Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш КОНЦЕПЦИЯСИ

1-боб. Фармацевтика тармоғининг жорий ҳолати таҳлили

2-боб. Фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари

3-боб. Фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари

§1. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

§2. Фармацевтика тармоғи ривожланишини рағбатлантириш усуллари

§3. Халқаро стандартларга мувофиқ фармацевтика маҳсулотлари сифатини таъминлаш

§4. Фармацевтика маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқиш

§5. Тиббиёт буюмлари, тиббий техника ҳамда дори воситаларини, шу жумладан доривор ўсимликлар хомашёсидан тайёрланган дори воситаларини ишлаб чиқариш

§6. Экспорт салоҳиятини кенгайтириш

§7. Юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш

§8. Инновацион илмий-амалий фармацевтика кластерини ташкил қилиш

4-боб. Кутилаётган натижалар

ИЛОВА
2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичлари

2-ИЛОВА
2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари дастури

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Т/р

Кўрсаткичлар

ҳозирги ҳолат

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

1.

Маҳаллий дори шаклларини ишлаб чиқариш ҳажмларининг маҳсулот кўринишдаги ифодаси (фоизларда).

45

50

55

60

65

70

2.

Маҳаллий дори шаклларини ишлаб чиқариш ҳажмларининг пул маблағлари кўринишидаги ифодаси (фоизларда).

27

30

35

40

45

50

3.

Ишлаб чиқилаётган маҳаллий дори воситалари сони.

23

27

31

35

40

47

4.

Ўзбекистон Республикасида тиббиёт амалиётида фойдаланиш учун рухсат этилган маҳаллий ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари сони.

2 918

3 100

3 450

3 800

4 150

4 500

5.

Чет элда рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари сони.

250

280

300

330

345

370

6.

Фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми (млн. АҚШ долл.).

28

35

40

55

70

85

7.

Фармацевтика корхоналари сони.

191

196

203

209

215

220

8.

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкиллаштирган хорижий фармацевтика компаниялари сони.

4

6

10

14

18

20

9.

GMP сертификатига эга бўлган фармацевтика корхоналарининг сони (фоизларда).

9

40

70

100

100

100

10.

Малака оширишдан ўтган, шу жумладан халқаро амалиёт, қоидалар ва стандартлар бўйича малака оширган фармацевтика тармоғидаги мутахассислар сони.

200

250

300

400

500

600

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш (Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш), халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2020 йил 1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Илғор халқаро тажриба ва амалиётни ҳисобга олган ҳолда дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича миллий қонунчиликни такомиллаштириш, шу жумладан доривор моддаларни рўйхатдан ўтказишга қўйиладиган талабларни соддалаштириш, шунингдек, хорижий ишлаб чиқарувчиларни инспекция қилиш амалиётини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2020 йил 1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларига референт нарх шакллантириш тизимини жорий қилиш доирасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2020 йил 1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов)

4.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:

дори воситаларига рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузганлик, шу жумладан кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорлар рўйхатига киритилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, дори воситаларини олиш ҳуқуқини берувчи рецептларни ёки бошқа ҳужжатларни сохталаштирганлик учун тиббиёт ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликни жорий этиш;

тиббиёт ходимлари томонидан муайян дори воситаларини тайинлаш ва бериш учун фармацевтика ташкилотлари ва дорихоналардан моддий ёки номоддий кўринишдаги молиявий мукофотлар ёки ҳар қандай бошқа рағбатлар олишига тақиқ қўйиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2020 йил 1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

5.

Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган дори воситаларининг ўзаро алмашинув тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи лойиҳаси

2020 йил 1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

6.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар томонидан рецептларни ёзиш ва дори воситаларининг савдо номи учун чекланган нархларни шакллантириш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва баҳолашниназарда тутувчи «фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори» институтини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 июль

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев)

7.

Халқаро тажрибаларни татбиқ этган ҳолда, шу жумладан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти иштирокида дори воситаларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, рўйхатга олиш, ишлаб чиқариш, уларнинг сифатини назорат қилиш, клиник олди ва клиник тадқиқотлар соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани GxP «зарур амалиётлар» талабларига мувофиқлаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2020 йил 1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

8.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари зиммасига дорихоналар ва уларнинг филиаллари сонини ҳисобга олган ҳолда дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдосини амалга ошириш учун лицензиялар бериш бўйича вазифалар юклатилганлиги муносабати билан қўшимча штат бирликларини ажратиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2020 йил 1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Молия вазирлиги (Шорахметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Фармацевтика тармоғини ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари

9.

Янги фармацевтика маҳсулотини ишлаб чиқиш, шунингдек, чет элда фармацевтика маҳсулотини рўйхатдан ўтказиш жараёнида уни илгари суриш харажатларини қоплаш кўринишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Молия вазирлиги (Шорахметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчилари

10.

Маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни илгари мамлакатда ишлаб чиқарилмаган импорт ўрнини босувчи дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга рағбатлантириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил 1 март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Инновацион фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва яратишга қаратилган илмий тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил 1 декабрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

III. Фармацевтика маҳсулотлари сифатини халқаро стандартларга мувофиқ таъминлаш

12.

Референт нарх шакллантириш тизими доирасида референт мамлакатлар рўйхатини ва дори воситалари нархларини рўйхатдан ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

Қуйидагиларни:

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Асосий дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун чекланган нархлар;

2020 йил 1 июль

дори воситалари давлат реестрига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат этилган барча дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун чегараланган нархларни рўйхатдан ўтказишни таъминлаш.

