01.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3717
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг буйруғи, 01.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3717
Кучга кириш санаси
01.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 1 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3717]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Б. ЮЛДАШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 14 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири А. ШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 10 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 2025 йил 14 ноябрдаги 3-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНДИКАТОРЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мезон

Индикатор

1-боб. Ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналиши

1.

Таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий тузилма ва унинг самарали ишлаш механизмларининг мавжудлиги

Таълим дастурини амалга ошириш учун масъул бўлган таркибий тузилмани (кафедрани, бўлимни) (бундан буён матнда таркибий тузилма деб юритилади) ташкил этиш ҳамда уни моддий-техник база ва молиявий ресурслар билан таъминлаш бўйича аниқ режалар мавжуд*

Таркибий тузилманинг ваколатлари, вазифалари ва функциялари таълим дастурини самарали амалга оширишга йўналтирилган ва таълим дастури доирасида белгиланган мақсадларга уйғун тарзда аниқ белгиланган

Таркибий тузилма томонидан таълим дастурини меҳнат бозори талабларига ва технологик ўзгаришларга мувофиқ такомиллаштириш механизмлари мавжуд

Таълим дастурини самарали амалга ошириши учун таркибий тузилма моддий-техник база, молиявий ва инсон ресурслари билан таъминланиб борилади ҳамда таркибий тузилманинг иш режалари мавжуд**

Таркибий тузилма томонидан таълим дастурининг меҳнат бозори талабларига мувофиқлиги ва натижадорлиги кўриб чиқилиб, таҳлилий маълумотлар тайёрлаб борилади**

Тайёрланган таҳлилий маълумотлар асосида таркибий тузилма томонидан чора-тадбирлар режаси тизимли равишда ишлаб чиқилади, амалга оширилади ҳамда ижроси назорат қилинади**

2.

Таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича 3 йиллик истиқболли режанинг (бундан буён матнда истиқболли режа деб юритилади) мавжудлиги

Истиқболли режа ишлаб чиқилган ва касбий таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси) билан мос

Истиқболли режада таълим дастурини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, инфратузилма, ахборот технологиялари, инсон ресурслари, молиявий манбалар ва иш берувчилар билан ҳамкорлик масалалари акс эттирилган ҳамда ушбу режадаги вазифаларни бажариш муддатлари ва масъул ижрочилар аниқ кўрсатилган

Истиқболли режада белгиланган вазифаларни амалга оширишга таъсир қилувчи хавф таҳлили мавжуд ҳамда ушбу хавфларни бартараф этиш бўйича муқобил чоралар белгиланган

Истиқболли режада белгиланган вазифаларнинг бажарилишини мониторинг ва таҳлил механизмлари ишлаб чиқилиб, мониторинг ва таҳлил натижаларида аниқланган камчиликларни тузатиш чоралари кўриб борилади**

3.

Таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш механизмининг мавжудлиги ҳамда бу жараёнларда манфаатдор томонларнинг иштироки таъминлангани

Таълим дастурини мониторинг ва таҳлил қилиш бўйича сифатни ички таъминлаш бўлинмаси ташкил этилган ёки масъул ходим(лар) ажратилган

Таълим дастурини ички баҳолаш тартиби ишлаб чиқилган ҳамда педагогик (методик) кенгаш ва иш берувчилар муҳокамасидан ўтказилган ҳолда тасдиқланган

Педагоглар, иш берувчилар, ўқувчилар, шунингдек ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазалари асосида таълим дастури мунтазам такомиллаштирилади ҳамда сифатни ички таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси шакллантириб борилади**

Таълим дастурини такомиллаштириш ва сифатни ички таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан мониторинг ва таҳлил ишлари амалга оширилиб, таълим дастури такомиллаштирилиб борилади**

Таълим дастурини такомиллаштириш ҳақидаги маълумотлар касбий таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларида очиқ эълон қилиб борилади**

4.

Меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари ҳамда илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларини аниқлаш бўйича мониторинг тизимининг мавжудлиги

Меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари, шунингдек илмий-тадқиқот тенденцияларини ўрганиш учун мониторинг ўтказиш режаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган

Мониторинг жараёнида педагоглар, иш берувчилар ва соҳа мутахассисларининг иштироки таъминланиб, меҳнат бозори ва таълим соҳасига оид маълумотлар мунтазам йиғилади, таҳлил қилинади ва баҳоланади**

Мониторинг натижалари асосида таълим дастурини такомиллаштириш учун зарур бўлган муаммо ва камчиликлар аниқланади ҳамда таълим дастуридаги фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотларига (мавзу(лар)ига ва мазмунига) тегишли ўзгартиришлар киритиб борилади**

Илмий-тадқиқот йўналишларидаги янгиликлар ва меҳнат бозори талаблари асосида доимий янгиланувчи маълумотлар базаси яратиб борилади**

Меҳнат бозори ва таълим соҳасига оид маълумотлар педагоглар, иш берувчилар, ўқувчилар, ота-оналар ва соҳа мутахассислари учун очиқ тарзда эълон қилиб борилади**

5.

Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқувчилар ўртасида сўровномалар ўтказилгани ва унинг натижалари асосида таълим дастурларининг такомиллаштирилгани

Амалдаги таълим дастурини баҳолаш ва такомиллаштириш бўйича сўровнома, интервью ва фокус-гуруҳлар (бундан буён матнда сўровнома деб юритилади), уларнинг мавзулари, саволлар (масалалар) рўйхати, сўровномани ўтказиш муддатлари ҳамда масъул ижрочилар белгилаб борилади**

Ўтказиладиган сўровномалар тўғрисида ўқувчилар мунтазам хабардор қилинади ҳамда тизимли равишда уларнинг иштирокини таъминлаш чоралари кўрилади**

Сўровнома жараёнлари очиқлик, тенглик ва холислик тамойиллари асосида ташкил этилади**

Ўтказилган сўровнома натижалари масъул ижрочилар томонидан таҳлил қилиниб, ўқувчиларнинг таълим дастурини такомиллаштиришга оид таклиф ва фикр-мулоҳазалари мунтазам йиғилади**

Сўровнома натижалари бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрланиб, педагогик (методик) кенгашга тақдим этиб борилади**

Тайёрланган таҳлилий ҳисобот асосида таълим дастурини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тизимли равишда ишлаб чиқилади ва таълим дастурига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади**

Сўровнома натижалари ва улар асосида амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар касбий таълим ташкилотининг веб-сайти ва (ёки) ижтимоий тармоқларида очиқ эълон қилиб борилади**

2-боб. Таълим дастурлари йўналиши

6.

Манфаатдор томонлар иштирокида таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани. Бунда таълим дастурининг мақсади, натижаларининг белгилангани, меҳнат бозори, давлат таълим стандарти (бундан буён матнда ДТС деб юритилади) ва миллий малакалар рамкаси (бундан буён матнда ММР деб юритилади) талабларига мувофиқлиги

Таълим дастурини ишлаб чиқиш тартиби мавжуд, шу жумладан таълим дастурининг мақсади, компетенциялари ҳамда кутилган ўқув натижалари белгиланган ҳамда таълим дастурини ишлаб чиқиш бўйича педагоглар, соҳа мутахассислари ва иш берувчилардан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилган*

Таълим дастурининг мазмуни ДТС, ММР, касбий стандарт(лар) (ёки малака талаблари) ҳамда меҳнат бозори талабларига мослиги бўйича таҳлил қилинган

Таҳлил натижалари асосида таълим дастурининг кутилган ўқув натижалари ва мақсадлари аниқлаштирилган, камчиликлар юзасидан хулосалар тайёрланган

Таълим дастури иш берувчилар ва педагоглар иштирокида муҳокама қилинган ҳамда уларнинг таклиф ва тавсиялари асосида таълим дастурига ўзгартиришлар киритилган

Таълим дастури ДТС, ММР ва касбий стандарт(лар)га (ёки малака талаблари) мувофиқ таълим дастури якунида бериладиган квалификация(лар) аниқ белгиланган ҳолда ишлаб чиқилган ва иш берувчилар билан келишилган ҳолда тасдиқланган

7.

Таълим дастурининг мазмуни ва структураси назария ҳамда амалиёт билан мутаносиб равишда уйғунлаштирилгани

Таълим дастурида белгиланган кутилган ўқув натижалари ва компетенцияларни шакллантириш учун зарур бўлган назарий ва амалий қисмлар белгиланган

Таълим дастурида назария ва амалиёт учун ажратилган кредитлар (соатлар) ДТС ҳамда ММРдаги малака даражасига мос

Касб (мутахассислик) хусусиятидан келиб чиққан ҳолда таълим дастурида амалиёт машғулотлари (ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ҳамда лаборатория машғулотлари) назарда тутилган ва зарур кредитлар (соатлар) ажратилган

Назарий ва амалий фанлар (модуллар) ўртасидаги боғлиқликни таъминлаш учун иш берувчи корхоналар ва амалиёт базалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган

Таълим дастурини баҳолаш натижаларига мувофиқ назарий фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотлари такомиллаштириб борилади ҳамда тизимли равишда кредитлар (соатлар) қайта кўриб чиқилади**

8.

