15.10.2025 йилдаги ПҚ-304-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш, соҳанинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлаш ва ундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этиш орқали экспортбоп юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар электротехника саноатида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йилда экспорт географиясини 80 та давлатга ва экспорт ҳажмини 3 миллиард долларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2030 йилда мис хомашёсини биржа савдоларига чиқариш ҳажмини 225 минг тоннага етказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Хомашёни чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг 2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни жорий қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган мис катодини биржа савдоларига қўйишда 2030 йил 31 декабрга қадар унинг бошланғич нархини қўшилган қиймат солиғисиз Лондон металл биржаси нархидан 4 фоиз чегирма билан белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) биржа савдолари орқали мис хомашёсини харид қилишда тўловларни бўлиб тўлаш тартибини бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, 2026-2027 йилларда электротехника саноати корхоналари бўлган барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига айланма маблағ учун, шу жумладан, мис хомашёсини харид қилишга ажратиладиган тижорат банклари кредитлари бўйича «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) кредит миқдоридан қатъи назар, унинг 20 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган миллий валютадаги кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз пункт юқори қисми, лекин 10 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) хорижий валютадаги кредитлар фоиз ставкасининг 6 фоиздан юқори қисми, бироқ 5 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда тадбиркорлик субъектининг барқарорлик рейтингидан қатъи назар кредитнинг тўлиқ муддатига компенсация қилиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 10 миллиард сўм эквивалентигача, бироқ кредитнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисмига кафиллик тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мисдан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишда божхона юк декларациясида маҳсулотларнинг техник параметрларига қўшимча равишда уларнинг диаметри, қалинлиги, узунлиги, қопламаси, таркибидаги мис ҳажми тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) бюджет буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, бино-иншоотлар, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш доирасида маҳаллий электротехника товарлари улуши камида 30 фоизни, шу жумладан, кабель-ўтказгич маҳсулотлари ва трансформаторлар — камида 70 фоизни, насослар ва электродвигателлар камида 50 фоизни ташкил этиши шарти белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тадбиркорлик субъектлари томонидан мис хомашёсини харид қилиш бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ортиб бериш муддатларига риоя этилиши Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ҳар чоракда ўрганиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Электротехника саноати корхоналарига 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан банкларнинг факторинг хизматлари бўйича дисконт ёки ҳисобланган фоиз суммасининг 50 фоизи, бироқ йиллик 4 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда қоплаб берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда — Компания) 2030 йил 1 январга қадар қайтариш шарти ҳамда икки йиллик имтиёзли давр билан йиллик 3 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни 2025-2026 йилларда мутаносиб равишда, Компаниянинг буюртманомалари асосида босқичма-босқич ажратади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мазкур маблағлар Компания томонидан тижорат банклари орқали электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга айланма маблағларини тўлдириш ҳамда мис хомашёсини харид қилиш учун молиявий ресурс ажратишга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тижорат банклари томонидан уларга Компания томонидан ажратиладиган молиявий ресурс ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига уч йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга йиллик 6 фоиз ставкада (шундан 1 фоиз Компания маржаси, 2 фоиз банк маржаси) кредитлар ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 январдан бошлаб электротехника маҳсулотлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бюджет буюртмачилари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўтказиладиган маҳаллий аукцион савдолари йўлга қўйилади. Бунда савдолар бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган электрон аукцион тартиб-таомиллари асосида шартнома қиймати билан боғлиқ чекловларсиз ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) бюджет буюртмачилари томонидан харид режалари эълон қилиниши билан бир вақтда ушбу маълумотлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга автоматик равишда электрон хабарнома орқали юборилади ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан таклиф келиб тушганда харидлар улар ўртасида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоиздан юқори бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан бюджет буюртмачилари ўртасида тузилган шартномалар бўйича етказиб бериладиган товарнинг маҳаллийлаштириш даражасига мутаносиб миқдорда аванс тўловларини тўлаб беришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг буюртмаси асосида электротехника соҳасида аниқ натижаларга қаратилган (патент ёки янги маҳсулот сертификати) янги ишланмалар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари ва бошқа шу каби инновацион лойиҳаларни тенг улушларда молиялаштириш учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ушбу жамғармага Давлат бюджетидан режалаштириладиган маблағлар ҳисобидан ҳар йили 10 миллиард сўм ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил 1 январдан бошлаб «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК электротехника маҳсулотларини бюджет буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган давлат харидлари бўйича харид қилиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш жараёнида харид предметини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларда мавжудлиги юзасидан ўрганишдан ўтказади ва натижаларини экспертиза хулосасида кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия (Ж. Ходжаев) ўн кун муддатда ярим тайёр мис симлар ва мис маҳсулотлар экспортини ҳамда ТИФ ТН коди 8504, 8541 ва 8544 бўлган товар позициялари бўйича импортни чуқур таҳлил қилган ҳолда, зарур ҳолларда, тегишли божхона божи ставкаларини вақтинчалик ўзгартириш бўйича тегишли қарорни қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Электротехника саноати корхоналари экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш, соҳага инновацияларни жалб қилиш, ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарор ижросини мониторинг қилиб бориш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор ижросини мониторинг режасига асосан ҳар йили 15 февралга қадар мониторингдан ўтказсин ҳамда мониторинг натижаларини Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ҳисоб палатаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мониторинг режаси асосида қарор ижросини назорат қилсин ҳамда ҳар йили 25 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Ijro.gov.uz» тизимида қарор ижросини назоратдан ечишда мониторинг режасида кўрсатилган мақсадларга эришилгани инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) бир ой муддатда ушбу қарорнинг 5-бандида белгиланган молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини жорий қилиш ишларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 15 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-304-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 октябрдаги ПҚ-304-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электротехника саноати корхоналари экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш, соҳага инновацияларни жалб қилиш, ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Электротехника саноати корхоналари экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш

