03.11.2023 йилдаги ПҚ-355-сон
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги «Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-115-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Аргентина, Венгрия, Марокаш ва Франциянинг профессионал футболни ривожлантириш бўйича тажрибаси жойига чиқиб ўрганилганлиги ҳамда мазкур қарорни тайёрлашда уларнинг илғор ва мақбул амалиётидан фойдаланилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 мартдаги ПҚ-130-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2024 й., 07/24/130/0218-сон)

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддатлари

Ижро учун масъуллар

1.

Миллий футбол маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини ташкил этиш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Манфаатдор идоралар ва ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳни тузиш.

2. Миллий футбол маркази ва унинг тузилмасидаги марказлар фаолиятини ташкил этишни ўз ичига олган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.

3. Қарор лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

4. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

-

2024 йил февраль

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

2.

Марказ фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда:

Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази;

Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази;

Республика футбол академияси;

Спорт тиббиёти ва реабилитация марказининг фаолият кўрсатиш тартибларини ишлаб чиқиш.

1. Марказ фаолиятини тартибга солиш мақсадида унинг уставини ишлаб чиқиш.

2. Уставни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

Давлат бюджети маблағлари

2024 йил август

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3. Марказнинг штат бирлигини тасдиқлаш ва кадрлар билан тўлдириш.

4. Марказни жойлаштириш ва алоқа воситалари билан таъминлаш.

5. Марказни зарур мебель, компьютер техникаси ва спорт инвентарлари билан жиҳозлаш.

6. Марказ тузилмасидаги марказлар фаолиятини тартибга солувчи низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил август

3.

Марказни жойлаштириш ва унинг ўз фаолиятини амалга ошириши ҳамда янги бино ва иншоотларни қуриши учун белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиш.

1. Марказни жойлаштириш учун Тошкент вилоятида жойлашган Футбол терма жамоалари тайёргарлик марказига туташ ҳудуддан қўшимча 9,9 гектар ер майдони ажратиш юзасидан Тошкент вилояти ҳокимининг қарорини қабул қилиш.

-

2024 йил январь

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

2. Марказ бино-иншоотларининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва расмийлаштириш.

2025 йил сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

4.

Марказ учун танланган ҳудудда Марказ фаолияти учун мослаштирилган бино ва иншоотлар қурилиш объектларининг замонавий мастер-режасини ишлаб чиқиш.

1. Профессионал футболни ривожлантириш бўйича Аргентина, Марокаш ва Франция давлатларининг тажрибалари асосида бино ва иншоотларни қуриш бўйича индивидуал лойиҳани ишлаб чиқиш.

Бунда, Марказ ва унинг таркибий тузилмалари учун зарур бино-иншоотлар, меҳмонхона, Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази, сузиш ҳавзаси, ошхона каби бинолар барпо этишни назарда тутиш.

2. Ўрганилган халқаро тажрибалар асосида замонавий мастер-режа ишлаб чиқиш.

Давлат бюджети маблағлари

2023-2024 йиллар давомида

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

5.

Марказ фаолияти учун мослаштирилган бино ва иншоотларни қуриш.

1. Хорижий қурилиш компанияларини белгиланган тартибда жалб қилиш чораларини кўриш ва қурилиш ишларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришиш.

2. Қурилиш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш графикларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва мониторинг қилиш.

3. Марказ ва унинг тузилмасидаги марказларни зарур техника ва инвентарлар билан жиҳозлаш.

4. Қурилиш ишларини якунлаш, топшириш ва қабул қилиш.

Давлат бюджети маблағлари

2024-2025 йиллар давомида

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

6.

Терма жамоалар, футбол академиялари фаолиятини йўлга қўйиш, футболчиларни рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини тўғри ташкил этиш мақсадида ушбу йўналишда ижобий натижаларга эришган юқори даражадаги хорижий «техник директор»ни жалб этиш.

1. Футбол соҳаси тизимли йўлга қўйилган ва терма жамоалари юқори натижага эришаётган ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибаларини ишчи гуруҳ тузган ҳолда ўрганиш.

2. Хорижий давлатларнинг малакали мутахассисларини Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бориш ва уларни «техник директор» сифатида жалб этиш.

Давлат бюджети маблағлари

2024 йил март

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

7.

Терма жамоаларни ўқув-машғулот йиғинларини тизимли ташкил этиш.

1. Барча ёшдаги терма жамоалар учун йиллик иш режалар тузиш, самарадорлик стратегиясини ишлаб чиқиш.

2. Терма жамоалар мураббийлари фаолиятини мониторинг қилиб бориш.

3. Миллий терма жамоанинг ўйин услубидан келиб чиқиб барча ёшдаги терма жамоалар учун тайёргарлик босқичи режаларини ишлаб чиқиш.

4. Барча ёш тоифалари бўйича футбол терма жамоаларнинг асосий ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, халқаро мусобақаларга тайёрлаш ва ушбу мусобақаларда иштирокини таъминлаш.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари

2024 йилдан бошлаб доимий

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

8.

Барча ёш тоифалари бўйича терма жамоаларга профессионал футболчиларни етказиб бериш бўйича Республика футбол академияси фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Республика футбол академиясига футболчилар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги футбол академиялари иқтидорли футболчиларини саралаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2. Футболчиларни тайёрлашнинг илғор хориж тажрибасига асосланган илмий ва методик асосларини татбиқ этиш.

-

2025 йил август

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

9.

Республика футбол академиясини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.

Республика футбол академиясининг мураббийлари ва таҳлилчилари учун илғор замонавий технологиялар, жиҳозлар харид қилиш.

Давлат бюджети маблағлари

2025 йил август

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

10.

Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказига жалб этиладиган мутахассисларни йўналишлар бўйича тайёрлаш.

1. Йўналишлар бўйича жалб этиладиган мутахассислар рўйхатини шакллантириш.

2. Мутахассислар тайёрлаш мақсадида ҳудудларда босқичма-босқич масофавий шаклда назарий билимлар беришни йўлга қўйиш.

3. Тажрибали мутахассислар томонидан «футбол таҳлилчиси», «футбол селекционери» (скаут), «футбол менежери», «футбол маркетологи», «футбол шифокори», «футбол психологи», «спорт фармакологи», «спорт диетологи» йўналишларида амалий билимлар беришни ташкил этиш.

4. Осиё футбол конфедерацияси талаблари асосида футбол, мини-футбол ва соҳил футболи тренерларига ҳамда бошқа футбол мутахассисларига тегишли тоифалар, лицензиялар бериш.

Давлат бюджети маблағлари

2025 йилдан бошлаб доимий

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

11.

Футбол соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш бўйича Илмий-амалий эксперт гуруҳини ташкил этиш.

1. Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказида давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва олий таълим ташкилотлари мутахассислари, мустақил ва халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда Илмий-амалий эксперт гуруҳини шакллантириш.

2. Илмий-амалий эксперт гуруҳининг ҳар ойда амалга оширадиган ишлар режасини белгилаш.

3. Илмий-амалий эксперт гуруҳини моддий-техника ресурслари билан таъминлаш, унинг фаолияти учун шартнома асосида тўловларни амалга ошириш.

Давлат бюджети маблағлари

2025 йилдан бошлаб

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва ривожланишини доимий назорат қилиб бориш ҳамда уларга замонавий тиббий хизмат кўрсатиш.

1. Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази ҳамда унинг илмий-амалий лабораторияларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар, шу жумладан техника ва тиббий ускуналар билан таъминлаш.

Бунда, Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази симуляцион амалий лабораторияси учун мўлжалланган симуляцион ускуналарнинг Марказ учун харид қилинадиган тиббий ускуналарга мувофиқлигини инобатга олиш.

2. Спорт тиббиёти ва реабилитация марказини «Рақамли рентген», «Остеоденистометрия», «Тредмил ЭКГ» ва бошқа замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва «Тез тиббий ёрдам автомобили» билан таъминлаш.

Давлат бюджети маблағлари

2025 йил август

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3. Спорт тиббиёти ва реабилитация марказида футбол-таълим муассасаларига спорт тиббиёти йўналишида илмий-методик ёрдам кўрсатиш ва футболчиларда ўткир, сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва даволашни ташкил этиш.

2025 йилдан бошлаб доимий

13.

Марказ футболчиларини овқатлантириш меъёрларини ишлаб чиқиш.

1. Манфаатдор идоралар ва ташкилотлардан иборат суткалик озиқ-овқат нормасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

Бунда, ишчи гуруҳ раҳбари сифатида тажрибали диетолог жалб этилади.

2. Марказ футболчиларининг халқаро ва миллий овқатланишнинг амалдаги меъёрларига мувофиқ футболчиларнинг суткалик озиқ-овқат нормасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

-

2024 йил сентябрь

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

14.

Етакчи хорижий илмий ва тиббий марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш.

1. Аргентина, Венгрия, Марокаш, Франция ва бошқа давлатларининг футбол бўйича илмий ва тиббиёт марказлари билан ҳамкорлик меморандумларини тузиш.

2. Доимий асосда ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш.

-

2024 — 2026 йиллар давомида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Ҳудудий футбол академиялари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Футбол академияларини хатловдан ўтказиш бўйича манфаатдор идоралар ва ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳни тузиш.

2. Хатлов натижалари бўйича футбол академиялари моддий-техник базасини ривожлантиришни ўз ичига олган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

-

2023 йил ноябрь-декабрь

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2.

Ҳудудий футбол академиялари инфратузилмасини мустаҳкамлаш.

1. Футбол академиялари фаолияти учун зарур бўлган спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда уларни замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

Бунда, ҳар бир футбол академияси фаолияти учун зарур бўлган спорт инфратузилмасини яратиш (3 та табиий, 1 та сунъий қопламали футбол майдони, ёпиқ мини-футбол манежи, 6х15 ўлчамли ихчам сузиш ҳавзаси, 154 ўринли ётоқхона, 8 та ўқув хонаси, 2 та маъмурий хона, 100 ўринли ошхона, тренажёр ва гимнастика заллари ва 50 ўринли фаоллар зали).

2. Қурилиш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш графикларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва мониторинг қилиш.

3. Қурилиш ишларини якунлаш, топшириш ва қабул қилиш.

Давлат бюджети, маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ва ҳомийлик маблағлари

2024-2025 йиллар давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

3.

Ҳудудий футбол академиялари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Футбол бўйича энг иқтидорли ёшларни аввало футбол мактаблари, спорт мактаблари ва клубларидан танлаб олиш тизимини жорий этиш.

2. Футбол таълимининг барча босқичларини тўлиқ рақамлаштириш орқали инсон аралашувини кескин қисқартириш ҳамда замонавий технологиялар асосида футболчи-ўқувчиларни селекция қилишни йўлга қўйиш.

Давлат бюджети, маҳаллий бюджет,

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2024 йилдан бошлаб доимий

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3. Футбол академиялари фаолиятини рейтинг баҳолаш тизимини йўлга қўйиш.

4. Ўзбекистон футбол ассоциациясида футбол академиялари фаолиятини масофадан онлайн кузатиш ва назорат қилиш тизимини жорий қилиш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

4.

Ҳудудий футбол академияларида футболчилар таълимини замонавий ёндашув асосида ташкил этиш.

Футболчиларни тайёрлашнинг илғор хориж тажрибасига асосланган илмий ва методик асосларини татбиқ этиш ва узлуксиз янгилаб бориш.

-

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб доимий

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

5.

Ҳудудий футбол академиялари фаолияти бўйича ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

1. Футбол академиялари жамоалари учун йиллик иш режалар тузиш, самарадорлик стратегиясини ишлаб чиқиш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

2024 йил август

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Футбол академиялари тренерлари фаолиятини мониторинг қилиб бориш.

3. Ҳар бир футбол академиясининг ўйин услубини ва ундан келиб чиқиб академия жамоалари учун тайёргарлик босқичи режаларини ишлаб чиқиш.

4. Футбол академиялари жамоаларининг асосий ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, республика ва халқаро мусобақаларга тайёрлаш ва ушбу мусобақаларда иштирокини таъминлаш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб доимий

6.

Ҳудудий футбол академиялари томонидан профессионал футбол клублари ва турли ёшдаги терма жамоаларга футболчиларни етказиб бериш механизмини йўлга қўйиш.

1. Футбол академияларидаги иқтидорли футболчиларни саралаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2. Футболчиларни тайёрлашнинг илғор хориж тажрибасига асосланган илмий ва методик асосларини татбиқ этиш.

-

2025 йил август

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

7.

Ҳудудий футбол академияларида профессионал футбол ва терма жамоаларга футболчилар захирасини шакллантириш.

Футбол академияларида профессионал футбол ва терма жамоаларга футболчилар захирасини самарали таъминлаш мақсадида илмий-амалий қўлланмалар ишлаб чиқиш, машғулот журналларини рақамлаштириш.

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

2024 йил сентябрь

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

8.

Ҳудудий футбол академиялари футболчиларининг жисмоний ҳолати ва ривожланишини доимий назорат қилиб бориш ҳамда уларга замонавий тиббий хизмат кўрсатиш.

1. Футбол академияларининг спорт тиббиёти ва реабилитация хоналарини замонавий тиббий асбоб-ускуналар, шу жумладан техника ва тиббий ускуналар билан таъминлаш.

Бунда, харид қилинадиган тиббий ускуналарининг спорт тиббиёти ва реабилитация хоналарига мувофиқлигини инобатга олиш.

2. Спорт тиббиёти ва реабилитация хоналарини «Рақамли Рентген», «Тредмил ЭКГ» ва бошқа замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

Давлат бюджети, маҳаллий бюджет маблағлари

2025 йил август

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3. Спорт тиббиёти ва реабилитация хоналарида футболчиларда ўткир, сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва даволашни ташкил этиш.

2025 йилдан бошлаб доимий

9.

Ҳудудий футбол академиялари футболчиларини овқатлантириш меъёрларини қайта кўриб чиқиш.

1. Суткалик озиқ-овқат нормаси ишлаб чиқиш бўйича манфаатдор идоралар ва ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

Бунда, ишчи гуруҳ раҳбари сифатида тажрибали диетологни жалб этиш.

2. Футбол академиялари футболчилари учун халқаро ва миллий овқатланишнинг амалдаги меъёрларига мувофиқ суткалик озиқ-овқат нормасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

-

2024 йил август

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

10.

Етакчи хорижий футбол академиялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш.

1. Аргентина, Россия, Франция, Марокаш, Венгрия, Қатар, Япония, Англия, Испания, ва бошқа давлатларнинг футбол академиялари билан ҳамкорлик меморандумларини тузиш.

2. Доимий асосда ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш.

-

2024 йилдан бошлаб доимий

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

11.

Ҳудудий футбол академияларида спорт клубларини ташкил қилиш.

Футбол академияларининг битирув футболчиларини спорт клуб аъзосига айлантириш, улардан 1-лига жамоасини ташкил этиш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

2024 йил апрель

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги