1-ИЛОВА
|
1. |
А.Н. Арипов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси |
|
2. |
Б.Н. Курбанов |
— |
Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
|
3. |
А.И. Икрамов |
— |
спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
|
4. |
Ж.А. Қўчқоров |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири |
|
5. |
Б.О. Саидов |
— |
ташқи ишлар вазири |
|
6. |
А.Ж. Ташкулов |
— |
адлия вазири |
|
7. |
К.А. Шарипов |
— |
олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
|
8. |
Ш.Х. Шерматов |
— |
рақамли технологиялар вазири |
|
9. |
А.А. Худаяров |
— |
соғлиқни сақлаш вазири |
|
10. |
О.А. Назарбеков |
— |
маданият вазири |
|
11. |
И.Р. Махкамов |
— |
транспорт вазири |
|
12. |
Ж.Т. Мирзамаҳмудов |
— |
энергетика вазири |
|
13. |
А.А. Ташпулатов |
— |
ички ишлар вазири |
|
14. |
Б.Б. Кудратходжаев |
— |
фавқулодда вазиятлар вазири |
|
15. |
Р.М. Джураев |
— |
Миллий гвардия қўмондони |
|
16. |
Ф.Ж. Пулатов |
— |
Солиқ қўмитаси раиси |
|
17. |
О.О. Касимов |
— |
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби |
|
18. |
А.А. Кўчимов |
— |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори |
|
19. |
А.А. Джурабоев |
— |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания раиси |
|
20. |
Ш.Б. Умурзаков |
— |
Тошкент шаҳар ҳокими |
|
21. |
Ш.Ш. Худайкулов |
— |
«Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси |
|
22. |
Ж.О. Умарходжаев |
— |
«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси |
|
23. |
З.Ғ. Нарзуллаев |
— |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси |
|
24. |
Лавозимига кўра |
— |
Жаҳон чемпионати гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари |
|
25. |
Р.С. Ирматов |
— |
Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита масъул котиби |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
1. | 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионати (кейинги ўринларда — Жаҳон чемпионати) объектлари ва бошқа инфратузилмаларни ФИФА масъуллари билан инспекция қилиш. | 1. Жаҳон чемпионати объектлари ва бошқа инфратузилмалар рўйхатини шакллантириш. | 2026 йил январь | - | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов), Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари |
2. Жаҳон чемпионати объектлари ва бошқа инфратузилмаларни ФИФА масъуллари билан инспекция қилиш. | 2026 йил декабрь | ||||
3. Инспекция натижаларига кўра таклифлар ишлаб чиқиш ва камчиликларни бартараф этиш. | 2027 йил апрель | ||||
2. | Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини ташкил этиш. | 1. Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. | 2027 йил январь | Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш. Умурзаков) |
2. Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини ўтказиш жойини белгилаш. | 2027 йил март | ||||
3. Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини юқори савияда ўтказиш. | 2027 йил май | ||||
3. | Жаҳон чемпионати объектлари ва Халқаро трансляция марказини ФИФА талаблари бўйича узлуксиз ва муқобил электр энергияси билан таъминлаш. | 1. Жаҳон чемпионати объектларини узлуксиз ва муқобил электр энергияси билан таъминлаш. | 2026 йил июнь | - | Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) |
2. Стадионлар, машғулот майдонлари, меҳмонхоналар ва Халқаро трансляция марказида: ФИФА талабларига мувофиқ телеузатиш ускуналарини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш учун вақтинчалик қурилмаларни ўрнатиш; ёритиш жиҳозларини ишлатиш жараёнларида, шу жумладан, очилиш маросими даврида барқарор электр энергияси билан таъминлаш чораларини кўриш; доимий тарзда генератор ва узлуксиз электр манбаи (UPS) билан таъминлаш. | 2027 йил октябрь | Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари | |||
Бунда электр энергияси билан узлуксиз таъминлашда хизмат кўрсатувчи этиб белгиланган пудрат ташкилотининг монтаж ва демонтаж ишлари, эксплуатация қилиш ҳамда сақлаш харажатлари Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган жойлардаги ҳудудий электр тармоқлари ташкилотлари томонидан қопланади. | Ижрочилар маблағлари | Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов) | |||
4. | Жаҳон чемпионати делегатлари, иштирокчилари, ФИФА расмий меҳмонлари ва мухлислар учун меҳмонхоналарни ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини тайёрлаш. | 1. Жаҳон чемпионати делегатлари, иштирокчилари, ФИФА расмий меҳмонлари ва мухлислар учун Жаҳон чемпионати гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлардаги меҳмонхоналарни ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини белгилаш. | 2026 йил июнь | Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов), Жаҳон чемпионати ўйинлар ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари, Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
2. Меҳмонхоналар юқори сервис хизматлари кўрсатиши бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда ҳар бир меҳмонхонага масъулларни бириктириш. | 2027 йил июль | ||||
3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси талабномасига асосан Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлардаги меҳмонхоналарда Жаҳон чемпионати делегатлари, ФИФА расмий меҳмонлари учун алоҳида махсус интернет тармоғини (WLAN) ажратиш, трансляция жараёнини тўғридан-тўғри намойишларни таҳлил қилиш учун зарур бўлган техник жиҳозлар билан таъминлаш. 4. Жаҳон чемпионати учун ташкил этиладиган ягона юқори тезликдаги интернет тизимига тегишли меҳмонхоналар уланишини таъминлаш. | 2027 йил август | Ижрочилар маблағлари | |||
5. | Жаҳон чемпионати ўтказиладиган ва иштирокчилар бўлиб турган объектларгача бўлган маршрутларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш. | Объектларга олиб борувчи йўлларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш, уйлар, дўконлар, биноларнинг фасад ва том қисмини таъмирлаш, чиқиндилардан тозалаш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш. | 2027 йил май — июль | Ижрочилар маблағлари | Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари |
6. | Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш. | 1. Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш. 2. Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган бошқа спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш чораларини кўриш. | 2027 йил май | Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) |
7. | Жаҳон чемпионатини тарғиб қилувчи расмий видеороликлар тайёрлаш. | 1. ФИФА мутахассислари тавсиясига кўра Жаҳон чемпионатининг расмий видеороликларини тайёрлаш. 2. Ушбу видеороликларнинг ижтимоий тармоқлар орқали тарғиботини ташкил қилиш. | 2027 йил июнь — октябрь | Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) |
8. | ФИФАнинг хавфсизлик талаблари бўйича тренинглар ташкил қилиш. | 1. Тренинглар ўтказиш муддатларини белгилаш ва иштирокчиларни жалб қилиш. 2. Жаҳон чемпионатидаги ўйинлар ўтказиладиган ҳудудларда Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия вакиллари учун тренинг ташкил қилиш. | 2027 йил июнь — август | - | Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Миллий гвардия (Р. Джураев) |
9. | Жаҳон чемпионатининг расмий маросимлари ҳамда бошқа расмий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш. | 1. Иштирокчилар рўйхатини тузиш ва жалб қилиш. 2. Жаҳон чемпионатининг расмий футбол тўпини, логотипини, рамзини (маскот) оммага таништириш маросимлари ҳамда бошқа расмий тадбирларни ташкил этиш. | 2027 йил июнь — октябрь | Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари |
3. Аэропорт ва темир йўл вокзалларида ҳамда марказий кўчалар бўйлаб ўрнатилган баннерлар ва LED мониторларда Жаҳон чемпионатини кенг ёритиш. | Маҳаллий бюджет маблағлари | ||||
10. | Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва мухлислар учун транспорт қулайликларини яратиш. | 1. Жаҳон чемпионатининг делегатлари, иштирокчилари ҳамда ФИФА расмий меҳмонларини Тошкент шаҳридаги аэропортда кутиб олиш ва кузатиш, хизмат автотранспорт воситаларини ажратиш. 2. Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлардаги халқаро аэропортда Жаҳон чемпионати иштирокчилари, мухлислари учун шарт-шароитларни яхшилаш ва замонавий санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш. 3. Ахборот белгиларини ўрнатиш. 4. Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлардаги халқаро аэропортларда ишчи гуруҳ штабини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. 5. Хорижий иштирокчилар ва меҳмонлар учун маҳаллий авиақатновларга белгиланган тартибда жойларни банд қилиш. | 2027 йил август — октябрь | - | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш. Умурзаков), Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари, «Uzbekistan Airports» АЖ (Ж. Умарходжаев), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) |
6. Хорижий иштирокчилар учун қатновдаги поездларнинг барча турларига белгиланган тартибда темир йўл чипталари захирасини яратиш ва расмийлаштириш. | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (З. Нарзуллаев) | ||||
7. Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахсларнинг жамоат транспорти воситаларида бориб келиши учун Тошкент — Янги Тошкент — Тошкент йўналишида алоҳида автобуслар қатновини йўлга қўйиш. | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) | ||||
11. | Жаҳон чемпионати даврида иштирокчиларнинг виза масалаларини тезкор ҳал қилиш. | 1. Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган хорижий иштирокчилар ҳамда расмий меҳмонларни йиғимлардан озод қилиш ҳамда Жаҳон чемпионатидаги ўйинлар ўтказиладиган ҳудудлардаги аэропортларда бепул расмийлаштирилишини таъминлаш. 2. Жаҳон чемпионати даврида иштирокчиларнинг виза масалаларини тезкор ҳал қилиш учун Ташқи ишлар вазирлигининг ходимларини ажратиш. 3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан шакллантирилган рўйхатга мувофиқ Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган хорижий VIP меҳмонларга йўлланадиган таклифномаларни дипломатик каналлар орқали хориж томонга етказиш. | 2027 йил август — октябрь | - | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Uzbekistan Airports» АЖ (Ж. Умарходжаев) |
12. | Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнига олий таълим ташкилотларидан волонтёрлар ва таржимонларни (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис тиллари бўйича) жалб этиш. | 1. Олий таълим ташкилотларидан волонтёрлар ва таржимонлар (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис тиллари бўйича) жамоаларини шакллантириш ва тасдиқлаш. | 2027 йил июнь | Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) |
2. Жаҳон чемпионати даврида хорижий меҳмонларга ҳамроҳлик қилиш учун давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан жалб этилган волонтёрлар ва таржимонларни фанларни кейинчалик ўзлаштириш шарти билан ўқув машғулотларидан озод этиш чораларини кўриш. 3. Олий таълим ташкилотларидан волонтёрлар ва таржимонлар учун ўқув тренинглар ташкил қилиш ҳамда зарур воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш. | 2027 йил январь — ноябрь | ||||
13. | Жаҳон чемпионати доирасида хорижий (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис) тилларда синхрон таржимонларни ажратиш. | 1. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг талабномаларига мувофиқ Жаҳон чемпионати доирасида хорижий (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис) тилларда синхрон таржимонларни ажратиш. 2. Синхрон таржимонларнинг овқатланишини ташкил қилиш ҳамда уларнинг ҳаракатланиши учун тегишли транспорт воситаларини ажратиш. | 2027 йил май — ноябрь | Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) |
14. | Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари ва меҳмонхоналарда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига амал қилиш. | 1. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари ва меҳмонхоналарда тиббиёт хоналарини ФИФА талабларига мувофиқ тиббий жиҳозлар билан таъминлаш. 2. Аккредитацияга эга бўлган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича белгиланган шифохоналарда алоҳида тиббиёт бўлимларида яшил йўлакчалар ташкил этиш ҳамда хизмат кўрсатувчи малакали тиббиёт ходимларини бириктириш. | 2027 йил май — ноябрь | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
15. | Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил қилиш. | 1. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш. 2. Жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ жараёнларда тегишли асбоб-ускуналар ва жиҳозлардан ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатиш. | 2027 йил май — ноябрь | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Б. Кудратходжаев) |
16. | Жаҳон чемпионати бош соврини — Жаҳон кубогини оммага таништириш маросимини ўтказиш. | 1. «Trophy tour» маросимини ташкил этишда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни жалб этиш. 2. «Trophy tour» маросим дастурини ишлаб чиқиш. 3. «Trophy tour» маросимини юқори савияда ташкил қилиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш. | 2027 йил июнь — август | Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) |
17. | Жаҳон чемпионати иштирокчилари учун бепул «Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш. | 1. Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва меҳмонлар жойлашадиган VVIP, VIP зоналар, меҳмонхоналар, анжуман заллари, спорт объектлари, машғулот майдонлари ва матбуот марказида бепул «Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш. 2. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари учун киберхавфсизлик ускуналарини (лицензияси билан), CATV тизими харид қилинишини, қўшимча LED экран ўрнатилишини ҳамда ФИФА делегациясининг мобил қурилмаларини UzIMEI тизимидан рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш. | 2027 йил январь — октябрь | Маҳаллий бюджет маблағлари | Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари, Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) |
3. ФИФА ва маҳаллий ишчи гуруҳ аъзоларини халқаро махсус тариф режасига эга бўлган Sim карталар билан бепул таъминлаш. | Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) | |||
4. Стадионлар ҳамда Халқаро трансляция маркази юқори тезликдаги интернет тармоғига (1 — 10 Гб) уланишини ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК билан биргаликда киберхавфсизлик талабига жавоб беришини таъминлаш. | «Киберхавфсизлик маркази» ДУК (О. Мирзаев) | ||||
18. | Тошкент шаҳрида Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш ва ёпилиш маросимларини белгиланган тартибда ўтказиш. | 1. Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш ва ёпилиш маросимлари дастурини ишлаб чиқиш. | 2027 йил июль | Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш. Умурзаков) |
2. Жаҳон чемпионатининг делегатлари, иштирокчиларини ҳамда ФИФА расмий меҳмонларини халқаро тадбирга жалб қилиш чораларини кўриш. 3. Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш ва ёпилиш маросимларини ташкил қилиш. | 2027 йил сентябрь | ||||
19. | Жаҳон чемпионатининг расмий маросимлари маданий қисмини ташкил этиш. | 1. Жаҳон чемпионатининг расмий маросимлари сценарийси ва бадиий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. Бунда очилиш ва ёпилиш маросимларининг маданий дастурида ФИФАга аъзо мамлакатларнинг маданиятини акс эттирувчи куй ва қўшиқларни инобатга олиш. | 2027 йил август | Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
2. Тадбирларни, шу жумладан, концерт дастурларини юқори савияда ўтказиш учун таниқли санъаткорлар ва миллий гуруҳлар иштирокини белгиланган тартибда (шартнома асосида) таъминлаш. | 2027 йил сентябрь-октябрь | ||||
20. | Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан стадионлар ва транспорт воситаларини брендинг қилиш (безаш). | 1. Жаҳон чемпионатининг гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар йўналишларидаги тезюрар поездларни Жаҳон чемпионати бренди билан безатиш чораларини кўриш. 2. Стадион ва машғулот майдонларини Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан брендинг қилиш (безаш). | 2027 йил август | Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (З. Нарзуллаев), Жаҳон чемпионати |
21. | Жаҳон чемпионатини ўтказишда хавфсизликни таъминлаш. | 1. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари, машғулот майдонлари ва меҳмонхоналарни ўрганиш. | 2026 йил август | Ижрочилар маблағлари | Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Миллий гвардия (Р. Джураев), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Б. Кудратходжаев) |
2. Ўрганиш натижаларига кўра ФИФАнинг хавфсизлик талабларини инобатга олган ҳолда Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқиш. | 2026 йил октябрь | ||||
3. Жаҳон чемпионати мусобақалари, расмий футбол тўпини, логотипини, рамзи (маскот)ни оммага таништириш маросимлари, «Trophy experience» футбол тури ҳамда анжуманларда хавфсизлик талабларини таъминлаш. | 2027 йил февраль — октябрь | ||||
4. Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Хавфсизлик концепциясига мувофиқ техник воситалар ҳамда ускуналарни харид қилиш. | 2027 йил март | ||||
22. | Жаҳон чемпионатини ёритиш ишларини ташкил қилиш. | 1. Тошкент шаҳрида Жаҳон чемпионатининг Халқаро трансляция марказини ташкил этиш. | 2027 йил май | Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабоев), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (Р. Ирматов) |
2. Тошкент шаҳри ва Жаҳон чемпионатининг гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлардан эфир сигналларини қабул қилиш ҳамда узатиш чораларини кўриш. 3. Жаҳон чемпионатини тарғиб этувчи видеороликларни намойиш қилиш учун томошабинларга қулай бўлган пайтни инобатга олиб, эфир вақтини ажратиш. 4. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар, конференция ва кўргазма заллари, матбуот хоналарини LED мониторлар, зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозлари ва юқори тезликдаги интернет хизмати билан таъминлаш. 5. Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Жаҳон чемпионати веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб бориш. | 2027 йил май — ноябрь |
3-ИЛОВА