Таълим дастурининг давомийлиги, фанларнинг узвийлиги ва узлуксизлиги таъминлангани

Таълим дастурининг давомийлиги (умумий кредитлар (соатлар), ўқиш муддати) ушбу дастурнинг мақсадлари ва кутилган ўқув натижаларига мувофиқ равишда белгиланган*

Ўқув режадаги фанларнинг (модулларнинг) кетма-кетлиги ва узлуксиз таълим тизимига (бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим даражалари ҳамда олий таълим) мувофиқлиги таъминланган

Фанларнинг (модулларнинг) ўқув юкламалари ҳамда назарий ва амалий машғулотларнинг кетма-кетлиги давомийлик, узлуксизлик ва кутилган ўқув натижалари талабларига мос равишда ишлаб чиқилган

Фанлардаги (модуллардаги) назарий ва амалий машғулотлар ўртасида ўзаро интеграция таъминланган

Таълим дастурини қайта кўриб чиқиш жараёнида фанлардаги (модуллардаги) назарий ва амалий машғулотларнинг ўзаро узвийлиги ва узлуксизлиги доимий таҳлил қилинади ҳамда такомиллаштирилади**

9.

Амалдаги таълим дастурларининг тизимли равишда мониторинги юритилгани ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилгани

Таълим дастурининг самарадорлигини баҳолаш тартиби ва мезонлари ишлаб чиқилган**

Таълим дастури бўйича тизимли мониторинг ва таҳлил жараёнлари амалга ошириб борилади**

Мониторинг жараёнида иш берувчилар, ўқувчилар, ота-оналар, битирувчилар ҳамда соҳа мутахассисларининг иштироки тизимли равишда йўлга қўйилади**

Мониторинг натижалари таҳлил қилиниб, таълим дастурининг самарадорлиги ва кутилган ўқув натижаларига мослиги баҳолаб борилади ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси шакллантириб борилади**

Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижроси таҳлил қилиниб, таълим дастуридаги фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотларининг мазмуни ҳамда баҳолаш тартиби ва мезонларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади**

3-боб. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва кутилган ўқув натижаларини баҳолаш йўналиши

10.

Ишчи ўқув режа ва дастурларининг белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилгани

Ишчи ўқув режа ва фан (модул), амалиёт дастурлари намунавий ўқув режа ва дастурлар асосида ишлаб чиқилган

ДТС талабларига мувофиқ ишчи ўқув режа ва дастурлар ҳудудлардаги иш берувчилар томонидан берилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган*

Ишчи ўқув режадаги ўқув юкламаларида назарий ва амалий қисмлар, шунингдек ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ўртасида мутаносиблик таъминланган

Ишчи ўқув режа ва дастурлар меҳнат бозори, соҳа ва мавсумийлик талабларига мувофиқлаштирилган

11.

Ўқув жараёнининг таълим дастурида белгиланган кутилган ўқув натижаларига эришишга йўналтирилгани

Ўқув жараёни иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда меҳнат бозоридаги замонавий эҳтиёжлар ва соҳанинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда режалаштирилган

Ишчи ўқув режа бўйича ўқув машғулотлари жадвали ўқув жараёни графигига мувофиқ ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган**

Ишчи ўқув режа бўйича ўқув жараёнини ташкил этишда фанлар (модуллар), ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларининг ўзаро узвийлиги ва узлуксизлиги таъминланган**

Ўқув жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган ўқув-услубий ресурслар ва ахборот-коммуникация технологияларидан (бундан буён матнда АКТ деб юритилади) фойдаланиб борилади**

Таълим дастури бўйича амалиёт базалари мавжуд*

Касбий таълим ташкилоти томонидан таълим дастурининг кутилган ўқув натижаларига эришиш таъминлаб борилади ҳамда кутилган ўқув натижаларига эришиш даражаси таҳлил қилиб борилади**

12.

Ўқув жараёнининг доимий баҳолаб борилиши ва такомиллаштиришга қаратилгани

Ўқув жараёнини баҳолаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш тартиби ишлаб чиқилган

Ўқув жараёнини баҳолаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш тартибида белгиланган даврийликда (ойлик, семестр, йиллик) ўқув жараёнини баҳолаш ва таҳлил қилиш амалга оширилади**

Ўқув жараёнини баҳолаш жараёнига иш берувчилар, ўқувчилар, битирувчилар, педагоглар ва соҳа мутахассислар мунтазам жалб этилади, уларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ҳужжатлаштирилган ҳолда таҳлил қилиб борилади**

Баҳолаш натижалари бўйича аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тизимли равишда ишлаб чиқилади, ижро мониторинги юритилади ҳамда ўқув жараёнини баҳолаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш тартибида белгиланган даврийликда (ойлик, семестр, йиллик) ўқув жараёни такомиллаштириб борилади**

13.

Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнида илғор педагогик технологияларнинг қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани

Таълим дастурида белгиланган ўқитиш усуллари, педагогик технологиялар, фанлар (модуллар) ва амалий машғулотлар мазмуни кутилган ўқув натижаларига эришишни таъминлашга йўналтирилган ҳолда илғор педагогик ва инновацион таълим технологиялари доимий равишда қўлланилади**

Ўқитиш усуллари, педагогик технологияларнинг қамрови, жорий этиш тенденцияси ва мураккаблик даражаси таълим дастурининг даражаси, таълим шакли ва ўқувчиларнинг эҳтиёжларига мос равишда белгиланган**

Илғор ўқитиш усуллари ва педагогик технологиялар қўллашнинг самарадорлиги бўйича мониторинг ва таҳлил олиб борилади, мониторинг ва таҳлил натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида педагогларнинг касбий салоҳияти ошириб борилади**

Мониторинг, таҳлил ва педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш натижалари асосида педагогик технологиялар доимий равишда янгиланади ҳамда такомиллаштирилади**

Илғор педагогик технологиялар қўлланилиши ва уларнинг самарадорлиги бўйича йиллик таҳлилий ҳисобот тайёрланади ва педагогик (методик) кенгаш томонидан кўриб чиқилади**

14.

Таълим дастури доирасида ўқувчилар билимининг шаффоф ва холис баҳоланиши, баҳолаш жараёнларининг ўқув натижаларига мувофиқлиги

Таълим дастури доирасида ўқувчиларининг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолаш жараёнлари бўйича тартиб, қоидалар, мезонлар ва усуллар (бундан буён матнда баҳолаш тартиби деб юритилади) ишлаб чиқилган

Баҳолаш тартиби ўқув жараёни бошланишидан олдин ўқувчиларга маълум қилиб борилади**

Баҳолаш жараёнларига педагоглар ва иш берувчи ташкилотлар мутахассислари, шунингдек кузатувчи сифатида ота-оналар, битирувчилар ва (ёки) жамоатчилик вакиллари жалб этиб борилади**

Таълим дастури доирасида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини баҳолаш жараёнида холислик, шаффофлик ва академик ҳалоллик таъминланган**

Баҳолаш натижалари рақамли платформалар, ўқувчиларнинг амалиёт кундалиги, якуний давлат аттестация комиссиясининг баҳолаш баённомаларида тизимли равишда акс эттирилади, юритилади ҳамда сақланади**

Баҳолаш жараёнининг таълим дастурига мослиги тизимли ва мунтазам мониторинг қилинади, таҳлил юритилади ҳамда мониторинг ва таҳлил натижалари ўқувчилар ва ота-оналарга тақдим этилади**

15.

Ўқувчиларнинг баҳолаш натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини олиш имконияти мавжудлиги

Ўқувчиларнинг баҳолаш натижалари юзасидан таклифлари, фикр-мулоҳазалари ва шикоятларини йиғиш, кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш бўйича тартиб ишлаб чиқилган ҳамда масъул ижрочилар белгиланган

Ишлаб чиқилган тартибда шикоят бериш шакллари, муддатлари, уларни кўриб чиқиш тартиби ва қарор қабул қилиш механизми аниқ белгиланган

Таклифлар, фикр-мулоҳазалар ва шикоятлар ўқувчилар учун қулай шароитларда ва уларнинг эҳтиёжларига мос шакллар орқали қабул қилинади ҳамда уларни кўриб чиқиш жараёни очиқлик, ҳисобдорлик, шаффофлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик тамойилларига асосан амалга оширилади**

Баҳолаш жараёни ва натижалари бўйича ўқувчиларнинг шикоятлари касбий таълим ташкилотининг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тизимли равишда таҳлил қилинади**

Таҳлил натижалари бўйича ҳисоботлар мунтазам тайёрланади ва баҳолаш жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади, шунингдек баҳолаш тартиби ва мезонларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади**

4-боб. Ўқувчилар фаолияти йўналиши

16.

Таълим дастури бўйича қабул талаблари аниқ белгилангани, ўқишга қабул қилиш шаффоф тарзда йўлга қўйилгани

Таълим дастури бўйича ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланган ва ҳужжатлаштирилган бўлиб, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қабул жараёни билан боғлиқ маълумотларнинг очиқлиги таъминланган**

Таълим дастури бўйича қабул талабларини белгилашда ҳудуднинг меҳнат бозори, (мактаб) битирувчилар ва тегишли ҳудуддаги ишсизлар ҳақида маълумотлар мавжуд

Қабул ва апелляция комиссиялари таркиби тасдиқланган, қабул жараёнида шаффофликни таъминловчи воситалар қўлланилган ва махсус хоналар ташкил этилган (онлайн рўйхатдан ўтиш, очиқ танлов комиссиялари ва бошқалар)

Қабул жараёнида адолат ва тенглик тамойиллари таъминланади, қабул қилинган абитуриентлар рўйхатлари очиқ ҳамда жамоатчиликка маълум қилиб борилади**

Қабул жараёнига оид ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш механизми мавжуд

17.

