ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ БИРГАЛИКДАГИ ФАОЛИЯТДА ИШТИРОКИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 23 ноябрда 1427-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 15 июлдаги 17/3-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3317, 10.08.2021 й.) асосан 2021 йил 11 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. «Тижорат банкларининг биргаликдаги фаолиятда иштирокининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида низом» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.
3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари М.Р. Жумагалдиев зиммасига юклатилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 6 ноябрь,
24/11-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 47-сон, 490-модда)