилган ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида намойиш қилиш.

Аҳолининг маҳаллий фармацевтика маҳсулотларига бўлган ишончини ошириш мақсадида Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва уларни эфирга узатиб бориш.

Бунда:

маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнлари халқаро стандартлар асосида олиб борилиши;

фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларида «Зарур амалиётлар (GxP)» стандартларининг жорий этилгани;

маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини экспертиза ва стандартлаштириш ишлари қандай ташкил этилгани;

маҳаллий дори воситаларининг таъсири ва самарадорлик даражаси каби мавзуларда роликлар тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси, фармацевтика ташкилотларининг ўз маблағлари

Доимий

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Джурабаев),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

6.

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларини қайта кўриб чиқиш.

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларини такомиллаштириш.

Жумладан, сертификатлаштириш қоидаларида намуналарни идентификация қилиш тартибини такомиллаштириш, аризачи сертификатлаштириш органи қароридан норози бўлган тақдирда шикоят қилиш (апелляция) тартибини белгилаш, электрон сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш, баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш даражасини ошириш ва электрон маълумотлар базасини тўлиқ шакллантириш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

-

2025 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

7.

Интернет ва ижтимоий тармоқларда дори воситалари рекламасини мониторинг қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

Интернет ва ижтимоий тармоқларда дори воситалари рекламасини тартибга солиш мақсадида дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар рекламасини мониторинг қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома

-

2025 йил апрель

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

(Ҳ. Турахужаев)

8.

Ўзбекистонда регенератив тиббиётни ривожлантириш, биотиббий ҳужайраларни амалиётга жорий этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш ҳамда йўлга қўйиш.

1. Регенератив тиббиёт марказини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

-

2025 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

2. Регенератив тиббиёт маркази фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўриш.

2025 йил декабрь

9.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартибини фармацевтика маҳсулотларига оид қисмида қайта кўриб чиқиш.

Фармацевтика йўналишида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш ҳолатини таҳлил қилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Таҳлилий маълумот ва таклифлар

-

2025 йил апрель

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

10.

Ҳудудларда доривор ўсимликларни томорқа ерларида ва саноат плантациялари ташкил қилган ҳолда етиштириш ва уларни қайта ишлаш бўйича комплекс дастурни тасдиқлаш.

Тадбиркорлик субъектларининг амалга оширилган энг яхши тажрибаларини ўрганган ҳолда ҳудудларда доривор ўсимликларни томорқа ерларида ва саноат плантациялари ташкил қилган ҳолда етиштириш ва уларни қайта ишлаш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда мазкур лойиҳаларни Саноатни ривожлантириш жамғармасидан қулай шартларда молиялаштириш механизмларини назарда тутиш.

Чора-тадбирлар дастури

-

2025 йил апрель

«Асакабанк» АЖ

(К. Туляганов),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Ўсимлик моддалари кимёси институти

(Ш. Сагдуллаев)

11.

Маҳаллий фармацевтика корхоналари қувватларини ошириш, соҳага технологиялар трансферини жорий этиш тизимини такомиллаштириш.

Илғор хорижий тажриба асосида фармацевтика соҳасига технологиялар трансферини қўллаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Қонун лойиҳаси

-

2025 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

12.

«Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари ҳудудини кенгайтириш.

Қуйидагилар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш:

«Бўстонлиқ-фарм» ЭИЗ ҳудудини 6 гектарга кенгайтириш;

«Паркент-фарм» ЭИЗ ҳудудини 17 гектарга кенгайтириш.

Бунда:

эркин иқтисодий зоналар ҳудудини кенгайтириш учун ажратиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер участкалари тоифасини саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш учун белгиланган тартибда Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш;

ер участкалари контурларини белгилаган ҳолда уларни амалдаги фойдаланувчилардан жамоат эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда олиб қўйиш ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш;

ер участкаларини эркин иқтисодий зоналар дирекциясига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш чоралари кўриш.

Амалий чора-тадбирлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

-

2025 йил май

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(А. Азизов)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «2022 — 2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-55-сон Фармони 5-бандидаги «2025 йил» сўзлари «2028 йил» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-111-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матнида 3004-позициянинг «Ставка пошлины (в % от таможенной стоимости товара или в долларах США за ед. изм.)» устунидаги «0» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4554-сон қарорининг 1-банди «а» кичик банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) 2025 йил 1 апрелдан бошлаб рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими жорий этилади ва унда қуйидагилар кўзда тутилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4574-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 6-банднинг «б» кичик банди тўққизинчи хатбошиси «хорижий» сўзидан кейин «ва маҳаллий» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 7-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) Кластер ҳудудида инвестиция лойиҳалари халқаро молия институтлари/хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳамда тўғридан-тўғри инвестициялар, жумладан чет эл инвестицияларини жалб қилиш ҳисобига амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК» сўзлари «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларнинг» сўзлари «хорижий ва маҳаллий мутахассислар ҳамда маслаҳатчиларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 1-илованинг 3-боби 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Фармацевтика саноат зонаси» сўзлари «Кластер» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-411-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«уларга харажатлар сметаси бўйича ажратилиши кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан кафолатланган тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети доирасида харид қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар бепул, қолган ҳолларда пуллик асосда шифохонага кирим қилинган нархларда амалга оширилади. Бунда шифохона томонидан харид қилинадиган рецепт билан бериладиган дори воситаларининг нархи белгиланган улгуржи референт нархларидан юқори бўлмаслиги лозим»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б) 2025 йил 1 апрелдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган рецепт билан бериладиган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган рецепт билан бериладиган дори воситалари учун дорихоналар томонидан тақдим этиладиган харид чекининг фискал белгиси матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали солиқ органларининг махсус мобиль иловасида рўйхатдан ўтказилганда рецепт билан бериладиган дори воситалари нархлари «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг ахборот тизимидаги дори воситаларининг чакана референт нархлари билан автоматик тарзда солиштирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«харид чеки бўйича нарх рецепт билан бериладиган дори воситасининг чакана референт нархидан ортиқ деб топилганда, ушбу маълумот асосида ўтказилган текшириш якунига кўра ҳуқуқбузардан белгиланган тартибда жарима ундирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги «Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-14-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Асакабанк» АЖга кредит ва лизинг механизмларини қўллаган ҳолда хорижий илғор технологияларни жалб қилишга йўналтирилган инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларни молиялаштириш учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида 10 йил муддатгача, шундан 4 йилгача имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада кредит линияси ажратилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 сентябрдаги «Божхона божларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хом ашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 519-сон қарорининг 1-бандидаги, 2-бандининг иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги ҳамда 1 — 3 иловаларнинг номланишидаги «2025 йил» сўзлари «2028 йил» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мазкур илованинг 3-банди 2025 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 06/25/13/0080-сон; 30.12.2025 й., 06/25/263/1239-сон; 07.03.2026 й., 06/26/35/0205-сон)