22.01.2025 йилдаги ПҚ-20-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электротехника саноати соҳада яратилган шароитлар натижасида сўнгги етти йилда республиканинг йирик маҳаллий саноат тармоғига айланди, тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 баробарга, экспорт ҳажми 7 баробарга ўсди ва географияси 63 та давлатга етди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электротехника саноати ва унга ёндош соҳаларни ривожлантириш, юқори технологияли ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини соҳага кенг жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Электротехника саноатини 2025 — 2027 йилларда ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқда қўшилган қиймат улушини ўртача 21 фоиздан 30 фоизга ва ишлаб чиқариш ҳажмини 58 триллион сўмга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишлаш жараёнларига илғор технологияларни жорий этиш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва диверсификация қилиш ҳисобига экспорт ҳажмини 3,0 миллиард АҚШ долларига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори технологияларга асосланган электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда инновацион ғояларни жорий этишни қўшимча рағбатлантириш орқали умумий қиймати 4,0 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, рақамли бошқарув тизимини жорий этиш орқали маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электротехника саноатини ривожлантиришнинг 2025 — 2027 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электротехника саноатида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш дастури доирасида 2025 — 2027 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ишга туширишнинг йиғма параметрлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электротехника маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий диллерлари ҳамда дистрибьюторларидан харид қилишнинг 2025 — 2027 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электротехника саноати ва унга ёндош соҳаларни ривожлантириш, юқори технологияли ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) бир ой муддатда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш дастури доирасида лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини тасдиқласин ва амалга ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, юқори қўшилган қийматли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш учун қулай молиявий шароитлар яратиш мақсадида 2025 йил 1 февралдан қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида тайёрланган маҳсулотларни кейинги ишлаб чиқарувчилар томонидан саноат кооперацияси тартибида қайта ишлаш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштиришга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) корхоналарнинг ривожланиш ва тадқиқот марказлари (R&D) фаолиятини йўлга қўйиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория жиҳозлари ва анжомлари 2028 йил 1 февралга қадар божхона божидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг ва давлат органларининг маъмурий бино-иншоотларини, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини қуриш бўйича харид қилиш ҳужжатларига қуйидаги талаблар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудратчилар зарур товарларни Ишлаб чиқарувчилар экотизими ва/ёки Электрон кооперация порталидаги (кейинги ўринларда — порталлар) маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур товарлар порталларда мавжуд бўлмаса, тасдиқловчи маълумотномалар асосида уларни бошқа электрон порталлардан харид қилишга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ишлаб чиқарувчилар экотизимида савдолар давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида электрон дўкон тартиб-таомиллари асосида, шартнома қиймати билан боғлиқ чекловларсиз ўтказилади, бунда оферталар маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат маълумотлари асосида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, 5-иловага мувофиқ юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарига юқори технологияли ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан уч йил муддатга қуйидаги солиқ имтиёзлари берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори технологиялар асосида маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган даромадлари қисмида фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори технологияли ишлаб чиқариш объектлари эгаллаган ер участкалари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган имтиёзларни қўллаш бўйича Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Савдо-саноат палатасининг электротехника соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун электротехника саноати корхоналари томонидан оммавий савдолар орқали сотиб олинадиган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари бўйича тўловларини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг илғор технологиялар асосида янги маҳсулот турларини ишлаб чиқиш ҳамда соҳа учун муҳандис ва ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш мақсадида «Eltech Lab» масъулияти чекланган жамияти таркибида Илғор инжиниринг марказини (таркибий бўлинма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда ушбу марказни ташкил этиш, жиҳозлаш ҳамда фаолияти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун «Eltech Lab» масъулияти чекланган жамиятига Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 миллиард сўм грант ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Савдо-саноат палатаси ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки ой муддатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда электротехника саноати корхоналари учун юқори малакали ўрта бўғин кадрлари ҳамда ишчи-мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Жиззах вилоятидаги 1-сон политехникуми ҳамда Тошкент вилоятидаги Оҳангарон шаҳар политехникуми ҳузурида инженерлик мактабларини ташкил этиб, соҳа корхоналаридан маҳаллий амалиётчи ҳамда илғор хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда таълим дастурини амалга ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инженерлик мактабларини жиҳозлаш, сақлаш ва бошқа харажатлар учун ушбу политехникумларга Давлат бюджетидан ҳар йили 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инженерлик мактабларига соҳа корхоналаридан амалиётчи ҳамда илғор хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатлари Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги зарур ҳолларда ушбу мақсадлар учун «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) буюртмасига асосан Савдога кўмаклашиш жамғармасига қўшимча маблағлар ажратиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уч ой муддатда маҳсулотлар таннархини пасайтириш, сифат даражасини ҳамда ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш мақсадида тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнларини (MES, ERP, PLM ва бошқа дастурлар асосида) рақамлаштириш дастурини ишлаб чиқиб, амалга ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган қисми Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Марказий банк, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2025 — 2027 йилларда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг маҳаллий капитал бозорида қисқа (1 йилгача) ва ўрта (5 йилгача) муддатли облигацияларини жойлаштириш ва халқаро капитал бозорларида 2 та тармоқ корхонасининг еврооблигацияларини чиқариш ҳисобига ресурс жалб қилиш. Бунда корхоналарнинг қимматли қоғозлари чиқарилишини ташкил қилиш учун тижорат банкларини молиявий консультант сифатида жалб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ орқали 150 миллион АҚШ доллари ҳамда бошқа тижорат банклари орқали 100 миллион АҚШ доллари миқдорида, хорижий валютада кредит линияларини очиш;