1.

Мис хомашёсини биржа савдоларига чиқариш механизмини такомиллаштириш.

1. «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган мис катодини биржа савдоларига қўйишда унинг бошланғич нархини қўшилган қиймат солиғисиз Лондон металл биржаси нархидан 4 фоиз чегирма билан белгилаш.

2030 йил 31 декабрга қадар

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

«Олмалиқ КМК» АЖ

(А. Хурсанов),

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси

(А. Қаюмов)

2. Мис хомашёси учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш тартибини бекор қилиш.

2026 йил 1 январдан

2.

Биржа савдолари орқали харид қилинган мис хомашёсини етказиб бериш шартномаси шартларига риоя этилиши бўйича назоратни кучайтириш.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан мис хомашёсини харид қилиш бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ортиб бериш муддатларига риоя этилишини ҳар чоракда ўрганиб бориш.

Мис хомашёсини ортиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари бузилганлиги аниқланган ҳолларда рақобат қонунчилигида белгиланган чораларни қўллаш.

Доимий

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

(Х. Тўрахўжаев)

3.

Электротехника, шу жумладан, мис хомашёсидан тайёрланадиган маҳсулотларга нисбатан божхона божларини таҳлил қилиш ва зарур ҳолларда қайта кўриб чиқиш.

Ярим тайёр мис симлар ва мис маҳсулотлари экспортини ҳамда ТИФ ТН коди 8504, 8541 ва 8544 бўлган товар позициялари бўйича импортни чуқур таҳлил қилган ҳолда, зарур ҳолларда, тегишли божхона божи ставкаларига вақтинчалик ўзгартириш киритиш.

Мазкур божхона божлари божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида қайта ишланган маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилмаслигини инобатга олиш.

2025 йил октябрь

Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия

(Ж. Ходжаев)

4.

Электротехника саноати корхоналарини айланма маблағлар билан таъминлашни рағбатлантириш.

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ ҳисобидан электротехника саноати корхоналари бўлган барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан ажратиладиган айланма маблағ учун кредитларнинг:

(а) фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган миллий валютадаги кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз пункт юқори қисмини, лекин 10 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда;

(б) хорижий валютадаги кредитлар фоиз ставкасининг 6 фоиздан юқори қисмини, бироқ 5 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда тадбиркорлик субъектининг барқарорлик рейтингидан қатъи назар кредитнинг тўлиқ муддатига компенсация қилиб бериш тартибини жорий қилиш.

2026 йил 1 январь

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

(А. Махаматов)

5.

Мис маҳсулотлари экспорти тартиботларини такомиллаштириш.