Қабул параметрларининг таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мос келиши

Таълим дастури бўйича қабул параметр(лар)и касбий таълим ташкилотининг инфратузилмаси, молиявий имкониятлари, аудитория, лаборатория, амалиёт базалари ва ДТСларга мос равишда белгиланган

Таълим дастури бўйича қабул параметр(лар)и тегишли ҳудуднинг меҳнат бозори, касбий таълим ташкилотининг стратегик режаси (миссияси, стратегияси), педагогларнинг сони ва таркиби, уларнинг иш (ўқув) юкламаси билан уйғунлаштирилган

Таълим дастури бўйича қабул параметр(лар)ининг бажарилиш ҳолати бўйича ҳар йили таҳлиллар амалга оширилади, таҳлил натижалари асосида қабул параметрларига зарур ўзгартиришлар киритиб борилади**

18.

Ўқувчилар ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш (қолдириш), ўқишдан четлаштириш ва ўқишни қайта тиклаш (бундан буён матнда ўқувчилар ҳаракати деб юритилади) тартибининг белгилангани

Ўқувчилар ҳаракати касбий таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади ҳамда ўқувчилар ҳаракатини амалга ошириш бўйича масъул комиссия (ёки ишчи гуруҳ) ташкил этилган**

Ўқувчилар ҳаракати бўйича буйруқлар, комиссия баённомалари ва бошқа тегишли ҳужжатлар асосли, адолатли ва шаффоф тарзда қабул қилинган ҳолда тўғри расмийлаштирилади ҳамда уларнинг ҳисоботи ва мониторинги мунтазам юритилади**

Ўқувчилар ҳаракати бўйича ўқувчиларнинг ҳуқуқлари таъминланади ҳамда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари жараёнлар тўғрисида хабардор қилинади, барча ўзгаришлар таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларида (EMIS PT) ўз вақтида ва тўлиқ акс эттирилади**

Ўқувчилар ҳаракати бўйича шикоят бериш учун очиқ ва қулай тизим яратилган ва шикоятларни кўриб чиқилиши тартиби белгиланган**

19.

Норасмий ва орттирилган кўникма ва малакаларни тан олиш тартибининг белгилангани

Норасмий ва орттирилган (информал) кўникма ҳамда малакаларни тан олиш йўлга қўйилган

Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари билан ҳамкорликда норасмий ва орттирилган (информал) кўникма ҳамда малакаларни тан олиш бўйича ҳамкорлик ишлари ташкил этилган

Норасмий ва орттирилган (информал) кўникма ҳамда малакаларни баҳолаш жараёнида касбий таълим ташкилотининг педагоглари иштирокини таъминлаш чоралари кўрилган

Талабгорнинг норасмий ва орттирилган (информал) кўникмалари ҳамда малакаларини тан олишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик чоралари кўрилган

20.

Ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга маслаҳат бериш механизмларининг мавжудлиги

Таълим дастури бўйича ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан академик, психологик, ижтимоий ва касбий йўналиш бўйича маслаҳат бериш тизими режалаштирилган

Ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат хизматлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ (веб-сайт, буклетлар, стендлар ва бошқалар орқали) ёритилган

Ўқувчилар ўқишга қабул қилинганидан сўнг уларни ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режалари, таълим-тарбия муҳити ва таълим дастури билан таништиришга қаратилган тадбирлар тизимли ташкил этилади**

Касбий таълим ташкилотининг карера маркази томонидан маслаҳатлар, битирувчилар бандлиги ва ишга жойлашиш бўйича доимий равишда методик ва ахборот кўмаги кўрсатилади**

Ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат хизматларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар тизимли равишда йиғилади, таҳлил қилинади, хизматлардан қониқиш даражаси ўрганилади ҳамда маслаҳат тизими самарадорлиги такомиллаштирилади**

5-боб. Инсон ресурслари йўналиши

21.

Таълим дастури учун белгиланган меъёрларга мувофиқ педагог кадрлар, шунингдек, бошқарув ва ўқув-ёрдамчи ходимлар мавжудлиги ҳамда уларнинг сифат таркиби, малакаси ва мутахассислиги белгиланган талабларга мослиги

Бошқарув ходимларининг таълим соҳасида иш тажрибаси ва стратегик режаси мавжуд

Бошқарув ходимларининг белгиланган муддатда малака ошириш курсларида иштироки ташкиллаштирилиб, тегишли сертификатларга эга бўлиши таъминлаб борилади**

Педагог кадрларнинг сони улар дарс бераётган фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотларига мос равишда таъминланган

Ўқув-ёрдамчи ходимлар сонини таълим дастурини самарали ташкил этиш учун мос даражада таъминлаш чоралари кўрилган

Таълим дастури бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж (бўш иш ўринлари) тўғрисида олий таълим ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига чиқарилган мурожаатлар мавжуд**

22.

Амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлангани

Амалдаги таълим дастури бўйича фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотлари педагоглар билан таъминланган ҳамда ушбу педагогларнинг дипломи (сертификати), малака тоифаси ва соҳавий тажрибаси таълим йўналишига мос келади**

Таълим дастури бўйича олий маълумотли ўқитувчилар ва амалий кўникмага эга бўлган ишлаб чиқариш таълим усталари мавжуд**

Таълим дастурига мувофиқ педагог кадрларнинг сони ўқув юкламаси асосида шакллантирилган**

Таълим дастури бўйича дарс бераётган номутахассис (нопедагог) ходимлар қайта тайёрлашдан ўтказиб борилади**

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш механизми мавжуд ҳамда педагог кадрлар аттестациядан ўтказиб борилади**

Кадрлар таъминоти ва сифат таркибини ошириш бўйича амалий тадбирлар (танлов, тренинг, стажировка ва бошқалар) амалга ошириб борилади**

23.

Янги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича аниқ режанинг мавжудлиги

Янги таълим дастури бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж таҳлил қилинган ва педагог кадрлар билан таъминлаш режаси ишлаб чиқилган*

Янги таълим дастури бўйича педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юбориш чоралари кўрилган

Педагог кадрлар билан таъминлаш режасида таълим ташкилотларининг илмий даража ёки амалий тажрибага эга бўлган педагог кадрларини дарс машғулотларига жалб қилиш назарда тутилган

Янги таълим дастури бўйича кадрлар билан таъминлаш режасининг ижросини кузатиш, таҳлил қилиш ва баҳолашни назарда тутувчи назорат механизми ишлаб чиқилган

24.

Кадрларнинг касбий ривожланиши ва малака оширишига шароит яратилгани, моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги

Педагог кадрларнинг малака ошириш курсларига иштирок этиши, иш берувчи корхона ва ташкилотларда стажировка ўташи бўйича графиклар ишлаб чиқилган

Педагог кадрларни касбий таълим ташкилотининг касбий ривожлантириш тизимига мувофиқ илмий-амалий конференция, вебинарлар, семинар-тренинглар ва форумларга юбориш (иштирокини таъминлаш, ташкил этиш) чоралари кўрилган

Педагог кадрлар малака ошириш ва стажировка курсларига иштирок этиши графикларга мувофиқ амалга оширилади**

Ижобий натижаларга эришган педагогларни моддий ва маънавий рағбатлантириш механизми ишлаб чиқилган ҳамда касбий таълим ташкилоти томонидан белгиланган тартибда амалга ошириб борилади**

Моддий ва маънавий рағбатлантириш жараёнларида шаффофлик ҳамда адолат тамойилларига доимий амал қилинади**

Педагог кадрларни касбий ривожлантиришга қаратилган чоралар кўриб борилади ҳамда ушбу чораларнинг самарадорлиги бўйича таҳлилий ҳисоботлар мунтазам юритилади**

6-боб. Моддий-техник таъминот йўналиши

25.

Таълим дастурини амалга ошириш бўйича амалий ва лаборатория машғулотлари учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллари ва бошқаларнинг мавжудлиги ҳамда методик қўлланма (кўрсатма)лар билан таъминлангани

Таълим дастурини амалга ошириш бўйича инфратузилма, амалий ва лаборатория машғулотлари учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарлар мавжуд ҳамда улар таълим дастурининг талабларига мувофиқ

Таълим дастури бўйича жиҳозлар ва техникалар сони ўқувчилар контингентидан (гуруҳ ҳажмидан) келиб чиққан ҳолда таъминланган**

Асбоб-ускуналар техник паспортларга эга ва техник кўрикдан ўтказиб борилади ҳамда техник хизмат кўрсатилганлик (таъмирлаш, профилактика) ишлари ҳужжатлаштирилган**

Таълим дастури ва ўқувчилар сонига мос равишда амалий машғулотлар учун зарур хомашё ва (ёки) ёнилғи-мойлаш материаллари миқдори (ҳажми) шакллантирилган ҳамда захира қилинган**

Хомашё ва (ёки) ёнилғи-мойлаш материалларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳисобдан чиқариш тартиби мавжуд ва улар юритиб (ҳужжатлаштириб) борилади**

Жиҳоз ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш бўйича методик қўлланмалар, йўриқли технологик хариталар, кўрсатмалар ва йўриқномалар (хавфсизлик йўриқномалари, инструкциялар) мавжуд

26.

