21.10.2025 йилдаги ПҚ-313-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Республиканинг олис ҳудудларида алоқа қамровини оширишда йўлдош алоқа технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада рақамли инфратузилмани жадал ривожлантириш, шаҳар ва қишлоқ ҳудудлари ўртасидаги рақамли тафовутни қисқартириш, олис ҳудудларда алоқа хизматлари қамровини кенгайтириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Устувор йўналишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йўлдош алоқа технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тизимларини жорий этиш ва фойдаланишнинг норматив-ҳуқуқий асосларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) олис ҳудудлар ва ер усти тармоқлари қамровидан ташқари ҳудудларда телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) йўлдош алоқа орқали тармоқлар ишончлилигини ва фавқулодда ҳолатларда захирали алоқани таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) йўлдош алоқа тизимларидан фойдаланишда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-техник асосларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Асосий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Йўлдош алоқа тизимини жорий этиш ва йўлдош интернет хизматларини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникациялар соҳасида лицензияланадиган фаолият турлари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Йўлдош алоқа тизимини жорий этиш фаолиятининг асосий талаблари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) радиочастота ажратилиши ва радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун рухсатномаларни расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ташкил этиш ёки маҳаллий телекоммуникация оператори билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) марказий ер станцияси (Gateway)ни мамлакат ҳудудида қуриш ва ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) фойдаланувчи маълумотларини республика ҳудудида сақлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ер участкалари ва инфратузилма
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, йўлдош алоқа инфратузилмаси (марказий ер станциялари, терминаллар ва йўлдош алоқа инфратузилмасининг бошқа актив қурилмалари)ни жойлаштиришда телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштириш тартиби татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Имтиёзлар ва преференциялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб 5 йил муддатга ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тармоқларини Ўзбекистон ҳудудида марказий ер станцияси орқали ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган лойиҳалар доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) телекоммуникация операторларининг йўлдош алоқа тармоқларига тегишли қурилмалар, дастурий маҳсулотлар, эҳтиёт ва бутловчи қисмларни сотиб олиш ва уларга хизматлар кўрсатиш йўлдош алоқа қурилмалари ишлаб чиқарувчилар ва (ёки) етказиб берувчилар билан тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан музокаралар асосида тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) импорт қилинадиган қурилмалар, дастурий маҳсулотлар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан озод қилинади (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) телекоммуникация операторлари ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тармоқлари томонидан радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловлардан озод қилинади (ҳаракатдаги йўлдош алоқа тармоғида йўлдошдан бевосита якуний фойдаланувчи қурилмасига (Direct-to-Device) ҳамда йўлдошдан бевосита мобил алоқа терминалига (Direct-to-Cellular) тўғридан-тўғри уланишларни, шунингдек, автомобиль ва поездларда ҳаракатдаги ер станцияси (ESIM) тизимларини ташкил қилиш билан боғлиқ тўловлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) йўлдош алоқа тармоқлари операторлари томонидан йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатилган хизматлар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) марказий ер станциялари, терминаллар ва йўлдош алоқа инфратузилмасининг бошқа актив қурилмалари жойлаштирилган телекоммуникация иншоотлари ва уларнинг ер майдонлари мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) йўлдош алоқа тармоқлари операторлари яратилган йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатган хизматлари учун фойда солиғидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги уч ой муддатда мазкур қарорнинг 5-бандидан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ташкилий тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2030 йил 31 декабрга қадар йўлдош алоқа тармоқларига эга телекоммуникация операторларига йўлдош алоқа хизматларини жорий этиш бўйича телекоммуникациялар соҳасида лицензия олган санадан бошлаб 6 ой муддатга қуйидагиларга рухсат берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) марказий ер станциялари ва терминал майдонлари бўйича лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини «fast-track» усули билан амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур қарорнинг 3-банди «б» — «г» кичик бандлари талабларини бажариш шарти билан радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш, ўрнатиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва фойдаланиш учун рухсатномаларни ҳамда телекоммуникация воситалари ва иншоотларини фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини ва улардан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштириш билан бир вақтда телекоммуникация хизматларини кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Рақамли технологиялар вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор ижросини мониторинг қилиб бориш қуйидаги тартибда амалга оширилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Рақамли технологиялар вазирлиги ҳар йили 15 февралга қадар қарор ижросини мониторингдан ўтказсин ҳамда мониторинг натижаларини Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ҳисоб палатаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мониторинг режаси асосида қарор ижросини назорат қилсин ҳамда ҳар йили 25 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-313-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 07/25/313/0967-сон)