(8-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 октябрдаги ПҚ-304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2025 й., 07/25/304/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 октябрдаги ПҚ-304-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2025 й., 07/25/304/0942-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) электротехника тармоғида юқори технологияли ишлаб чиқаришни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларига Ўзбекистон Республикасининг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси маблағлари ҳисобидан 25 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) икки ҳафта муддатда мазкур банднинг «б» кичик бандида назарда тутилган кредит линиялари тақсимотини тижорат банклари кесимида тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказий банк икки ой муддатда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти билан боғлиқ хатарларни хеджирлаш мақсадида амалга ошириладиган операцияларни жорий валюта операциялари таркибига киритиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда уч ой муддатда электротехника маҳсулотлари экспортини янада жадаллаштириш учун Компания маблағлари ҳисобидан янги «Eltechexport» молиялаштириш линиясини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Eltechexport» молиялаштириш линияси доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ корхоналарига тижорат банклари орқали банк маржасини ҳисобга олган ҳолда хорижий валютада йиллик 6 фоиз, миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит таъминоти сифатида амалга ошириладиган экспорт шартномаси ҳамда суғурта полиси қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит бир корхона учун бир календарь йилда 10 миллион АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компания экспортни молиялаштириш йўналишидаги мазкур янги тартибни жорий этиш учун тижорат банклари талабномасига асосан ресурслар ажратиб борилишини таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юридик шахсларга Оҳангарон тумани, Фарғона ва Урганч шаҳарларидаги технопаркларда ер участкасини электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага олиб тайёр ҳолда бино-иншоотларни қуриш ва электротехника ҳамда унга ёндош бўлган тармоқ корхоналарига сотиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш ёхуд ижара шартларида тўғридан-тўғри реализация қилишга рухсат бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бино-иншоотларни харид қилган ёки ижарага олган тадбиркорларга «Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси билан тузиладиган инвестиция битимига мувофиқ «Eltech Industrial» технопарки иштирокчиси мақоми берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида қурилган тайёр бино-иншоотларни харид қилиш учун тадбиркорларга ўрнатилган тартибда Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 7 йил муддатгача, шундан 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредит ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) электротехника тармоғи корхоналари ишлаб чиқарадиган саноат маҳсулотларини лизинг асосида сотиш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур мақсадлар учун 2025 йилда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги «Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-15-сон қарорига асосан электротехника саноати учун ажратилиши назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 30 миллион АҚШ доллари йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу маблағлар тижорат банкларига уларнинг буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида миллий валютада 5 йил муддатга ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий электротехника маҳсулотларини сотиш бўйича лизинг хизматларини кўрсатишда тижорат банкларининг маржаси йиллик 4 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизинг шартномалари доирасида тадбиркорлик субъектлари лизинг объектининг 15 фоизи миқдорида аванс тўловларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириши белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) бир ой муддатда мазкур шартларда лизинг асосида бериладиган электротехника маҳсулотлари рўйхатини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги чакана савдо шохобчаларида назорат хариди тадбирларини (тест, экспертизасини) амалга ошириш орқали электротехника маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳукумат комиссияси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги электротехника тармоғи корхоналарига «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг буюртмаларига асосан республикада ишлаб чиқарилмайдиган хомашё ва материалларни марказлашган ҳолда етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш бўйича молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаб Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Транспорт вазирлиги электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё ва бутловчи қисмларни импорт қилишдаги транспорт харажатларини оптималлаштириш мақсадида ҳар молия йили аввалида 6-иловага мувофиқ йирик халқаро логистика компанияларининг арзонлаштирилган нархларда логистика квоталари банд қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Савдо-саноат палатаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 йил 1 сентябрга қадар энг яхши таклифларни танлаш йўли билан етакчи хорижий консалтинг компаниясини жалб қилган ҳолда 2035 йилга қадар Электротехника саноатини, шу жумладан, ускунасозликни, ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хорижий консалтинг компаниясини жалб қилиш ва стратегияни ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун 2025 йилда Давлат бюджети ҳисобидан Савдога кўмаклашиш жамғармасига 15 миллиард сўмгача маблағ ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Марказий банк ҳамда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда хорижий илғор ускунасозлик компаниялари билан музокаралар ўтказган ҳолда ҳудудларда ускунасозлик лойиҳаларини, шу жумладан, кооперация асосида амалга ошириш бўйича аниқ таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Савдо-саноат палатаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда махсус электротехника, озиқ-овқат, тўқимачилик ва чарм маҳсулотлари учун дистрибуция-логистика марказларини ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича келишилган таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Божхона қўмитаси уч ой муддатда қайта ишлаш маҳсулотлари билан боғлиқ божхона операцияларини саноат кооперацияси тартибида бошқа ишлаб чиқарувчилар томонидан товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришни назарда тутувчи тартиб ишлаб чиқиб тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган мақсадли кўрсаткичлар ва топшириқларнинг бажарилишини таъминлашга Бош вазир ўринбосари Ж. Ходжаев, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси М. Юнусов, Савдо-саноат палатаси раиси Д. Вахабов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳамда вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари бирдек масъул ва жавобгар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарордаги молиявий қўллаб-қувватлаш чораларининг бажарилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари А. Хайдаров ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси Д. Вахабов зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Савдо-саноат палатаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 22 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-20-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги ПҚ-20-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электротехника саноатини ривожлантиришнинг 2025 — 2027 йилларга мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

