1-ИЛОВА
Т/р | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан берилган имтиёз ва преференциялар |
I. Амалдаги имтиёз ва преференциялар | ||
1. | Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси | 33-боб. Солиқ солишдан озод этиш 243-модда. Солиқ солишдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма Агар ушбу Кодекснинг 260-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидагиларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилади: 25) телекоммуникация тармоқларида оператив-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари, шунингдек мазкур воситалардан фойдаланишга ҳамда уларга хизмат кўрсатишга доир хизматлар. 246-модда. Солиқ солишдан озод этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш 6) ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар; 10) махсус ваколатли давлат органининг ёзма шаклдаги тасдиғи мавжуд бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари. 308-модда. Инвестициявий чегирма Солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 306-моддасига мувофиқ аниқланадиган активнинг бошланғич қийматидан келиб чиққан ҳолда амортизация қилиниши лозим бўлган амортизация қилинадиган активлар бўйича инвестициявий чегирмаларни ушбу моддада белгиланган тартибда ва шартларда қўллашга ҳақли. Инвестициявий чегирма амортизация харажати деб эътироф этилади. Инвестициявий чегирма қуйидаги миқдорда қўлланилади: 1) янги технологик ускуналар қийматининг, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатларининг ва (ёки) ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминотини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар суммаларининг 20 фоизи миқдорида. 483-модда. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари Бюджет ташкилотлари томонидан халқаро молия институтларидан ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ҳамда жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида, шунингдек давлат корхоналари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан инфратузилма лойиҳалари (электр, газ ва иссиқлик таъминотига, сув таъминоти ва канализацияга, сув хўжалигига, йўл-транспорт инфратузилмасига, алоқа ва телекоммуникацияларга, агрологистикага, санитария жиҳатдан тозалашга, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришга доир лойиҳалар) учун халқаро молия институтларидан ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ҳамда жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи (бундан Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари мустасно), техник ёрдам кўрсатиш (грантлар) ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2028 йил 1 январга қадар озод қилинади. Бунда мазкур имтиёз лойиҳа иштирокчиларига нисбатан ҳам қўлланилади. Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар (бундан Ўзбекистон Республикаси билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузган давлатларнинг солиқ резидентлари мустасно) экспорт хизматлари ҳажми календарь йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларига ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларни кўрсатишдан олган (шу жумладан роялти тўланадиган) даромадлари қисмида фойда солиғини тўлашдан 2025 йил 1 февралдан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади. Жами даромади таркибида экспорт ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари таъсисчиларининг (иштирокчиларининг) — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига нисбатан 2025 йил 1 февралдан 2040 йил 1 январга қадар бўлган даврда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда фойда солиғи Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланади. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари барча турдаги солиқларни (бундан қўшилган қиймат солиғи мустасно) тўлашдан 2028 йил 1 январдан 2040 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади. Ушбу модданинг олтмиш иккинчи қисмида белгиланган солиқ имтиёзлари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади: календарь йил давомида жами даромади таркибида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширилиши учун рухсат этилган фаолият турлари бўйича экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларга; ўн саккиз ёшдан ошган битирувчиларининг 50 фоизи календарь йил давомида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари бўлган экспортчи корхоналарга ишга жойлашган IТ-таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга. Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно) тўлашдан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади. Ушбу модданинг олтмиш тўртинчи қисмида назарда тутилган имтиёзлар натижасида бўшайдиган маблағлардан нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини замонавий ўқув қўлланмалари билан жиҳозлаш, зарур товарлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш, бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул таълим хизматларини кўрсатиш учун мақсадли тарзда фойдаланилади. 473-модда. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солиш шартлари Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб: 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 3 йил муддатга; 5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 5 йил муддатга; 15 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори миқдордаги инвестициялар учун — 10 йил муддатга озод этилади. |
2. | Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси | 297-модда. Тариф имтиёзлари Божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари қуйидагиларга нисбан берилади: 11) Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси эллик миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган тўғридан-тўғри инвестицияни амалга оширган чет эллик юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга, башарти олиб кирилаётган товарлар уларнинг ўз ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлса; 13) Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарга; 14) махсус ваколатли давлат органининг ёзма шаклдаги тасдиғи бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларига; 16) товарларни қайта ишлашда ҳосил бўладиган чиқиндиларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилганда. 299-модда. Божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар Божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларини тўлашдан қуйидагилар озод этилади: 1) божхона чегараси орқали беғараз, инсонпарварлик ёрдами ёки хайрия мақсадлари, шу жумладан техник кўмак учун олиб ўтилаётган товарлар. |
3. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4434-сон Фармони | 3-банд билан қиймати 50 млн АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши камида 50 фоиз бўлган инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш бюджет маблағлари ҳамда бошқа ички молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга ошириш бўйича тартиб ўрнатилган. |
4. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарори | 1-илова билан импорт божхона божлари ставкалари тасдиқланган бўлиб, ушбу иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган айрим товар ва маҳсулотларга божхона божининг ноль ставкаси белгиланган. |
5. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги «Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5233-сон қарори | 1-банд билан Инвесторнинг қиймати 200 млрд сўмдан (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун — 50 млрд сўмдан) ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифга розилик берилган. |
6. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 352-сон қарори | 1-банд билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланган. |
II. Янги жорий этилаётган имтиёз ва преференциялар | ||
1. | Қурилиш-монтаж ишлари «fast-track» услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қуриш) фойдаланишга «тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида амалга оширилади. | |
2. | Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш ва тўловларни амалга ошириш учун керакли маблағларни ушлаб туришга рухсат берилади. | |
3. | Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари учун берилган имтиёзлар тақдим этилади. | |
4. | Инвесторлар 2030 йил 1 январга қадар барча компьютер компонентлари ва совутиш ускуналарини олиб киришда божхона божидан озод этилади. | |
5. | Инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган инвесторларга инфратузилма учун зарур бўлган ер майдони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПФ-10-сон Фармонига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори билан ажратилади. | |
6. | Маълумотлар марказининг электр энергияси тарифи 1 кВт/соат учун 0,05 АҚШ доллари (қўшилган қиймат солиғисиз) миқдорида белгиланади. Бунда: Қорақалпоғистон Республикасида шамол тезлиги ва давомийлиги нормадан баланд бўлганда режим бўйича ишлайди; сутканинг тиғиз вақтларида, яъни 07:00 — 10:00 ва 18:00 — 22:00 оралиғида дата марказ объектлари юкламаси 20 фоизга туширилади (80 фоиз қувват «диспетчеризация» қилинади); дата марказда истеъмол қувватининг 30-35 фоизга тенг қувватда электр энергиясини сақлаш тизимлари (BESS) ўрнатилади; сутканинг тиғиз вақтларида, яъни 07:00 — 10:00 ва 18:00 — 22:00 оралиғида электр энергияси истеъмоли учун тўловлар 1,5 оширилган коэффициентда амалга оширилади. | |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Муддати | Молиялаштириш манбаи | Ижрочилар |
1. | Умумий ўрта таълим муассасаларида «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқув дастурларини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш. | 1. «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқув дастурлари ва дарсликларига сунъий интеллект соҳасига оид мавзуларни киритиш. | 2026 йил май | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Каримова), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқув дастурлари ва дарсликларини белгиланган тартибда даврийлигига кўра босқичма-босқич янгилаб бориш. | Дарсликларни чоп этиш даврига мувофиқ | ||||