Фанлар кесимида ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, электрон таълим ресурслари билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани

Таълим дастуридаги фан (модул) ва амалиёт машғулотлари бўйича дарсликлар, ўқув адабиётлари, методик қўлланмалар ва электрон таълим ресурслари мавжуд

Таълим дастуридаги фан (модул) ва амалиёт машғулотлари бўйича дарсликлар, ўқув адабиётлари, методик қўлланмалар ва электрон таълим ресурслари сони ўқувчилар контингентига нисбатан мос равишда таъминланган

Фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотлари бўйича дарсликлар, ўқув адабиётлари, методик қўлланмалар ва электрон таълим ресурслари доимий равишда ишлаб чиқилади ҳамда фойдаланиш учун очиқлиги таъминлаб борилади**

Ўқув адабиётлари ва методик қўлланмалар янгилаб борилади ҳамда уларни фаннинг (модулнинг) мазмуни ва ўқув амалиётига мослаштириш механизми жорий этиб борилади**

Таълим дастуридаги фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотлари мазмунига мос замонавий (хорижий) адабиётлардан ва қўшимча материаллардан фойдаланиш имконияти яратилган

Таълим дастури бўйича ўқув қўлланмалар доимий равишда янгиланиб, фанлар (модуллар) ва амалиёт машғулотларининг сўнгги талабларига мос ҳолда такомиллаштириб борилади**

27.

Ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахона (полигон)ларнинг ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, таълим дастурларига мос жиҳозлар ва ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя қилингани

Ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, таълим дастури бўйича ўқув хоналари ва жиҳозлар билан таъминланган*

Ўқув, лаборатория хоналари ва устахоналар (полигонлар) АКТ воситалари ва қурилмалари билан таъминланган

Ўқув, лаборатория хоналари ва устахоналарда (полигонларда) ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда зарур ўриндиқлар ва иш жойлари мавжуд

Ўқув, лаборатория хоналари ва устахоналарда (полигонларда) хавфсизлик қоидалари, техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари ва хавфсизлик журналлари мавжуд ҳамда эвакуация йўллари (схемалари) белгиланган

Устахоналар (полигонлар) таълим дастурига мос жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва техникалар билан таъминланган ҳамда ушбу жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва техникалар доимий ишчи ҳолатда

28.

Инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани

Касбий таълим ташкилотининг бинолари ва ўқув хоналари, шу жумладан йўлаклар, пандуслар, эшиклар ва санитария хоналари (ҳожатхоналар) ногиронлиги бўлган шахслар (ўқувчилар) учун мослаштирилган

Таълим дастури бўйича махсус ўқув материаллари (Брайл алифбосидаги китоблар, кўргазмали материаллар), махсус жиҳозлар ва ёрдамчи техник воситалар мавжуд

Инклюзив таълим учун АКТ, электрон таълим ресурслари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш имконияти (аудио-видео ресурслар, Брайл алифбоси, субтитр ва бошқалар) яратилган

Инклюзив таълим методикаси бўйича тайёрланган ва зарур кўникмаларга эга педагог(лар) ва (ёки) психолог мавжуд

Таълим жараёнида инклюзив таълимни қўллаб-қувватловчи педагогик ва психологик ёрдам кўрсатиш тизими мавжуд**

Инклюзив таълим шароитларининг амалда қўлланиши ва самарадорлиги бўйича мониторинг олиб борилади**

29.

Ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) (бундан буён матнда АРМ деб юритилади) таълим дастурларига мос ўқув адабиётлари, компьютерлар билан таъминлангани, ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги

АРМда таълим дастурига мос дарслик, ўқув ва бадиий адабиётлар мавжуд*

АРМ замонавий АКТ ва электрон қурилмалар билан жиҳозланган ва улардан фойдаланиш бўйича ўқувчиларга доимий равишда тушунтиришлар берилади**

АРМ ўқув зали, электрон кутубхонадан фойдаланиш ва интернет тармоғига уланиш имкониятлари яратилган

Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондида таълим дастури бўйича дарсликлар, ўқув адабиётлар, ўқитиш материаллари тўплами, электрон таълим ресурслари ва мультимедиа контентлар рақамли форматда жойлаштирилган

АРМ ва электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш тартиби қулай ва очиқ, электрон маълумотлар базасига эркин кириш таъминланган ҳамда кутубхона хизматларидан фойдаланиш самарадорлиги бўйича мониторинг юритиб борилади**

АРМ фаолияти натижалари педагогик (методик) кенгашда мунтазам муҳокама қилинади, шунингдек АРМ фаолиятини такомиллаштириш ҳамда зарур ўқув-услубий ва молиявий ресурслар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режалари шакллантирилади ва ҳисобот юритиб борилади**

Кутубхона фонди мунтазам янгиланиб борилади**

30.

