1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФАРМОНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсад
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб 2026-2027 йилларда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) томонидан 4 триллион сўмлик молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш орқали 5 мингта тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ва янги инструментларни жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Компания томонидан тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги қўшимча инструментлар жорий этилсин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) тадбиркорлик субъектларини «чемпион» тадбиркор тоифасига олиб чиқишга кўмаклашиш учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларига тижорат банклари орқали 10 миллиард сўмгача миллий ва хорижий валютада кредитлар ажратиш учун ресурс жойлаштириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) кичик тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва «яшил» иқтисодиёт йўналишидаги микролойиҳаларига тижорат банклари томонидан 500 миллион сўмгача ажратилган кредитларни қуйидаги шарт ва ҳолларда қайта молиялаштириш:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ажратилган кредитнинг фоиз ставкасини 6 фоизгача, бироқ Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкагача камайтириш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) камида бир йил фаолият юритган ва икки нафар ходими бўлган тадбиркорлик субъектларининг бешта ва ундан ортиқ янги иш ўринларини яратишни назарда тутган лойиҳаларига тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2025 йил 1 декабрдан Компания томонидан қўшимча равишда кафолат ёки кафиллик қуйидаги шартларда тақдим этилиши белгилансин:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.05 Кафолат;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) йирик тадбиркорлик субъектларига 10 миллиард сўмгача, бироқ кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Компаниянинг кузатув кенгаши қарори билан белгиланган тартибда ўрта ва йирик тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва «яшил» иқтисодиёт йўналишидаги йирик лойиҳаларига уларнинг айланмасидан келиб чиқиб, 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) аввал кафилликдан ижобий фойдаланган ва яхши кредит тарихига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига амалда белгиланган кафиллик миқдорини 1,5 бараваргача оширган ҳолда;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) гаров таъминоти бўйича юзага келган тақчилликни бартараф этиш учун барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига белгиланган миқдорлар доирасида ажратилган кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларга.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Компаниянинг кафолат ва кафиллик тақдим этиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш, халқаро молия институтлари ва инвесторлардан маблағ жалб қилишни кенгайтириш мақсадида қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Компания муассислигида акциядорлик жамияти шаклида кафолатлар бериш ташкилотини ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2025 йил 1 декабрдан бошлаб кафолатлар бериш ташкилотига Компаниянинг кафолат ва кафиллик тақдим этиш билан боғлиқ функцияларини ўтказиш. Бунда олдин берилган кафолат ёки кафиллик бўйича мажбуриятлар Компания зиммасида қолади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2026 йил 1 январдан олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда рўйхатдан ўтган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига уларга ажратилган кредитларнинг мос равишда 1,5 миллиард сўмгача ва 5 миллиард сўмгача бўлган қисмини Компания томонидан Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкасигача қайта молиялаштириш орқали компенсация тақдим этиш тартиби жорий этилсин. Бунда:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари тадбиркорлик субъектларида банд бўлган ходимларнинг камида:
(5-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 5 нафарини ташкил қилганда — 2 фоизгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 10 нафарини ташкил қилганда — 4 фоизгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) 20 нафарини ташкил қилганда — 6 фоизгача миқдорда қайта молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ушбу банднинг «а» кичик бандидаги ходимлар сони ҳисобот йилида белгиланган миқдорда сақланиб турса қайта молиялаштириш давом эттирилади, камайса — кредит фоизи бозор ставкасига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ушбу банднинг «а» кичик бандидаги ходимлар мазкур тадбиркорлик субъектига ишга жойлашгани ҳисобига Ижтимоий реестрдан чиқарилганда ҳам қайта молиялаштириш тартиби сақлаб қолинади.
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Компания кузатув кенгашига лойиҳаларнинг бизнес-режа ва самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган ҳолларда тўхтатилган молиявий ёрдамларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тармоқ уюшмалари томонидан белгиланган йўналишлар бўйича қайта тиклаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Молиявий ресурслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Компания:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ўз даромадлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сон Фармони бўйича ажратилган бюджет ссудаси маблағлари ҳисобидан «қайта молиялаштириш» ҳамда «ресурс жойлаштириш» инструменти учун талабдан келиб чиқиб зарур маблағларни йўналтирсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Компанияга унинг буюртмасига асосан «қайта молиялаштириш» ва «ресурс жойлаштириш» инструментлари учун 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкасидан икки фоиз пунктга паст ставкада 300 миллиард сўмгача бюджет ссудасини ажратсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.02.00 Республика бюджети даромадлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.07 Қимматли қоғозлар бўйича дивидентлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Компаниянинг 2024 — 2026 йиллар учун соф фойдасидан Давлат бюджетига ўтказиладиган дивиденд (ажратма) тўловлари Компанияда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг улушини ошириш ҳисобига қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Компания тадбиркорликни ривожлантириш учун марказлаштирилган тартибда маблағлар жалб қилиш ҳамда унинг муассислигидаги ташкилотларга тақсимлаш вазифасини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Компания ўз муассислигидаги ташкилотларнинг асосий фаолияти учун методологияларни ишлаб чиқади ҳамда улар фаолиятининг таваккалчилик даражаларини белгилайди;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Компанияга унинг муассислигидаги ташкилотларнинг тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларининг фоиз ставкалари ва тарифларини белгилаш, уларнинг миқдори, параметр, қоида ва шартларига ўзгартириш киритиш ҳамда шу билан боғлиқ ички меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш ваколати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 2026 йил 1 январга қадар Компаниянинг «Тадбиркор» ахборот тизими 1-иловада келтирилган ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан ўрнатилган тартибда интеграция қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 26 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-176-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимлари «Тадбиркор» ахборот тизимига интеграция қилинадиган ташкилотлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Ахборот тизимлари интеграция қилинадиган ташкилотлар
Маълумот тури
I. «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинадиган ташкилотлар
1.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан тадбиркорлик субъектларига ҳисобланган ва тўланган субсидия ҳамда бошқа молиявий ёрдамлар тўғрисидаги маълумотлар;
тадбиркорлик субъектларининг давлат харидлари тизимидаги иштироки ва харидлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар.
2.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Тадбиркорлик субъектларидаги ишчилар, уларнинг бандлик ҳолати ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бошқа маълумотлар;
ишсизлик нафақаси бўйича маълумотлар.
3.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар тўғрисидаги маълумотлар.
4.
Солиқ қўмитаси
Солиқ тўловчининг рўйхатга олиш маълумотлари;
солиқ тўловчиларнинг тушуми, товар айланмаси, қарздорлиги ҳамда ортиқча тўловлари ҳақида маълумотлар;
ўзини ўзи банд қилган шахслар бўйича маълумотлар;
тадбиркорлик субъектларининг таъсисчилари ва раҳбарлари ҳақида маълумотлар.
5.
Мажбурий ижро бюроси
Тадбиркорлик субъектларининг ижро ишлари, қарздорликлари, тўловларнинг бажарилиши ҳамда чеклов ва тақиқлар ҳақидаги маълумотлар.
6.
Божхона қўмитаси
Тадбиркорлик субъектларининг экспорт-импорт операциялари, ҳажмлари, божхона декларациялари, бажарилган тўловлар, чеклов ва мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар.
7.
Кадастр агентлиги
Тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар.
8.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
Тадбиркорлик субъектлари ва ўзини ўзи банд шахсларнинг электр энергияси бўйича қилган тўловлари ва мавжуд қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлар.
9.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ
Тадбиркорлик субъектлари ва ўзини-ўзи банд шахсларнинг табиий газ бўйича қилган тўловлари ва мавжуд қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлар.
II. Тўғридан-тўғри интеграция қилинадиган ташкилотлар
10.
«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси
Тадбиркорлик субъектлари ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг кредит тарихи, кредит рейтинги, қарздорликлар ҳолати, кафолатлар ва гаровлар тўғрисидаги маълумотлар.
11.
Тижорат банклари
Тадбиркорлик субъектлари ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ ва унинг муассислигида ташкил этилган ташкилотлар томонидан ёрдам тақдим этиш ҳисобига ажратилган кредитлар бўйича маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар ташкилотларнинг ахборот тизимларида бепул тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖнинг молиявий хизматларидан фойдаланиши учун жисмоний ва юридик шахсларинг розилиги асосида уларнинг маълумотлари тақдим этилади ва қайта ишланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Амалга ошириш шакли
Ижро муддати
Масъул ижрочилар
I. Кафолат ва кафилликлар тақдим этишни кенгайтириш
1.
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) муассислигида акциядорлик жамияти шаклида «Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси» нобанк кредит ташкилотини ташкил этиш.
Жамият ташкил этилгунга қадар Компания томонидан кафолат ёки кафиллик тақдим этишни давом эттириш.
Амалий чора-тадбирлар
2025 йил ноябрь
Компания
(Махаматов)
2.
Кафолат ва кафилликни ўрта ва йирик тадбиркорларнинг айланмасидан келиб чиқиб тақдим этиш амалиётини жорий этиш.
Компания кузатув кенгаши қарори
2025 йил ноябрь
Компания
(Махаматов)
3.
«Яшил» ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни кўзда тутувчи ҳамда тадбиркор ёшлар ва аёллар лойиҳалари учун тақдим этиладиган кафолат ва кафилликнинг миқдорини ошириш.
Компания кузатув кенгаши қарори
2025 йил декабрь
Компания
(Махаматов)
4.
Қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларнинг 75 фоизигача кафолат ёки кафиллик тақдим этиш, бунда таваккалчилик даражасини давлат, Компания ва тижорат банки ўртасида тақсимлаш тизимини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
Ахборот хати
2026 йил январь
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Норқулов),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Абдураҳмонов),
Марказий банк
(Турдалиев),
Компания
(Махаматов)
5.
Компаниянинг кафолати ёки кафиллиги билан таъминланган тижорат банклар активларининг таваккалчилик даражасини белгилаш юзасидан Марказий банкка таклиф киритиш.
Амалий чора-тадбирлар
2025 йил ноябрь
Компания
(Махаматов)
II. Кредит (лизинг) учун ресурс ажратиш, кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш тизимини такомиллаштириш
6.
«Яшил» ва энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда ёшлар ва аёллар тадбиркорлиги лойиҳаларига ажратиладиган кредит (лизинг) учун ресурслар миқдорини 1,5 баробарга ошириш.
Компания кузатув кенгаши қарори
2025 йил декабрь
Компания
(Махаматов)
7.
Давлат бюджети ва марказлашган маблағлар ҳисобидан кредит (лизинг) ажратиш учун жойлаштирилаётган ресурсларни хатловдан ўтказган ҳолда ягона ёндашув асосида ресурсларни жойлаштириш вазифасини Компанияга ўтказиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
Ахборот хати
2026 йил апрель
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Норқулов)
8.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигидаги Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш бўйича қуйидагиларни кўзда тутган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш:
компенсация тақдим этиш лозим бўлган соҳа йўналишларини аниқлаб олиш ва реестрини шакллантириш;
компенсация муддатлари, компенсация қилинадиган кредит миқдорлари ва ставкалари бўйича чегараларни қайта кўриб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2026 йил июль
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Норқулов),
Компания
(Махаматов)
9.
Кредит фоиз харажатларини қоплаш учун тақдим этилаётган компенсация маблағларидан фойдаланишда:
лойиҳалар бўйича кредит маблағлари шартномада белгиланган мақсадларга йўналтирилганда ҳамда унинг ҳисобига маҳсулот (хизмат)лар ҳақиқатда лойиҳани амалга ошириш манзилига етказиб берилганда тақдим этилаётган компенсация маблағларидан мақсадли фойдаланилган деб белгилаш;
компенсация тақдим этилиши орқали амалга оширилаётган лойиҳаларда реализация қилинган маҳсулот (хизмат) бўйича тушумнинг ортиб боришини компенсациядан самарали фойдаланишнинг меъёри этиб белгилаш;
лойиҳани амалга ошириш даврида юз берган кўзда тутилмаган ҳолатлардан келиб чиқиб, компенсация тақдим этиш даврини қайта кўриб чиқиш.
Компания кузатув кенгаши қарори
2025 йил ноябрь
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Норқулов),
Компания
(Махаматов),
Марказий банк
(Турдалиев)
III. Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш
10.
Халқаро молия институтларини жалб этган ҳолда қуйидагиларни назарда тутувчи тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш:
микромолиялаш кўламини кенгайтириш мақсадида инклюзив молиялаштириш тизимини жорий этиш ва келгусида ташқи ва ички инвесторлардан ресурс жалб қилиш;
Фондлар фондини ташкил этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришни кенгайтириш.
Ахборот хати
2025 йил декабрь
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Норқулов),
Компания
(Махаматов),
Марказий банк
(Турдалиев)
11.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини соғломлаштириш ва йириклашувини рағбатлантириш учун номолиявий хизматларни, хусусан, рақамлаштириш, маркетинг ва менежментни яхшилаш хизматларини жорий этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2025 йил декабрь
Компания
(Махаматов)
12.
Компания томонидан тадбиркорлик субъектларини ислом молияси асосида молиявий қўллаб-қувватлаш учун исломий молиялаштиришга оид хизматларни жорий этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 йил март
Компания
(Махаматов)
13.
Давлат томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлиги ва натижадорлигини яхшилаш учун илмий марказ ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш.
Ахборот хати
2026 йил апрель
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Норқулов),
Савдо-саноат палатаси
(Вахабов)
IV. Компаниянинг институционал салоҳиятини янада ошириш
14.
Маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этиб, Компания ва унинг муассислигида ташкил этилган жамиятларнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш.
Чора-тадбирлар дастури
2026 йил июль
Компания
(Махаматов)
15.
Ажратилган кредитларни қайта молиялаштириш ва тадбиркорлик субъектларини «чемпион» тадбиркор тоифасига олиб чиқиш учун 300 миллиард сўмгача бюджет ссудасини ажратиб бориш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 йилдан бошлаб ҳар йили
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Хайдаров)
16.
Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, тақдим этилаётган молиявий ёрдамлар самарадорлиги ва эришилган натижалар тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш, жумладан, «Давлат — тадбиркорга мададкор» теледастурини ташкил этиш ва эфирга узатиш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 йилдан бошлаб ҳар чоракда
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Норқулов),
Компания
(Махаматов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Шерматов),
Савдо-саноат палатаси
(Вахабов),
ЎзМТРК
(Журабаев)
17.
Компания томонидан тақдим этилган молиявий ёрдамлар самарадорлигини аниқлаш, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб қўшимча қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини яратиш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 йил май
Компания
(Махаматов),
Миллий статистика қўмитаси
(Ҳамроев),
Солиқ қўмитаси
(Кудбиев),
Марказий банк
(Турдалиев)
18.
Компаниянинг «хизматлар ипотекаси» ва «устав капиталига улуш киритиш» молиявий инструментларини тадбиркорлик субъектларига тақдим этиш ваколатини Компания муассислигида ташкил этилган «TRK Invest» МЧЖга ўтказиш.
Компания кузатув кенгаши қарори
2025 йил декабрь
Компания
(Махаматов)
19.
Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига Компания томонидан қайта молиялаштириш орқали компенсация тақдим этиладиган олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаш.
Компания кузатув кенгаши қарори
2025 йил ноябрь
Компания
(Махаматов)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5600-сон Фармонининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«эркин иқтисодий зоналарда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун аукцион орқали ер ижарага олинганда ижара тўловлари лойиҳа ишга тушгунга қадар, бироқ 2 йилдан кўп бўлмаган муддатга кечиктириб тўланиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги «Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-153-сон Фармонининг 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун аукцион орқали ер ижарага олинганда ижара тўловлари лойиҳа ишга тушгунга қадар, бироқ 2 йилдан кўп бўлмаган муддатга кечиктириб тўланиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-193-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу банднинг «а» кичик бандидаги тадбирларни ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик субъектининг фаолиятини соғломлаштириш мақсадида Компанияга тижорат банклари томонидан ажратилган кредитни «қайта молиялаштириш» ҳамда «ресурс жойлаштириш» учун унга ўн йил муддатга беш йиллик имтиёзли давр билан жами 1,2 триллион сўм, шу жумладан 2024 йил 1 июлга қадар 600 миллиард сўм ҳамда 2024 йил якунига қадар 600 миллиард сўм миқдорида фоизсиз бюджет ссудаси ажратсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказий банкка кафолатлар бериш ташкилоти фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш вазифасини юклаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 6-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г) Компания ва унинг муассислигидаги ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ молиявий инструментларини хорижий валютада тақдим этиш ҳуқуқи берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 2-илованинг 7-позицияси «Чора-тадбирлар номи» устунидаги «15 баравар 2027 йилда 10 бараварга» сўзлари «15 бараварга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги «2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-70-сон Фармони 9-бандининг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«д) «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан тадбиркорлик субъектларининг барча тоифасига мансуб бўлган қурилиш ташкилотларига Тошкент шаҳрида — 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда — 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда — 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратиладиган миллий валютадаги кредитлар бўйича кафиллик ҳамда 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга «1+1» тамойили асосида ҳудудларнинг тоифасидан келиб чиқиб компенсациялар тақдим этилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафиллик ва компенсациялар кредит суммасидан қатъи назар тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация — ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун кредитнинг 5 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича йиллик Марказий банк асосий ставкасининг 4 фоизлик пунктидан юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада ажратиладиган кредитларга тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафиллик — ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун кичик тадбиркорлик субъектига 2,5 миллиард сўмдан, ўрта тадбиркорлик субъектлари учун 5 миллиард сўмдан, йирик тадбиркорлик субъектлари учун 10 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 майдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-71-сон Фармони 2-бандининг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в) газлама, трикотаж мато, тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бўяш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг кредит суммасидан қатъи назар 7 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиз банддан юқори қисми, бироқ 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан «1+2» тамойили асосида компенсация қилиб берилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 1-илова қуйидаги мазмундаги 44-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«
44.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати
»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2-илова қуйидаги мазмундаги 16-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«
16.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 февралдаги ПҚ-78-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар юзасидан солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда сайёр солиқ текширувини ўтказиш:
1. Назорат-касса техникасини ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузиш.
2. Меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларни ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини солиқ ҳисоботида акс эттирмаслик.
3. Ер майдонларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш.
4. Фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ёки қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини солиқ ҳисоботида тўлиқ акс эттирмаслик.
Солиқ қўмитаси
».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш, давлат харидларини амалга ошириш доирасида ҳужжатларни комплекс экспертиза қилишнинг самарали тизимини яратиш тўғрисида»ги ПҚ-3464-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошисидан «, уларнинг рўёбга чиқарилишини мониторинг ва таҳлил қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 сентябрдаги «Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4846-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Палатанинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қўмитаси томонидан Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва аудиторлик ташкилотлари рўйхатини (кейинги ўринларда — Рўйхат) юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«таваккалчиликни таҳлил қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида аниқланадиган, йиллик айланмаси охирги уч йил мобайнида 10 миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда Рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва аудиторлик ташкилотларининг солиқлар бўйича хулосалари солиқ органлари томонидан тан олиниши».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-374-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 3-банднинг учинчи хатбошиси «Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказиладиган текширувлар» сўзларидан кейин «ҳамда «Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» автоматлаштирилган дастури натижаларига асосан солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) ҳолатлари бўйича ўтказиладиган солиқ текширувлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б)илованинг 14-банди биринчи хатбошисидаги «давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказиладиган текширувлар» сўзлари «давлат ёнғин назорати органлари, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказиладиган текширувлар ҳамда «Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» автоматлаштирилган дастури натижаларига асосан солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) ҳолатлари бўйича ўтказиладиган солиқ текширувлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги «Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-378-сон қарорининг 9-банди «г» кичик банди «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига» сўзларидан кейин «ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 январдаги «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нукус» ва «Чироқчи» эркин иқтисодий зоналарининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ургут» эркин иқтисодий зонаси» сўзлари «Нукус» ва «Чироқчи» эркин иқтисодий зоналари сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в)3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг» сўзлари «Нукус» ва «Чироқчи» эркин иқтисодий зоналарининг» сўзлари билан, «Ургут» ЭИЗнинг» сўзлари «Нукус» ва «Чироқчи» ЭИЗларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д)5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ургут» ЭИЗнинг Беруний ва Китоб туманидаги» сўзлари «Нукус» ЭИЗнинг Беруний ва «Чироқчи» ЭИЗнинг Китоб туманидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-300-сон қарори 7-банднинг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 ноябрдаги «Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-366-сон қарори 2-бандининг «б» кичик банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 сентябрдаги «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-312-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Дастур доирасида микрокредитлар ажратиш ва ресурс маблағлари билан таъминлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Компанияга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дастлабки ажратиладиган 3 триллион сўмни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредитларни қайта молиялаштириш учун — 11,5 фоиз ставкада 3 йил имтиёзли давр билан 7 йил муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида Камбағал оилалар реестрида турган ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаган кичик ва ўрта бизнес субъектларига ушбу фуқаролар учун ташкил қилинган ҳар бир иш ўрнига қўшимча равишда 10 миллион сўмгача, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилган микрокредитларни қайта молиялаштириш учун 9 фоиз ставкада 3 йил муддатгача жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) келгусида маблағларни Марказий банкнинг асосий ставкасидан икки фоиз банд паст ставкада 3 йил имтиёзли давр билан 7 йил муддатга жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) микрокредит берувчилар томонидан 7 йилгача бўлган муддатга ажратилган 100 миллион сўм доирасидаги микрокредитлар Компания томонидан 10 (ўн) иш кунида қайта молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Компания маблағлари устувор равишда 3 — 5-тоифадаги туманда (шаҳарда) рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитларни қайта молиялаштиришга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) микрокредитлар Компания томонидан қайта молиялаштирилганда ёки улар бўйича портфель кафиллиги берилганда, мазкур микрокредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сон Фармонида назарда тутилган компенсация тақдим этилмайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 мартдаги «Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-96-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 1-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«(а) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси икки ҳафта муддатда етти йил муддатга уч йиллик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасида жами 100 миллион АҚШ доллари эквивалентда, шундан АТ «Халқ банки»га 35 миллион АҚШ доллари, «Микрокредитбанк» АТБга 30 миллион АҚШ доллари ва «Ҳамроҳ» хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси» МЧЖга (кейинги ўринларда — Компания) 35 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ресурслари ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Компанияга ажратилган маблағлар у томонидан тадбиркор аёлларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан 2 фоизлик пункт юқори ставкада уч йиллик имтиёзли давр билан етти йил муддатгача тижорат банкларига кредит ресурси сифатида жойлаштирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2-банднинг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)