2. | «Янги Ўзбекистон» университети базасида «Умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасаларининг информатика, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишлари ўқитувчиларини Массачусетс технология институтининг сунъий интеллект таълим дастури асосида касбий ривожлантириш ва ментор сифатида тайёрлаш» лойиҳасини амалга ошириш. Лойиҳа доирасида: ҳар бир ҳудуддан 100 нафардан информатика ўқитувчиларини малака ошириш курсига жалб қилиш ва ментор сифатида тайёрлаш; малака ошириш курсларида машғулотлар олиб бориш учун халқаро тажрибага эга, малакали профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш; энг яхши 100 нафар ўқитувчини дунёнинг етакчи университетларига малака оширишга юбориш; ўқитувчилар ва тингловчилар учун ўқув қўлланмалар тайёрлаш. | 1. Лойиҳа доирасида ҳар бир ҳудуддан жалб қилинадиган ўқитувчилар рўйхатини ҳамда уларни ўқитиш режа-графигини тасдиқлаш. | 2025 йил ноябрь | Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Каримова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Тасдиқланган рўйхат ва режа-график асосида тренер-ўқитувчиларни тайёрлаш ишларини амалга ошириш. | 2025-2026 йиллар | ||||
3. Ўқитувчилар ва тингловчилар учун ўқув қўлланмалар ишлаб чиқиш. | 2025 йил декабрь | ||||
4. Тренер-ўқитувчилар томонидан республика ҳудудларида информатика ўқитувчиларини ўқитишни ташкил этиш. | 2026-2027 йиллар | ||||
5. Энг яхши 100 нафар ўқитувчини дунёнинг етакчи университетларига малака оширишга юбориш. | Алоҳида режа-график асосида | ||||
3. | «Сунъий интеллект куни» миллий дастури доирасида ўқувчилар дарсликлари ва ўқитувчилар учун қўлланмалар ишлаб чиқиш. Бунда мактаб ўқувчилари учун сунъий интеллект тадбирини ташкил этиш ва тарғибот ишларини олиб бориш. | 1. Ўқувчилар дарсликлари ва ўқитувчилар учун қўлланмаларни ўзбек тилига таржима қилиш ва таҳрирлаш. | 2025 йил декабрь | Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Каримова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), «Янги Ўзбекистон» университети (Аҳмедов) |
2. Ўқувчилар дарсликлари ва ўқитувчилар учун қўлланмаларни чоп этиш ва тарқатиш. | 2026 йил давомида | ||||
4. | «Бир миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасини кенгайтириш. Бунда йил якунлари бўйича энг юқори натижа кўрсатган ёшлар, ўқитувчилар ҳамда таълим ташкилотларини тақдирлаш. | 1. Лойиҳани республика ҳудудларида кенг тарғибот қилиш. | 2026-2027 йилларда | Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Каримова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов) |
2. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил июнь | ||||
3. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш. | 2026 йил декабрь | ||||
5. | Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳаси таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун олий таълим ташкилотларига ажратилган давлат гранти квоталарини 35 фоизга ошириш. | 1. Ахборот технологиялари соҳаси таълим йўналишлари бўйича олийгоҳларга ажратиладиган грант квоталар сонини таҳлил қилиш. | 2026 йил январь | Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Халқаро ва маҳаллий меҳнат бозори тенденцияларини ўрганиб чиқиш. | 2026 йил март | ||||
3. 2026/2027 ўқув йилида грант квоталарини ошириш бўйича таклифни Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритиш. | 2026 йил май | ||||
6. | Давлат органларининг рақамлаштиришга масъул раҳбар ўринбосари, ходимлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларини сунъий интеллект йўналишида малакаларини ошириш. | 1. Қисқа муддатли малака ошириш курсларининг ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил ноябрь | Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси (Салихов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. Малакаси ошириладиган раҳбар ўринбосарлари, ходимлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари рўйхатини ва режа-графигини шакллантириш. | 2025 йил декабрь | ||||
3. Режа-график асосида Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида таълим жараёнларини ташкил этиш. | 2026 йил январь — март | ||||
7. | «Сунъий интеллект мактаби» (AI-мактаб) лойиҳасини амалга ошириш. | Таълим платформаси орқали мактаб ўқувчилари учун сунъий интеллект бўйича онлайн курсларда таълим олиш имкониятини яратиш. | 2026 йил январдан бошлаб | Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар | Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Каримова) |
8. | «Янги Ўзбекистон» университетида халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори 300 талик рўйхатга кирган хорижий таълим ташкилоти билан ҳамкорликда сунъий интеллект бўйича қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш. | 1. Ҳамкорлик юзасидан хорижий таълим муассасалари билан музокаралар ўтказиш. | 2026 йил февраль | Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), «Янги Ўзбекистон» университети (Аҳмедов) |
2. Музокаралар натижаси бўйича шартнома имзолаш. | 2026 йил май | ||||
3. Қўшма таълим дастури асосида талабаларни қабул қилиш ва ўқув жараёнини йўлга қўйиш. | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб | ||||
