08.09.2025 йилдаги ПФ-160-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФАРМОНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ахборотни проактив шаклда етказиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий ахборот манзилли етказилиши ҳамда мазкур йўналишдаги ишлар замон талаблари асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсад ва асосий вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш мақсадида қуйидагилар соҳани такомиллаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, функцияларни автоматлаштириш ва иш жараёнларини мақбуллаштириш орқали инновацион ёндашувларни жорий этиш, давлат органлари ва ташкилотларининг вақт ва молиявий ресурсларини тежаш ҳамда уларни юқори натижадорликка йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган ҳақиқий талаб ва эҳтиёжларини ўрганган ҳолда ҳуқуқий маълумотларни манзилли ва мақсадли етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ҳуқуқий ахборотни етказишнинг замонавий усулларини кенг жорий қилиш орқали самарадорлиги юқори бўлмаган усулларни, жумладан, давра суҳбатлари, учрашувлар ва семинарларни кескин камайтириш, шунингдек, соҳада самарали назорат тизимини йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ҳуқуқий ахборотни етказишда инновацион ёндашувларни жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2026 йил 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси — Lex.uz орқали «проактив қонунчилик» тамойили асосида ҳуқуқий ахборотни «ақлли тарғибот» шаклида етказишнинг қуйидаги тизими жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси — Lex.uz Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторининг ҳар бир коди Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичининг тегишли гуруҳига ҳамда тегишли давлат хизматига бириктирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тадбиркорлик субъектлари ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг soliq.uz тизимидаги шахсий кабинетига уларнинг розилигига асосан Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи ҳамда Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати асосида уларнинг фаолиятига оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунига оид ахборот ва ушбу ҳужжатга ҳавола юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Ягона интерактив давлат хизматлари портали фойдаланувчиларининг шахсий кабинетига уларнинг розилигига асосан улар томонидан фойдаланилган ёки келгусида фойдаланилиши мумкин бўлган автоматик равишда амалга ошириладиган хизматлар таҳлили асосида кундалик ҳаётда қўллаш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳоли ва тадбиркорлар учун энг муҳим масалаларни тартибга солишга қаратилган лойиҳалар мазмунига оид ахборотни ва ушбу ҳужжатларга Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталидаги ҳаволани мазкур Фармоннинг 2-бандида назарда тутилган механизмга асосан жисмоний ва юридик шахсларга юбориш амалиётини йўлга қўйиш орқали «Ҳуқуқий тарғибот лойиҳадан бошлаб» тамойили жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳуқуқий ахборотни ижтимоий тармоқлар орқали етказиш қамровини ошириш мақсадида Адлия вазирлиги интернетдаги оммабоп видеохостинг платформаларида «Adliya TV» саҳифасини ишга туширсин. Бунда мазкур саҳифа орқали:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) янги қабул қилинган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, айниқса қонунларни кенг оммага содда ва халқчил тилда тушунтириш бўйича бевосита уларни ишлаб чиқишда қатнашган давлат идоралари ходимлари, жамоатчилик вакиллари, эксперт ва мутахассислар иштирокида подкастлар ташкил қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) аҳолининг кундалик ҳаётида тез-тез учраб турадиган ва долзарб бўлган ҳуқуқий масалалар юзасидан аҳолининг ёши, касби ва ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб содда, тушунарли ва қизиқарли шаклдаги видеороликлар, инфографикалар, анимациялар, интерактив савол-жавоблар ва бошқа замонавий кўринишдаги материаллар тайёрланиб, мунтазам равишда жойлаштириб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида уларни қизиқтирган кундалик ҳуқуқий масалалар бўйича саволларга жавоб топишга қаратилган интерактив жонли эфирлар мунтазам равишда ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) билан биргаликда 2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси — Lex.uzни «E-qaror» ва «E-kengash» электрон тизимлари билан ўзаро интеграция қилиш орқали Миллий базада маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорлар тўғридан-тўғри жойлаштириб борилишини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг комплекс тизимини жорий қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 2026 йил 1 мартдан бошлаб ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимидан воз кечган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини ижрочиларга етказиш, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ижрочилар ва кенг аҳоли қатламига тушунтириш ишларини «Ijro.gov.uz» идоралараро ягона электрон ижро интизоми тизими орқали назорат қилиш тартиби йўлга қўйилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари «Ijro.gov.uz» идоралараро ягона электрон ижро интизоми тизими ва «Рақамли маҳалла» ягона платформаси орқали «республика-вилоят-туман-маҳалла» тамойили