ИЛОВА
Т/р | Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи назорат соҳаси номи | Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар | Мазкур омилнинг юқори хавф солувчи омил этиб ҳисобланишига асос | Назорат қилувчи орган номи |
1. | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳаси | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаган ёки одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли деб топилган янги хом ашё турлари, кимёвий воситалар, технология ускуналари, жараёнлари ҳамда асбоблари, озиқ-овқат хомашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат буюмлари, қурилиш материаллари, ионлаштирувчи нурланиш манбалари, биологик воситалар, озиқ-овқат хомашёсига, озиқ-овқат маҳсулотларига ҳамда дори воситаларига ишлатиладиган идишлар, пластик, полимер материаллар ва бошқа материаллар, улардан тайёрланган буюмлар ҳамда бошқа халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилганлиги, қўлланилганлиги ва реализация қилинганлиги. | Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси иккинчи қисми бешинчи хатбошиси | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (бундан буён матнда Санепидқўм деб юритилади) |
2. | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳаси | Хўжалик ва ичимлик суви таъминоти учун қўллашга яроқсиз деб топилган сувдан фойдаланилганлиги. | Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси иккинчи қисми еттинчи хатбошиси | |
3. | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳаси | Юридик ва жисмоний шахслар радиоактив моддаларни ҳамда бошқа ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилмаганлиги. | Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси | |
4. | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳаси | Юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган тиббий-санитария чора-тадбирларини амалга оширилмаганлиги. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 11-банди саккизинчи хатбошиси | |
5. | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳаси | Инсон ҳаёти ва саломатлиги учун жиддий хавф туғдирувчи юқумли касалликлар тарқалиши ёхуд техноген ёки табиий хусусиятга эга хавф вужудга келганлиги. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 11-банди ўнинчи хатбошиси | |
6. | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳаси | Фавқулодда вазиятларда, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф юзага келганда, оммавий заҳарланиш ва гуруҳли касалликлар қайд этилганлиги. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 11-банди ўн биринчи хатбошиси |