1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Амалга оширилган суғурта бадаллари ҳисобини юритиш, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича талаб этиладиган энг кам суғурта стажи ҳамда тўловларни амалга ошириш муддатлари ва миқдори, шунингдек, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилаш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш: (а) давлат ижтимоий суғуртаси доирасида суғурта қилдирувчилар ва суғурталанган шахслар, суғурта стажлари ва суғурта бадаллари ҳисобини юритиш тартиби; (б) давлат ижтимоий суғуртаси бўйича талаб этиладиган суғурта стажи; (в) давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тартиби; (г) давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш муддатлари ва миқдори. | 2025 йил декабрь | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Ж. Абруев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фазилкаримов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) |
2. | Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаш. | Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил декабрь | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Ж. Абруев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фазилкаримов) |
3. | Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. | Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси фаолиятини йўлга қўйишга доир қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш: (а) Жамғармани давлат рўйхатидан ўтказиш; (б) Жамғармани юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш; (в) Жамғарманинг харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини таъминлаш; (г) Жамғарманинг моддий-техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш. | 2025 йил декабрь | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Ж. Абруев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фазилкаримов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
4. | Давлат ижтимоий суғуртаси тизимини рақамлаштириш ва ўзаро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш. | 1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тегишли ахборот тизимларида ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини тайинлаш ва тўлаш бўйича алоҳида ахборот модулини ишлаб чиқиш. | 2025-2026 йиллар | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Ж. Абруев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фазилкаримов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) |
2. Суғурта қилдирувчилар ва суғурталанган шахслар, суғурта стажи ва бадаллари ҳисобини ахборот тизими орқали юритиш имкониятини яратиш. | 2026 йил январь | |||
3. Жамғарма фаолиятини амалга ошириш учун идоралараро электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш. | 2026 йил январь | |||
5. | Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар суғурталанган шахсларга тўлаб берилганлиги тўғрисида уларнинг иш берувчиларини хабардор қилиб бориш механизмини жорий этиш. | Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар суғурталанган шахсларга тўлаб берилганлиги тўғрисида уларнинг иш берувчиларини солиқ органларидаги шахсий кабинетига хабарнома юбориш орқали хабардор қилиб бориш. | Доимий | Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Ж. Абруев) |
6. | Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш. | Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиш. | 2026 йил февраль | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Ж. Абруев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Зохидов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) |
7. | Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси тизимида иштирок этувчи вазирлик ва идораларнинг ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш. | 1. Режали ўқитиш (семинарлар, масофавий ўқув курслари)ни амалга ошириш. 2. Хорижий ўқув сафарларини ташкиллаштириш. 3. Тажриба алмашиш мақсадида хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб этиш. | 2026-2027 йиллар | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Ж. Абруев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) |
8. | Тадбиркорлик субъектларини давлат ижтимоий суғуртаси тизимининг афзаллиги ва қулайликлари тўғрисида хабардор қилиш. | Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизимида тадбиркорлик субъектларининг ходимлари учун ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини тўлаш бўйича юкламанинг минималлаштирилиши, ходимлар, айниқса хотин-қизларнинг норасмий бандлигини легаллаштириш орқали уларни ижтимоий хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш ҳақида семинар ўтказиш. Бунда ушбу семинарлар ҳар бир ҳудудда ўтказилади. | 2026 йил I — III чорак | Савдо саноат палатаси (Д. Вахобов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Ж. Абруев), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) |
9. | Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий қилинаётганлиги бўйича тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини амалга ошириш. | 1. Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими бўйича тарғибот материалларини тайёрлаш. 2. Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мақсад ва вазифалари аҳоли ўртасида тарғиб қилиниши, телевидение ва радио, интернет тармоғи орқали ёритилишини таъминлаш. | Доимий | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Ж. Абруев) |
2-ИЛОВА
« | ||||
3. | Озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш. | Озиқ-овқат — бир чоракда бир марта; | Озиқ-овқат учун — БҲМнинг 1 баравари | 1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга тақдим этилади. 2. Мазкур ёрдам қуйидаги шакллардан бири орқали кўрсатилади: озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилиш учун тегишли қийматдаги (1 ёки 5 БҲМ) ваучер ажратилади; озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар етказиб берувчиларга электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказилади. |
кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар — ҳар ярим йилда бир марта | Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар учун — БҲМнинг 5 баравари | |||
»; |
« | ||||
5. | Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатларини қоплаш. | Икки йилда бир марта | БҲМнинг 50 бараваригача | 1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** вакиллари ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тақдим этилади. 2. Мазкур ёрдам учун пул маблағлари: а) таъмирлаш ишларини бажарувчига шартнома; б) қурилиш материалларини етказиб берувчига эса электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказилади. |
6. | Коммунал харажатларни қоплаш. | Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки марта (1 октябрдан 15 мартга қадар) | БҲМнинг 1 бараваригача | 1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга тақдим этилади. 2. Мазкур ёрдам юзасидан маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига электрон ахборот дастури орқали тўғридан-тўғри ўтказиб берилади. |
7. | Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш. | Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки марта (1 октябрдан 15 мартга қадар) | БҲМнинг 5 бараваригача | 1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга тақдим этилади. 2. Тегишли маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига электрон ахборот дастури орқали тўғридан-тўғри ўтказиб берилади. 3. Мазкур ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳамда туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин. |
8. | Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплаш. | Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки марта | БҲМнинг 2 бараваригача (табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда БҲМнинг 3 бараваригача) | 1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга тақдим этилади. 2. Тегишли маблағлар етказиб берувчиларга электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказилади. 3. Мазкур ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳамда туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин. |
9. | Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш. | Заруратга кўра, чекланмаган марта | БҲМнинг 150 бараваригача | 1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** вакилларига тақдим этилади. 2. Мазкур ёрдам учун пул маблағлари: а) уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш ишларини бажарувчиларга шартнома; б) қурилиш материалларини етказиб берувчиларга эса электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказиб берилади. |
». |
« | ||
221. | Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси | 2026 йил 1 январдан |
222. | Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси | 2026 йил 1 июлдан |
». |