2024 йил

(жорий кўрсаткич)

2025 йил

2026 йил

2027 йил

1.

Ишлаб чиқариш ҳажми

трлн сўм

31

43

50

58

2.

Мис хомашёсини биржа савдоларига чиқариш ҳажми

минг тн

92

110

125

145

3.

Экспорт

млрд долл.

1,2

1,7

3,0

3,0

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 октябрдаги ПҚ-304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2025 й., 07/25/304/0942-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги ПҚ-20-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электротехника саноатида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш дастури доирасида 2025 — 2027 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ишга туширишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуд номи

Лойиҳалар сони

(дона)

шу жумладан ишга тушадиган:

Лойиҳалар қиймати

(минг доллар)

шу жумладан ишга тушадиган лойиҳалар бўйича:

Иш ўринлари

(нафар)

шу жумладан ишга тушадиган лойиҳалар бўйича:

Лойиҳага бириктирилган масъуллар

2025 йилда

2026 йилда

2027 йилда

истиқболли лойиҳалар

2025 йилда

2026 йилда

2027 йилда

истиқболли лойиҳалар

2025 йилда

2026 йилда

2027 йилда

истиқболли

Ҳудуд бўйича

Тармоқ ва туман/шаҳар бўйича

Жами:

192

71

63

23

35

3 927 581

655 813

672 377

745 134

1 854 257

16 167

4 658

5 130

4 665

1 714

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

8

2

3

1

2

142 700

48 500

61 800

700

31 700

455

170

185

30

70

А.Т. Оринбаев

М.М. Юнусов,

З.И. Зайтов,

Р.А. Шамуратов,

С.Ж. Хожаметов,

Б.Б. Мадаминов

2.

Андижон вилояти

8

4

1

1

2

112 750

35 650

2 100

30 000

45 000

250

145

5

60

40

Ш.К. Абдурахманов

М.М. Юнусов,

Б.Б. Юлдашов,

Г.Г. Абдураҳмонов,

М.Х. Таджибаев

3.

Бухоро вилояти

8

2

2

2

2

196 130

42 030

41 000

74 100

39 000

553

238

65

180

70

Б.К. Зарипов

М.М. Юнусов,

Қ.И. Турсунов,

О.Н. Казаков,

Ш.Р. Ашуров

4.

Жиззах вилояти

7

2

2

2

1

451 300

81 300

200 000

150 000

20 000

5 780

1 030

2 200

2 450

100

У.М. Мустафоев

М.М. Юнусов,

К.А. Холмуродов,

А.М. Абдуғаниев

5.

Қашқадарё вилояти

7

4

1

1

1

52 000

22 000

5 000

10 000

15 000

310

185

50

50

25

М.Б. Азимов

М.М. Юнусов,

Н. Холбоев,

Ф.Қ. Ғуломов

6.

Навоий вилояти

13

2

4

1

6

812 200

35 500

37 000

2 500

737 200

785

25

115

20

625

Н.Т. Турсунов

М.М. Юнусов,

Д.Б. Эргашев,

В.Ю. Адизов

7.

Наманган вилояти

16

6

6

1

3

150 280

35 500

18 680

38 000

58 100

638

190

208

120

120

Ш.Ш. Абдуразаков

М.М. Юнусов,

С.З. Мўминов,

Ш.М. Мусаев,

А.А. Таджимирзаев,

Ш.А. Қосимов,

Ж.Ш. Абдуллаев,

Ж.Х. Нурматов,

Д.Г. Кадиров

8.

Самарқанд вилояти

13

5

4

1

3

208 637

35 716

50 637

3 584

118 700

783

328

310

60

85

А.М. Бобоев

М.М. Юнусов,

Г.З. Алимова,

Б.Ш. Жабборов,

С.Х. Усманов,

Ш.Ш. Рахманов,

Ш.А. Қудратов

9.

Сурхондарё вилояти

6

2

1

1

2

92 000

11 000

1 000

10 000

70 000

190

70

10

30

80

У.Б. Қосимов

М.М. Юнусов,

А.А. Алламурадов,

Ш.Х. Назаров,

А.А. Ишмурзоев,

Қ.Э. Мардонов

10.

Сирдарё вилояти

6

1

3

1

1

64 200

5 000

41 000

3 200

15 000

282

30

132

30

90

А.А. Умаров

М.М. Юнусов,

Ж.Х. Хожиманов,

У.Х. Йўлдошев,

Н.Н. Хазратқулов,

О.У. Носиров

11.

Тошкент вилояти

54

15

30

2

7

915 260

141 600

166 660

150 000

457 000

3 795

1 175

1 560

800

260

З.Т. Мирзаев

М.М. Юнусов

А.А. Раимов,

Э.Э. Рустамов,

М.А. Рашидов,

И.М. Киличханов,

Т.А. Боболов,

Д.М. Мадиримов,

С.Д. Исакулов,

С.К. Эргашев,

И.Р. Касимов,

М.К. Абдурахимов

12.

Фарғона вилояти

16

11

1

2

2

237 895

52 895

15 000

95 000

75 000

585

330

40

170

45

Х.Х. Бозаров

М.М. Юнусов,

В.Ш. Назаров

Қ.Н. Эркабоев

М.А. Усмонов

З.Қ. Тўракулов

А.А. Джурабаев

Ш.Н. Тожиҳакимов

Б.О. Ибрагимов

13.

Хоразм вилояти

12

6

1

4

1

154 400

11 850

4 500

121 050

17 000

512

167

60

260

25

Ж.Р. Рахимов

М.М. Юнусов,

Ш.К. Ахмедов,

Ғ.П. Султанов,

Т.И. Давлетов,

С.М. Палванов,

О.М. Холбоев,

З.А. Абрдимов

14.