асосида давлат органлари ва ташкилотларига ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юборилади. Бунда ушбу органлар фаолиятига тааллуқли ҳужжатлар мажбурий танишиш учун, бошқа ҳужжатлар маълумот учун юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ижрочилар ва кенг жамоатчиликка етказилиши устидан назорат ўрнатиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан «Ijro.gov.uz» идоралараро ягона электрон ижро интизоми тизимида Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекаси (кейинги ўринларда — Картотека) юритилиши йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Картотекада Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат дахл қиладиган субъектлар тоифаси, уларга ҳуқуқий ахборотни етказиш усуллари ҳамда тарғиботни ташкил қилишга масъул давлат органлари ва ташкилотлари (қоида тариқасида, ишлаб чиқувчилар орасидан) белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Картотека асосида давлат органлари ва ташкилотлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш бўйича манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга оширади ҳамда бажарилган ишлар юзасидан маълумотларни «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) давлат органлари ва ташкилотларида Картотека асосида ишларни ташкиллаштириш ҳамда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ишларини мувофиқлаштириш ушбу орган ва ташкилотларнинг юридик хизматлари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев) 2026 йил 1 мартга қадар «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ва «Рақамли маҳалла» ягона платформаси амалдаги оператори билан биргаликда мазкур Фармоннинг 6-бандида назарда тутилган топшириқлар ижросини таъминлаш имконини берувчи тегишли техник имкониятларни яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасида нодавлат сектор иштирокини қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ҳуқуқий ахборот сиз истаган вақтда» тамойилини амалиётга тўлиқ татбиқ этиш учун ҳуқуқий ахборотни тарқатишда фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларининг фаол иштирокини таъминлаш механизмлари жорий этилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси — Lex.uzдан фойдаланган ҳолда янги технологиялар, шу жумладан, сунъий интеллектга асосланган дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш учун фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари билан шартнома асосида интеграция имкониятлари яратиб борилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган лойиҳаларни кенг оммалаштириш мақсадида бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасалари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий буюртма асосида фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотларни тўғридан-тўғри жалб этишга рухсат берилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ҳуқуқий технологиялар соҳасида илгари сурилаётган лойиҳаларни ҳаммуаллифлик асосида ишлаб чиқиш, уларни ҳамкорликда амалга ошириш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чоралари кўриб борилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) аҳолининг кенг қатламларига мўлжалланган ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу лойиҳани бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасалари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш амалиёти йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Фармон ижросини ташкил қилиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Солиқ қўмитаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 февралга қадар тегишли ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва ахборот ресурсларини ўзаро бириктириш орқали мазкур Фармоннинг 2-бандида назарда тутилган топшириқлар ижросини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) уч ой муддатда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш, аҳамиятини йўқотган механизмларни бекор қилиш ҳамда замонавий усулларни кенг жорий қилиш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири А.Д. Ташкулов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс-таҳлил қилиш департаменти бошлиғи А.Б. Самадов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 8 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-160-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-160-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5997-сон Фармони 11-бандининг бешинчи хатбошисидаги «норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш» сўзлари «норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, нашрлар, медиа ва Қонунчилик маълумотлари миллий базасида хизматлар кўрсатиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6166-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «1а — 1д-иловаларга» сўзлари «1а — 1е-иловаларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини ижрочиларга ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ижрочилар ва кенг аҳоли қатламига тушунтириш борасида белгиланган вазифаларни «Ijro.gov.uz» тизими орқали назорат қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) қуйидаги мазмундаги 1е-илова билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига
1е-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини назорат қилиш ва ҳисобдорликни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Масъуллар

Ташкилий чора-тадбирлар

Бажариш муддати

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш ва улар бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш учун юбориш

Адлия вазирлиги

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш учун Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекаси асосида масъул ижрочилар ва топшириқларни бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда ёки маълумот учун «Ijro.gov.uz» тизимига киритиш.

Расмий эълон қилингандан кейин икки иш куни мобайнида

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш

Давлат органлари ва ташкилотларнинг назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юклатилган таркибий бўлинмаси

1. «Ijro.gov.uz» тизимидаги шахсий кабинетга юборилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш.

Ҳужжат келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида

2. «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекаси»ни юридик хизмат ва бошқа манфаатдор таркибий бўлинмага аниқ муддатларни кўрсатган ҳолда ижро учун юбориш.

Ҳужжат келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида

Давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизматлари ва бошқа манфаатдор таркибий бўлинмаси ходимлари

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга етказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш.

Бир ҳафта муддатда

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот материалларини тайёрлаш.

Белгиланган муддатларда

3. Тайёрланган ҳуқуқий тарғибот материалларини тизим ташкилотлари ва ҳудудий тузилмаларга ҳуқуқий тарғибот тадбирларида фойдаланиш учун етказиш.

Бир иш куни мобайнида

4. Тайёрланган ҳуқуқий тарғибот материаллари асосида манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиб бориш.

Белгиланган муддатларда

5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизимига киритиш.

Белгиланган муддатларда

6. Тизим ташкилотлари, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ҳолати бўйича раҳбарга ахборот ва тегишли таъсир чораларини қўллаш бўйича таклиф киритиш.

Ҳар чоракда

7. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш жараёнида аниқланган муаммоли масалалар юзасидан Адлия вазирлигига ахборот киритиш.

Заруратга кўра

Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекасида белгиланган ишларни бажариш ҳолатини назорат қилиш

Адлия вазирлиги

1. «Ijro.gov.uz» тизимида масъул ижрочилар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текшириш:

ижро натижалари қониқарли бўлганда «Ijro.gov.uz» тизимида ижрони тасдиқлаш;

ижро натижалари қониқарсиз бўлганда уларни қайта ишлашга жўнатиш.

Бир иш куни, зарур ҳолларда беш иш куни мобайнида

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.

Ҳар ярим йилда

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги ПФ-80-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 4-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари «Ijro.gov.uz» идоралараро ягона электрон ижро интизоми тизими ва «Рақамли маҳалла» ягона платформаси орқали «республика-вилоят-туман-маҳалла» тамойили асосида давлат органлари ва ташкилотларига ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юборилади. Бунда ушбу органлар фаолиятига тааллуқли ҳужжатлар мажбурий танишиш учун, бошқа ҳужжатлар маълумот учун юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ижрочилар ва кенг жамоатчиликка етказилиши устидан назорат ўрнатиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан «Ijro.gov.uz» идоралараро ягона электрон ижро интизоми тизимида Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш картотекаси (кейинги ўринларда — Картотека) юритилиши йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Картотекада Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат дахл қиладиган субъектлар тоифаси, уларга ҳуқуқий ахборотни етказиш усуллари ҳамда тарғиботни ташкил қилишга масъул давлат органлари ва ташкилотлари (қоида тариқасида, ишлаб чиқувчилар орасидан) белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Картотека асосида давлат органлари ва ташкилотлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш бўйича манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга оширади ҳамда бажарилган ишлар юзасидан маълумотларни «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларида Картотека асосида ишларни ташкиллаштириш ҳамда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ишларини мувофиқлаштириш ушбу орган ва ташкилотларнинг юридик хизматлари зиммасига юклатилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 11-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Адлия вазирлиги ҳар йили амалдаги қонунчилик ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режасини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширилишини таъминлайди. Бунда 2028 йилга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш кўрсаткичи 100 фоизга етказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) 6-илованинг 29 ва 30-позициялари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги «Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5025-сон қарорига иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 12-банддаги «ишлаб чиқилишидан олдин» сўзларидан кейин «лойиҳанинг концепцияси асосида» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«121. Лойиҳанинг концепциясида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани ишлаб чиқиш асоси ва зарурати (мақсад ва вазифалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг мазмуни (асосий қоидалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солиш воситалари (талаб, чеклов ва жавобгарлик, имтиёз ва преференциялар)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 31-банддаги «Ишлаб чиқувчи соддалаштирилган ТСТБ ҳисоботини» сўзлари «Ишлаб чиқувчи лойиҳанинг концепцияси ва соддалаштирилган ТСТБ ҳисоботини» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2025 й., 06/25/160/0812-сон)