ИЛОВА
Т/р | Мезон | Индикатор |
1-боб. Ташкилий-бошқарув фаолияти йўналиши | ||
1. | Таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг ишлаб чиқилгани ва уни амалга ошириш учун ресурслар мавжудлиги, шунингдек, унинг жамоатчилик учун очиқлиги ва мониторинги юритилгани | Касбий таълим ташкилотини ривожлантириш режаси (стратегик режаси, миссияси, стратегияси) (бундан буён матнда ривожлантириш режаси деб юритилади) тасдиқланган ҳамда унда касбий таълим ташкилотини ривожлантиришнинг мақсадлари ва вазифалари, уларни амалга ошириш механизмлари, ижро муддатлари ва масъул ижрочилар белгиланган* |
Ривожлантириш режасини самарали амалга ошириш учун касбий таълим ташкилотидаги барча таркибий бўлинмаларнинг (кафедраларнинг, бўлимларнинг) тизимли равишда йиллик иш режалари ишлаб чиқилган | ||
Ривожлантириш режасини самарали амалга ошириш учун моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари ажратилган ҳамда уларнинг тақсимоти ривожлантириш режасидаги мақсадлар ва вазифалар билан уйғунлаштирилган | ||
Ривожлантириш режасининг мониторинги ва таҳлили натижалари ҳамда педагоглар, ўқувчилар, битирувчилар, иш берувчилар, соҳа мутахассислари, шунингдек ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (бундан буён матнда манфаатдор томонлар деб юритилади) таклиф ва фикр-мулоҳазалари ўрганилган, шунингдек улар асосида ривожлантириш режасини такомиллаштириш чоралари кўрилган | ||
Ривожлантириш режасининг ижроси ҳамда натижалари очиқ ва шаффоф тарзда жамоатчиликка эълон қилиб борилган | ||
2. | Таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва режалаштириш, таълим сифатини таъминлаш учун молиявий ресурсларнинг мақсадли йўналтирилгани | Касбий таълим ташкилотининг фаолиятини самарали ташкил этиш ва таълим сифатини таъминлаш мақсадида ривожлантириш режасига мувофиқ молиявий ресурсларни мақсадли бошқариш ва тақсимлаш тизими йўлга қўйилган |
Молиявий ресурслар ўқув жараёнини режалаштириш, ташкил этиш ҳамда моддий-техник база ва инфратузилмани ривожлантириш мақсадларига мувофиқ равишда тақсимланган | ||
Молиявий бошқарув жараёни йўлга қўйилган ҳамда йиллик молиявий режа тасдиқланган ва ижроси амалга оширилган | ||
Йиллик молиявий режада таълим сифатини таъминлашга йўналтирилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланган | ||
Молиявий ресурслардан фойдаланиш ва йиллик молиявий режанинг ижроси бўйича мунтазам мониторинг ва таҳлил амалга оширилган ҳамда бу юзасидан қарорлар мониторинг ва таҳлил натижалари асосида қабул қилинган | ||
3. | Таълим ташкилотининг педагогик (васийлик) кенгаши фаолияти ва унинг самарадорлиги | Педагогик (васийлик) кенгашнинг иш режаси ва низоми, шу жумладан ваколатлари, вазифалари ва иш юритиш тартиби тасдиқланган |
Педагогик (васийлик) кенгашнинг йиғилишлари мунтазам ўтказилган ҳамда йиғилиш қарорлари асосида чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилган ва уларнинг ижроси назорат қилинган | ||
Педагогик (васийлик) кенгаш қарорларини қабул қилишда манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари инобатга олинган | ||
Педагогик (васийлик) кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар таълим сифатини ошириш, педагогларни қўллаб-қувватлаш, молиявий ресурслардан самарали ва мақсадли фойдаланиш ҳамда касбий таълим ташкилотини ривожлантириш мақсадлари учун йўналтирилган | ||
Педагогик (васийлик) кенгаш фаолиятига оид маълумотлар очиқлик, ҳисобдорлик ва шаффофлик тамойилларига мувофиқ жамоатчиликка тақдим этиб борилган | ||
4. | Таълим жараёнларини бошқариш ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича ахборот тизимининг (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) мавжудлиги ва ушбу тизимнинг таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани | Касбий таълим ташкилотида ахборот тизими (EMIS PT, LMS, электрон журнал, бошқарув платформаси ёки бошқалар) жорий этилган* |
Ахборот тизимида ўқувчилар ва педагогларга оид маълумотлар, шунингдек ўқув машғулотлари (дарс) жадвали, баҳолаш ва ўқувчилар давомати бўйича маълумотларни юритиш имконияти мавжуд | ||
Ўзаро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Касбий таълим агентлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган | ||
Ахборот тизимини техник қўллаб-қувватлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари тизимли равишда кўрилган ҳамда ахборот тизимида фойдаланувчиларнинг самарали ва қулай ишлай олиши таъминланган | ||
Ахборот тизимидаги маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилиги таъминланган ҳамда ахборот тизими ўз вақтида янгиланиб борилган ва мониторинг юритилган, шунингдек ушбу маълумотлар асосида йиллик таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаб борилган | ||
Тайёрланган ҳисоботлар педагогик (васийлик) кенгашнинг йиғилишларида муҳокама қилинган ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни тузатиш чоралари кўрилган | ||
2-боб. Таълим сифатини таъминлаш йўналиши | ||
5. | Манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда таълим сифатини ички таъминлашнинг йўлга қўйилгани | Таълим сифатини ички таъминлаш жараёнида манфаатдор томонлар иштироки таъминланган ҳамда уларнинг иштирокида мунтазам тадбирлар (учрашувлар, семинар-тренинглар, муҳокамалар, анжуманлар, сўровномалар, интервьюлар, фокус-гуруҳлар ёки бошқалар) ўтказилган |
Манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари асосида таълим сифатини ички таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган | ||
Манфаатдор томонларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ҳамда ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида таълим сифатини ички таъминлаш тизими мунтазам такомиллаштирилган | ||
Таълим сифатини ички таъминлаш тизими такомиллаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар касбий таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларида очиқ эълон қилиб борилган | ||
6. | Таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги мунтазам таҳлил қилиб борилгани ва таҳлил натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани | Касбий таълим ташкилотида таълим сифатини ички таъминлаш тизими расмийлаштирилган (ички баҳолаш тартиби ишлаб чиқилган) ҳамда таълим сифатини ички таъминлаш бўлинмаси ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган* |
Таълим сифатини ички таъминлаш тизимини ички баҳолаш тартиби амалиётга жорий этилган | ||
Таълим сифатини ички таъминлаш тизимининг самарадорлиги доимий равишда мониторинг қилинган ва даврий (ярим йиллик ва йиллик) таҳлиллар асосида баҳолаб борилган | ||
Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда таълим сифатини ички таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган | ||
Аниқланган муаммо ва камчиликлар чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўз вақтида бартараф этиб борилган | ||
Таълим сифатини ички таъминлаш тизими доимий равишда ички баҳолашдан ўтказилган, ички баҳолаш натижалари педагогик (васийлик) кенгашнинг йиғилишларида муҳокама қилинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этиб борилган | ||
7. | Ўқувчилар билимини баҳолашнинг белгиланган тартибда амалга оширилгани ва унинг ўқув натижаларига мувофиқлиги | Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолаш жараёнлари бўйича тартиб, қоидалар, мезонлар ва усуллар (бундан буён матнда баҳолаш тартиби деб юритилади) ишлаб чиқилган ҳамда таълим дастурларидаги кутилган ўқув натижалари (learning outcomes) ва фанларнинг (модулларнинг) мақсадларига мослиги таъминланган |
Баҳолаш тартиби ўқув жараёни бошланишидан олдин ўқувчиларга маълум қилиб борилган | ||
Баҳолаш жараёнида рақамли технологиялар самарали ва доимий қўлланилган ҳамда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолаш жараёнида холислик, шаффофлик ва академик ҳалоллик таъминланган | ||
Баҳолаш натижалари рақамли платформалар, ўқувчиларнинг амалиёт кундалиги, якуний давлат аттестация (бундан буён матнда ЯДА деб юритилади) комиссиясининг баҳолаш баённомаларида тизимли равишда акс эттирилган, юритилган ҳамда сақланган | ||
Баҳолаш жараёни ва натижалари бўйича ўқувчиларнинг шикоятлари касбий таълим ташкилотининг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилган ва тизимли равишда таҳлил қилинган | ||
Шикоятлар таҳлили натижалари бўйича ҳисоботлар мунтазам тайёрланган ва баҳолаш жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган, шунингдек баҳолаш тартиби ва мезонларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилган | ||
8. | Битирувчилар бандлиги мониторинги юритилгани ва иш берувчиларнинг битирувчиларга оид фикр-мулоҳазалари мунтазам равишда таҳлил қилингани | Карера маркази ёки битирувчилар билан ишлаш бўлинмаси фаолият юритади ҳамда унинг йиллик иш режасида белгиланган вазифаларнинг ижроси таъминланган |
Меҳнат бозоридаги тенденциялар асосида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган | ||
Битирувчиларнинг касбий тайёргарлиги, амалий кўникмалари ва иш жойидаги самарадорлиги юзасидан иш берувчилардан таклиф ва фикр-мулоҳазалар олиш тизими йўлга қўйилган | ||
Битирувчиларнинг бандлиги бўйича ягона маълумотлар базаси мавжуд ҳамда битирувчиларнинг бандлиги бўйича мониторинг мунтазам юритилган | ||
Битирувчиларнинг бандлиги бўйича мониторинг натижалари таҳлил қилинган, педагогик (васийлик) кенгашнинг йиғилишларида муҳокама қилиниб, қарорлар қабул қилинган, шунингдек ушбу таҳлиллар асосида ривожлантириш режаси такомиллаштириб борилган | ||
Битирувчиларнинг бандлиги бўйича мониторинг натижалари ҳамда иш берувчиларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари асосида ўқув жараёни тизимли равишда такомиллаштирилган ҳамда қабул параметрлари қайта кўриб чиқилган | ||
3-боб. Ўқувчилар фаолияти йўналиши | ||
9. | Қабул параметрларининг таълим ташкилоти ресурслари ва имкониятларига мослиги | Қабул параметрлари касбий таълим ташкилотининг инфратузилмаси, молиявий имкониятлари, аудитория ва лаборатория хоналари, амалиёт базалари, давлат таълим стандартлари ва касбий таълимнинг тайёрлов йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар классификаторига мос равишда белгиланган* |
Қабул параметрлари тегишли ҳудуднинг меҳнат бозори, ривожлантириш режаси, педагогларнинг сони ва таркиби, уларнинг ўқув (иш) юкламаси билан уйғунлаштирилган | ||
Қабул параметрларининг бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлиллар амалга оширилган ҳамда таҳлил натижалари асосида қабул параметрларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилган | ||
10. | Ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш белгиланган тартиб-қоидалар асосида тўғри ташкил қилингани ҳамда шаффоф ва адолатли амалга оширилгани | Ўқишга қабул қилиш тартиби, қабул мезонлари, баҳолаш усуллари ва қабул комиссияси фаолияти белгиланган |
Ўқишга қабул қилиш тартиби, қабул мезонлари ва баҳолаш усуллари билан боғлиқ маълумотларнинг очиқлиги таъминланган | ||
Қабул жараёнида абитуриентлар учун тенг имкониятлар яратилган ва қабул жараёнининг барча босқичлари (ҳужжат топшириш, кириш имтиҳонларини ўтказиш ва натижаларини эълон қилиш, танлов асосида ўқишга тавсия этилган ёки тавсия этилмаган абитуриентлар рўйхатини эълон қилиш ва бошқалар) очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилган | ||
Қабул натижалари бўйича апелляция комиссиясига келиб тушган ариза ва шикоятлар расмийлаштирилган, кўриб чиқилган ва уларнинг ижроси назоратга олинган | ||
Коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашуви хавфини камайтириш ва қабул жараёнида холисликни таъминлашга қаратилган рақамлаштирилган тизим жорий этилган | ||
Қабул жараёни доимий равишда ички назорат ва таҳлил қилинади ҳамда ички назорат ва таҳлил натижалари асосида қабул жараёнини такомиллаштириш чоралари кўрилган | ||
11. | Ўқувчилар ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш (қолдириш), ўқишдан четлаштириш ва ўқишни қайта тиклаш (бундан буён матнда ўқувчилар ҳаракати деб юритилади) жараёнларининг белгиланган тартиблар асосида амалга оширилгани | Ўқувчилар ҳаракати касбий таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилган ҳамда ўқувчилар ҳаракатини амалга ошириш бўйича масъул комиссия (ёки ишчи гуруҳ) ташкил этилган* |
Ўқувчилар ҳаракати бўйича буйруқлар, комиссия баённомалари ва бошқа тегишли ҳужжатлар асосли, адолатли ва шаффоф тарзда қабул қилинган ҳолда тўғри расмийлаштирилган ҳамда уларнинг ҳисоботи ва мониторинги мунтазам юритилган | ||
Курсдан-курсга ўтказиш ёки қолдиришнинг мезонлари аниқ белгиланган ҳамда курсдан-курсга ўтказиш ёки қолдириш бўйича қарор қабул қилишда академик кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олинган | ||
Ўқувчилар ҳаракати бўйича ўқувчиларнинг ҳуқуқлари таъминланган ва жараёнлар ҳақида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари хабардор қилинган, шунингдек ўқувчилар ҳаракати бўйича барча ўзгаришлар таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларида (EMIS PT) ўз вақтида ва тўлиқ акс эттирилган | ||
Ўқувчилар ҳаракати бўйича шикоят бериш учун очиқ ва қулай тизим яратилган ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнлари самарали ташкил этилган | ||
12. | Ўқувчиларнинг республика ва халқаро олимпиадалар, танловлар, мусобақаларда (бундан буён матнда танловлар деб юритилади) иштирок этгани ва уларда совриндор бўлган ўқувчиларнинг рағбатлантирилгани | Ўқувчиларнинг танловларда иштирок этишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси мавжуд |
Ўқувчиларнинг танловлардаги иштирокини мувофиқлаштириш учун бўлинма ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган | ||
Ўқувчиларни танловларга тайёрлаш бўйича тўгараклар ёки махсус курслар ташкил этилган | ||
Ўқувчиларнинг танловлардаги иштироки бўйича мониторинг юритилган, шунингдек танловларда қатнашган ўқувчиларнинг рўйхати ва уларнинг натижалари қайд этиб борилган | ||
Танлов натижалари асосида педагоглар ва ўқувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чоралари кўрилган | ||
Ўқувчиларнинг танловлардаги натижалари тизимли равишда таҳлил қилинган ва танловларга тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган | ||
13. | Ўқувчиларни касбга йўналтириш ишлари ташкил этилгани, уларнинг меҳнат бозоридаги ва таълимнинг кейинги босқичи бўйича мавжуд имкониятлар тўғрисидаги ишончли ахборотлар билан таъминлангани | Касбий таълим ташкилотида ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган |
Ўқувчиларга меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари, карера кунлари, потенциал иш берувчилар ва ўқувчиларни касбга йўналтиришга оид бошқа масалалар бўйича маълумотлар берилган | ||
Ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича иш берувчилар ва олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган | ||
Касбий таълим ташкилоти томонидан ўқувчилар иштирокида касбга йўналтириш тадбирлари (семинарлар, учрашувлар, маслаҳатлар, давра суҳбатлари ёки бошқалар) ўтказиб бориш йўлга қўйилган | ||
Меҳнат бозори ва таълим соҳасига оид маълумотлар касбий таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларида мунтазам жойлаштирилган ва янгиланиб борилган | ||
4-боб. Ўқув жараёнини ташкил этиш йўналиши | ||
14. | Ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатларининг ишлаб чиқилгани ва белгиланган тартибда тасдиқлангани | Намунавий ўқув режа ва дастурлар асосида ишлаб чиқилган ишчи ўқув режалар ҳамда ўқув жараёни графиги давлат таълим стандартларининг талабларига мувофиқ ҳамда ҳудудлардаги иш берувчилар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган* |
Ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатлари (ишчи ўқув режалар, ишчи ўқув дастурлар, ўқув жараёни графиги ва ўқув машғулотлари (дарс) жадвали) педагогик (методик) кенгашда муҳокамадан ўтказилган ҳолда тасдиқланган | ||
Ўқув машғулотлари (дарс) жадвали ишчи ўқув режалар ва ўқув жараёни графигига мувофиқ ишлаб чиқилган | ||
Ўқув жараёнини ташкил этиш учун ўқув-услубий ресурслар ва ахборот-коммуникация технологияларидан (бундан буён матнда АКТ деб юритилади) самарали ва мақсадли равишда фойдаланилган | ||
15. | Педагогларга ўқув юкламаларининг белгиланган нормаларга мувофиқ ажратилгани | Педагогларнинг ўқув (иш) юкламалари касбий таълим ташкилотларида педагог ходимлар иш фаолиятининг (ўқув ва педагогик юкламасининг) вақт меъёрлари ва штатлар жадвалига мувофиқ ишлаб чиқилган |
Ўқув (иш) юкламаларининг тақсимотида педагогларнинг мутахассислиги, дарс берадиган фанлари (модуллари), иш турлари ва вақт меъёри (соат) ҳисобга олинган* | ||
Ўқув (иш) юкламаларнинг бажарилиш ҳолати доимий равишда мониторинг қилинган ва даврий (ойлик, ярим йиллик ва йиллик) таҳлиллар амалга оширилган ҳамда ҳисоботлар юритилган | ||
Мониторинг ва таҳлил жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ҳамда ижроси таъминланган | ||
Мониторинг ва таҳлил жараёнлари очиқ ва адолатли тарзда амалга оширилганлиги ҳамда чора-тадбирлар режасининг ижроси таъминланганлиги бўйича маълумотлар педагогик (методик) кенгашга тақдим этилган ва муҳокама қилинган | ||
16. | Педагогларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари белгиланган талаб асосида ишлаб чиқилгани ва юритилиши | Педагогларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатларини (ишчи ўқув дастури, ўқитиш материаллари) ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича муҳокамалар ва семинар-тренинглар ташкил этилган |
Педагогларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда педагогик кенгаш (методик кенгаш) муҳокамасидан ўтказилган ҳолда ҳужжатлаштирилган | ||
Ишлаб чиқилган ўқув-меъёрий ҳужжатлар амалиётга татбиқ этилган ҳамда ушбу ҳужжатларнинг амалда қўлланилиши доимий равишда мониторинг ва таҳлил қилинган | ||
Мониторинг ва таҳлил натижасида ўқув-меъёрий ҳужжатларни қўллашда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган ва ижро этилган ҳамда шу асосида ўқув-меъёрий ҳужжатлар такомиллаштириб борилган | ||
17. | Ўқув жараёнида илғор педагогик технологияларнинг қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани | Фанлар (модуллар) ва амалий машғулотларни ўқитиш жараёнида кутилган ўқув натижаларига эришишга қаратилган илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усуллари доимий равишда қўлланилган |
Илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усулларининг қамрови ва мураккаблиги таълим дастурининг даражаси, таълим шакли ва ўқувчилар эҳтиёжларига мос равишда белгиланган | ||
Илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усулларини қўллаш самарадорлиги мунтазам мониторинг ва таҳлил қилиб борилган ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликлар бўйича педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш чоралари кўрилган | ||
Мониторинг, таҳлил ва педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш натижалари асосида касбий таълим ташкилотида қўлланилаётган илғор педагогик технологиялар доимий равишда янгиланган ҳамда такомиллаштирилган | ||
Илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усулларини қўллаш самарадорлиги бўйича йиллик таҳлилий ҳисобот тайёрланган ва педагогик (методик) кенгашда кўриб чиқилган | ||
18. | Таълим ташкилотида дарс таҳлилларининг олиб борилгани ва натижаларининг муҳокама қилингани | Раҳбар ва педагог кадрлар томонидан дарс таҳлилларини амалга ошириш бўйича режа-график ишлаб чиқилган |
Дарс таҳлилида илғор педагогик технологиялар, инновацион ўқитиш усуллари ва баҳолаш воситалари инобатга олинган ҳамда таҳлил жараёни турли усуллар (махсус шакл, чеклист, рубрика ёки бошқалар) асосида амалга оширилган | ||
Дарс таҳлили натижалари педагоглар билан индивидуал ёки гуруҳ шаклида муҳокама қилинган | ||
Дарс таҳлили натижалари таълим сифатини ички таъминлаш ҳисоботларига киритилган ва педагогик (методик) кенгашда кўриб чиқилган | ||
Педагогик (методик) кенгашда қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши мониторинг қилинган ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган ва ижроси назорат қилинган | ||
19. | Таълим шаклларига мос равишда тегишли амалиётлар иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилгани | Амалиёт машғулотларини ташкил этишда таълим шаклларига мос иш берувчилар билан ҳамкорлик келишувлар (шартномалар, меморандумлар) мавжуд |
Таълим шаклига мос амалиёт машғулотлари (ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ҳамда лаборатория машғулотлари) дастурлари тасдиқланган | ||
Амалиёт машғулотлари ишчи ўқув режалар ва ўқув жараёни графигига мувофиқ ташкил этилган | ||
Амалиёт машғулотларида иштирок этувчи ўқувчиларга меҳнатни муҳофаза қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва техника хавфсизлик қоидалари бўйича тушунтиришлар берилган ҳамда ушбу қоидаларга риоя қилиниши таъминланган | ||
Амалиёт машғулотлари ҳисоботлари юритиб борилган ҳамда электрон тизим ёки журналларда қайд этилган | ||
Иш берувчилар билан ҳамкорликда амалиёт машғулотлари таҳлил қилинган ҳамда таҳлил натижалари асосида таълим дастурлари, шу жумладан амалиёт машғулотлари такомиллаштирилган* | ||
20. | Якуний давлат аттестацияси (бундан буён матнда ЯДА деб юритилади) иш берувчилар иштирокида ўқув натижаларига мувофиқ ўтказилгани | Якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби мавжуд ҳамда ЯДА комиссияси ва апелляция комиссияси аъзолари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 декабрдаги 836-сон «Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан белгиланган |
ЯДА ўқув хоналарида ҳамда кўргазмали-амалий имтиҳонлар корхона ва ташкилотларнинг махсус ташкил этилган майдонларида (симуляцион лабораторияларида) ва амалиёт базаларида ўтказилган | ||
ЯДА доирасидаги тест топшириқлари, кўргазмали-амалий имтиҳонларнинг шартлари ва баҳолаш мезонлари таълим дастурларида белгиланган кутилган ўқув натижалари асосида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган | ||
Баҳолаш жараёнлари холислик, шаффофлик ва академик ҳалоллик тамойилларига мувофиқ ташкил этилган | ||
ЯДА натижалари баённомаларда расмийлаштирилган ҳамда ЯДА натижалари бўйича таҳлилий ҳисоботлар педагогик (методик) кенгашда кўриб чиқилган | ||
ЯДА бўйича имтиҳон қайдномалари ва имтиҳон материаллари касбий таълим ташкилотида сақланган ҳамда улар бўйича ҳисобот юритилган ва ҳисобдан чиқариш чоралари кўрилган | ||
ЯДА бўйича шикоятлар апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилган ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича баённомалар расмийлаштирилган | ||
5-боб. Инсон ресурслари йўналиши | ||
21. | Таълим ташкилотида педагог кадрларнинг маълумоти, мутахассислиги (ихтисослиги) дарс ўтадиган фан(лар)га мослиги | Фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотлари асосий штатдаги педагоглар билан таъминланган ҳамда ушбу педагогларнинг дипломи (сертификати), малака тоифаси ва соҳавий тажрибаси таълим йўналишига мос келади* |
Ўқув жараёнини самарали ташкил этиш учун олий маълумотли ўқитувчилар ва амалий кўникмага эга бўлган ишлаб чиқариш таълим усталари мавжуд | ||
Педагоглар ўзининг ихтисослиги бўйича қайта тайёрлаш ва (ёки) малака ошириш курсларини тамомлаган ҳамда дипломга (сертификатга) эга | ||
Касбий таълим ташкилотида педагог кадрлар аттестациядан ўтиш лозимлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилинган ҳамда уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ташкил этилган | ||
Педагог кадрларнинг мутахассислиги билан дарс берадиган фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотларининг ўзаро мослиги юзасидан мониторинг юритилган | ||
Мониторинг натижалари асосида педагогларнинг дипломи (сертификати), малака тоифаси ва соҳавий тажрибасига мос фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотларини олиб бориши таъминланган | ||
22. | Таълим ташкилотига педагог кадрларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғри ташкил қилингани ҳамда кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилгани | Педагог кадрларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёнлари меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва касбий таълим ташкилотининг ички ҳужжатлари асосида амалга оширилган ҳамда ушбу жараёнларга доир ҳужжатлар (танлов ҳужжатлари, суҳбат баённомалари, аризалар, буйруқлар ёки бошқалар) мавжуд |
Педагог кадрларни ишга қабул қилиш жараёнлари очиқлик ва адолат тамойиллари ҳамда танлов (имтиҳон, суҳбат) асосида амалга оширилган | ||
Педагог кадрлар бўйича электрон ёки қоғоз шаклдаги шахсий портфолиолар (папкалар) шакллантирилган | ||
Педагог кадрларнинг қўнимсизлиги бўйича доимий равишда мониторинг ва таҳлил олиб борилган, шу жумладан педагог кадрлар таркибидаги ўзгаришлар динамикаси ва меҳнат шартномасини бекор қилиш сабаблари ўрганилган | ||
Мониторинг ва таҳлил натижалари асосида чора-тадбирлар режаси ва йиллик ҳисобот ишлаб чиқилган ҳамда чора-тадбирлар режасининг ижроси таъминланган | ||
Педагог кадрларга бўлган эҳтиёж тўғрисида олий таълим ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига чиқарилган мурожаатлар мавжуд | ||
Педагог кадрларнинг қўнимсизлигини олдини олиш мақсадида кадрлар захираси шакллантирилган | ||
23. | Раҳбар ва педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг йўлга қўйилгани ҳамда уларнинг моддий ва маънавий рағбатлантирилгани | Раҳбар ва педагог кадрларнинг фаолияти самарадорлиги натижалари асосида уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш механизми ишлаб чиқилган ҳамда касбий таълим ташкилоти томонидан амалга ошириб борилган |
Раҳбар ва педагог кадрларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш жараёнлари касбий таълим ташкилоти томонидан белгиланган даврийликда ўтказиб борилган | ||
Баҳолаш натижалари асосида раҳбар ва педагог кадрларнинг рейтинги (самарадорлик кўрсаткичлари) шакллантирилган ҳамда расмийлаштирилган | ||
Раҳбар ва педагог кадрларни баҳолаш ҳамда моддий ва маънавий рағбатлантириш жараёнларида шаффофлик ҳамда адолат тамойилларига амал қилинган | ||
24. | Педагог кадрларни касбий ривожлантириш, тажрибасини оммалаштириш ва малакасини ошириш учун шароит яратилгани | Педагог кадрларни касбий ривожлантириш бўйича эҳтиёжларни аниқлаш юзасидан мониторинг ўтказиб борилган |