2020 йил 31 декабрь

13.

Фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар, рўйхатдан ўтган ва сертификатланган дори воситалари, шунингдек, дори воситасининг савдо номи учун қайд этилган чекланган нархлар ҳамда белгиланган чекланган савдо устамаларини ҳисобга олган ҳолда чекланган улгуржи ва чакана нархлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш ва юритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 31 декабрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

14.

Фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш бўйича қонун ҳужжатлари ва лицензия талабларини такомиллаштириш, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сақлаш ва ташиш талабларини кучайтиришни назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2020 йил 1 март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

15.

GxP «Зарур фармацевтика амалиёти» қоидаларини жорий қилиш бўйича расмий методик қўлланмалар яратиш ва нашр этиш, уларни татбиқ этиш бўйича малака ошириш курслари, консультациялар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 апрель

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

16.

Халқаро ва давлатлараро эксперт органлари, хусусан, фармацевтика маҳсулотларини стандартлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича комиссиялар ишида фаол иштирок этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

IV. Фармацевтика маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқиш

17.

Энг самарали генерик дори воситалари турларини кенгайтириш, яхшиланган фармакокинетик ва фармакодинамик хусусиятларга эга янги замонавий инновацион дори шаклларини, фаол модданинг организмга мақсадли таъсир қилиш тизимларини яратиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил 1 июнь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

18.

Ўсимликлар, микроорганизмлар ва ҳайвонлардан фармацевтика тармоғида фойдаланишга мўлжалланган биологик фаол моддалар олишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

19.

Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш мақсадида давлат илмий-техник дастурлари доирасида танловлар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев)

20.

Давлат-хусусий шериклик механизмларини татбиқ этиш ва ундан амалиётда, шу жумладан мамлакатимизда аввал ишлаб чиқарилмаган фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этишда кенг фойдаланиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (Холжигитов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

21.

Вакциналар, биринчи навбатда, миллий эмлаш календарига киритилган иммунодиагностикумлар, иммунотроп препаратлар, хавфли юқумли касалликларнинг (сил, ОИТС ва бошқалар) қўзғатувчиларига қарши юқори самарали янги авлод иммунобиологик препаратларини маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилишини ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил 1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Фанлар академияси (Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев)

V. Тиббиёт буюмлари, тиббий техника ҳамда дори воситаларини, шу жумладан доривор ўсимликлар хомашёсидан тайёрланган дори воситаларини ишлаб чиқариш

22.

Доривор ўсимликларни йиғиш ва бирламчи қайта ишлашнинг замонавий тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар захирасини аниқлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

23.

Ўсимлик хомашёсидан дори воситалари олиш учун замонавий технологик жараёнларни жорий этиш, энг истиқболли ўсимликларни плантацияларда етиштириш ва уларнинг наслчилигини устувор ривожлантириш.

Ташкилий чора тадбирлар

Доимий

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

24.

Мамлакатимизда ва хорижда талаб юқори бўлган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш, йўл-транспорт ва бошқа инфратузилмани ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил 1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VI. Экспорт салоҳиятини кенгайтириш

25.

Фармацевтика саноати маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг ишлаб чиқариш қувватларини ташқи бозорларда рақобатбардош даражада технологик қайта жиҳозлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил 1 сентябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Шорахметов)

26.

Шу жумладан маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маҳсулотларини илгари суришда фармацевтика соҳасидаги халқаро тадбирларда (кўргазмалар, ярмаркалар, форумлар, реклама ва имиж тадбирлари) иштирокини рағбатлантиришни назарда тутган ҳолда маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини чет элда илгари суриш бўйича самарали стратегияни ишлаб чиқиш.

Маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини хорижда илгари суриш стратегияси

2020 йил 1 сентябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Молия вазирлиги (Шорахметов)

27.

Республикада фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш учун етакчи хорижий ишлаб чиқарувчилар билан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов)

28.

Савдо бозорларини кенгайтириш мақсадида, шу жумладан фармацевтика маҳсулотлари етказиб бериш бўйича хорижий мамлакатлардаги тендерларда иштирок этиш орқали фармацевтика маҳсулотлари халқаро савдоси тизимига қўшилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 декабрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов)

VII. Юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш

29.

Саноат фармацевтикаси бўйича малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълимни амалиётга йўналтирган ҳолда соҳадаги маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари негизида илғор технологияларни ўзлаштириш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

30.

Фармацевтика тармоғидаги ҳозирги тенденциялар ва ривожланиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, таълим жараёнининг илмий ва ўқув-услубий таъминотини такомиллаштириш, фармацевтика саноати учун мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев)

31.

Маҳаллий тармоқ таълим муассасаларини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида уларнинг моддий-техник базасини янгилаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил 1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Молия вазирлиги (Шорахметов)

32.

Хорижий фармацевтика таълим муассасалари билан кенг ҳамкорлик қилиш, шу жумладан республикада уларнинг филиаллари ва факультетларини очиш.

Ташкилий-чора тадбирлар

2020 йил 1 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов)

33.

Тармоқларда ўзаро ҳамкорлик ва очиқ курслардан фойдаланиш орқали хорижий таълим муассасалари ресурсларидан фойдаланиш, шунингдек, миллий электрон таълим платформаларини ривожлантириш ва электрон таълим муҳитини шакллантириш ҳисобига таълим имкониятларини кенгайтириш.

Ташкилий-амалий чоралар

2020 йил 1 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Содиқов)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси