10.12.2025 йилдаги 779-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, замонавий савдо ва сервис хизматлари кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш ҳамда инфратузилмани кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «йўл харитаси») 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти ҳокимлиги масъул вазирликлар ва идоралар ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда бир ой муддатда «йўл харитаси»да кўзда тутилган лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичлари, шу жумладан, лойиҳаларни фойдаланишга топшириш муддатлари кўрсатилган тармоқ жадвалларининг ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиззах вилояти ҳокимлигининг Шароф Рашидов тумани «Янгиобод» МФЙ ҳудудида 1979 — 1981 йилларда қурилган 4 та икки қаватли 48 хонадонли уй ўрнида реновация дастури доирасида 4 та етти қаватли 168 хонадонли турар жой, шу жумладан, биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш юзасидан таклифи 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда реновация асосида кўп квартирали турар жойларни барпо этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 21 февралдаги ПФ-26-сон Фармони талабларига қатъий риоя этилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиззах вилояти ҳокимлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янги Ўзбекистон» массивини кенгайтириш мақсадида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш шарти билан «Раваллиқ» МФЙ ҳудудида кўп квартирали турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кўрпасой» ва «Тинчлик» МФЙлари ҳудудларидаги тоғ ён бағриларида эко ва зиёрат туризмини ривожлантиришни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва тиббиёт туризмини ривожлантириш мақсадида салоҳиятли инвесторни жалб қилган ҳолда «Туризм ва тиббиёт университети» кўп тармоқли нодавлат олий таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янгиобод» МФЙ Пахтакор кўчаси йўл қисмида аҳоли учун сайилгоҳ барпо этиш ҳамда 4Р-34 Жиззах-Зомин автомобиль йўлининг «Нонисангил» МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида 24/7 режимда ишлайдиган савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш орқали хизмат ва сервис соҳасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кўрпасой» МФЙ ҳудудидаги Парпиота маданий мерос объектини реконструкция қилиш орқали туристлар учун жозибадор ҳолга келтириб, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда «Раваллиқ» МФЙ ҳудудида 17 та етти қаватли, 16 та тўққиз қаватли турар жой, 300 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 1 200 ўринли мактаб, 100 ўринли тиббиёт клиникаси учун бинолар, истироҳат боги ҳамда стадион қуриш учун Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги захирасидаги 40 гектар ташландиқ ер майдонини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига ўзгартириш юзасидан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги бир ой муддатда «Кўрпасой» МФЙ Танги қишлоғи 3-айланма 2, 3, 4, 5, 6, 1, 13, 14, 15, 17, 23, 24, 25, 26-контурларидаги 32 гектар ва Тинчлик МФЙ Увопсой қишлоғи 2-айланма 23, 24, 25-контурлардаги 3 гектар тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлмаган тоғ ён бағриларидаги ўрмон фондига тегишли бўш турган жами 35 гектар ер майдони (кейинги ўринларда — ер майдони) туман ҳокимлиги захирасига қайтарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер майдони Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги захирасига қайтарилгандан сўнг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига ўзгартириш юзасидан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм қўмитаси билан биргаликда тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш ҳисобидан ер майдонида унинг тоифаси ўзгаргандан сўнг 150 ўринли сиҳатгоҳ, 20 та уй-меҳмонхонаси, 145 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари қурилишида эко ва зиёрат туризми бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқсин ҳамда салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 27 майдаги ПҚ-193-сон қарорига мувофиқ Савдо-саноат палатаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон мебель ва ёғочсозлик саноати корхоналари уюшмаси билан биргаликда Шароф Рашидов тумани Яхтанлик МФЙдаги Ўзбекистон кўчасини мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жиззах вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда «йўл харитаси»да белгиланган вазифалар сўзсиз, сифатли ва натижадор бажарилишини, шунингдек, инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини ҳамда янги иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилиши бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини танқидий муҳокама қилиб, натижаси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Жиззах вилояти ҳокими У. Мустафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 10 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
779-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 779-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш ҳамда инфратузилмани кенгайтириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Янгиобод МФЙ ҳудудида 1979 — 1981 йилларда қурилган 4 та икки қаватли 48 хонадонли уй бўйича реновация дастурини амалга ошириш.