Мониторинг натижалари асосида педагог кадрларнинг малака ошириш курсларида иштирок этиши ҳамда иш берувчи корхона ва ташкилотларда стажировка ўташи бўйича графиклар ишлаб чиқилган | ||
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида, шунингдек стажировкада иштирок этиши йўлга қўйилган ҳамда педагог кадрлар график асосида малака ошириш, қайта тайёрлаш ва стажировкага юборилган* | ||
Педагог кадрларни касбий таълим ташкилотининг касбий ривожлантириш тизимига мувофиқ илмий-амалий конференция, вебинарлар, семинар-тренинглар ва форумларга юбориш (иштирокини таъминлаш, ташкил этиш) чоралари кўрилган | ||
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари, шунингдек стажировка ҳамда касбий ривожлантириш тизими доирасида педагог кадрлар томонидан ўзлаштирилган компетенция ва илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида семинар-тренинглар, маҳорат ва очиқ дарслар ташкил этилган, шунингдек «устоз — шогирд» ва менторлик тизимлари жорий этилган | ||
6-боб. Ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш йўналиши | ||
25. | Ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш учун тўгарак машғулотларининг йўлга қўйилгани ва уларнинг самарадорлиги | Тўгараклар фаолиятини ташкил этиш бўйича йиллик режа-график мавжуд, тўгарак раҳбарлари белгиланган ҳамда тўгарак дастурлари ишлаб чиқилган |
Тўгарак машғулотлари йиллик режа-график асосида ўтказилган ҳамда қайднома журнали юритилган ёки электрон тизим орқали ҳисобга олинган | ||
Тўгаракларнинг касбий таълим ташкилотидаги ўқувчиларни қамраб олиш даражаси ҳамда қамраб олинган ўқувчиларнинг тўгараклардаги иштироки бўйича доимий мониторинг амалга оширилган | ||
Тўгараклар доирасида (мусобақалар, кўргазмалар, танловлар, лойиҳалар ёки бошқалар) ўқувчилар эришган натижалар эътироф этилган ҳамда ушбу ўқувчилар рағбатлантирилган | ||
Тўгараклар фаолияти юзасидан ўқувчилар, ота-оналар ва педагогларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ўрганилган ҳамда тўгаракларнинг самарадорлиги таҳлил қилинган | ||
Таҳлил натижалари асосида тўгараклар сифатини ошириш, қамровини кенгайтириш ёки янги йўналишларни жорий этиш бўйича чоралар кўрилган | ||
26. | Ўқувчиларга етарли даражада таълим олиш ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш ва карера хизматларини ташкил этилгани | Ўқувчилар билан ишлаш бўйича психологик хизмат ва карера маркази фаолияти мунтазам йўлга қўйилган |
Ўқувчилар билан психологик қўллаб-қувватлаш, шахсий ривожланиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича суҳбатлар, тренинглар ўтказилган | ||
Таълим олишда қийналаётган ёки қўшимча ёрдамга муҳтож ўқувчилар билан индивидуал маслаҳатлашувлар ўтказилган | ||
Ўқувчилар учун тенг имкониятлар яратишга қаратилган маслаҳат хизматлари ташкил этилган ва доимий равишда фаолият кўрсатган | ||
Карера хизматлари бўйича семинарлар, бўш иш ўринлари ярмаркалари ва иш берувчилар билан учрашувлар ташкил этилган | ||
Психологик ва карера хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ҳамда амалий чоралар кўрилган | ||
27. | Таълим хизматлари юзасидан ўқувчилар фикр-мулоҳазаларининг мониторинг қилиниши ва унинг натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани | Касбий таълим ташкилоти томонидан кўрсатиладиган таълим хизматлари бўйича сўровнома, суҳбат, электрон анкета, интервью ва фокус-гуруҳлар (бундан буён матнда сўровнома деб юритилади), уларнинг мавзулари, саволлар (масалалар) рўйхати, сўровномани ўтказиш муддатлари ҳамда масъул ижрочилар белгиланган |
Таълим хизматларининг сифати юзасидан ўтказиладиган сўровномалар тўғрисида ўқувчилар мунтазам хабардор қилинган ҳамда тизимли равишда уларнинг иштирокини таъминлаш чоралари кўрилган | ||
Сўровнома жараёнлари очиқлик, тенглик ва холислик тамойиллари асосида ташкил этилган | ||
Ўтказилган сўровнома натижалари масъул ижрочилар томонидан таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг таълим хизматларини такомиллаштиришга оид таклиф ва фикр-мулоҳазалари мунтазам йиғилган | ||
Сўровнома натижалари бўйича таҳлилий ҳисоботлар тайёрланиб, педагогик (методик) кенгашга тақдим этиб борилган | ||
Сўровнома доирасида билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар ҳамда тайёрланган таҳлилий ҳисоботлар асосида таълим хизматларини такомиллаштириш чоралари кўрилган | ||
Сўровнома натижалари ва улар асосида амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар касбий таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларида очиқ эълон қилиб борилган | ||
28. | Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли ўқувчиларга шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг жорий этилгани | Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш (рағбатлантириш) механизмлари ишлаб чиқилган |
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли ўқувчиларнинг рўйхатлари шакллантирилган ҳамда улар учун индивидуал таълим траекториялари ишлаб чиқилган | ||
Ижтимоий ёрдам, психологик қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар, моддий ва маънавий кўмак хизматлари мавжуд | ||
Имконияти чекланган ўқувчилар учун инклюзив таълим шароитлари (мослаштирилган хона, махсус ўқув материаллари ва кўргазмали материаллар, Брайл алифбосидаги китоблар, махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар) яратилган | ||
Ўқувчиларнинг ўз иқтидорини кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратилган ҳамда иқтидорли ўқувчиларни саралаш, қўллаб-қувватлаш ва эътироф этишда очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилинган | ||
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш механизмларининг самарадорлиги мониторинг қилинган ҳамда ушбу механизмлар такомиллаштирилган | ||
29. | Ёшлар билан ишлаш самарадорлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилгани | Ёшлар билан ишлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича бўлинма ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган ҳамда ушбу масалалар бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган |
Чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўқувчилар билан тарбиявий суҳбатлар, профилактик йиғилишлар, давра суҳбатлари ва психологик тренинглар ўтказилган | ||
Чора-тадбирлар режасининг самарадорлиги мониторинг қилинган, муаммоли ҳолатлар аниқланган ҳамда уларни бартараф этиш бўйича қўшимча чоралар кўрилган | ||
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, «Маҳалла еттилиги» аъзолари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан профилактик тадбирлари амалга оширилган | ||
Ҳуқуқбузарликка мойил ёки ижтимоий хавфли тоифадаги ўқувчилар билан индивидуал профилактик ишлар олиб борилган ва ҳужжатлаштирилган | ||
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт мусобақалари ва маданий-маърифий тадбирлар орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ишлари йўлга қўйилган | ||
30. | Ўқувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шикоятларни кўриб чиқиш тартибининг мавжудлиги | Ўқувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш бўйича ички ҳужжатлар тасдиқланган |
Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш бўйича таркибий бўлинма ташкил этилган ва (ёки) масъул ижрочилар белгиланган, шунингдек уларнинг фаолияти юзасидан ҳисоботлар юритилган | ||
Ариза ва шикоятлар ўқувчилар учун қулай шароитларда ва уларнинг эҳтиёжларига мос шакллар орқали (қутилар, онлайн форма, психолог, масъул шахс, ишонч телефони ёки бошқалар) қабул қилиб борилган | ||
Ариза ва шикоятлар рўйхати юритилган, уларни кўриб чиқиш муддатлари белгиланган ҳамда кўриб чиқиш жараёнлари ҳужжатлаштирилган | ||
Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёни очиқлик, ҳисобдорлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик тамойилларига асосан амалга оширилган | ||
Ариза ва шикоятларнинг таҳлили асосида ўқувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва ижроси юритилган | ||
7-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши | ||
31. | Таълим дастури/шакллари хусусиятидан келиб чиқиб, ўқув жараёнини ташкил қилиш учун ўқувчилар контингентига мос равишда зарур бино ва иншоотлар, замонавий моддий-техник база, реагентлар, хомашё материаллари ва дастурий таъминот билан таъминлангани | Таълим шакллари, ўқувчилар контингенти ва таълим дастурларига мос бино ва иншоотлар, ўқув ва лаборатория хоналари ёки амалиёт устахоналари (полигонлар) мавжуд* |
Амалиёт машғулотлари ва лаборатория ишлари учун зарур реагентлар, хомашё ва ёнилғи-мойлаш материаллари мавжуд ҳамда хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда сақланган | ||
Ўқув жараёнларига мос келадиган дастурий таъминот, симуляторлар, ўқув платформалари ва компьютер техникалари ишчи ҳолатда | ||
Моддий-техник база ҳолати бўйича мунтазам мониторинг ўтказилган ҳамда мониторинг натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўрилган | ||
Таълим шакллари, ўқувчилар контингенти ва таълим дастурларига мос равишда мавжуд жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва лаборатория ресурсларини янгилаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилган | ||
32. | Таълим жараёнлари учун зарур бўлган амалиёт базалари, лабораториялари ва устахона (полигон)лари мавжудлиги ёки саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотлари базаларидан фойдаланиш йўлга қўйилгани | Таълим жараёнларига мос амалиёт базалари, лабораториялар ва (ёки) устахоналар (полигонлар) мавжуд |
Амалиёт машғулотлари, лаборатория ишлари ва фаннинг (модулнинг) амалий қисмлари учун зарур бўлган моддий-техник база, жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланган | ||
Таълим жараёнлари учун зарур бўлган амалиёт базалари, лабораториялари ва устахона моддий-техник база, жиҳозлар ва асбоб-ускуналарини модернизация қилиш ёки янги технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва ижро этилган | ||
Саноат, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ҳамкор ташкилотлар ҳамда таълим ташкилотлари билан амалиёт машғулотларини ўтказиш бўйича ҳамкорлик шартномалари мавжуд | ||
Саноат, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалиёт базаларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, техника хавфсизлик қоидалари ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиш таъминланган ҳамда журналлар (қайдномалар) юритилган | ||
33. | Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) (бундан буён матнда АРМ деб юритилади) ўқувчилар контингентига мос ўқув ва бадиий адабиётлар, ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда унда ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги | АРМда ўқувчилар контингентига мос дарслик, ўқув ва бадиий адабиётлар мавжуд* |
АРМ замонавий АКТ ва электрон қурилмалар билан жиҳозланган ва улардан фойдаланиш бўйича ўқувчиларга доимий равишда тушунтиришлар берилган | ||
АРМ ўқув зали, электрон кутубхонадан фойдаланиш ва интернет тармоғига уланиш имкониятлари яратилган | ||
Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондида дарсликлар, ўқув адабиётлар, ўқитиш материаллари тўплами, электрон таълим ресурслари ва мультимедиа контентлари рақамли форматда жойлаштирилган | ||
АРМ ва электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш тартиби қулай ва очиқ, электрон маълумотлар базасига эркин кириш таъминланган | ||
АРМ хизматларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича мониторинг ва фойдаланувчилар статистикаси юритилган ва таҳлил қилиб борилган | ||
АРМ фаолияти натижалари педагогик (методик) кенгашда мунтазам муҳокама қилинган, шунингдек АРМ фаолиятини такомиллаштириш ҳамда зарур ўқув-услубий ва молиявий ресурслар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилган, ижроси таъминланган ва ҳисоботи юритиб борилган | ||
Кутубхона фонди мунтазам янгиланиб борилган | ||
34. | Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани | Касбий таълим ташкилотининг бинолари ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, эшиклар ва санитария хоналари (ҳожатхоналар) ногиронлиги бўлган шахслар (ўқувчилар) учун мослаштирилган |
Таълим дастурлари бўйича махсус ўқув материаллари (Брайл алифбосидаги китоблар, кўргазмали материаллар), махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар мавжуд | ||
Инклюзив таълим учун АКТ, электрон таълим ресурслари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти (аудио-видео ресурслар, Брайл алифбоси, субтитр ёки бошқалар) яратилган | ||
Инклюзив таълим методикаси бўйича тайёрланган ва зарур кўникмаларга эга педагог(лар) ва (ёки) психолог мавжуд | ||
Ўқув жараёнида инклюзив таълимни қўллаб-қувватловчи педагогик ва психологик ёрдам кўрсатиш тизими мавжуд | ||
Инклюзив таълим шароитларининг амалда қўлланиши ва самарадорлиги бўйича мониторинг олиб борилган | ||
35. | Ўқув ва лаборатория хоналарида ҳамда устахоналарда жиҳозларнинг тегишли хавфсизлик қоидалари ҳамда ўқитиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилгани | Ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахоналарда (полигонларда) жиҳозлар ва асбоб-ускуналарнинг жойлашуви ўқув машғулотларининг мазмуни ва амалиёт жараёнларига мос |
Ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахоналарнинг (полигонларнинг) жиҳозлари ва асбоб-ускуналари меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос равишда жойлаштирилган | ||
Ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахоналарда (полигонларда) эркин ҳаракатланиш таъминланган ҳамда фавқулодда ҳолатларда эвакуация чиқиш йўллари белгиланган | ||
Жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни жойлаштиришда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва жисмоний имкониятлари, машғулот турлари инобатга олинган | ||
Ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахоналарда (полигонларда) жиҳозлар ва асбоб-ускуналарнинг жойлашуви ўқув машғулотларининг мазмунига ва амалиёт жараёнларига мос | ||
36. | Ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлангани ва уларда рақамли таълим муҳити яратилгани | Ўқув хоналари АКТ воситалари (компьютерлар, электрон доскалар, проекторлар ёки бошқалар) билан жиҳозланган |
Рақамли таълим муҳити яратиш учун зарур бўлган интернет тармоғи, Wi-Fi зоналари ва локал тармоқлар барқарор ишчи ҳолатда | ||
Педагоглар ва ўқувчиларнинг электрон платформалардан фойдаланиш имконияти яратилган | ||
АКТ воситаларидан фойдаланиш бўйича хавфсизлик техникаси ва тартиб-қоидалари ишлаб чиқилган | ||
АКТ воситаларининг ҳолати бўйича мониторинг ўтказилган, хизмат кўрсатиш, янгилаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган | ||
Рақамли таълим муҳитидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича таҳлиллар ўтказилган ҳамда ўқув жараёнини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган | ||
37. | Таълим ташкилотида ўқувчилар контингентига мос буфет/ошхона, ўриндиқлар ва спорт майдонларининг мавжудлиги | Касбий таълим ташкилотида ўқувчилар контингентига мос равишда буфет (ошхона) мавжуд ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ юритилган, шунингдек буфетда (ошхонада) соғлом овқатланишга оид тавсиялар ва рационал меню йўлга қўйилган |
Дам олиш учун ўриндиқлар (айвонлар) ва соя жойлар мавжуд | ||
Касбий таълим ташкилотида ўқувчилар контингентидан келиб чиқиб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари мавжуд | ||
Спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари фаолият кўрсатади, уларнинг жиҳозлари техник жиҳатдан соз ҳолда сақланган ва янгиланиб борилган | ||
Касбий таълим ташкилотида жиҳозланган фаоллар зали мавжуд | ||