9. | «Янги Ўзбекистон» университети базасида «Сунъий интеллект кластери»ни ташкил этиш. | 1. «Сунъий интеллект кластери» концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил декабрь | Ҳомийлик маблағлари, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Зарур ускуна ва жиҳозларни харид қилиш. | 2026 йил январь | ||||
3. «Сунъий интеллект кластери»ни ишга тушириш. | 2026 йил февраль | ||||
10. | Ёшларнинг халқаро масофавий таълим платформалари профессионал курсларида ўзбек тилида таълим олиш имкониятларини кенгайтириш. | 1. Нуфузли таълим платформаларининг профессионал курслари рўйхатини шакллантириш. | 2026 йил январь | Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар | Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш. | 2026 йил май | ||||
3. Рўйхатга мувофиқ профессионал курслари материалларини ўзбек тилига таржима қилиш. | 2026 йил июлдан бошлаб | ||||
11. | Ахборот технологияларига оид таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишдаги тест синовларини такомиллаштириш. | 1. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ахборот технологияларига оид таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишдаги тест синовлари фанлар блокига информатика ва ахборот технологиялари ҳамда чет тиллари фанларини киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил май | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Мазкур таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритиш. | 2026 йил июль | ||||
12. | Тошкент шаҳридаги Инха университетида Рақамли технологиялар вазирлиги ва соҳа ташкилотлари ходимлари учун Сунъий интеллект ва маълумотлар таҳлили бўйича магистратура курсларини ташкил этиш. Бунда: магистратура курсларига қабул университет томонидан белгиланадиган тартибга асосан амалга оширилади; ўқиш харажатлари юборувчи ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади. | Магистратура курслари дастурларини тасдиқлаш ва мазкур дастурлар асосида ўқув жараёнини йўлга қўйиш. | 2025 йил ноябрдан бошлаб | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Тошкент шаҳридаги Инха университети (Абдуллаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов) |
13. | Интернет тармоғида Ўзбекистон тарихи ва маданияти тўғрисидаги илмий ва асосланган материаллар жойлаштирилиши, жумладан, сунъий интеллект асосида яратилиши ва бойитилиши ҳамда ёшлар орасида кенг тарғиб қилинишини таъминлаш. | 1. Ўзбекистон тарихи ва маданияти тўғрисидаги илмий ва асосланган материалларни сунъий интеллект асосида яратиш ва бойитиш юзасидан харажатлар сметаси ва амалга ошириладиган ишлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил март | Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилаётган маблағлар | Маданият вазирлиги (Назарбеков), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Харажатлар сметасига асосан Маданият вазирлигига маблағларни ўтказиш. 3. Режага мувофиқ материалларни жойлаштириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш. | 2026 йил давомида | ||||
14. | Сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимлари (дастурий маҳсулотлар)ни жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича давлат харидларини тўғридан-тўғри амалга ошириш рухсат этилган тадбиркорлик субъектлари реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқиш. | 1. Реестрни юритиш тартибини ишлаб чиқиш. | 2026 йил февраль | - | Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Ли), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
2. Реестрни юритиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил март | ||||
15. | IT-парк мажмуаси объектларини қуриш лойиҳасининг навбатдаги босқичини амалга ошириш «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси» МЧЖ (кейинги ўринларда — Дирекция) томонидан тўлиқ сотиб олинган Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Олимлар кўчасидаги эскирган икки қаватли 56 ва 58-уйларга туташ 0,32 гектар ер участкаларида (кейинги ўринларда — ер участкаси) Дирекция томонидан реновация лойиҳасини амалга ошириш. | 1. Реновация лойиҳаси ҳудудидаги ер участкаси белгиланган тартибда «Тошкент инвест компанияси» АЖ ва Дирекция ўртасида тузиладиган инвестиция шартномаси асосида Дирекцияга 49 йиллик ижара ҳуқуқи билан расмийлаштириш. | 2025 йил ноябрь | Объектларни барпо этиш — Инвесторлар маблағлари, Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзаков), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланган реновация лойиҳаси амалга ошириладиган ер участкасининг бозор қийматини Дирекция томонидан «Тошкент инвест компанияси» АЖ билан тузилган инвестиция шартномасига асосан бир йил давомида Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига ҳар ойда тенг миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаб бериш. | 2026 йил ноябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) | |||