Натижада 42 млрд сўмлик 4 та етти қаватли 168 хонадонли замонавий турар жой ҳамда уларнинг биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади, уй-жойга муҳтож аҳолига қўшимча 120 та янги хонадон, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, яшил ҳудуд барпо этилади, 160 та янги иш ўрни яратилади

1. Реновация дастурини амалга ошириш учун қонунчиликка мувофиқ барча мулкдорлар билан келишувга эришиш.

2. Мулкдорлар билан келишувга эришилганидан сўнг реновация дастурини амалга ошириш юзасидан танлов ўтказиш тўғрисида эълон бериш.

3. Танлов натижалари бўйича берилган энг яхши таклиф асосида инвестиция шартномасини тузиш.

4. Талабгор билан реновация дастурининг ТИАсини ишлаб чиқиш.

5. Қурилиш ишларини амалга ошириш ва фойдаланиш бўйича режа-графикни ишлаб чиқиш ва унинг доирасида қурилган объектларни фойдаланишга қабул қилиш.

2025 — 2027 йиллар давомида

Жиззах вилояти ҳокимлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги

2.

Раваллиқ МФЙ ҳудудида кўп квартирали турар жой ва ижтимоий объектларни қуриш.

Натижада 410 млрд сўм тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш орқали 40 гектар ер майдонида 17 та етти қаватли ва 16 та тўққиз қаватли турар жой, 300 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 1200 ўринли мактаб, 100 қатновли поликлиника, истироҳат боги ва стадион қурилади.

1. Раваллиқ МФЙ ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги 40 гектар бўз ер майдонини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига ўзгартириш Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш.

Икки ой муддатда

Жиззах вилояти ҳокимлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги

2. Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш.

3. Мазкур ер майдонларини кўп квартирали турар жой ва ижтимоий объектларни қуриш шарти билан электрон онлайн-аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш.

4. Қурилиш ишларини амалга ошириш ва битгандан сўнг қабул қилинишини таъминлаш.

2025 — 2027 йиллар давомида

3.

Кўрпасой ва Тинчлик МФЙлари ҳудудларининг тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлмаган тоғ ён бағриларида сиҳатгоҳ, уй-меҳмонхоналари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари қуриш.

Натижада маҳаллада 10,8 млрд сўм қийматидаги 150 ўринли сиҳатгоҳ барпо этилади, 20 та уй-меҳмонхонаси, 145 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари ташкил қилинади, 260 та янги иш ўрни яратилади.

1. Ўрмон фондига тегишли Кўрпасой МФЙ Танги қишлоғи ҳудудидаги 3 гектар ҳамда Тинчлик МФЙ Увопсой қишлоғи ҳудудидаги 32 гектар, жами 35 гектар бўш турган ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш.

Бир ой муддатда

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

2. Ушбу ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилгандан сўнг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига ўзгартириш Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш.

Икки ой муддатда

Жиззах вилояти ҳокимлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3. Ер майдонларининг лотларга бўлган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига реализация қилинишини ташкиллаштириш.

4. Инвесторлар томонидан режа-графикка асосан лойиҳани ишга тушириш.

2025 — 2027 йиллар давомида

Туризм қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги

4.

Вилоятда таълим, тиббиёт ва туризмни ривожлантириш мақсадида ташаббускор томонидан кўп тармоқли нодавлат олий таълим ташкилоти (кейинги ўринларда НОТТ) фаолиятини ташкил этиш.

Натижада 2025-2026 ўқув йилида 2 минг нафар, 2026-2027 ўқув йилида 7 минг нафар талаба қабул қилинади, 1,5 млн АҚШ доллари инвестиция киритилади, савдо ва хизмат кўрсатиш тушумлари ҳамда аҳоли даромадлари ошади. Туманда 70 та янги иш ўрни яратилади, бюджетга йилига 1,5 млрд сўм тушади.

1. Ташаббускорнинг мурожаатига асосан НОТТ фаолиятини ташкил этиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда лицензия бериш ҳамда услубий жиҳатдан кўмаклашиш.

Бир ой муддатда

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. НОТТ фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида, истисно тариқасида, «Хизматлар ипотекаси» хизмати орқали бинолар сотиб олинишида ҳамда кредитлар ажратилишида амалий ёрдам бериш.

2025 йил якунига қадар

Жиззах вилояти ҳокимлиги,

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

3. Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан махсус Давлат аккредитациясидан ўтказилиши бўйича тавсиялар бериб бориш.