Тошкент шаҳри

18

9

4

3

2

337 830

97 273

28 000

57 000

155 557

1 249

575

190

405

79

Ш.Б. Умурзаков

М.М. Юнусов,

А.Н. Сайфутдинов,

 

А.Ш. Умархонов,

 

Э.Х. Шукуров,

 

Б.Ю. Абубакиров,

 

Н.А. Аллабергенова,

 

Х.И. Иноятов,

 

Б.Т. Рахманкулов

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси зарур ҳолларда «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг таклифига асосан ушбу йиғма параметрларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги ПҚ-20-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электротехника маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий диллерлари ҳамда дистрибьюторларидан харид қилишнинг 2025 — 2027 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

млрд сўм

Т/р

Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари

Маҳсулот номи

2025 — 2027 йиллардаги талаб

шу жумладан

2025 йил

2026 йил

2027 йил

ЖАМИ

28 416,5

8 142,7

10 038,8

10 239,4

1.

Сув хўжалиги вазирлиги

Сув насослари

65,7

20,6

21,5

23,6

Электродвигателлар

148,4

60,8

59,7

27,9

Ақлли сув ўлчагичлар (Smart Water)

78,6

31,2

25,9

21,5

Кабель-сим маҳсулотлари

6,7

2,4

2,2

2,1

Қуёш панеллари

19,4

7,0

6,5

5,9

Қуёш сув иситкичлари

22,1

6,9

7,7

7,5

Конденсатор қурилмалари

(Реактив энергия компенсацияси)

22,4

6,9

7,7

7,8

Частота бошқариш қурилмаси

(Устройство частотного регулирования)

18,2

5,4

5,9

6,9

ЖАМИ

381,5

141,2

137,1

103,2

2.

Энергетика вазирлиги

ЖАМИ

7 521,3

1 943,5

2 611,6

2 970,6

шу жумладан

2.1

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

Газ тақсимлаш пунктлари

(телеметрия тизимига эга бўлган)

2 349,1

345,8

864,6

1 138,7

Электрон газ ҳисоблагичлар

600,0

150,0

225,0

225,0

Регуляторлар

300,0

100,0

100,0

100,0

Қуёш фотоэлектр станциялари

35,3

12,3

12,3

10,8

Бир контурли ва икки контурли қозонлар

3,5

1,0

1,0

1,5

ЖАМИ

3 287,9

609,1

1 202,9

1 476,0

2.2

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

Элегазли ўчиргичлар

 (Элегазовый выключатель)

4,6

1,2

1,3

2,1

Ажраткичлар

(Разъединитель)

1,9

0,3

0,5

1,1

Трансформатор шкафлари

22,8

6,0

6,1

10,7

Кабель маҳсулотлари

45,4

12,9

14,2

18,3

Сим маҳсулотлари

2,8

0,8

0,9

1,1

Металл таянчлар (220 кВ)

53,3

15,2

17,8

20,3

Юқори кучланишли изоляторлар

34,6

10,0

11,2

13,4

Автотрансформаторлар

51,2

8,7

17,0

25,5

Конденсаторлар

3,4

0,9

0,9

1,5

ЖАМИ

220,0

56,0

69,9

94,0

2.3

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

Усти очиқ симлар (АС маркали)

43,1

13,7

14,3

15,1

Кабеллар

113,5

36,0

37,8

39,7

Алоқа кабеллари (СИП)

750,6

238,1

250,0

262,5

Трансформатор пунктлари

1 289,0

408,9

429,3

450,8

Кабель-арматура маҳсулотлари (ЛСА)

131,7

41,8

43,9

46,1

Электр ажраткичлар

(Рубильник)

1 102,0

349,6

367,0

385,4

Автоматик электр ўчиргичлар

(Автомат выключатель)

