Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг
Қарори
Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказларига фуқароларни қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 1 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3371-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон «Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 4 июндаги 19-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 2 июндаги 5-Қ/Қ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 2 июндаги 11-2022-сон, Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 2 июндаги 2-сон, Транспорт вазирлигининг 2022 йил 3 июндаги 06-сон қарори (рўйхат рақами 3371, 2022 йил 13 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й. 10/22/3371/0519-сон) билан тасдиқланган Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказларига фуқароларни қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири Ш. ХАЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 19 ноябрь,
40-сон
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 ноябрь,
170-сон
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 ноябрь,
14-сон
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 ноябрь,
23-2025/Қ-сон
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 ноябрь,
62-қ/қ-сон
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025 йил 19 ноябрдаги 40-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 11 ноябрдаги 23-2025/Қ-сон, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 10 ноябрдаги 62-қ/қ-сон, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 17 ноябрдаги 170-сон ва Транспорт вазирлигининг 2025 йил 11 ноябрдаги 14-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказларига фуқароларни қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-банднинг биринчи хатбошисидан «доимий» деган сўз чиқариб ташлансин.
2. 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «профессионал таълим муассасасининг (бундан буён матнда профессионал таълим муассасаси деб юритилади)» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотининг (бундан буён матнда касбий таълим ташкилоти деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 9-банднинг биринчи хатбошиси, 14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 28-банд, 29-банднинг биринчи хатбошиси, 38 ва 51-бандлардаги «профессионал таълим муассасаси» деган сўзлар «касбий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 12-банднинг биринчи хатбошисидаги «профессионал таълим муассасасига» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 16-банднинг иккинчи хатбошиси, 27-банд ҳамда 41-банднинг учинчи хатбошисидаги «профессионал таълим муассасасининг» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 35-банднинг биринчи хатбошисидаги «олий таълим муассасаларининг» деган сўзлар «олий таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. Илованинг матнидаги «профессионал таълим муассасаси» ва «доимий турар жойи» деган сўзлар тегишли равишда «касбий таълим ташкилоти» ва «яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 10/25/3371-2/1124-сон)