Мисдан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишда уларнинг божхона юк декларациясида маҳсулотларнинг техник параметрларига қўшимча равишда диаметри, қалинлиги, узунлиги, қопламаси, таркибидаги мис ҳажми тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилишини назоратга олиш.

2026 йил 1 январь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

6.

Факторинг хизматлари харажатларини қоплаб бериш.

Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан банкларнинг факторинг хизматлари бўйича дисконт ёки ҳисобланган фоиз суммасининг 50 фоизи, бироқ йиллик 4 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда қоплаб бериш тартибини жорий қилиш.

2025 йил 1 ноябрь

Ҳукумат комиссияси

(Ж. Ходжаев),

«Савдони ривожлантириш компанияси»

(Х. Бобоев)

7.

Экспортда халқаро молия инструментларидан фойдаланишни кенгайтириш.

1. Ташқи савдо операцияларида халқаро факторинг амалиётларини жорий қилиш мақсадида электрон факторинг платформаларини ташқи савдо ахборот тизимига улаш.

2025 йил декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Марказий банк

(Т. Ишметов),

тижорат банклари

2. «Азия-Инвест Банк» АЖ орқали маҳаллий электротехника саноати корхоналарига 50 млн долларлик ташқи факторинг линиясини имтиёзли шартлар асосида йўлга қўйиш чораларини кўриш.

2026 йил январь

«Ўзмиллийбанк» АЖ

(А. Мирсоатов)

II. Соҳага инновацияларни жалб қилиш ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш

8.

Электротехника саноатига инновацион ишланмаларни кенг жорий этиш.

1. Электротехника соҳасида аниқ натижаларга қаратилган (патент ёки янги маҳсулот сертификати) янги ишланмалар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари ва бошқа шу каби инновацион лойиҳалар рўйхатини шакллантириш ва Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига тақдим қилиш.

2026 йилдан бошлаб ҳар чорак якуни билан

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

(М. Юнусов)

2. Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан зарур бўлган маблағларни белгиланган тартибда ажратиш.

Лойиҳалар маъқуллангандан кейин 5 кун ичида

9.

2026 — 2035 йилларда Ўзбекистон Республикаси микроэлектроника ва яримўтказгичлар саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

1. Ўзбекистон Республикасида микроэлектроника ва яримўтказгичлар саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга халқаро консультантларни жалб этиш юзасидан халқаро тендер эълон қилиш.

2. Белгиланган тартибда тендер ўтказиш ва ғолибни аниқлаш.

3. Стратегияни ишлаб чиқиш.

2026 йил 1-ярим йилликда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Умурзаков),

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

(М. Юнусов)

III. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қувватларидан самарали фойдаланиш

10.

Электротехника саноати корхоналарига айланма маблағлар учун ресурс ажратиш.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖга 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни 2025-2026 йилларда тенг миқдорда мутаносиб равишда ажратиш.

2025-2026 йилларда

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

(Ш. Вафаев)

11.

Давлат харидлари доирасида ахборот алмашинувини кенгайтириш.

Давлат харидлари махсус ахборот порталини «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКнинг тегишли ахборот тизими билан интеграция қилиш.

2026 йил 1 январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова),

«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК

(М. Аллабергенов)

12.

Маҳаллий маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар қувватларидан самарали фойдаланиш.

1. Маҳаллий маиший техника ишлаб чиқарувчи барча корхоналар билан учрашиб, уларнинг фаолиятида вужудга келаётган муаммо ва таклифларни ўрганиш.

2025 йил ноябрь

Бош вазир ўринбосарлари

(Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Х. Мустафоев),

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

(М. Юнусов)

2. Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда  «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2025 йил декабрь

13.

Республикада технологик асбоб-ускуналар, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш.

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари рўйхатини қайта кўриб чиқиш.

2025 йил ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

(М. Юнусов)

2. Республикада ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган технологик асбоб-ускуналарни ушбу рўйхатдан чиқариб ташлаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил декабрь

14.

Электротехника саноати корхоналари маълумотларини ягона рақамли платформага жамлаш ҳамда маҳсулотларнинг онлайн савдосини ташкил этиш бўйича ягона тизим яратиш.

1. Электротехника саноати учун интеграциялашган рақамли экотизим ва маркетплейс платформасини ишлаб чиқиш.

Бунда ушбу экотизим ва платформани ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатларни Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан тўлиқ молиялаштириш.

2025 йил декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

(М. Юнусов)

2. Электротехника саноати учун интеграциялашган рақамли экотизим ва маркетплейс платформаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари (маълумотлар базалари)ни белгиланган тартибда ўзаро интеграциясини йўлга қўйиш.

2026 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Марказий банк

(Т. Ишметов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кутбиев),

Миллий статистика қўмитаси

(Б. Ҳамраев),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси

(А. Қаюмов),

«Ўзбекэкспертиза» АЖ

(У. Муродов),

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

(С. Аннакличев),

«Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» ДМ

(Р. Кичкилов)

15.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари доирасидаги лойиҳаларда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратиш.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импортёрлар учун тенг шароит яратиш мақсадида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларда импортдан етказиб бериладиган ва маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш тартибини бирхиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил 1 январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров)

IV. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш

16.

Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш.

Давлат харидларида қуйидагиларни жорий қилиш:

(а) бюджет буюртмачилари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўтказиладиган «маҳаллий аукцион» савдоларини;

(б) бюджет буюртмачилари томонидан харид режалари эълон қилиниши билан бир вақтда ушбу маълумотларни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга автоматик равишда электрон-хабарнома орқали юбориш тизимини;

(в) маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоиздан юқори бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан бюджет буюртмачилари ўртасида тузилган шартномалар бўйича етказиб бериладиган товарнинг маҳаллийлаштириш даражасига мутаносиб миқдорда аванс тўловларини тўлаб бериш тизимини.

2026 йил 1 январдан бошлаб

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова)

17.

Маҳаллий электротехника корхоналарини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Юқори кучланишли трансформатор ва подстанциялар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сертификатнинг амал қилиш муддатини 36 ой этиб белгилаш.

2. Битта ишлаб чиқарувчи бир йил мобайнида сертификатларни расмийлаштириш учун 10 та ва (ёки) ундан ортиқ ариза берган тақдирда, кейинги ҳар бир сертификат учун БҲМнинг 0,5 баробари миқдорида тўловларни амалга ошириш.

2025 йил 31 декабрь

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

«Ўзбекэкспертиза» АЖ

(У. Муродов),

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

(М. Юнусов)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 октябрдаги ПҚ-304-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш, соҳанинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Индикатор (субиндикатор) номи

Ўлчов бирлиги

Жорий ҳолат

Мақсадли кўрсаткичлар

Маълумот беришга масъул идоралар

2025 й

2026 й

2030 й

1

2

3

4

5

6

7

8

МАҚСАД: электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш

I. Ресурс кўрсаткичлари

1.

Қарорда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий базани яратиш.

сон

-

2

-

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

II. Амалиёт кўрсаткичлари

2.1.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ буюртманомалари асосида босқичма-босқич 100 млн доллар маблағ ажратиш.

млн
АҚШ доллари

-

50

50

-

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2.2.

Электротехника саноати корхоналарига айланма маблағлар, шу жумладан, мис хомашёси хариди учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги банк кредитларининг бир қисмини компенсация қилиш.

млн сўм

-

-

-

-

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

2.3.

Электротехника саноати корхоналарига факторинг хизматлари бўйича дисконт ёки ҳисобланган фоиз суммасининг 50 фоизини, бироқ йиллик 4 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда қоплаб бериш.

млн сўм

-

-

-

-

«Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ,

Савдо-саноат палатаси

2.4.

Соҳадаги янги ишланмалар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш.

млрд сўм

-

10

10

10

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

III. Натижадорлик кўрсаткичлари

3.1.

Мис хомашёсини биржа савдоларига чиқариш.

минг тонна

73,6

110

125

225

«Олмалиқ КМК» АЖ,

«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ

3.2.

Экспорт ҳажмини ошириш.