2025 йил якунига қадар

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги,

Ташаббускор

4. Объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёнини якунлаш.

2025 йил якунига қадар

5.

Яхтанлик МФЙ Ўзбекистон кўчасини тўлиқ мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш.

Натижада ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 34 та мебелсозлик, 43 та ёғочсозлик лойиҳаси амалга оширилади, 144 та янги иш ўрни яратилади, бюджетга йилига қўшимча 554 млн сўм солиқ ундирилади.

1. Мебелчилик ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирган 77 та ташаббускорга ҳоким ёрдамчилари томонидан лойиҳаларнинг бизнес-режаларини ишлаб чиқиш.

2. Ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра ташаббускорларни мебелчилик ва ёғочсозликни ташкил этишга асбоб-ускуналар ва хомашё сотиб олиш учун «Савдога кўмаклашиш компанияси» АЖ томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш.

2025 — 2027 йиллар давомида

Савдо-саноат палатаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Жиззах вилояти ҳокимлиги,

Ўзбекистон мебель ва ёғочсозлик саноати корхоналари уюшмаси,

«Савдога кўмаклашиш компанияси» АЖ,

Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги

6.

Янгиобод ҳамда Нонисангил МФЙлар ҳудудларида хизмат ва сервис соҳаларини ривожлантириш.

Натижада Янгиобод МФЙ Пахтакор кўчасининг 500 метр йўл қисмида аҳоли учун сайргоҳ барпо этилади, 4Р-34 Жиззах-Зомин автомобиль йўлининг Нонисангил МФЙ ҳудудидан ўтувчи 2 500 метрли қисмида 24/7 режимда ишлайдиган савдо ва умумий овқатланиш объектлари қурилади, 45 та янги объект барпо этилади, 90 та янги иш ўрни яратилади

1. Янгиобод МФЙ Пахтакор кўчасининг 500 метр йўл қисмида аҳоли учун сайилгоҳ барпо этиш ҳамда 4Р-34 Жиззах-Зомин автомобиль йўлининг Нонисангил МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида 24/7 режимда ишлайдиган савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш.

2. Мазкур ҳудудларда савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш чораларини кўриш.

3. Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун барча зарур рухсатномаларни «ягона дарча» тамойили асосида расмийлаштириб бериш.

4. Қурилиш ишларини амалга ошириш.

2025 — 2027 йиллар давомида

Жиззах вилояти ҳокимлиги,

Кадастр агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги

7.

Кўрпасой МФЙ ҳудудидаги Парпиота маданий мерос объектини реконструкция қилиш.

1. Маданий мерос жамғармаси маблағлари ҳисобидан Парпиота маданий мерос объектининг ТИАсини ишлаб чиқиш ва реконструкция қилиш.

2025 — 2027 йиллар давомида

Маданий мерос агентлиги,

Жиззах вилояти ҳокимлиги,

Ш. Рашидов тумани ҳокимлиги

Натижада туристлар учун жозибадорлик янада ошиб, зиёратгоҳга йилига 10 минг нафардан ортиқ маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг ташрифи амалга оширилади.

2. Пудратчи ташкилотларни аниқлаш бўйича тендер ўтказиш.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 779-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани Янгиобод МФЙ ҳудудида амалга ошириладиган реновация дастури доирасида объектларни барпо этиш ҳудудлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Манзили

Фаолияти

Майдони

(га)

Бино ва иншоот майдони

(кв)

х

Жами:

х

0,3688

2 682

1.

Янгиобод МФЙ ҳудудида

4 та етти қаватли 168 хонадонли турар жой, шу жумладан, биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этиш (1979 — 1981 йилларда қурилган 4 та икки қаватли уй ўрнида)

0,0922

670,5

2.

0,0922

670,5

3.

0,0922

670,5

4.

0,0922

670,5

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мазкур ҳудуддаги мулкдорлар, Жиззах вилояти ҳокимлиги, туман ҳокимлиги, Кадастр агентлигининг Шароф Рашидов тумани ҳудудий бўлинмаси ва (ёки) Жиззах вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси таклифларига асосан Жиззах вилояти ҳокимининг қарорига мувофиқ ҳудудлар ушбу манзилли рўйхатдан чиқарилиши ёки лойиҳалар ва (ёки) ҳудудлар бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 09/25/779/1146)