22.01.2025 йилдаги 33-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ мониторингини амалга ошириш ҳамда тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, республикада иқлим ўзгариши билан боғлиқ салбий таъсирнинг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясини камайтириш, тупроқдаги гумус миқдорини кўпайтириш орқали экинлар ҳосилдорлиги ва тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда шаҳарсозлик фаолияти, геологик-қидирув ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш жараёнида тупроқнинг сидириб олинган унумдор қатламини кўчириш учун унумдорлиги паст, таркибида тош ва қум бўлган ҳамда янги ўзлаштириладиган қишлоқ хўжалиги майдонлари мунтазам равишда белгилаб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ўз ваколатлари доирасида ер фонди тоифасидан қатъи назар, ерларни рекультивация қилиш, бузилган ерларни тиклаш, фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш, тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажариш, тупроқни ҳимоялайдиган технологияларни жорий этиш устидан тегишли тадбирларни амалга оширсин ва натижаси бўйича маълумотларни ҳар чорак якуни билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг геопорталига жойлаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ер фонди тоифасидан қатъи назар, шаҳарсозлик фаолияти, геологик-қидирув ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш жараёнида тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтидан хулоса олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси шаҳарсозлик фаолияти, геологик-қидирув ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга оширувчи лойиҳа ижрочилари томонидан тупроқ қатлами сидириб олиниши ва белгиланган дала контурига кўчирилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 22 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 январдаги 33-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ тупроқ мониторингини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тупроқ мониторинги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ва унинг минтақавий бўлинмалари (кейинги ўринларда — Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тупроқ мониторинги тупроқнинг ҳозирги ҳолатини, юз бераётган ўзгаришларни таҳлил қилиш, ушбу ўзгаришларнинг характерини ва уларнинг тупроқ унумдорлигига таъсирини аниқлаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича тадбирлар, тупроқдан самарали фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тупроқ мониторинги табиий шароитларда ва инсон фаолияти таъсирида тупроқда содир бўлаётган ўзгаришлар характерини, жадаллигини ҳамда йўналишини ўз вақтида аниқлаш мақсадида олиб бориладиган кузатиш ва назорат қилиш тизимларидан иборат. Тупроқ мониторинги мулкчилик шаклидан қатъи назар (хусусий мулк бундан мустасно), қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг барча турларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тупроқ мониторинги давомида танлаб олинган тупроқ намуналари миллий ва (ёки) халқаро аккредитация тизимида аккредитация қилинган лабораторияларда таҳлил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тупроқ мониторинги ишлари даврийлиги бўйича қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимли мониторинг — ер ости сизот сувлари сатҳи 3 метргача бўлган ҳудудларда ҳар 3 йилда, сизот сувлари 3 метрдан паст бўлган ҳудудларда ҳар 5 йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий мониторинг — тупроқ мониторингини юритиш ҳудудларида табиий офат ёки бошқа салбий оқибатлар вужудга келганда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар кучли деградацияга учраганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тизимли тупроқ мониторингини амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тизимли тупроқ мониторингини амалга ошириш учун дастлаб мониторинг объектлари (калит майдонлари) танлаб олинади. Мониторинг объектларини танлашда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида ҳудуднинг табиий ва қишлоқ хўжалиги ландшафти учун типик бўлган тупроқ хили мужассам бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир ҳудуднинг геоморфологик тузилиши ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилиши эътиборга олинган ҳолда, тупроқ-иқлим районлаштирилиши асосида калит майдонлари қуйидагича танланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ҳайдалма ерлардан (илгари суғорилиб ҳозирда ташлаб қўйилган бўз ерлар билан бирга) — 7 та калит майдони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лалмикор ҳайдалма ерлардан (илгари экилган бўз ерлар билан бирга) — 5 та калит майдони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий яйлов ва пичанзорлардан — 3 та калит майдони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ хариталари ва уларга илова қилинган тушунтириш хатлари тупроқ хилларининг тарқалиш майдонларини кўрсатувчи манба сифатида хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тупроқ мониторинги ишлари тайёргарлик, дала ва камерал босқичларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тайёргарлик босқичида ўтган давр мобайнида бажарилган қуйидаги маълумотлар ўрганилади, умумлаштирилади ва таҳлил қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг сув билан таъминланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёғингарчиликлар, суғориш ва шамол эрозияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг сув-физик хоссалари, механик таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг туз ва сув режими (мелиоратив ҳолати);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқдаги гумус ва азотнинг умумий шакли, фосфор ҳамда калийнинг умумий ва ҳаракатчан шакллари, микроэлементлар, гипс, карбонат, сингдириш асослари ва сиғими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг оғир металлар, пестицидлар, гербицидлар ва кимёвий ўғитлар билан ифлосланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳудудда тарқалган барча геоморфологик ажратмалардан тупроқ турлари ва уларнинг майдони аниқланади, шу асосда майдон жиҳатдан катта бўлган етакчи геоморфологик ажратма ва тупроқ турларидан 500 гектарли калит майдонлари ажратиб олинади ва харита-асосга туширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Танланган 500 гектарли калит майдонлардан типик бўлган геоморфологик ажратмалар ва тупроқ турларидан 100 гектарли майдон танлаб олинади, харита-асосга туширилади ҳамда мазкур Низомнинг 9-бандидаги маълумотлар ўрганилади. Ушбу танланган майдон тизимли мониторинг-кузатув объекти сифатида рўйхатга олинади ва кейинги тадқиқотларни ўтказиш учун хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тадқиқот ўтказиш учун танланган 100 гектарли майдон ичидан жами 3 та, шундан 1 та 1 гектарли стационар экологик майдон ҳамда 2 та 1 гектарли ярим стационар экологик майдончалар аниқланади ва харита-асосга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳар бир калит майдони бўйича қуйидагича тушунтириш хати ёзилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқаддима — ишнинг мақсади, вазифаси, фойдаланилган материаллар, тупроқ харитаси, тадқиқот ўтказилган сана, ишни бажарувчи ташкилотлар, тадқиқотни бажариш усуллари ва бошқалар кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий шароитлар — ҳудуднинг геоморфологияси, рельефи, тупроқ-иқлим зонаси, тупроқ ҳосил қилувчи жинслар, гидрографияси, гидрогеологияси, иқлими, ўсимликлар дунёси ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг ўзлаштирилганлик даври ва уларнинг қиёсий таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқлар тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хулоса — барча ўрганилган тупроқ турларида содир бўлган ўзгаришларнинг жадаллиги ва йўналишлари ҳамда уларнинг сабаблари кўрсатиб ўтилади, шунингдек, тупроқ ҳолати ва унумдорлигини белгиловчи кўрсаткичларни мақбуллаштириш асосида дастлабки тавсиялар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тупроқ харитаси, топографик съёмкалар, фотопланлар, аэросурат материаллари асосида дала-тадқиқот ишлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танланган стационар ва ярим стационар экологик майдончалар WГС-84 координаталар тизими асосида харита-асосга туширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Стационар ва ярим стационар экологик майдончаларнинг ҳар бирида «конверт» усули билан 1 та асосий ва 4 та ёрдамчи кесмалар туширилади, асосий кесма сизот сувларигача ва ёрдамчи кесмалар 1 метргача қазилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Асосий ва ёрдамчи кесмалардан тупроқ намуналари тупроқшуносликда умумқабул қилинган усуллар бўйича олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Стационар экологик майдонда қуйидагилар ўрганилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг морфологик белгилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ва ҳажм оғирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сизот сувларининг чуқурлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экилган экин тури, агротехник тадбирлар тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган мелиоратив тадбирлар тавсифи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Камерал босқичда лаборатория шароитида тупроқнинг физик-кимёвий ва агрокимёвий хоссалари аниқланади ҳамда дала-тадқиқот ишлари материаллари таҳлил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Стационар ва ярим стационар экологик майдончаларнинг тупроқ шўрланиши, эрозия, гумус, оғир элементлар, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчан калий моддалари билан таъминланганлик кўрсаткичлари бўйича картограммалар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Асосий тупроқ кесмаларидан олинган тупроқнинг кимёвий таҳлиллари асосида тупроқнинг генетик қатламлари бўйича физик-кимёвий, морфологик ва агрокимёвий хоссалари қайдномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайднома мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тадқиқот натижалари асосида тематик хариталар, картограммалар, жадваллар ва диаграммалар илова қилинган ҳисобот тузилади ва тавсиялар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Даврий тупроқ мониторингини амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Даврий тупроқ мониторинги тадқиқотлари мониторинг ҳудудларида юзага келган кучли салбий оқибатлар (сел суви таъсирида ювилиб кетган, кучли қурғоқчиликка учраган ва бошқа салбий ҳолатлар) содир бўлганда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Даврий тупроқ мониторингини амалга ошириш учун тадқиқот объектлари қуйидагича танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ҳайдалма ерлардан (илгари суғорилиб, ҳозирда ташлаб қўйилган бўз ерлар билан бирга) — 2 та калит майдони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лалмикор ҳайдалма ерлардан (илгари экилган бўз ерлар билан бирга) — 2 та калит майдони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий яйлов ва пичанзорлардан — 3 та калит майдони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Даврий тупроқ мониторинги дала ва камерал босқичларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Даврий тупроқ мониторингининг дала ва камерал босқичлари мазкур Низомнинг 2-бобида келтирилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тупроқ мониторингини амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ мониторингига оид лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқич

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ва унинг минтақавий бўлинмалари

Тизимли тупроқ мониторингини амалга ошириш учун мониторинг объектлари (калит майдонлари) танлаб олиш.

Доимий равишда

2-босқич

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ва унинг минтақавий бўлинмалари

Тайёргарлик босқичида ҳудудларнинг сув таъминоти, тупроқнинг ёғингарчиликлар, суғориш ва шамол эрозияси, сув-физик хоссалари, механик таркиби, туз ва сув режими, гумус ва азотнинг умумий шакли, фосфор ва калийнинг умумий ва ҳаракатчан шакллари, микроэлементлар, гипс, карбонат, сингдириш асослари ва сиғими, оғир металлар, пестицидлар, гербицидлар ва кимёвий ўғитлар билан ифлосланиши каби маълумотларни ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш.

Февраль-март

3-босқич

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ва унинг минтақавий бўлинмалари

Дала ишлари босқичида стационар ва ярим стационар экологик майдончалардан асосий ва ёрдамчи кесмалар тушириш.

Апрель — август

4-босқич

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти

Камерал босқичда лаборатория шароитида тупроқнинг физик-кимёвий ва агрокимёвий хоссалари аниқлаш ҳамда дала тадқиқотлари материалларини таҳлил қилиш.

Сентябрь-октябрь

5-босқич

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти

Тупроқ мониторинги натижалари бўйича тайёрланган маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этиш.

Ноябрь

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стационар экологик майдонлардаги тупроқнинг генетик қатламлари бўйича физик-кимёвий, агрокимёвий ва морфологик хоссалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАЙДНОМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. Ҳудуд номи: _____________

2. Геоморфологик ажратма: _________________

3. Тупроқ тури: __________________

4. Стационар экологик майдон рақами: _______________

5. Мониторинг ўтказилган сана: __________________

Тупроқ индекси

Экилган қишлоқ хўжалиги экини тури

Қўлланилган ўғитлар тури ва миқдори,

т/га

Генетик қатлам

Тупроқларнинг физик-кимёвий, морфологик ва агрокимёвий хоссалари

индекс

қатлам чуқурлиги,

см

гумус,

%

умумий, %

ҳаракатчан, мг/кг

СО2,

%

гипс,

%

азот

фосфор

калий

азот

фосфор

калий

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

А х.

А хо

B1

B2

BC

C

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

илованинг давоми

Тупроқларнинг физик-кимёвий, морфологик ва агрокимёвий хоссалар

сингдириш сиғими,

мг-экв/100 г

сингдирилган катионлар,

мг-экв/ 100 г

рН

тузлар йиғиндиси

(қуруқ қолдиқ),

%

шўрланиш типи

механик таркиб фракциялари,

мм

микроагрегат таркиби фракциялари,

мм

сувга чидамли агрегатлар миқдори

(0,25 — 10 мм)

ер юзаси тошлоқлик даражаси,

%

кальций

магний

натрий

калий

<0,001

>0,01

<0,001

>0,01

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

илованинг давоми

Тупроқларнинг физик-кимёвий, морфологик ва агрокимёвий хоссалари

гумусли қатлам қалинлиги,

см

эрозияланганлик даражаси

фильтрацияланиш коэффициенти,

мм/мин

сизот сувларининг минераллашуви,

%

сизот сувлари сатҳи,

м

солиш-тирма оғирлик,

г/см3

ҳажм оғирлиги

г/см3

табиий намлик,

%

умумий ғоваклик,

%

самарали (мақбул) намлик захираси,

м3/га

оғир металлар миқдори

Қолдиқ пестицидлар миқдори

кобальт

қўрғошин

кадмий

мис

рух

29

30

31

32

33

34

35

36

37

38

39

40

41

42

43

44

45

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

илованинг давоми

Тупроқларнинг физик-кимёвий, морфологик ва агрокимёвий хоссалари

сўлиш намлиги,

%

дала нам сиғими чегараси,

%

ўсимлик ўзлаштира оладиган намлик даражаси,

%

вегетация давридаги фаол ҳарорат (>10) йиғиндиси,

°С

вегетация даврида ёғинлар йиғиндиси,

мм

46

47

48

49

50

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 январдаги 33-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ шаҳарсозлик фаолияти, геологик-қидирув ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш пайтида тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тупроқнинг унумдор қатлами Ўзбекистон Республикасининг «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ва унинг минтақавий бўлинмалари (кейинги ўринларда — Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти) томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мулкчилик шаклидан ва ер фонди тоифасидан қатъи назар, шаҳарсозлик фаолияти, геологик-қидирув ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун тупроқнинг унумдор қатламини мавжудлиги ва унинг қатламини қалинлиги аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш юзасидан тадқиқот натижалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сидириб олинадиган унумдор қатламни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сидириб олинган тупроқни унумдорлик кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга қишлоқ хўжалиги мақсадида фойдаланиш учун кўчириб ўтказишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сидириб олинган тупроқ қатламини қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш ва сидириб олинадиган майдон бўйича хулоса бериш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шаҳарсозлик фаолияти, геологик қидирув ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш чоғида тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасига мувофиқ Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига шартнома асосида буюртма берилади, буюртмада қуйидагилар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш бўйича ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг тадқиқот ишлари ўтказиладиган ер майдонига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг чегараси ва умумий майдони, қурилиш ости ва ободонлаштириладиган майдонлар тўғрисида 1:500, 1:1 000 ёки 1:2 000 масштабдаги харита;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик экспертиза хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти лойиҳа ижрочиларининг буюртмасига асосан тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш мақсадида тупроқ харитасини ишлаб чиқади ва сидириб олинадиган қатлам қалинлигини аниқлаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш ишлари тайёргарлик, дала ва камерал босқичларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайёргарлик босқичида ҳудудда аввал амалга оширилган тупроққа оид тадқиқот ишлари ва мониторинги (тупроқнинг сифатини баҳолаш, шўрланиши, эрозия, агрокимёвий, экологик ва бошқалар), турли масштабдаги хариталар ҳамда зарур маълумотлар тўпланади, тизимлаштирилади ва таҳлил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ўрганилаётган ҳудуднинг ишчи харита-схемаси тузилади. Мазкур харита-схемада ер участкасининг чегараси ва умумий майдони, қурилиш ости ва ободонлаштириладиган майдонлар ҳамда ҳудуднинг мураккаблигига боғлиқ ҳолда тупроқ кесмаси тушириладиган дастлабки нуқталар белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер майдонларини ўлчамидан қатъи назар, тупроқнинг тадқиқот ишлари ўтказилаётган майдонда ҳар бир гектардан камида биттадан асосий кесма қазилиб, кимёвий таҳлилларни амалга ошириш учун тупроқнинг генетик қатламларидан намуналар олиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш учун дала-тадқиқот ишлари жойига чиққан ҳолда ўтказилади ва қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харита-схема асосида ҳудуд ўрганилади, зарур бўлган ҳолларда уларга тузатишлар киритилади, ҳудуд чегарасида тупроқнинг асосий ва заруратга кўра ёрдамчи тупроқ кесмалари қазилади. Бунда асосий кесма тупроқ она жинсгача ёки ер ости сизот сувлари чиққунга қадар, ёрдамчи кесмалар эса 0,40 м дан 0,75 м гача қазилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ кесмалари асосида тупроқ генетик қатламларга ажратилади ва морфологик белгилари дала варақасига ёзилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг морфологик белгилари мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ кесмалари туширилган жойлар харита-схемада бир хил тартибда рақамланади ва белгилар билан кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) асосий кесмага айлана ва ичига мусбат белгиси — «»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ёрдамчи кесмаларга фақат мусбат белгиси — «+» қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тупроқ кесмаларининг морфологик белгилари ёзилганидан сўнг ажратилган тупроқнинг генетик қатламларидан таҳлил учун тахминан 200 — 500 граммдан намуналар тозаланган кесма деворидан, қуйидан бошлаб генетик қатламнинг ўртасидан ва агар қатлам 30 см дан қалин бўлса, бир нечта ердан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий кесмани қазиш давомида ер ости сизот сувлари чиқса, сувнинг кимёвий таҳлили учун 500 миллилитрдан кам бўлмаган миқдорда сув олинади ва ёрлиқ ёзиб боғланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олинган тупроқ намуналари махсус халтачаларга солинади. Ҳар бир тупроқ намунаси учун ёрлиқ тўлдирилади, барча тупроқ намуналари биргаликда битта кесма учун жамлаб қоғозга ўралади ва кесма рақами ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ намуналари олингандан сўнг кесма тупроқ билан тўлдирилади ва бунда чириндили тупроқ қатлами энг устига ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олинган тупроқ намуналари салқин жойда қуритилади ва лаборатория таҳлили учун тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лаборатория шароитида тупроқнинг механик таркиби, шўрланиши, тупроқ таркибидаги гумус ва ҳаракатчан фосфор, алмашинувчан калий миқдорлари аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, тупроқ таркибидаги радиоактив элементлар, оғир металлар ва пестицидлар миқдори ҳам ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш бўйича камерал ишлар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лаборатория таҳлилларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ харитасининг муаллифлик асл нусхасини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг унумдор қатламини ҳисоблаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумот хати ёзиш ва тупроқ харитасига кенгайтирилган изоҳлар тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тупроқнинг унумдор қатлами тўғрисидаги хулоса 3 нусхада тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи нусха институт архивида сақлаш учун, иккинчи нусха мурожаат қилган субъектга ижро учун, учинчи нусха Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига давлат назоратини амалга ошириш мақсадида юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Лаборатория таҳлиллари тупроқларни ўрганиш учун қабул қилинган тупроқшунослик усуллари асосида ўтказилади. Лаборатория таҳлиллари натижалари махсус қайдномага ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дала ва лаборатория маълумотлари асосида тупроқ харитасида тупроқнинг номи ва унумдор қатлами аниқланади ҳамда зарурат бўлганда, тупроқ харитасига тузатишлар киритилади. Тупроқнинг таҳлил натижаларини йиғма жадваллари тузилади. Тупроқнинг номи Ўзбекистон тупроқлари таснифи бўйича берилади ва тупроқ харитасининг муаллифлик асл нусхаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқнинг унумдор қатлами тупроқ тадқиқотлари ўтказган мутахассис томонидан ҳудуд чегараси бўйлаб тўлиқ майдон ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳудудда 1 тадан кўп тупроқ кесмаси тўғри келса, тупроқнинг унумдор қатлами қалинлигининг ўртача қиймати ҳисоблаб чиқарилади. Тупроқнинг унумдор қатлами ҳайдалма ва ҳайдалма остки қатламлардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадқиқотлар якуни бўйича ҳудуднинг 1:500, 1:1000 ёки 1:2000 масштабдаги тупроқ харитаси ва унумдор қатлами, сидириб олинадиган майдон, тупроқ кесмаси фотоальбоми ҳамда маълумот хати ва хулоса тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот хатида ҳудудда ўтказилган тупроқнинг тадқиқот ишлари бўйича қисқача шарҳ, тарқалган тупроқнинг номи ва унумдор қатлами қалинлиги, механик таркиби, шўрланиши, гумус миқдори ҳамда ҳаракатчан фосфор, алмашинувчан калий миқдорлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сидириб олинадиган тупроқ қатламини қишлоқ хўжалигида фойдаланиладигани ҳамда тупроқнинг хосса ва хусусиятлари, унумдорлиги, гумус, фосфор ва калий миқдори нисбатан паст бўлган, шунингдек, шўрланиши юқори бўлган майдонларга олиб чиқиш бўйича илмий асосланган хулоса берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқнинг унумдор қатлами тўғрисидаги хулоса мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тадқиқот ишлари ўтказилмасдан олдин тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ости майдонларидан сидириб олинган тупроқнинг унумдор қатлами қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерлар учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эпидемиологик жиҳатдан хавфли ҳамда таркибида радиоактив элементларнинг рухсат этилган даражасидан юқори бўлган ерларда тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиб фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сидириб олинадиган тупроқнинг таркиби ишлаб чиқариш чиқиндилари, қаттиқ предметлар ва қурилиш чиқиндиларидан ҳоли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари шаҳарсозлик фаолияти, геологик-қидирув ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш, жумладан, кўп қаватли ва якка тартибдаги уй жойлар ҳамда нотурар объектларни қуриш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқишда Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтининг тупроқни унумдор қатлами юзасидан хулосасини олинишини ҳамда тупроқни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича талабларга риоя қилинишини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Бузилган ерларни рекультивация қилиш, тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тупроқнинг унумдор қатламини белгилашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш, сидириб олинадиган майдон юзасидан хулоса бериш ва уни назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқич

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Туман (шаҳар) архитектура бўлими, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган фаолиятни амалга оширувчи субъектлар

Шаҳарсозлик фаолияти, геологик-қидирув ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш юзасидан Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига буюртма беради.

Қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш даврида

2-босқич

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ва унинг минтақавий бўлинмалари

1. Лойиҳа ижрочиларининг буюртмасига асосан тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш мақсадида тупроқ-тадқиқот ишлари ўтказади.

2. Тадқиқот натижалари асосида ҳудуднинг тупроқ харитасини, тупроқнинг унумдор қатлами, сидириб олинадиган майдон, тупроқ қатламининг қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқлилиги юзасидан ҳамда тупроқнинг механик таркиби, шўрланиши, тупроқ таркибидаги гумус ва ҳаракатчан фосфор, алмашинувчан калий миқдори кўрсаткичлари нисбатан паст бўлган майдонларга олиб чиқилиши юзасидан илмий асосланган хулоса беради.

Буюртма келиб тушгандан кейин 15 иш куни мобайнида

3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги, Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлими, туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими

Объектларни лойиҳалаштириш чоғида лойиҳа ижрочилари томонидан тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиб, уларни белгиланган жойларга ташлайди.

Тупроқ тадқиқот натижалари олингандан кейин 5 кун мобайнида

4-босқич

Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган фаолиятни амалга оширувчи субъектлар

Туман ер тузиш чизмасининг лойиҳасини ишлаб чиқади.

Лойиҳа асосида

5-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман (шаҳар) бўлими

Тупроқ унумдор қатламини сидириб олиниши ва белгиланган дала контурига кўчирилиш юзасидан давлат назоратини амалга оширади.

Мунтазам равишда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ кесмасининг морфологик тузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Манзили: _______________________________________________________________________________________________________________

Кесма рақами: _____ сана «_____»______________ 20 ___ йил

I. Рельефи ва геоморфологияси

5. Паст тоғлар

V. Жойлашиш чуқурлиги, см

VII. Экин тури

А. Дарё воҳалари

6. Ўрта тоғлар

1. Ер ости сувлари

1. Пахта

1. Қайир

7. Баланд тоғлар

2. Шағал

2. Буғдой, арпа

2. 1 чи қайир усти террасаси

II. Тупроқ ҳосил қилувчи жинслар

3. Гипс

3. Шоли

3. 2 чи қайир усти террасаси

1. Лёсслар ва лёссимон ётқизиқлар

4. Карбонатлар

4. Сабзавот, полиз

4. 3 чи қайир усти террасаси

2. Аллювиал

5. Глейлашган

5. Беда

5. 4 чи қайир усти террасаси

3. Пролювиал

6. Она жинси

6. Маккажўхори

Б. Дельта (дарё ёйилмаси)

4. Делювиал

VI. Тупроқ юзаси

7. Кўп йиллик дарахтзор

1. Ўзанга ёндош баландлик

5.Эллювиал

1. Палахсасимон

8. Боғ, узумзор

2. Ўзанлараро пасайиш

6. Эол (шамол)

2. Кесаксимон

9. Бўз ерлар, қўриқ ерлар

В. Ёйилма (дельта)

III. Экспозицияси ва нишаблик даражаси

3. Эгатсимон

10. Шудгор

а) юқори қисми

1. Шимолий

4. Текис

Тупроқ номи:

б) ўрта қисми

2. Шарқий

5. Қиррасимон

в) чеккаси

3. Жанубий

6. Тошли

Г. Плато

4. Ғарбий

7. Туз доғлари

Тупроқшунос Ф.И.О.:

Д. Тоғ ва тоғолди

IV. Даражаси (0, 1, 2, 3)

1. Тоғолди кенг тўлқинсимон текислиги

1. Шўрланиш

Имзо:

2. Паст-баланд адирли текислиги

2. Ювилиш

Айрим белгилари:

3. Тоғолди ўр-қирли текислиги

3. Скелетлиги

4. Тоғ ёнбағри, тоғ ости

4. Гипслашганлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қатламлар чегараси, см

Ранги

Намлиги

Механик таркиби

Тузилиши

Жойлашиши

Янги яралмаси

Илдизлар

Ҳашарот излари

Қўшилмалар

Кейинги қатламга ўтиши

Намуна олинган чуқурлик, см

Ранги:

1. Лойли

а) йирик

12. Зангори доғлар:

5. Қиррали майда шағал

1. Қора

2. Оғир қумлоқли

б) майда

а) якка (қатламнинг 10%и)

6. Қумли тош

2. Сур тусли

3. Ўрта қумлоқли

в) юпқа

б) кам (30%гача)

7. Чиғаноқлар:

3. Қўнғир

4. Енгил қумлоқли

Зичлиги:

в) кўп (50%гача)

а) кам

4. Жигарранг

5. Қумлоқли

1. Юмшоқ

г) ёппасига

б) тез-тез

5. Дала ранг

6. Қумли

2. Кам зичлашган

Ер ости ҳашаротлари қолдиқлари ва излари:

в) жуда кўп

6. Оч ранг

7. Қатламли:

3. Ўрта зичлашган

а) кам

Ўтиш тавсифи:

7. Кўкимтир кулранг

а) оғир қумлоқли қатламлар учрайди

4. Кучли зичлашган

б) ўртача

а) кескин

8. Оқимтир

б) ўрта қумлоқли қатламлар учрайди

Янги яралмалар:

в) кўп

б) аниқ

9. Кулранг:

в) енгил қумлоқли қатламлар учрайди

1. Мицелий

г) ер пилласи

в) сезиларли

а) оч; б) тўқ

Тузилиши:

2. Томирсимон туз йўллари

Илдизлар:

г) аста-секин

Намлиги:

1. Палахсасимон

3. Конкреция СО2

а) сийрак

Қайдлар:

1. Қуруқ

2. Кесаксимон

4. Оқ кўзанак СО2 доғлари

б) зич

2. Нам:

3. Ёнғоқсимон

5. Капролитлар

в) мўл

а) кам

4. Донсимон

6. Тузларнинг майда кристаллари шаклида

г) чим

б) ўртача

5. Чангсимон

7. Гипс кристаллари

Қўшилмалар:

в) юқори

6. Плиткасимон

8. Гипс бўлаклари

1. Антропоген (идиш синиқлари, кўмир қолдиқлари ва бошқалар)

3. Зах, ўта нам

7. Тангасимон

9. Шўх

2. Тош

4. Ҳўл

8. Пластинкасимон

10. Арзик

3. Шағал

Механик таркиби:

9. Баргсимон:

11. Занг доғлар

4. Сомон қолдиқлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Тасдиқлайман»

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти

(«Тупроқ клиникаси» МЧЖ, минтақавий бўлинмалари)

раҳбари _____________________ (Ф.И.О.)

20___ йил «_____»____________

Тупроқнинг унумдор қатлами тўғрисида

ХУЛОСА № ______

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

(субъектнинг номи ва объектнинг жойлашуви манзили)

1. Тупроқ тадқиқот ишларини ўтказиш учун асос ва тақдим қилинган ҳужжатлар:

1.1. Тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш юзасидан субъект мурожаати _______________________________________ (санаси ва рақами);

1.2. Тупроқ тадқиқот ишлари ўтказиладиган ҳудуднинг тегишлилиги юзасидан ҳуқуқий ҳужжат нусхаси;

1.3. Ер участкаси чегараси, умумий майдони, қурилиш ости ва ободонлаштириладиган майдонлар тўғрисида __________ ўлчамдаги харита;

1.4. Экологик экспертиза хулосаси.

2. Ҳудуднинг қисқача тавсифи ва тупроқ тадқиқот натижалари:

2.1. Ҳудуднинг географик жойлашуви ва тупроқ номи;

2.2. Ҳудудда ўтказилган дала-тадқиқот ишлари, туширилган тупроқ кесмалари, тупроқнинг генетик қатламлари ва морфологик белгилари, олинган тупроқ намуналари;

2.3. Лаборатория таҳлили натижалари, тупроқнинг механик таркиби, шўрланиши, тупроқ таркибидаги гумус ва ҳаракатчан фосфор ҳамда алмашинувчан калий миқдори.

Тупроқ тадқиқот натижалари

Тупроқ кесмаси рақами

Қатлам чуқурлиги,

см

Механик таркиби

Гумус,

%

Ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчан калий,

мг/кг ҳисобида

Шўрланиш

физик лой,

%

физик қум,

%

ил заррачаси,

%

номи

фосфор

(P2O5)

калий

(K2O)

даражаси

типи

қуруқ қолдиқ,

%

Cl

SO4

3. Тупроқнинг унумдор қатлами қалинлиги ва сидириб олинадиган майдон бўйича хулоса:

3.1. Ҳудуд учун ҳисоблаб чиқилган унумдор қатлам қалинлиги ва сидириб олинадиган майдон;

3.2. Сидириб олинадиган тупроқ қатламининг қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқлилиги юзасидан ҳамда тупроқнинг хоссаси ва хусусиятлари бўйича кўрсаткичлари нисбатан паст бўлган майдонларга олиб чиқилиши юзасидан хулоса берилади;

3.3. Тупроқнинг морфологик кўрсаткичлари, тупроқ харитаси ва тупроқ кесмаси туширилган фотоальбом илова қилинади.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 09/25/33/0933-сон)