Рақамли таълим муҳити яратилгани (LMS, Wi-Fi зоналари, онлайн курслар, вебинарлар ва масофавий таълим имкониятлари)

Таълим дастури бўйича ўқувчилар ва педагоглар учун барқарор интернет уланиши, Wi-Fi зоналари ва рақамли қурилмалардан (компьютер синфи, VR тизимлар, планшетлар ва бошқалар) фойдаланиш имконияти яратилган

Таълим дастури бўйича электрон таълим ресурсларини бошқариш бўйича алоҳида масъул ходим(лар) (администратор) мавжуд

Таълим дастури бўйича онлайн курслар, видео дарслар, онлайн тестлар ва бошқа рақамли контентлар мавжуд ҳамда улар амалда қўлланиб борилади**

Вебинар ва онлайн машғулотларни ўтказиш учун зарур техник ҳамда методик шароитлар яратилган, вебинарлар ва онлайн семинарлар мунтазам ташкил этилади**

Таълим дастури бўйича масофавий таълимда иштирок этаётган педагоглар ва ўқувчилар сони ҳисобга олиниб, уларнинг иштироки юзасидан мониторинг олиб борилади**

LMS (learning management system) ва (ёки) таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимлари (EMIS PT), рақамли платформалардан фойдаланиш бўйича педагоглар ва ўқувчилар учун ўқув-семинарлар (тренинглар, вебинарлар) ташкил этиб борилади**

LMS ва (ёки) таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимлари (EMIS PT) орқали таълим жараёнини ташкил этиш, баҳолаш ва мониторинг қилиш имконияти мавжуд

31.

Таълим дастури хусусиятидан келиб чиқиб, махсус хона ёки бино ва иншоотларининг (спорт зали, стадион, мусиқа хонаси ва бошқаларнинг) мавжудлиги

Таълим дастури бўйича мавжуд гуруҳ(лар) ўқувчилар сонига мос равишда буфет (ошхона) мавжуд бўлиб, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ юритилган ҳамда буфетда (ошхонада) соғлом овқатланишга оид тавсиялар ва рационал меню йўлга қўйилган

Таълим дастури доирасида ўқишга қабул қилинган ўқувчилар сонини ҳисобга олган ҳолда дам олиш учун ўриндиқлар (айвонлар) ва соя жойлар мавжуд

Таълим дастури доирасида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари мавжуд

Спорт зали, спорт майдонча(лар)и ва соғломлаштириш иншоотлари фаолият кўрсатади, уларнинг жиҳозлари техник жиҳатдан соз ҳолда сақланади ва янгиланиб борилади**

Таълим дастури бўйича жиҳозланган фаоллар зали мавжуд**

Бинолар (иншоотлар) хавфсизлик талабларига жавоб беради**

Инфратузилмадан фойдаланиш ҳолати ва самарадорлиги баҳоланиб, биноларнинг (иншоотларнинг) техник ҳолати бўйича йиллик мониторинг ва ҳисобот юритиб борилади**

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) мезонларни мажбурий ва умумий турларга ажратиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) мажбурий ва умумий индикаторлар «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мажбурий ва умумий индикаторлар бўйича мезонни баҳолаш мазкур изоҳнинг 4-кичик бандининг талабларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги тартибда аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60 фоиз ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса — мезон «мувофиқ»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоиздан 60 фоизгача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса — мезон «қисман мувофиқ»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизгача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса — мезон «мувофиқ эмас» деб баҳоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) мезон таркибидаги мавжуд мажбурий индикатор (мажбурий индикаторлардан бири) «мувофиқ эмас» деб топилса, умумий натижадан қатъи назар, ушбу мезон «мувофиқ эмас» деб баҳоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) индикаторларда назарда тутилган касбий таълим ташкилотининг ички ҳужжатларини (тартиб, низом, қоидалар, чора-тадбир режаси, мониторинг ва таҳлил натижалари) бирлаштириш (унификация қилиш) мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6)*мажбурий индикаторлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**фақат амалдаги таълим дастурлари учун фойдаланиладиган умумий индикаторлар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2025 й., 10/25/3717/1115-сон)