208,7

66,2

69,5

73,0

Вакуум ўчиргичлар

123,2

39,1

41,0

43,1

Изоляторлар

48,2

15,3

16,1

16,9

ЖАМИ

3 810,0

1 208,6

1 268,9

1 332,4

2.4

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Эмалланган сим

1,6

0,4

0,5

0,7

Ёритиш ускуналари

12,6

4,0

4,2

4,4

UPS, батарея, аккумуляторлар

8,8

2,5

2,9

3,4

Кабель маҳсулотлари

77,3

25,2

25,6

26,5

Қуёш фотоэлектр станцияси, сув иситкич ускунаси

34,0

10,5

11,5

12,0

Частотали тартибга солиш қурилмаси

(Устройство частотного регулирования)

16,5

4,8

5,5

6,2

Насос ва электродвигателлар

10,4

3,7

4,2

2,5

Трансформаторлар

28,8

9,2

9,5

10,1

Дизель генераторлари

3,3

1,0

1,1

1,2

Ўлчов-назорат асбоблари

3,1

1,0

1,0

1,1

ЖАМИ

192,0

62,3

66,0

68,1

2.5

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ

Насослар

9,1

6,3

2,9

Электродвигателлар

2,2

1,2

1,0

ЖАМИ

11,3

7,5

3,9

3.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Кўмир ва газда ишловчи иситиш қозонлари

120,0

28,0

44,0

48,0

Лифтлар

560,7

185,3

186,7

188,7

Индивидуал иссиқлик пунктлари (ИИП)

194,5

50,7

64,5

79,3

Тақсимлаш шитлари

(Щиты распределительные)

2,4

0,6

0,8

0,9

Алюминдан профил ва аксессуарлар

14,9

4,1

4,9

5,9

ПВХдан профил ва аксессуарлар

166,9

45,4

55,0

66,5

Девор учун сэндвич-панеллар

44,9

12,2

14,8

17,9

LED лампалар

26,7

7,3

8,8

10,6

Қуёш фотоэлектр станциялари

123,5

33,5

40,7

49,2

Қуёш сув иситкичлари

8,9

2,4

2,9

3,5

Электр ҳисоблагичлар

8,2

2,2

2,7

3,3

Электрон сув ҳисоблагичлар

6,4

1,7

2,1

2,6

ЖАМИ

1 278,0

373,6

427,9

476,5

4.

«Ўзавтосаноат» АЖ

Автомобиллар учун жгут симлари (180 турдаги)

3 868,0

1 280,0

1 292,0

1 296,0

Автомобиль генераторлари

(Дамас ва Кобальт, Жентра генераторлари)

569,0

189,0

190,0

190,0

Автомобиль ёритиш тизимлари

2 299,0

747,0

765,0

787,0

Автомобиллар учун симлар

556,0

178,0

186,0

192,0

Автомобиль ойнасини кўтарувчи модуллар

(Модули стеклоподъемников)

556,0

175,0

186,0

195,0

Спидометрлар

395,0

127,0

132,0

136,0

Аккумулятор батареялар

(конвейер ва иккиламчи бозор)

1 089,0

355,0

364,0

370,0

Ёқилғи насослари (Кобальт)

162,3

54,1

54,1

54,1

Янги моделлар генераторлари ва компрессорлари

(Оникс ва Трекер автомобиллари генераторлари, Кобальт автомобили компрессори)

362,4

177,4

185,0

Электр ва гибрид автомобилларнинг жгут симлари

227,5

97,5

130,0

Электр ва гибрид автомобилларнинг ёритиш тизимлари

39,0

6,5

32,5

ЖАМИ

10 123,2

3 105,1

3 450,5

3 567,6

5.

«Ўзсувтаъминот» АЖ

Истеъмолчилар учун ақлли сув ўлчагичлар

(Smart Water)

280,9

23,4

117,0

140,5

Сув иншоотлари ва тармоқлари учун масофадан маълумот узатувчи сув ўлчагичлар

586,5

307,5

279,0

Трансформатор

28,9

7,9

9,3

11,7

Кабель маҳсулотлари

2,9

1,3

0,8

0,7

Қуёш панеллари

4,2

2,0

1,1

1,1

ЖАМИ

903,3

34,6

435,7

433,0

6.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

3 483,5

1 179,9

1 295,5

1 008,1

шу жумладан

6.1

«Олмалиқ КМК» АЖ

Электродвигателлар

58,7

18,6

19,6

20,5

Ҳар хил турдаги электр кабеллар

76,3

24,2

25,4

26,7

Трансформаторлар ва трансформатор подстанциялари

97,4

56,4

20,0

21,0

Ёритиш мосламалари

14,2

4,5

4,7

5,0

Частота ўзгартиргичлар

59,9

19,0

20,0

20,9

Изоляторлар

8,4

2,7

2,8

2,9

Электр чўткалар

8,1

2,6

2,7

2,8

Юқори кучланишли электр узатиш мосламалари (ЯКНО)