млн
АҚШ доллари

970

1700

3000

-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 октябрдаги ПҚ-304-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 мартдаги «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5011-сон қарорининг 6-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) иккинчи хатбошидаги «2023 — 2026 йилларда» сўзлари «2023 — 2030 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) учинчи хатбошидаги «2024 йил 1 апрелдан бошлаб» сўзларидан кейин «2025 йил 31 декабрга қадар» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 февралдаги «Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-77-сон қарори 3-бандининг «а» кичик банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) 2025 йил 31 декабрга қадар биржа савдолари орқали харид қилинган мис хомашёси учун тўловларнинг 25 фоизини бўнак тарзида, қолган 75 фоизини мис хомашёси олингандан сўнг 90 кун ичида тўлашга рухсат берилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 декабрдаги «Давлат харидларида ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониятлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-417-сон қарорининг 1-банди биринчи хатбошисидаги «2025 йил» сўзлари «2026 йил» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги «Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-20-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «б» кичик бандидаги «йиллик 8 фоиздан кўп бўлмаган ставкада» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) «в» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 1-иловада «Экспорт» позициясининг «2026 йил» устунидаги «2,5» рақами «3,0» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 3-илованинг 6.2 ва 6.3-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

6.2

«Навоий КМК» АЖ

Ҳар хил турдаги изоляторлар

1

0,3

0,4

0,4

Кабель ва сим маҳсулотлари

171,5

55,5

57,2

58,9

Маҳкамлаш бўғинлари

(кабеллар учун муфталар)

1,6

0,5

0,5

0,6

Кучланиш ва ўлчов трансформаторлари

2,9

0,9

1,0

1,0

Электротехник қурилмалар

(подстанциялар, тақсимлаш пунктлари, частота ўзгартиргичлар ва бошқалар)

774,3

246,6

258,9

268,8

Электромонтаж маҳсулотлари

(розеткалар, ўчиргичлар (выключатель), вилкалар ва бошқалар)

1,9

0,6

0,6

0,7

Ёритиш ускуналари

(лампалар, светильниклар,шахтёрлар ёритгичлари)

8,0

2,6

2,7

2,8

Электродвигателлар

(синхрон, асинхрон двигателлар)

309,1

100,0

103,0

106,1

Бошқарув шкафлари, автоматлаштириш маҳсулотлари

92,7

30,0

30,9

31,8

Насослар

92,7

30,0

30,9

31,8

Компьютерлар ва АКТ бутловчи қисмлари

5,6

1,7

1,9

2,1

Маиший техника

15,5

5,0

5,2

5,3

ЖАМИ

477,0

473,7

493,2

510,1

6.3

«Навоийуран» давлат корхонаси

Усти очиқ симлар (АС маркали)

17,7

5,3

6,0

6,4

Кабель-арматура маҳсулотлари (ЛСА)

207,7

63,8

70,2

73,7

Кабель улагичлар (наконечник)

1,8

0,6

0,6

0,6

Автоматик электр ўчиргичлар
(Автомат выключатель)

14,4

4,6

4,8

5,0

Изоляторлар

2,6

0,8

0,9

0,9

ТЭН (электр иситкичлар)

1,3

0,4

0,4

0,5

Ажраткичлар (Разъединитель)

1,8

0,6

0,6

0,6

Электр ажраткичлар (Рубильник)

2,7

0,9

0,9

0,9

Бошқарув шкафлари

(Шкаф управления с УЧР 0,4)

32,8

10,4

10,9

11,5

Кучланиш трансформаторлари

2,6

0,8

0,9

0,9

Ёритгичлар (Светильник)

11,7

3,7

3,9

4,1

Светодиод лампалар

1,5

0,5

0,5

0,5

Трансформатор пунктлари (КТПН)

322,2

92,6

107,0

122,6

Конденсатор қурилмалари

(6 кВ кучланишли)

76,2

23,3

25,7

27,2

Юқори кучланишли электр узатиш мосламалари

(ЯКНО)

45,4

14,0

15,5

15,9

Куч трансформаторлари (35/6 кВ кучланишли)

141,5

37,0

48,5

56,0

Вакуум ўчиргичлар (6 — 10 кучланишли)

17,5

2,2

7,0

8,3

Электр магнит ўтказгичлар

33,8

10,7

11,2

11,8

Ўраш учун симлар (провод обмоточный)

4,6

1,5

1,5

1,6

Электродвигателлар

55,7

18,9

22,8

14,0

Насослар

581,5

250,7

330,8

ЖАМИ

1 577,2

543,3

670,7

363,2

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2025 й., 07/25/304/0942-сон)