19.09.2025 йилдаги ПҚ-289-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш орқали унинг акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд биржаларида бирламчи жойлаштиришга пухта тайёргарлик кўриш ва Жамғарманинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) тегишли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «Uzbekistan Airports» АЖ, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБнинг акциялари Жамғарманинг устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Иқтисодиёт ва молия вазирлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг акциялари Жамғарманинг устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Давлат активларини бошқариш агентлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли 30 фоиз акция улуши кейинчалик Жамғармага ўтказиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг 20 фоиз, «Ўзбекинвест» АЖнинг 10 фоиз ва «Темирйўлинфратузилма» АЖнинг 15 фоиз акция улушларини қўшимча равишда Жамғармага ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш. Вафаев) «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли 30 фоиз акция улуши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов) «Ўзбекинвест» АЖнинг 10 фоиз акция улуши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (З. Нарзуллаев) устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига «Темирйўлинфратузилма» АЖнинг 15 фоиз акция улуши Иқтисодиёт ва молия вазирлигига икки ҳафта муддатда ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров) бир ой муддатда «Агробанк» АТБ ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли давлат улуши мавжуд бошқа тижорат банкларининг акциялари улуши Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида келтирилган акциялар улушига тенг қийматда ўтказилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарманинг инвестиция портфелидаги корхоналар ва тижорат банкларининг устав капиталида давлат улуши оширилган тақдирда, шунингдек, халқаро молия институтларининг конвертация қилинадиган кредит линияларини конвертация қилиш натижасида уларнинг улуши ошганда, Жамғармага унинг улушини сақлаб қолиш учун давлат улушидан акциялар мутаносиб равишда ўтказилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-65-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси акцияларини бирламчи оммавий савдога чиқариш ишларини мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Жамғарманинг дивидендлар тарзидаги даромадларини дивиденд солиғидан озод этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига ишончли бошқарувчига рухсат этилган амалиётларни кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-289-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПҚ-289-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси акцияларини бирламчи оммавий савдога чиқариш ишларини мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ж. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Б. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғи, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Х. Мустафаев

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

4.

Н. Сайдуллаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

5.

Н. Хусанов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

6.

Б. Абдиназаров

«Uzassets» АЖ бошқаруви раиси

7.

Ж. Абдушукуров

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори, Ишчи гуруҳ котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПҚ-289-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 07/26/149/0395-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 июлдаги «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банкининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-253-сон қарорининг 2-банди «г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 августдаги «Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-303-сон қарорига илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
««Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси» АЖ устав капиталини шакллантириш учун давлат улуши ўтказиладиган корхона ва тижорат банкларининг
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номланиши

Ўтказиладиган улуш,

(фоизда)

1.

«Навоийазот» АЖ

25

2.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

40

3.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ

25

4.

АТ «Халқ банки»

30

5.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

40

6.

«Ўзбектелеком» АЖ

25

7.

«Uzbekistan airways» АЖ

25

8.

«Темирйўлинфратузилма» АЖ

40

9.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

40

10.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ

25

11.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ

40

12.

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ

40

13.

«Ўзбекинвест» АЖ

30

14.

«Ўзсувтаъминот» АЖ

40

15.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

30

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 августдаги «Қимматли қоғозларни муомалага киритиш квоталари ва тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 239-сон қарорга илованинг 22-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан халқаро ва маҳаллий фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган давлат иштирокидаги корхоналарга мазкур бандда белгиланган тартиб татбиқ этилмайди».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 07/25/289/0859-сон; 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон; 21.04.2026 й., 07/26/149/0395-сон)