3,3

1,0

1,1

1,2

Вентиляторлар

37,8

12,0

12,6

13,2

Насослар

52,6

16,7

17,5

18,4

Электродвигателсиз насос

(ЦНСК 300-480 без электродвигателя)

6,4

2,1

2,1

2,1

ЖАМИ

423,1

159,8

128,5

134,8

6.2

«Навоий КМК» АЖ

Ҳар хил турдаги изоляторлар

1

0,3

0,4

0,4

Кабель ва сим маҳсулотлари

171,5

55,5

57,2

58,9

Маҳкамлаш бўғинлари

(кабеллар учун муфталар)

1,6

0,5

0,5

0,6

Кучланиш ва ўлчов трансформаторлари

2,9

0,9

1,0

1,0

Электротехник қурилмалар

(подстанциялар, тақсимлаш пунктлари, частота ўзгартиргичлар ва бошқалар)

774,3

246,6

258,9

268,8

Электромонтаж маҳсулотлари

(розеткалар, ўчиргичлар (выключатель), вилкалар ва бошқалар)

1,9

0,6

0,6

0,7

Ёритиш ускуналари

(лампалар, светильниклар,шахтёрлар ёритгичлари)

8,0

2,6

2,7

2,8

Электродвигателлар

(синхрон, асинхрон двигателлар)

309,1

100,0

103,0

106,1

Бошқарув шкафлари, автоматлаштириш маҳсулотлари

92,7

30,0

30,9

31,8

Насослар

92,7

30,0

30,9

31,8

Компьютерлар ва АКТ бутловчи қисмлари

5,6

1,7

1,9

2,1

Маиший техника

15,5

5,0

5,2

5,3

ЖАМИ

477,0

473,7

493,2

 

510,1

6.3

«Навоийуран» давлат корхонаси

Усти очиқ симлар (АС маркали)

17,7

5,3

6,0

6,4

Кабель-арматура маҳсулотлари (ЛСА)

207,7

63,8

70,2

73,7

Кабель улагичлар (наконечник)

1,8

0,6

0,6

0,6

Автоматик электр ўчиргичлар
(Автомат выключатель)

14,4

4,6

4,8

5,0

Изоляторлар

2,6

0,8

0,9

0,9

ТЭН (электр иситкичлар)

1,3

0,4

0,4

0,5

Ажраткичлар (Разъединитель)

1,8

0,6

0,6

0,6

Электр ажраткичлар (Рубильник)

2,7

0,9

0,9

0,9

Бошқарув шкафлари

(Шкаф управления с УЧР 0,4)

32,8

10,4

10,9

11,5

Кучланиш трансформаторлари

2,6

0,8

0,9

0,9

Ёритгичлар (Светильник)

11,7

3,7

3,9

4,1

Светодиод лампалар

1,5

0,5

0,5

0,5

Трансформатор пунктлари (КТПН)

322,2

92,6

107,0

122,6

Конденсатор қурилмалари

(6 кВ кучланишли)

76,2

23,3

25,7

27,2

Юқори кучланишли электр узатиш мосламалари

(ЯКНО)

45,4

14,0

15,5

15,9

Куч трансформаторлари (35/6 кВ кучланишли)

141,5

37,0

48,5

56,0

Вакуум ўчиргичлар (6 — 10 кучланишли)

17,5

2,2

7,0

8,3

Электр магнит ўтказгичлар

33,8

10,7

11,2

11,8

Ўраш учун симлар (провод обмоточный)

4,6

1,5

1,5

1,6

Электродвигателлар

55,7

18,9

22,8

14,0

Насослар

581,5

250,7

330,8

ЖАМИ

1 577,2

543,3

670,7

363,2

6.4

«Ўзметкомбинат» АЖ

Насослар

0,7

0,4

0,4

Электр двигателлар

5,6

3

3

ЖАМИ

6,4

3,1

3,3

7.