3. Дирекция томонидан реновация лойиҳасини амалга оширишда маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда кўп қаватли офис бинолари, турар жойлар, маиший, ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш. 4. Инвестиция лойиҳалари доирасида: салоҳиятли инвесторларни Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 965-сон қарори билан белгиланган тартиб асосида танлаш; буюртмачи ташкилот этиб Дирекцияни, бош пудратчи ва бош лойиҳаловчи ташкилотлар этиб Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 965-сон қарорига асосан мазкур вазифаларни амалга оширган ташкилотларни белгилаш. | 2026 — 2028 йиллар | Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзаков), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов) | |||
16. | «Яшил энергия асосида Дата центр ташкил этиш» лойиҳасини ишга тушириш. | 1. «IT-Park» мажмуасида «DataVolt» ижарага берилган 4 400 м2 ер майдони ҳамда мазкур ер майдонига туташ бўлган 900 м2 ер майдони орасида ҳосил бўлган узилиш нуқталарини бирлаштирган ҳолда яхлит ер майдони сифатида кадастр ҳужжатини расмийлаштириш. | 2025 йил ноябрь | Инвестор маблағлари | Кадастр агентлиги (Пулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
2. Лойиҳанинг I босқичини ишга тушириш. | 2026 йил декабрь | ||||
17. | Вазирлик ва идораларнинг сунъий интеллект инфратузилмаси ва ахборот тизимларини ягона нуқтада бирлаштирувчи ва модулларга асосланган сунъий интеллект платформасини яратиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. | Сунъий интеллект платформасини яратиш бўйича халқаро тажрибани ўрганган ҳолда таҳлилий маълумот тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш. | 2026 йил январь | - | Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Ҳисоб палатаси (Абдуллаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
18. | Хитой халқаро ривожланиш агентлиги билан ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, сунъий интеллект бўйича онлайн-платформа ва виртуал лабораториялар яратиш ҳамда мактабларни ўқув жиҳозлари ва амалий лабораториялар билан таъминлаш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 1. Ҳамкорлик йўналишларини белгилаш юзасидан музокаралар ўтказиш. | 2026 йил январь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Каримова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов) |
2. Музокаралар натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш. | 2026 йил февраль |
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Т/р | Олий таълим муассасаси номи | Амалга ошириш механизми | Муддати | Ҳамкорлик қилувчи банк |
1. | Фарғона давлат техника университети | 1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан: | «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ | |
2. | Наманган давлат техника университети | «Асака банк» АЖ | ||
3. | Навоий давлат университети | «Сунъий интеллект» илмий лабораториясининг техник параметрлари тасдиқланади; | 2025 йил ноябрь | «Турон банк» АТБ |
4. | Бухоро давлат техника университети | «Микрокредитбанк» АТБ | ||
5. | «Cyber university» давлат университети | техник параметрларга мувофиқ зарур ускуна ва жиҳозларнинг хариди мувофиқлаштирилади. | 2026 йил май | АТ «Халқ банки» |
6. | Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети | «Агробанк» АТБ | ||
7. | «Янги Ўзбекистон» университети | 2. Олий таълим муассасалари томонидан илмий лаборатория учун ажратилган бино-иншоот ёки махсус хоналар таъмирланади. | 2026 йил июнь | АТ «Алоқабанк» |
8. | Жиззах политехника институти | «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ | ||
9. | Тошкент давлат транспорт университети | 3. Ҳамкор банклар томонидан махсус хоналар «Сунъий интеллект» илмий лабораторияси учун зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминланади. | 2026 йил август | «Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ |
5-ИЛОВА
« | 10. Рақамли технологиялар вазирлиги | »; | ||||
Рақамли технологиялар вазирлиги | 202 | 202 | ||||
шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони | 4 | 4 | ||||
1. | Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги | 60 | 60 | |||
шу жумладан, директор ўринбосарлари сони | 2 | 2 | ||||
2. | Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси | 118 | 118 | |||
шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони | 1 | 1 | ||||
« | 38. Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги | »; | ||||
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги | 31 | 31 | ||||
шу жумладан, директор ўринбосарлари сони | 2 | 2 | ||||
41. | Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги | Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги | Агентство по регулированию телекоммуникаций |
« | 3. | Вазирлик ва идораларнинг платформа ва маълумотлар базаларини битта дата марказга жамланган ҳолда, сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш, хатарларни аниқлаш ва яширин тадбиркорлик фаолиятини аниқлаш тизимини ишлаб чиқиш. | Тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотларини таҳлил қилиш имкониятини яратиш орқали яширин тадбиркорлик фаолиятини аниқлаш тизимини ишлаб чиқиш. | 2026 — 2028 йиллар | Рақамли технологиялар вазирлиги, Марказий банк, | ». |