19.09.2025 йилдаги ПҚ-290-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ислоҳотларни жадаллаштириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, соҳани диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш, хомашёни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар экспортини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ишлаб чиқариш ҳажми 9 фоизга ўсишини таъминлаш ва 146 триллион сўмга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) соҳага 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) экспортни 3,3 миллиард АҚШ долларига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида 50 мингта иш ўринларини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Пахта-тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарини молиявий соғломлаштиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг пахта-тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарини молиявий соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, пахта-тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари доирасида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали 2022-2023 йиллар пахта ҳосилига ажратилган кредитлардан қарздорлиги мавжуд бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари (кейинги ўринларда — кластерлар) бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) гаров таъминотини мол-мулк билан тўлиқ таъминлаган кластерларга 2025 йил 1 августдан бошлаб фақат асосий қарзни тўлашга ҳамда асосий қарз тугагандан кейинги 12 ойда тенг улушларда фоиз тўлашга рухсат этилади. Бунда Жамғарма бюджет ссудаси учун фоиз тўловларини мазкур бандда назарда тутилган тўловларга мутаносиб равишда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) амалдаги тўлов графиги бўйича ҳам асосий қарз, ҳам фоизини ўз вақтида тўлаган кластерларга ушбу кредитлар бўйича Жамғармага жорий йил 1 августдан кейин ундирилган фоиз суммасининг эллик фоизи қайтариб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2025 йил 1 август ҳолатига тўланмаган фоизларга ҳисобланган пеня суммалари ҳисобдан чиқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 2025 йил 1 августга қадар тўланмаган фоизлар учун ундирилган пеня суммалари тўлиқ равишда кредит бўйича асосий қарзни камайтиришга, асосий қарз мавжуд бўлмаган тақдирда, амалдаги бошқа кредитларнинг асосий қарзини қоплашга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) тижорат банклари томонидан 2025 йил 1 августга қадар ундирилган ва асосий қарзни камайтирган ҳолда Жамғармага йўналтирилган пеня суммалари Давлат бюджетидан Жамғармага ажратилган ссуданинг тўлов графигидаги суммани камайтириш ҳисобига чегириб ташланади. Бунда чегириладиган сумма Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бош прокуратура ва Солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бир кун муддатда тўланмаган фоизлар учун пеня ҳисобланган кластерлар ва ип-йигирув корхоналарининг ҳар бирига Давлат молиявий назорати инспекцияси ва Солиқ қўмитасидан масъул ходимларни бириктирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ушбу қарорнинг 3-бандида белгиланган чора-тадбирлар ижроси сўзсиз ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) амалга оширилган ишлар юзасидан 2025 йил 10 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан Жамғарма орқали:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2025 йил пахта ҳосилини нобуд қилмасдан, ўз вақтида териб олишни таъминлаш мақсадида фермер хўжаликларига улар томонидан қайта ишловчи корхоналарга, шу жумладан, кластерларга биржа савдолари орқали сотилган (электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирилган) ҳар бир тонна пахта хомашёси учун бир миллион сўмдан субсидия ажратилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) кластерлар ва тармоқ корхоналари ўз маблағи ҳисобидан пахта етиштирса ёки харид қилса, хомашё қийматининг 10 фоизи миқдорида қоплаб берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, 2026 йилдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) пахта ҳосили учун Жамғармадан бериладиган имтиёзли кредитлар фақат пахта толасини қайта ишлаш қувватлари мавжуд ёки ип-йигирув корхоналари билан кооперация тизимини йўлга қўйган кластерларга ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) пахта хомашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда кластерларнинг ишлаб чиқариш қувватларига мос ҳажмларда шартномалар (фьючерс, форвард ва спот) тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Жамғарма маблағлари ҳисобидан молия йилидан бир йил аввалги пахта ҳосилининг якуний ҳисоб-китоблари учун ажратилган имтиёзли кредитларни белгиланган муддатларда тўлиқ қайтармаган кластерлар ва тўқимачилик корхоналарининг биржа савдолари орқали фьючерс шартномаси асосида пахта хомашёси харид қилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров, Марказий банк, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) тижорат кредитидан мажбурияти мавжуд бўлган кластерлар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарини соғломлаштириш бўйича ҳар бир корхона кесимида аниқ чораларни ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) соғломлаштириш имконияти мавжуд деб топилган корхоналарнинг тижорат кредитлари муддатини 7 йилгача узайтириб бериш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2025 йил 1 сентябрдан уч йил муддатга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) кластерлар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарига ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган аралаш мато ва газлама маҳсулотлари, чарм ва ипак саноати учун зарур хомашёлар божхона божидан озод этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимлари сони 200 нафардан ортиқ бўлган пахта-тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари томонидан ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотларига давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган шартларда Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши белгилаб қўйилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПФ-19-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 06/26/19/0118-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишлаб чиқариш корхоналарида энергия самарадорлигини оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ишлаб чиқариш корхоналари томонидан қуввати 1 МВтдан ортиқ қуёш панелларида ўз истеъмолидан ортиқ ишлаб чиқарилган электр энергиясини ягона энергетика тизимига қабул қилиш ва сотиб олиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ишлаб чиқариш корхоналарида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш мақсадида олинадиган кредитлар бўйича кредит фоизи ставкасининг 10 фоиз бандигача қисми Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ишлаб чиқариш корхоналарида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш ишларини молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтлари ҳамда хорижий банкларнинг 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги узоқ муддатли имтиёзли кредит линиялари жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 йил 1 августга қадар халқаро сертификатга эга тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари сонини 300 тага етказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2025 йил якуни билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан биргаликда АҚШ ва Европа давлатлари бозорларига тайёр кийим-кечак маҳсулотлари экспорти ҳажмини 200 миллион АҚШ долларига етказиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бир ҳафта муддатда тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида йиллик айланмаси 1 миллиард АҚШ долларидан ошадиган йирик брендлар билан ишлаш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) жорий йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган тўқимачилик кўргазмасида ушбу компаниялар иштирокини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Андижон вилоятининг Пахтаобод, Қашқадарё вилоятининг Косон ва Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманларида қурилаётган тўқимачилик саноати зоналарида сувни тозалаш иншооти қурилишига давлат-хусусий шериклик асосида хорижий инвесторларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур мақсадларга Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 январдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6-сон Фармони 2-банди « б» кичик бандида назарда тутилган 15 миллион АҚШ долларини ва Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан бўяш ускуналари харидини субсидиялаш учун назарда тутилган маблағнинг қолдиқ қисмини йўналтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда мазкур қарорнинг 8-бандидан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Энергия самарадорлиги миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги бир ой муддатда тўқимачилик саноати корхоналарида энергия самарадорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан уларнинг ўз эҳтиёжлари учун қуёш панелларини ўрнатишга ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиз бандигача қисмини компенсация қилиш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) компенсациялар тўқимачилик корхоналарида ўтказилган энергия аудити хулосалари асосида «Энергия самарадорлигини ошириш» рақамли платформаси орқали харид қилинган қуёш панелларига нисбатан қўлланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) иқтисод қилинган маблағлар мақсадли равишда корхоналарда энергия самарадорлигини ошириш тадбирларига йўналтирилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) икки ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 5-бандида назарда тутилган маблағларни ажратиш тартибини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) жорий йил 1 ноябрга қадар тўқимачилик саноати корхоналарининг ўз эҳтиёжлари учун қуёш панелларини ўрнатишга ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиз бандигача қисмини компенсация қилиш тартибини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ж.А. Ходжаев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-290-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПҚ-290-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Пахта-тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарини молиявий соғломлаштиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар

1.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлар бўйича қарздорликларни реструктуризация қилиш.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали 2022-2023 йиллар пахта ҳосилига ажратилган кредитлардан қарздорлиги мавжуд пахта-тўқимачилик кластерлари бўйича:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров),

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси

(А. Исроилов),

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Марказий банк

(Т. Ишметов),

тижорат банклари

1. Гаров таъминотини тўлиқ таъминлаган (мол-мулк) кластерларга 2025 йил 1 августдан бошлаб фақат асосий қарзни тўлашга ҳамда асосий қарз тугагандан кейинги 12 ойда тенг улушларда фоиз тўлашга рухсат этиш.

2025-2026 йиллар

2. Амалдаги тўлов графиги бўйича ҳам асосий қарз ҳам фоизларни ўз вақтида тўлаган кластерларга ушбу кредитлар бўйича Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига жорий йил 1 августдан кейин ундирилган фоиз суммасининг 50 фоизини қайтариб бериш.

Амалдаги тўлов графиги бўйича

3. Гаров таъминотини тўлиқ таъминлаган кластерларга кредитнинг тўланмаган қисмига ҳисобланиб 2025 йил 1 август ҳолатига ҳосил бўлган пеня суммаларини ҳисобдан чиқариш.

2025 йил 15 октябрь

4. Гаров таъминотини тўлиқ таъминлаган кластерларга кредитнинг тўланмаган қисмига ҳисобланиб 2025 йил 1 августга қадар ундирилган пеня суммаларини тўлиқ равишда кредит бўйича асосий қарзни камайтиришга, асосий қарз мавжуд бўлмаган тақдирда амалдаги бошқа кредитларнинг асосий қарзини қоплашга йўналтириш.

2025 йил 15 октябрь

2.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига Давлат бюджетидан ажратилган ссуда суммасини мувофиқлаштириш.

Тижорат банклари томонидан 2025 йил 1 августга қадар ундирилган ва асосий қарзни камайтирган ҳолда Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилган пеня суммаларини, Давлат бюджетидан Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган ссудани тўлов графигидан чегириб ташлаш.

2025 йил 15 октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров),

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси

(А. Исроилов),

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Давлат молиявий назорати инспекцияси

(Т. Ражабов)

3.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлар бўйича қарздорликларни реструктуризация қилиш жараёнларини назорат қилиш.

1. Кластерлар ва ип-йигирув корхоналарининг ҳар бирига Давлат молиявий назорати инспекцияси ва Солиқ қўмитасининг масъул ходимларини бириктириш.

2025 йил 25 сентябрь

Давлат молиявий назорати инспекцияси

(Т. Ражабов),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

2. Қарорнинг 3-бандида белгиланган чора-тадбирлар ижроси сўзсиз ва сифатли таъминланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш.

2025 йил 10 октябрь,

кейинчалик доимий

3. Амалга оширилган ишлар юзасидан 2025 йилнинг 10 октябрига қадар Президент Администрациясига ахборот киритиш.

2025 йил 10 октябрь

4.

Пахта ҳосилини нобуд қилмасдан йиғиб олишни рағбатлантириш.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

а) 2025 йил пахта ҳосилини нобуд қилмасдан, ўз вақтида териб олишни таъминлаш мақсадида фермер хўжаликларига улар томонидан пахта-тўқимачилик кластерларига сотилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 1 миллион сўмдан субсидия ажратиш;

б) ўз маблағлари ҳисобидан пахта етиштирган ёки пахта хомашёсини харид қилган пахта-тўқимачилик корхоналарига хомашё қийматининг 10 фоизини қоплаб бериш.

2025 йил сентябрь —  ноябрь,

кейинчалик ҳақиқатда сотилган ҳажмларга мувофиқ

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров),

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси

(А. Исроилов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов)

5.

Тижорат кредитидан мажбурияти мавжуд бўлган кластерлар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарини соғломлаштириш.

1. Тижорат кредитидан қарздорлиги мавжуд бўлган 144 та корхонани соғломлаштириш чораларини белгилаш.

2. Соғломлаштириш имконияти мавжуд деб топилган корхоналарнинг кредитлари муддатини 7 йилгача узайтириб бериш.

2025 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров),

Марказий банк

(А. Турдалиев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

6.

Пахта-тўқимачилик кластерлари ва ип-йигирув корхоналари ўртасида самарали кооперация тизимини йўлга қўйишни рағбатлантириш.

Пахта-тўқимачилик кластерлари ва ип-йигирув корхоналари ўртасида самарали кооперация тизимини йўлга қўйиш учун қулай молиявий механизмларни жорий қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2025 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев),

Марказий банк

(А. Турдалиев),

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

7.

Пахта-тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарига ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз этиб белгилаш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш.

Қарордан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил 15 ноябрь

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

8.

Енгил саноат соҳасида корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар дастурида:

1. Соҳадаги тадбиркорлар билан муҳокама қилган ҳолда таннархни пасайтириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини ошириш, тармоқлараро ва ички кооперацияни кенгайтириш, паст қувватда ишлаётган корхоналарни соғломлаштириш.

2. Енгил саноат соҳаси корхоналарининг молиявий ҳолатини таҳлил қилиб уларга айланма маблағларини шакллантириш учун қулай шартларда кредит маҳсулотларини тақдим этиш.

3. «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режими орқали тайёр маҳсулотлар экспортини икки баробарга оширишни назарда тутиш.

2025 йил ноябрь,

кейинчалик чора-тадбирларда назарда тутилган муддатларда

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев),

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Марказий банк

(А. Турдалиев),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

9.

Пахта хомашёсини қабул қилишдан тортиб қайта ишлашгача бўлган жараёнларни автоматлашган ҳисобга олиш тизимини жорий қилиш.

Пахта-тўқимачилик кластерлари ва бошқа тўқимачилик корхоналари томонидан пахта хомашёсини қабул қилиш ҳамда қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни (тола, калава ва бошқалар) автоматлашган мажбурий ҳисобга олиш тизимини (маркировка) жорий қилиш.

2026 йил 1 январь

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось)

10.

Ҳосилдорлиги паст бўлган экин майдонларига бошқа сердаромад экин турларини жойлаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

Ҳосилдорлиги паст бўлган экин майдонларига бошқа сердаромад экин турларини жойлаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил 1 январь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

II. Имтиёзлар

11.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган аралаш мато, газлама маҳсулотлари, шунингдек, чарм ва ипак саноати учун зарур хомашёларни божхона божидан озод этиш.

1. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган аралаш мато, газлама, чарм ва ипак маҳсулотлари рўйхатини шакллантириш ҳамда «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКга киритиш.

2025 йил 20 октябрь

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК

(М. Аллабергенов)

2. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган аралаш мато, газлама маҳсулотлари, чарм ва ипак саноати учун зарур хомашёлар рўйхатини экспертизадан ўтказиш.

2025 йил 1 ноябрь

3. Экспертиза натижаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб киришда божхона божларидан озод қилинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган аралаш мато, газлама маҳсулотлари, чарм ва ипак саноати учун зарур хомашёлар рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил 15 ноябрь

III. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар

12.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари учун қулай экспортолди молиялаштириш механизмларини йўлга қўйиш.

Тижорат банкларида қулай экспортолди молиялаштиришни йўлга қўйиш бўйича «Ишончли экспортчи» дастурини ишга тушириш.

2025 йил 10 октябрь

Марказий банк

(Н. Сайдуллаев)

13.

Ишлаб чиқариш корхоналари томонидан қуёш панелларида ўз истеъмолидан ортиқ ишлаб чиқарилган электр энергиясини ягона энергетика тизимига қабул қилиш, ростлаш ва сотиб олиш тартибини амалиётга жорий қилиш.

Ишлаб чиқариш корхоналари томонидан қуввати 1 МВтдан ортиқ қуёш панелларида ўз истеъмолидан ортиқ ишлаб чиқарилган электр энергиясини ягона энергетика тизимига қабул қилиш, ростлаш ва сотиб олиш тартибини жорий қилиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил 1 ноябрь

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

14.

Ишлаб чиқариш корхоналарида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш ишларини молиялаштириш бўйича қулай кредит линияларини жорий қилиш.

Ишлаб чиқариш корхоналарида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш ишларини молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтлари ҳамда хорижий банкларнинг 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги узоқ муддатли имтиёзли кредит линияларини жалб қилиш.

2025 йил 1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

15.

Ишлаб чиқариш корхоналарида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш.

Ишлаб чиқариш корхоналарида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш мақсадида олинадиган кредитлар бўйича кредит фоизи ставкасининг 10 фоизгача қисмини Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қоплаб беришни йўлга қўйиш.

2025 йил 1 ноябрь

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги

(З. Бадриддинов)

16.

Республиканинг аралаш газлама ишлаб чиқариш қувватларини ошириш.

2025 йил якунигача камида 100 минг тонналик аралаш газлама ишлаб чиқариш лойиҳаларини бошлаш.

2025 йил 31 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

17.

Олис туманларда йирик тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг тикувчилик фабрикаларини (филиалларини) ишга тушириш.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2025 йил якунига қадар 20 та туманда, 2026 йилда 30 та туманда тикувчилик фабрикаларини ишга тушириш.

2025-2026 йиллар

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

18.

Ўз бозорига эга хорижий бренд компанияларининг ишлаб чиқариш қувватларини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш.

1. Ўз бозорига эга ва ишлаб чиқариш корхонасини Ўзбекистон Республикасига кўчирмоқчи бўлган хорижий бренд компаниялари билан музокаралар ўтказиш.

2025 йил 1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

2. Музокаралар натижасига кўра ишлаб чиқариш корхонасини Ўзбекистон Республикасига кўчириш истагини билдирган бренд компанияларни қўллаб-қувватлаш (бож тўловидан озод этиш ва логистика харажатининг бир қисмини қоплаш) бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

2025 йил 31 декабрь

19.

Жалб қилинган хорижий брендлар мутахассисларининг иш ҳақини қоплаб бериш.

«Бухоро зарҳал» кластери томонидан жалб қилинган Германиянинг «Коурт Бауер» бренди учун ишлаётган хорижий мутахассислар иш ҳақининг 50 фоиз қисмини қоплаб бериш тартибини тасдиқлаш.

2025 йил 1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги

20.

Хорижий давлатларда тўқимачилик корхоналарининг савдо уйларини очиш.

АҚШнинг Сент-Луис ва Нью-Йорк шаҳарларида тўқимачилик корхоналарининг савдо уйларини очиш.

2025 йил 1 ноябрь

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев),

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси

(Ф. Сидиков)

21.

Ички бозорда тола нархининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш.

Толани қайта ишлаш қуввати етарли бўлмаган корхоналар томонидан тола спекуляциясини олдини олишга қаратилган чораларни кўриб бориш ва амалга оширилган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

Ҳар чоракда

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

(Х. Турахужаев)

22.

Андижон вилоятининг Пахтаобод, Қашқадарё вилоятининг Косон ва Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманларида қурилаётган тўқимачилик саноати зонаси ҳудудида сувни тозалаш иншооти қурилиши ва ишга туширилишини таъминлаш.

1. Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида мазкур объектлар учун тайёрланган лойиҳаларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2. Мазкур лойиҳалар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан сўнг давлат шериги томонидан қурилиш ишлари, асбоб-ускуналар ва техникалар харидларининг бир қисмини молиялаштириш учун Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил қилинган бошқарув компанияларига Андижон вилоятининг Пахтаобод ҳамда Қашқадарё вилоятининг Косон туманларида қуриладиган сувни тозалаш иншоотига 7,4 млн АҚШ доллари, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида қуриладиган сувни тозалаш иншоотига 13 млн АҚШ доллари миқдорида Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан бўяш ускуналари хариди субсидияси учун назарда тутилган маблағнинг 20,4 млн АҚШ доллари қисмини йўналтириш.

3. Лойиҳаларга хусусий инвесторни жалб қилиш ва давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш чораларини кўриш.

2025 йил 1 ноябрь

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Умурзаков),

«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК

(М. Аллабергенов)

23.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида йирик брендлар билан ишлашни ташкил қилиш.

1. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида йиллик айланмаси 1 миллиард АҚШ долларидан ошадиган йирик брендлар билан ишлаш бўйича «йўл харита»сини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил 10 октябрь

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

2. Жорий йилнинг 14 — 16 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган халқаро «Нeimtextil Uzbekistan 2025» тўқимачилик кўргазмасида ушбу бренд компаниялар иштирокини таъминлаш.

2025 йил 20 октябрь

24.

АҚШ бозорига маҳаллий тўқимачилик маҳсулотлари экспортини ошириш чораларини кўриш.

АҚШнинг «Ай-Ти-Эф груп» логистика компанияси билан давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳрида логистика компаниясини ташкил этиш.

2025 йил 1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Ўзбекистоннинг

АҚШдаги элчихонаси

(Ф. Сидиков)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 07/25/290/0860-сон; 07.02.2026 й., 06/26/19/0118-сон)