Давлат улуши бор тижорат банклари

Терминал

998,5

333,4

332,5

332,5

Пластик карталар

666,7

259,9

203,4

203,4

Банкомат

3 060,3

771,5

1 144,4

1 144,4

ЖАМИ

4 725,5

1 364,8

1 680,4

1 680,4

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 октябрдаги ПҚ-304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2025 й., 07/25/304/0942-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги ПҚ-20-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электротехника саноатида юқори технологияли ишлаб чиқаришга асосланган маҳсулотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Идентификация учун мўлжалланган микропроцессор модуллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефон, планшет ва уларнинг бутловчи қисмлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Компьютер, ноутбуклар ва уларнинг бутловчи қисмлари ҳамда автоматлаштирилган депозит машиналари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Босиб чиқариш, сканерлаш, нусха кўчириш ва узатиш қурилмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Электрон ахборот ташувчи воситалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Электроника йўналишидаги маҳсулотлар (яримўтказгич, микросхема, электрон чип, қуёш панеллари учун ячейка ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тиббиёт ускуналари (МРТ, рентген, портатив ташхис ускунаси ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Робот ва робототехника ускуналари, учувчисиз учиш қурилмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мис хомашёсидан қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар (мисдан фольга, эгилувчан плата, электромобиль зарядлаш ускуналари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Технологик асбоб-ускуналар (ускунасозлик) ва уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ускуналар учун қолиплар (пресс форма).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Электромобиллар, қуёш ва шамол электростанциялари учун батареялар ва инверторлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги ПҚ-20-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электротехника саноати корхоналарига ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё ва бутловчи қисмларни импорт қилишда арзонлаштирилган нархларда логистика квоталарини банд қилиш параметрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Давлат номи

Шаҳар номи

Контейнер сони

(дона)

Вагон сони

(дона)

Жами

3 751

181

1.

Хитой

Гуанчжоу

497

2.

Гуандун

109

3.

Жиаксинг

80

4.

Ляньюньган

55

5.

Наньчан

70

6.

Нингбо

718

7.

Сучжоу

250

8.

Урумчи

500

9.

Фошань

261

10.

Хефей

340

11.

Хуайжоу

60

12.

Чжецзян

100

13.

Чжуншань

12

14.

Шанхай

314

15.

Шеньчжоу

60

16.

Шеньчжень

132

17.

Корея

Пусан

110

18.

Вьетнам

Хошимин

15

19.

Малайзия

Кланг

25

20.

Россия

Магнитогорск

105

21.

Челябинск области

14

22.

Екатеринбург

62

23.

БАА

Жабал Али

3

24.

Туркия

Кайсери

40

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги ПҚ-20-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матнида «3920» позициясидан кейин қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

392049

плиты, листы, пленка и полосы или ленты, прочие, непористые и неармированные, неслоистые, без подложки и не соединенные аналогичным способом с другими материалами, из полимеров винилхлорида, прочие (содержащие менее 6 мас.% пластификаторов)

3

3920108900

Прочие плиты, листы, пленка и полосы или ленты, толщиной более 0,125 мм

0

3920621901

Пленка из полиэтилентерефталата толщиной не более 0,35 мм

0

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4812-сон қарорининг 4-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«агар new.cooperation.uz порталида рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг электротехника маҳсулотлари нархи бошқа электрон порталларда рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг электротехника маҳсулотлари нархидан юқори бўлса, давлат буюртмачиларига бошқа электрон порталларда рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан электротехника маҳсулотларини харид қилишга рухсат этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги «Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-15-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1 ва 2-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошидаги «2025 йил 1 мартга қадар» сўзлари «2025 йил 31 декабрга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан синов лабораториясини жиҳозлаш учун харид қилинган товарлар ва асбоб-ускуналар «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан «Eltech-Lab» МЧЖга бепул ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномасига мувофиқ товарлар ва асбоб-ускуналарни «Eltech-Lab» МЧЖга бепул бериш солиқ солиш объекти ҳисобланмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2025 й., 07/25/20/0064-сон; 15.10.2025 й., 07/25/304/0942-сон)